Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 28 февралдаги ПҚ-91-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналари хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилаш ҳамда халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар назарда тутувчи Муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент (кейинги ўринларда — Техник регламент) 1-иловага мувофиқ;
Техник регламентнинг мақсади ва қўлланиш соҳаси;
муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарига (кейинги ўринларда — техника воситалари) қўйиладиган хавфсизлик талаблари;
техника воситаларини идентификация қилиш қоидалари, техника воситаларининг Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш;
техника воситаларини муомалага чиқариш қоидалари ҳамда мувофиқлик белгиси билан тамғалаш;
Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини ўрнатиш;
Муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни жорий этиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги икки ой муддатда мазкур Техник регламент талабларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда техника воситаларининг мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўладиган намуналарни олиш, синаш ва ўлчаш усуллари бўйича стандартлар рўйхатини белгиланган тартибда тасдиқласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда мазкур Техник регламентнинг мазмун-моҳияти оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилишини ташкил этсин.
4. Белгилансинки, Муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент расмий эълон қилинган кундан эътиборан саккиз ой ўтгач амалга киритилади.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги техникалари конструкциясининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 18 мартдаги 80-сон қарори Муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент амалга киритилган кундан эътиборан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 январь,
10-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 январдаги 10-сон қарорига
1-ИЛОВА
Муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарининг хавфсизлиги тўғрисида
ТЕХНИК РЕГЛАМЕНТ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Техник регламент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқароларнинг ҳаётини ёки соғлиғини муҳофаза қилиш, атроф-муҳитни, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини асраш, харидорларни (истеъмолчиларни) чалғитадиган ҳаракатларнинг олдини олиш, савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш, ички ва ташқи бозорда техника воситасининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарига (кейинги ўринларда — техника воситаси) қўйиладиган хавфсизлик талабларини белгилайди.
2. Мазкур Техник регламентнинг 1-иловасидаги рўйхатда келтирилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган ва олиб кирилган (импорт қилинган) техника воситаларига ҳамда уларни сақлаш, ташиш ва тамғалаш жараёнларига, техника воситасининг хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган янги ишлаб чиқарилган ёки импорт қилинган тизимлар, компонентлар ва алоҳида техник бирликларга (кейинги ўринларда — компонентлар) ҳам қўлланилади.
Хусусан, мазкур Техник регламент қуйидаги техника воситаларига нисбатан қўлланилади:
а) тракторлар (Т ва С тоифалар);
б) тиркамалар (R тоифа);
в) алмашадиган тиркама машиналар (S тоифа);
г) ўзиюрар, осма, ярим осма, тиркама ва ўрнатиладиган машиналар;
д) боғдорчилик-узумчилик, полизчилик, сабзавотчилик, картошкачилик, резавор мева ва доривор ўсимликчилик ҳамда ўрмончиликда қўлланиладиган механизациялашган кичик механизация воситалари, шу жумладан, мотокультиватор, мотоўриш мосламаси, мотоарава ва электрлаштирилган механизация воситалари ва бошқалар;
е) чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, пиллачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва озиқа тайёрлаш жараёнида қўлланиладиган машиналар;
ж) уруғларни, ғаллани ёки дуккакли сабзавотларни тозалаш, саралаш ёки калибровка қилиш учун машиналар.
3. Ушбу Техник регламент умумий талаблар, шу жумладан, бошқа техник регламентлар билан тартибга солинадиган техника воситаларини ишлаб чиқариш, сотиш ва йўқ қилиш жараёнларига нисбатан татбиқ этилмайди.
4. Ушбу Техник регламент кучга киргунга қадар Ўзбекистон Республикасида олдин фойдаланилган ва фойдаланишда бўлиб турган техника воситаларига мазкур Техник регламент талаблари тааллуқли эмас.
2-боб. Атамалар ва таърифлар
5. Мазкур Техник регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
алмашадиган тиркама машиналар — қишлоқ ёки ўрмон хўжалигида ишлатиладиган трактор шатакка оладиган, ўзининг функцияларини ўзгартирадиган ёки тўлдирадиган, доимо қурилма билан жиҳозланган ёки материалларга ишлов бериш учун мўлжалланган, ушбу мақсадлар учун зарур бўлган ҳар қандай асбоб-ускуналар ва мосламаларни қабул қилиш, иш пайтида ишлаб чиқарилган ёки зарур бўлган материалларни вақтинча сақлаш учун мўлжалланган, лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган юк платформасини ўз ичига олиши мумкин бўлган ва техник жиҳатдан рухсат этилган максимал оғирликнинг юк билан ушбу транспорт воситасининг юксиз оғирлигига нисбати 3,0 дан кам бўлган транспорт воситалари;
алоҳида техник бирлик — ушбу Техник регламент ёки унга асосан қабул қилинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этадиган ва техника воситасининг бир қисми бўлган ҳамда бир ёки бир нечта техника воситасининг турларига нисбатан алоҳида мувофиқлиги тасдиқланиши мумкин бўлган қурилма;
боғлаш схемаси — ташиш вақтида трактор ёки тиркамани транспорт воситасига юклаш ёки тушириш учун транспорт воситасини юк кўтарувчи қурилма билан боғлаш схемаси;
гибрид техника воситаси — техника воситасини ҳаракатга келтириш учун камида икки турдаги энергияни ўзгартириб берувчи ва икки турдаги энергияни сақлаш тизими билан жиҳозланган механик техника воситаси;
гибрид электр техника воситаси — механик ҳаракатланиш мақсадида йиғиб олинган иккала энергия/қувват (сарфланаётган ёнилғи, аккумулятор, конденсатор, маховик/генератор ёки бошқа электр энергиясини ёки қувватни сақлаш қурилмаси) манбаларидан энергия оладиган техника воситаси;
идентификация қилиш — мувофиқликни баҳолаш учун тақдим этилган техника воситасининг ушбу турдаги техника воситасига қўйиладиган талабларга (техник ҳужжатлар, техника восита тўғрисидаги маълумотларда) мувофиқлигини белгиловчи тартиб-таомил;
икки ёқилғили двигатель — бир вақтнинг ўзида дизель ва газсимон ёқилғида ишлашга мўлжалланган двигатель (бунда бир турдаги ёқилғининг бошқасига нисбатан ишлатиладиган миқдори двигателнинг иш режимига ва турига қараб фарқланиши мумкин);
импорт қилувчи — трактор, тиркама, машина ёки компонентларни етказиб берувчи хорижий ишлаб чиқарувчи (сотувчи) билан ташқи савдо битимини тузиб, ушбу техника воситасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарадиган ва унинг техник регламентлар талабларига мувофиқлиги учун жавобгар бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
ишлаб чиқарувчи — трактор, тиркама, машина ёки компонентларни ишлаб чиқарадиган ва сотадиган ҳамда уларнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлиги учун жавобгар бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили — ишлаб чиқарувчи (чет эл ишлаб чиқарувчиси) билан тузилган шартномага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида техника воситасининг мувофиқлигини баҳолаш ва муомалага чиқариш учун ишлаб чиқарувчи номидан ҳаракат қиладиган тадбиркорлик субъекти;
компонентлар — ушбу Техник регламент ва унга асосан қабул қилинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари татбиқ қилинадиган техника воситасининг бир қисми бўлган ёки техника воситасидан мустақил равишда мувофиқлиги тасдиқланадиган қурилма;
қишлоқ ва ўрмон хўжалиги машиналари — қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришида иш функцияларини бажарувчи машиналар;
соф электр техника воситаси — бир ёки бир нечта электр энергиясини тўплаш қурилмалари, бир ёки бир нечта электр энергиясини кондиционерлаш қурилмалари ва тўпланган электр энергиясини механик энергияга айлантирган ҳолда ғилдиракларга етказиб берадиган бир ёки бир нечта электр машиналаридан иборат тизим билан ҳаракатга келадиган техника воситаси;
тиркама — асосан трактор билан тортиш ва юкларни ташишга мўлжалланган ҳамда рухсат этилган максимал юкланган оғирликнинг ушбу воситани юксиз оғирлигига нисбати 3,0 га тенг ёки ундан ошадиган восита;
трактор — камида икки ўқли ва минимал тезлиги камида 6 км/соат бўлган, асосий функцияси тортишиш кучи бўлиб, маълум бир тақиб ечиладиган қурилмалар (машиналар)ни тортиш, итариш, ташиш ва ҳаракатга келтириш, тиркама ёки ускуналарни тортиб юриш учун мўлжалланган ва (ёки) бир ёки бир нечта йўловчи ўриндиқлари билан жиҳозланган моторли, ғилдиракли ёки занжирли техника воситаси;
техника воситаси — иш функцияларини бажарадиган трактор, тиркама ва трактор ярим тиркамаси, ўзиюрар машина, машина ва ускуналар;
тормоз тизими — тормоз тизимининг бошқарув элементига таъсир қилганда, техника воситасини тормозлаш учун мўлжалланган қисмлар тўплами;
трактор (тиркама) тоифаси — хавфсизлик талабларида фойдаланиладиган трактор (тиркама)нинг тавсифи;
тизим — техника воситасида бир ёки бир нечта аниқ функцияларни бажариш учун бирлаштирилган ва ушбу Техник регламентга асосан қабул қилинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган қурилмалар йиғиндиси;
тракторнинг максимал тезлиги — двигатель тирсакли валининг номинал айланишлар частотаси, трансмиссиянинг энг кичик узатишлар сони ва тиркама машиналарни шатакка олмаган ҳолатдаги кўрсаткичлар бўйича ҳисобланган тезлик;
тракторнинг жиҳозланган массаси — балласт юкларсиз, шу жумладан, ағдарилишдан ҳимоя қилиш мосламаси, двигателнинг совитиш тизими суюқлиги, мойлаш материаллари, ёқилғи (бак номинал ҳажми камида 90 фоизгача тўлдирилган), асбоблар ва ҳайдовчи массаси билан бирга тракторнинг иш ҳолатидаги массаси;
техник рухсат этилган тортиш массаси — ишлаб чиқарувчи томонидан трактор тортиб юриши белгиланган максимал масса;
техник рухсат этилган тракторнинг максимал массаси — шиналарнинг юк кўтариш қобилиятига, трактор элементларининг конструктив тавсифларига, белгиланган тавсиф ва хавфсизлик кўрсаткичларини таъминлаш қобилиятига қараб ва энг оғир бутланишида тракторнинг жиҳозланган массаси, юк балластининг номинал массаси ва номинал фойдали юкламани ўз ичига олган ҳолда, тракторнинг ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган максимал массаси;
тортиш-илиш механик боғлаш мосламаси (ТИМ) — трактор ва тиркамага ўрнатилган ва улар орасидаги механик уланишни таъминлайдиган улаш-боғлаш элементларидан иборат мослама;
тиркама шассиси — платформа, кузов ва бошқа шунга ўхшаш қурилмаларни, технологик қурилмаларни ва кўтариш (юклаш ва тушириш) қурилмаларини ўрнатиш учун мўлжалланган тиркаманинг таркибий қисми;
зарарли моддалар — ҳаво таркибидаги инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган аралашмалар, шу жумладан, углерод оксиди, азот диоксиди, азот оксиди, метан, тўйинган алифатик углеводород, формальдегид ва дисперс куйиш зарралари;
ўзи тўкувчи тиркама — юкни тўкишда платформанинг бир ёки икки томонга ва орқага ёки фақат орқага кўтарилиши ва қиялигини таъминлайдиган механизм билан жиҳозланган тиркама;
янги ишлаб чиқарилган техника — ушбу Техник регламент кучга киргандан кейин ишлаб чиқарилган ва ишлаб чиқарилганига уч йилдан ошмаган ҳамда фойдаланишда бўлмаган трактор, тиркама, машина ва компонентлар;
чиқит — ушбу Техник регламентнинг техник жиҳатдан тартибга солиш объектларида ўрнатилган ва ишлаётган двигателлардан атроф-муҳитга чиқариладиган зарарли моддалар.
3-боб. Хавфсизлик талаблари
Умумий талаблар
6. Техника воситаси ушбу Техник регламент талабларига мувофиқ бўлса ҳамда мувофиқлиги тасдиқлашдан ўтгандан кейин Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарилади.
7. Ушбу Техник регламент талабларига мувофиқлиги тасдиқланмаган техника воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарилишига йўл қўйилмайди.
8. Техника воситасида қўлланилаётган кондиционер таркибида Вазирлар Маҳкамасининг «Озон қатламини бузувчи моддалардан фойдаланишни тўхтатиш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 11 июндаги 126-сон қарорининг 1-бандига мувофиқ озон қатламини бузувчи моддадан фойдаланиш тақиқланади.
9. Техника воситасини олдин фойдаланилган деталь ва қисмлардан ишлаб чиқариш таъқиқланади (шахсий фойдаланиш учун ишлаб чиқарилган техника воситаси бундан мустасно).
Техника воситаларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари
10. Техника воситаси ва ушбу техника воситаси учун лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган тизим, компонент ва алоҳида техник бирликларнинг функционал хавфсизлиги, техника воситасининг иш жойи билан боғлиқ хавфсизлик талаблари ва экологик кўрсаткичлари мазкур Техник регламентга 2-иловада келтирилган.
Ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқариш жараёнининг барқарорлигини таъминлаш ва ишлаб чиқарилган техника воситаси ёки унинг компонентларини мазкур Техник регламент талабларига мувофиқлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради.
11. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги машиналарининг хавфсизлик талаблари мазкур Техник регламентга 3-иловада келтирилган.
Машинанинг ушбу Техник регламентга мувофиқлиги Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти, халқаро стандарт, давлатлараро стандарт ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган нормативларнинг хавфсизликка доир талабларини бевосита бажариш орқали таъминланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Ушбу стандартлар талабларини ихтиёрий равишда бажариш машинанинг мазкур Техник регламентнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини кўрсатади.
4-боб. Мувофиқликни баҳолаш учун идентификация қилиш, намуна олиш
12. Техника воситасининг мувофиқлигини сертификатлаштириш орқали тасдиқлаш учун мувофиқликни баҳолаш объекти бўлган техника воситасида синаш ва ўлчаш ишларини амалга ошириш мақсадида намуна олинади.
Техника воситаси намунасини танлаш, синаш ва ўлчаш ишларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикасининг миллий стандарти ёки халқаро стандартлар рўйхатига киритилган стандартлар ҳамда улар бўлмаганда минтақавий ёки хорижий мамлакатлар стандартларидан фойдаланилади.
Техника воситаси конструкцияси, таркиби ва ишлаб чиқариш технологияси бўйича танланган намуна истеъмолчи (сотиб олувчига) мўлжалланган техника воситаси билан бир хил бўлиши керак.
13. Намуна қуйидаги тартибда танланади:
туркум ишлаб чиқарилган техника воситаси учун — ишлаб чиқарувчининг тайёр техника воситаси омборида (ишлаб чиқарувчи томонидан ваколат берилган шахс), вақтинча сақлаш омбори, божхона омбори, юк ташиш воситаси сиғимида ёки тайёр техника воситаси ишлаб чиқариш линиясида;
маҳсулот тўпи учун — ишлаб чиқарувчи тайёр техника воситаси омборида (ишлаб чиқарувчи томонидан ваколат берилган шахс), вақтинча сақлаш омбори, божхона омбори ёки сақлашга олган жавобгар омборида, юк ташиш воситаси сиғимида ёки тайёр техника воситаси ишлаб чиқариш линиясида);
ягона буюм учун — техника воситаси бирлиги жойлашган жойда (ёки ариза берувчи томонидан тақдим этилади).
14. Техника воситасининг намунаси уни идентификация қилиш билан бир вақтда олинади. Бунинг ёрдамида техника воситаси тавсифи мазкур Техник регламентда ҳамда 22-бандда келтирилган ҳужжатларга кўра техника воситасини сўзсиз Техник регламентнинг техник тартибга солиш объекти сифатида нисбатлаш учун имкон берадиган техника воситаси ҳақидаги маълумотда келтирилган аломатлар билан бир хиллиги аниқланади.
Техника воситасининг намунаси ариза берувчи билан келишилган ҳолда, сертификатлаштириш органи ва (ёки) аккредитациядан ўтган синов лабораторияси томонидан танланади.
15. Техника воситаси қуйидаги усуллардан бири ёки бир нечтаси қўлланган ҳолда идентификация қилинади:
а) ҳужжатлар бўйича идентификация қилиш (фойдаланиш ҳужжатлари ва (ёки) етказиб бериш шартномаларида келтирилган техника воситасининг тури, русуми ва техник тавсифи маълумотлари бўйича таққослаш);
б) визуал усулда (техника воситасининг ташқи кўринишини фойдаланиш ҳужжатларида келтирилган тавсиф бўйича таққослаш);
в) инструментал усулда (техника воситасининг ўлчамини ўлчаш ёки уни синовдан ўтказиш натижасида олинган маълумотларни фойдаланиш ҳужжатларида келтирилган техник тавсифлар бўйича таққослаш). Агар ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандларида келтирилган усулларни қўллаш орқали техника воситасини идентификация қилиш имкони бўлмаса, инструментал усулдан фойдаланилади.
16. Намунани идентификация қилишда:
сертификатлаштириш учун тақдим этилган техника воситасининг ушбу турдаги техника воситаларига қўйиладиган талабларга (техник ҳужжатлар, техник воситаси тўғрисидаги маълумотларга) мувофиқлиги;
техника воситаси тўпи ёки танлаб олинган намуна товар белгиси бўйича ишлаб чиқарувчининг техника воситасига тегишлилиги;
техника воситаси намунасидаги завод тартиб рақамининг аризада келтирилган рақамга мослиги аниқланади.
Шунингдек, идентификация жараёнида:
техника воситаси ушбу Техник регламентга мувофиқ тегишли техника воситаси турига тўғри ўтказилганлиги;
техника воситасини ушбу Техник регламент талабларига мувофиқ тамғаланганлиги;
техника воситасининг тўпи ва ишлаб чиқарувчига тааллуқлилиги текширилади.
Техника воситасининг тўпини идентификация қилиш жараёнида аризага илова қилинган ҳужжатларда келтирилган техника воситаси тўпининг ҳажми, русуми, ўраб жойлаш тури ва бошқа маълумотлар қўшимча текширилади.
Мувофиқликни баҳолашнинг умумий тартиби
17. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарилаётган техника воситалари мазкур Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш (тасдиқлаш)дан ўтказилиши шарт.
Техника воситасининг мувофиқлиги ушбу бобда келтирилган талабларга кўра баҳоланади (тасдиқланади).
18. Ишлаб чиқарувчи томонидан мазкур Техник регламентга 2-илованинг 1-иловасида келтирилган техника воситаларининг йиғма ишлаб чиқарилган намуналари ёки техника воситасини йиғма ишлаб чиқариш учун етказиб берилган компонентлар учун мувофиқликни баҳолаш ишлари ўтказилмаслиги мумкин.
Бунда ушбу компонентлар учун ишлаб чиқарувчида лабораторияларни аккредитация қилиш халқаро ташкилотига (ILAC MRA) аъзо давлатнинг аккредитация ташкилоти томонидан аккредитациядан ўтказилган синов лабораториясининг синаш ва ўлчаш баённомалари ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Ғилдиракли транспорт воситалари, ғилдиракли транспорт воситаларига ўрнатилиши ва (ёки) ишлатилиши мумкин бўлган асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмлар учун ягона техник қоидалар қабул қилиш тўғрисида ҳамда ушбу кўрсатмалар асосидаги расмий тасдиқлаш ҳужжатларини ўзаро тан олиш шартлари тўғрисида»ги битимига (Женева, 1958 йил 20 март) мувофиқ ишлаб чиқилган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (кейинги ўринларда — БМТ) қоидаларига асосан расмийлаштирилган турини тасдиқлаш тўғрисидаги хабарномалар (кейинги ўринларда — хабарномалар) ёки мазкур Техник регламентнинг алоҳида талаблари бўйича мувофиқлик сертификати бўлиши керак.
Техника воситасини сертификатлаштириш синовлари мазкур Техник регламентга 2-илованинг 1-иловасида келтирилган компонентларга аккредитациядан ўтган синов лабораторияси томонидан берилган синов баённомалари ёки турни тасдиқлаш хабарномалари ёхуд мувофиқлик сертификати мавжуд бўлганда амалга оширилади.
Республикада Техник регламентга 2-илованинг 1-иловасида келтирилган компонентларнинг синовларни амалга оширувчи аккредитациядан ўтган синов лабораториялари мавжуд бўлмаганда, мазкур талаблар асосида расмийлаштирилган турини тасдиқлаш хабарномалари эътироф этилади.
Техник воситаси тавсифига киритилган вариант ва версияларни (агар мавжуд бўлса) бирлаштирувчи бир турдаги техника воситаси учун битта мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади.
Ёруғлик чироқларининг турли функционал гуруҳлари учун битта мувофиқлик сертификати беришга рухсат этилади.
19. Олдин фойдаланилган ёки ишлаб чиқарувчининг ўз эҳтиёжи учун ишлаб чиқарилган машина, шунингдек, машинани таъмирлашга (техник хизмат кўрсатиш) ишлатилган бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларининг мазкур Техник регламент талабларига мувофиқлиги тасдиқланмайди.
20. Техника воситасининг мувофиқлиги сертификатлаштириш шаклида қуйидаги схемаларда тасдиқланади:
1С схема-туркум ишлаб чиқариладиган техника воситасини сертификатлаштиришда қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (унинг ваколатли вакили) ҳисобланади ҳамда сертификатланган техника воситасини мувофиқлик белгиси билан тамғаланишини таъминлайди;
2С схема — ишлаб чиқарувчида менежмент тизимларининг сертификати мавжуд бўлган ва туркум ишлаб чиқариладиган техника воситаси учун қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (унинг ваколатли вакили) ҳисобланади ҳамда сертификатланган техника воситасини мувофиқлик белгиси билан тамғаланишини таъминлайди;
3С схема — техника воситасининг тўпи учун қўлланилади. Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (унинг ваколатли вакили) ёки сотувчи (импорт қилувчи) ҳисобланади ҳамда сертификатланган техника воситасини мувофиқлик белгиси билан (импорт қилинган техника воситаси ариза берувчига қулай шаклда) тамғаланишини таъминлайди;
4С схема — ягона (битта) техника воситаси учун қўлланилади (мазкур Техник регламентда белгиланган синаш ва ўлчаш ишларини ўтказиш жараёнида техник воситасига путур етказмаган ҳолда). Бунда ариза берувчи ишлаб чиқарувчи (унинг ваколатли вакили) ёки сотувчи (импорт қилувчи) ҳисобланади.
21. Техника воситаси белгиланган тартибда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органи томонидан сертификатланади.
Техника воситасини сертификатлаштириш учун синаш ишлари аккредитациядан ўтган синов лабораториялари томонидан амалга оширилади.
22. Ариза берувчи техника воситасини сертификатлаштириш учун сертификатлаштириш органига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ариза беради.
Аризага қуйидаги келтирилган ҳужжатларни қўшимча сифатида илова қилиниши мумкин:
а) аккредитациядан ўтган синов лабораториялари томонидан мазкур Техник регламентга 2-илованинг 1-иловасида келтирилган техника воситаларига индивидуал қўйиладиган талаблар бўйича берилган синов баённомалари. Ушбу синов баённомалари, шу жумладан, аввал бошқа мувофиқлик сертификати берилган баённомаларни қуйидаги шартлар билан тақдим этишга рухсат берилади:
тақдим этилган синов баённомаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳақиқий деб топилган бўлса;
синаш ишларини ўтказиш учун намунани танлаш ҳамда синаш бўйича синов баённомаси сертификатлаштириш органи томонидан тақдим қилинган бўлса;
синовдан ўтказилган намуна сертификатлаштириш учун эълон қилинган техника воситаларига хос бўлса;
техника воситаси ёки компонентлар конструкциясида уларнинг хавфсизлигига таъсир этувчи ўзгаришлар бўлмаса;
техника воситасини муомалага чиқариш жараёнида ишлаб чиқарувчининг мазкур Техник регламент талабларига риоя этиши бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан белгиланган талабларга риоя қилмаслик ҳолатлари мавжуд бўлмаса;
б) турни тасдиқлаш хабарномаси мавжуд бўлса. Ишлаб чиқарувчи (унинг ваколатли вакили) томонидан турни тасдиқлаш хабарномасининг қоғоздаги нусхасини тақдим этишга рухсат берилади. Бунда инглиз, француз ёки рус тилида ёзилган тасдиқловчи хабарномани ўзбек тилига таржима қилиш талаб этилмайди;
в) мазкур Техник регламент талабларидан алоҳида талабларга мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлса.
23. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг давлат тилидаги таржимаси билан тақдим этилиши шарт.
24. Техник воситаларининг мувофиқлигини баҳолаш (тасдиқлаш)да мазкур Техник регламентга 2-иловадаги хавфсизлик талабларини синовдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган синов лабораторияларидан фойдаланилади. Агар синаш имконияти мавжуд бўлмаганда БМТ қоидаларига асосан расмийлаштирилган хабарномалар қабул қилинади.
25. Сертификатлаштириш органи техника воситасини идентификация қилиш ва ҳужжатларнинг техника воситасининг мувофиқлигини тасдиқлаш учун яроқлилигини белгилаш ҳамда мувофиқлик сертификатини бериш учун асос бўлиши мумкинлигини аниқлаш мақсадида 5 иш куни ичида ариза берувчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўплами, шу жумладан, техник ҳужжатлар кўриб чиқади ҳамда таҳлил қилади.
Сертификатлаштириш органи ариза берувчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни қуйидаги нуқтаи назардан кўриб чиқади ва таҳлил қилади:
аризанинг тўғри тўлдирилганлиги;
ариза билан бирга тақдим этилган ҳужжатлар тўпламида материаллар тўлиқ ва етарлилиги.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида» 2018 йил 12 февралдаги ПҚ-3526-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси қўшилган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қоидаларида мазкур Техник регламентга 2-илованинг 1-иловасида келтирилган техника воситалари учун синов баённомалари ва турни тасдиқлаш хабарномаси далил сифатида тақдим этилса, сертификатлаштириш органи компонентларни идентификация қилгандан кейин ушбу банднинг «а», «б», «в» ва «г» кичик бандларида келтирилган тадбирларни ўтказмасдан, турни тасдиқлаш хабарномаси асосида ушбу банднинг «д» кичик бандига кўра мувофиқлик сертификатини расмийлаштиради.
Мувофиқлик сертификатида сертификатлаштириш схемаси ўрнига «х» ҳарфи кўрсатилади.
Сертификатлаштириш органи қуйидаги тадбирларни амалга оширади:
а) етишмаётган далилларни олиш учун:
намунани танлайди ва мазкур Техник регламентнинг 3 ва 4-бобларида белгиланган талабларга ҳамда 22-бандда келтирилган ҳужжатларга мувофиқлигини белгилаш орқали техника воситасини идентификация қилади;
мазкур Техник регламентга мувофиқлигини тасдиқлаш учун техника воситасининг намунасини миллий аккредитация тизими реестрига киритилган синов лабораториясига юборади;
б) ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қилади (1С-схема бўйича).
қуйидагилар ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қилиш учун текшириш объектлари ҳисобланади:
техник воситасининг техник (лойиҳавий ва (ёки) конструкторлик ва (ёки) технологик ва (ёки) фойдаланиш) ҳужжатлари;
муомалага чиқарилаётган техника воситасининг мазкур Техник регламент талабларига мувофиқлигига таъсир этувчи тадбирларни амалга оширувчи ходимнинг малакаси;
ишлаб чиқариш инфратузилмаси (ишлаб чиқарувчининг ҳудудида жойлашган ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур бўлган объектлар (бинолар, транспортлар ва бошқалар) мажмуаси);
дастгоҳлар (технологик жиҳозлар), шунингдек, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;
назорат, синаш ва ўлчаш ускуналарини бошқариш;
техника воситасининг мазкур Техник регламент талабларига мувофиқлигини таъминлаш учун зарур бўладиган ўлчаш воситалари;
сертификатланаётган техника воситасининг (хомашё, материаллар, бутловчи қисмлар) хавфсизлик кўрсаткичларига таъсир қилувчи сотиб олинган воситаларнинг назорати;
мазкур Техник регламентда белгиланган мажбурий талаблар бажарилишини назорат қилиш билан боғлиқ бўлган тайёр техника воситасини қабул қилиш назорати ва даврий синовлар;
тайёр техника воситасини тамғалаш, сақлаш, қадоқлаш ва сақлаш шартлари;
истеъмолчи билан ўзаро ҳамкорлик (шу жумладан, ишлаб чиқарувчининг техника воситасига оид шикоятларни кўриб чиқиши);
тузатишлар киритиш ва олдиндан огоҳлантириш тадбирлари;
в) сертификатланаётган техника воситасини барқарор ишлаб чиқаришни таъминлаш учун сертификатланган ишлаб чиқариш сифатини бошқариш тизимининг ёки компонентларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш қобилиятини мазкур Техник регламент талабларига жавоб беришини (2С-схема бўйича) баҳолайди;
г) мазкур банднинг «а», «б» ва «в» кичик бандларига ва танланган сертификатлаштириш схемасига мувофиқ амалга оширилган сертификатлаштириш ишлари натижаларини умумлаштиради;
д) ўтказилган таҳлилларнинг ижобий натижаларига кўра техника воситасига мувофиқлик сертификатини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштиради.
Мувофиқлик сертификати:
четдан келтирилган техника воситасига — техника воситанинг яроқлилик ёки кафолат муддатига;
битта ташқи савдо шартномаси доирасида четдан келтирилган техник воситасига — техника воситасининг ҳажми ёки сонини кўрсатган ҳолда шартноманинг амал қилиш муддатига, бироқ сертификат олинган санадан бошлаб уч календарь йилидан ошмаган муддатга;
туркум ишлаб чиқариладиган техника воситасига — уч йил муддатга расмийлаштирилади.
Бунда туркум ишлаб чиқариладиган техника воситаси учун расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатининг амал қилиш даврида ишлаб чиқарилган техника воситаси сертификатланган деб ҳисобланади ҳамда қайта сертификатлаштирилмайди.
Мувофиқлик белгиси ва техника воситасига қўшиб юбориладиган ва эксплуатация ҳужжатларида қайд этиладиган ишлаб чиқариш санаси техника воситаси сертификатлаштирилганлигини тасдиқловчи асос бўлиб хизмат қилади.
Туркум ишлаб чиқариш учун расмийлаштирилган мувофиқлик сертификати уни расмийлаштириш учун асос бўлган синов ва ўлчашдан ўтказиш мақсадида танлаб олинган намуналар ишлаб чиқарилган санадан бошлаб ишлаб чиқарилган маҳсулотларга ҳам тааллуқлидир.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур техник регламентнинг 25-банд 5-хатбошиси.
26. Ишлаб чиқарувчи (унинг ваколатли вакили) ёки сотувчи:
а) мазкур Техник регламентнинг 5-бобида назарда тутилган ҳолларда, техника воситасини ягона белги билан тамғаланган ҳолда бозорга чиқарилишини таъминлайди;
б) мазкур Техник регламент талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш жараёни тугагандан кейин техника воситаси учун қуйидагилардан иборат ҳужжатлар тўплами шакллантирилади:
мазкур Техник регламентнинг 22-бандида келтирилган ҳужжатлар, синов баённома(лар)и, турни тасдиқлаш хабарномалари ва мувофиқлик сертификатлари;
сертификатлаштириш схемасида назарда тутилган ҳолларда ишлаб чиқариш ҳолатини таҳлил қилиш натижалари;
мувофиқлик сертификати.
27. Сертификатлаштирилган техника воситасини даврий баҳолаш (агар сертификатлаштириш схемасида (1С-схема бўйича) назарда тутилган бўлса) мувофиқлик сертификатини расмийлаштирган сертификатлаштириш органи томонидан сертификатнинг тўлиқ амал қилиш муддатида қуйидаги усуллардан бир ёки бир нечтаси қўллаган ҳолда амалга оширилади:
а) техника воситаси намунасини идентификация қилиш, синаш ва ўлчаш ишларини ўтказиш;
б) ишлаб чиқаришни баҳолаш.
Биринчи даврий баҳолаш техника воситаси сертификатлаштирилган санадан кейин ўн икки ойдан кечиктирилмасдан ўтказилади.
Кейинги даврий баҳолаш ҳар йили сертификатлаштириш органи раҳбари томонидан тасдиқланадиган даврий баҳолаш режа-жадвалига мувофиқ, бироқ аввалги даврий баҳолаш ўтказилган санадан бошлаб ўн икки ойдан кечиктирилмасдан ўтказилади.
28. Мувофиқлик сертификати расмийлаштирилган техника воситасининг конструкциясига ёки ишлаб чиқариш технологиясига, техника воситасининг мувофиқлигига таъсир этиши мумкин бўлган ўзгартиришлар киритилганда, ариза берувчи ушбу техника воситасини муомалага чиқаришдан олдин мувофиқлик сертификатини расмийлаштирган сертификатлаштириш органига техника воситаси бўйича киритилган ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма равишда маълум қилади.
Сертификатлаштириш органи ариза берувчининг хабарномасини олган кундан бошлаб 10 иш куни ичида ўзгартиришлар киритилган техника воситаси намунаси бўйича синаш ва ўлчаш ишларини ўтказиш ёки ишлаб чиқаришни баҳолаш (сертификатлаштириш схемасида назарда тутилган бўлса) зарурлиги тўғрисида ёхуд бунга эҳтиёж йўқлиги ҳақида қарор қабул қилади.
Сертификатлаштириш органининг қарори ариза берувчига бевосита ёки электрон почта орқали юборилади.
29. Агар сертификатлаштириш органи ўзгартиришлар киритилган техника воситаси намунасини ёки ишлаб чиқаришни баҳолаш учун синаш ва ўлчаш ишларини ўтказишга зарурат йўқлиги тўғрисида қарор қабул қилса, ариза берувчи ушбу қарор ҳақидаги хабарномани олгандан кейин конструкцияси ёки ишлаб чиқариш технологиясига ўзгартириш киритилган техника воситасини муомалага чиқаришга рухсат этилади.
30. Агар сертификатлаштириш органи ўзгартиришлар киритилган техника воситасининг намунасида синаш ва ўлчаш ишларини ўтказиш ёки ишлаб чиқаришни баҳолаш (ишлаб чиқаришни баҳолаш сертификатлаштириш схемасида назарда тутилган бўлса) зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилса, ушбу тадбирларни амалга ошириш учун ариза берувчи билан сертификатлаштириш органи ўртасида шартнома тузилади.
Амалга оширилган тадбирлар натижаларига кўра сертификатлаштириш органи ўзгартиришлар киритилган техника воситаси мазкур Техник регламент талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади. Ушбу қарорлар ариза берувчига бевосита ёки электрон почта орқали юборилади.
Сертификатлаштириш органи ўзгартиришлар киритилган техника воситасининг мазкур Техник регламент талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги қарорда ариза берувчини ушбу техника воситасини амалдаги мувофиқлик сертификати билан муомалага чиқариш мумкинлиги ёки бунинг акси бўлганда, мумкин эмаслиги ҳақида хабардор қилади.
Ариза берувчи белгиланган муддатда камчиликларни бартараф этгунга қадар сертификатлаштириш органи томонидан амалдаги мувофиқлик сертификатининг амал қилиши тўхтатиб турилади.
Ариза берувчи сертификатлаштириш органи қароридан норози бўлган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси II бўлимининг 23-боби («Маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни юритиш»).
31. Агар ариза берувчи камчиликларни белгиланган муддатда бартараф этмаса, сертификатлаштириш органи техника воситасининг мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда ушбу қарор тўғрисидаги хабарномани ариза берувчига бевосита ёки электрон почта орқали етказади.
32. Сертификатлаштириш органи томонидан мазкур Техник регламентнинг 32 — 34-бандларида назарда тутилган тадбирлар натижалари асосида берилган ҳужжатлар далилий ашёлар тўпламига киритилади ҳамда ариза берувчи ушбу ҳужжатларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органларига (талабига биноан) ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларга тақдим этади.
33. Техника воситасини 1С ёки 2С схемалар бўйича сертификатлаштириш учун ариза берувчи сифатида қатнашган ва мувофиқликни баҳолаш ишлари тугагандан кейин техника воситаси учун тегишли ҳужжатлар тўпламига эга бўлган ишлаб чиқарувчи (унинг ваколатли вакили) мувофиқлик сертификатини берган сертификатлаштириш органига сертификатлаштиришнинг ижобий натижалари асосида мазкур Техник регламентга 2-илованинг 1-иловасида келтирилган компонентларга мувофиқлик сертификатини олиш бўйича мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Техника воситаси сотилгандан кейин унга хизмат кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлар сифатида етказиб берилган компонентларга мувофиқлик сертификати техника воситасининг мазкур Техник регламент талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш натижаларига кўра қуйидаги шартларда берилиши мумкин:
техника воситасини йиғиш усулида ишлаб чиқариш учун ҳамда техника воситаси сотилгандан кейин унга хизмат кўрсатиш учун етказиб берилган компонентларнинг бир хиллиги (техника воситасининг техник таърифида тегишли маълумотларни мавжудлиги);
ишлаб чиқарувчи (унинг ваколатли вакили) эҳтиёт қисмлар сифатида тақдим этган компонентлар тегишли техника воситасини йиғиш учун етказиб берилган ёки етказиб берилаётган компонентлар билан бир хил эканлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этганда.
Техника воситасини ишлаб чиқариш тўхтатилганда ва мос равишда мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати тугаганда, ишлаб чиқарувчи (ёки ваколатли вакили) техника воситаси учун ўзи томонидан ишлаб чиқарилган ва эҳтиёт қисмлар сифатида етказиб берилган компонентларга мувофиқлик сертификатини олиш учун ариза бериши мумкин. Бунда яроқлилик муддати 5 йилдан кўп бўлмаган, туркум ишлаб чиқарилган компонентлар (компонентлар партияси (донабай маҳсулот) учун амал қилиш муддати белгиланмайди. Мувофиқлик сертификатида техника воситаси партиясининг ўзига хос хусусияти, идентификация рақами, жўнатиш ҳужжатлари ҳақидаги маълумотлар ва бошқалар кўрсатилади.
Компонентларга мувофиқлик сертификати техника воситасининг божхона ҳудудида муомалага чиқариш муддати тугаши вақтида амалдаги талабларга мувофиқ сертификатлаштириш органининг компонентларни ишлаб чиқариш ҳолати таҳлилининг ижобий натижасига кўра берилиши мумкин.
34. Мазкур Техник регламентнинг 26-банди «б» кичик банди талабларига мувофиқ техника воситаси ёки компонентлар учун ҳужжатлар тўплами қуйидаги муддатда сақланиши керак:
туркум ишлаб чиқарилган техника воситаси ёки компонентлар учун — ушбу техника воситаси ёки компонентлар ишлаб чиқаришдан олиб ташланган (ишлаб чиқариш тўхтатилган) санадан бошлаб камида ўн йилдан кам бўлмаган муддатда ишлаб чиқарувчида (ёки ваколатли вакилида);
техника воситаси ёки компонентлар тўплами учун — тўпламдан охирги техника воситаси сотилган санадан бошлаб ўн йилдан кам бўлмаган муддатда ишлаб чиқарувчида (ёки ваколатли вакилида) ёки сотувчида.
5-боб. Мувофиқлик белгиси билан тамғалаш
35. Мазкур Техник регламентнинг 4-бобида келтирилган хавфсизлик талабларига жавоб берадиган ва мувофиқликни баҳолашдан ўтган техника воситаси мувофиқлик белгиси билан тамғаланиши керак.
36. Техника воситаси Ўзбекистон Республикаси бозорида маҳсулотларнинг мувофиқлик белгиси билан бозорга муомалага чиқарилгунга қадар тамғаланади.
37. Ўзбекистон Республикаси бозорида маҳсулотларнинг мувофиқлик белгиси техника воситасининг ҳар бир миқдорига ва унинг бутун ишлаш муддати давомида аниқ ва равшан тасвирни таъминлайдиган усулда қўлланилади, шунингдек, техника воситасининг фойдаланиш бўйича қўлланма (йўриқнома)сига ҳам киритилади.
Ўзбекистон Республикаси бозорида маҳсулотларнинг мувофиқлик белгиси техника воситасининг ўзига нисбатан қўлланилади.
38. Ўзбекистон Республикаси бозорида маҳсулотларнинг мувофиқлик белгиси билан тўғридан-тўғри ҳар бир компонент (техник жиҳатдан мумкин бўлса) ва қадоқ тамғаланади, шунингдек, унга илова қилинган фойдаланиш бўйича қўлланма (йўриқнома)да кўрсатилади.
39. Техника воситаси барча техник регламентлар талабларига мос бўлса, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бозорида маҳсулотларнинг мувофиқлик белгиси қўлланилиши назарда тутилса, ушбу техника воситаси мувофиқлик белгиси билан тамғаланади.
6-боб. Ўтиш даври
40. Мазкур Техник регламент кучга кирган кундан бошлаб муомалага чиқарилаётган техника воситаларининг хавфсизлиги бўйича амалдаги техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатларнинг ушбу Техник регламентга зид бўлмаган қисмлари қўлланилади.
Мазкур Техник регламент кучга киргунга қадар Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаш тизимида белгиланган қоидалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мажбурий мувофиқликни баҳолаш лозим бўлган техника воситаларига қўлланилади.
Техник регламент кучга киргунга қадар олинган мувофиқлик сертификати амалдаги техник регламентларда белгиланган муддат давомида амал қилади.
7-боб. Техник регламент талабларига риоя этилиши бўйича давлат назорати
41. Муомалага чиқарилаётган техника воситаларининг хавфсизлиги билан боғлиқ жараёнларнинг мазкур Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, шунингдек, ўз ваколатлари доирасида бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
42. Мазкур Техник регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 214-моддаси.
Муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга
1-ИЛОВА
Техник регламент талаблари қўлланиладиган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналари, уларнинг тизимлари, компонентлари ва алоҳида техник қисмлари
РЎЙХАТИ

Т/р

Маҳсулотлар номи

ТИФ ТН коди

I. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги тракторлари (Т ва С тоифалар)

1.

Занжир юритмали тракторлар

8701 30 000 1

8701 30 000 9

2.

Двигатель қуввати 18 кВт дан катта бўлмаган ғилдиракли тракторлар

8701 91 100 0

8701 91 900 0

3.

Двигатель қуввати 18 кВт дан катта, аммо 37 кВт дан ортиқ бўлмаган ғилдиракли тракторлар

8701 92 100 0

8701 92 900 0

4.

Двигатель қуввати 37 кВт дан катта, аммо 75 кВт дан ортиқ бўлмаган ғилдиракли тракторлар

8701 93 100 0

8701 93 900 0

5.

Двигатель қуввати 75 кВт дан катта, аммо 130 кВт дан ортиқ бўлмаган ғилдиракли тракторлар

8701 94 100 0

8701 94 100 9

6.

Двигатель қуввати 90 кВт дан катта, аммо 130 кВт дан ортиқ бўлмаган, ўрмон хўжалиги учун мўлжалланган янги, ғилдиракли ёғоч ташиш тракторлари (скиддерлар)

8701 94 100 1

7.

Двигатель қуввати 130 кВт дан катта бўлган ғилдиракли тракторлар

8701 94 100 0

8701 94 900 0

8.

Двигатель қуввати 130 кВт дан катта бўлган, ўрмон хўжалиги учун мўлжалланган янги, ғилдиракли ёғоч ташиш тракторлари (скиддерлар)

8701 95 100 1

9.

Бошқалар

8701 95 100 9

II. Тиркамалар (R тоифа)

10.

Қишлоқ хўжалиги учун тиркамалар ва ярим тиркамалар, бункерли қайта юклагич тиркамалари, ўғит сочгич тиркамалари

8716 20 000 0

III. Алмашадиган тиркама машиналар (S тоифа)

11.

Бункерли қайта юклагич тиркамалар, ўгитларни сочгич тиркамалари

8716 20 000 0

12.

Ерга ишлов бериш учун тиркама ва ярим тиркама машиналар (плуглар, дискли бороналар, ер юмшатгичлар, культиваторлар, бороналар, фрезалар ва бошқалар)

8432 10 000 0

8432 21 000 0

8432 29 100 0

8432 29 300 0

8432 29 500 0

8432 29 900 0

13.

Тиркама ва ярим тиркама сеялкалар, экувчи ва кўчат ўтқазувчи машиналар

8432 39 110 0

8432 39 190 0

8432 39 900 0

8432 31 110 0

8432 31 190 0

8432 31 900 0

14.

Тиркама ва ярим тиркама органик ва ноорганик ўғитларни сочгичлар ва тақсимлагичлар

8432 41 000 0

8432 42 000 0

8432 80 000 0

15.

Тиркама ва ярим тиркама ўроқ машиналари ва пичан тайёрлаш учун бошқа машиналар

8433 20 100 0

8433 20 500 0

8433 20 900 0

8433 30 000 0

16.

Тиркама ва ярим тиркама ҳайвонлар учун емни аралаштиргич-тарқатгичлар

8436 10 000 0

17.

Тиркама ва ярим тиркама пуркагичлар

8424 49 910 0

8424 49 990 0

18.

Илдизлар ёки илдиз-меваларни йиғиш учун тиркама ва ярим тиркама машиналар

8433 53 100 0

8433 53 300 0

8433 53 900 0

19.

Тиркама ва ярим тиркама силос ўриш машиналари

8433 59 110 1

8433 59 110 9

8433 59 190 0

IV. Транспорт воситалари компонентлари

20.

Тракторлар кабинаси

8707 90 900 9

21.

Ёритиш фаралари (яқинни, узоқни, туманга қарши фаралар), тўхташ чироқлари, бурилиш кўрсаткичлари, орқа давлат рақами белгисини ёритиш мосламалари, габарит чироқлар ва тормозлаш ишоралари, нурқайтаргич мосламалари

8512 90 900 2

22.

Трактор спидометри

9029 20 310 1

23.

Орқани кўриш кўзгулари

7009 10 000 1

24.

Хавфсизлик камарлари

8708 21 900 1

25.

Олд (пешойна), орқа ва бошқа ойналар

7007 11 100 1

26.

Оператор ўриндиғи

9401 20 000 1

27.

Тезликни чеклаш қурилмаси

8409 99 000 1

28.

Товушли ишора (сигнал) қурилмаси

8512 30 100 1

29.

Тракторни тортиш-илиш механик боғлаш қурилмаси

8708 29 900 9

30.

Двигателни газсимон ёнилғи билан таъминлаш ускуналари

8409 91 000 8

31.

Шиналар

8708 70 000 0

8708 70 100 0

8708 70 500 0

8708 70 500 1

8708 70 500 9

8708 70 910 0

8708 70 910 1

8708 70 910 9

8708 70 990 0

8708 70 990 1

8708 70 990 9

32.

Сиқилишдан алангаланувчи поршенли ички ёнув двигателлари (дизель ёки ярим дизель):

8408 20 000 0

8408 20 100 0

8408 20 310 0

8408 20 350 0

8408 20 370 0

V. Қишлоқ ва ўрмон хўжалигида қўлланиладиган ўзиюрар, осма, ярим осма ва ўрнатиладиган машиналар

33.

Ерни тайёрлаш ва қайта ишлов бериш учун қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик ёки ўрмон хўжалиги машиналари:

 плуглар;

8432 10 000 0

 дискли бороналар;

8432 21 000 0

 ер юмшатгичлар ва культиваторлар;

8432 29 100 0

 бороналар;

8432 29 300 0

 ер фрезалар;

8432 29 500 0

 бошқалар.

8432 29 900 0

34.

Сеялкалар, экувчи ва кўчат ўтқазувчи машиналар

8432 31 110 0

8432 31 190 0

8432 31 900 0

8432 39 110 0

8432 39 190 0

8432 39 900 0

35.

Органик ва ноорганик ўғитларни сочгичлар ва тақсимлагичлар

8432 41 000 0

8432 42 000 0

8432 80 000 0

36.

Ўроқ машиналари, шу жумладан, тракторларга ўрнатиладиган

8433 20 100 0

8433 20 500 0

8433 20 900 0

37.

Пичан тайёрлаш учун бошқа машиналар

8433 30 000 0

38.

Сомонни ёки пичанни кипларга қадоқлаш учун пресслар, шу жумладан, пресс-йиғувчилар

8433 40 000 1

8433 40 000 9

39.

Қишлоқ хўжалиги экинлари маҳсулотларини йиғиш ёки янчиш учун машиналар ёки механизмлар (дон ўриш комбайнлари, пахта териш комбайнлари (машиналари) ва бошқалар)

8433 51 000 1

8433 51 000 9

8433 52 000 0

40.

Илдизлар ёки илдиз-меваларни йиғиш учун машиналар

8433 53 100 0

8433 53 300 0

8433 53 900 0

41.

Силос йиғиш комбайнлари

8433 59 110 1

8433 59 110 9

8433 59 190 0

42.

Узум йиғиш комбайнлари

8433 59 850 1

43.

Бошқалар

8433 59 850 9

VI. Боғ-полизчилик ва ўрмончиликда қўлланиладиган механизациялашган кичик механизация воситалари, шу жумладан электрлаштирилганлар:

44.

Мотоблоклар

8701 10 000 0

45.

Мотокультиваторлар

8432 29 100 0

46.

Майсазорлар, боғлар ёки спорт майдончалари учун ўроқ машиналар (моторли, горизонтал текисликда айланадиган кесиш қисми билан)

8433 11 100 0

8433 11 510 0

8433 11 590 0

8433 11 900 0

8433 19 100 0

8433 19 510 0

8433 19 590 0

8433 19 700 0

8433 19 900 0

47.

Тиркамали, ярим тиркамали, осиладиган, ярим осиладиган, ўрнатиладиган, кичик ўлчамли тракторлар ва мотоблокларга агрегатланадиган машиналар:

 ерни тайёрлаш ва қайта ишлов бериш машиналари (плуглар, дискли бороналар, ер юмшаткичлар ва культиваторлар, бороналар, ер фрезалар ва бошқалар);

8432 10 000 0

8432 21 000 0

8432 29 100 0

8432 29 300 0

8432 29 500 0

8432 29 900 0

 ўроқ машиналари;

8433 20 500 0

8433 20 900 0

 илдизларни ёки илдиз-меваларни йиғиш учун машиналар.

8433 53 100 0

VII. Чорвачилик, паррандачилик ва озуқа тайёрлаш учун машиналар

48.

Сут соғиш қурилмалари ва аппаратлари, сутни ишлаш ва қайта ишлаш учун ускуналар:

 сут соғиш қурилмалари ва аппаратлари;

8434 10 000 0

 сутни ишлаш ва қайта ишлаш ускуналари.

8434 20 000 0

49.

Ҳайвонлар жунини олиш машиналари

8510 20 000 0

50.

Гўнгни скреперли йиғиштириш тизими

8428 39 900 9

51.

Паррандачиликда парваришлаш ва гўнгни йиғиштириш тизимлари

8436 29 000 0

52.

Ҳайвонларни ташиш учун тиркамалар ва ярим тиркамалар

8716 39 000 0

53.

Қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик, ўрмон хўжалиги, паррандачилик ёки асаларичилик учун ускуналар:

 ҳайвонларга озиқа тайёрлаш учун машиналар ва механизмлар;

8436 10 000 0

 инкубатор ва брудерлар;

8436 21 000 0

 бошқалар.

8436 29 000 0

54.

Ўрмон хўжалигида ағдарувчи, ағдарувчи-жойлаштирувчи, кўп операция бажарувчи машиналар

8436 80 100 1

8436 80 100 2

8436 80 100 9

8436 80 900 0

55.

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун махсус мўлжалланган юклаш қурилмалари

8428 90 710 0

8428 90 780 0

56.

Қишлоқ хўжалиги ёки боғдорчилик учун кўчма пуркагичлар

8424 41 100 0

8424 41 900 0

57.

Қишлоқ хўжалиги ёки боғдорчилик учун пуркагичлар

8424 49 100 0

8424 49 910 0

8424 49 990 0

58.

Қишлоқ хўжалиги ёки боғдорчилик учун бошқа қурилмалар

8424 82 100 0

8424 82 300 0

8424 82 910 0

59.

Бошқалар

8424 82 990 0

60.

Уруғларни, ғаллани ёки дуккакли сабзавотларни тозалаш, саралаш ёки калибровка қилиш учун машиналар

8437 10 000 0

Муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга
2-ИЛОВА
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва ушбу транспорт воситалари учун лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган тизим, компонент ва алоҳида техник бирликларнинг хавфсизлик талаблари ва экологик кўрсаткичлари
1-боб. Функционал хавфсизлик талаблари
1. Ишлаб чиқарувчи қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситаларини (кейинги ўринларда — техника воситаси) лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва монтаж қилиш жараёни техника воситасига хизмат кўрсатувчи ишчилар ва яқин атрофдаги бошқа шахсларнинг шикаст олиши хавфини истисно этиши лозим.
2. Ишлаб чиқарувчи техника воситалари, тизимлари, компонентлари ва алоҳида техник қисмларининг мазкур Техник регламент талабларига мувофиқлиги, шунингдек, қуйидагиларни таъминлаши керак:
а) техника воситасининг конструктив бутунлиги;
б) техника воситасини бошқаришни енгиллаштирадиган тизимлар, хусусан, бошқарув рули ва тормозлаш тизими, шунингдек, такомиллаштирилган тормоз ва барқарорлик назоратининг электрон тизимлари;
в) ҳайдовчига кўрувчанлик даражаси, техник ҳолат ҳамда атроф-муҳит тўғрисида ахборот бериш тизимлари, шу жумладан, ойна, кўзгу ва огоҳлантириш тизимлари;
г) техника воситасини ёритиш тизимлари;
д) техника воситасининг унда ишловчилар хавфсизлигини таъминлайдиган ички жиҳозланиши, шу жумладан бош қўйгич, хавфсизлик камари, эшиклар;
е) техника воситасининг ташқи кўриниши ва аксессуарлар;
ж) товушли ишора (сигнал) қурилмалари;
з) иситиш ва совитиш тизимлари;
и) рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш учун қурилмалар;
к) техника воситасини идентификациялаш тизимлари;
л) вазни ва габаритларининг техник тавсифларга мослиги;
м) электр хавфсизлик, шу жумладан, статик электр хавфсизлиги;
н) орқа ҳимоя конструкциялари;
о) ён ҳимоя;
п) юк ортиш-тушириш платформалари;
р) тортиш қурилмалари;
с) шиналар;
т) сачрашларни сўндирувчи тизимлар;
у) орқага юриш узатмаси;
ф) занжир юритмалар;
х) электромагнит мослашувчанлик;
ц) механик боғланишлар, шу жумладан, монтажда хатоликларнинг истисно этилиши.
Кабинасиз транспорт воситаларига ушбу банднинг «д» кичик бандидаги «эшик» жумласи ва «з» кичик бандлари тааллуқли эмас.
3. Мазкур бобда кўрсатилган Функционал хавфсизлик талабларининг 1 ва 2-бандлари талаблари техника воситасига, шунингдек, ушбу техника воситаси учун мўлжалланган тизим, компонент ва алоҳида техник қисмларга нисбатан қўлланилади.
4. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти Стандартлаштириш бўйича техник қўмита билан биргаликда функционал хавфсизликнинг юқори даражасига эришишни таъминлаш мақсадида ушбу Хавфсизлик талабларининг 2-бандида кўрсатиб ўтилган объектлар учун батафсил техник талаблар, шу жумладан қаерда қўлланилишига қараб синов усуллари ва чегара қийматлари тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Ушбу Хавфсизлик талаблари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган функционал хавфсизлик даражасини сақлаб туриш ёки оширишни ҳамда қуйидагиларни таъминлаши керак:
а) автомобиллар ва уларнинг тиркамалари каби тезлиги 40 km/h дан ортиқ бўлган техника воситаларининг тормозлаш самарадорлиги ҳамда тормозларнинг блокланишига қарши тизимлар (ABS) функционал хавфсизлик талабларига жавоб бериши;
б) қаттиқ йўл қопламаси юзасига шиналар ёки занжирлар томонидан энг юқори босим 0,8 МРа дан ошмаслиги лозим.
2-боб. Техника воситасининг иш жойи билан боғлиқ хавфсизлик талаблари
5. Ишлаб чиқарувчи техника воситасини лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва монтаж қилишда техника воситасини иш жойида эксплуатация қилиш жараёнида унинг техник хавфсизлигини таъминлаши лозим.
6. Ишлаб чиқарувчи техника воситаси ҳамда унинг тизимлари, компонентлари ва алоҳида техник қисмларининг қуйидагилар билан жиҳозланишини таъминлаши керак:
а) ағдарилиб кетганда ҳимояловчи конструкция (ROPS);
б) юқоридан тушаётган предметлардан ҳимояловчи конструкция (FOPS);
в) йўловчилар ўриндиқлари;
г) ҳайдовчини шовқиндан ҳимояловчи конструкция;
д) ҳайдовчи ўриндиғи;
е) бўш ўриндиқ ва ҳайдовчи ўриндиғига киришда, жумладан, сирпаниш, қоқилиш ёки йиқилишдан ҳимоя;
ж) қувват олиш тизими;
з) узатма компонентларининг ҳимояси;
и) хавфсизлик камарларини қотириш нуқталари;
к) хавфсизлик камарлари;
л) санчилувчи предметлардан ҳайдовчини ҳимоялаш конструкцияси (OPS);
м) ҳайдовчини хавфли моддалар таъсиридан ҳимоялаш конструкцияси;
н) деталь ва материалларнинг экстремал ташқи ҳарорат таъсиридан ҳимоялаш конструкцияси;
о) фойдаланиш бўйича қўлланма (йўриқнома);
п) назорат воситалари, шу жумладан, бошқариш, аварияга қарши ва автоматик тўхтатиш қурилмалари;
р) механик таъсирлардан, мазкур банднинг «а», «б», «ж» ва «л» кичик бандларида кўрсатиб ўтилганлар бундан мустасно, шу жумладан дағал юзалар, ўткир қирралар ва бурчаклар, суюқликлар ўтадиган қувурларнинг ёрилиши ва техника воситасининг назоратсиз ҳаракатидан ҳимоялаш конструкциялари;
с) техника воситасидан хавфсиз фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиш, шу жумладан хавфсиз тозалаш тизимлари;
т) тўсиқлар ва ҳимоя қурилмалари;
у) ахборот узатиш, огоҳлантириш ва тамғалаш тизимлари;
ф) материаллар ва маҳсулотлар;
х) аккумуляторли батареялар.
Кабинасиз транспорт воситаларига ушбу банднинг «а», «б», «г» ва «л» кичик бандларида кўрсатиб ўтилган талаблар тааллуқли эмас.
7. Муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари, уларнинг тизим, компонент ва алоҳида техник бирликларига қўйилаётган хавфсизлик талаблари рўйхати 1-иловада келтирилган.
Мазкур Хавфсизлик талабларининг 5 ва 6-бандларида келтирилган талаблар Техник регламентнинг 1-иловасига мувофиқ техника воситаларига, шунингдек, ушбу техника воситаларининг тизимлари, компонентлари ва алоҳида техник қисмларига нисбатан қўлланилади.
8. Мазкур Хавфсизлик талаблари эргономика принципларини ҳисобга олган ҳолда (шу жумладан, йўл қўйиладиган нотўғри фойдаланиш, бошқарув тизимларининг қулайлиги, бошқарув элементларига рухсатсиз йўлатмаслик учун ҳайдовчини иш жойи, транспорт воситаси бўйича идентификация қилиш), Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган барқарорлик ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаши лозим.
3-боб. Экологик кўрсаткичлар
9. Ишлаб чиқарувчи лойиҳалаштирилган, ишлаб чиқарилган ва йиғилган техника воситасининг атроф-муҳитга салбий таъсирини энг паст даражага тушириши лозим.
10. Ишлаб чиқарувчи техника воситасини ҳамда унинг тизимлари, компонентлари ва алоҳида техник қисмларининг мазкур Техник регламентда зарарли моддалар ажратмалари ва ташқи шовқин даражасига қўйилган талабларга мувофиқлигини таъминлаши керак.
11. Трактор двигателларининг газлари таркибидаги зарарли моддалар ва чиқиндиларни атмосферага чиқариш даражасига қараб сиқилиш ҳисобига оловланадиган ички ёнув двигателли тракторлар ва ички ёнув двигателларининг таснифи ушбу Техник регламентга 4-иловада келтирилган.
12. Ташқи шовқиннинг аниқ чегараланган қийматлари қуйидаги даражалардан ошмаслиги керак:
иш ҳолатидаги юксиз массаси 1 500 kg дан юқори бўлган тракторлар учун — 89 dBa;
иш ҳолатидаги юксиз массаси 1 500 kg гача бўлган тракторлар учун — 85 dBa;
13. Мазкур Хавфсизлик талабларининг 9 ва 10-бандларида келтирилган талаблар Техник регламентнинг 1-иловасига мувофиқ техника воситасига, шунингдек, ушбу техника воситаси учун мўлжалланган тизимлар, компонентлар ва алоҳида техник қисмларга нисбатан қўлланилади.
4-боб. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги техника воситаси учун хавфсизлик талаблари
14. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги техника воситаси учун хавфсизлик талаблари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ғилдиракли транспорт воситалари, уларда ўрнатилиши ва/ёки қўлланилиши мумкин бўлган жиҳозлаш предметлари ва қисмлари учун глобал техник қоидаларга (кейинги ўринларда — БМТ қоидалари) мувофиқ ишлаб чиқилган ва мазкур Хавфсизлик қоидаларининг 1-иловасида келтирилган.
15. Техника воситасининг тоифалари мазкур Хавфсизлик талабларига 2-иловада келтирилган.
16. Фойдаланишда бўлган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги техника воситаси учун эҳтиёт қисмлар сифатида муомалага чиқарилган компонентлар қишлоқ ва ўрмон хўжалиги техника воситасига ўрнатилганда, унинг хавфсизлик даражаси муомалага чиқарилган пайтдаги хавфсизлик даражасига нисбатан камайтирилмаслиги керак.
17. Ушбу Техник регламент талаблари кучга кирган кундан олдин муомалага чиқарилган ёки ушбу Техник регламент талаблари кучга кириши муносабати билан ишлаб чиқарилиши тўхтатилган тракторлар учун компонентлар сифатида ишлаб чиқарилган трактор двигателларига қўйиладиган талаблар, зарарли моддаларнинг атроф-муҳитга ажратилиши даражаси бўйича бундай тракторлар муомалага чиқарилиши ёки ишлаб чиқарилиши тугаши пайтидаги амалда бўлган даражада ўзгаришсиз қолади.
18. БМТ қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги техника воситаси ва компонентлари учун хавфсизлик талаблари уларнинг қўлланилиш соҳасига мувофиқ ва БМТ қоидаларида белгиланган ўтиш қоидаларини ҳисобга олган ҳолда қўлланилади.
19. Юқори чиқит ажратиш даражасидаги тракторлар ва двигателларга талабларни ушбу Техник регламент талабларида белгиланган муддатдан олдинроқ қўллашга, шунингдек, БМТ қоидаларига ушбу Техник регламент талабларида тасдиқланганидан кейин киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар талабларини қўллашга рухсат берилади.
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва ушбу транспорт воситалари учун лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган тизим, компонент ва алоҳида техник бирликларнинг хавфсизлик талаблари ва экологик кўрсаткичларига
1-ИЛОВА
Муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари, уларнинг тизим, компонент ва алоҳида техник бирликларига қўйилаётган хавфсизлик талаблари рўйхати

T/р

Транспорт воситаси, компонентининг тавсифи ёки кўрсаткич номи

Ушбу Техник регламент талаблари ёки стандарт ёхуд БМТ қоидалари билан тавсифи ёки кўрсаткичларга қўйиладиган талаблар

Ушбу Техник регламент талаблари ёки стандарт ёхуд БМТ қоидалари билан белгиланган назорат усуллари

Транспорт воситасининг тоифаси

T1a

T1b

Т2a

T2b

Т3a

Т3b

Т4.1a

T4.1b

Т4.2a

T4.2b

Т4.3a

T4.3b

Ca

Cb

(++)

Ra

Rb

Sa

Sb

1.

Транспорт воситаси конструкциясининг бутунлиги

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 1-боб

Транспорт воситасини ишлаб чиқарувчиси тегишли имзоланган баёнотни тақдим этиши керак

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

Х

Х

Х

Х

2.

Максимал ҳисобий тезлик, тезлик регулятори ва тезликни чеклаш қурилмаси

ГОСТ 30748, Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 2-боб

ГОСТ 30748

(ISO 3965),

БМТнинг 89-сонли қоидаси

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

-

-

-

-

3.

Тормоз қурилмалари ва тиркаманинг тормоз муфтаси

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 52-боб,

БМТ ЕИК 13-сонли қоидаси,

ISO 11512

ISO 11169

ГОСТ 12.2.002.3,

ISO 11169,

ISO 11512,

ISO 5697,

БМТнинг 13-сонли қоидаси

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

4.

Тезкор тракторлар учун руль бошқаруви

ГОСТ 33679

(ISO 10998),

БМТ ЕИК 79-сонли қоидаси

ГОСТ 33679

(ISO 10998),

БМТнинг 79-сонли қоидаси

-

Х

-

Х

-

Х

-

Х

-

Х

-

Х

-

I

-

-

-

-

5.

Руль бошқаруви

ГОСТ 33679,

ISO 15077

ISO 789-11,

ГОСТ 33679

(ISO 10998),

БМТнинг 79-сонли қоидаси

Х

-

Х

-

Х

-

Х

-

Х

-

Х

Х

1

-

-

-

-

-

6.

Спидометр

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 4-боб

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 4-боб

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

-

-

-

-

7.

Атрофни кўрувчанлик ва шамолдан тўсувчи ойналарнинг ойна тозалагичлари

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 5-боб

ISO 5721-1,

ISO 5721-2,

БМТ ЕИК 71-сонли қоидаси

ISO 5721-1,

ISO 5721-2,

БМТнинг 71-сонли қоидаси

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

-

-

-

-

8.

Ойналаш

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 6-боб,

БМТ ЕИК 43-сонли қоидаси

БМТнинг 43-сонли қоидаси

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

-

-

-

-

9.

Орқани кўриш кўзгуси

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 7-боб,

БМТ ЕИК 46-сонли қоидаси,

БМТ ЕИК 81-сонли қоидаси

БМТнинг 46-сонли қоидаси,

БМТ ЕИК 81-сонли қоидаси

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

-

-

-

-

10.

Ҳайдовчи учун ахборот тизимлари

Ушбу Хавфсизлик талабларига 2-илова, 8-боб,

ISO 3600

ISO 3600,

ISO 26322-1,

ISO 26322-2

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

-

-

-

-

11.

Ёритиш ва ёруғлик ишораси қурилмаларини ўрнатиш

БМТ ЕИК 86-сонли қоидаси

БМТнинг 86-сонли қоидаси

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

Х

Х

Х

Х

ГОСТ 32431

(ISO 16154)

ГОСТ 12.2.002

12.

Транспорт воситаси йўловчиларини ҳимояси, шу жумладан, транспорт воситасининг ички жиҳозланиши, бош қўйгич, хавфсизлик камарлари, эшиклари

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 10-боб,

ISO 26322-1,

ISO 26322-2,

БМТ ЕИК 25-сонли қоидаси,

ISO 3776-1,

ISO 3776-2,

БМТ ЕИК 14-сонли қоидаси,

БМТ ЕИК 21-сонли қоидаси

ISO 26322-1,

ISO 26322-2,

БМТ ЕИК 25-сонли қоидаси,

ISO 3776-1,

ISO 3776-2,

БМТнинг 14-сонли қоидаси,

БМТнинг 21-сонли қоидаси

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

-

-

-

-

13.

Транспорт воситасининг ташқи кўриниши ва аксессуарлари

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 11-боб

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 11-боб

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

14.

Товушли ишора (сигнал) қурилмаси

БМТ ЕИК 28-сонли қоидаси,

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 12-боб,

ГОСТ 12.2.019,

ГОСТ 12.2.102

БМТнинг 28-сонли қоидаси,

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 12-боб

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

-

-

-

-

15.

Иситиш ва совитиш тизимлари

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 13-боб,

ISO 14269-2,

БМТ ЕИК 122-сонли қоидаси

ISO 14269-2,

БМТнинг 122-сонли қоидаси

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

-

-

-

-

16.

Рухсатсиз фойдаланишни олдини олиш учун қурилмалар

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 14-боб,

БМТ ЕИК 62-сонли қоидаси,

БМТ ЕИК 18-сонли қоидаси

БМТнинг 62-сонли қоидаси,

БМТнинг 18-сонли қоидаси

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

Z

Z

Х

Х

17.

Давлат рақами белгиси

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 15-боб

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 15-боб

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

Х

Х

Х

Х

18.

Қонунчилик билан ўрнатилган ёрлик ва тамғалаш

Ушбу Хавфсизлик талабларига 2-илова, 16-боб

ГОСТ 26828

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

Х

Х

Х

Х

19.

Габарит ўлчамлар ва шатакка олинадиган юк

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 17-боб

ГОСТ 26025

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

Х

Х

Х

Х

20.

Юк билан максимал массаси

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 18-боб

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 18-боб

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

21.

Балласт юклар

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 19-боб

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 19-боб

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

-

-

-

'

22.

Электр тизимларининг хавфсизлиги

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 20-боб

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 20-боб

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

23.

Ёқилғи баки

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 21-боб

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 21-боб

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

-

-

-

-

24.

Орқадан ҳимоя қурилмаси

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 22-боб

БМТнинг 58-сонли қоидаси

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

Х

Х

-

-

25.

Ёнбош ХЯМОЯ

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 23-боб,

БМТ ЕИК 73-сонли қоидаси

БМТнинг 73-сонли қоидаси

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

Х

-

-

26.

Юк платформалари

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 24-боб

ГОСТ 12.2.002

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

-

-

-

-

27.

Тортиш (шатакка олиш) қурилмалари

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 25-боб

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 25-боб

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

-

-

-

-

28.

Шиналар

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 26-боб,

БМТ ЕИК 106-сонли қоидаси

БМТнинг 106-сонли қоидаси

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

29.

Сачрашларни сўндирувчи тизимлар

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 27-боб

ГОСТ 33107

-

Х

-

Х

-

Х

-

Х

-

Х

-

Х

-

-

-

Х

-

-

30.

Орқага юриш узатмаси

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 28-боб

Кўриш орқали баҳолаш

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

-

-

-

-

31.

Занжир юритмалар

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 29-боб

ГОСТ 26025

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

Х

Х

-

-

-

-

32.

Механик боғланишлар

ГОСТ 32774,

БМТ ЕИК 55-сонли қоидаси

ГОСТ 32774,

БМТнинг 55-сонли қоидаси

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

Х

Х

Х

Х

33.

Ағдарилиб кетганда ҳимоя конструкцияси (ROPS) (динамик синовлар)

ISO 3463,

OECD 3-коди

ISO 3463,

OECD 3-коди

Х

Х

-

-

-

-

-

-

Х

Х

Х

Х

-

-

-

-

-

-

34.

ROPS (занжир юритмали)

ISO 3463-2013,

OECD 8-коди

ISO 3463-2013,

OECD 8-коди

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

-

Х

Х

-

-

-

-

35.

ROPS (статик синовлар)

ISO 5700-2013,

OECD 4-коди

ISO 5700-2013,

OECD 4-коди

Х

Х

-

-

-

-

-

-

Х

Х

Х

Х

Х

Х

-

-

-

-

36.

ROPS, олд томонга ўрнатиладиган (ғилдираклар изи (колея) тор тракторлар'

ISO 12003-1,

OECD 6-коди

ISO 12003-1,

OECD 6-коди

-

-

Х

Х

Х

Х

-

-

-

-

Х

Х

Х

Х

-

-

-

-

37.

ROPS, орқа томонга ўрнатиладиган (ғилдираклар изи (колея) тор тракторлар

ISO 12003-2,

OECD 7-коди

ISO 12003-2,

OECD 7-коди

-

-

Х

Х

Х

Х

-

-

-

-

Х

Х

Х

Х

-

-

-

-

38.

Тушиб кетиш предметларидан ҳимоя қилиш конструкцияси (FOPS)

ISO 27850,

OECD 10-коди

ISO 27850,

OECD 10-коди

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

-

-

-

-

39.

Йўловчи ўриндиғи

ISO 23205

ISO 23205

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

-

-

-

-

40.

Шовқин даражасини ҳайдовчига таъсири

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 34-боб

IS0 5131,

ГОСТ 31594,

ISO 6395,

OECD 5-коди

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

-

-

-

-

41.

Ҳайдовчининг ўриндиғи ва ҳолати

ГОСТ 20062,

ISO 11112

ГОСТ 20062,

ГОСТ 31323

(ISO 5008),

ISO 10326-1

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

-

-

-

-

42.

Иш макони ва ҳайдовчи ўриндиғига кириш

ISO 26322-1,

ISO 26322-2,

ISO 4252,

ISO 4254-1,

ГОСТ 12.2.102,

EN 1853

ГОСТ 12.2.002,

ГОСТ 26025,

ГОСТ 31594

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

-

-

-

-

43.

Қувват олиш вали

ГОСТ 33032-2014

(ISO 500-1, ISO 500-2, ISO 500-3, ISO 5673-1, ISO 5673-2),

ISO 8759-1

ГОСТ 12.2.002

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

-

-

-

-

44.

Узатма компонентларининг ҳимояси

ISO 13857,

ISO 13854:1996,

ISO 26322-1,

ISO 26322-2

ISO 4254-1

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

-

-

-

-

45.

Хавфсизлик камарларини қотириш нуқталари

ISO 3776-1,

ISO 3776-2,

БМТ ЕИК 14-сонли қоидаси,

OECD 3, 4, 6, 7, 8-кодлари

БМТнинг 14-сонли қоидаси,

ISO 3776-1,

ISO 3776-2,

OECD 3, 4, 6, 7, 8-кодлари

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

-

-

-

-

46.

Хавфсизлик камарлари

ISO 3776-3,

БМТ ЕИК16-сонли қоидаси

ISO 3776-3,

БМТнинг16-сонли қоидаси

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

-

-

-

-

47.

Кириб кетувчи предметлардан ҳайдовчини ҳимояси (OPS)

ISO 8084,

OECD 3-коди

ISO 8084,

OECD 3-код

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

-

-

-

-

48.

Чиқит газларни чиқариш тизимлари

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 42-боб

ГОСТ 26025

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

-

-

-

-

49.

Фойдаланиш бўйича қўлланма

ISO 3600, ISO 26322-1

Кўриш орқали баҳолаш

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

50.

Бошқариш воситалари, шу жумладан, авария ҳолати ва автомат тўхташ қурилмалари

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 44-боб,

ISO 15077,

ISO 4252,

ISO 26322-1,

ГОСТ 12.2.102,

ГОСТ 34605

(ISO 10975),

БМТ ЕИК 79-сонли қоидаси

ГОСТ 12.2.002,

ГОСТ 31594

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

-

-

-

-

51.

Механик таъсирлардан II боб 6-банднинг «а», «б», «г» ва «л» кичик бандларида кўрсатиб ўтилганлардан фарқли, шу жумладан, дағал юзалар, ўткир қирралар ва бурчаклар, суюқликлар ўтадиган қувурларнинг ёрилиши ва техникани назоратсиз ҳаракатидан ҳимоя

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 45-боб

Кўриш орқали баҳолаш

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

Z

Z

Х

Х

52.

Тўсиқлар ва ҳимоя қурилмалари

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 46-боб

ISO 4254-1

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

Z

Z

Х

Х

53.

Ахборот, огоҳлантириш ва тамғалаш

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 47-боб,

ГОСТ 26336,

ISO 11684,

ISO 7010/Amd 6

Кўриш орқали баҳолаш

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

Z

Z

Х

Х

54.

Материаллар ва маҳсулотлар

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 48-боб

Кўриш орқали баҳолаш

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

-

-

-

-

55.

Аккумулятор батареялар

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 49-боб

Кўриш орқали баҳолаш

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

-

-

-

-

56.

Авария чиқиш йўли

ISO 4252, ISO 2867

ГОСТ 12.2.002

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

-

-

-

-

57.

Кабинани вентиляция ва фильтрлаш тизими

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 51-боб,

EN 15695-1,

EN 15695-2

EN 15695-1,

EN 15695-2

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

-

-

-

-

58.

Зарарли моддаларни чиқити

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 53-боб,

БМТ ЕИК 96-сонли қоидаси

БМТ ЕИК 96-сонли қоидаси

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

-

-

-

-

59.

Ташқи шовқин даражаси

Ушбу Хавфсизлик талабларининг 2-боб, 12-банди билан қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситаларига қўйиладиган талаблар,

ГОСТ 33678

ГОСТ 33678,

ISO 7216

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

1

I

-

-

-

-

60.

Двигателни газсимон ёқилғи билан таъминлаш учун қурилмалар ва уларни ўрнатиш

ГОСТ 34491,

ГОСТ 34493,

ГОСТ 34494,

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 55-боб.

ГОСТ 34492

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

-

-

-

-

61.

Электромагнит мослашувчанлик

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 56-боб,

ГОСТ 32141 (ISO 14982), БМТ ЕИК 10-сонли қоидаси

ГОСТ 32141 (ISO 14982), БМТнинг 10-сонли қоидаси

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

Х

Х

Х

Х

62

Кабина материалининг ёниш тезлиги

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 48-боб

ГОСТ 30879 (ISO 3795)

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

I

I

-

-

-

-

63

Ёритиш, ёруғлик ишораси қурилмалари ва уларни ёруғлик манбаи

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илова, 57-боб,

БМТ ЕИК 3-сонли қоидаси,

БМТ ЕИК 4-сонли қоидаси,

БМТ ЕИК 5-сонли қоидаси,

БМТ ЕИК 6-сонли қоидаси,

БМТ ЕИК 7-сонли қоидаси,

БМТ ЕИК 19-сонли қоидаси,

БМТ ЕИК 23-сонли қоидаси,

БМТ ЕИК 31-сонли қоидаси,

БМТ ЕИК 37-сонли қоидаси,

БМТ ЕИК 38-сонли қоидаси,

БМТ ЕИК 98-сонли қоидаси,

БМТ ЕИК 99-сонли қоидаси,

БМТ ЕИК 38-сонли қоидаси,

БМТЕИК 112-сонли қоидаси,

БМТЕИК 113-сонли қоидаси,

БМТнинғ 3-сонли қоидаси,

БМТнинг 4-сонли қоидаси,

БМТнинг 5-сонли қоидаси,

БМТнинг 6-сонли қоидаси,

БМТнинг 7-сонли қоидаси,

БМТнинг 19-сонли қоидаси,

БМТнинг 23-сонли қоидаси,

БМТнинг 31-сонли қоидаси,

БМТнинг 37-сонли қоидаси,

БМТнинг 38-сонли қоидаси,

БМТнинг 98-сонли қоидаси,

БМТнинг 99-сонли қоидаси,

БМТнинг 38-сонли қоидаси,

БМТнинг 112-сонли қоидаси,

БМТнинг 113-сонли қоидаси

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

64.

Тракторлар ва тиркамалар барқарорлиги

Ушбу Хавфсизлик талабларига 3-илованинг 54-боби 153-банди

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

Х

-

-

Х

Х

-

-

Х

Х

Х

Х

Шартли белгилар:

(+) — агар тоифа доирасида шундай тоифаости яратилган бўлса.

(++) — фақат Т тоифасидаги b индекси билан тоифаостиларга тегишли тоифаостилар учун
Х — талаблар қўлланилади.

I — тоифага қараб, худди Т учун бўлгани каби.

Z — фақат техник рухсат этилган максимал юкланган массанинг бўш массасига нисбати 3,0 га тенг еки ундан ошишини инобатга олиб R тоифасига тааллуқли алмашадиган тиркама машиналарга қўлланилади.

тааллуқли эмас

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва ушбу транспорт воситалари учун лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган тизим, компонент ва алоҳида техник бирликларнинг хавфсизлик талаблари ва экологик кўрсаткичларига
2-ИЛОВА
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситаларининг тоифалари ва турлари
1-боб. Транспорт воситаларининг тоифалари
1. Т тоифа барча ғилдиракли тракторларни ўз ичига олади, ушбу бандда келтирилган ҳар бир ғилдиракли тракторлар туркуми белгисига ҳисобланган энг юқори тезлигига қараб «а» ёки «б» индекс қўшимча қилинади:
а) «а» индекс — энг юқори тезлик 40 km/h гача бўлган ғилдиракли тракторлар учун;
б) «б» индекс — энг юқори тезлик 40 km/h дан юқори бўлган ғилдиракли тракторлар учун.
Т1 тоифа-ҳайдовчига яқин бўлган ўқ колеяси (ғилдираклар изи) кенглиги 1150 mm дан юқори, иш ҳолатида юксиз массаси 600 kg дан ортиқ бўлган ва йўл тирқиши 1 000 mm дан ошмайдиган ғилдиракли тракторлар. Реверс (қайтариладиган) ўриндиқли тракторлар учун, ҳайдовчига энг яқин бўлган ўқ энг катта диаметрли шиналар ўрнатилган ўқ ҳисобланади;
Т2 тоифа — ҳайдовчига яқин бўлган ўқ колеяси (ғилдираклар изи) кенглиги 1 150 mm дан ошмайдиган, иш ҳолатида юксиз массаси 600 kg дан ортиқ бўлган ва йўл тирқиши 600 mm дан ошмайдиган ғилдиракли тракторлар. Агар трактор оғирлик маркази баландлигининг (ISO 789-6 стандартига мувофиқ аниқланади ва ерга нисбатан ўлчанади) ҳар бир ўқ колеясининг ўртача энг кичик ўлчамига нисбати 0,90 дан ошса, ҳисобланган энг юқори тезлик 30 km/h дан ошмаслиги керак.
Т3 тоифа — иш ҳолатидаги юксиз массаси 600 kg дан кўп бўлмаган ғилдиракли тракторлар;
Т4 тоифа — махсус ишлар учун мўлжалланган ғилдиракли тракторлар:
Т4.1 тоифа-пояси тез ўсиб кетадиган экинлар, масалан, узум токлари учун мўлжалланган тракторлар (юқори клиренсли тракторлар). Улар бир ёки бир нечта экин қаторларининг икки томонидан чап ва ўнг ғилдираклари ёрдамида экинларга параллел ҳаракатланиш имкониятини берувчи кўтарилган шасси ёки шасси секцияси билан жиҳозланган. Улар олд томонда, ўқлар орасида, орқада ёки платформада жойлашиши мумкин бўлган асбоб-анжомларни ўтказиш ёки бошқариш учун мўлжалланган. Трактор иш ҳолатида бўлганда, қишлоқ хўжалиги экинлари қаторига перпендикуляр йўл тирқиши 1 000 mm дан ошади. Агар одатдагидек ўрнатилган шиналар билан ерга нисбатан ўлчанган трактор оғирлик марказининг баландлиги барча ўқларнинг ўртача минимал колеяси (ғилдирак изи)га нисбати 0,90 дан ошса, энг юқори тезлик 30 km/h дан ошмаслиги керак;
Т4.2 тоифа — катта кенгликдаги тракторлар, уларнинг ўлчамлари катта бўлиб, биринчи навбатда катта майдонлардаги қишлоқ хўжалиги майдонларига ишлов беришга мўлжалланган (ўтувчанлиги кўтарилган тракторлар);
Т4.3 тоифа — тўрт ғилдирак узатмали паст клиренсли ўрмон хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги тракторлари, уларнинг алмашинадиган ишчи асбоблари ўрмон ва қишлоқ хўжалигидаги ишларни бажаришга мўлжалланган, кўтарма рамаси бир ёки бир нечта қувват олиш механизмлари билан жиҳозланган, техник йўл қўйиладиган умумий массаси 10 тоннагача, техник йўл қўйиладиган умумий массанинг энг юқори юксиз массага нисбати 2,5 дан ошмайди. Бундай тракторларнинг оғирлик маркази баландлиги (оддий шиналарда) — 850 mm дан ошмайди.
2. С тоифа — чексиз занжирли ёки ғилдиракли ва чексиз занжирлар билан комбинациялашган занжир юритмали тракторлар, бунда кичик тоифалари Т тоифасига ўхшаш таърифланади.
3. R тоифа — тиркамалар, ушбу бандларда келтирилган ҳар бир тоифадаги тиркамалар белгиларига ҳисобланган энг юқори тезлигига қараб «а» ёки «б» индекс қўшимча қилинади:
а) «а» индекс — энг юқори тезлик 40 km/h гача бўлган тиркамалар учун;
б) «б» индекс — энг юқори тезлик 40 km/h дан юқори бўлган тиркамалар учун.
R1 тоифа — ўқларига тушаётган техник рухсат этилган жами масса 1 500 kg дан ошмайдиган тиркамалар
R2 тоифа — ўқларига тушаётган техник рухсат этилган жами масса 1 500 kg дан ошадиган, лекин 3 500 kg дан ошмайдиган тиркамалар;
R3 тоифа — ўқларига тушаётган техник рухсат этилган жами масса 3 500 kg дан ошадиган, лекин 21 000 kg дан ошмайдиган тиркамалар;
R4 тоифа — ўқларига тушаётган техник рухсат этилган жами масса 21 000 kg дан ошадиган тиркамалар.
4. S тоифа — тиркама машиналари. Ҳар бир тоифадаги алмашадиган тиркама машина белгисига ҳисобланган энг юқори тезликка мувофиқ охирида «а» ёки «б» индекс қўшимча қилинади:
а) «а» индекс — энг юқори тезлик 40 km/h гача бўлган тиркама машиналар учун;
б) «б» индекс — энг юқори тезлик 40 km/h дан юқори бўлган тиркама машиналар учун.
S1 тоифа — ўқларига тушаётган техник рухсат этилган жами масса 3 500 kg дан ошмайдиган тиркама машиналар;
S2 тоифа — ўқларига тушаётган техник рухсат этилган жами масса 3 500 kg дан ошадиган алмашинадиган тиркама машиналар.
2-боб. Транспорт воситасининг тури
5. Транспорт воситасининг тури — қуйидагилар бўйича фарқ қилмайдиган вариантлар ва версияларни ўз ичига олган транспорт воситалари гуруҳи:
тоифаси;
ишлаб чиқарувчиси;
ишлаб чиқарувчи томонидан берилган тур белгиси:
асосий конструктив тавсифлари/лонжеронли шасси/бўғинли шасси (яққол ва жиддий фарқлар);
Т тоифа учун — ўқлар (сони) ёки С тоифаси учун: ўқлар/занжирлар (сони);
кўп босқичли йиғиш транспорт воситаларида — аввалги босқичдаги транспорт воситасининг ишлаб чиқарувчиси ва тури.
6. Вариант — қуйидагилар бўйича фарқ қилмайдиган бир хил турдаги транспорт воситалари:
а) тракторлар учун:
кузовнинг конструктив концепцияси ёки кузов ишларининг тури;
тугатиш босқичи;
двигатель (ички ёнув/гибрид/электр/гибрид-электр);
ишлаш принципи;
цилиндрларнинг сони ва жойлашиши;
қувватдаги фарқ 30 фоиздан ошмайди (энг юқори қувват энг паст қувватдан 1,3 баравардан кўп эмас);
цилиндр ҳажмидаги фарқ 20 фоиздан ошмайди (энг юқори кўрсаткич энг паст кўрсаткичдан 1,2 баравардан юқори эмас);
ҳаракатланувчи ўқлар (сони, позицияси, ўзаро боғлиқлиги);
бошқариладиган ўқлар (сони ва позицияси);
юк билан энг юқори вазн 10 фоиздан ошмайди;
узатиш (тури);
ағдарилишдан ҳимоя қилиш конструкцияси;
тормоз ўқлари (сони);
б) тиркама ва алмаштириладиган тиркама машиналар учун:
бошқариладиган ўқлар (сони, жойлашуви, ўзаро боғлиқлиги);
юк билан энг юқори вазндаги фарқ 10 фоиздан ошмайди;
тормоз ўқлари (сони).
7. Версия — тасдиқлаш ҳужжатларида кўрсатилган элементларнинг комбинациясидан иборат транспорт воситалари.
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситаларига техник регламентга мувофиқ қўйиладиган хавфсизлик талаблари
1-боб. Транспорт воситасининг конструктив бутунлигига қўйиладиган талаблар
1. Транспорт воситаларини лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш уларнинг транспорт воситасидан фойдаланиш бўйича йўриқномага мувофиқ режалаштирилган техник хизмат кўрсатиш ва асбобларни махсус ростлашларни инобатга олган ҳолда етарли даражада мустаҳкамлигини ва фойдали хизмат муддати давомида мўлжалланган мақсадларда самарали қўлланилишини таъминлаши керак. Транспорт воситасининг ишлаб чиқарувчиси бу борада тегишли имзоланган баёнотни тақдим этиши керак.
2. Транспорт воситасини йиғиш корхоналарида йиғиш, шу жумладан, транспорт воситасининг рамаси, шассиси ва кузови билан боғлиқ жараёнларни, шунингдек уларнинг трансмиссиясини, сифат назорат тизими томонидан пайвандлаш чоклари ва резьбали уланишлар ҳамда бошқа тегишли материаллар тавсифларига боғлиқ асосий механик боғланишларни етарли даражада текширишни таъминлаши керак.
3. Мувофиқликни тасдиқлашга ваколатли сертификатлаш органи (кейинги ўринларда — сертификатлаш органи) ишлаб чиқаришнинг мувофиқлигини таъминлаш бўйича сифат назорат тизимини ўрнатилган тартибда текшириши керак.
4. Сертификатлаш органи техник воситага нисбатан белгиланган хавфсизлик шартлари бузилганлиги сабабли уни фойдаланишдан қайтариш ҳақида қарор қабул қилганда, ишлаб чиқарувчи сертификатлаш органи ҳамда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг сўровига кўра конструкция, компонентлар ва/ёки деталларнинг муҳандислик ҳисоб-китоблари, виртуал синаш усуллари ва/ёки конструкцияни синаш бўйича махсус таҳлил материалларини қисқа муддатларда тақдим этишига ишонч ҳосил қилиш керак.
5. Агар транспорт воситаси ишлаб чиқарувчисининг мазкур Хавфсизлик талаблари 4-бандида келтирилган таҳлилларни ўтказа олишига асосланган шубҳа мавжуд бўлса, унда транспорт воситасининг мувофиқлиги тасдиқланмайди. Бундай шубҳалар бундай таҳлилларнинг ўтказилмаганлиги ёки улардан эркин фойдаланиш имконининг йўқлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.
2-боб. Энг юқори тезлик, тезликни бошқариш (тезлик регулятори) ва тезликни чеклаш қурилмасига қўйиладиган талаблар
6. Энг юқори тезлик:
а) тракторларни синовдан ўтказишда, унинг ўртача тезлиги трактор қўзғалгандан кейин икки йўналиш бўйича юриб ўтиши керак бўлган текис тўғри чизиқли участкада ўлчаниши керак. Участка юзаси мустаҳкам, тўғри ва 100 метр масофадан кам бўлмаслиги керак, аммо нишаблиги 1,5 фоиздан кўп бўлмаган қияликларга рухсат берилади;
б) синов пайтида тракторлар иш режимида, юксиз, балласт юкларсиз ва махсус жиҳозларсиз бўлиши, ҳамда шиналардаги босим ишлаб чиқарувчи кўрсатган йўлда ҳаракатланиш учун белгиланган талабларга жавоб бериши керак;
в) синов пайтида трактор ишлаб чиқарувчи томонидан трактор учун белгиланган тезлик радиуси индекси билан ифодаланадиган энг юқори тебраниш радиусига (радиус качения) эга янги пневматик шиналар билан жиҳозланган бўлиши керак;
г) синов пайтида ишлатиладиган узатмалар сони тракторнинг энг юқори тезлигини таъминлаши, дроселл-қопқоқ эса тўлиқ очиқ бўлиши керак;
д) мувофиқликни баҳолашда ўлчовлардаги ноаниқликларни, хусусан, ўлчаш усулига ва қисман юкламада двигатель тирсакли вали айланишлар частотасининг ортишига боғлиқ ҳолатларни ҳисобга олиш учун, ўлчашларда олинган қийматлар мазкур трактор тури учун йўл қўйиладиган энг юқори тезлик қийматидан 3 km/h гача ортиқ тезлик билан қабул қилиниши керак. Шиналарнинг ўлчамлари фарқини ҳисобга олиб, қўшимча 5 фоиз катталикка рухсат этилади;
е) синов лабораторияси (маркази) тракторнинг энг юқори тезлигини аниқлаши учун ишлаб чиқарувчи йўналиш сифатида узатмалар сонини, етакчи ғилдиракнинг бир марта тўлиқ айланишида босиб ўтадиган ҳақиқий йўл узунлигини ва двигателнинг номинал айланишлар частотасини ёки дроселл-қопқоқ тўлиқ очиқ бўлганда тўлиқ юкламада тормозлашнинг бошланғич тезлигини кўрсатиши керак, тезлик регулятори, агар у ўрнатилган бўлса, ишлаб чиқарувчининг тавсияларига мувофиқ созланади. Энг юқори назарий тезлик мазкур кичик бандда кўрсатилган рухсат этилганларни ҳисобга олмасдан ҳисобланиши керак.
7. Тезлик регулятори.
Агар тезлик регулятори ишлаб чиқарувчи заводнинг стандарт тўпламига кирса, у ушбу Хавфсизлик талабларининг 6-бандидаги энг юқори тезлик тўғрисидаги тартибга мувофиқ ўрнатилган ва лойиҳалаштирилган бўлиши керак.
8. Тезликни чеклаш қурилмаси, шунингдек куч агрегати ва тезликни чеклаш қурилмасига рухсатсиз аралашув чоралари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
а) тезликни чеклаш қурилмасига талаблар:
энг юқори тезлиги 60 km/h дан ошадиган Т ва С тоифасидаги транспорт воситалари, мазкур иловада келтирилган тезликни чеклаш талабларига мувофиқ созлаш қурилмалари билан жиҳозланиши керак;
б) тезликни чекловчи созлаш қурилмалари БМТнинг 89-сон қоидаси 1 ва 2-бандларида, II қисмнинг 13.2-банди, III қисмнинг 21.2 ва 21.3-бандлари, 5-илованинг 1-банди ва 6-иловада келтирилган N2 ва N3 тоифадаги транспорт воситалари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
в) куч агрегати ва тезликни чеклаш қурилмасига рухсатсиз аралашув:
мақсади ва қўллаш доираси:
мувофиқликни тасдиқлашга тақдим қилинганда, куч агрегатига рухсатсиз аралашувнинг олдини олиш чоралари, транспорт воситасининг экологик талабларга ва двигатель имконияти талабларига, транспорт воситасининг конструкцияси талабларига, шунингдек функционал хавфсизлик талабларига жавоб беришини, унинг фойдали хизмат муддати давомида самарали ишлатилишини ҳамда транспорт воситасининг куч агрегатида функционал хавфсизликка ва/ёки ташқи муҳитга салбий таъсир қилувчи номақбул ўзгаришлар бўлмаслигини таъминлашга қаратилган бўлиши керак;
г) умумий талаблар:
ишлаб чиқарувчи мувофиқликни тасдиқловчи органга ва синов лабораториясига керакли маълумотларни ҳамда, зарурият бўлса, транспорт воситалари, куч агрегатлари, компонентлар ва алоҳида техник бирикмалар мазкур иловада келтирилган талабларга мос келишига амин бўлиши учун қўшимча маълумотларни тақдим қилишни таъминлайди.
Мувофиқликни тасдиқлаш аризасига ишлаб чиқарувчи узатма қуввати тавсифларини тегишли вариантга қўлланиладиганлардан юқори бўлган ошишига олиб келиши мумкин бўлган ўзаро алмашувчи компонентларни муомалага чиқармаслиги бўйича ўзининг мажбурияти тўғрисида билдириши керак;
Ишлаб чиқарувчи ўзининг мувофиқликни тасдиқлаш тўғрисидаги аризасида узатма қуввати тавсифларининг тегишли вариант учун белгиланган тавсифлардан ошиб кетишига олиб келиши эҳтимоли бўлган ўзаро алмашинувчи компонентларни муомалага чиқармаслиги бўйича ўз мажбуриятларини кўрсатиши керак;
д) ишлаб чиқарувчи транспорт воситасини расмий тасдиқлашда транспорт воситасининг эксплуатацион тавсифларини чегараловчи электрон тизимлар хавфсизлигига доир қуйидаги талабларга жавоб беришини таъминлаши керак.
Транспорт воситалари уларнинг узатма қувватини чегараловчи электр/электрон қурилма(лар) билан жиҳозланган тақдирда, ишлаб чиқарувчи синов лабораториясига модификация ёки қурилмани ёки электр симларни ажратиш узатма қувватининг ошишига олиб келмаслиги тўғрисида маълумотлар ва далиллар тақдим қилиши керак.
Электрон бошқарув билан жиҳозланган ҳар қандай транспорт воситаси ўзгартиришларнинг олдини олиш функцияларига эга бўлиши керак, ишлаб чиқарувчининг рухсати билан амалга ошириладиган ўзгартиришлар бундан мустасно. Ишлаб чиқарувчига, зарурат юзага келганда, транспорт воситасини диагностика қилиш, унга техник хизмат кўрсатиш, кўздан кечириш ёки таъмирлаш учун ўзгартиришларни киритишга рухсат берилиши керак.
Ҳар қандай қайта дастурлаштириладиган компьютер кодлари ёки иш параметрлари рухсатсиз аралашувдан ҳимояланган бўлиши керак.
Компьютер ёрдамида бошқариладиган узатманинг ишчи параметрлари махсус асбоблар ва тартиботлардан, масалан елимланган ёки герметик компьютер компонентлари, елимланган ёки герметик компьютер корпусларидан фойдаланмасдан ўзгармаслиги керак.
Ҳар қандай ечиб алмаштириладиган калибрлаш хотира чиплари герметик контейнерга жойлаштирилган ёки электрон алгоритмлар билан ҳимояланган бўлиши, махсус воситалар ва тартиботлардан фойдаланмасдан ўзгартирилмаслиги керак.
Дастурлаштириладиган компьютер кодлари тизимларидан (масалан, электрдан ўчириладиган дастурлаштириладиган доимий хотира қурилмаси EEPROMдан) фойдаланадиган ишлаб чиқарувчилар рухсатсиз қайта дастурлашнинг олдини олиш чораларини кўриши керак. Ишлаб чиқарувчилар ўзлари хизмат кўрсатадиган масофавий компьютерга электрон киришни талаб қиладиган бузғунчиликка қарши такомиллаштирилган стратегиялар ва ёзишдан ҳимоя қилиш функцияларини ўрнатиши, уларга мустақил операторлар тўғри ҳимояланган кириш ҳуқуқига эга бўлиши керак.
Бортда сақланадиган муаммолар диагностикаси кодлари куч агрегати ёки двигателни бошқариш блок(лар)ида, улардаги носозликни идентификациялайдиган ёки белгилайдиган рақамли ёки ҳарф-рақамли идентификаторлар транспорт воситаси қувват манбаидан узилганда ҳамда транспорт воситасининг аккумулятори узилганда ёки ишдан чиққанда ўчиб кетмаслиги керак.
3-боб. Тезюрар тракторларнинг рул бошқарувига бўлган талаблар
9. БМТнинг 79-сон қоидасини 2, 5 ва 6-бўлимлари, 4 ва 6-иловалардаги автотранспорт воситаларининг рул бошқарувини тартибга солувчи талаблар, энг юқори тезлиги 60 km/h дан юқори бўлган Tb ва Cb тоифалардаги транспорт воситалари учун қўлланилади.
10. Стандарт ва (ISO 10998) талаблари энг юқори тезлиги 40 km/h дан 60 km/h гача бўлган Tb ва Cb тоифалардаги транспорт воситаларига тегишли бўлган бошқарувга нисбатан қўлланилади.
11. Cb тоифадаги тракторнинг рул бошқаруви мазкур Хавфсизлик талабларининг 86-банди йигирманчи — йигирма бешинчи хатбошилари қоидалари асосида амалга оширилиши керак.
12. Мазкур Хавфсизлик талабларининг 9-бандида келтирилган транспорт воситаларининг рул бошқарувига қўйилган талаб БМТнинг 79-сон қоидаси 6-бўлимида келтирилган N2 тоифадаги транспорт воситаларига қўйилган талаб каби бўлиши керак.
Силжитиладиган ўриндиқ ва рул билан жиҳозланган транспорт воситалари учун рул бошқаруви тутгичининг ўрта қисмига қўйиладиган кучга худди шундай талаблар қўлланилади.
4-боб. Спидометрга қўйиладиган талаблар
13. Ушбу боб мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
нормал ишчи босим — транспорт воситаси ишлаб чиқарувчиси томонидан кўрсатилган босимдан 0,2 барга оширилган совитиш тизимидаги босим;
спидометр — ҳайдовчига унинг транспорт воситасини ҳар қандай вақтдаги тезлигини кўрсатувчи шу қурилманинг қисми.
14. Спидометрга қўйиладиган талаблар:
энг юқори тезлиги 30 km/h дан ортиқ бўлган барча тракторлар ушбу бобда келтирилган талабларга мувофиқ спидометр билан жиҳозланиши керак;
энг юқори тезлиги 30 km/h дан ошмайдиган Т4.1 ва С4.1 тоифалардаги тракторлар ушбу бобда келтирилган талабларга мувофиқ спидометр билан жиҳозланиши керак;
спидометр кўрсаткичлари ҳайдовчининг кўриш майдони доирасида жойлашган бўлиши ва кундузи ҳам, кечаси ҳам аниқ ажралиб туриши керак. Белгиланган тезлик диапазони ишлаб чиқарувчи томонидан ушбу турдаги транспорт воситалари учун белгиланган энг юқори тезликни ўз ичига оладиган етарли даражада катта бўлиши керак;
агар спидометрда, рақамли дисплейдан фарқли ўлароқ, бўлинма (шкала) мавжуд бўлса, у аниқ ўқилиши керак;
тезлик циферблати (бўлинма, шкала)си 1, 2, 5 ёки 10 km/h га тенг бўлиши керак.
Тезликлар қиймати циферблатда қуйидаги тарзда кўрсатилади:
агар циферблатдаги энг баланд қиймат 40 km/h дан ошмаса, тезликнинг қиймати 10 km/h дан ошмайдиган оралиқларда ва 5 km/h дан ошмайдиган бўлинмаларда кўрсатилиши керак;
циферблатдаги энг баланд қиймат 40 km/h дан ошганда, тезликнинг қиймати 20 km/h дан ошмайдиган оралиқларда ва 5 km/h дан ошмайдиган бўлинмаларда кўрсатилиши керак.
Спидометрнинг кўрсатиш аниқлиги қуйидаги тартибда текширилиши керак:
транспорт воситасига одатий шина ўрнатилган ёки занжир турларидан бири билан жиҳозланган бўлиши, синовлар ишлаб чиқарувчи кўрсатиб берган ҳар бир тур спидометрида қайтарилиши керак;
спидометрни ҳаракатга келтирувчи ўқ юкламаси ишчи ҳолатда ушбу ўққа тушадиган қисм массасига мос бўлиши керак;
спидометрда дастлабки ҳарорат 23±5°С ни ташкил қилиши керак;
ҳар бир синов вақтида шиналардаги босим нормал ишчи босимга мос бўлиши керак;
транспорт воситалари 20, 30 ва 40 km/h тезликларда ёки тезюрар тракторларда ишлаб чиқарувчи кўрсатган максимал тезликнинг 80 фоизида синалади;
транспорт воситасининг ҳақиқий тезлигини ўлчашда қўлланиладиган ўлчаш асбобларининг аниқлиги ±1,0 фоиз атрофида бўлиши керак;
синов трекининг устки юзаси ундан фойдаланилаётганда текис ва қуруқ бўлиши таъминланиши керак.
Кўрсатилган тезлик ҳар қандай ҳолатда ҳақиқий тезликдан кам бўлмаслиги керак. Синовлар учун ушбу банднинг ўн тўртинчи хатбошида келтирилган тезликларда, ҳамда ушбу тезликлар ва спидометр циферблатида кўрсатилган тезлик (V1) ва ҳақиқий тезлик (V2) орасида қуйидаги боғлиқлик таъминланиши керак: 0 < V1 — V2 < (V2/10) + 4 km/h.
5-боб. Атрофни кўриш ойнаси ва шамолдан тўсувчи ойнанинг ойна тозалагичларига қўйиладиган талаблар
15. Т ва С тоифалардаги транспорт воситаларининг атрофни олд томондан кўриш ойнаси ва шамолдан тўсувчи ойналарининг ойна тозалагичлари ISO 5721-1 стандартига жавоб бериши керак.
16. Қишлоқ хўжалиги тракторларининг ён томондан ва орқадан кўрувчанлиги тегишли ISO 5721-2 стандартининг трактор ёнидаги кўрувчанликка оид қисмига, ISO 5721-2 стандартининг 5.1.3 бандига мувофиқ тўғридан-тўғри ва билвосита кўриш комбинацияси ёрдамида таъминланиши мумкин. ISO 5721-2 стандартда белгиланган синовлар ва қўллаш мезонлари шунингдек кенглиги 2,55 m дан ортиқ бўлган тракторларга нисбатан ҳам қўлланилади.
6-боб. Ойналашга қўйиладиган талаблар
17. Т тоифадаги транспорт воситаларини ойналаш БМТнинг 43-сон қоидасини 1-иловасида келтирилган талабларга жавоб бериши керак, БМТнинг ушбу қоидасини 21-иловаси бундан мустасно.
С тоифадаги транспорт воситаларини ойналашга талаблар тегишли Т тоифадаги транспорт воситалари учун ўрнатилган талабларга мос бўлиши керак.
Энг юқори тезлиги 60 km/h дан ортиқ бўлган Т ва С тоифалардаги транспорт воситаларида ҳимоя ойналарини ўрнатишга талаблар, БМТнинг 43-сон қоидасини 21-иловасида келтирилган N тоифадаги транспорт воситаларига оид қоидаларга мос бўлиши керак.
Энг юқори тезлиги 60 km/h дан ошмайдиган Т ва С тоифалардаги транспорт воситаларида ҳимоя ойналари қуйидагича ўрнатилади:
ҳимоя ойналари ишловчиларнинг хавфсизлигини юқори даражада таъминлаши ҳамда шу жумладан, ҳайдовчи транспорт воситасини бошқараётганда нафақат олд томондан, балки орқа ва ён томонлардан ҳам атрофни аниқ кўриши таъминлаши керак;
транспорт воситасидан нормал фойдаланиш шароитида, ойналар юкламалар таъсиридан қатъи назар, силжимасдан ўз жойида турғун қолиши, транспорт воситасидан фойдаланувчиларга аниқ кўрувчанлик ва ҳимояни таъминлаши керак.
Ҳимоя ойналарида БМТнинг 43-сон қоидасини 5.4-бандида келтирилган элемент турини расмий тасдиқловчи тегишли белги қўйилиши керак, ундан зарурат бўлганда БМТнинг 43-сон қоидасини 5.5-бандида келтирилган қўшимча белгиланишлардан бири келиб чиқади.
Шамолдан тўсувчи ҳимоя ойналари оддий бўлиши ва ёруғлик ўтказувчанлиги 70 фоиздан кам бўлмаслиги керак.
Шамолдан тўсувчи ойна ҳайдовчи кўзининг ҳисоблаш нуқтасига асосан тўғри ўрнатилган бўлиши керак.
Энг юқори тезлиги 40 km/h дан ошмайдиган Т ва С тоифалардаги транспорт воситаларининг ҳимоя ойналари БМТнинг 43-сон қоидасини 4, 5, 6, 8 ёки 10-иловаларида келтирилган материал турларидан ишланган бўлиши керак.
Максимал тезлиги 40 km/h дан ошадиган Т ва С тоифалардаги транспорт воситаларининг ҳимоя ойналари БМТнинг 43-сон қоидасини ўн иккинчи хатбошида келтирилган материал турларидан ишланган бўлиши керак, БМТнинг ушбу қоидаларини 5-иловасида кўрсатилганлар бундан мустасно.
Шамолдан ҳимоя ойналари ҳисобланмайдиган бошқа ҳимоя ойналари:
ҳимоя ойнасининг ёруғлик ўтказувчанлиги 70 фоиздан кам бўлмаслиги керак (1-расм).
Ҳимоя ойнасининг пластик материалида мазкур банднинг саккизинчи хатбошида кўрсатилган компонентнинг турини расмий тасдиқлаш белгисига қўшимча равишда БМТнинг 43-сон қоидасини 5.5.5 ва 5.5.7-бандларида кўрсатилганидек A/L ёки B/L белги қўйилиши керак.
Ҳайдовчига орқа ёки ён кўрувчанлик шарт бўлмаган ҳимоя ойнаси материалида ёруғлик ўтказувчанлиги 70 фоиздан кам бўлса, мазкур банднинг саккизинчи хатбошида кўрсатилган компонент турини расмий тасдиқлаш белгисига қўшимча равишда БМТнинг 43-сон қоидасини 5.5.2-бандида келтирилган V белгиси қўйилиши керак.
Ҳайдовчининг олд ва орқа кўрувчанлиги талаб этилмайдиган пластик ҳимоя ойнасида мазкур банднинг саккизинчи хатбошида кўрсатилган компонентнинг турини расмий тасдиқлаш белгисига қўшимча равишда БМТнинг 43-сон қоидасини 5.5.5, 5.5.6 ва 5.5.7-бандларида келтирилган белгилар қўйилиши керак.
Едирилишга чидамли бўлган ҳимоя пластик ойналарга нисбатан мазкур банднинг саккизинчи хатбошида кўрсатилган талаблар транспорт воситасининг томида жойлашган люк ва ойналашга қўлланилмайди.
1-расм. Ҳайдовчи кўзининг ҳисоблаш нуқтаси
7-боб. Орқани кўриш кўзгуларига қўйиладиган талаблар
18. Барча тракторлар камида иккита ташқи орқани кўриш кўзгулари ва, зарур бўлса, ички орқани кўриш кўзгуси билан жиҳозланиши керак.
19. Ички орқани кўриш кўзгулари I синфга тегишли, ташқи орқани кўриш кўзгулари II синфга тегишли бўлиши керак. Тракторлар БМТнинг 46-сон қоидасига асосан турни расмий тасдиқлаш белгиси қўйилган иккита II синф ташқи орқани кўриш кўзгулари ва опция (мажбурий эмас) сифатида I синф орқани кўриш кўзгуси билан жиҳозланиши керак.
Орқани кўриш кўзгулари шундай ўрнатилиши керакки, нормал ҳаракатланиш шароитларида уларнинг ҳолати ўзгармасдан қолиши керак.
Силжитиладиган ўриндиқ ва рул билан жиҳозланган транспорт воситалари мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида, шунингдек, 20 — 22-бандларида келтирилган талаблар ўрнига БМТнинг 81-сон қоидасида келтирилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Ўриндиқ ва рул билан жиҳозланган транспорт воситаси 19-банднинг 1 ва 2-хатбошиси талаблари ўрнига БМТнинг 81-сон қоидасида келтирилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Дала шароитларидаги иш вақтида жиҳозни кузатиш учун мўлжалланган қўшимча орқани кўриш кўзгулари ва қурилмалари конструкцияси турини расмий тасдиқлаш мажбурий эмас, аммо улар мазкур Хавфсизлик талабларининг 20-банди биринчи — бешинчи хатбошиларида келтирилган талабларга мувофиқ жойлаштирилиши керак.
20. Орқани кўриш кўзгуларининг жойлашиши
II синф орқани кўриш кўзгуси шундай ўрнатилиши керакки, оддий бошқариш ҳолатида ҳайдовчи ўриндиғида ўтирган ҳайдовчи мазкур Хавфсизлик талабларининг 22-бандида кўрсатилган йўл участкасини аниқ умумий кўриш имкониятига эга бўлиши керак.
Ташқи орқани кўриш кўзгулари шамолдан ҳимоялаш ойнасининг ойна тозалагичлар билан тозаланадиган қисмидан ёки, агарда тракторда ён ойналар ўрнатилган бўлса, шу ён ойналар орқали кўриниб туриши керак.
Ташқи орқани кўриш кўзгулари мазкур Хавфсизлик талабларининг 22-бандида кўрсатилган кўриш майдонининг кўрилишини таъминлаш заруратидан ортиқ даражада тракторнинг ёки трактор-тиркама комбинациясининг кузовидан ташқарига чиқиб қолмаслиги керак.
Агар ташқи орқани кўриш кўзгусининг пастки чети трактор юкланган ҳолатида таянч юзадан 2 метргача бўлган баландликда жойлашган бўлса, унда ушбу орқани кўриш кўзгуси трактор ёки трактор-тиркама комбинациясининг орқани кўриш кўзгусисиз ўлчанган габарит кенглигидан 0,2 м дан кўп чиқмаслиги керак.
Мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида баён қилинган талабларга мувофиқ орқани кўриш кўзгулари тракторнинг энг кўп рухсат этилган кенглиги чегарасидан чиқиши мумкин.
21. Орқани кўриш кўзгуларини ростлаш.
Ҳар қандай орқани кўриш кўзгулари ҳайдовчи томонидан унинг рул бошқаруви олдидаги иш жойидан ростланиши керак.
Ҳайдовчи, ҳайдовчилик жойини тарк этмасдан орқани кўриш кўзгусини ростлаш имкониятига эга бўлиши керак. Шу билан бирга, кўзгу керакли ҳолатда ташқаридан қотирилиши мумкин.
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган талаблар, силжитгандан кейин автоматик равишда ўзининг дастлабки ҳолатига қайтадиган ёки дастлабки ҳолатини асбоблардан фойдаланмасдан қайта тиклайдиган орқани кўриш кўзгуларига тааллуқли эмас.
22. II синф орқани кўриш кўзгусининг кўриш майдони
Чап ёки ўнг ташқи орқани кўриш кўзгуларининг кўриш майдони, унда ҳайдовчи трактор ёки трактор-тиркама комбинациясининг умумий кенглигининг энг чекка чап ва ўнг нуқталаридан ўтадиган вертикал бўйлама ўртача текисликка параллел текисликдан ўтувчи текис ва горизонтал йўл қисмини кўра олишини таъминлаши керак.
Ишлаб чиқарувчи иккинчи хатбошида келтирилган талабларни ёки ISO 5721-2 стандарт талабларини ўзи мустақил танлаши мумкин.
8-боб. Ҳайдовчи учун ахборот тизимларига қўйиладиган талаблар
23. Ахборот тизимлари, ҳайдовчига зарур маълумотларни етказиб беришда чалғитувчи омилларнинг таъсирини энг паст даражага етказган тарзда ишлаб чиқарилиши керак.
Рақамли экранда тақдим қилинган, тил шаклида бўлмаган маълумотлар ISO 3767: 1-қисм (1998 +А2) ва 2-қисм талабларига жавоб бериши керак.
24. Виртуал терминаллар — транспорт воситаси ва унинг тизимларини ишлаши тўғрисида операторга визуал маълумотларни тақдим қилаётган, операторга сенсорли экран ёки клавиатура ёрдамида ҳар хил функцияларни кузатиб бориш ва бошқариш имконини берадиган кўрсатиш экранлари билан жиҳозланган электрон борт ахборот тизимлари.
9-боб. Ёритиш ва ёруғлик ишораси (сигнализацияси) қурилмаларини ўрнатишга қўйиладиган талаблар
25. Транспорт воситаларининг ёруғлик қурилмаларини ўрнатиш тури БМТнинг 86-сон қоидасига асосан расмий тасдиқланган бўлиши керак.
10-боб. Транспорт воситасидан фойдаланувчиларнинг муҳофазаси, шу жумладан, транспорт воситасининг ички жиҳозланиши, бош қўйгич, хавфсизлик камарлари, эшикларига қўйиладиган талаблар
26. Транспорт воситасининг ички жиҳозланиши ISO 26322-1 (4.4.2-банд) ва ISO 26322-2 (4.4.2-банд) стандартлар талабларига жавоб бериши керак.
27. Бош қўйгичлар, агар мавжуд бўлса, БМТнинг 25-сон қоидаси талабларига мувофиқ бўлиши керак.
28. Агар Т ва С тоифаларидаги транспорт воситалари ROPS билан жиҳозланган бўлса, у ISO 3776-1 стандарт талабларига мувофиқ хавфсизлик камарлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
29. Хавфсизлик камарларини қотириш жойлари ISO 3776-2 стандарт ёки БМТнинг 14-сон қоидаси талабларига мувофиқ бўлиши керак.
30. Электр юритмали ойна кўтаргичлар ва томдаги люклар билан жиҳозланган транспорт воситасининг эшиклари, агар улар ўрнатилган бўлса, БМТнинг 21-сон қоидаси 5.8.1-5.8.5-бандлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
11-боб. Транспорт воситасининг ташқи кўриниши ва аксессуарлари
31. Ушбу боб мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ташқи юза — транспорт воситасининг ташқи қисми, шу жумладан ғилдираклар, занжирлар, эшиклар, бамперлар, капот, кириб чиқиш воситалари, сачратмагичлар (брызговик), чиқариш тизимлари;
эгрилик радиуси — кўриб чиқилаётган элементнинг юмалоқ шаклига энг яқин бўлган айлана ёйининг радиуси;
транспорт воситасининг экстремал ташқи чети — транспорт воситасининг ташқи ён четларидан чиқиб турган қуйидаги қисмларини ҳисобга олмасдан, транспорт воситасининг ён томонига нисбатан ўртача бўйлама текислигига параллел, унинг ташқи ён четларига мос келувчи текислик тушунилади:
а) шиналарнинг унинг ер билан тегиб турувчи нуқталари яқинида, шунингдек шиналарда босимни текшириш манометрлари ва ҳаво ҳайдаш/чиқариш қурилмаларининг уланиш жойлари;
б) ғилдиракларга ўрнатиладиган ҳар қандай сирпанишга қарши мосламалар;
в) орқани кўриш кўзгулари, жумладан уларнинг таянчлари;
г) ён бурилиш кўрсаткичлари, якуний габарит чироқлар, олд ва орқа габарит (ён) чироқлар, тўхташ чироқлари, нурқайтаргич элементлари, сигнал панеллари ва секин ҳаракатланувчи транспорт воситасининг орқа танитиш белгилари;
д) Т2, С2, Т3 ва С3 тоифалардаги тракторларнинг ташланадиган тросслардаги шарнирли конструкциялари;
е) механик, электрик, пневматик ёки гидравлик уланишлар ва уларнинг трактор ёни бўйича таянчлари.
32. Қўлланилиш соҳаси.
Ушбу боб транспорт воситаси юкланган ҳолатида турганда тупроқ ҳимояси учун мўлжалланмаган, расмий тасдиқланган энг катта диаметрдаги шиналар ёки энг катта вертикал ўлчамдаги занжир юритмалар билан жиҳозланган, барча эшиклар, ойналар ва кириш учун қопқоқлар ва бошқалар ёпилган ҳолатида, ташқи текисликларига нисбатан қуйидагича жойлашган ҳолларда қўлланилади:
транспорт воситасининг фақат ён томонларида ҳосил бўладиган 0,75 метргача бўлган баландликдаги четки ташқи қирралар, транспорт воситасининг бўйлама ўқига перпендикуляр бўлган ҳар бир вертикал текисликда экстремал ташқи четини ташкил этувчи қисмлар, транспорт воситасининг четки ён қирралардан 80 mm дан ортиқ масофада ва унинг ички юзаси йўналиши бўйича жойлашган қисмлар бундан мустасно, агар транспорт воситаси мазкур Хавфсизлик талабларининг 32-банди биринчи хатбошида келтирилган энг юқори кенгликдаги из (колея)ни таъминловчи шиналар ёки занжир юритма тўплами билан жиҳозланган бўлса;
агар мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган биттадан ортиқ шиналар ёки занжир юритма тўплами мавжуд бўлса, энг кичик кенгликдаги из (колея)ни таъминловчиси ҳисобга олинади.
Ён томонларда ва 0,75 дан 2 m гача бўлган баландликдаги барча деталлар, қуйидагилардан ташқари:
транспорт воситасининг бўйлама ўқига перпендикуляр бўлган ҳар бир вертикал текисликда горизонтал равишда яқинлашганда диаметри 100 mm бўлган шар (сфера) билан туташа олмайдиган қисмлар; шарнинг силжиши транспорт воситасининг ҳар бир чап ва ўнг томонларидаги ташқи четки қиррасидан бошлаб ва унинг ўртача бўйлама текислиги йўналишида 80 mm дан ошмаслиги керак, агар транспорт воситаси ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган энг кичик кенгликдаги из (колея)ли шиналар ёки занжир юритма тўплами билан жиҳозланган бўлса; агар ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган биттадан ортиқ шиналар ёки занжир юритма тўплами мавжуд бўлса, транспорт воситасининг энг кичик кенглигига мос бўлгани ҳисобга олинади;
ён томонлардаги 0,75 дан 2 m гача баландликдаги барча деталлар, қуйидагилардан ташқари:
транспорт воситасининг бўйлама ўқига перпендикуляр бўлган ҳар бир вертикал текисликда горизонтал равишда яқинлашганда диаметри 100 mm бўлган шар (сфера) билан туташа олмайдиган қисмлар; шарнинг силжиши транспорт воситасининг ҳар бир чап ва ўнг томонларидаги ташқи четки четидан бошлаб ва унинг ўртача бўйлама текислиги йўналишида 80 mm дан ошмаслиги керак;
агар транспорт воситаси мазкур банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган энг кичик кенгликдаги из (колея)ли шиналар ёки занжирлар тўплами билан жиҳозланган бўлса;
агар мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган биттадан ортиқ шиналар ёки занжир тўплами мавжуд бўлса, транспорт воситасининг энг кичик кенглигига мос бўлгани ҳисобга олинади;
ушбу қоидаларнинг мақсади — ҳаракатланаётган ёки ҳаракатланмаётган транспорт воситасининг ташқи қисмига урилиш ёки у билан тегишидан одамга етказиладиган хавф-хатар ёки жиддий тан жароҳатларини камайтириш.
Ушбу боб қоидалари қуйидагиларга тааллуқли эмас:
ташқи орқани кўриш кўзгуларига, шу жумладан уларнинг таянчларига;
С тоифадаги транспорт воситаларининг занжир тасмаси чекка ташқи чети ёки гусеницали занжир билан ҳосил бўлган ички вертикал текисликда жойлашган занжир қисмларига ҳамда занжир йўлларига;
шинанинг ички ён девори билан ҳосил бўлган ички вертикал текисликда жойлашган ғилдирак қисмлари ва уларнинг ҳимоя тўсиқларига;
зина ва ушлагичларга, шу жумладан, уларнинг таянчларига;
тракторнинг ёнларида ўрнатилган механик, электрик, пневматик ёки гидравлик уланишларга, шунингдек уларнинг таянчларига;
Т2, С2, Т3 ва С3 тоифалардаги тракторларнинг йиғиладиган ROPS шарнир конструкциясига.
33. Транспорт воситасининг ташқи юзаларида ташқи юзага урилиш ёки ундан фойдаланиш жараёнида унга тўқнашиб кетиш ҳолатларида одамга етказиладиган хавф-хатарлар ёки жиддий тан жароҳатлари эҳтимолининг ошишига олиб келадиган ташқарига қаратилган учли қисмлар, ғадир-будур юзалар ёки шу шаклга ўхшаш бошқа ўлчамлар, йўналишлар ёки қаттиқликдаги бўртиқлар бўлмаслиги керак.
Транспорт воситасининг бутун ташқи юзаси бўйлаб ундан фойдаланувчилар, велосипед ҳайдовчиси ёки мотоциклчини илиб кетиши мумкин бўлган ташқарига чиқиб турган қисмлари бўлмаслиги керак.
Ташқи юзадан чиқиб турган унинг барча қисмлари 2,5 mm дан кам бўлган эгрилик радиусига эга бўлмаслиги керак, ёки ҳар бир қиррали ташқи қисм бўйлама ўққа нисбатан шундай жойлашиши керакки, бундай қисмнинг ташқи юзаси текис, қирраларсиз ва бўйлама ўқдан иборат вертикал текисликка параллел текисликда жойлашган бўлиши керак. Ушбу талаб 5 mm дан кам бўлган бўртиқларга тааллуқли эмас, аммо ушбу қисмларнинг ташқарига қаратилган бурчаклари ўтмас бурчак ҳосил қилиши керак, бундай қисмлар 1,5 mmдан кам бўлган бўртиб чиқиш ҳолатлари бундан мустасно.
Қаттиқлиги А Шор бўйича 60 дан катта бўлмаган материаллардан тайёрланган ташқи юзанинг бўртиб чиққан қисмлари 2,5 mm дан кам бўлган эгрилик радиусига эга бўлиши мумкин. Қаттиқликни А Шор бўйича ўлчаш детални тақдим қилган ишлаб чиқарувчининг кўрсатмаси билан қаттиқлик қийматига алмаштирилиши мумкин.
гидропневматик, гидравлик ёки пневматик осма ёки юкламага боғлиқ равишда автоматик тўғрилаш учун қурилма билан жиҳозланган транспорт воситалари юкланган ҳолатда синалиши керак.
Т2, С2, Т3 ва С3 тоифалардаги тракторларнинг ROPS улаш конструкциялари учун фақат мазкур банднинг биринчи хатбошиси талаблари қўлланилади.
Ён бурилиш кўрсаткичлари, охирги габарит чироқлар, олд ва орқа габарит (ён) чироқлар, тўхташ чироқлар, нурқайтаргичлар, ишора белгилари, ишчи чироқлар, SMV (секин ҳаракатланаётган транспорт воситаси) орқа танитиш белгилари, жумладан уларнинг таянчлари учун фақат 33-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қўлланилади.
Йўл транспорти режимида тиғли қирралар ёки тишчалар мавжуд бўлиб, уларга Муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентнинг 3-иловаси талаблари татбиқ этилса, R ва S тоифадаги транспорт воситаларининг очиқ қисмлари мазкур банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари талабига мос келмайди.
Энг юқори тезлиги 60 km/h дан ошадиган R ва S тоифадаги транспорт воситаларининг очиқ жойларидаги бошқа ҳар қандай қисми учун мазкур банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари қўлланилади.
Энг юқори тезлиги 60 km/h дан ошмайдиган R ва S тоифалардаги транспорт воситаларининг очиқ жойларидаги бошқа ҳар қандай қисми учун фақат мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қўлланилади.
12-боб. Товушли ишора (сигнал) қурилмасига қўйиладиган талаблар
34. Товушли ишора қурилмаси БМТнинг 28-сон қоидасини N тоифадаги транспорт воситаларига қўйилган талабларига мувофиқ компонент тури бўйича расмий тасдиқланган бўлиши керак.
35. Тракторда ўрнатилган товушли ишора тавсифлари (акустик синовлар).
Трактор тури расмий тасдиқланган бўлса, товушли ишора қурилмасининг тавсифлари қуйидагича текширилиши керак:
Тракторда ўрнатилган қурилманинг товуш босими даражаси трактор олдидан 7 m масофада жойлашган нуқтада, очиқ ва имкон қадар текис майдончада ўлчанади. Трактор двигатели ўчирилган бўлиши керак. Амалдаги кучланиш БМТнинг 28-сон қоидасини (5-қўшимча) 6.3.4-бандида келтирилган кучланишга мувофиқ бўлиши керак.
Ўлчашлар IEC (Халқаро электротехник комиссия) стандартининг «А» тортиш шкаласи бўйича амалга оширилади.
Товуш босимининг энг юқори даражаси ер сатҳидан 0,5 дан 1,5 метргача баландликда аниқланади.
Товуш босими даражасининг энг юқори қиймати 93 dB (А)дан 112 dB (А)гача бўлган оралиқда бўлиши керак.
13-боб. Иситиш тизимларига қўйиладиган талаблар
36. Т ва С тоифалардаги барча транспорт воситаларига ҳамда ўзиюрар қишлоқ хўжалиги машиналарига ўрнатилган иситиш ва совитиш тизимларига қўйиладиган талаблар:
кабинали тракторлар ушбу боб талабларига мувофиқ иситиш ва совитиш тизими билан жиҳозланиши керак. Кабинали тракторларга ҳавони совитиш тизимлари (кондиционер) ўрнатилиши мумкин. Бундай тизимлар ўрнатилган тақдирда улар ушбу боб талабларига жавоб бериши керак;
кабинанинг иситиш тизими вентиляция билан бирга шамолдан тўсувчи ойнада тўпланган музнинг эришини таъминлаши ва терлашларини бартараф этиши;
иситиш ва совитиш тизимлари ISO 14269-2 стандартининг мос равишда 8 ва 9 бўлимлари 8.1.1-8.1.4 ва 9.1.1-9.1.4-бандларига асосан синовдан ўтказилиши керак. Синаш вақтида тизимларни бошқариш элементлари ишлаб чиқарувчининг спецификацияларига мувофиқ ўрнатилиши керак;
совитиш тизими операторнинг иш жойидаги ҳароратнинг қулайлик (нисбий намлик 60 — 40 фоиз, ҳаво ҳарорати 23 — 25°С) зонасига тушишини, иситиш тизими операторнинг иш жойидаги ҳароратнинг қулайлик (нисбий намлик 60 — 40%, ҳаво ҳарорати 18 — 20°С) зонасига кўтарилишини таъминлаши керак (2026 йил 31 декабрдан эътиборан);
синов баённомалари маълумотлар ҳужжатига киритилиши керак.
14-боб. Рухсатсиз фойдаланилишининг олдини олиш қурилмаларига қўйиладиган талаблар
37. Т ва С тоифалардаги барча транспорт воситалари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
ишлаб чиқарувчи ушбу банд талабларини ёки мазкур Хавфсизлик талабларининг 38-банди қоидаларини қўллашни ўзи мустақил танлаши мумкин;
двигателнинг бехосдан ва/ёки рухсатсиз ўт олдирилишининг олдини олиш имконини берувчи воситалар назарда тутилган бўлиши керак. Бундай воситаларга:
ўт олдириш калити ёки қўшиш ўчиргичи;
қулфланадиган кабина;
ўт олдириш қулфи ёки қўшиш ўчиргичидаги қулфланадиган қопқоқ;
ўт олдириш ёки қўшишнинг ҳимоя қулфи (масалан, фаоллаштирилган калит, карта ёрдамида);
аккумуляторни ўчирадиган қулфланадиган ўчиргич киради, лекин булар билан чегараланиб қолинмайди.
38. S тоифадаги барча транспорт воситалари ва техник рухсат этилган энг юқори даражада юкланган массанинг ушбу транспорт воситасининг бўш массасига нисбати 3,0 га тенг ёки ундан ортиқ бўлган R тоифага мансуб алмашадиган тиркама машиналар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
S тоифадаги транспорт воситаси ва R тоифага мансуб алмашадиган тиркама машиналарда техник рухсат этилган максимал юкланган массанинг ушбу транспорт воситасининг бўш массасига нисбати 3,0 га тенг ёки ундан ортиқ бўлганда бундай транспорт воситаларидан бехосдан ёки рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олишни таъминловчи камида битта қурилма ўрнатилган бўлиши керак.
Бундай қурилма қуйидагилардан иборат бўлиши керак:
улаш қурилмаларида ёпилувчи қопқоқлар;
улаш қурилмасининг ҳалқаси орқали ўтказилган занжир ва осма қулф;
ғилдиракли фиксатор;
тўхташ тормози сектори тешигидаги осма қулф.
Фойдаланиш бўйича йўриқнома транспорт воситасида ўрнатилган қурилмаларни қўллаш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
15-боб. Давлат рақами белгиси ўрнатиладиган жойга қўйиладиган талаблар
39. Орқа давлат рақами белгисини ўрнатиш жойи текис ёки текисроқ тўғри тўртбурчак кўринишида, кенглиги — 520 mm, баландлиги — 120 mm ёки кенглиги — 255 mm, баландлиги — 165 mm ўлчамларда бўлиши керак.
40. Давлат рақами белгисини ўрнатиш ва қотириш жойи, давлат рақами белгиси ўрнатилгандан ва қотирилгандан сўнг қуйидаги тавсифларга эга бўлиши керак:
а) давлат рақами белгисининг ён томондаги ҳолати:
давлат рақами белгисининг маркази транспорт воситасининг симметрик ўқидан ўнг томонга оғиб кетмаслиги керак. Давлат рақами белгисининг чап ён чеккаси транспорт воситасининг симметрик ўқига параллель бўлиши ва транспорт воситасининг энг катта кўндаланг кесими бўйлаб вертикал ўқдан чап томонга оғиб кетмаслиги керак.
Давлат рақами белгиси транспорт воситасининг симметрик бўйлама ўқига нисбатан перпендикуляр ёки перпендикулярга яқин жойлашиши керак;
б) давлат рақами белгисининг вертикал ўққа нисбатан жойлашуви:
давлат рақами белгиси вертикал ўққа нисбатан узоғи билан 5° градусгача қияликда ўрнатилади. Бироқ, агар транспорт воситасининг шакли буни талаб қилса, у вертикал ўққа нисбатан қиялантирилиши мумкин;
агар давлат рақами вертикал ўққа нисбатан юқорига 30° градусгача бурчак остида қиялантирилган бўлса, давлат рақами белгисининг юқори четининг ердан баландлиги 1,2 m дан ошмаслиги керак;
агар давлат рақами вертикал ўққа нисбатан пастга 15° градусгача бурчак остида қиялантирилган бўлса, давлат рақами белгисининг юқори четининг ердан баландлиги 1,2 m дан юқори бўлиши керак;
в) давлат рақами белгисининг ердан баландлиги:
давлат рақами белгиси унинг пастки чеккаси ердан 0,3 m дан кам бўлмаган баландликда жойлаштирилиши керак;
давлат рақами белгиси юқори чеккасининг ердан баландлиги 4 m дан ошмаслиги керак.
Давлат рақами белгисининг ердан баландлигини аниқлаш:
мазкур банднинг тўққизинчи, ўнинчи ва ўн иккинчи хатбошиларда кўрсатилган баландликлар транспорт воситасининг юкланмаган ҳолатида ўлчанади;
г) давлат рақами белгисининг геометрик кўрувчанлиги:
агар давлат рақами белгисининг юқори чеккаси баландлиги ер юзасидан 1,2 m дан ошмаса, давлат рақами белгиси қуйидаги тўртта ўқ майдонида тўлиқ кўриниши керак:
давлат рақами белгисининг икки ён чеккалари билан туташган ва давлат рақами белгисидан чап ва ўнг томон йўналишида ўлчанган, 30° градусли бурчак ҳосил бўлувчи иккита вертикал ўқ майдонида;
давлат рақами белгисининг юқори чеккаси билан туташган ва горизонтал ўққа нисбатан ўлчанган, 15° градусли бурчак ҳосил бўлувчи майдонда;
давлат рақами белгисининг пастки чеккасидан ўтувчи горизонтал ўқ майдонида.
Агар давлат рақами белгиси юқори чеккасининг ер юзасидан баландлиги 1,2 m дан ошса, давлат рақами белгиси қуйидаги тўртта ўқ майдонида кўриниши керак:
давлат рақами белгисининг иккала ён чеккалари билан туташувчи ва давлат рақами белгисидан чап ва ўнг томон йўналишда ўлчанган, 30° градусли бурчак ҳосил бўлувчи иккита вертикал ўқ майдонида;
давлат рақами белгисининг юқори чеккаси билан туташувчи ва горизонтал ўққа нисбатан ўлчанган, 15° градусли бурчак ҳосил бўлувчи майдонда;
давлат рақами белгисининг пастки чеккаси ва пастга қараб горизонтал ўққа нисбатан ўлчанган 15° градусли бурчак ҳосил бўлувчи майдонда;
Конструкциянинг бирон бир элементи, ҳаттоки у шаффоф бўлган тақдирда ҳам, мазкур банд «г» кичик бандида кўрсатилган жойларда жойлаштирилмаслиги керак.
16-боб. Ёрлиқ ва тамғалашга қўйиладиган талаблар
41. Барча қишлоқ ёки ўрмон хўжалиги транспорт воситалари мазкур Хавфсизлик талабларининг 42 — 45-бандларида келтирилган ёрлиқ ва ёзувлар билан жиҳозланиши, ёрлиқ ва ёзувлар ишлаб чиқарувчи томонидан мустаҳкам қотириб ўрнатилган бўлиши керак.
42. Қонунчилик ҳужжатлари билан ўрнатилган ёрлиқ:
Мазкур Хавфсизлик талабларининг 44-банди иккинчи — ўн учинчи хатбошилари ва 45-бандларида келтирилган ёрлиқ ва тамғаларни белгилаш учун ҳарф-рақамли белгилар (лотин ҳарфлари ёки араб рақамлари) қўлланилиши керак. Бироқ, 45-бандда келтирилган транспорт воситасининг идентификация рақамларини белгилаш учун лотин алфавитининг бош ҳарфлари қўлланилиши керак (юқоридаги рўйхат).
Шунингдек, ишлаб чиқарувчининг номи ёки савдо белгиси ва транспорт воситаси турининг белгиланиши қуйидаги белгиларни ўз ичига олиши мумкин: «*» (юлдузча белгиси), «&» (ва белгиси), «-» (дефис ёки минус белгиси) ва «ʼ» (оддий ёки апостроф белги).
43. Ҳарф ва рақамларнинг энг кам ўлчамлари:
бевосита шасси, рама ёки шунга ўхшаш транспорт воситасининг конструкциясига белгиланган белгиларнинг баландлиги 7,0 mm дан кам бўлмаслиги керак;
белгилашнинг бўш жойи юзаси айланаси радиуси 28 m дан кичик бўлган тақдирда мазкур банднинг иккинчи хатбошида баён қилинган талабларга муқобиллик сифатида, ҳарф ва рақамларнинг энг кичик баландлиги 4,0 mm ни ташкил қилиши мумкин;
расмий ёрликда белгиланган белгилар баландлиги 4,0 mm дан кам бўлмаслиги керак.
44. Ёрликда маълумотлар аниқ, ўчиб кетмайдиган бўлиши ва қуйида кўрсатилган маълумотларни ўз ичига олиши ҳамда 1-иловада келтирилган иккита муқобил намуналардан бирига мувофиқ бўлиши керак:
ишлаб чиқарувчи номи ва савдо белгиси (агар улар ишлаб чиқарувчи номидан фарқ қилса);
транспорт воситаси тоифаси, жумладан кичик тоифаси ва тезлик индекси;
конструкция тури бўйича ўрнатилган тартибда расмий тасдиқланган ЕИ рақами (агар мавжуд бўлса);
транспорт воситасининг ушбу бобнинг 45-бандида келтирилган талабларга мувофиқ таркибий комбинациялашган белгилардан ташкил топган идентификация рақами (VIN);
транспорт воситасининг қуйидаги форматдаги техник рухсат этилган юк билан энг юқори массаси: «kg».
Ўққа тушадиган техник рухсат этилган энг юқори масса олдиндан орқага ошиб бориш тартибида қуйидаги шаклда кўрсатилиши керак:
«A-1:... kg»; «А-2: ... kg»; «А- ...: ... kg».
Бундан ташқари, С тоифадаги транспорт воситалари учун ҳар бир занжирлар тўпламига техник рухсат этилган максимал масса ва ўша қаторда ўртача ерга тушаётган босим кўрсатилиши керак, бу маълумотлар мазкур Хавфсизлик талабларининг 44-банди еттинчи хатбошисида келтирилган маълумотлар билан бирга келтирилиши ва қуйидаги шаклда кўрсатилиши керак:
«S-1: ... kg Р: ... kPa»; «S-2: ... kg P: ... kPa»; «S- ...: ... kg P: ... kPa».
Ҳар бир ёзув бир ёки бир неча пробел билан ажратилган бўлиши керак.
R ёки S тоифадаги транспорт воситасининг ҳар бир шасси/тормозлар конфигурацияси учун расмий техник рухсат этилган тиркама массаси мазкур Хавфсизлик талабларига 1-илованинг 2-бандида баён қилинган қуйидаги шаклда кўрсатилиши керак:
«B-1» тормозсиз, «В-2» инерцияли тормоз билан, «В-3» гидравлик тормоз билан, «В-4» пневматик тормоз билан, тортиш қурилмаси «T-1», «Т-2» қаттиқ уланишли, маркази ўқ «Т-3»;
R ёки S тоифадаги транспорт воситаларининг қаттиқ улаш қурилмалари ёки маркази вертикал ўққа нисбатан улаш нуқтасига (S) юклама. Улаш нуқтаси биринчи ўқ ҳисобланади ва «0» рақами қўшиб қуйидагича белгиланади: «А-0: ... kg»;
Ўтиш даврига эга двигателлар билан жиҳозланган транспорт воситалари учун транспорт воситасини ишлаб чиқариш санаси қуйидагича тарзда кўрсатилиши керак: «ОО/ЙЙЙЙ» («MM/YYYY»). Муқобиллик сифатида транспорт воситасининг ишлаб чиқарилган санаси қўшимча расмий ёрлиқда VIN-код билан бирга кўрсатилиши мумкин.
Ишлаб чиқарувчи қўшимча маълумотларни фақат мазкур банднинг иккинчи — ўн учинчи хатбошиларида келтирилган маълумотлар кўрсатилган майдондан ташқарида, белгиланган ёзувлардан пастда ёки ён томонда келтириши мумкин (1-иловадаги намунага қаранг).
45. Транспорт воситасининг идентификация рақами (VIN).
Транспорт воситасининг идентификация рақами ISO 10261 (Машины землеройные. Система обозначения идентификационного номера изделия) ёки ISO 3779 (Road vehicles. Vehicle identification number (VIN)-Content and structure) стандарт талабларига мувофиқ бўлиши керак.
17-боб. Габарит ўлчамлар ва шатакка олинадиган юкка қўйиладиган талаблар
46. Ушбу боб мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
транспорт воситасининг узунлиги — транспорт воситасининг бўйлама ўқига тўғри бурчак остида жойлашган ва унинг чекка нуқталари орқали ўтувчи вертикал юзалар орасида (барча кўзгулар, ишга туширувчи ричаглар, олд ёки ён габарит чироқларни ҳисобга олмаганда) ўлчанган транспорт воситасининг узунлиги;
транспорт воситасининг кенглиги — транспорт воситасининг бўйлама ўқига параллел ва унинг чекка нуқталари орқали ўтувчи вертикал юзалар орасидаги (ҳар қандай орқани кўриш кўзгулари, бурилиш кўрсаткичлари, олд, ён ёки орқа габарит чироқлар ва тўхташ фонарлари, йиғилувчи элементлар, кўтарилувчи оёқ учун тиркагичлар ва эгилувчи сачратмагичларни ҳисобга олмаган ҳолда) кенглиги;
транспорт воситасининг баландлиги — транспорт воситасининг таянч юзаси ҳамда ундан энг узоқда турган нуқта ўртасида вертикал бўйича ўлчанган масофа. Ушбу баландлик аниқланаётган вақтда транспорт воситаси ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган энг катта статик радиусли янги шиналар билан жиҳозланган бўлиши керак;
рухсат этилган тортиш (шатакка олиш) юки — ушбу турдаги трактор торта оладиган юк.
Техник рухсат этилган тортиш (шатакка олиш) юки қуйидаги қийматлардан бирини англатади:
а) тормозсиз тортилаётган (шатакка олинаётган) юк;
б) инерцияли тортилаётган (шатакка олинаётган) юк;
д) гидравлик ёки пневматик тормоз билан жиҳозланган тортилаётган (шатакка олинаётган) юк.
Транспорт воситалари мазкур Хавфсизлик талабларининг 47-бандида келтирилган габаритлар ва массадан ошмаслиги керак:
47. Транспорт воситаларининг ўлчамлари.
Транспорт воситасининг ўлчамини текшириш учун мўлжалланган ўлчовлар қуйидаги тарзда ўтказилиши керак:
иш ҳолатида бўлган бўш транспорт воситасида;
текис горизонтал текисликда;
ҳаракатсиз турган транспорт воситасида ва, агар зарурат бўлса, ўчирилган двигатель билан;
янги шиналарда ишлаб чиқарувчи тавсия қилган нормал босимларда;
агар зарур бўлса, эшик ва ойналар ёпиқ ҳолатда;
ўлчовлар пайтида рул чамбараги тўғри ҳолатда жойлашган бўлиши керак;
қишлоқ ва ўрмон хўжалиги машиналарининг махсус асбобларсиз ечиладиган ва алмашадиган осма компонентларисиз.
Т ва С тоифалардаги транспорт воситасининг энг катта габарити қуйидагича қийматларда бўлиши керак:
узунлиги: 12 m;
кенглиги: 2,55 m (ерга туташган жойидаги шина деворларининг эгилиши ҳисобига юзага келган бўртиқларни ҳисобга олмасдан):
йўл ҳаракати хавфсизлиги, тупроқ ҳимояси учун, жумладан агар сачратишларни сўндириш учун шиналар, резина занжирлар ёки икки турдаги конфигурациялар ўрнатилиши билан боғлиқ бўлса, транспорт воситаси ташувчи конструкциясининг кенглигини 3,00 m гача оширишга йўл қўйилади;
баландлиги: 4 m.
R тоифадаги транспорт воситаларининг энг катта габаритлари қуйидагича:
узунлиги: 12 m;
кенглиги: 2,55 m (ерга туташган жойидаги шина деворларининг эгилиши ҳисобига юзага келган бўртиқларни ҳисобга олмасдан).
Қуйидаги ҳолларда кенгликни 3,00 m гача оширишга йўл қўйилади:
а) тупроқдан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган шиналар қўлланилганда, транспорт воситаси кенглиги 2,55 m дан ортиқ бўлмаганда камида бир тўплам шиналар билан жиҳозланганда. Ташиш учун мўлжалланган транспорт воситаси конструкциясида сачратишларни сўндирувчи тизимлар бўлса ҳамда транспорт воситасининг кенглиги 2,55 m га этиб чегараланмаган ҳолларда;
б) транспорт воситаси ўз функционалига кўра ишлатилиши учун зарур бўлган ва мазкур Техник регламентга 3-иловада кўрсатилган асбоблар билан жиҳозланганда.
48. Рухсат этилган тортиш (шатакка олиш) юки.
Рухсат этилган тортиш (шатакка олиш) юкининг рухсат этилган энг юқори массаси битта ёки бир нечта тиркамали қишлоқ ва ўрмон хўжалиги машиналари учун уларнинг конструктив тавсифларига боғлиқ ҳолда белгиланади. Ишлаб чиқарувчи томонидан кўрсатилган ва техник рухсат этилган тортиш (шатакка олиш) юкини ҳамда мазкур банднинг учинчи — бешинчи хатбошиларида кўрсатилган рухсат этилган тортиш (шатакка олиш) юкини фарқлаш керак.
Ишлаб чиқарувчи томонидан кўрсатилган тракторнинг техник рухсат этилган тортиш (шатакка олиш) юки Хавфсизлик талабларининг 30-бобида келтирилган стандартлар талабларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади;
механик улаш (механик улаш қурилмалари)нинг тортиш (шатакка олиш) юки улар компонентларининг конструкциясига боғлиқ ҳолда ушбу қоидаларга мувофиқ расмий тасдиқланган сертификатларга асосан белгиланади.
18-боб. Юкли энг юқори массага қўйиладиган талаблар
49. Ушбу боб мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
тортиш-илиш қурилмаси (дышло) билан жиҳозланган транспорт воситаси — камида иккита ўқдан иборат бўлиб, улардан камида биттаси бошқарув ўқи ҳисобланган, транспорт воситасига нисбатан вертикал ҳаракатланадиган ва тракторга сезиларли статик вертикал оғирлик туширмайдиган тортиш-илиш қурилмаси билан жиҳозланган тортиб (шатакка олиб) ҳаракатланадиган R ёки S тоифасидаги транспорт воситаси;
қаттиқ тортиш-илиш қурилмаси (дышло) билан жиҳозланган транспорт воситаси — битта ўқли ёки бир гуруҳ ўқли транспорт воситаси бўлиб, ўзининг конструктив пишиқлиги билан тракторга жиддий статик оғирлик туширадиган, марказий ўқ учун белгиланган стандартларга мос келмайдиган ва тортиш-илиш қурилмаси билан жиҳозланган тортиб (шатакка олиб) юриладиган R ёки S тоифалардаги транспорт воситаси;
комбинациялашган транспорт воситалари учун илиш қурилмаси тиқин (шкворень) ва таянч ғилдираклардан ташкил топмаган бўлиши керак;
қаттиқ илиш қурилмаси вертикал йўналишда енгил ҳаракатланиши керак;
гидравлик ростлашга эга шарнир-ростланувчи илиш қурилмаси қаттиқ илиш қурилмаси ҳисобланади;
транспорт воситасининг техник рухсат этилган юкли энг юқори массаси — шиналарнинг юк кўтарувчанлиги, транспорт воситаси элементларининг конструктив тавсифларига боғлиқ ҳолда ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланадиган, энг оғир комплектациядаги транспорт воситасининг юксиз (фойдаланиш) массасини, балластнинг номинал массасини ҳамда номинал фойдали юкламани ўз ичига оладиган энг юқори массаси;
ўққа тушадиган техник рухсат этилган энг юқори масса — транспорт воситасининг конструктив тавсифларига боғлиқ ҳолда шина ёки занжирларнинг юк кўтарувчанлигидан келиб чиқиб, ғилдираклар ўқи ёхуд занжир юриш қисмларидан ерга тушадиган статик вертикал юкламага мос масса.
50. Юкли энг юқори массага қўйилган талаблар.
Ишлаб чиқарувчи кўрсатган техник рухсат этилган юкли энг юқори масса қуйидаги ҳолларда турни расмий тасдиқловчи орган томонидан рухсат этилган юкли энг юқори масса сифатида қабул қилинади:
агар ишлаб чиқарувчи томонидан бажариладиган ҳар қандай синовлар натижалари, хусусан, тормоз ва рул бошқаруви синовлари қониқарли деб ҳисобланса;
транспорт воситаси тоифасига боғлиқ равишда техник рухсат этилган юкли энг юқори масса ва ўққа тушадиган рухсат этилган юкли энг юқори масса 2-иловада келтирилган қийматлардан ошмаса;
тракторни юкланиш даражасидан қатъи назар, рул бошқаруви ғилдираклари ўқидан йўлга узатилаётган масса, тракторнинг юксиз ҳолатидаги оғирлигининг 20 фоиздан кам бўлмаса.
Ўққа тушадиган техник рухсат этилган энг юқори масса йиғиндиси:
трактор (транспорт воситасининг тортиш-илиш қурилмаси)га жиддий статик вертикал юклама ҳосил қилмайдиган Т ва С тоифалар ҳамда R ва S тоифалардаги транспорт воситалари учун ўққа тушадиган энг юқори рухсат этилган оғирлик йиғиндиси транспорт воситасининг юкланган ҳолатидаги энг юқори рухсат этилган массага тенг бўлиши ёки ундан ошиши керак;
трактор (қаттиқ тортиш-илиш қурилмаси билан транспорт воситаси ва маркази ўқ билан транспорт воситаси)га жиддий статик вертикал юклама ҳосил қиладиган R ва S тоифалардаги транспорт воситалари учун транспорт воситасининг энг юқори рухсат этилган масса ўқларга тушадиган энг юқори рухсат этилган оғирлик йиғиндиси сифатида қаралиши ҳамда 2-илованинг «Рухсат этилган энг юқори масса» устунида кўрсатилган тегишли рухсат этилган масса сифатида турни расмий тасдиқлаш мақсадларида қўлланилиши керак;
Тракторга тушадиган салмоқли статик вертикал юклама мазкур банднинг еттинчи хатбошида келтирилганидек трактор конструкцияси турини расмий тасдиқлаш вақтида ҳисобга олинади.
19-боб. Балласт юкларга қўйиладиган талаблар
51. Агар ушбу техник регламент талабларига риоя қилиш учун тракторлар балласт юклар билан жиҳозланган бўлиши керак бўлса, у ҳолда балласт юклар трактор ишлаб чиқарувчи томонидан таъминланади, улар тракторга ўрнатиш учун қулай бўлиши ва ишлаб чиқарувчининг ±5% аниқлик билан килограммдаги вазни кўрсатилган тамғаси бўлиши керак. Тез-тез ечиш/ўрнатиш учун мўлжалланган олдинги балласт юклар конструкциясида тутқичлар учун камида 25 mm хавфсизлик бўшлиғи қолдирилган бўлиши керак. Балласт юкларни ўрнатиш усули уларнинг бехосдан (масалан, трактор ағдарилганда ажралишининг олдини олиши керак).
20-боб. Электр тизимларининг хавфсизлигига қўйиладиган талаблар
52. Электр тизимлари билан жиҳозланган Т, С, R ва S тоифалардаги барча транспорт воситаларига қуйидаги талаблар қўйилади.
Электр кабеллар, агар улар абразив юзалар билан туташиш эҳтимоли бўлган зонасида жойлашган бўлса, ҳимояланган, шунингдек, мойлаш материаллари ёки ёнилғи таъсирига чидамли ёки улардан ҳимояланган бўлиши керак. Электр кабеллар ва унинг қисмлари ёнган газларни чиқариш тизими, ҳаракатланаётган қисмлар ёки ўткир қирраларга тегиб турмаслиги керак.
Барча электр занжирларда ортиқча юкланишлардан сақлагичлар ёки бошқа ҳимоя қурилмалари ўрнатилган бўлиши керак (стартер-мотор ва юқори кучланишли учқунли ўт олдириш тизими каби юқори ток кучи занжирлари бундан мустасно). Ушбу қурилмаларнинг занжирлар орасидаги электр тақсимоти операторни хабардор қиладиган барча тизимларнинг бирданига ўчиб қолишини истисно этиши керак.
53. Статик электр хавфсизлигига қўйиладиган талаблар мазкур Хавфсизлик талабларининг 57-бандида келтирилган.
54. Тўлиқ электрлаштирилган Т2, Т3, С2 ёки С3 тоифалардаги транспорт воситалари имкон қадар Европа Иттифоқининг 3/2014-сон Регламентига IV-иловада келтирилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
21-боб. Ёқилғи бакига қўйиладиган талаблар
55. Ушбу бобда транспорт воситасини ҳаракатга келтириш учун ишлатиладиган суюқ ёқилғини сақлаш учун мўлжалланган ёқилғи бакларига қўйиладиган талаблар келтирилган.
Ёқилғи баклари коррозия (занглаш)га қарши чидамли бўлиши керак. Улар ишлаб чиқарувчи томонидан ишчи босимнинг икки марта оширилган босимида, лекин ҳар қандай ҳолатда 0,3 bar дан кам бўлмаган босимда ўтказилган герметик синовлар талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳар қандай ортиқча босим ёки ишчи босимдан ортиқ бўлган босим, тегишли қурилмалар (вентиляция тешиклари, сақлагич клапанлари ва бошқалар) билан автоматик компенсация қилиниши керак.
Вентиляция тешикларида ёниш хавфининг олди олинган бўлиши керак. Ёқилғи бакининг қопқоғи ёки ортиқча босим компенсацияси учун мўлжалланган қурилмалари орқали ёқилғи оқмаслиги таъминлашини лозим, бунда ёқилғи баки бутунлай ағдарилган тақдирда ёқилғининг томчилашига йўл қўйилади.
56. Ёқилғи баклари тракторнинг олд ёки орқа қисмларига урилиш эҳтимолидан ҳимояланган бўлиши керак. Баклар яқинида бўртиқ қисмлар, ўткир қирралар ва бошқалар бўлмаслиги керак.
Ёқилғи етказиб берувчи қувурлар ва қуйиш тешиги кабинадан ташқарида жойлаштирилган бўлиши керак.
57. Ёқилғи бакининг статик электр хавфсизлиги билан боғлиқ талаблар қуйидагилардир:
Ёқилғи баки ва унинг ёрдамчи қисмлари транспорт воситасида статик электр учқунидан алангаланиш хавфи олди олинган ҳолатда лойиҳалаштирилган ва ўрнатилган бўлиши керак.
Зарурат бўлганда, зарядларни тарқатиш чоралари назарда тутилган бўлиши керак. Бироқ, чақнаш ҳарорати 55°С дан юқори бўлган ёқилғини сақлаш учун мўлжалланган ёқилғи бакларига зарядларни тарқатиш тизими талаб қилинмайди. Чақнаш ҳарорати ISO 2719 стандартларига мувофиқ аниқланиши керак.
Ишлаб чиқарувчи мувофиқликни тасдиқловчи органга ушбу талабларнинг бажарилишини кафолатлайдиган чора(лар)ни кўрсатиб бериши керак.
22-боб. Орқани ҳимоя қилиш қурилмасига қўйиладиган талаблар
58. Умумий қоидалар.
Ушбу қоидаларга тааллуқли бўлган R тоифадаги транспорт воситалари М1 ва N1 тоифалардаги транспорт воситаларини орқа томондан урилишидан самарали ҳимоя қилишни таъминлаган ҳолда лойиҳалаштирилган бўлиши керак.
59. Орқани ҳимоя қилиш қурилмасига қўйиладиган талаблар.
Ra ва Rb тоифалардаги транспорт воситалари бутун кенглиги бўйича М1 ва N1 тоифалардаги транспорт воситаларининг орқа томондан урилишидан самарали ҳимоя қилишни таъминлаган ҳолда лойиҳалаштирилган ва/ёки жиҳозланган бўлиши керак.
Транспорт воситаси қуйидаги шароитларда синовдан ўтказилади:
тўғри, текис, қаттиқ ва силлиқ юзада жойлашган бўлиши керак;
олдинги ғилдираклар тўғри чизиқ ҳолатида жойлашган бўлиши керак;
шиналар транспорт воситасини ишлаб чиқарувчиси томонидан тавсия қилинган босимгача дамланиши керак;
зарурат бўлганда, талаб қилинган синов юкламаларига эришиш учун транспорт воситаси ишлаб чиқарувчи кўрсатган ҳар қандай усул ёрдамида ушлаб турилиши мумкин;
агар транспорт воситаси гидропневматик, гидравлик ёки пневматик осма ёки юкламалар ёрдамида автоматик тўғрилаш қурилмаси билан жиҳозланган бўлса, у осма ёки қурилма билан бирга ишлаб чиқарувчи томонидан кўрсатилган нормал иш ҳолатида синалиши керак.
R1a, R1b, R2a ёки R2b тоифалардан бирига тегишли бўлган транспорт воситаси мазкур банднинг иккинчи хатбошида баён қилинган шартларга қуйидаги ҳолатларда жавоб берган ҳисобланади:
агар мазкур Хавфсизлик талабларининг 59-банди ўн тўртинчи хатбошиси шартлари бажарилса;
агар юксиз транспорт воситасининг орқа ўқ кенглигининг ҳар томонидан 10 cm дан кўп бўлмаган кенглигида орқа қисмининг йўл тирқиши 55 cm дан ошмаса (ерга яқин жойдаги шиналарнинг бўртишини инобатга олмаган ҳолда).
Агар орқани ҳимоя қилиш қурилмасида биттадан ортиқ орқа ўқ мавжуд бўлса, улардан энг кенг бўлганини ҳисобга олиш керак.
Ушбу талаб транспорт воситасининг орқа қисмидан камида 45 cm дан кўп бўлмаган масофада жойлашган чизиқда бажарилиши керак.
R1a, R1b, R2a ёки R2b тоифалардан бирига тегишли бўлган транспорт воситаси мазкур банднинг иккинчи хатбошида баён қилинган шартлар бажарилган деб ҳисобланади, агар:
транспорт воситаси мазкур Хавфсизлик талабларининг 59-банди ўн еттинчи хатбошида назарда тутилган талабларга асосан махсус орқа ҳимоя конструкцияси билан жиҳозланган бўлса;
транспорт воситасининг орқани ҳимоя қилиш қурилмасини таркибий қисмлари ўзининг шакли ва тавсифига кўра, орқа ҳимоя конструкцияси ўрнини босувчи сифатида лойиҳалаштирилган ва/ёки жиҳозланган бўлса.
Мазкур Хавфсизлик талабларининг 59-банди ўн еттинчи хатбошида баён қилинган талаблардаги комбинациялашган функциялар талабларига жавоб берадиган компонентлар орқани ҳимоя қилиш қурилмаси сифатида кўрилади.
Орқани ҳимоя қилиш қурилмаси, одатда, шасси лонжеронлари ёки уларни алмаштирувчилар билан боғланган кўндаланг балка ва боғловчи элементлардан ташкил топган.
Кўтарувчи платформа билан жиҳозланган транспорт воситасига орқани ҳимоя қилиш қурилмасини ўрнатишда кўтарувчи платформа механизми учун алоҳида жой назарда тутилиши мумкин.
Бундай ҳолларда қуйидаги талаблар қўлланилади:
уларни демонтаж қилиш заруратини ҳисобга олиб, орқани ҳимоя қилиш қурилмаси ва кўтариш платформаси қотириш элементлари ўртасидаги ён масофа 2,5 cm дан кўп бўлмаслиги керак;
ҳар бир аниқ ҳолатда орқани ҳимоя қилиш қурилмаси алоҳида элементларининг самарали майдони 350 cm2 дан кам бўлмаслиги керак;
орқани ҳимоя қилиш қурилмасининг алоҳида элементлари ўлчамлари мазкур банднинг йигирма тўққизинчи хатбошиси талабларини бажариш учун етарли бўлиши керак, унга мувофиқ синов нуқталарининг ўзаро жойлашуви аниқланади. Агар Р1 нуқталар мазкур банднинг ўн саккизинчи хатбошида келтирилган бўлиниш зона доирасида жойлашган бўлса, унда Р1 нуқталар орқани ҳимоя қилиш қурилмасининг ён секциялари ўртасида жойлашган бўлиши керак;
орқани ҳимоя қилиш қурилмасида бўлиниш зонаси ва кўтариш платформаси учун мазкур банднинг йигирма тўртинчи хатбошиси талабларини қўллаш шарт эмас.
Қурилма қуйидаги тавсифларга эга бўлиши керак:
қурилма имкон даражасида транспорт воситасининг орқа қисмига яқин жойлаштирилиши керак. Юксиз транспорт воситасида қурилманинг пастки қирраси ер юзасидан 55 cm дан ортиқ баландликда жойлаштирилмаслиги керак;
қурилма орқа ўқ кенглигининг ҳар томонидан 10 cm дан кам бўлмаган кенгликда, ерга яқин жойлашган шиналар бўртиқларини ҳисобга олмаган ҳолда жойлаштирилиши ҳамда орқа ўқнинг кенглигидан ошмаслиги керак. Транспорт воситасининг кенглиги ҳар қандай ҳолатда 2,55 m дан ошмаслиги керак;
кўндаланг балка кесимининг баландлиги 10 cm дан кам бўлмаслиги керак. Кўндаланг балканинг ён учлари орқа томонга эгилган ёки унда ўткир ташқи қирра бўлмаслиги керак. Ушбу шартлар кўндаланг балканинг ён учлари ташқаридан юмалоқланган ва 2,5 mm дан кам бўлмаган эгрилик радиусига эга бўлганда бажарилган ҳисобланади;
қурилманинг ҳолати транспорт воситасининг орқа қисмини ўзгартириш имконини берган ҳолда лойиҳалаштирилиши керак. Бунда иш вақтида қурилманинг ҳолати бехосдан ўзгаришининг олдини оладиган кафолатланган усул назарда тутилиши керак. Оператор қурилманинг ҳолатини 400 Н дан кўп бўлмаган куч билан ўзгартириш имконига эга бўлиши керак;
қурилма транспорт воситасининг бўйлама ўқига параллел равишда жойлаштирилиб, ташқи кучларга етарлича қаршилик кўрсатиши керак. Қурилма ишчи ҳолатда шасси лонжеронлари ёки уларни ўрнини босувчи бошқа элементлар билан боғланган бўлиши керак.
Р1 нуқталар орқа ўқ ғилдиракларининг ташқи қиррасига тегиб ўтадиган бўйлама юзалардан 30 cm масофада, Р1 нуқталар билан боғланган чизиқда бўлган Р2 нуқталар транспорт воситасининг ўртача бўйлама юзасида бир-биридан 70 cm дан 100 cm гача бўлган масофада симметрик жойлашган бўлиши керак, уларнинг аниқ жойлашуви ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланади.
Р1 ва Р2 нуқталарнинг ердан баландлиги ишлаб чиқарувчи томонидан қурилмани чегаралаб турган горизонтал чизиқлар доирасида аниқланади. Бироқ, юксиз транспорт воситасининг Р1 ва Р2 нуқталари баландлиги 60 cm дан ошмаслиги керак.
Транспорт воситасининг иккала Р1 ва Р3 нуқталарига навбатма-навбат рухсат этилган энг юқори массанинг 25фоизини ташкил қиладиган, лекин 5х104 Н дан ошмайдиган горизонтал куч қўйилади;
транспорт воситасининг иккала Р2 нуқталарига навбатма-навбат рухсат этилган энг юқори массанинг 50 фоизини ташкил қиладиган, лекин 5х104 Н дан ошмайдиган горизонтал куч қўйилади.
Мазкур банднинг ўттиз ва ўттиз биринчи хатбошиларида келтирилган кучлар алоҳида қўйилиши керак. Кучларни қўйиш тартиби ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланиши мумкин.
Қурилманинг юқоридаги талабларга мувофиқлигини текшириш учун ўтказиладиган синовларда қуйидаги талаблар бажарилиши керак:
қурилма транспорт воситасининг шасси лонжеронларига ёки уларни ўрнини босувчиларга қотирилган бўлиши керак;
белгиланган кучлар шарнирли боғланган (масалан, универсал шарнирлар ёрдамида) тортқилар ёрдамида қўйилиши ва бунда юза баландлиги 25 cm дан (аниқ баландлик ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланади) ҳамда кенглиги 20 cm дан кўп бўлмаган ҳолда транспорт воситасининг ўртача бўйлама текислигига параллел равишда, эгрилик радиуси вертикал қирралар бўйича 5±1 mm га тенг, текислик маркази P1, Р2 ва Р3 нуқталарда кетма-кет жойлашган бўлиши керак.
Қуйидаги тоифадаги транспорт воситалари:
«осма» тиркамалар ва бошқа шунга ўхшаш ёғоч тўсинларни ёки бошқа ҳаддан ташқари узун предметларни ташиш учун тиркамалар;
орқани ҳимоя қилиш қурилмаси билан бир вақтда қўллаб бўлмайдиган транспорт воситалари ушбу бобдаги орқани ҳимоя қилиш қурилмаси учун белгиланган талабларга жавоб бериши шарти билан юқоридаги талаблардан четлашиши мумкин.
60. Истисно тариқасида.
Орқани ҳимоя қилиш қурилмаси билан транспорт воситаларига ўрнатилган ишчи қурилмалардан бир вақтда фойдаланиш имконини бермайдиган транспорт воситаларига ушбу талаблар татбиқ этилмайди.
Транспорт воситасининг ишчи қурилмаларини ишлашига тўсқинлик қилмайдиган ҳолларда, транспорт воситаси орқани ҳимоя қилиш қурилмаси билан жиҳозланиши керак.
23-боб. Ёнбош ҳимояга қўйиладиган талаблар
61. Умумий кўрсатмалар.
R3b ва R4b тоифадаги транспорт воситаси борт тагига тушиб қолиш ва ғилдираклар остига кириб қолиш хавфидан ҳимоя қилинмаган йўл ҳаракати қатнашчиларини (йўловчи, велосипед ва мотоцикл ҳайдовчилари) самарали ҳимоя қилишни таъминлаган ҳолда лойиҳалаштирилиши ва/ёки жиҳозланишини керак.
Ушбу боб талаблари:
ёғоч тўсинлар каби узунлиги бўлинмайдиган ҳаддан ташқари узун юкларни ташиш учун махсус лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган тиркамалар;
амалий сабабларга кўра, ёнбош ҳимояни ўрнатиб бўлмайдиган ва махсус мақсадлар учун лойиҳалаштирилган ҳамда ишлаб чиқарилган транспорт воситаларига нисбатан қўлланилмайди.
Агар ёнбош қисмлар мазкур Хавфсизлик талабларининг 61-банди еттинчи хатбошиси ҳамда 65-бандига мувофиқ ҳимояни таъминласа, транспорт воситаси мазкур банднинг биринчи-тўртинчи хатбошилари талабларини бажарган бўлади.
Ёнбош ҳимоянинг мувофиқлигини текшириш учун транспорт воситасининг жойлашуви:
транспорт воситасининг мазкур Хавфсизлик талабларининг 62-бандида баён қилинган техник талабларга мувофиқлиги текширилганда, транспорт воситасининг жойлашуви қуйидагича бўлиши керак:
горизонтал ва текис юзада, бошқарув ғилдираклари тўғри чизиқ ҳолатида жойлашган бўлиши керак;
транспорт воситаси юксиз, ярим тиркамалар ўзининг таянчларида юклаш юзасига горизонтал жойлашган бўлиши керак.
Ташқи юзалардаги бўртиқлар баландлигини аниқлаш усули:
а) бўртиқнинг баландлиги Н текширилаётган участкада ташқи контурнинг ташқи юзасига ички туташиш орқали ўтувчи диаметри 165 mm бўлган айлананинг узунлигини график кўринишда ҳисоблаш;
б) Н-165 mm диаметрдаги доира марказидан ўтган 2-расмда келтирилган айлана ва бўртиқнинг ташқи контури оралиғидаги тўғри чизиқ бўйлаб ўлчанган масофанинг энг юқори қиймати;
в) кўриб чиқилаётган участкада 100 mm диаметрли айлананинг ташқи юзасини ташқи контур қисми билан ташқаридан тутатиши мумкин бўлмаган ҳолларда, ушбу доирада унинг ташқи юза билан унинг туташаётган нуқталари орасида 100 mm диаметрли айлана контур юзаси ҳосил қилганлиги тахмин қилинади (3-расм);
г) ишлаб чиқарувчи ташқи юзанинг юқорида келтирилган бўртиқларини ўлчаш имконини берувчи керакли кесим чизмаларини тақдим этиши керак.
2-расм.
3-расм.
62. Махсус қурилма билан таъминланадиган ёнбош ҳимоя (ён қалқонча (щиток).
Махсус қурилма кенглиги транспорт воситасининг энг юқори габарит кенглигидан ёки 2,55 m дан ошмаслиги керак. Унинг ташқи юзасининг асосий қисми транспорт воситасининг энг чекка юзасидан (энг юқори кенглик) 120 m дан кўп бўлмаган масофада жойлашган бўлиши керак. Айрим транспорт воситаларида унинг олд учи мазкур банднинг ўн учинчи хатбошига мувофиқ ичкарига буриб қўйилган бўлиши мумкин. Унинг орқа учи орқа шиналарнинг чекка қирраларидан 30 mm дан кўп бўлмаган, камида орқа қирранинг четидан 250 mm масофа узоқликда жойлашган бўлиши керак (ерга яқин жойдаги шинанинг бўртишини инобатга олмаган ҳолда).
Қурилманинг ташқи юзаси силлиқ, текис ёки горизонтал рифланган ва олдидан орқагача узлуксиз бўлиши керак, бироқ қўшни қисмлари бир-бирини қоплаши мумкин. Қопланаётган қирра орқага ёки пастга қаратилган ёки орқа қисми олдинги қисм ташқарисига бўртиб чиқмаслик шарти билан бўйлама йўналишда ўлчанган 25 mm дан кўп бўлмаган бўшлиқ қолдирилган бўлиши мумкин.
Болт ва парчинларнинг бўртиқ каллаклари, етарли даражада силлиқ сиртли бўлса, барча ташқи қирралар ва бурчаклар 2,5 mm дан кам бўлмаган радиусли силлиқ сиртга эга бўлса, 10 mm гача юзанинг ташқарисига чиқиб туриши мумкин (ушбу бобнинг 1-иловасида келтирилган кўрсатмаларга мувофиқ синалган).
Қурилма яхлит текис юзадан ёки бир ёхуд бир неча горизонтал йўналтирувчилар ёки комбинациялашган юзалар ва йўналтирувчилардан тузилган бўлиши мумкин. Йўналтирувчилар қўлланилганда улар орасидаги масофа 300 mm дан ошмаслиги керак ва камида:
R3b тоифасидаги транспорт воситалари ҳолатида 50 mm;
R4b тоифасидаги транспорт воситалари ҳолатида 100 mm баландликда ва деярли текис бўлиши керак.
Ёнбош тўсиғининг олд қирраси қуйидаги тарзда ишлаб чиқилган ва жойлашган бўлиши керак:
тиркамада тортиш қурилмаси билан бирга, бевосита ҳимоя тўсиғи олдида жойлашган, ғилдирак шиналарининг энг орқа қисми бўйлаб ўтувчи кўндаланг вертикал текислик орқасидан кўпи билан 500 mm масофада;
қаттиқ илиш қурилмаси билан тиркамада ёки марказий ўқ билан тиркамада: олд ўқ марказидан ўтувчи кўндаланг текислик олдида жойлашган, лекин кузовнинг олд қисмидан узоқроқ бўлмаган зонада, агар тиркаманинг нормал манёвр қилиш учун бундай зона мавжуд бўлса,
Агар олдинги қирра очиқ жойда жойлашган бўлса, унда қирра тўсиқнинг барча баландлиги бўйлаб ўтувчи узлуксиз вертикал элементдан иборат бўлиши керак. Бу элементнинг ташқи ва олд юзалари R3b ҳолати учун орқага камида 50 mm га йўналтирилган ва ичкарига 100mm га бурилган ва R4b ҳолати учун орқага камида 100 mm га ва ичкарига 100 mm га бурилган бўлиши керак.
Ён тўсиқнинг орқа қирраси бевосита орқада жойлашган ғилдирак шинасининг олд қисми бўйлаб ўтувчи кўндаланг вертикал юза олдида кўпи билан 300 mm да жойлашган бўлиши керак. Орқа қиррада узлуксиз вертикал элементнинг мавжуд бўлиши талаб этилмайди.
Ён тўсиқнинг пастки чети ҳар қандай ҳолатда ердан 550 mm дан ортиқ кўтарилмаган бўлиши керак.
Ён тўсиқнинг юқори чети шина ташқи юзаси бўйлаб ўтувчи ёки у билан туташувчи, ер юзасига яқин жойидаги шиналарнинг ҳар қандай бўртишини инобатга олмасдан, вертикал юза билан кесишган транспорт воситасининг ўша қисмидан кўпи билан 350 mm пастда жойлашган бўлиши керак, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
агар мазкур банднинг ўн олтинчи хатбошида кўрсатилган юза транспорт воситаси конструкциясини кесиб ўтмаса, қайси бири камроқ бўлишига қараб тепанинг чети юк платформасининг юзаси билан бир сатхда ердан 950 mm масофада жойлашган бўлиши керак;
агар мазкур банднинг ўн олтинчи хатбошида кўрсатилган юза транспорт воситаси конструкциясини ердан 1,3 m масофада кесиб ўтса, унда ён тўсиқнинг юқори чеккаси ер юзасидан камида 950 mm баландликда жойлашган бўлиши керак.
Ён тўсиқлар қаттиқ, мустаҳкам қотирилган (транспорт воситасининг нормал иш ҳолатида вибрация сабаб улар қимирламаслиги керак) ва металлдан ёки бошқа шунга ўхшаш пишиқ материалдан ясалган бўлиши керак.
Агар ён тўсиқ ташқи юзанинг ҳар қандай қисмига думалоқ ва текис, 220mm±10mm диаметрли стержень маркази билан перпендикуляр қўйилган бўлиб, 1 кН горизонтал статик кучга бардошли бўлса ва агар бу ҳолатда тўсиқнинг юклама остида четланиши кўпи билан энг орқа чеккада 30 mm, тўсиқнинг ўзида 250 mm ва тўсиқнинг қолган қисмида 150 mm ни ташкил қилса, у яроқли ҳисобланади.
Юқоридаги талабларнинг бажарилиши ҳисоб-китоб орқали текширилиши мумкин.
Ён тўсиқларни тормоз, ҳаво ёки гидравлик қувурларни қотириш учун қўллаш мумкин эмас.
63. Юқоридаги қоидалардан четланишга турдаги транспорт воситаларига ҳар қайси аниқ ҳолат учун белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши шарти билан йўл қўйилади:
телескопик тиркама энг кам узунликка киритилган бўлганда 62-банднинг барча талабларига жавоб бериши керак; тиркама узайтирилганда ён тўсиқлар 62-банд талабларига мувофиқ бўлиши керак, лекин иккаласи мажбурий эмас; тиркамани узайтирганда ён тўсиқларнинг узунлигида бўшлиқлар ҳосил бўлмаслиги керак;
фақат суюқ моддаларни ёпиқ цистернада ташиш учун мўлжалланган, стационар жойлаштирилган қуйиш ёки тўкиш учун боғловчи шланга ёки қувурлар билан жиҳозланган автоцистерна транспорт воситаси имкон қадар 62-банднинг барча талабларига мувофиқ ён тўсиқлар билан жиҳозланиши керак, эксплуатацион талаблар тақозо қилган ҳолларда, ушбу талабдан чекинишга йўл қўйилади;
Тегишли махсус транспорт воситасида юклаш, тўкиш ёки бошқа операцияларни бажариш вақтида қўшимча барқарорликни таъминлаш учун транспорт воситасидан таянчлар чиқариш зарурати бўлса, ушбу чиқувчи таянчлар, ён тўсиқлар қўшимча бўшлиқлар билан бажарилган бўлиши керак.
64. Агар транспорт воситасининг бортларининг шакли ва тавсифлари уларнинг таркибий қисмлари биргаликда 62-банд талабларига жавоб берадиган тарзда лойиҳалаштирилган ва/ёки жиҳозланган бўлса, улар алмашувчи ён тўсиқлар сифатида қаралиши мумкин.
65. Муқобил талаблар.
Хавфсизлик талабларининг 61-банди саккизинчи хатбошидан 62-банди 24-хатбошигача ва 64-бандга амал қилишда ишлаб чиқарувчи муқобиллик сифатида БМТнинг 73-сон қоидасини 2 ва 3-бандлари ва I, II ва III қисмлари, шунингдек, 3-иловада белгиланган нормаларга амал қилиши тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
24-боб. Юк платформаларига қўйиладиган талаблар
66. Платформанинг оғирлик маркази ўқлар орасида жойлашган бўлиши керак.
67. Платформа ўлчамлари:
узунлиги тракторнинг олд ёки орқа колеясидан каттароғи ўлчамининг 1,4 бараваридан ошмаслиги керак,
кенглиги тракторнинг қурилмасиз энг юқори габарит кенглигидан ошмаслиги ёки энг тор колеядан 2,55 m дан ортиқ бўлмаслиги керак.
68. Платформа тракторнинг бўйлама ўртача юзасига нисбатан симметрик жойлашган бўлиши керак.
69. Юклаш платформасининг ер юзасидан баландлиги 150 cm дан ошмаслиги керак.
70. Платформанинг тури ва уни ўрнатиш усули нормал юклашда ҳайдовчининг теварак-атрофни кўриши учун етарли бўлиши, барча мажбурий ёритиш ва ёритиш ишоралари қурилмалари эса ўзининг функционал вазифаларини бажаришда давом эттиришини таъминлаши керак.
71. Юк платформаси ечиладиган бўлиши ва тракторга ҳар қандай тасодифий ажралиб кетиш хатарининг олдини оладиган тарзда қотирилган бўлиши керак.
72. Т4.3 ва Т2 тоифалардаги тракторлар учун платформа узунлиги
Т4.3 тоифадаги тракторлар учун платформа узунлиги трактор олдинги ёки орқа колеясининг (қайси бири каттароқ бўлишига қараб) 2,5 бараваридан ошмаслиги керак.
Т2 тоифадаги тракторлар учун платформа узунлиги трактор олдинги ёки орқа колеясининг (қайси бири каттароқ бўлишига қараб) 1,8 бараваридан ошмаслиги керак.
73. Бир нечта юк платформасига эга транспорт воситалари учун ҳар қандай юклаш шартларида юкланган платформа(лар) ҳайдовчисиз транспорт воситаси оғирлик марказининг олд ва орқа ўқлари орасида жойлашиши керак. Ҳар қандай юкламалар юклаш платформаси(лари)да бир текисда тақсимланиши керак.
25-боб. Тортиш (шатакка олиш) қурилмаларига қўйиладиган талаблар
74. Сони.
Ҳар бир трактор шатакка олиш учун трос ёки тортиш-илиш қурилмасини қотириш учун махсус қурилма билан жиҳозланиши керак.
75. Жойлашуви.
Ушбу қурилма тракторнинг олд қисмида ўрнатилган, қурилма боғлаш штифти (бармоқ, шкворен) ёки илгак билан жиҳозланган бўлиши керак.
76. Конструкцияси.
Шатакка олиш қурилмаси уни қўллашга мос келувчи тирқиш туридаги ёки лебедка бўлиши керак. Стопор штифти марказидаги тешик 60 mm — +0,5/-1,5 mm ни, штифт марказидан ўлчанган қисиш чуқурлиги эса 62 mm — 0,5/+5 mm ни ташкил қилиши керак.
Боғлаш муфтасининг диаметри 30+1,5 mm бўлиши ва уни ишлатиш вақтида ўз ўрнидан силжишини олдини олувчи қурилма билан жиҳозланиши керак. Қотириш қурилмаси ажралиб кетмаслиги керак.
Юқоридаги хатбошида келтирилган ±1,5 mm қийматни ишлаб чиқаришда рухсат этилган қиймат деб қарамасдан, балки ҳар хил конструкциядаги штифтлар учун номинал ўлчамлардаги рухсат этилган четланиш сифатида қаралиши керак.
77. Муқобил талаблар.
Агар Хавфсизлик талабларининг 75-бандида келтирилган ўлчамлар ишлаб чиқарувчи томонидан транспорт воситасининг ўлчамлари ва массасига мувофиқ эмас деб ҳисобланса, улар оширилиши мумкин.
Ишлаб чиқарувчи энг юқори вазни 2 000 kg дан ошмайдиган транспорт воситаларига ўз ихтиёрига кўра Хавфсизлик талабларининг 74, 75 ва 76-бандлари ёки Европа Иттифоқининг 1005/2010-сон регламенти талабларини қўллаши мумкин.
78. Қўлланма.
Тортиш (шатакка олиш) қурилмасидан тўғри фойдаланиш бўйича қўлланмада тегишли тушунтиришлар берилган бўлиши керак.
26-боб. Шиналарга қўйиладиган талаблар
79. Шиналар ISO 4223-1 стандартига мувофиқ қуйидаги тамғалашга эга бўлиши керак:
шина ўлчамлари белгилари;
юк кўтарувчанлик индекси (яъни, тегишли тоифадаги транспорт воситасининг номинал тезликдаги ҳаракатида шина кўтара оладиган юк оғирлигини кўрсатувчи рақамли код);
тезлик тоифаси белгиси (яъни, юк кўтарувчанлик индексига мувофиқ келадиган оғирликни кўтара оладиган шинанинг энг юқори тезлигини кўрсатувчи белги) ҳамда агар шина камерасиз ишлатишга мўлжалланган бўлса «TUBELESS» (камерасиз) сўзи.
Шиналар қуйидаги қўшимча тамғалашга эга бўлиши керак:
ишлаб чиқарувчи номи ёки савдо белгиси;
шинани монтаж қилиш вақтида шиналар ва бортлар орасидаги ҳаво босимининг йўл қўйиладиган энг юқори қиймати;
осма юкли машиналар шиналарининг хизмат кўрсатиш таърифи (яъни, юк кўтарувчанлик индекси ва тезлик тоифаси белгиси) қўшимча тарзда «етакчи ғилдирак»ка ёки «ғилдиракнинг эркин чайқалиш»ига ёки иккаласига тегишлилигини кўрсатадиган белги, шунингдек гуруҳ кўринишидаги тўртта рақам билан тўлдирилиши керак: дастлабки иккита рақам ишлаб чиқариш санасини, охирги иккита рақам — ишлаб чиқариш йилини англатади.
80. Энг юқори тезлиги 65 km/h дан ошмайдиган транспорт воситасига ўрнатилган барча шиналар, шу жумладан захира шинаси БМТнинг 106-сон қоидасига мувофиқ тасдиқланган бўлиши шарт.
Агар транспорт воситаси БМТнинг 106-сон қоидасига мувофиқ тасдиқланган шиналарнинг тавсифига тўғри келмайдиган фойдаланиш шароитлари учун лойиҳалаштирилган бўлса, унда бундай шиналар БМТнинг 30, 54 ва 117 ёки 75-сон қоидалари бўйича тасдиқланиши керак.
81. Энг юқори тезлиги 65 km/h дан ошадиган транспорт воситасига ўрнатилган барча шиналар, шу жумладан захира шинаси БМТнинг 30, 54 ва 117-сон қоидаларига мувофиқ тасдиқланган бўлиши шарт.
Агар транспорт воситаси Хавфсизлик талабларининг 80-банди талабларига мувофиқ тасдиқланган шиналарнинг тавсифига тўғри келмайдиган фойдаланиш шароитлари учун лойиҳалаштирилган бўлса, унда бундай шиналар БМТнинг 75-сон қоидаси бўйича тасдиқланиши керак.
27-боб. Сачрашларни сўндирувчи тизимларга қўйиладиган талаблар
82. Tb ва Rb тоифалардаги барча транспорт воситаларига талаб.
Tb и Rb тоифалардаги транспорт воситалари ғилдирак тўсиқчалари (кузов қисмлари, сачратмагич ва шу кабилар) билан жиҳозланиши керак.
Ғилдиракларнинг ҳимоя тўсиқлари шундай тарзда лойиҳалаштирилиши керакки, бунда улар бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларини тўкиладиган тош, лой, муз, қор ва сув сачратмаларидан энг юқори даражада ҳимоя қилиши керак.
Ғилдираклар шина умумий кенглигини камида 2/3 қисмини юқоридан ёпиб турувчи ҳимоя кожухига эга бўлиши керак. Ҳимоя кожухининг олд ва орқа четлари камида 90 градусли бурчакда бўлиши керак.
Рухсат этилган С3 шиналар ёки бошқа йўл профили шиналари билан жиҳозланган Rb тоифадаги транспорт воситалари шинанинг бутун кенглигини қоплаб турувчи ғилдиракларни ҳимоя қилиш мосламалари билан жиҳозланиши, ғилдираклар ҳимоя қилиш мосламасининг олдинги қисми олдинги қисмга нисбатан камида 30 градус бурчак остида жойлашган бўлиши, орқа қисми эса ғилдирак марказидан ўтувчи вертикал юзадан орқага камида 60 градус бурчак остида жойлашган бўлиши керак. Кузов элементлари тош, лой, муз, қор ва сув сачратмаларидан бир хил даражада ҳимоя қилишни таъминласа, тўсиқлар таркибига киритилиши мумкин.
28-боб. Орқага юриш узатмасига қўйиладиган талаблар
83. Барча тракторлар уни бошқариш жойидан бошқариладиган орқага юриш узатмаси билан жиҳозланган бўлиши керак.
29-боб. Занжирли юритмаларга қўйиладиган талаблар
84. Атамалар.
Ушбу бобда қуйидаги атамалардан фойдаланилади:
занжирли юриш қисми — камида қуйидаги иккита элементлардан ташкил топган тизим: атрофдан узлуксиз занжир ёки занжирли тасма билан ўтувчи таянч катоклар, етакловчи каток ва етакчи ғилдирак;
занжирли катоклар — транспорт воситаси ва занжир юриш қисми массасини ерга занжир лента ёки занжир орқали ўтказиб берувчи занжирли юриш қисмидаги цилиндрлар;
занжирли тасма — тортиш кучини таъминлаш учун, ичидан кучайтирилган узлуксиз эгилувчан резина тасма;
занжир узунлиги — занжир ёки занжир тасмаси ер юзасига тегиб турганда чекка таянч катоклари марказлари орасидаги масофа;
занжир кенглиги — протекторнинг рельеф расми (бўртиқлар) ёки занжирнинг ташқи томонидан чегаралаб турувчи иккита параллел текисликлар орасидаги масофа;
занжир таранглагичи — занжир юриш қисмида занжирга ёки занжир тасмасига буровчи моментни узатиб бермайдиган, асосий функцияси занжирни ёки занжир тасмасини таранглаш бўлган юлдузча ёки шкиф, занжир таранглагичлари, шунингдек занжир геометриясида кўтарилиш/тушиш бурчакларини ҳосил қилиши мумкин;
занжирнинг узатма механизми — транспорт воситасининг узатма тизимларидан занжирга ёки занжир тасмасига буровчи моментни узатиб берадиган занжир юритгичдаги юлдузча ёки таянч ғилдирак;
йўл занжири — йўл қатламини ҳимоя қилиш учун қўшимча резина қоплама билан жиҳозланган кўндаланг занжир металл башмаклар билан боғланган, ҳар бир бўғин ва занжир узатмаси билан боғланадиган узлуксиз металл занжир тушунилади.
Мазкур бандда берилган атамалар 4-расмда акс эттирилган:
4-расм.
85. Қўлланилиш соҳаси.
С тоифадаги транспорт воситалари ушбу боб талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Энг юқори тезлиги 15 km/h дан ошмайдиган транспорт воситалари занжир ёки занжирли тасма билан жиҳозланган бўлиши керак.
Энг юқори тезлиги 15 km/h дан ошадиган, лекин 40 km/h дан ошмайдиган транспорт воситалари фақат занжирли тасма билан жиҳозланган бўлиши керак.
Максимал тезлиги 40 km/h дан ошадиган транспорт воситалари фақат занжирли тасма билан жиҳозланган бўлиши керак.
86. Талаблар.
Транспорт воситасининг занжирли юриш қисмлари йўлларга шикаст етказмаслиги керак. Агар мазкур Хавфсизлик талабларининг 86-банди тўртинчи — ўн олтинчи хатбошиларида кўрсатилган чегаралар оширилмаса, занжирли юриш қисмининг контакт юзаси эластомер материалли (масалан, резина ва бошқалар) қопламадан тайёрланган транспорт воситаси занжир юриш қисмлари билан йўлга шикаст етказмайди.
Ерга ўртача контакт босими
Занжир бўғини мазкур Хавфсизлик талабларининг 85-банди учинчи хатбоши талабларига мос келадиган транспорт воситалари ўртача 0,65 МРа дан ошмайдиган ерга контакт босимига (Р) эга бўлиши керак, у қуйидаги формула билан ҳисоблаб чиқилади:

Р (МПа)

=

Транспорт воситасининг максимал рухсат этилган массаси (кг) х 9,81

Nr х Ap

бу ерда Nr — йўл қопламасига бевосита юклама берувчи таянч катокларнинг сони (занжир йўли ва занжир орқали), Ap — ҳар бир занжир бўғиннинг ташқи юзаси майдони (яъни йўл билан туташган қисми), mm2.
Ар чеккада бўлмаган таянч катокнинг пастки марказига перпендикуляр жойлашган битта майдончанинг юзасини ўлчаш орқали аниқланади, бунда юкланган транспорт воситаси мос картон бўлагига ёки бошқа доимий деформацияга эга материалга туширилганда ҳосил бўлган чуқурлик юзаси ўлчанади.
Ғилдиракли ўқлар ва занжирлар комбинациясига эга транспорт воситалари учун ғилдираклар ўқи орқали таъсир қиладиган юклама транспорт воситаси юкланган ҳолатида бўлганда тегишли тарози майдончалари ёрдамида ўлчанади. Юклама массаси Р ни ҳисоблаб топишда рухсат этилган умумий энг юқори массадан айириб ташланади. Ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган энг юқори комбинациялашган йўл юкламаси муқобиллик сифатида транспорт воситасининг энг юқори рухсат этилган массаси билан алмаштирилиши мумкин.
Занжир тасмалар мазкур Хавфсизлик талабларининг 85-банди тўртинчи хатбошиси талабларига мос келадиган транспорт воситалари ўртача 0,5 МРа дан ошмайдиган ерга контакт босимига (Р) эга бўлиши керак, у қуйидаги формула билан ҳисоблаб чиқилади:

Р (МПа)

=

Транспорт воситасининг максимал рухсат этилган массаси (кг) х 9,81

AL

Бу ерда, AL — йўл билан туташадиган четки таянч катоклар марказлари орасидаги резина ер илашгичларининг (грунтозацеп) умумий юзаси. Резина тасмани етказиб берувчи ер илашгичлари юзасининг тасманинг умумий юзасига нисбатини фоизларда кўрсатиш керак (занжир узунлигининг занжир кенглигига кўпайтмаси орқали аниқланади) ёки йўл билан туташувчи умумий ер илашгичларининг умумий юзасини юкланган транспорт воситасига мос картон бўлагига ёки бошқа доимий деформацияга эга материалга туширилганда ҳосил бўлган чуқурлик юзасини ўлчаш орқали аниқлаш мумкин.
Мазкур Хавфсизлик талабларининг 85-банди бешинчи хатбошиси талабларига мос келадиган транспорт воситалари 0,2 МРа дан ошмайдиган ўртача қийматдаги ерга контакт босимига (Р) эга бўлиши керак, у мазкур банднинг ўнинчи ва ўн биринчи хатбошиларига мувофиқ ҳисоблаб топилади.
Таянч катокка энг юқори рухсат этилган масса (kg) (мазкур банднинг ўнинчи ёки ўн биринчи хатбошиларида кўрсатилгандек ҳар қандай ғилдираклар ўқига таъсир қилувчи ҳар қандай масса) бевосита йўл қопламасига юклама бераётган таянч катоклар умумий сонига бўлинганда ҳосил бўлган максимал юклама қиймати 2 250 kg дан ошмаслиги керак.
Йўл юзасига туташган колеянинг узунлиги энг юқори рухсат этилган массани (kg) (яъни мазкур банднинг тўққизинчи ёки ўн биринчи хатбошиларида кўрсатилган ҳар қандай ғилдираклар ўқига таъсир қилувчи ҳар қандай массани) мос равишда мазкур банднинг саккизинчи, ўнинчи ёки ўн иккинчи хатбошилари, транспорт воситаси бурилгандан кейин мазкур Хавфсизлик талабларининг 85-банди учинчи ёки тўртинчи ёхуд бешинчи хатбошиларида назарда тутилган чегараларда ва 86-банднинг ўн учинчи хатбошиларидан келиб чиқиб ҳар қандай вақтда йўл юзасига туташган (яъни, чекка таянч катоклар марказлари орасидаги) колеянинг метрлардаги умумий узунлигига бўлиш орқали аниқланади.
Ер юзасига туташадиган занжир узунлиги (метрларда) умумий узунликка бўлиш орқали аниқланади.
Занжир тасмаларининг ички томонида занжир тасмасининг роликлар бўйлаб ҳаракатланишини таъминловчи элементлар бўлиши керак. Занжир тасмаларининг ташқи томонида ишлаб чиқарувчи томонидан занжирнинг қишлоқ ёки ўрмончилик хўжалигида қўлланилиши бўйича занжир расми жойлаштирилган бўлиши керак.
Буровчи момент ишқаланиш орқали (тўғридан-тўғри) ёки занжир билан таянч катокларининг ижобий илашиши ҳисобига узатилиши мумкин.
Занжир тасмаларининг ишқаланиши орқали ҳаракатга келувчи транспорт воситаларида операторга тасма минимал таранглашишга етказилганда йўлда ҳаракатланиш вақтида занжир таранглашиши узлуксиз индикациясининг визуал ва/ёки товушли ишораси бўлиши керак.
Рул бошқаруви.
Мазкур Хавфсизлик талабларининг 85-банди учинчи ёки тўртинчи хатбошиларига мос келувчи транспорт воситалари ҳар томондан фақат битта занжир юритгичига эга транспорт воситалари рул бошқаруви орқали ўнг ва чап занжир юритгичлари орасидаги тезликларни ўзгартириш орқали ҳаракатга келтирилади.
Ҳар томондан иккита занжир юритгичига эга транспорт воситаларининг рул бошқаруви марказий вертикал ўқ атрофида транспорт воситасининг олд ва орқа қисмларини қўшиш (бирлаштириш) орқали ёки иккита қарама-қарши ёки барча тўртта занжир юриш қисмларини буриш орқали бажарилади.
Мазкур Хавфсизлик талабларининг 85-банди бешинчи хатбошига мос келувчи транспорт воситалари рул бошқаруви марказий вертикал ўқ атрофида транспорт воситасининг олд ва орқа қисмларини қўшиш (бирлаштириш) орқали ёки барча занжир юриш қисмларини қўшиш (бирлаштириш) орқали амалга оширилиш керак.
Мазкур Хавфсизлик талабларининг 85-банднинг учинчи ёки тўртинчи ёхуд бешинчи хатбошиларига тўғри келувчи юриш қисми ўзидан ғилдиракли ўқлар ва тегишли занжирлар тўпламини акс эттирувчи транспорт воситалари рул бошқаруви ғилдиракларнинг ўз ўқи атрофида айланиши йўналишини ўзгартириш ва/ёки марказий вертикал ўқ атрофида транспорт воситасининг олд ва орқа қисмларини шарнирли қўшиш (бирлаштириш) орқали амалга оширилиши керак.
Транспорт воситаси турини расмий тасдиқлаш белгиси (тамғалаш) расмий ёрлиқ тахтачасига мазкур Хавфсизлик талабларининг 16-бобига мувофиқ белгиланиши керак.
30-боб. Механик боғланишларга қўйиладиган талаблар
87. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситаларининг механик боғланишларга қўйилган талаблар миллий стандартлар ва ISO 6489-1, ISO 5692-1, ISO 5692-3, 5692-2, ISO 8755, ISO 20019, ISO 1102, ISO 24347 стандартларига мувофиқ бўлиши керак.
88. Мазкур Хавфсизлик талабларининг 87-бандига муқобиллик сифатида БМТнинг 55-сон қоидаси қўлланилиши мумкин.
31-боб. Ағдарилиб кетганда ҳимоя конструкцияси (ROPS)га қўйиладиган талаблар (динамик синовлар ва статик синовлар)
89. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги тракторлари ағдарилганда ҳимоя қилиш конструкцияси (ROPS)га эга бўлиши ёки ағдарилганда ҳимоя қилиш мосламалари билан бутланган кабина билан жиҳозланган бўлиши керак. Бунда, ағдарилганда ҳимоя конструкцияси (ROPS) статик ёки динамик синовдан ўтказилади.
90. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги тракторлари ағдарилганда ҳимоя қилиш конструкциясининг (ROPS) динамик синовлари ISO 3463 стандарт талабларига мувофиқ ўтказилиши керак.
91. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги тракторлари ағдарилганда ҳимоя қилиш конструкциясининг (ROPS) статик синовлари ISO 5700 стандарт талабларига мувофиқ ўтказилиши керак.
92. Ағдарилганда ҳимоя қилиш конструкцияси (ROPS) олд томонга ўрнатиладиган, ғилдираклар изи (колея) тор бўлган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги тракторлари ISO 12003-1 стандарт талабларига мувофиқ бўлиши керак.
93. Ағдарилганда ҳимоя қилиш конструкцияси (ROPS) орқа томонга ўрнатиладиган, ғилдираклар изи (колея) тор бўлган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги тракторлари ISO 12003-2 стандарт талабларига мувофиқ бўлиши керак.
94. Трактордан мўлжалланган мақсадда фойдаланилганда, операторга хавфли моддалар таъсир қилиши хавфи мавжуд бўлган ҳолларда, тракторларни кабиналар билан жиҳозлаш тавсия этилади. Двигатель ишлаётганда кабинадаги углерод оксиди концентрацияси 20 mg/m3 дан ошмаслиги керак.
32-боб. Юқоридан тушаётган предметларидан ҳимоя қилиш конструкциясига (FOPS) қўйиладиган талаблар
95. Юқоридан тушаётган предметлардан ҳимоя қилиш конструкциясини (FOPS) ўрнатиш зарурати ишлаб чиқарувчи томонидан трактор қандай мақсадларда қўлланишга мўлжалланганига қараб белгиланади (йўл қўйиладиган қўллаш соҳалари ҳақида маълумотлар қўлланмада акс эттирилиши керак).
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги тракторларининг юқоридан тушаётган предметлардан ҳимоя қилиш конструкцияси (FOPS) ISO 27850 стандарт талабларига мувофиқ бўлиши керак.
33-боб. Йўловчи ўриндиғига қўйиладиган талаблар
96. Йўловчи ўриндиғи мавжуд бўлганда, улар ISO 23205 стандартида келтирилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
34-боб. Ҳайдовчига таъсир қиладиган шовқин даражасига қўйиладиган талаблар
97. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги тракторларида ҳайдовчига таъсир қилаётган шовқин даражаси қуйидаги чегараларда белгиланади:
юкламасиз синалганда — 86 dB (А);
юклама билан синалганда — 90 dB (А)
98. С тоифадаги металл занжирли транспорт воситаси ISO 6395 стандартининг 5.3.2-бандига асосан нам қум қатламида синалади.
35-боб. Ҳайдовчининг ўриндиғига қўйиладиган талаблар
99. Қишлоқ хўжалиги тракторларида ҳайдовчи ўриндиғи миллий стандартга, ўрмон хўжалиги тракторларида ISO 11112 стандартига мувофиқ бўлиши керак.
36-боб. Ишлаш жойи ва ҳайдовчининг иш жойига киришга қўйиладиган талаблар
100. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги тракторларининг ишлаш жойи ва ҳайдовчи иш жойи ISO 26322-1 стандарт талабларига мувофиқ бўлиши керак.
101. Ҳайдовчи иш жойи орқа ўқ колеясининг кенглиги 1 150 mm дан кўп бўлмаган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги тракторлари ISO 26322-2 стандарти талабларига мувофиқ бўлиши керак.
102. Ҳайдовчи иш жойи, кириш ва чиқиш ўлчамлари, авария чиқишлар, бошқарув асбоблари атрофида бўш жой зоналари ISO 4252 стандарт талабларига мувофиқ бўлиши керак.
103. Қўл билан бошқариладиган бошқарув қурилмалари ISO 4254-1 стандартининг 4.5.3-бандига мувофиқ йўл қўйиладиган энг кам ўлчамдаги бўш оралиқларга эга бўлиши керак. Ушбу талаблар тугма ёки электрик ўчиргичлар каби бармоқ билан бошқариладиган бошқарув қурилмаларига тааллуқли эмас.
104. Ўрмон хўжалиги тракторларининг ишлаш жойи ва ҳайдовчи иш жойи миллий стандарт талабларига мувофиқ бўлиши керак.
105. С тоифадаги транспорт воситалари учун муқобил талаблар
Оёқ таянч(лар)и занжир рамаси ичига жойлаштирилган ҳолатларда, агар занжир башмакларининг ташқи четларидан ўлчанган оёқ таянчи ўлчамлари В ва таянч чуқурлиги F1 ISO 2867 стандартининг 1-жадвалидаги қийматларга мувофиқ бўлса, у < 15° бурчак остига олиниши мумкин.
Бундан ташқари, чиқиш пайтида кўрувчанликнинг чегараланганлигини ҳисобга олиб, оёқ таянчи (зинапоя) кенглиги ISO 2867 стандартининг 1-жадвалида кўрсатилган йўл қўйиладиган энг кичик ўлчамга эга бўлиши керак.
106. Тиркамаларнинг иш жойига кириши EN 1853 стандарти талабларига мувофиқ бўлиши керак.
37-боб. Қувват олиш валига қўйиладиган талаблар
107. Қувват олиш валларига қуйидаги талаблар қўйилади:
орқа қувват олиш валлари миллий стандарт ва ISO 500-1, ISO 500-2, ISO 500-3, ISO 5673-1, ISO 5673-2 стандартлари талабларига мувофиқ бўлиши керак;
олд қувват олиш валлари билан жиҳозланган Т ва С тоифалардаги барча тракторлар ISO 8759-1 стандарти талабларига мувофиқ бўлиши керак.
38-боб. Узатма компонентларининг ҳимоясига қўйиладиган талаблар
108. Трактордан ўз мақсадида фойдаланилганда, операторнинг хавфли қисмлар ва моддалар билан контактда бўлишини истисно этадиган хавфсиз масофага қўйилиши талаб этилади.
Юқори ва пастки мучаларни хавфли зонага тушишидан сақлаш учун хавфсиз масофалар ISO 13857ва ISO 13854 стандартлари талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳайдовчи иш ўрнида қўл ва оёқларнинг хавфсизлиги учун йўл қўйиладиган энг кичик оралиқлар, олд ва орқа осма қурилмаларнинг баландлигини ростлаш қурилмаларидаги хавфсиз ҳимоя оралиғи, иссиқ юзалардан ҳимоя, ҳимоя қурилмалари ва тўсиқларнинг мустаҳкамлиги ISO 26322-1 стандарти талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Т2/С2, Т4.1/С4.1 ва Т4.3/С4.3 тоифалардаги тракторлар учун ҳайдовчи иш ўрнида қўл ва оёқларнинг хавфсизлиги учун йўл қўйиладиган энг кичик оралиқлар ISO 26322-2 стандарти талабларига мувофиқ бўлиши керак.
39-боб. Хавфсизлик камарларини қотириш нуқталарига қўйилган талаблар
109. Агар Т ва С тоифалардаги транспорт воситалари ҳимоя конструкцияси (ROPS) билан жиҳозланган бўлса, унда хавфсизлик камарларини қотириш нуқталари ISO 3776-1 стандарти талабларига мувофиқ назарда тутилган бўлиши керак.
110. Хавфсизлик камарлари билан жиҳозланган Т ва С тоифалардаги транспорт воситалари ISO 3776-2 стандарти талабларига мувофиқ бўлса, унда ушбу боб талабларига мувофиқ деб ҳисобланади.
111. Хавфсизлик камарлари билан жиҳозланган Т ва С тоифалардаги транспорт воситалари БМТнинг 14-сон қоидаси бўйича синалган ва синов баённомаси олинган бўлса, унда ушбу боб талабларига мувофиқ деб ҳисобланади.
40-боб. Хавфсизлик камарларига қўйиладиган талаблар
112. Агар Т ва С тоифалардаги транспорт воситалари ҳимоя конструкцияси (ROPS) билан жиҳозланган бўлса, унда транспорт воситалари хавфсизлик камарлари билан жиҳозланган ва ISO 3776-3 стандарти талабларига мувофиқ деб ҳисобланади.
113. Хавфсизлик талабларининг 112-банди талабларига муқобиллик сифатида ҳимоя конструкцияси (ROPS) билан жиҳозланган Т ва С тоифалардаги транспорт воситалари БМТнинг 16-сон қоидаси бўйича синалган ва синов баённомаси олинган бўлса, унда ушбу боб талабларига мувофиқ деб ҳисобланади.
41-боб. Ҳайдовчини санчилувчи предметлардан ҳимоя қилишга қўйиладиган талаблар
114. Т ва С тоифалардаги ўрмон хўжалиги учун жиҳозланган транспорт воситаларида операторни санчилувчи предметлардан ҳимоя қилиш қурилмаси (OPS) ISO 8084 стандарти талабларига мувофиқ ўрнатилган бўлиши керак.
115. Барча бошқа Т ва С тоифалардаги транспорт воситалари санчилувчи предметлардан ҳимоя қилиш қурилмаси (OPS) билан жиҳозланган тақдирда БМТнинг 43-сон қоидасини 14-иловаси 1-бандига (хавфсиз ойналашга тегишли қисмига) мувофиқ деб ҳисобланади.
42-боб. Чиқит газларни ажратиш тизимларига қўйиладиган талаблар
116. Атамалар.
Ушбу боб мақсадларида чиқит газларни ажратиш тизимлари деганда, чиқариш қувури, кенгайтириш қутиси, шовқин сўндиргичи ва ифлослантириш даражасини назорат қилиш қурилмаси йиғиндиси тушунилади.
117. Умумий талаблар.
Чиқариш қувури шундай жойлаштирилиши керакки, бунда чиқит газлар кабина ичкарисига кириб кета олмаслиги керак.
Тракторнинг нормал иш шароитида ҳайдовчи билан чиқариш қувурларининг орасидаги масофа ҳайдовчининг иссиқ юзаларга бехосдан тегиб кетиши эҳтимолини юзага келтирса, бунинг олдини олиш учун чиқариш қувурларининг тегишли қисмлари сегрегация, тўсиқлар ёки панжара билан тўсилган бўлиши керак.
118. Т2/С2 ва Т4.1/С4.1 тоифалардаги тракторлар учун қуйидаги талаблар қўлланилади:
транспорт воситасининг бўйлама ўқига тўғри бурчак остида ва юкламасиз бўлган педал (илашиш ва/ёки ишчи тормоз) марказидан ўтувчи базавий текислик олдидан, агар улар юқори зонада 300 mm оралиқда (700 mm ер сатҳидан) ва 150 mm оралиқда пастки зонада (5-расмга қаранг) жойлашган бўлса, чиқит газларни ажратиш тизимларининг қизиб турган компонентларидан ҳимояланган бўлиши керак. Ён томондан ҳимояланаётган зона тракторнинг ташқи контури ва чиқит газларни ажратиш тизимининг ташқи контури билан чегараланади;
зина тагидан ўтувчи чиқит газларни ажратиш тизимларининг қизиб турган компонентлари вертикал проекцияда ёпилган ёки бошқача усулда ҳимояланган бўлиши керак.
5-расм (ўлчами mm да).
43-боб. Фойдаланиш бўйича қўлланмага қўйиладиган талабалар
119. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги тракторларининг фойдаланиш бўйича қўлланмаси ISO 3600 ва ISO 26322-1 стандарти талабларига мувофиқ бўлиши керак.
44-боб. Бошқариш воситалари, шу жумладан хавфсиз ва пишиқ бошқарув тизимлари, авария ҳолати ва автомат тўхташ қурилмаларига қўйиладиган талаблар
120. Рул чамбараги ёки рул тутқичлари, узатмаларни ўзгартириш тутқичлари, бошқарув тутқичлари, кривошиплар, педаллар ва ўчириб ёқиш каби бошқарув воситалари шундай тарзда танланиши, лойиҳалаштирилиши, ишлаб чиқарилиши ва жойлашиши керакки, бунда уларни ҳаракатга келтиришга қўйилган куч, ҳаракатлантириш, жойлашиш, ишлатиш усули ва ранг тамғаси ISO 15077 стандарти талабларига, шу жумладан, ушбу стандартга А ва С иловаларда баён қилинган қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.
121. Қўл билан бошқариладиган бошқарув қурилмалари ISO 4252 стандартига мувофиқ йўл қўйиладиган энг кичик бўш зоналарга эга бўлиши керак. Ушбу талаблар тугма ёки электрик ўчиргичлар каби бармоқ билан бошқариладиган бошқарув қурилмаларига тааллуқли эмас.
122. Двигателни ишга тушириш ва тўхтатиш, уч нуқтали осма қурилманинг ташқи бошқарув асбоблари, қувват олиш валининг ташқи бошқарув асбоблари, педалларга қўйилган талаблар ISO 26322-1 стандарти талабларига мувофиқ бўлиши керак.
123. Операторни назорат қилиш (ОНҚ).
Тўхташ тормози.
Т ва С тоифасидаги транспорт воситалари (бошқариш учун ҳайдовчининг ўз иш ўрнида бўлиши талаб этиладиган, ёйиладиган ўриндиқ ва рул билан жиҳозланган транспорт воситалари бундан мустасно) ҳайдовчини у бошқариш жойини тўхташ тормози ўчиқ ҳолатда тарк этаётганлигидан огоҳлантирувчи товушли ва кўриш ишораси билан жиҳозланган бўлиши керак. Ушбу товушли ва кўриш ишораси ҳайдовчи иш жойидан ташқарида бўлиб, тўхташ тормози эса ҳаракатга келтирилмаган бўлганлиги аниқ бўлгандан сўнг ёқилиши керак. Тревога ишорасини кутиш вақти 10 секунддан кам бўлмаслиги керак. Агар ушбу муддат давомида оператор рул бошқарувига қайтса ёки ушбу муддат давомида тўхташ тормози ҳаракатга келтирилган бўлса, тревога ишораси ўчиб қолиши керак.
бошқариш учун ҳайдовчининг ўз иш ўрнида бўлиши талаб этиладиган транспорт воситалари ҳайдовчини у бошқариш жойини транспорт воситаси ҳаракатсиз ҳолатда, тўхташ тормози ёки тўхташ блокировкаси эса ҳаракатга келтирилмаган вақтда тарк этаётганида ишга тушириладиган товушли ва кўриш ишораси билан жиҳозланган бўлиши керак. Ушбу товушли ва кўриш ишораси ҳайдовчи иш жойидан ташқарида бўлиб, тўхташ тормози ёки тўхташ блокировкаси эса ҳаракатга келтирилмаганлиги аниқ бўлгандан сўнг ёқилиши керак. Тревога ишорасини кутиш вақти 10 секунддан кам бўлмаслиги керак. Агар ушбу муддат давомида оператор рул бошқарувига қайтса ёки ушбу муддат давомида тўхташ блокировкаси ҳаракатга келтирилган бўлса, тревога ишораси ўчиб қолиши керак
Қувват олиш вали (ҚОВ).
Т ва С тоифалардаги транспорт воситалари учун стационар қувват олиш режими трактор ҳаракатсиз турганда оператор томонидан ишга туширилиши керак.
Оператор иш жойини ҚОВ ишлаб турган ҳолатда ва транспорт воситаси жойидан силжимаганда тарк этганда, қувват олиш валининг узатмаси автоматик равишда 7 сония ичида ўчиши керак. ҚОВнинг автоматик ўчиши хавфсизлик билан боғлиқ функцияларга салбий таъсир кўрсатмаслиги керак (масалан, бузилганда). Қувват олиш тизимини қайтадан ишга тушириш фақат оператор томонидан амалга оширилиши мумкин.
124. Т ва С тоифалардаги тракторларни автомат бошқариш тизимлари миллий стандарт ва ISO 10975 стандарти талабларига мувофиқ бўлиши керак.
125. Транспорт воситаларининг мураккаб электрон тизимли бошқаруви БМТнинг 79-сон қоидасини 6-иловасига мувофиқ бўлиши керак.
45-боб. Бошқа механик таъсирлар ҳимоясига қўйиладиган талаблар
126. Эгилувчан гидравлик шлангларни тортилиши ва тамғаланиши.
Эгилувчан гидравлик шланглар шундай тарзда тортиб ўтказилиши керакки, бунда улар механик ва термик шикастланишлардан ҳимояланган бўлиши лозим.
Ҳайдовчи ёки йўловчи ўриндиғи ёнида жойлашган эгилувчан гидравлик шланглар, улар ишдан чиққан ҳолатларда одамларга хавф туғдирмайдиган қилиб тортилган ва ҳимояланган бўлиши керак.
Эгилувчан гидравлик шланглар ISO 17165-1 стандартининг 13-бандида баён қилинган талабларга мувофиқ аниқ идентификацияланиши ва ўчмайдиган тамғага эга бўлиши керак.
127. Ағдариш функциясига эга R тоифадаги тиркамалар (техник хизмат кўрсатиш учун таянчлар)
Операторнинг машинани кўтарилган қисмлари остида техник хизмат кўрсатиш учун ишлашига, транспорт воситаси уларнинг бехосдан тушиб кетишини олдини олувчи механик таянч ва гидравлик блоклаш қурилмалари билан жиҳозланган тақдирдагина рухсат этилади.
Механик ёки гидравлик қурилмалардан фарқ қиладиган воситаларни қўллашга фақат агар улар худди шундай ёки ундан юқорироқ хавфсизлик даражасини таъминлаб берсагина йўл қўйилади.
Гидравлик қулфлаш қурилмалари ва механик таянчларни хавфли зонадан ташқарида туриб бошқариш имконияти назарда тутилган бўлиши керак.
Механик таянчлар ва гидравлик блоклаш қурилмалари машинанинг умумий рангидан контраст бўлган ранг билан ёхуд қурилмада ёки бевосита унинг яқинида хавфсизлик белгиси билан белгиланиши керак.
Қўлда бошқариладиган таянчлар ва гидравлик қурилмалар мазкур Хавфсизлик талабларининг 47-бобига мувофиқ график тасвирлар билан жиҳозланиши, улардан фойдаланиш кўрсатмалари фойдаланиш бўйича қўлланмада келтирилиши керак.
Механик таянч қурилмалари улар кўтара оладиган энг юқори статик юкламадан 1,5 баравар ошиқ бўлган юкламага бардош бериши керак.
Ечилиб олинадиган механик таянчларни сақлаш учун машинада махсус, яхши кўринадиган ва идентификация қилинадиган жойи бўлиши керак.
Гидравлик қулфлаш қурилмалари гидроцилиндрда жойлашган ёки гидроцилиндр билан қаттиқ ёки эгилувчан линияларда уланган бўлиши керак. Охирги ҳолатда қулфлаш қурилмасини гидроцилиндр билан боғлаб турувчи линиялар шундай тарзда лойиҳалаштирилган бўлиши керакки, бунда энг юқори номинал гидравлик босим камида тўрт мартага оширилган босимга бардош бериш керак.
Энг юқори номинал гидравлик босим ишлаб чиқарувчи томонидан фойдаланиш ftynwm қўлланмада кўрсатилган бўлиши керак. Ҳар қандай шароитларда бундай эгилувчан линияларни алмаштириш ҳам фойдаланиш бўйича қўлланмада келтирилиши керак.
128. Ғадир-будур юзалар ва ўткир қирралар.
Ҳайдовчи ёки йўловчи ҳаракатланиш вақтида тегиши мумкин бўлган деталлар ўткир қиррали ёки йўловчиларга хавф соладиган ғадир-будурли юзаларга эга бўлмаслиги керак.
129. Мойлаш нуқталари.
Қаттиқ ёки эгилувчи юқори босимли қувурлар шундай ўрнатилиши керакки, оператор мойлаш нуқталарига тўғридан-тўғри кира олиши ёки мойлаш жараёнини кириш мумкин бўлган жойдан туриб мойлаш ишларини амалга ошириш имкониятига эга бўлиши керак.
Мойлаш жойлари транспорт воситасида расм, график тасвир ёки рангли кодировка билан аниқ белгиланган бўлиши, уларнинг жойлашуви ва қўллаш бўйича йўл-йўриқлар фойдаланиш бўйича қўлланмада кўрсатилиши керак.
46-боб. Тўсиқлар ва ҳимоя қурилмаларига қўйиладиган талаблар
130. Т ва С тоифалардаги транспорт воситалари учун узатмалар ҳимоясига тегишли хавфсизлик талаблари мазкур Хавфсизлик талабларининг 39-бобига мувофиқ бўлиши керак.
131. R ва S тоифалардаги транспорт воситалари учун хавфсизлик талаблари мазкур Хавфсизлик талабларининг 28-бобида келтирилган тракторга тегишли талаблардан ташқари барча талабларга мувофиқ бўлиши керак.
47-боб. Ахборот бериш, огоҳлантириш ва тамғалашга қўйиладиган талаблар
132. Белги (символ).
Мазкур Хавфсизлик талабларининг 45-бобида келтирилган бошқарув қурилмаларида ва бошқа дисплейларда қўлланиладиган белгилар миллий стандарт талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Мазкур банднинг иккинчи хатбошида баён қилинган талабларга муқобиллик сифатидаги белгилар БМТнинг 60-сон қоидаси талабларига зид бўлмаса, транспорт воситалари ушбу бобга мувофиқ деб ҳисобланади.
133. График тасвирлар.
Хавф-хатарларнинг график тасвирлари ISO 11684 стандарти талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Шахсий ҳимоя воситаларига иллюстрациялар ISO 7010/Amd 6 стандарти талабларига мувофиқ бўлиши керак.
134. Гидравлик муфталар.
Тракторнинг олд, орқа ёки ён томонларида жойлашган гидравлик клапанлардаги гидравлик муфталар ва улаш элементлари, шунингдек, оқимнинг йўналиши ва иш режими мой, ёнилғи, ўғит каби кимёвий воситалар таъсирига узоқ муддатга чидамли бўлган ёрлиқлар, рангли кодировка ва/ёки рақамлар билан белгиланиши, уларнинг жойлашиш жойи, идентификациялаш ва қўллаш бўйича кўрсатмалар фойдаланиш бўйича қўлланмада кўрсатилиши керак.
135. Домкратларни хавфсиз ўрнатиш нуқталари ишлаб чиқарувчи томонидан кўрсатилган бўлиши ҳамда транспорт воситасида аниқ белгиланган бўлиши керак (масалан, график тасвирлар ёрдамида).
48-боб. Материаллар ва маҳсулотларга қўйиладиган талаблар
136. Мой резервуарлари ва совитиш тизимлари шундай жойлашиши, ишлаб чиқилиши, қопланган ва/ёки герметикланган тарзда бўлиши керакки, бунда ағдарилиш ҳолатида мойнинг операторга зиён етказадиган даражада оқиб кетиши хавфи энг паст бўлиши керак.
137. Кабина ички безаги материалининг ўриндиқлар, деворлар, пол ва шифтнинг уст қисми қопламаси (агар уларни шундай қоплаш назарда тутилган бўлса) миллий стандарт ва ISO 3795 стандартига асосан синаш жараёнида бу материалнинг ёниш тезлиги 150 mm/m дан ошмаслиги керак.
49-боб. Аккумулятор батареяларига қўйиладиган талаблар
138. Аккумулятор батареялари шундай тарзда жойлаштирилиши керакки, керакли ҳолатда ердан ёки платформадан туриб уларга техник хизмат кўрсатиш ва алмаштириш мумкин бўлиши, транспорт воситаси ағдарилиб кетганда тушиб кетмаслиги учун мустаҳкам қотирилган, жойлаштирилган ёки лойиҳалаштирилган ва пломбаланган бўлиши керак.
139. Аккумулятор батареяси бўлинмаси шундай тарзда лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган бўлиши керакки, бунда ағдарилиш ҳолатларида электролитнинг операторга тегиши ҳамда оператор ишлаётганда парларнинг йиғилиши олди олиниши керак.
140. Аккумулятор батареясининг масса билан боғлиқ бўлмаган электр клеммалари бехосдан тегиб кетиш ва масса билан қисқа туташувни олдини олиш учун ҳимоя қилинган бўлиши керак.
141. Аккумулятор батареясининг ажратувчиси.
Транспорт воситалари шундай тарзда лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган бўлиши керакки, бунда аккумуляторнинг электр занжири шу мақсадлар учун назарда тутилган электрон тизим ёки қўл етадиган қурилма (масалан, тракторни ўт олиш калити, оддий асбоблар ёки ўчиргич) ёрдамида енгил ўчирилиши керак.
Аккумулятор батареяси ажратувчисининг жойлашган жойи қўл етадиган ва хавфли зоналардан узоқда жойлашган бўлиши керак.
Агар аккумулятор батареяси ажратувчисида уни идентификация қилиш учун махсус пиктограмма ҳам, ундан фойдаланиш (ёқиш-ўчириш) бўйича кўрсатмалар бўлмаса, унда 6-расмда кўрсатилган махсус график белги бўлиши керак.
6-расм. ISO 7000:2019 стандарти кодларига мувофиқ аккумулятор батареяси ажратувчисини идентификация қилиш учун график белгилар
50-боб. Авария чиқиш йўлларига қўйиладиган талаблар
142. Т ва С тоифалардаги қишлоқ хўжалиги тракторларининг авария чиқиш йўллари ISO 4252 стандарти талабларига мувофиқ бўлиши керак.
143. Ўрмон хўжалиги тракторларининг авария чиқиш йўллари ISO 2867 стандарти талабларига мувофиқ бўлиши керак.
51-боб. Хавфли моддалардан ҳимоя қилишга қўйиладиган талаблар
144. Ушбу бобда қуйидаги атамалардан фойдаланилади:
хавфли моддалар — ўсимликларни ҳимоя қилишда ва ўгитлардан ҳосил бўладиган фумигантлардан ташқари, оператор соғлиғига зиён етишига олиб келадиган чанг, пар ва аэрозоль ва шу каби бошқа моддалар;
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари — ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар ва биологик ҳимоя воситалари.
145. Кабинага қўйиладиган талаблар.
Кабина билан жиҳозланган Т ва С тоифалардаги транспорт воситалари EN 15695-1 стандарти талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Т ва С тоифалардаги транспорт воситалари ишлаб чиқарувчи томонидан кўрсатилган хавфли моддалардан ҳимоя қилишни таъминлаш учун EN 15695-1 стандартида баён қилинган атамалар ва талабларга мувофиқ 2, 3 ёки 4-даражадаги кабина билан жиҳозланган бўлиши керак (масалан, пар чиқарадиган ва операторга хавф ёки унга зиён етказадиган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан ҳимоя қилишни таъминловчи транспорт воситалари учун кабина 4-даражада бўлиш керак).
146. Фильтрларга қўйиладиган талаблар.
Фильтрнинг корпуси фильтрнинг оператор учун ҳеч қандай хавф-хатарсиз қулай техник хизмат кўрсатишини таъминлаши учун мос ўлчамларга эга бўлиши керак.
Хавфли моддалардан ҳимоя қилишни таъминлайдиган Т ва С тоифалардаги транспорт воситалари EN 15695-2 стандарти талабларига мувофиқ бўлган фильтрлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
52-боб. Транспорт воситаларининг тормоз тизимларига қўйиладиган талаблар
147. Қишлоқ хўжалиги ғилдиракли тракторларининг тормоз тизимлари қуйидагиларни таъминлаши керак:
тормозлашни бошланиш вақтидаги тезлигига (V0) km/h ларда боғлиқ тормоз йўлининг қиймати (S0) метрларда қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
тормоз барабанларининг ҳарорати 100°С гача «совуқ» тормозли тракторлар учун

S0 ≤ 0,15V0

+

V02

116

кичик габаритли тракторлар учун:

S0 ≤ 0,1V0

+

V02

90

тормозлаш пайтида ҳаракатнинг тўғри чизиқдан оғиши 0,5 m дан ошмайди;
тракторни 18 фоиз қияликда тўхтатиш ва ушлаб туриш.
148. Т тоифадаги ўрмон хўжалиги тракторларининг тормоз тизимлари ISO 11169 стандарти талабларига мувофиқ бўлиши керак.
149. С тоифадаги ўрмон хўжалиги тракторларининг тормоз тизимлари ISO 11512 стандарти талабларига мувофиқ бўлиши керак.
53-боб. Трактор двигателининг чиқитидаги газсимон ва қаттиқ зарралар миқдорига қўйиладиган талаблар
150. Транспорт воситаларига ўрнатиладиган сиқиш ҳисобига оловланадиган двигателларининг чиқинди газлари таркибидаги зарарли моддаларнинг чиқитлари мазкур Хавфсизлик талабларига 3-илованинг 1-жадвалидаги чиқит даражалари учун чегараланган чиқит қийматлардан ошмаслиги керак:
Е қувват диапазонидаги двигателлар учун — 2025 йил 1 октябргача;
F қувват диапазонидаги двигателлар учун — 2027 йил 1 октябргача;
G қувват диапазонидаги двигателлар учун — 2025 йил 1 сентябргача;
D қувват диапазонидаги двигателлар учун — 2030 йил 1 январгача;
К қувват диапазонидаги двигателлар учун — 2030 йил 1 январдан;
J қувват диапазонидаги двигателлар учун — 2025 йил 1 сентябрдан;
I қувват диапазонидаги двигателлар учун — 2027 йил 1 октябрдан;
Н қувват диапазонидаги двигателлар учун — 2025 йил 1 октябрдан.
54-боб. Трактор ва тиркамалар конструкциясига қўйиладиган қўшимча талаблар
151. Трактор кабиналарига қўйиладиган қўшимча талаблар қуйидагилардан иборат.
Трактор кабинасида биринчи тиббий ёрдам тўплами, операторнинг ташқи кийими ва техник ҳужжатларини сақлаш учун жой бўлиши керак.
Трактор кабинаси олд ойна ювиш қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши керак.
Трактор кабинаси операторнинг юзини тўғридан-тўғри қуёш нурларидан ҳимоя қиладиган қурилма билан жиҳозланган бўлиши керак.
Трактор кабинасининг очиладиган ойналари ичкаридан очилиши ва уларни очиқ ва ёпиқ ҳолатда фиксация қилиш қурилмасига эга бўлиши керак.
Трактор кабинаси эшикларида калит билан қулфланадиган қулфлар ва уларни тўлиқ очиқ ҳолатда ушлаб туриш учун фиксатор бўлиши керак.
152. Ағдарувчи тиркамаларга қўйиладиган қўшимча талаблар қуйидагилардан иборат.
Ағдарувчи тиркамалар ва ярим тиркамалар платформанинг рухсат этилган энг юқори кўтарилган ҳолатидан ошиб кетмайдиган тарзда лойиҳалаштирилиши керак.
Ағдарувчи тиркамалар ва ярим тиркамалар туширилмаган платформани кўтарилган ҳолатда (томонлардан бирига ва орқага ёки фақат орқага, агарда ёнбошга ағдариш бўлмаса,) тутиб туриш учун мослама (тиргак) билан жиҳозланган бўлиши керак.
153. Тракторлар ва тиркамалар барқарорлигига қўйиладиган талаблари қуйидагилардан иборат.
Тракторлар ва тиркамаларнинг кўндаланг статик барқарорлик бурчаги уларнинг тоифалари ва фойдаланиш шартларига қараб белгиланади:
тракторлар учун — техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ;
кичик габаритли тракторлар учун — техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ;
тиркамалар учун — техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ.
Ишлаб чиқарувчи томонидан тоғли ерларда ёки тоғли рельефга эквивалент шароитларда (тепалик, баландликнинг ўзгариши билан боғлиқ мураккаб рельеф ва бошқалар) ишлаши мўлжалланган тракторлар рухсат этилган чегара крен сигнали мосламалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Рухсат этилган чегара крен (кренлар) тўғрисидаги маълумотлар трактордан фойдаланиш қўлланмасида келтирилади.
154. Тракторларни ёнғиндан ҳимоя қилишга қўйиладиган талаблар EN 13478 ва (ички безак учун ишлатиладиган материаллар қисмида) миллий стандартга мувофиқ бўлиши керак.
Тракторларда ўт ўчиргични ўрнатиш учун махсус жойлар бўлиши керак.
155. Тракторлар ва тиркамаларнинг гидро узатмасига қўйиладиган талаблар ISO 4413 стандарти талабларига мувофиқ бўлиши керак.
55-боб. Двигателни газсимон ёқилғи билан таъминлаш учун қурилмалар ва уларни ўрнатишга қўйиладиган талаблар
156. Женевада 1958 йил 20 мартда тузилган ғилдиракли транспорт воситаларига ўрнатилиши ва/ёки ишлатилиши мумкин бўлган транспорт воситалари, жиҳозлар ва эҳтиёт қисмлар учун ягона техник шартларни қабул қилиш ҳамда ушбу талаблар асосида берилган рухсатномаларни ўзаро тан олиш шартлари тўғрисидаги битимга асосан БМТнинг 67-сон ёки 110-сон қоидаларига мувофиқ тракторларга фақат турни тасдиқлаш маълумотлари асосида берилган мувофиқлик сертификатига эга бўлган газ баллонли қурилмаларни ўрнатишга йўл қўйилади;
а) ҳар бир газ баллонида ишлаб чиқарувчи томонидан бериладиган, тасдиқланган ягона шаклдаги паспорт бўлиши керак;
б) тракторга ўрнатилган ҳар бир газ баллонида унинг серия рақами ва «Сиқилган табиий газ» ёки «Суюлтирилган нефт гази» белгиси ўчирилмайдиган тарзда аниқ ёзилиши керак.
157. Тракторларнинг газ баллон қурилмаларига қўйиладиган техник ва хавфсизлик талаблари миллий стандартларга мувофиқ бўлиши керак.
Двигателни газсимон ёқилғи (сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефт гази) билан таъминлаш тизимига (кейинги ўринларда — таъминлаш тизими), уни жойлаштириш ва ўрнатишга қўйиладиган талаблар:
а) таъминлаш тизимининг барча элементлари ўрнатилган тарзда (қаттиқ) маҳкамланган бўлиши керак;
б) таъминлаш тизими ташқи шикастланишдан энг юқори даражада ҳимояланадиган тарзда ўрнатилиши керак;
в) таъминлаш тизимига ҳеч қандай қурилма уланмаслиги керак (трактор двигателини ва кабинани иситиш тизимининг ўрнатилган тарзда ишлашини таъминлаш учун шарт бўлганлар бундан мустасно);
г) тракторлар таъминлаш тизимига уланадиган кабинани иситиш тизими билан жиҳозланиши мумкин. Кабинани иситиш тизими билан жиҳозлашга фақат у ёнғинга чидамли бўлса ва таъминлаш тизимининг нормал ишлашига таъсир қилмаса, рухсат этилади;
д) таъминлаш тизимининг ҳеч қандай элементи, шу жумладан таъминлаш тизими қурилмасининг бир қисми бўлиб ҳисобланган ҳар қандай ҳимоя қурилмаси (материали) тракторнинг ташқи габарит ўлчамларидан ташқарига чиқмаслиги керак;
е)таъминлаш тизимининг ҳеч қандай таркибий қисмлари двигателнинг ишлатилган газларни чиқариш тизимидан ёки шунга ўхшаш бошқа иссиқлик манбасидан 100 mm дан кам масофада жойлаштирилмаслиги керак, агар бундай таъминлаш тизимининг таркибий қисмлари тегишли иссиқлик ҳимояси кожухи билан таъминланмаган бўлса;
ж) таъминлаш тизими қуйидаги жиҳозларга эга бўлиши керак:
баллон(лар);
манометр ёки ёқилғи сатҳи кўрсаткичи;
сақлагич қурилмаси (маълум бир ҳароратда ишга туширилади);
баллоннинг автоматик клапани;
қўлда бошқариладиган клапан;
босим регулятори;
газ етказиб бериш регулятори;
чекловчи қурилма;
газ-ҳаво аралаштиргич;
тўлдириш блоки ёки қисми;
электрон бошқарув блоки (электрон тизимлар учун);
эгилувчи ва қаттиқ ёқилғи ўтказувчи қувурлар;
арматура;
з) қўшимча автоматик клапан босим регулятори билан бир қисм қилиб ясалган бўлиши мумкин. Ёқилғи ўтказувчи қувурларда босим регуляторидан йўл қўйиладиган энг яқин бўлган масофада қўшимча автоматик клапан ўрнатилиши мумкин;
и) баллон бошқа металл юзалар билан ҳеч қандай контакт бўлмайдиган тарзда ўрнатилади, баллон(лар)нинг маҳкамловчи қисмлар билан контакт қилиши бундан мустасно;
к) трактор фойдаланишга тайёр бўлганда газ баллони ва таянч юза (ер) орасидаги масофа камида 200 mm бўлиши керак.
л) автоматик клапан бевосита ҳар бир баллонга ўрнатилади.
Баллоннинг автоматик клапани шундай тарзда ишга тушиб кетиши керакки, бунда ўт олдирувчи калитнинг ҳолатидан қатъи назар, двигатель ўчирилганда ёқилғи узатилиши тўхташи ва двигатель ишламаётганда ёпиқ ҳолатда қолиши керак. Диагностик мақсадларида икки сония кечикишга рухсат берилади;
м) чеклаш мосламаси ёқилғи баллон(лар)ининг автоматик клапанига ўрнатилади;
н) қўлда бошқариладиган клапан баллонга маҳкам қилиб ўрнатилади ва автоматик клапанга жойлаштирилган бўлиши мумкин;
о) ёқилғи ўтказувчи қаттиқ қувурлар чоксиз, зангламайдиган ёки коррозияга қарши қопламали пўлат материалдан тайёрланган бўлиши керак;
п) қаттиқ ва эгилувчан ёқилғи ўтказиш қувурлари тебраниш ёки ташқи юклама таъсирига дучор бўлмайдиган тарзда маҳкамланиши керак. Маҳкамлаш нуқтасида, эгилувчан ёки қаттиқ ёқилғи ўтказиш қувурлари металл қисмлар билан ҳар қандай контакт бўлмайдиган тарзда ўрнатилиши керак. Эгилувчан ёки қаттиқ ёқилғи ўтказиш қувурлари домкрат ўрнатиладиган нуқталар жойида жойлаштирилмаслиги керак. Очиқ жойларда ёқилғи қувурлари ҳимоя материали билан қопланган бўлиши керак;
р) кавшарланган ёки пайвандланган уланишлар, шунингдек, тиралувчи гайкалик тишли бирикмалар билан резьбали уланишларга рухсат берилмайди. Уланишлар сони энг кам бўлиши керак. Барча уланишлар текшириш учун қулай жойларда бўлиши керак;
с) тўлдириш блоки тракторнинг ташқи томонида ёки двигатель бўлинмасида жойлашган бўлиши керак. Тўлдириш мосламасининг маҳкамланиши унинг айланиб кетишини олдини олиши ҳамда уни лой ва намликдан ҳимояланишини таъминлаши керак;
т) электр ускуналар тизими ортиқча юкланишлардан ҳимояланган бўлиши керак.
Электр уланишлар ва электр ускуналари элементларининг конструкцияси электр учқуни ҳосил бўлишининг олдини олишни таъминлаши керак.
56-боб. Электромагнит мослашувчанликка қўйиладиган талаблар
158. Т, С, R ва S тоифалардаги транспорт воситалари миллий стандарт, ISO 14982 ёки БМТнинг 10-сон қоидаси талабларига мувофиқ бўлиши керак.
57-боб. Ёритиш, ёруғлик сигнализацияси қурилмалари ва ёруғлик манбаларига қўйиладиган талаблар
159. Т ва С тоифалардаги транспорт воситаларида чироқ ва ёруғлик сигнализацияси қурилмалари БМТнинг қоидаларида баён қилинган барча талабларга мувофиқ ўрнатилади.
160. R тоифадаги транспорт воситаларида ўрнатиладиган чироқ ва ёруғлик сигнализация қурилмалари учун лампалар, газ разрядли лампалар ва LED БМТнинг 37, 99 ва 128-сон қоидаларида баён қилинган барча талабларга мувофиқ бўлиши керак.
161. R ва S тоифалардаги транспорт воситаларида чироқ ва ёруғлик сигнализацияси қурилмалари БМТ қоидаларида О тоифадаги транспорт воситалари учун белгиланган барча талабларга мувофиқ ўрнатилади.
162. Олд ёритишнинг адаптив тизими конструкцияси тури БМТнинг 123-сон қоидасига асосан расмий тасдиқланган бўлиши керак.
163. Қурилмадан нурланаётган ёруғлик ранги БМТнинг 48-сон қоидасига асосан расмий тасдиқланган бўлиши керак.
164. Секин ҳаракатланувчи транспорт воситасининг орқа танитувчи ва орқа тўхташ белгилари БМТнинг 69-сон қоидасига асосан расмий тасдиқланган бўлиши керак.
165. Узоқни ва яқинни ёритувчи фаралар БМТнинг 1, 8, 20, 98, 112 ва 113-сон қоидаларига асосан расмий тасдиқланган бўлиши керак.
166. Олд туманга қарши фаралар БМТнинг 19-сон қоидасига асосан расмий тасдиқланган бўлиши керак.
167. Орқага юриш фонари, манёврловчи фонарлар БМТнинг 23-сон қоидасига асосан расмий тасдиқланган бўлиши керак.
168. Бурилишни кўрсатувчилар (поворотник) БМТнинг 6-сон қоидасига асосан расмий тасдиқланган бўлиши керак.
169. Тўхташ сигналлари, олд габарит чироқлар, орқа габарит чироқлар БМТнинг 7-сон қоидасига асосан расмий тасдиқланган бўлиши керак.
170. Орқа туманга қарши фаралар БМТнинг 38-сон қоидасига асосан расмий тасдиқланган бўлиши керак.
171. Тўхташ чироқлари БМТнинг 77-сон ёки 7-сон қоидаларига асосан расмий тасдиқланган бўлиши керак.
172. Учбурчак бўлмаган олд, орқа ва ён нурқайтаргич БМТнинг 3-сон қоидасига асосан расмий тасдиқланган бўлиши керак.
173. Орқа давлат рақами белгиси учун ёритиш қурилмалари БМТнинг 4-сон қоидасига асосан расмий тасдиқланган бўлиши керак.
174. Юриш фонарлари БМТнинг 87-сон қоидасига асосан расмий тасдиқланган бўлиши керак.
175. Бурилиш фаралари БМТнинг 119-сон қоидасига асосан расмий тасдиқланган бўлиши керак.
176. Танитиш белгилари БМТнинг 104-сон қоидасига асосан расмий тасдиқланган бўлиши керак.
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситаларига техник регламентга мувофиқ қўйиладиган қўшимча хавфсизлик талабларига
1-ИЛОВА
Расмий ёрлиқларнинг намуналари
1. A намуна T1b тоифадаги транспорт воситалари учун:
SOFIA TRAKTOR WERKE
T1b
еб*167/2013*01223
5DRH123UPAX000001
5 590 kg
A-l:2 390 kg
A-2:3 200 kg

T-l

T-2

T-3

B-1

3 000 kg

4 000 kg

2 000 kg

B-2

3 000 kg

4 000 kg

2 000 kg

B-3

6 000 kg

8 000 kg

4 000 kg

B-4

12 000 kg

15 000 kg

9 000 kg

2. B намуна A намунага муқобил T1b тоифадаги транспорт воситалари учун:
SOFIA TRAKTOR WERKE
T1b
е6*167/2013*01223
5DRН123UPAX000001
5 590 kg
A-1.2 390 kg
A-2:3 200 kg

T-1

T-2

T-3

B-1

3 000 kg

4 000 kg

2 000 kg

B-2

3 000 kg

4 000 kg

2 000 kg

B-3

6 000 kg

8 000 kg

4 000 kg

B-4

12 000 kg

15 000 kg

9 000 kg

3. C намуна 1 поғона C2a тоифадаги транспорт воситаси учун:
JEAN NICOLE TRACTORS Ltd
C2a 1 поғона
е3*167/2013*14863
ZFS159000AZ000055
820 kg
A-l: 366 kg
S-2: 454 kg P: 255 kPa

T-l

T-2

T-3

B-1

1 000 kg

2 000 kg

1 000 kg

B-2

1 000 kg

2 000 kg

1 000 kg

B-3

2 000 kg

3 000 kg

2 000 kg

B-4

4 000 kg

5 000 kg

4 000 kg

4. D намуна C намунага муқобил 1 поғона C2а тоифадаги транспорт воситаси учун:
JEAN NICOLE TRACTORS Ltd
C2a 1 поғона
e3*167/2013*14863
ZFS159000AZ000055
820 kg
A-l: 366 kg
S-2: 454 kg P: 255 kPa

T-l

T-2

T-3

B-1

1 000 kg

2 000 kg

1 000 kg

B-2

1 000 kg

2 000 kg

1 000 kg

B-3

2 000 kg

3 000 kg

2 000 kg

B-4

4 000 kg

5 000 kg

4 000 kg

5. E намуна қаттиқ улаш қурилмаси билан R2a тоифадаги транспорт воситаси учун:
REMORQUES HENSCHLER SA.
R2a
E12*167/2013*00053
YA9EBS3 7009000005
2 250 kg
A-0: 1 100 kg
A-l: 850 kg
A-2: 1 200 kg

T-l

T-2

T-3

B-1

1 000 kg

1 000 kg

1 000 kg

B-2

1 000 kg

1 000 kg

1 000 kg

B-3

2 000 kg

2 000 kg

2 000 kg

B-4

2 000 kg

2 000 kg

2 000 kg

6. F намуна E намунага муқобил қаттиқ улаш қурилмаси билан R2a тоифадаги транспорт воситаси учун:
REMORQUES HENSCHLER SA.
R2a
E12*167/2013*00053
YA9EBS3 7009000005
2 250 kg
A-0: 1 100 kg
A-l: 850 kg
A-2: 1 200 kg

T-1

T-2

T-3

B-1

1 000 kg

1 000 kg

1 000 kg

B-2

1 000 kg

1 000 kg

1 000 kg

B-3

2 000 kg

2 000 kg

2 000 kg

B-4

2 000 kg

2 000 kg

2 000 kg

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситаларига техник регламентга мувофиқ қўйиладиган қўшимча хавфсизлик талабларига
2-ИЛОВА
Транспорт воситаси тоифасига боғлиқ равишда техник рухсат этилган юкли энг юқори масса ва ўққа нисбатан рухсат этилган юкли энг юқори масса

Транспорт воситаси тоифаси

Ўқлар сони

Рухсат этилган энг юқори масса

Ўққа нисбатан рухсат этилган энг юқори масса

етакчи ўқ (т)

етакчи бўлмаган ўқ(т)

T1, Т2, Т4.1, Т4.2

2

18 (юкланган)

11,5

10

3

24 (юкланган)

11,5 (d)

10 (d)

Т1

4 ёки ундан ортиқ

32 (юкланган) (с)

11,5 (d)

10 (d)

Т3

2 ёки 3

0,6 (юкланмаган)

(a)

(a)

Т4.3

2, 3 ёки 4

10 (юкланган)

(a)

(a)

С

қўлланилмайди

32

қўлланилмайди

қўлланилмайди

R

1

қўлланилмайди

11,5

10

2

18 (юкланган)

11,5

(b)

3

24 (юкланган)

11,5

(b)

4 ёки ундан ортиқ

32 (юкланган)

11,5

(b)

S

1

қўлланилмайди

11,5

10

2

18 (юкланган)

11,5

(b)

3

24 (юкланган)

11,5

(b)

4 ёки ундан ортиқ

32 (юкланган)

11,5

(b)

(а) Т3 ва Т4.3 тоифадаги транспорт воситалари учун ўқларга чеклов ўрнатиш шарт эмас, чунки улар ўзининг таърифи бўйича юкли ва/ёки юксиз рухсат этилган энг массага чекловларга эга.

(b) миллий стандартлар билан рухсат этилган ўлчамлар ҳамда халқаро ташишда рухсат этилган энг юқори оғирлик, тегишли қийматдаги рухсат этилган масса йиғиндиси барча ўқларнинг оғирлик йиғиндилари ҳисобланади.

(с) агар иккита етакчи ўқли шиналар ва пневматик осма билан жиҳозланган бўлса ёки агар ҳар бир етакчи ўқ иккитали шиналар билан жиҳозланган ва ҳар бир ўқнинг энг юқори оғирлиги 9,5 тоннадан ошмаса.

(d) тегишли қийматдаги ўқларнинг энг юқори рухсат этилган йиғинди массаси 96/53/EC-сон директиванинг I-иловаси 3.5-бандида кўрсатилган барча ўқлар оғирлигининг йиғиндисига тенг.

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситаларига техник регламентга мувофиқ қўйиладиган қўшимча хавфсизлик талабларига
3-ИЛОВА
Двигателларнинг чиқит даражалари учун чегараланган чиқит қийматлари

1-жадвал

Чиқитлар даражаси

Қувват диапазони

Трактор двигателининг фойдали қуввати (P),

Углерод оксиди,

СО

Углеводород, НС

Азот оксиди, NOx

Қаттиқ зарралар, PM

kVt

g/kVt·h

g/kVt·h

g/kVt·h

g/kVt·h

Stage II

E

130 ≤ Р ≤ 560

3,5

1,0

6,0

0,2

F

66 ≤ Р < 130

5,0

1,0

6,0

0,3

G

37 ≤ P <66

5,0

1,3

7,0

0,4

D

18 ≤ Р < 37

5,5

1,5

8,0

0,8

Углеводород ва азот оксиди йиғиндиси,

(НC+NOx)

Stage IIIA

H

130 ≤ P ≤ 560

3,5

4,0

0,2

I

66 ≤ P < 130

5,0

4,0

0,3

J

37 ≤ Р < 66

5,0

4,7

0,4

K

18 ≤ Р < 37

5,5

7,5

0,6

Stage IIIB

L

130 ≤ Р ≤ 560

3,5

0,19

2,0

0,025

M

66 ≤ Р < 130

5,0

0,19

3,3

0,025

N

56 ≤ Р < 66

5,0

0,19

3,3

0,025

P

37 ≤ Р < 56

5,0

Углеводород ва азот оксиди йиғиндиси,

(НC+NOx) — 4,7

0,025

Stage IV

Q

130 ≤ Р ≤ 560

3,5

0,19

0,4

0,025

R

56 ≤ Р < 130

5,0

0,19

0,4

0,025

NRE тоифасидаги двигателлар учун Stage V даражаси учун чегараланган чиқит қийматлари

2-жадвал

Чиқитлар даражаси

Қувват диапазони

Ўт олиш тури

CO

HC

NOx

Қаттиқ ифлослантирувчи моддалар,

PM масс

Қаттиқ зарралар,

PN

A

kVt

g/kVt·h

g/kVt·h

g/kVt·h

g/kVt·h

g/kVt·h

Stage V

0 < Р < 8

сиқилишдан ўт олиш

8,00

(НC+NOX ≤ 7,50)

0,401

-

1,10

Stage V

8 Р < 19

6,60

(НC+NOX ≤ 7,50)

0,40

-

1,10

Stage V

19 ≤ Р < 37

5,00

(НC+NOX ≤ 4,70)

0,015

1х1012

1,10

Stage V

37 ≤ Р < 56

5,00

(НC+NOX ≤ 4,70)

0,015

1х1012

1,10

Stage V

56 Р < 130

барчаси

5,00

0,19

0,40

0,015

1х1012

1,10

Stage V

130 ≤ Р ≤ 560

3,50

0,19

0,40

0,015

1012

1,10

Stage V

Р > 560

3,50

0,19

3,50

0,045

-

6,00

10,60 қўл билан ўт олдириладиган, ҳаво билан совитиладиган ва бевосита пуркаш билан бўлган двигателлар учун.

Изоҳ. Ўзбекистон Республикасида муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситаларининг белгиланганлардан юқори чиқитлар даражасини амалга киритиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.
Муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентга
3-ИЛОВА
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги машиналарининг хавфсизлик талаблари
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Хавфсизлик талаблари инсон ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, мол-мулкини ҳимоя қилиш, атроф-муҳитни, ҳайвонлар ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, истеъмолчиларни чалғитувчи ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида машиналарни ишлаб чиқариш, ўрнатиш, ишга тушириш, ишлатиш, сақлаш, ташиш, сотиш ва утилизация қилишда уларга қўйиладиган минимал хавфсизлик талабларини белгилайди.
2. Ушбу талабларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
авария — машиналарнинг бузилиши ёки шикастланиши, улардан фойдаланиш жараёнида назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли ва зарарли моддалар отилиб чиқишининг юзага келиши;
ишдан чиқиш — лойиҳалаштиришда конструктив бузилишлар, белгиланган ишлаб чиқариш ёки таъмирлаш жараёнига амал қилмаслик, фойдаланиш бўйича қоидалар ёки қўлланмани (йўриқномани) бажармаслик оқибатида машина ва (ёки) ускунанинг ишга яроқлилик ҳолатидаги бузилишлардан иборат бўлган ҳодиса;
ишлаб чиқувчи (лойиҳачи) — янги турдаги машиналарни яратувчи, тажриба намунасини ва тажриба намунаси учун техник ҳужжатларни ишлаб чиқувчи жисмоний ёки юридик шахслар;
қишлоқ хўжалиги машина-трактор агрегати — тиркама, ярим тиркама ёки ўрнатиладиган машина (ёки машиналар) билан кўчма энергетика воситаси билан бирикувни ифодалайдиган ва технологик қишлоқ хўжалиги операцияларини бажариш учун мўлжалланган мажмуа;
машина — камида бир қисми ёки битта узели тегишли юритмалар, бошқарув занжирлари ва энергия манбалари ёрдамида ҳаракатга келадиган, аниқ мақсадда қўллаш учун бирлаштирилган (материалларга ишлов бериш, уларни қайта ишлаш, кўчириш ёки қадоқлаш) ўзаро боғлиқ қисмлар ёки узеллар қатори;
машинадан мақсадли фойдаланиш — машинадан ишлаб чиқарувчи томонидан фойдаланиш ҳужжатларида белгиланган мақсадда фойдаланиш;
рухсат этилган хавф — ишлаб чиқарувчининг техник-иқтисодий имкониятидан келиб чиққан ҳолда маҳсулотнинг циклли жараёнини барча босқичларида таъминланиши лозим бўлган хавфсизлик даражасига мос машиналардан фойдаланиш давомида юзага келадиган хавфнинг қиймати;
тизим — талаб этилган функцияларни бажариш учун конструктив ва (ёки) функционал жиҳатдан бирлаштирилган машиналар мажмуи;
тизимни ишлаб чиқувчи (лойиҳачи) — машиналар тизимлари (ишлаб чиқариш жараёни билан ўзаро боғланган технологик линиялар) учун лойиҳа ҳужжатларини яратиш жараёнини амалга оширувчи жисмоний ёки юридик шахслар;
хавф — инсон ҳаёти ва соғлиғига, мол-мулкига, атроф-муҳитга, ҳайвон ва ўсимликлар ҳаёти ва соғлиғига етказилиши мумкин бўлган зарар манбаи;
хавфли ишдан чиқиш — оқибатлари инсон ҳаёти ёки соғлиғига, мол-мулкига, атроф-муҳитга, ҳайвон ва ўсимликлар ҳаёти ва соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган машина ва (ёки) ускуналарнинг ишдан чиқиши;
хавфсизлик асосномаси — машиналарга циклли жараённинг барча босқичларида илова қилинадиган ва мукаммал таъмирдан чиқарилиши, кейинги эксплуатация босқичида хавфни баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдириладиган хавф таҳлили, шунингдек, хавфсизликни таъминлаш бўйича минимал зарур чоралар тўғрисидаги конструкторлик, эксплуатацион, технологик маълумотларини ўз ичига олган ҳужжат;
хавф-хатар — зарар етказиш эҳтимоли ва бу зарарнинг инсон ҳаёти ёки соғлиғи, мол-мулки, атроф-муҳит, ҳайвонлар ва ўсимликларга салбий оқибатлари бирикмаси;
чегаравий ҳолат — машинадан кейинчалик фойдаланиш имкони бўлмаган ёки мақсадга мувофиқ бўлмаган ёхуд уларнинг ишга яроқлилик ҳолатини қайта тиклаш имкони бўлмаган ҳолат.
2-боб. Ишлаб чиқиш (лойиҳалаштириш) даврида машиналарнинг хавфсизлигини таъминлаш
3. Машинани ишлаб чиқиш (лойиҳалаштириш) даврида циклли жараённинг барча босқичларида мумкин бўлган хавфлар идентификация қилиниши керак.
4. Идентификация қилинган хавф турлари учун хавф тажриба ва экспертиза йўли билан ёки айнан шунга ўхшаш машиналардан фойдаланиш маълумотлари бўйича баҳолаш орқали ҳисобланиши керак.
5. Ишлаб чиқиш (лойиҳалаштириш) даврида машина учун жоиз бўлган хавф аниқланиши ва белгиланиши керак. Бунда белгиланган хавфга мос келадиган хавфсизлик даражаси қуйидагилар билан таъминланади:
илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг тўлиқлиги;
белгиланган тартибда текширилган усулларга асосланган зарур ҳисоб-китоблар ва синовларни амалга ошириш;
кўрсаткичлари ва фойдаланиш шароитларига боғлиқ ҳолда машиналарнинг алоҳида турларида ишлатиладиган материаллар ва моддаларни танлаш;
ишлаб чиқувчи (лойиҳачи) томонидан чегаравий ҳолатларнинг мезонлари белгиланиши;
машинадан нотўғри фойдаланиш билан боғлиқ барча хавфларни аниқлаш;
машинадан фойдаланишни чеклаш.
6. Агар баҳоланган хавф рухсат этилган чегарадан юқори бўлса, уни камайтириш учун машинанинг лойиҳаси ўзгартирилиши керак. Бунда машинанинг барча иш режимларига ходимларнинг аралашувига йўл қўйилмайди (фойдаланиш бўйича қўлланмада (йўриқномада) назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).
7. Лойиҳани ўзгартириш орқали машинанинг рухсат этилган хавфни белгилайдиган техник тавсифларига эришиш имкони бўлмаса, шунингдек, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ келмаса, унда фойдаланиш бўйича қўлланмада (йўриқномада) ушбу машинадан фойдаланишни чеклайдиган чоралар ёки хавфсизликни таъминлаш чоралари кўрилиши зарурлиги тўғрисида огоҳлантирувчи маълумотлар кўрсатилади.
8. Машинани ишлаб чиқиш (лойиҳалаштириш) даврида физик омиллар даражалари (шовқин, локал ва умумий вибрация, электромагнит майдонлар даражаси), шунингдек, ундан фойдаланиш вақтида хавфсизликни таъминловчи хавфли ва зарарли моддаларни чиқариш даражаси белгиланиши керак.
9. Ишлаб чиқиш (лойиҳалаштириш) даврида машинанинг хавфсизлик асосномаси ишлаб чиқилиши керак.
Машинанинг хавфсизлик асосномасини асл нусхаси ишлаб чиқувчи (лойиҳачи)да, нусхалари машинани ишлаб чиқарувчида ҳамда машинани ишлатадиган ташкилотда сақланади.
10. Фойдаланиш бўйича қўлланма (йўриқнома)ни ишлаб чиқиш машинани ишлаб чиқиш (лойиҳалаштириш)нинг ажралмас қисми ҳисобланади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
машинанинг конструкцияси, ишлаш принципи, тавсиф (хусусият)лари ҳақидаги маълумот;
машинани ўрнатиш ёки йиғиш, созлаш ёки ростлаш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича йўриқномалар;
машинани фойдаланиш бўйича қўлланма (йўриқнома)лар ва машинадан фойдаланиш пайтида риоя этилиши шарт бўлган хавфсизлик талаблари, шу жумладан, ишга тушириш, мақсадли фойдаланиш, техник хизмат кўрсатиш, барча турдаги таъмирлаш, даврий диагностика, синов, ташиш, қадоқлаш, консервация қилиш ва сақлаш шартлари;
хавфли ишдан чиқишлар рўйхати, ходимларнинг ҳодиса ёки аварияга олиб келиши мумкин бўлган хато ҳаракатлари;
машинанинг хавфли ишдан чиқиш, ҳодиса ёки авария ҳолатлари юз берганда, ходимларнинг ҳаракатлари;
чегаравий ҳолатлар мезонлари;
машинани фойдаланишдан чиқариш ва утилизация қилиш бўйича йўриқномалар;
хизмат кўрсатувчи ходимларнинг малакаси тўғрисида маълумот.
11. Агар машина профессионал бўлмаган фойдаланувчи томонидан ишлатишга мўлжалланган бўлса, фойдаланиш бўйича қўлланма (йўриқнома)да бундай фойдаланувчининг билими, кўникмаси ва тажрибаси ҳисобга олиниши керак.
3-боб. Ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, ишлатиш ва утилизация қилиш вақтида машиналарнинг хавфсизлигини таъминлаш
12. Машинани ишлаб чиқаришда унинг лойиҳалаштириш ҳужжатлари ва хавфсизлик талабларига мувофиқлиги таъминланиши керак.
13. Машинани ишлаб чиқаришда ишлаб чиқарувчи лойиҳалаштириш ҳужжатлари билан белгиланган барча хавфсизлик талабларини бажариши керак, шунингдек, хавфсизлик билан боғлиқ бўлган барча технологик жараёнларнинг бажарилишини назорат қилиш имкониятини яратиши лозим.
14. Машинани ишлаб чиқаришда лойиҳалаштириш ҳужжатларида назарда тутилган синовлар ўтказилиши керак.
15. Машина мазкур Хавфсизлик талабларига мувофиқ лойиҳалаштириш ҳужжатлари билан белгиланган хавфсизлик талаблари қўлланиладиган технологик жараёнлар ва бошқарув тизимлари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқарилиши лозим. Ишлаб чиқарувчи уни муомалага чиқаришдан олдин машинанинг хавф бўйича баҳоланишини амалга ошириши керак.
16. Машинани ишлаб чиқаришда лойиҳалаштириш ҳужжатларидан четга чиқишлар ишлаб чиқувчи (лойиҳачи) билан келишилган ҳолда бўлиши керак. Келишилган лойиҳа ҳужжатлари бўйича ишлаб чиқарилган машинадан фойдаланиш хавфи ишлаб чиқувчи (лойиҳачи) томонидан белгиланган рухсат этилган хавфдан юқори бўлмаслиги шарт.
17. Машинани ишлаб чиқарувчи машинани ишлатиш учун фойдаланиш бўйича қўлланма (йўриқнома) билан таъминлаши шарт.
18. Машинада хавф турлари тўғрисида аниқ ва ўчирилмайдиган огоҳлантириш хабарлари ёки белгилар бўлиши керак.
19. Машинада қуйидагиларни ўз ичига олган ва аниқ ўқиладиган ҳамда ўчирилмайдиган идентификация ёзуви бўлиши керак:
ишлаб чиқарувчининг номи ва (ёки) савдо белгиси;
машинанинг номи (тури, маркаси, русуми (агар мавжуд бўлса)) белгиланиши;
ишлаб чиқарилган ой ва йил.
20. Ушбу Хавфсизлик талабларининг 19-бандида келтирилган маълумотларни машинага жойлаштириш имкони бўлмаса, у ҳолда улар ушбу машинага бириктирилган фойдаланиш бўйича қўлланма (йўриқнома)да кўрсатилади. Бу ҳолатда ишлаб чиқарувчининг номи ва (ёки) унинг товар белгиси, машинанинг номи ва белгиланиши (тури, маркаси, русуми (агар мавжуд бўлса)) қадоқларда кўрсатилиши керак.
21. Мазкур Хавфсизлик талабларининг 19-бандида кўрсатилган маълумотлар фойдаланиш бўйича қўлланма (йўриқнома)да бўлиши керак. Бундан ташқари, фойдаланиш бўйича қўлланма (йўриқнома)да ишлаб чиқарувчининг номи (ёки унинг вакили), импорт қилувчи ҳамда улар билан боғланиш алоқаси тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
22. Фойдаланиш бўйича қўлланма (йўриқнома) давлат тилида ва бошқа тилларда тайёрланади. Фойдаланиш бўйича қўлланма (йўриқнома) қоғоз шаклида бўлади. Бунга электрон ташувчида тезкор ҳужжатлар тўплами илова қилиниши мумкин.
23. Машиналар учун ишлатиладиган қадоқлаш материаллари ва моддалари хавфсиз бўлиши керак.
24. Машиналар ҳамда уларнинг бўлинмалари ва қисмлари ишлаб чиқиш (лойиҳалаштириш) ва фойдаланиш ҳужжатларида назарда тутилган хавфсизлик талабларига риоя қилинган ҳолда ташилади ва сақланади.
25. Машинага фойдаланиш бўйича қўлланма (йўриқнома)нинг техник хизмат кўрсатиш ёки таъмирлаш дастурида белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда техник хизмат кўрсатилади, таъмирланади ва текширилади.
26. Машинани таъмирлаш пайтида юзага келадиган конструктив ўзгаришлар ишлаб чиқувчи (лойиҳачи) билан келишилган ҳолда бўлиши керак.
27. Машина мукаммал таъмирдан чиқарилгандан сўнг унда рухсат этилгандан юқори хавф бўлмаслиги учун хавф баҳоланиши керак. Агар зарурат бўлса, қабул қилинадиган хавф қийматларига эришиш учун техник ва ташкилий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
28. Лойиҳалаштириш ҳужжатлари талабларига жавоб бермайдиган таъмирланган машина учун ташкилотда қабул қилинган технологик жараёнлар ва бошқарув тизимлари ҳисобга олинган ҳолда хавфсизлик асосномасида белгиланган хавф қийматларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши керак.
29. Фойдаланиш бўйича қўлланма (йўриқнома)да машинани хавфсиз ҳолатда утилизация қилиш бўйича тавсиялар белгиланиши лозим.
30. Машина фойдаланиш бўйича қўлланма (йўриқнома)да белгиланган ресурсга ёки белгиланган хизмат муддатига етгандан кейин, ундан бошқа мақсадда фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланиши керак.
4-боб. Машиналарга қўйиладиган асосий хавфсизлик талаблари
31. Ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган шароитлар ходимларни хавф остига қўймасдан машинани тартибга солиш ва унга техник хизмат кўрсатиш мумкин бўлиши керак.
32. Машинани ишлаб чиқиш (лойиҳалаштириш) ва ишлаб чиқариш учун масъул бўлган шахслар:
хавфни бартараф этиши ёки камайтириши;
хавфдан ҳимоя қилиш учун чоралар кўриши;
ҳимоя чоралари ҳақида истеъмолчиларни хабардор қилиши, махсус тайёргарлик талаб қилинганлигини кўрсатиши ва техник ҳимоя чораларига бўлган эҳтиёжни аниқлаши керак.
33. Машинани ишлаб чиқиш (лойиҳалаштириш) ва ишлаб чиқариш жараёнида, шунингдек, фойдаланиш бўйича қўлланма (йўриқнома)ни ишлаб чиқиш вақтида машинанинг ишлашида йўл қўйиладиган хавф ҳисобга олиниши керак.
34. Нотўғри ишлаш натижасида хавфнинг юзага келиши эҳтимоли бўлса, машинани лойиҳалаштиришда бундай хавфнинг олди олиниши керак. Агар бунинг имкони бўлмаса, фойдаланиш бўйича қўлланма (йўриқнома)да истеъмолчи эътиборини ушбу ҳолатларга қаратиш керак.
35. Машинани ишлаб чиқиш (лойиҳалаштириш) ва ишлаб чиқариш жараёнида эргономик тамойиллардан фойдаланган ҳолда ходимларга ноқулайликни ҳамда уларнинг чарчаши ва психологик зўриқишини энг паст даражасига тушириш керак.
36. Машинани ишлаб чиқиш (лойиҳалаштириш) ва ишлаб чиқариш жараёнида шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишда оператор ҳаракатларига қўйилган чекловлар ҳисобга олиниши керак.
37. Машинадан техник хизмат кўрсатиш ва мўлжалланган вазифаси бўйича фойдаланилаётганда хавфсиз ишлаши учун улар зарур қурилма ва воситалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
38. Машинани ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган хомашё, материал ва моддалар инсон ҳаёти ёки соғлиғига, мол-мулкига, атроф-муҳитга, ҳайвонларга таҳдид солмаслиги керак. Суюқлик ва газлардан фойдаланиш билан боғлиқ хавф-хатарларнинг олдини олиши керак.
39. Машинанинг хавфсиз ишлаши учун қўшимча ёритиш жиҳозлари билан таъминланган бўлиши керак. Тез-тез текшириш, созлаш ва техник хизмат кўрсатишни талаб қиладиган машинанинг ички қисмлари ва жойлари хавфсизликни таъминлаш учун ёритилган бўлиши керак. Машинани ишлатганда сояли жойлар, халақит берувчи, кўзни қамаштирувчи ва нур ҳосил қилувчи майдонлар ҳосил бўлишига йўл қўймаслик керак.
40. Машина ёки унинг ҳар бир қисми хавфсиз ва бузилмасдан сақланиши, етарлича барқарорликка эга бўлиши учун қадоқланган бўлиши керак.
41. Агар машина ёки унинг турли қисмлари оғирлиги, катталиги ёки шакли уларни қўлда кўчириш имконини бермаса, машина ёки унинг ҳар бир қисми:
кўтариш учун қурилма билан жиҳозланган бўлиши;
стандарт кўтариш ускуналарини қўллаш мумкин бўлган конфигурация мавжуд бўлиши керак.
42. Агар машина ёки унинг бир қисми қўлда ҳаракатланадиган бўлса, унинг ҳаракатланиши енгил бўлиши ёки кўтариш мосламалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ишлаш вақтида зарур бўлган асбоблар, буюмлар ва бутловчи қисмларни хавфсиз жойлаштириш учун махсус жойлар билан таъминланиши лозим.
43. Барча белгиланган иш режимларида ва шароитларида назарда тутилган барча ташқи таъсирлар ҳолатида машинанинг бошқариш тизимларини ишлаш хавфсизлиги таъминланган бўлиши керак.
Бошқарув тизимларининг хатоликлари ва ходимлар томонидан назорат тадбирларининг бузилиши оқибатида хавфли вазиятлар юзага келишининг олди олиниши керак.
Иш режимини автоматик бошқариш воситалари ёки операцион режимнинг бузилиши оқибатида машинанинг бошқарув тизимларини хавфли вазиятга олиб келиши эҳтимоли бўлса, иш режимини назорат қилиш ва кузатишнинг мураккаблигига қараб, машина автоматик тўхтатиш воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
44. Машинани бошқариш тизимлари хавфли вазиятларга олиб келадиган машинанинг носозлиги тўғрисидаги огоҳлантирувчи воситаларни ва бошқа воситаларни ўз ичига олган бўлиши керак.
Машинанинг носозлиги тўғрисидаги огоҳлантирувчи воситалар хатосиз, ишончли ва ходимлар томонидан тезкор қабул қилинадиган бўлиши керак.
45. Машинанинг бошқарув элементлари:
осон фойдаланиладиган ва ажралиб турадиган, машинани ишлатишга алоқадор ёзувли белгилар жойлаштирилган ёки бошқа усул билан ифодаланган;
мустаҳкам, ишончли ва аниқ манипуляцияси таъминланадиган тарзда ишлаб чиқилган ва жойлаштирилган;
кўчириш учун зарур бўлган ҳаракат, ишлатиш кетма-кетлиги, частотаси ва функцияларнинг аҳамиятига кўра жойлаштирилган;
шакли ва катталиги, ушлаш (бармоқлар, чўтка) ёки босиш (қўл бармоғи, кафт, оёқ) услубига мос келадиган қилиб ясалган бўлиши керак.
Бошқарув элементлари хавфли зонадан ёки назоратдан ташқарида жойлашган бўлса, функционал мақсадли хавфли ҳудудда ходимлар бўлишини талаб қилади ва қўшимча хавфсизлик чоралари кўрилади.
46. Агар бир назорат органининг бошқарилишида бир неча хил ҳаракатлар назарда тутилган бўлса, бажарилган ҳаракат назорат воситалари томонидан кўрсатилиши ва текширилиши керак.
47. Машинани ишга тушириш, шунингдек, тўхтатилгандан кейин қайта ишга тушириш (тўхташ сабабидан қатъи назар) фақат бошқарувни бошлаш назорати томонидан амалга оширилиши керак. Агар тўхтатилгандан кейин қайта ишга тушириш ушбу режимда назарда тутилган бўлса, ушбу талаб автоматик режимда ишлайдиган ишлаб чиқариш ускуналарини қайта ишга туширишга тааллуқли эмас.
Агар машина тизимида тизимни ёки унинг алоҳида қисмларини ишга туширувчи бир нечта бошқарув аппарати мавжуд бўлса ва улардан фойдаланиш кетма-кетлигининг бузилиши натижасида хавфли вазиятларни юзага келиши эҳтимоли бўлса, машина бошқаруви бузилишининг олдини олувчи қурилмалар ўрнатилиши керак.
48. Машинанинг ҳар бир тизимида бошқариш воситаси ўрнатилган бўлиши керак, унинг ёрдамида тўлиқ хавфсиз тарзда тўхташ мумкин. Машинани тўхтатиш тизими ишни бошлаш тизимидан ажралган ҳолда яққол кўринишга эга бўлиши зарур.
Машина тўхтатилгандан сўнг, агар энергия манбаларининг узилиши хавфли ҳолатга олиб келмаса, машинанинг қўзғалиш қисмларидан энергия манбаи узилиши керак. Машинанинг назорат тизимлари (қўлда бошқариладиган кўчма машиналар бундан мустасно) фавқулодда тормоз ва фавқулодда тўхташ (ўчириш) воситалари билан жиҳозланган бўлиши керак, агар бу тизимлардан фойдаланиш хавфни камайтириши ёки олдини олиши мумкин бўлса.
49. Фавқулодда тўхташ назорати тугмаси:
аниқ идентификация қилинадиган ва осонлик билан кириш имконига эга бўлиши;
машинани хавф туғдирмасдан тезда тўхтатиши;
у фаоллаштирилгандан сўнг фойдаланувчи томонидан асл ҳолатга қайтарилгунга қадар тўхташ жойига тўғри келадиган ҳолатда бўлиши;
машинани ишга туширмасдан асл ҳолатига қайтариши;
ранги қизил бўлиши ва бошқа бошқарув тугмаларидан шакли ва ҳажми жиҳатдан фарқ қилиши лозим.
50. Машина тизимини назорат қилишда тизим қисмларининг биргаликда ишлаши натижасида бир қисми ишдан чиққан тақдирда, хавф юзага келишининг олдини олиши керак.
Машина тизимини бошқаришда зарурат бўлганда, ходимларга тизимнинг бошланишини тўсиб қўйиш, шунингдек, уни тўхтатиш имконини бериши керак.
51. Машина тизимининг бошқарув панели ходимга хавфли ҳудудларда ходимлар ёки бошқа шахслар йўқлигини кузатиш имконини бериши керак. Ходимлар ёки бошқа шахслар хавфли ҳудудда бўлганда, машина тизимининг ишлашини назорат қилиши керак. Машинани ишга туширишдан олдин огоҳлантириш сигнали берилиши керак, унинг давомийлиги хавфли ҳудуддаги шахсларга ҳудудни тарк этиш ёки тизимни ишга туширишнинг олдини олиш имконини беради.
Машина тизимининг бошқарув панели тизимнинг бирор-бир қисмини ишлашини бузилиши ҳақидаги ахборотни акс эттириш воситаси, шунингдек, тизимнинг фавқулодда тўхташи (ўчирилиши) ва (ёки) унинг алоҳида қисмлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
52. Агар машинани бошқаришда иш режими калити мавжуд бўлса, унинг ҳар бир позицияси фақат битта иш режимига мос келиши ва хавфсиз тарзда ўрнатилиши керак.
53. Агар машинанинг муайян иш режимида ходимни ҳимоя қилиш талаб этилса, унда қуйидаги режимларни ишлатиш керак:
автоматик бошқарувни блокировка қилиш қобилияти;
тизимли элементларнинг ҳаракатини бошқаришда доимий равишда куч ишлатиш билан;
агар уларнинг ишлаши ходимга хавф туғдириши мумкин бўлган тақдирда, машинанинг ишлашини тўхтатиш;
танланган режимни амалга оширишда иштирок этмайдиган машина қисмларининг ишлашини истисно қилиш;
танланган режимни амалга оширишда иштирок этувчи машина қисмларининг ҳаракат тезлигини камайтириш.
54. Танланган назорат режими бошқа барча назорат режимларидан устун туриши керак, фавқулодда тўхташ бундан мустасно.
55. Электр таъминотининг тўлиқ ёки қисман узилиши ва кейинчалик уни қайта тиклаш, шунингдек, электр таъминотини бошқариш схемасининг шикастланиши хавфли ҳолатларга, шу жумладан:
электр таъминотини тиклаш вақтида машинанинг ўз-ўзидан ишга тушишига;
анча олдин берилган тўхташ буйруғини бажарилмаслигига;
машинанинг ҳаракатлантирувчи қисмларини ва (ёки) жиҳоз ва мосламаларни, иш қисмларини, уларга бириктирилган асбобларни тушириш ва улоқтиришга;
ҳимоя воситаларининг самарадорлигини камайтиришга олиб келмаслиги керак.
56. Машинанинг назорат схемасидаги бузилиш (носозлик ёки шикастланиш) хавфли вазиятларга, шу жумладан:
электр таъминотини тиклаш вақтида машинанинг ўз-ўзидан ишга тушишига;
анча олдин берилган тўхташ буйруғини бажарилмаслигига;
машинанинг ҳаракатлантирувчи қисмларини ва (ёки) жиҳоз ва мосламаларни, иш қисмларини, уларга бириктирилган асбобларни тушириш ва улоқтиришга;
ҳимоя воситаларининг самарадорлигини камайтиришга олиб келмаслиги керак.
57. Машина мўлжалланган иш шароитида барқарор бўлиши, уни кутилмаганда ағдарилиш, қулаш ёки ҳаракатланиш хавфисиз ишлаши таъминланиши керак.
Фойдаланиш бўйича қўлланма (йўриқнома)да тегишли қотиришлардан фойдаланишни кўрсатиш керак.
58. Машинанинг қисмлари ва уларнинг уланишлари иш жараёнида уларга таъсир қиладиган куч ва кучланишларга чидамли бўлиши керак.
Амалдаги жиҳозларнинг чидамлилиги мўлжалланган операцияга мос келиши керак. Эскириш, коррозия ва емирилиш ҳодисалари билан боғлиқ хавф юзага келиши ҳисобга олиниши лозим.
59. Машинанинг ишлаши учун фойдаланиш бўйича қўлланма (йўриқнома)да хавфсизликни таъминлайдиган мониторинг, техника тури ва частотаси кўрсатилиши керак. Зарур ҳолларда, эскириши лозим бўлган қисмлар ва уларни алмаштириш мезонлари кўрсатилиши лозим.
60. Агар кўрилган чораларга қарамасдан, машинанинг емирилиш хавфи сақланиб қолса, ҳимоя тўсиқлари шундай ўрнатилиши керакки, машинанинг қисмлари ёки таркибий қисмлари йўқ қилинганда, уларнинг бўлаклари бир-биридан ажралиб кетмаслиги керак.
61. Қувурлар белгиланган юкларга бардошли, хавфсиз ва ташқи механик таъсирлардан ҳимояланган бўлиши керак.
Қувурлар ва юқори босимли қувурларга зарар етказилганда ёки бузилганда, уларнинг тўсатдан ҳаракатланиши каби хавфли оқибатларга қарши ҳимоя чоралари кўрилиши керак.
62. Машинадан ташланаётган буюмлар, уларнинг бўлаклари ва чиқиндиларидан юзага келиши мумкин бўлган хавфнинг олдини олиш чоралари кўрилиши лозим.
63. Машинанинг шикастланишига олиб келиши мумкин бўлган ва унинг вазифаларини бажаришга технологик жиҳатдан алоқаси бўлмаган қирралари ўткир бурчаклар ва қўпол сиртларга эга бўлмаслиги керак.
64. Агар машина ҳар бир жараён орасида қайта ишланаётган объектнинг қўл ҳаракати билан бир неча хил жараёнларни бажаришга мўлжалланган бўлса, ҳар бир функционал элементдан ходим учун хавф туғдирувчи бошқа элементлардан алоҳида фойдаланиш мумкин бўлиши керак.
65. Агар машина турли режим ва тезликда ишлашга мўлжалланган бўлса, бу режимлар хавфсиз, ишончли танланиши ва созланиши керак.
66. Машинанинг ҳаракатлантирувчи қисмлари шикастланиш эҳтимоли бўлмаган ҳолда жойлаштирилиши керак. Агар хавф давом этса, огоҳлантириш белгилари ва (ёки) ёзувлари ишлатилиши керак.
67. Машинани ҳаракатлантирувчи қисмларни тасодифий тўсиб қўйишнинг олдини олиш чоралари кўрилиши керак. Кўрилган чора-тадбирларга қарамасдан, қулфни очиш зарурати бўлса, уни хавфсиз очиш учун махсус воситалар бўлиши керак. Қулфни очиш тартиби ва усуллари фойдаланиш бўйича қўлланма (йўриқнома)да кўрсатилиши лозим.
68. Машинанинг ҳаракатланаётган қисмларидан келиб чиқадиган хавфдан ҳимоя қилиш учун ишлатиладиган ҳимоя ва хавфсизлик қурилмалари хавф таҳлили асосида танланиши лозим.
69. Ҳимоя ва хавфсизлик қурилмалари:
мустаҳкам ва барқарор тузилишга эга бўлиши;
хавфсиз бўлиши;
хавфли ҳудуддан тегишли узоқликдаги масофада жойлашган бўлиши;
хавфли ҳудудларда ишлаб чиқариш жараёнини назорат қилишга халақит қилмаслиги;
асбобларни созлаш ва (ёки) алмаштириш, шунингдек, машинага техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажаришга имкон бериши керак.
70. Рухсат этилган ҳимоя тўсиқлари билан чегараланган майдонга фақат асбоблардан фойдаланган ҳолда кирилади.
71. Ҳаракатланувчи ҳимоя тўсиқлари:
агар имкони бўлса очиқ ҳолатда, машинага бириктирилган бўлиши;
ҳимоя тўсиқлари очиқ бўлган ҳолда машина ёки ускуналарнинг ишлашига тўсқинлик қилувчи блокировка қурилмаларига эга бўлиши керак.
72. Ҳаракатланувчи ҳимоя тўсиқлари ва ҳимоя қурилмалари машинанинг бошқарув тизимига мўлжалланган (лойиҳалаштирилган) ва ўрнатилган бўлиши керак:
машинани ҳаракатланувчи қисмлари ходимлар бўлган пайтда фаоллаштирилмаслиги керак;
улар фақат асбоблар ёрдамида ўрнатилиши мумкин;
ушбу қурилмаларнинг таркибий қисмларидан бирининг йўқлиги ёки ишдан чиқиши ҳаракатланувчи қисмларни ишга тушириш ёки тўхтатишга тўсқинлик қилади;
чиқарилган қисмлардан ҳимоя тегишли тўсиқ яратиш билан амалга оширилади.
73. Машинанинг ҳаракатланувчи қисмлари иш учун зарур бўлган жойларга киришни чекловчи қурилмалар:
улар қўлда ёки автоматик равишда ўрнатилиши мумкин (улар иштирок этадиган иш турига қараб);
тегишли асбоблар;
жиҳоз қисмларидан келиб чиқадиган хавфи чекланади.
74. Ҳимоя воситалари машинани бошқариш тизимларига қуйидагича уланиши керак:
ҳаракатланувчи қисмлар оператор бўлганда фаоллаштирилмайди;
ишчилар ва машинанинг ҳаракатланувчи қисми ўртасида етарлича масофа бўлиши керак;
ҳимоя воситаларининг таркибий қисмларидан бирининг йўқлиги ёки ишламаслиги ҳаракатланувчи қисмларни ишга тушириш ёки тўхтатиш имконини бермаслиги керак.
75. Ҳимоя воситалари фақат асбоблардан фойдаланган ҳолда ўрнатилиши (олиб ташланиши) керак.
76. Агар машина электр энергиясида ишласа, ҳимоя воситалари электр токи уриши хавфини истисно қилган ҳолда лойиҳалаштирилиши, ишлаб чиқарилиши ва ўрнатилиши керак.
77. Агар машинада электр энергиясидан фойдаланилмаса (гидравлик, пневматик, иссиқлик энергияси), ҳимоя воситалари ушбу турдаги энергия билан боғлиқ ҳар қандай хавфнинг олдини олиш учун мўлжалланган ва ишлаб чиқарилган бўлиши керак.
78. Хавф манбаи бўлиши мумкин бўлган машинани йиғишдаги хатолар бартараф этилиши керак. Агар бунинг имкони бўлмаса, огоҳлантирувчи белгилар машинага тўғридан-тўғри жойлаштирилиши керак. Машинани қайта йиғиш пайтида юзага келиши мумкин бўлган хатолар ҳақида маълумот фойдаланиш бўйича қўлланма (йўриқномада)да кўрсатилиши керак.
79. Суюқлик ва газларнинг аралашиши ва (ёки) монтаж вақтида электр ўтказгичларнинг нотўғри уланиши натижасида келиб чиқадиган хавфни истисно қилиш керак. Агар бунинг имкони бўлмаса, у ҳақдаги маълумотлар қувурлар, кабеллар ва (ёки) улаш блокларида кўрсатилиши керак.
80. Машина қисмларини юқори ёки паст ҳароратга эга бўлган моддаларга тегиши ёки яқинлиги натижасида юзага келадиган хавфни бартараф этиш чоралари кўрилиши керак.
Машинадан юқори ёки паст ҳароратга эга бўлган ишчи ва сарфланган моддаларнинг чиқариб юбориш хавфи баҳоланиши керак, агар хавф юзага келса, уни камайтириш чоралари кўрилиши лозим.
Металл тутқичлар ва машинанинг металл юзалари иссиқликни изоляцияловчи материал билан қопланган бўлиши керак. Терининг очиқ металл юзалари билан алоқада бўладиган жойларда ҳарорат қабул қилинадиган қийматлар чегарасида бўлиши керак.
81. Машина ишлаб чиқарган газ, суюқлик, чанг, буғ ёки бошқа моддалар оқибатида бевосита ёнғин ёки қизиб кетиш хавфи бўлмаслиги учун ҳимоя воситалари ишлаб чиқилган (лойиҳалаштирилган) бўлиши керак.
Машина ишлаб чиқарган газ, суюқлик, чанг, буғ ёки бошқа моддаларда оқибатида портлаш хавфи юзага келмаслиги учун ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш (лойиҳалаштириш)да:
портловчи моддаларнинг хавфли концентрацияларидан сақлаши;
портловчи моддалар концентрациясининг узлуксиз автоматик мониторингини сақлаб туриши;
портлаши мумкин бўлган хавфларнинг олдини олиши;
портлаш оқибатларини камайтириш чоралари кўрилиши лозим.
82. Машинани ишлаб чиқиш (лойиҳалаштириш) жараёнида рухсат этилган параметрлардан ошмайдиган шовқин параметрлари билан таъминланишига эътибор қаратиш лозим.
83. Фойдаланиш бўйича қўлланма (йўриқнома)да машинанинг ишлаш жараёнида юзага келадиган шовқиннинг ноаниқлик параметрлари кўрсатилиши керак.
84. Машинани ишлаб чиқиш (лойиҳалаштириш)да ходимларга тебранишларнинг таъсири рухсат этилган параметрларда бўлиши керак.
85. Қўлда ишлайдиган ва бошқариладиган машиналар, шунингдек, иш жойи билан жиҳозланган машиналар учун фойдаланиш бўйича қўлланма (йўриқнома)да ходимга таъсир қилувчи тузатилган тебранишлар тезланишининг тўлиқ ўртача илдиз квадрат қиймати ва бу қийматни баҳолаш учун ноаниқлик параметрлари кўрсатилиши керак.
86. Машинани лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқиш даврида ионлаштирувчи нурланиш хавфини туғдирмаслигига эътибор қаратиш керак.
87. Лазер ускуналаридан фойдаланилганда:
тасодифий нурланишнинг олдини олиш;
тўғридан-тўғри, акс эттирилган, сочилган ва иккиламчи нурланишдан ҳимояланиш;
лазер ускуналарини кузатиш ёки созлаш даврида оптик ускуналардан хавф йўқлигини таъминлаш.
88. Машинани ишлаб чиқиш (лойиҳалаштириш)да ходимни ионлаштирувчи нурланишнинг салбий таъсиридан, статик электр, доимий магнит майдонларидан, саноат частотасининг электромагнит майдонларидан, радио частота ва оптик диапазонларнинг электромагнит нурланишидан ҳимоя қилиш чоралари кўрилиши керак.
89. Машинадан иш вақтида чиқариладиган газлар, суюқлик, чанг, буғ ва бошқа чиқиндилар инсон ҳаёти ва соғлиғи ҳамда атроф-муҳит учун хавф манбаи бўлмаслиги керак.
Бундай хавф мавжуд бўлганда, машина ушбу моддаларни йиғиш ва (ёки) тарқатиш учун қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши ҳамда қурилмалар хавф ажралиб чиқиш манбаига имкон қадар яқин жойлаштирилиши керак. Шунингдек, чиқиндиларни доимий автоматик кузатиш учун машинада қурилмалар бўлиши лозим.
90. Машина кузов ичида ходим қамалиб қолишининг олдини оладиган воситалар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Агар бунинг иложи бўлмаса, ёрдам чақириш учун сигнализация мосламалари билан жиҳозланган бўлиши керак.
91. Ходим жойлашиши мумкин бўлган машина қисмларида ходимнинг сирпаниб кетиши, йиқилиб тушиши ёки бир-бирининг устига қулаб кетишининг олди олинган бўлиши керак.
92. Машинага техник хизмат кўрсатиш жойлари хавфли ҳудуддан ташқарида жойлашган бўлиши ва техник хизмат машина тўхтатилгандан кейин кўрсатилиши керак. Агар техник сабабларга кўра ушбу шартлар бажарилмаса, техник хизмат кўрсатиш хавфсизлиги таъминланиши керак.
93. Хатоларни аниқлаш учун машинага диагностик ускуналар ўрнатилиши керак.
Тез-тез алмаштириш талаб этадиган машина тез ва хавфсиз равишда алмаштириш имконияти билан таъминланиши керак (айниқса, уларни ишлатиш пайтида алмаштириш зарур бўлса ёки ўзи билан хавф келтириб чиқарадиган емирилиш ёки эскириш кузатилса). Фойдаланиш бўйича қўлланма (йўриқнома)да ушбу тадбирларни асбоблар ва ўлчаш асбоблари ёрдамида хавфсиз бажариш учун тавсиялар берилиши керак.
94. Иш жойига ҳамда техник хизмат кўрсатиш ҳудудларига хавфсиз кириш учун зарур воситалар (зинапоялар, ўтиш жойлари ва бошқалар) бўлишини таъминлаш керак.
95. Машина идентификация қилиш имконини берадиган ранг ва ўлчамлар билан аниқланадиган барча энергия манбаларидан узиб қўйиш воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим. Агар улар хавфли ҳудуддаги шахсларга хавф туғдирса, уларни блокировка қилиш имкони яратилиши керак.
Агар ходим кириш имконига эга бўлган ҳар қандай жойда турган бўлса, электр таъминоти узилганлигини текшира олмаса, электр таъминотини ўчириш воситаларини блокировка қилиш керак.
Электр таъминоти ўчирилгандан кейин машинанинг микросхемаларида сақланаётган ҳар қандай энергияни бемалол чиқариб юбориш (тарқатиш)ни таъминлаш зарур. Зарур ҳолларда, айрим микросхемалар ахборотни муҳофаза қилиш, фавқулодда ёритиш учун электр манбаларига уланиб қолиши мумкин. Бундай ҳолда ходим хавфсизлиги таъминланиши керак.
96. Машина ходим аралашувига бўлган эҳтиёж чекланган ҳолда ишлаб чиқилиши (лойиҳалаштирилиши) керак. Агар ходимнинг аралашувисиз амалга ошириб бўлмаса, унда ходимнинг хавфсизлиги таъминланиши керак.
97. Машинага кирмасдан хавфли элементларни ўз ичига олган ички қисмларни хавфсиз тозалаш ҳамда ташқаридан бошқариш имкониятини яратиш лозим.
98. Машинани ишлатиш бўйича маълумотлар ходим томонидан аниқ тушунарли бўлиши керак. Машинадан ишлатиш вақтида ходимга қўшимча юклама бўлмаслиги учун ортиқча маълумотлар жойлаштирилмаслиги керак.
99. Агар ходим носозликлар туфайли хавф остида қоладиган бўлса, машина огоҳлантирувчи акустик ёки ёруғлик сигнали берувчи қурилмалар билан жиҳозланиши керак.
Машинанинг огоҳлантирувчи қурилмалари томонидан берилган сигналлар бирма-бир қабул қилиниши керак. Ходим огоҳлантириш қурилмаларининг ишлашини текшириш имконига эга бўлиши лозим.
100. Машина тушунарли, давлат тилида ва рус ёки инглиз тилида ёзилиши шарт бўлган огоҳлантирувчи ёзув (белги)лар билан таъминланиши керак.
5-боб. Ўзиюрар машиналарга қўйиладиган қўшимча хавфсизлик талаблари
101. Ҳаракатланиши билан хавф пайдо бўладиган машина қўшимча равишда ушбу бобда кўрсатилган хавфсизлик талабларига жавоб бериши керак.
102. Машина ва унинг ишчи органларидан фойдаланишда кўриш доираси операторнинг иш жойидан туриб, хавфли ҳудуддаги ходимнинг хавфсизлигини таъминлаш учун етарли бўлиши керак. Кўриш доираси чегараланган ҳудудларда хавфни бартараф этиш учун зарур бўлган воситалар жиҳозланиши керак.
103. Оператор иш жойидан туриб машинанинг ишлаши учун зарур бўлган бошқарув элементларини фаоллаштириш имконига эга бўлиши керак. Операторнинг иш жойидан ташқарида жойлашган бошқарув элементлари ёрдамида бажарилиши керак бўлган иш турлари бундан мустасно.
104. Ғилдиракли машинанинг рул тизими бошқариладиган ғилдираклардаги ташқи таъсир туфайли юзага келадиган рул ёки бошқарув дастакларидаги кучни камайтирган ҳолда ишлаб чиқарилиши керак.
105. Дифференциал блокировкани бошқариш тизими машина ҳаракатланаётганда дифференциал блокировкадан узиш имконини берадиган ҳолда ишлаб чиқилиши ва ўрнатилиши керак.
Агар машинанинг ишлаб чиқариш жараёнлари машина ўлчамидан катта бўлган ускуна (масалан, стабилизаторлар, стрелалар ва бошқалар) билан жиҳозланган бўлса, оператор ушбу ускуна белгиланган функцияни бажариши учун уни ҳаракатланишдан олдин машинага хавф туғдирмайдиган ҳолатда ўрнатилишини таъминлаши керак.
106. Двигателни ишга тушириш вақтида машинанинг бехосдан ҳаракатланишига йўл қўймаслик керак. Машина иш режимида тезликни камайтириш, тўхтатиш ва стационар сақлаш жараёнларига қўйиладиган талабларга жавоб бериши керак.
107. Оператор бошқарув органи ёрдамида ўзиюрар машинани секинлаштириши ёки бутунлай тўхтатиши керак. Агар назорат тизимининг носозлиги ёки электр таъминотининг бузилиши ҳолатларида хавфсизлик талаб этиладиган бўлса, машина тўлиқ мустақил ва осонгина бошқариладиган фавқулодда тезликни камайтириш ёки тўхтатиш қурилмаси билан жиҳозланиши керак.
Хавфсизликни таъминлаш заруратига кўра машина тўлиқ ҳаракатланмасликни таъминлайдиган тормоз тизими билан жиҳозланган бўлиши керак.
108. Агар машина ёки унинг тизимини масофадан бошқариш зарурати бўлса, ҳар бир бошқарув қисми машина билан идентификация қилиниши керак.
Масофадан бошқариш тизими машина ва (ёки) унинг муайян жараёнини назорат қиладиган ҳолда ишлаб чиқарилиши ва ўрнатилиши керак.
Масофадан бошқариш тизими билан жиҳозланган машина маълум бир бошқарув блокининг сигналларига жавоб берадиган ҳолда ишлаб чиқарилган бўлиши керак.
109. Операторнинг ёнидан юриб кетаётган ҳолда бошқариладиган машина тегишли бошқариш тизимлари орқали операторнинг узлуксиз кузатуви натижасида ҳаракатланиши керак. Двигателни ишга тушириш жараёнида машинанинг бехосдан ҳаракатланишига йўл қўйилмаслиги керак.
110. Операторнинг ёнидан юриб кетаётган ҳолда бошқариладиган машинанинг бошқариш тизимларини конструкциясини ишлаб чиқишда машинани бехосдан оператор томонга ҳаракатланиши билан боғлиқ хавфлар камайтирилиши керак. Машинанинг ҳаракатланиш тезлиги операторнинг ҳаракатланиш тезлигига мос бўлиши керак.
Агар машина айланадиган жиҳоз билан жиҳозланган бўлса ва машина тўғридан-тўғри ушбу айланадиган жиҳоз томонидан бошқарилмаса, унда машина орқага ҳаракатланаётганда уни олдинга юриб кетишининг олди олиниши керак. Шунингдек, машинанинг тескари ҳаракатланиши оператор учун хавф туғдирмаслиги керак.
Электр манбаининг ишдан чиқиши машинанинг тўлиқ тўхташи учун зарур бўлган вақтда рул тизимининг ишлашига тўсқинлик қилмаслиги керак.
111. Машина ҳаракатга келганда, унинг оғирлик марказининг назоратсиз тебранишлари машинанинг барқарорлигига таъсир қилмаслиги ва конструкциясига ортиқча юкларни ҳосил қилмайдиган этиб лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган бўлиши керак.
Ўзиюрар машина иш шароитида барқарорлигини сақлаб турадиган тарзда ишлаб чиқилган, лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқарилган бўлиши керак.
112. Ўзиюрар машинанинг иш шароитида ағдарилиши хавфи мавжуд бўлса, у ағдарилишга қарши ҳимоя воситаси билан жиҳозланган бўлиши керак. Машина ағдарилганда, ушбу қурилма конструкцияси машинадаги операторга тегишли даражада деформациянинг чекланишини таъминлаши керак.
Машина ўриндиқлари қулай ҳолатда ўрнатилган ёки операторга зарур бошқарувни чекламаган ҳолда ушлаб туришга имкон берадиган чеклаш тизими билан жиҳозланган бўлиши керак.
113. Агар ўзиюрар машинанинг ишлаш шароитида унга турли предметларнинг тушиши хавфи мавжуд бўлса, у ҳолда ўзиюрар машина тушадиган предметлардан ҳимояланиш қурилмаси билан жиҳозланиши керак.
Предметлар тушганда, ушбу қурилма конструкцияси машинадаги операторга тегишли даражада деформациянинг чекланишини таъминлаши керак.
114. Тортиш учун мўлжалланган ёки ўзи тортиб юрадиган машина осонгина ва хавфсиз уланиш ёки узиб қўйишни таъминлаши лозим ҳамда иш вақтида тасодифий узилишнинг олдини олиш учун ишлаб чиқилган, ишлаб чиқарилган бўлиши керак. Тортиш учун мўлжалланган ёки ўзи тортиб юрадиган машина жойлаштириладиган тортиш-илиш мосламаси билан жиҳозланиши керак.
115. Ярим тиркамали ва ярим ўрнатиладиган машина ер қатлами шароитига ва юкламага мос келадиган таянч сиртлари бўлган устунлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
116. Биринчи қаттиқ таянчлар билан шатакка олинаётган машинани ўзиюрар машина (трактор) билан боғлайдиган ва ечиб олинадиган механик қувват олиш қурилмалари ҳаракатланиши давомида унинг қисмлари бутун узунлиги бўйлаб ҳимоя қилинган ҳолда лойиҳаланиши ва ишлаб чиқарилиши керак.
Ечиб олинадиган механик қувват олиш қурилмалари бириктирилган ўзиюрар машина (трактор)нинг қувват олиш вали ўзиюрар машинага (тракторга) маҳкам қотирилган махсус ҳимоя тўсиқлари билан ёки унга мос ҳимоя даражасини таъминловчи бошқа қурилмалар билан ҳимояланган бўлиши керак.
Ечиб олинадиган механик қувват олиш қурилмаларига етиб боришни таъминлаш учун ушбу хавфсизлик қопламаси очилиш имконини бериши керак. Қурилма ўзиюрар машина (трактор) ҳаракати давомида кардан вал томонидан ҳимоя тўсиқларига зарар етказмайдиган жойда ўрнатилиши керак.
Шатакка олинадиган машинанинг қувват олиш вали унинг устига ўрнатиладиган ҳимоя корпусига жойлаштирилган бўлиши керак.
Айланиш вақтини чегараловчи ёки илашиш муфталари кардан валнинг универсал бўғими (шарнири)га фақат шатакка олинадиган машина томонида қотирилиши мумкин. Ечиб олинадиган механик қувват олиш қурилмаси унинг сиртига ёзиладиган тамғага эга бўлиши керак.
117. Ўзиюрар машина (трактор) билан боғлайдиган ва ечиб олинадиган механик қувват олиш қурилмаси зарур бўладиган барча шатакка олинадиган машиналарни ажратиш талаб этилганда, қурилма ва унинг хавфсизлик тўсиқлари ер ёки машина деталлари билан туташиши натижасида юзага келадиган шикастланишдан ҳимоя этувчи боғланиш тизимига эга бўлиши керак.
Ҳимоя тўсиқларининг ташқи қисмларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш ва жойлаштириш жараёнларида улар ечиб олинадиган механик қувват олиш қурилмаси билан бир вақтда айланмаслигига эътибор қаратиш керак.
Ҳимоя тўсиқлари кардан валнинг ички бўғимлари вилкаларининг охиригача (оддий универсал бўғимларда) ва камида кенг бурчакли универсал бўғимларда ташқи бўғимнинг ўртасига қадар қопланиши керак.
Агар механик қувват олиш қурилмаси машинанинг иш жойига кириш қисми яқинида жойлашган бўлса, механик қувват олиш қурилмаси ходимнинг ҳимоя тўсиқларини зинапоя сифатида ишлашига йўл қўймаслиги керак (ушбу ҳолатни конструкцияда назарда тутилиши бундан мустасно).
118. Аккумулятор батареяларини ўрнатиш жойлари машина ағдарилганда, операторнинг электролитга дучор бўлиши хавфининг олдини олиши ҳамда оператор иш жойида электролит буғларининг тўпланишига йўл қўймаслиги керак.
Аккумулятор батареялари осон, қулай ва махсус мўлжалланган қурилма (калит) ёрдамида узиб қўйиш мумкин бўлган ҳолда ишлаб чиқарилиши ва ўрнатилиши керак.
119. Хавф турига қараб, машина осонлик билан олинадиган жойларда сақланиши ва (ёки) ички ёнғинни ўчириш учун ёнгинга қарши воситалар билан жиҳозланган бўлиши керак.
120. Машинанинг асосий вазифаси пуркаш бўлса, оператор хавфли моддалар таъсир қилиши хавфидан ҳимояланган бўлиши керак.
121. Оператор ўриндиғи билан жиҳозланган машина шатакка олинаётган машинадан шатакка олувчи машинага тегишли сигнал узатиш қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши керак (зарур ҳолларда).
122. Агрегатнинг иш вақтида машина операторининг иш жойи тупроқ, технологик материаллар ва лой сачрашидан ҳимояланган бўлиши керак.
123. Транспорт кенглиги ва (ёки) баландлигини камайтиришга мўлжалланган йиғилиб олинадиган элементларни транспорт ҳолатида ушлаб туриш учун улар механик ёки бошқа воситаларга эга бўлиши керак.
124. Тоғли шароитда ишлашга мўлжалланган ўзиюрар машина ва энергетик восита (трактор) рухсат этилган максимал қияликни билдирувчи ишора тизими билан жиҳозланган бўлиши керак.
125. Осма, ярим осма, тиркама, ярим тиркама ва ўрнатиладиган қишлоқ хўжалиги машиналари учун хавфсизлик талаблари осма, ярим осма, тиркама, ярим тиркама ёки машина ва энергетик восита (трактор)дан иборат машина-трактор агрегати таркибида синовдан ўтказилганда баҳоланади.
126. Агар ўзиюрар машина ва энергетик восита (трактор) хавфли шароитда фойдаланиш учун мўлжалланган бўлса, ўзиюрар машина ва энергетик восита (трактор)нинг ўзи хавфли шароитни яратадиган бўлса, операторнинг нормал ишлаши ва юзага келадиган хавфдан ҳимоя қилиш учун машиналарга тегишли қурилмалар ўрнатилиши керак.
127. Операторнинг иш жойи кабина билан жиҳозланганда, оператор машинани тезда тарк этиши учун камида битта фавқулодда чиқиш жойи бўлиши керак.
128. Транспорт ҳолатидаги энергетик восита (трактор) ёруғлик-сигнал жиҳозлари билан ҳамда агрегат машина, шунингдек, ўзиюрар машина ташқи ёруғлик жиҳозлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
129. Ўзиюрар машиналар амалдаги стандартлар ёки БМТнинг 10-сон қоидаси талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 январдаги 10-сон қарорига
2-ИЛОВА
Муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни жорий этиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Сертификатлаштириш органи ва синов лабораториясига Муомалага чиқарилаётган қишлоқ ва 5ФМ0Н хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент (кейинги ўринларда — Техник регламент) етказилишини таъминлайди.

Уч иш куни мобайнида

2-босқич

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

1. Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарини стандартлаштириш бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги амалдаги норматив ҳужжатлар рўйхатини тузади ва хатловдан ўтказади.

1. Уч ой муддатда

2. Техник регламент талабларига риоя этилишини таъминлайдиган ҳамда техника воситаларининг мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган намуналар олиш, синаш ва ўлчаш усулларини белгилайдиган стандартлар рўйхатини тасдиқлайди.

2. Бир ой муддатда

3-босқич

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги транспорт воситалари ва машиналарнинг мазкур Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларини аккредитациядан ўтказиш кўламини кенгайтириш бўйича чораларни кўради.

Техник регламент кучга киритилгунга қадар

4-босқич

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

Мазкур Техник регламентнинг мақсади, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда тадбиркорлик субъектларини кенг хабардор қилишни ташкил этади.

Жадвалга мувофиқ

5-босқич

Тадбиркорлик субъектлари

1. Мазкур Техник регламент талабларини ўрганиш учун ўз ходимларини (сифат учун масъул бўлган) ўқитишни ташкил этади ва технологик жараёнларга мазкур Техник регламент талабларини жорий қилади.

1. Бир ой муддатда

2. Мувофиқликни баҳолашдан ўтказиш учун техника воситалари намунасини мазкур Техник регламент талабларига мувофиқ тайёрлайди.

2. Техник регламент кучга кирган кундан бошлаб

6-босқич

Мувофиқликни баҳолаш органлари

1. Белгиланган тартибда мувофиқликни баҳолашни амалга оширади.

1. Ариза қабул қилинган кундан бошлаб

2. Мувофиқлик сертификатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида тадбиркорлик субъектларини ёзма равишда хабардор қилади.

2. Зарур ҳужжатлар (синов баённомаси, ишлаб чиқаришни баҳолаш далолатномаси) тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни ичида

7-босқич

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Мазкур Техник регламент талабларига риоя этилиши бўйича давлат назоратини амалга оширади.

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда

8-босқич

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Техник регламентни қўллаш амалиётини мониторинг қилади ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради.

Ҳар чоракда

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2025 й., 09/25/10/0027-сон)