Ҳужжат кучини йўқотган " " 08.06.2015
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 2000 ЙИЛ 5 ИЮЛДАГИ 12/1-СОН ҚАРОРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР — РЕЗИДЕНТЛАРГА НАҚД ХОРИЖИЙ ВАЛЮТАНИ РЕСПУБЛИКА ҲУДУДИДАН ТАШҚАРИГА ОЛИБ ЧИҚИШГА РУХСАТНОМАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМНИНГ ЯНГИ ТАҲРИРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 3 июлда 1253-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/6-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2678, 03.06.2015 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги № 250-сонли «Валюта бозорини янада такомиллаштириш ва валюта алмаштириш операцияларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини бажариш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан резидент жисмоний шахсларга 5000 АҚШ долларига тенг миқдордан ошувчи нақд хорижий валютани республика ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби ишлаб чиқилган ва мазкур меъёрий ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган. Адлия вазирлигининг ушбу меъёрий ҳужжатга тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифини инобатга олиб, Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар — резидентларга нақд хорижий валютани мамлакат ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида»ги Низом* (Янги таҳрири) тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 23 августдаги 20/1-сонли қарори (рўйхат рақами 1253-1, 09.09.2003 й.) таҳририда — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2003 й., 17-18-сон)
* Низом матни рус тилида берилган.
2. Валюта айирбошлаш операциялари Бош махсус бошқармасига (Б. Жумаев) мазкур меъёрий ҳужжатни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2000 йил 5 июлдаги 12/1-сон қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш раис ўринбосари Ш. Тошмуродов зиммасига юклатилсин.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 21 июнь,
13/7-сон
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 13-14-сон; 17-18-сон)