1.Давлат ва жамият қурилиши / Маъмурий-ҳудудий тузилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини юритиш ва маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш тартибларини белгилаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ролини ҳамда норма ижодкорлиги жараёни сифатини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 19 февралдаги ПҚ-75-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича республика комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича ҳудудий комиссиясининг намунавий таркиби 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низом 4 иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги намунавий низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
2. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини (кейинги ўринларда — Реестр) шакллантириш ва юритиш учун масъул орган ҳисобланади;
Кадастр агентлиги Реестрни ишлаб чиқиш ва ахборот тизимини қўллаб-қувватлашда буюртмачи ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир ҳужжатларни, шу жумладан, хариталар ва чегаралар чизиғи тавсифини тайёрлаш, маъмурий-ҳудудий бирликларнинг навбатчи хариталарини ва маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестрини ишлаб чиқиш ва юритиш ишлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида Кадастр агентлиги учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари давлат хизматларини кўрсатишда ҳамда идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик қилишда Реестрдан фойдаланиши шарт;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари Реестрга киритиладиган ахборотнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ишончлилиги учун жавобгар ҳисобланади.
4. Кадастр агентлиги Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Реестрнинг ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича техник топшириқ тасдиқланишини ҳамда 2025 йил 1 февралга қадар Реестрнинг ахборот тизими тўлиқ ишга туширилишини таъминласин.
Бунда Реестрдан фойдаланиш орқали идоралараро ўзаро ҳамкорлик тизимини такомиллаштириш учун шарт-шароитлар яратилиши ҳамда маълумотларни реал вақт режимида фойдаланиш назарда тутилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 10 декабрь,
832-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 832-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини (кейинги ўринларда — Реестр) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
2. Низомда қуйидаги асосий тушунчалар ва қисқартмадан фойдаланилади:
маъмурий-ҳудудий объектни белгилаш тизим коди (кейинги ўринларда — МҲОБТ коди) — маъмурий-ҳудудий бирлик мансублигини аниқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан бериладиган код.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
3. Маъмурий-ҳудудий бирликлар давлат рўйхатидан уларни Реестрга киритиш йўли билан ўтказилади.
4. Реестрга киритилган маъмурий-ҳудудий бирлик давлат рўйхатидан ўтказилган деб ҳисобланади.
5. Реестр давлат ер кадастрининг бир қисми ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) томонидан юритилади.
6. Реестр ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ давлат тилида электрон шаклда юритилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди бўйича маълумотлар қорақалпоқ ва давлат тилида киритилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.07.00.00 Кадастр маълумоти]
7. Реестр қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
маъмурий-ҳудудий бирликларнинг тоифалари ва номлари;
маъмурий-ҳудудий бирликлар майдони ҳар йили 1 январь ҳолатига кўра тайёрланадиган Ер ресурсларининг ҳолати тўғрисидаги миллий ҳисобот асосида шакллантирилади;
маъмурий-ҳудудий бирликлар ҳудудида яшайдиган доимий аҳоли сони ҳамда МҲОБТ коди Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг (кейинги ўринларда — Миллий статистика қўмитаси) маълумотлари асосида киритилади.
(7-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Реестр ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакллантирилади.
8. Давлат картография-геодезия фонди, давлат архивлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг архив маълумотлари ҳамда Кадастр агентлигининг ер ҳисоботи ва маъмурий-ҳудудий бирликлари чегараларини белгилаш (тиклаш) бўйича бажарилган ишларнинг натижалари асосида бирламчи рўйхат ва ҳисобот ҳужжатлари шакллантирилади.
9. Ҳисобот ҳужжатлари ҳудудий бирликнинг ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирлигига нисбатан шакллантирилади ва ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни ўз ичига олади.
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
10. Реестр:
янги маъмурий-ҳудудий бирликлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш;
маъмурий-ҳудудий бирликлар тўғрисидаги маълумотларга ўзгартиришлар киритиш;
тугатилган ва маълумотлари ўзгартирилган маъмурий-ҳудудий бирликлар тўғрисидаги маълумотларни архивлаш орқали юритилади.
11. Реестрни юритиш доирасида ўзгартириш ва қўшимчалар фақат Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича қарор қабул қилишга ваколатли давлат органларининг қарорлари асосида киритилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.02.00 Картография]
12. Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклиф ёки илтимосномалар тақдим этган давлат органлари ваколатли давлат органлари томонидан ижобий қарор қабул қилинганидан кейин ўн иш кунида тегишли ҳужжатларни Реестрга киритиш учун Кадастр агентлигига ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни электрон ҳамкорлик орқали тақдим этиши шарт.
Янги маъмурий-ҳудудий бирликларни тузиш ва айрим ҳудудларни бир маъмурий-ҳудудий бирликдан бошқасига ўтказиш пайтида, янги тузилган ва тугатилган ҳудудларга режалаштириш ва картографик материаллар (электрон рақамли хариталар) масштаби ва тафсилотлари билан киритилади.
Бунда маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларининг бурилиш нуқталари координаталарининг каталоглари ва улар орасидаги масофалар тўғрисидаги маълумотлар илова қилинган ҳолда, маъмурий чегараларни аниқ белгилаш имконини берадиган, шунингдек, маъмурий чегараларнинг чегара чизиқлари ва доимий аҳолининг аниқ сони тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
13. Давлат органлари томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича Кадастр агентлигига тақдим этилган ҳужжатлар уч иш кунида кўриб чиқилади ва тегишли маъмурий-ҳудудий бирликларнинг ҳисобот ҳужжатлари тўпламига тикилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
14. Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилиши натижаси бўйича ушбу Низомнинг 12-банди талабларига мос келса, Кадастр агентлиги бир иш кунида МҲОБТ кодини белгилаш ёки аниқлик киритиш учун Миллий статистика қўмитасига юборади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Миллий статистика қўмитаси маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича тақдим этилган ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб икки иш кунида маъмурий-ҳудудий бирликларнинг МҲОБТ кодини белгилайди ёки аниқлик киритади ва маълумотларни Кадастр агентлигига юборади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Кадастр агентлиги Миллий статистика қўмитасидан маълумотлар қабул қилинган кундан бошлаб ўн иш кунида маълумотларни Реестрга киритади ҳамда бу ҳақда ваколатли давлат органини хабардор қилади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
15. Тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилиши натижаси бўйича ушбу Низомнинг 12-банди талабларига мос келмаса, Кадастр агентлиги бир иш кунида сабабларини кўрсатган ҳолда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун қайтаради.
Маъмурий-ҳудудий тузилиш бўйича ҳужжатларни киритган давлат органлари ўн кун муддат ичида қайтарилган ҳужжатларнинг камчиликларини бартараф этиб, қайта киритади.
Қайта киритилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ кўриб чиқилади.
16. Реестр Кадастр агентлигининг расмий веб-сайтида онлайн режимда жойлаштирилади.
Веб-сайтда маъмурий-ҳудудий бирликлар сони тўғрисидаги маълумотлар ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда ҳудудлар кесимида жойлаштирилади.
17. Ушбу Низом кучга киргунига қадар шакллантирилган маъмурий-ҳудудий бирликлар давлат рўйхатидан Кадастр агентлиги томонидан Давлат картография-геодезия фонди, давлат архивлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг архив маълумотлари, шунингдек, Кадастр агентлигининг сўровига асосан вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан тақдим этилган маъмурий-ҳудудий бирликни шакллантириш учун асос бўлган ҳужжатлар асосида ўтказилади.
18. Реестрни шакллантириш ва юритиши Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
19. Ушбу Низомни қўллаш бўйича юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини юритиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича қарор қабул қилинганидан кейин қарорга тегишли ҳужжатларни (Низомнинг 7-бандида белгиланган маълумотларни) Реестрга киритиш учун Кадастр агентлигига тақдим этади.
Ўн иш кунида
2-босқич
Кадастр агентлиги
1. Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича киритилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли маъмурий-ҳудудий бирликларнинг ҳисобот ҳужжатлари тўпламига киритади.
1. Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича тақдим этилган ҳужжатларни Реестрга киритади ҳамда бу ҳақда ваколатли давлат органини хабардор қилади.
2. Кадастр агентлигининг расмий веб-сайтида онлайн режимида жойлаштирилади.
Ўн иш кунида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари давлат
** ўзгаришларнинг қисқача мазмунида янги маъмурий-ҳудудий бирликларнинг янги тузилиши ва айрим ҳудудларни бир маъмурий-ҳудудий бирликдан бошқасига ўтказилиши ва ўтказилган ҳудудларнинг майдони тўғрисида маълумотлар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 832-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича республика комиссияси
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси
2.
Ж.А. Қўчқоров
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, комиссия раиси ўринбосари
3.
А.Д. Ташкулов
—
адлия вазири
4.
Ш.С. Хидоятов
—
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири
5.
Ж.Т. Мирзамахмудов
—
энергетика вазири
6.
И.Р. Махкамов
—
транспорт вазири
7.
И.Ю. Абдураҳманов
—
қишлоқ хўжалиги вазири
8.
Ш.Х. Шерматов
—
рақамли технологиялар вазири
9.
А.А. Абдухакимов
—
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири
10.
Б.С. Ҳамраев
—
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси раиси
11.
И.И. Норқулов
—
иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари
12.
Ф.Ж. Пулатов
—
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори
13.
Т.М. Абдуллаев
—
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори ўринбосари, комиссия котиби
Изоҳ.
1. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига кўрсатилган лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
2. Кўриб чиқиладиган масалалар мазмунига қараб, ушбу комиссия таркибига бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари ҳам киритилиши мумкин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 832-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича ҳудудий комиссиянинг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
1.
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, комиссия раиси
2.
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиқлари, комиссия раиси ўринбосари
3.
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари, комиссия раиси ўринбосари
4.
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари
5.
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари — иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосарлари
6.
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармалари бошлиқлари
7.
Лавозимига кўра
—
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари бошлиқлари
8.
Лавозимига кўра
—
Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқарма бошлиқлари
9.
Лавозимига кўра
—
Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари, комиссия котиби
Изоҳ:
1. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига кўрсатилган лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
2. Кўриб чиқиладиган масалалар мазмунига қараб, комиссия таркибига бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари ҳам киритиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 832-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича республика комиссияси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича республика комиссиясининг (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш, қайта тузиш ёки тугатиш тартибини белгилайди.
2. Республика комиссияси маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) таклифларини ҳамда вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг илтимосномаларини кўриб чиқувчи ҳамда давлат экспертизасидан ўтказувчи идоралараро коллегиал орган ҳисобланади.
3. Республика комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
4. Республика комиссиясида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини кўриб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Республика комиссияси белгиланган намунадаги, ўз номи ёзилган бланкаларга эга бўлади ва Вазирлар Маҳкамасининг муҳридан фойдаланади.
2-боб. Республика комиссиясининг асосий вазифалари
5. Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
тегишли ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ва демографик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига доир таклифлар ва илтимосномаларни, шунингдек таклифлар ва илтимосномалар тегишли ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг истиқболли режаларига мувофиқлигини давлат экспертизасидан ўтказиш;
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал қилишда хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳолатларининг олдини олиш;
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини кўриб чиқишда асоссиз қарорлар қабул қилинишига йўл қўймаслик.
3-боб. Республика комиссиясининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
6. Республика комиссияси ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
заруратга кўра республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлардан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари тўғрисидаги таклиф ёки илтимосномаларни атрофлича ўрганиш учун зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар мутахассисларини, шунингдек тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахсларни маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари тўғрисидаги таклиф ва илтимосномаларни пухта ўрганиш учун жалб этиш;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ҳудудий комиссиялар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
ҳудудий комиссиялар қарорларининг қабул қилиниши ва ижро этилишининг мониторингини амалга ошириш ҳамда уларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатмалар киритиш;
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал қилишда устувор равишда ҳудудларнинг яхлитлигини сақлаш ва анклав ҳудудларни қолдирмаслик чораларини кўриш.
7. Республика комиссияси ўзига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлайди.
4-боб. Республика комиссиясининг фаолиятини ташкил қилиш
8. Республика комиссиясига унинг раиси ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари раҳбарлик қилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Республика комиссиясининг ишчи органи (кейинги ўринларда — Ишчи орган) ҳисобланади.
10. Республика комиссияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
Республика комиссияси маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича келиб тушган таклифни ёки илтимосномани бир ой ичида кўриб чиқади ҳамда давлат экспертизасидан ўтказади;
заруратга кўра республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлардан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари тўғрисидаги таклиф ёки илтимосномаларни пухта ўрганиш учун зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда олиш учун сўров юборади;
тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган мутахассисларни жалб этади;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий комиссиялар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади.
Республика комиссияси «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ўтказилган экспертиза натижаси бўйича хулоса ижобий бўлганда, хулоса Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида кўриб чиқилади ҳамда қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этади.
Республика комиссияси томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига асосан ўтказилган экспертиза натижаси бўйича хулоса салбий бўлганда, тақдим этилган йиғма материаллар тўпламини маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклиф ёки илтимоснома тайёрлаган давлат органига маромига етказиш учун қайтаради.
Республика комиссиясининг хулосасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига доир таклифларнинг ёки илтимосномаларнинг асослантирилганлиги таҳлили тегишли ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини, жорий ва истиқболдаги демографик кўрсаткичларни, шунингдек, комплекс ривожлантиришнинг истиқболли режаларини ҳисобга олган ҳолда акс эттирилиши керак.
11. Республика комиссиясининг раиси:
Республика комиссияси фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва унга юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди;
Республика комиссияси аъзоларининг вазифаларини белгилайди ва уларга юкланган вазифаларни бажариш ишларини мувофиқлаштиради;
Республика комиссиясининг иш режаларини, кўриб чиқиш учун тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш жадвалларини тасдиқлайди;
Республика комиссияси мажлисларининг кун тартибини ва чақирилишини белгилайди;
Республика комиссияси томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;
Республика комиссиясининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ишларни амалга оширади.
12. Республика комиссиясининг аъзолари:
Республика комиссияси мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилишда ва ҳал этишда иштирок этади;
Республика комиссиясига маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари тўғрисидаги таклиф ёки илтимосномалар бўйича таклифлар киритади;
Республика комиссияси муҳокама қиладиган масалалар бўйича хулосалар тақдим этади.
Республика комиссияси аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади ва тегишли давр мобайнида асосий иш жойидаги улар учун қонунчиликда белгиланган барча шарт-шароитлар сақлаб қолинади.
13. Ишчи орган:
Республика комиссиясининг навбатдаги мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
кун тартибидаги масалалар бўйича Республика комиссиясининг мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
мажлисларнинг ўтказиладиган вақти ва жойини, шунингдек, таклиф этиладиганлар контингентни Республика комиссиясининг раиси билан келишади;
Республика комиссиясининг аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлисларнинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;
Республика комиссияси қарорларининг бажарилиши мониторингини юритади ва унинг натижаларини Республика комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим этади;
Республика комиссиясининг хулосаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган хулосаларни заруратга кўра Республика комиссиясининг аъзоларига ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларга юборади.
5-боб. Республика комиссияси томонидан қарорлар қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш
14. Республика комиссияси ўз ишини ўзи тасдиқлаган режалар асосида ташкил қилади ва мажлисларини заруратга кўра ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказади. Комиссия раиси томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
15. Республика комиссиясининг мажлисини унинг раиси, раис бўлмаган тақдирда, унинг ўринбосари олиб боради.
Республика комиссиясининг мажлиси ўз аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда, ҳақиқий ҳисобланади.
Мажлисни ўтказиш учун кворум йиғилмаган тақдирда, Республика комиссиясининг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади.
16. Республика комиссиясининг мажлисига кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятига қараб, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассислари таклиф этилиши мумкин.
17. Республика комиссияси қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида Республика комиссиясининг қарорларини унинг аъзолари билан ўз ваколатлари доирасида сўров ўтказиш орқали тасдиқлаши мумкин.
18. Республика комиссияси хулосасининг асли ва унга тегишли материаллар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.
19. Республика комиссияси қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мунтазам равишда ўз мажлисларида кўриб чиқади.
6-боб. Республика комиссиясида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини кўриб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш тартиби
20. Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир илтимосномалар вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
21. Вазирлар Маҳкамаси ўттиз кун муддатда маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича киритилган илтимосномани ишчи орган билан биргаликда кўриб чиқади, Республика комиссиясига давлат экспертизасидан ўтказиш учун киритади ва Республика комиссиясининг хулосасига кўра илтимосномани маъқуллайди ёки рад этади.
Бунда Республика комиссияси томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича келиб тушган таклиф давлат экспертизасидан ўтказилади, натижаси юзасидан хулоса қабул қилинади ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.
Таклиф ва илтимосномаларда келтирилган маълумотларни қўшимча ўрганиш талаб этилган ҳолларда, Республика комиссияси давлат экспертизасини бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтириши мумкин.
22. Маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир таклифга Республика комиссияси томонидан ижобий хулоса тақдим этилган тақдирда, Вазирлар Маҳкамаси илтимосномани маъқуллайди ва маъқулланган таклифни ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига кўриб чиқиш учун киритади.
Маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир таклифга Республика комиссияси томонидан салбий хулоса тақдим этилганда, Вазирлар Маҳкамаси тақдим этилган материалларни маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича илтимоснома тайёрлаган давлат органига маромига етказиш учун қайтаради.
7-боб. Якунловчи қоида
23. Республика комиссияси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тугатилади ёки қайта тузилади.
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Республика комиссиясида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини кўриб чиқиш ҳамда давлат экспертизасидан ўтказиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича илтимосномаларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Заруратга кўра
2-босқич
Вазирлар Маҳкамаси
1. Киритилган илтимосномани ишчи орган билан биргаликда кўриб чиқади.
2. Республика комиссиясига маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига доир таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш учун киритади.
3. Республика комиссияси:
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига доир таклифлар давлат экспертизасидан ўтказади;
давлат экспертизаси натижаси юзасидан хулоса қабул қилади.
4. Республика комиссиясининг давлат экспертизаси хулосасига кўра илтимосномани маъқуллайди ёки рад этади.
Ўттиз кун муддатда
(алоҳида ҳолларда бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилади)
3-босқич
Вазирлар Маҳкамаси
1. Республика комиссияси томонидан ижобий хулоса тақдим этилган тақдирда илтимосномани маъқуллайди ва маъқулланган таклифни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига кўриб чиқиш учун киритади.
2. Республика комиссияси томонидан салбий хулоса тақдим этилганда Вазирлар Маҳкамаси тақдим этилган йиғма материаллар тўпламини илтимоснома тайёрлаган давлат органига маромига етказиш учун қайтаради.
Ўн кун муддатда
(заруратга кўра)
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 832-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар комиссияларининг (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш, қайта тузиш ёки тугатиш тартибини белгилайди.
2. Ҳудудий комиссиялар маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимларининг таклифларини ва илтимосномаларини кўриб чиқувчи ҳамда давлат экспертизасидан ўтказувчи идоралараро коллегиал орган ҳисобланади.
3. Ҳудудий комиссиялар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қиладилар.
4. Ҳудудий комиссиялар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган таркибда ташкил этилади.
5. Ҳудудий комиссияларда маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини кўриб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларда келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳудудий комиссиялар белгиланган намунадаги, ўз номи ёзилган бланкаларга эга бўладилар ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликларининг муҳридан фойдаланадилар.
2-боб. Ҳудудий комиссияларнинг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
6. Қуйидагилар ҳудудий комиссияларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ва демографик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига доир таклиф ва илтимосномаларни, шунингдек, таклиф ва илтимосномаларнинг тегишли ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг истиқболли режаларига мувофиқлигини экспертизадан ўтказиш;
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этишда хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳолатларининг олдини олиш;
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини кўриб чиқишда асоссиз қарорлар қабул қилинишига йўл қўймаслик.
7. Ҳудудий комиссиялар ўзларига юкланган вазифаларнинг ижро этилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Заруратга кўра республика ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ҳамда бошқа ташкилотлардан маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганиш учун зарур бўлган маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар мутахассисларини, шунингдек, тегишли фаолият соҳаларида махсус билимларга эга бўлган бошқа шахсларни маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари тўғрисидаги таклиф ва илтимосномаларни пухта ўрганиш учун жалб этиш;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий комиссиялар раҳбарлари ва давлат бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари ҳисоботларини эшитиш.
8. Ҳудудий комиссиялар ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб берадилар.
Ҳудудий комиссиялар ўз фаолияти тўғрисида ҳар йили тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашларига ҳисобот берадилар.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича Республика комиссиясига ахборот тақдим этадилар.
Туманлар ва шаҳарлар комиссиялари ҳар чоракда ўз фаолияти тўғрисида тегишлича маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларига ахборот тақдим этадилар.
3-боб. Ҳудудий комиссияларнинг фаолиятини ташкил қилиш
9. Ҳудудий комиссияга унинг раиси ҳисобланадиган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокими раҳбарлик қилади.
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси ва уларнинг туман ва шаҳар филиаллари тегишинча ҳудудий комиссияларнинг ишчи органлари (кейинги ўринларда — Ишчи орган) ҳисобланади.
11. Ҳудудий комиссиялар:
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича келиб тушган таклиф ва илтимосномани бир ой ичида кўриб чиқади ҳамда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини ва демографик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда экспертизадан ўтказади.
маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига доир таклиф ва илтимосномаларнинг асослантирилганлиги таҳлили тегишли ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини, жорий ва истиқболдаги демографик кўрсаткичларини, шунингдек, комплекс ривожлантиришнинг истиқболли режалари ҳисобга олинганлигини аниқлайди.
давлат экспертизаси натижаси бўйича хулоса ижобий бўлганда, хулосани тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликларига тақдим этади.
давлат экспертизаси натижаси бўйича хулоса салбий бўлганда, маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклиф ва илтимосномани тайёрлаган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликларига маромига етказиш учун қайтаради.
12. Ҳудудий комиссия раиси:
ҳудудий комиссия фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва унга юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлайди;
ҳудудий комиссия аъзоларининг вазифаларини белгилайди ва уларга юкланган вазифаларни бажариш ишларини мувофиқлаштиради;
ҳудудий комиссиянинг иш режаларини, тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш жадвалларини тасдиқлайди;
ҳудудий комиссия мажлисларининг кун тартибини ва чақирилишини белгилайди;
ҳудудий комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этади;
ҳудудий комиссиянинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ишларни амалга оширади.
13. Ҳудудий комиссиянинг аъзолари:
ҳудудий комиссия мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилишда ва ҳал этишда иштирок этади;
ҳудудий комиссияга маъмурий-ҳудудий тузилишининг долзарб масалалари бўйича таклифлар киритади;
ҳудудий комиссия томонидан муҳокама қилинадиган масалалар бўйича хулосалар тақдим этади.
Ҳудудий комиссия аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади ва тегишли давр мобайнида асосий иш жойидаги улар учун қонунчиликда белгиланган барча шарт-шароитлар сақлаб қолинади.
14. Ишчи орган:
ҳудудий комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
кун тартибидаги масалалар бўйича ҳудудий комиссиянинг мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
мажлисларнинг ўтказиладиган санаси, вақти ва жойини, шунингдек, таклиф этиладиганлар контингентини ҳудудий комиссия раиси билан келишади;
ҳудудий комиссия аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;
ҳудудий комиссия қарорларининг бажарилиши мониторингини юритади ва унинг натижаларини комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун тақдим қилади;
ҳудудий комиссиянинг хулосасини расмийлаштиради ва тасдиқланган хулосаларни заруратга кўра ҳудудий комиссиянинг аъзоларига ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларга жўнатади.
15. Ҳудудий комиссия ўз ишини ўзи тасдиқлаган режалар асосида ташкил қилади ва ўз мажлисларини заруратга кўра ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказади. Комиссия раиси томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.
16. Ҳудудий комиссиянинг мажлисини унинг раиси, раис бўлмаган тақдирда унинг ўринбосари олиб боради.
Ҳудудий комиссиянинг мажлиси ўз аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда қонуний ҳисобланади.
Мажлисни ўтказиш учун кворум йиғилмаган тақдирда, ҳудудий комиссиянинг янги мажлиси ўтказиладиган сана эълон қилинади.
17. Ҳудудий комиссиянинг мажлисига кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятига қараб, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассислари таклиф этилиши мумкин.
4-боб. Ҳудудий комиссия томонидан қарорлар қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш
18. Ҳудудий комиссия қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида ҳудудий комиссиянинг қарорларини унинг аъзолари билан ўз ваколатлари доирасида сўров ўтказиш орқали тасдиқлаши мумкин.
19. Ҳудудий комиссия хулосасининг асл нусхаси ва унга тегишли материаллар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳокимликларига юборилади.
20. Ҳудудий комиссия қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мунтазам равишда ўз мажлисларида кўриб чиқади.
21. Тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича қуйидаги таклифлар тайёрланади ва ҳудудий комиссияга давлат экспертизасидан ўтказиш учун киритилади:
вилоят ва туман бўйсунувидаги шаҳарларни, вилоятлар туманларини, Тошкент шаҳар туманларини ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туманларини тузиш ҳамда тугатиш, уларнинг чегараларини ўзгартириш;
вилоятларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш;
шаҳарларни вилоят ва шаҳарчаларни туман бўйсунувидаги шаҳарлар тоифасига киритиш.
Ҳудудий комиссия томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича келиб тушган таклиф экспертизадан ўтказилади, натижаси юзасидан хулоса қабул қилиниб, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимига тақдим этилади.
Таклиф ва илтимосномаларда келтирилган маълумотларни қўшимча ўрганиш талаб этилган ҳолларда, ҳудудий комиссия экспертизани бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтириши мумкин.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўн кун муддатда маъқулланган хулоса ва тегишли ҳужжатларни вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши киритилган таклифни кўриб чиқади ва натижаси юзасидан қарор қабул қилади. Қабул қилинган қарор вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига тақдим этилади.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Вазирлар Маҳкамасига ўн кун муддатда маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид илтимосномани, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши қарорини, ҳудудий комиссиянинг хулосаси ва бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
22. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича қуйидаги таклифлар тайёрланади ва ҳудудий комиссияга давлат экспертизасидан ўтказиш учун киритилади:
Қорақалпоғистон Республикасининг пойтахтини белгилаш ва кўчириш;
Қорақалпоғистон Республикасида туманларни, Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарларни ва шаҳарларда туманларни тузиш ҳамда тугатиш;
Ҳудудий комиссия томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича келиб тушган таклиф экспертизадан ўтказилади, натижаси юзасидан хулоса қабул қилиниб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига тақдим этилади.
Таклиф ва илтимосномаларда келтирилган маълумотларни қўшимча ўрганиш талаб этилган ҳолларда, ҳудудий комиссия давлат экспертизасини бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтириши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ўн кун муддатда маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид таклифни, ҳудудий комиссиянинг хулосаси ва бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
23. Қорақалпоғистон Республикаси туман ҳокимликлари томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича қуйидаги таклифлар тайёрланади ва ҳудудий комиссияга давлат экспертизасидан ўтказиш учун киритилади:
шаҳарчаларни, қишлоқларни ва овулларни тузиш ҳамда тугатиш ва уларнинг чегараларини ўзгартириш;
вилоят туманларининг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш;
қишлоқлар ва овулларни шаҳарчалар тоифасига киритиш.
Ҳудудий комиссия томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича келиб тушган таклиф экспертизадан ўтказилади, натижаси юзасидан хулоса қабул қилиниб, туман ҳокимлигига тақдим этилади.
Таклиф ва илтимосномаларда келтирилган маълумотларни қўшимча ўрганиш талаб этилган ҳолларда, ҳудудий комиссия давлат экспертизаси бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтириши мумкин.
Туман ҳокими ўн кун муддатда маъқулланган хулоса ва тегишли ҳужжатларни туман халқ депутатлари Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади.
Туман халқ депутатлари Кенгаши киритилган таклифни кўриб чиқади ва натижаси юзасидан қарор қабул қилади. Қабул қилинган қарор туман, шаҳар ҳокимлигига тақдим этилади.
Туман ҳокими халқ депутатлари вилоят Кенгашига ўн кун муддатда маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид илтимосномани, туман халқ депутатлари Кенгаши қарорини, туман ҳудудий комиссиясининг хулосаси ва бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши тегишли туман ҳокимининг илтимосномасини илтимоснома келиб тушганидан кейин ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
24. Қорақалпоғистон Республикасида туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича тегишинча қуйидаги таклифлар тайёрланади ва ҳудудий комиссияга давлат экспертизасидан ўтказиш учун киритилади:
Қорақалпоғистон Республикасида туман бўйсунувидаги шаҳарларни, шаҳарчаларни, қишлоқларни ва овулларни тузиш ҳамда тугатиш ва уларнинг чегараларини ўзгартириш;
Қорақалпоғистон Республикасида туманларнинг маъмурий марказларини белгилаш ва кўчириш;
Қорақалпоғистон Республикасининг қишлоқлари ва овулларини шаҳарчалар тоифасига киритиш.
Қорақалпоғистон Республикасида туманларнинг, Қорақалпоғистон Республикаси бўйсунувидаги шаҳарларнинг ва шаҳарларда туманларнинг чегараларини ўзгартириш;
Ҳудудий комиссия томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари бўйича келиб тушган таклиф экспертизадан ўтказилади, натижаси юзасидан хулоса қабул қилиниб, туман ҳокимлигига тақдим этилади.
Таклиф ва илтимосномаларда келтирилган маълумотларни қўшимча ўрганиш талаб этилган ҳолларда, ҳудудий комиссия экспертизани бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтириши мумкин.
Туман ҳокими ўн кун муддатда маъқулланган хулоса ва тегишли ҳужжатларни туман халқ депутатлари Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади.
Туман халқ депутатлари Кенгаши киритилган таклифни кўриб чиқади ва натижаси юзасидан қарор қабул қилади. Қабул қилинган қарор туман, шаҳар ҳокимлигига тақдим этилади.
Туман ҳокими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ўн кун муддатда маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид илтимосномани, туман халқ депутатлари Кенгаши қарорини, туман ҳудудий комиссиясининг хулосаси ва бошқа тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тегишли туман ҳокимининг илтимосномаси келиб тушган санадан бошлаб ўттиз кун ичида кўриб чиқади ва уни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Илтимоснома маъқулланган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ўн кун ичида таклиф тайёрлайди ҳамда маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид илтимосномани, туман халқ депутатлари Кенгаши қарорини, туман ҳудудий комиссиясининг хулосасини бошқа тегишли ҳужжатлар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифини кўриб чиқади ва натижаси юзасидан тегишли қарор қабул қилади.
25. Маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларига доир таклиф ва илтимосномалар кўриб чиқилиб, хулоса берувчилар томонидан салбий хулоса тақдим этилган тақдирда, тақдим этилган йиғма материаллар тўпламини тегишинча маъмурий ҳудудий тузилиш масалалари бўйича таклиф ёки илтимоснома тайёрлаган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳар, туман, шаҳар ҳокимлигига маромига етказиш учун қайтарилади.
6-боб. Якунловчи қоида
26. Ҳудудий комиссияни тугатиш ёки қайта тузиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисида намунавий низомга 1-ИЛОВА
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари
1-босқич
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид таклифларни ҳудудий комиссияга давлат экспертизасидан ўтказиш учун киритади.
Заруратга кўра
2-босқич
Ҳудудий комиссия
Экспертизадан ўтказади, натижаси юзасидан хулоса қабул қилиб, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига тақдим этади.
Ўттиз кун муддатда
(алоҳида ҳолларда бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилади)
3-босқич
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Маъқулланган хулоса ва тегишли ҳужжатларни вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади.
Ўн кун муддатда
4-босқич
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши
Киритилган таклифни кўриб чиқади ва натижаси юзасидан қарор қабул қилади.
Қабул қилинган қарорни вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигига тақдим этади.
Регламент асосида
5-босқич
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид илтимосномани, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши қарорини, ҳудудий комиссиянинг хулосаси ва бошқа тегишли ҳужжатларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Ўн кун муддатда
Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан киритиладиган маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари
1-босқич
Туман (шаҳар) ҳокимлиги
Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид таклифларни ҳудудий комиссияга давлат экспертизасидан ўтказиш учун киритади.
Заруратга кўра
2-босқич
Ҳудудий комиссия
Экспертизадан ўтказади, натижаси юзасидан хулоса қабул қилиб, туман (шаҳар) ҳокимлигига тақдим этади.
Регламент асосида
(алоҳида ҳолларда бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилади)
3-босқич
Туман (шаҳар) ҳокимлиги
Маъқулланган хулоса ва тегишли ҳужжатларни туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади.
Ўн кун муддатда
4-босқич
Туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгаши
Киритилган таклифни кўриб чиқади ва натижаси юзасидан қарор қабул қилади.
Қабул қилинган қарорни туман ҳокимлигига тақдим этади.
Регламент асосида
5-босқич
Туман (шаҳар) ҳокимлиги
Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид илтимосномани, туман халқ депутатлари Кенгаши қарорини, туман ҳудудий комиссиясининг хулосаси ва бошқа тегишли ҳужжатларни халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади.
Ўн кун муддатда
6-босқич
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши
Тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг илтимосномасини кўриб чиқади ва уни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ўттиз кун муддатда
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисида намунавий низомга 2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий комиссиясида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини кўриб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари
1-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид таклифларни ҳудудий комиссияга давлат экспертизасидан ўтказиш учун киритади.
Заруратга кўра
2-босқич
Ҳудудий комиссия
Экспертизадан ўтказади, натижаси юзасидан хулоса қабул қилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига тақдим этади.
Ўттиз кун муддатда
(алоҳида ҳолларда бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилади)
3-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид таклифни, ҳудудий комиссиянинг хулосаси ва бошқа тегишли ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисига тақдим этади.
Ўн кун муддатда
4-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қонунда назарда тутилган ҳолларда Президиумнинг қарорига мувофиқ таклифни ва бошқа тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига келишиш учун юборади.
Ўн кун ичида
5-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси
Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид таклифни ва бошқа тегишли ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан келишгандан сўнг қарор қабул қилади.
Регламент асосида
Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан киритиладиган маъмурий-ҳудудий тузилиш масалалари
1-босқич
Туман ҳокимлиги
Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид таклифларни ҳудудий комиссияга давлат экспертизасидан ўтказиш учун киритади.
Заруратга кўра
2-босқич
Ҳудудий комиссия
Экспертизадан ўтказади, натижаси юзасидан хулоса қабул қилиб, туман ҳокимлигига тақдим этади.
Регламент асосида
(алоҳида ҳолларда бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилади)
3-босқич
Туман ҳокимлиги
Маъқулланган хулоса ва тегишли ҳужжатларни туман халқ депутатлари Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади.
Ўн кун муддатда
4-босқич
Туман халқ депутатлари Кенгаши
Киритилган таклифни кўриб чиқади ва натижаси юзасидан қарор қабул қилади.
Қабул қилинган қарорни туман ҳокимлигига тақдим этади.
Регламент асосида
5-босқич
Туман ҳокимлиги
Маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид илтимосномани, туман халқ депутатлари Кенгаши қарорини, туман ҳудудий комиссиясининг хулосаси ва бошқа тегишли ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади.
Ўн кун муддатда
6-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
Тегишли туман ҳокимининг илтимосномасини кўриб чиқади ва уни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ўттиз кун муддатда
7-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
Илтимоснома маъқулланган тақдирда, таклиф тайёрлайди ҳамда маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларига оид илтимосномани, туман халқ депутатлари Кенгаши қарорини, туман ҳудудий комиссиясининг хулосасини бошқа тегишли ҳужжатлар билан бирга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига кўриб чиқиш учун киритади.
Ўн кун ичида
8-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифини кўриб чиқади ва натижаси юзасидан тегишли қарор қабул қилади.
Регламент асосида
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/832/1015-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)