1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Қишлоқ хўжалигида замонавий агротехнологияларни кенг жорий этиш, экинларни экиш, етиштириш ва ҳосилни йиғиб олишни босқичма-босқич тўлиқ механизациялаш, аграр соҳада қишлоқ хўжалиги техникаларига сервис (техник ҳолатини кўрикдан ўтказиш ва таъмирлаш) хизматлари кўрсатиш даражасини ошириш ва сервис устахоналари технологик базасини ривожлантириш мақсадида:
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг пахта етиштирувчилар билан келишган ҳолда 2025 йилдан бошлаб барча пахта экиладиган майдонларда босқичма-босқич пахта чигитини қатор ораси 76 см кенгликда қўшқатор қилиб, аниқ доналаб экувчи кўп функцияли чигит экиш сеялкалари орқали (плёнка остига шланг билан) экишга ва пахта хомашёси ҳосилини машиналар ёрдамида териб олишга ўтиш тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.01 Контрактация. Давлат эҳтиёжи учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш ва етказиб бериш (шунингдек, 03.11.01.05 га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
2. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2025-2026 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, қишлоқ хўжалиги кооперациялари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва маҳаллаларга агротехник хизматлар кўрсатувчи тадбиркорларга мазкур қарорга 1-иловада келтирилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини кредит ёки лизинг шартларида етказиб беришни ташкил этиш учун Жаҳон банкининг:
«Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан 34 миллион АҚШ доллари ҳамда «Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида ажратилган маблағлар ҳисобидан 19,5 миллион АҚШ долларини лизинг ташкилотларига йўналтириш бўйича Жаҳон банкининг розилиги олинганлигини инобатга олиб, бир ой муддатда мазкур маблағларнинг белгиланган тартибда лизинг ташкилотларига ажратилишини;
«Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида тайёр боғ ва кичик агрологистика лойиҳалари учун кўзда тутилган маблағлардан 65 миллион АҚШ долларини замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари сотиб олиш учун йўналтириш масаласини уч ой муддатда Жаҳон банки билан келишиб, қарз битимига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари 2025 йилда харид қилинадиган пахта териш машиналари, лазерли ер текислагичлар, аниқ доналаб экувчи кўп функцияли чигит экиш сеялкаларини харид қиладиган талабгорлар рўйхатини шакллантириш, етказиб берувчилар билан шартномалар тузиш ва бўнак маблағларини йўналтириш ишларининг 2025 йил 1 февралга қадар якунланишини таъминласин.
а) 2025 йил 1 январдан бошлаб, қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб беришда амалдаги қонунчиликка мувофиқ қўлланиладиган имтиёзлар (субсидия молиявий ёрдамлар) фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дилерлар орқали муомалага чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникаларига нисбатан татбиқ этилади;
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.09.2026 й., 06/26/174/0881-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
б) 2027 йил 1 январга қадар қуйидагилар божхона божидан ва утилизация йиғимидан озод қилинади:
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, қишлоқ хўжалиги кооперациялари ва қишлоқ хўжалигига агротехник хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлар томонидан ўз эҳтиёжлари учун ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган ҳамда ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган пахта териш комбайнлари, ўзиюрар озуқа йиғувчи ва боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ва очиш техникалари;
(4-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 майдаги ПФ-84-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2026 й., 06/26/84/0518-сон)
маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва дилерлик хизмати томонидан хориждан олиб келинадиган янги пахта териш комбайнлари, ўзиюрар озуқа йиғувчи ва боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ва очиш техникалари;
в) 2025 йил 1 мартдан бошлаб амалдаги қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан (субсидия, солиқ ва божхона имтиёзлари ва молиявий ёрдамлар) фойдаланган ҳолда харид қилинган, шу жумладан, республикада ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган янги тракторлар ва комбайнларни уларга GPS қурилмасини ўрнатмаган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади;
г) 2028 йил 1 январдан бошлаб асосий пахта ва ғалла ҳосили учун пахта чигити ва буғдойни экишда аниқ доналаб экмайдиган сеялкалардан фойдаланиш тақиқланади;
д) амалдаги қонунчиликда белгиланган имтиёзлардан (субсидия молиявий ёрдамлар) фойдаланган ҳолда харид қилинган мазкур қарорга 1-иловада келтирилган янги трактор ва комбайнлар (1 — 6-позициялар) 3 йил давомида бошқа шахсларга сотилганда, берилган барча имтиёзлар бекор қилинади ва имтиёз суммалари 25 фоиз жарима қўлланган ҳолда Давлат бюджети даромадига ундирилади. Бунда 2024 йилдан бошлаб лизинг асосида берилган пахта териш машиналари қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолиятига боғлиқ бўлмаган ҳолда (фермер хўжаликлари ёки кластерларнинг ер майдонлари давлат эҳтиёжлари (захира) учун олиб қўйилганда ёки қишлоқ хўжалиги корхоналарига нисбатан белгиланган тартибда банкротлик тартиб-таомиллари қўлланилганда) қайта расмийлаштирилганда лизинг тўловлари учун бериладиган субсидиялар истисно тариқасида сақланиб қолинади;
(4-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.09.2026 й., 06/26/174/0881-сон)
е) қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг буюртмаси (талаби) бўйича аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмасига асосан ишсиз ёшларни замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларига хизмат кўрсатувчи мутахассис сифатида ва ушбу техникаларни бошқарувчи операторликка (тракторчи-машинист) ўқитиш ва қайта тайёрлаш харажатлари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
ж) 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш, агротехник хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, экин майдонларини лазерли ер текислагич ёрдамида текислаш, ғўзани чилпиш (чеканка) ва дефолиациялаш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига (бундан кластерлар мустасно) юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилади.
5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда:
импорт қилинган қишлоқ хўжалиги техникаларини сотувчи дилерларнинг давлат реестри юритилишини;
бир ой муддатда дилерлик хизматлари учун талабларнинг (фаолиятни рўйхатдан ўтказиш, экологик ва техник стандартларга риоя этиш, сертификациялаш, тракторчи-машинистларнинг касб маҳоратини ошириш, бизнесни суғурталаш, сотувдан кейин кафолат ва кафолатдан кейинги техник хизмат) Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилишини таъминласин.
6. Қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар томонидан ўз эҳтиёжи учун ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган қишлоқ хўжалиги техникаларининг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари 2028 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинсин.
Бунда ушбу имтиёз ҳисобига тежалган маблағларнинг ҳисоби алоҳида юритилиб, маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва модернизациялашга йўналтирилиши ва мазкур талаб бажарилмаганда ушбу маблағлар Давлат бюджети даромадига ундирилиши белгилаб қўйилсин.
7. «Ўзавтосаноат» АЖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:
хорижий компанияларни жалб қилган ҳолда 2025 йил 1 апрелга қадар 100 дона аниқ доналаб экувчи кўп функцияли чигит экиш сеялкаларини, 2025 йил 1 сентябрга қадар 50 дона замонавий пахта териш комбайнлари, 10 донадан озуқа йиғувчи, боғдорчилик комбайнлари, кўчат кўмиш ва очиш техникаларини маҳаллийлаштирган ҳолда ишлаб чиқарилишини ва ушбу техникаларнинг самарадорлигини 2025 йил ҳосилида тармоқ илмий-тадқиқот институтларини жалб этган ҳолда агротехник тадбирларни бажариш режимларида ўрганишни таъминласин;
бир ой муддатда Бош вазир ҳузурида қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллийлаштириш бўйича тақдимот ўтказилишини таъминласин.
8. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 ноябрдаги «Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-7-сон қарорида назарда тутилган субсидиялар маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқарилган ҳамда хориждан тайёр ҳолда олиб келинадиган аниқ доналаб экувчи кўп функцияли чигит экиш сеялкалари, ғалла ўриш комбайнлари ҳамда пахта териш комбайнлари учун, истисно тариқасида, 2026 йил 1 январга қадар татбиқ этилади. Бунда мазкур тартиб 2024 йилда тайёр ҳолда импорт қилинган пахта териш комбайнларига нисбатан ҳам қўлланилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 1 январь)
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда қишлоқ хўжалиги техникалари хариди қийматининг ҳамда фоиз харажатларининг бир қисмини субсидиялаш учун тегишли маблағлар кўзда тутиб борилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, «Ўзавтосаноат» АЖ билан биргаликда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчи корхоналар дилерлари ҳамкорлигида «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университетининг ўқув базасида ва республиканинг барча ҳудудларида замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларини бошқарувчи тракторчи-машинистларни ҳамда ушбу техникаларга хизмат кўрсатиш марказлари учун малакали мутахассисларни тайёрлаш курсларини ташкил этсин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
10. «Ўзавтосаноат» АЖ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, лизинг компаниялари ҳамда манфаатдор идоралар билан биргаликда 2025 йил 1 мартга қадар пахта териш комбайнларини харид қилиш, харидни молиялаштириш, субсидиялардан фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги техникаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, сервис хизматларидан фойдаланиш ҳамда эҳтиёт қисмларни харид қилиш имкониятини берувчи рақамлаштирилган ягона ахборот порталининг тўлиқ ишга туширилишини таъминласин.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоятлар ҳокимлари қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб берувчи дилерларга сервис хизматлари кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда зарур бино-иншоотлар олишга амалий ёрдам кўрсатсин.
12. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
14. Бош прокуратура (Ж. Хатамов) мазкур қарор билан қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш бўйича белгиланган имтиёзлар ва ажратилган маблағлардан мақсадли ва манзилли фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 декабрь,
ПҚ-431-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 декабрдаги ПҚ-431-сон қарорига 1-ИЛОВА
2025-2026 йилларда қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб бериладиган замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ва ускуналари
РЎЙХАТИ
Т/р
Техникалар номлари
ТИФ ТН коди
1.
Қуввати 140 от кучига тенг ва ундан юқори бўлган умумий фойдаланишдаги (GPS қурилмали) ғилдиракли тракторлар
8701 93 100 0
2.
Қуввати 80 — 110 от кучига тенг бўлган универсал чопиқ тракторлар (GPS қурилмали)
8701 93 100 0
3.
Қуввати 80 — 110 от кучига тенг бўлган (GPS қурилмали) юқори клиренсли тракторлар
8701 93 100 0
4.
Қуввати 40 — 60 от кучига тенг бўлган боғдорчиликда ишлатиладиган (GPS қурилмали) тракторлар
Юқори аниқликдаги ва кўп функцияли барабанли сеялкалар (бир вақтда уруғлик экиш, томчилатиб суғориш шлангларини ётқизиш ва плёнка тортишга мўлжалланган)
8432 31 110 0
12.
Дон экиш сеялкалари
8432 31 110 0
13.
No-till технологияда уруғлик экиш сеялкаси
8432 31 110 0
14.
Тиркамалар
8716 20 000 0
15.
Вентиляторли пуркагичлар (ОВХ)
8424 49 990 0
16.
Штангали пуркагичлар (майда дисперсли)
8424 49 990 0
17.
Культиваторлар
8432 29 100 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 декабрдаги ПҚ-431-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-106-сон қарорига 4-илованинг 7-позицияси чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-344-сон қарорининг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Вазирлар Маҳкамаси (Ж. Қўчқоров, Ж. Ходжаев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов) 2025 йил 1 июнга қадар Жаҳон банки билан музокаралар ўтказган ҳолда Жаҳон банкининг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида тайёр кичик агрологистика лойиҳалари учун ажратилган 65 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлардан мақсадли фойдаланиш ва агрологистика соҳасига йўналтириш бўйича аниқ механизмларни жорий қилсин».