1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш, маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлаш, шунингдек, соҳада назорат механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар иловага мувофиқ киритилсин:
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) шакллантириш ва капитал қўйилмаларни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш;
Дастурга киритилган лойиҳалар (объектлар) амалга оширилишини мониторинг қилиш ва назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш;
инвестицияларни бошқариш тизимини иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларини юмшатишга қаратилган тадбирларни ҳисобга олган ҳолда ислоҳ қилиш;
давлат инвестицияларини бошқариш тизимини рақамлаштириш ва шаффофлигини ошириш.
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 9 октябрь,
651-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 октябрдаги 651-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қушимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қуйидаги мазмундаги 61 ва 62-бандлар билан тўлдирилсин:
«61. Белгилансинки, бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни саралаш, баҳолаш ва тасдиқлаш Давлат инвестицияларини бошқариш (Public Investment Management — PIM) тамойиллари асосида иқлим ўзгариши омилларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
62. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги шаҳарсозлик қурилиш нормаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалдаги шаҳарсозлик қурилиш нормаларини такомиллаштиришда иқлим ўзгариши ва унинг оқибатларини юмшатишга қаратилган омиллар ҳисобга олинишини таъминлаб борсин».
«инфратузилма лойиҳаси — иқтисодий ўсишни қуллаб-қувватлаш ва аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида ижтимоий, йўл-транспорт, сув хўжалиги, муҳандислик-коммуникация объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш, шунингдек, иқлим ўзгаришига мослашувчан ва оқибатларини юмшатишга қаратилган лойиҳа»;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«қурилиш соҳасида лойиҳа ечимларини иқлим ўзгаришига мослаштириш, иқлим ўзгариши ва унинг оқибатини юмшатиш ҳамда лойиҳаларни углерод чиқиндиларини камайтиришга қаратилган тадбирларни инобатга олган ҳолда амалга ошириш;
республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмини ошириш мақсадида маҳаллий инвестиция харажатларини уларга мутаносиб йўналтириб бориш»;
«14. Ташаббускорлар ҳар йили 15 январга қадар лойиҳалар портфелига киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг туман (шаҳар) кесимидаги дастлабки рўйхатини шакллантириш бўйича мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда Ҳудудий ишчи гуруҳлар ҳамда 21-иловага мувофиқ намунавий таркибда туман (шаҳар) ишчи гуруҳларини тузадилар»;
д) қуйидаги мазмундаги 271 ва 272-бандлар билан тўлдирилсин:
«271. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 1 мартга қадар жорий йил учун қурилиш соҳасида нархларнинг ўзгариш дефлятори прогноз кўрсаткичларини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
272. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 1 апрелга қадар нархларнинг ўзгариш дефлятори прогноз кўрсаткичларини чуқур таҳлил қилган ҳолда келгуси йил учун мўлжалланган қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш объектларининг соҳалар бўйича ўртача қийматини ишлаб чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади»;
«31. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташаббускорлар билан биргаликда 1 майга қадар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини Дастурга киритиш учун шакллантиради»;
ж) қуйидаги мазмундаги 321-банд билан тўлдирилсин:
«321. Лойиҳа ташаббускорлари 1 майга қадар халқаро молия институтларининг кредитлари иштирокида белгиланган тартибда амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича марказлашган манбалар ҳисобидан бюджет маблағлари капитал қўйилмаларга бўлган талабларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади»;
«33. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлигининг таклифларини ўрганиш якунлари бўйича 10 майга қадар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларини ва инфратузилма лойиҳаларини жойлаштириш имкони мавжуд бўлган давлат мулки объектлари рўйхатини ташаббускорларга тавсиялар билан бирга юборади»;
биринчи хатбошидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б) Дастурга киритиш таклиф этилаётган ҳар бир инфратузилма лойиҳалари бўйича уларни баҳолаш жараёнини амалга ошириш учун қуйидагиларни ўз ичига олган ҳужжатлар тўпламини:
мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ шаклда Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳасининг паспорти;
объектнинг техник ҳолати тўғрисида маълумот;
инфратузилма лойиҳасининг асосий хатарлари, шу жумладан, иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфи ҳақидаги маълумотлар;
архитектура ва қурилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари;
янги бошланаётган объектлар бўйича муҳандислик тадқиқот ва лойиҳа ишларини бажариш учун бюджет харажатлари ҳисоби;
инфратузилма лойиҳасининг смета қиймати (лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари тасдиқланган объектлар бўйича);
улушли молиялаштиришда маҳаллий бюджетдан кўзда тутилган маблағлар, ташқи ёрдам маблағлари, қарз ва бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш амалга оширилишини тасдиқловчи ҳужжатлар;
лойиҳанинг амал қилиш муддати давомида операцион ва техник хизмат кўрсатиш бўйича дастлабки харажатлар (шу жумладан, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш тадбирларини амалга ошириш учун кўзда тутилган харажатлар);
маҳаллий бюджетдан биргаликда молиялаштирилиши кўзда тутилган лойиҳалар бўйича халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашининг баёнлари;
инвестиция лойиҳаларининг иқлим ўзгариши билан боғлиқ кўрсаткичларга таъсири бўйича маълумотлар;
қиймати 10 млн АҚШ доллари ва ундан ортиқ бўлган йирик инфратузилма лойиҳаларининг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумот»;
«иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича миллий мақсадларни инобатга олган ҳолда ривожлантириш стратегиялари (концепциялари) ва Давлат дастурларига киритилган инфратузилма лойиҳалари»;
л) қуйидаги мазмундаги 411-банд билан тўлдирилсин:
«411. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли ҳужжатларига асосан Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритилиши белгиланган, бироқ Дастурда назарда тутилмаган лойиҳалар (объектлар) келгуси йиллар дастурларини шакллантиришда устувор равишда инобатга олинади»;
«43. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 20 июнга қадар ташаббускорлар томонидан тақдим этилган инфратузилма лойиҳаларини кўриб чиқиб, Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг дастлабки манзилли рўйхатини шакллантиради ва Вазирлар Маҳкамасига киритади»;
н) қуйидаги мазмундаги 442 ва 443-бандлар билан тўлдирилсин:
«442. Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дастурнинг тасдиқланган дастлабки параметрлари доирасида янги ташкил этиладиган қувватлар, шунингдек, лойиҳаларни ишга тушириш муддатларини ҳисобга олган ҳолда, келгуси давр учун ўз тасарруфидаги объектлар бўйича бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган техник хизмат кўрсатиш ва сақлаш харажатларига бўлган эҳтиёжлар ҳисоблаб чиқилишини таъминлайди.
443. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 10 октябрга қадар келгуси йил учун тайёрланган «Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасидан келиб чиққан ҳолда, ташаббускорларга Дастур доирасида тармоқлар ва ҳудудлар бўйича прогноз лимитлари тўғрисидаги маълумотларни (қайта кўриб чиқиш ва мувофиқлаштириш учун) юборади»;
о) қуйидаги мазмундаги 451-банд билан тўлдирилсин:
«451. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Дастурнинг якуний лойиҳасига давлат-хусусий шериклик иштирокидаги ҳамда халқаро молия институтлари кредитлари ҳисобидан белгиланган тартибда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг бюджет капитал қўйилмалари қисми бўйича алоҳида иловаларни киритади»;
«46. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 10 ноябрга қадар келгуси йил «Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонунида назарда тутилган прогноз лимитлар доирасида дастурни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритади»;
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан — Дастурнинг асосий параметрларига тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари ҳамда молиялаштириш манбалари мавжуд бўлган қўшимча лойиҳалар (объектлар) киритилиши, амалга оширилмаган лойиҳалар (объектлар) чиқариб ташланишини, шунингдек, капитал қўйилмаларнинг буюртмачилар (ташаббускорлар) ўртасида қайта тақсимланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан — лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда экспертизадан ўтказиш, шунингдек, энг яхши таклифларни танлаш (тендер) якунларига мувофиқ Дастур доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар (объектлар) параметрларига буюртмачилар (ташаббускорлар) бўйича белгиланган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида тузатиш ва аниқликлар киритилиши мумкин.
Бунда Дастурнинг асосий параметрларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосли таклифларига биноан Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида назарда тутилган Давлат бюджетининг харажатлар ёйилмасига ўзгартиришлар киритиш тартибларига қатъий амал қилган ҳолда киритилади»;
«Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Лойиҳалар портфелини шакллантириш
СХЕМАСИ*
Босқичлар
Ижрочилар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
I босқич
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Лойиҳалар портфелига киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг туман (шаҳар) кесимидаги дастлабки рўйхатини шакллантириш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.
Ҳар йили 15 январга қадар
II босқич
Ишчи гуруҳлар
Тизимли равишда объектларни, яъни бинолар, иншоотлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларининг техник ҳолатини ўрганган ҳолда лойиҳалар портфелига киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳалари рўйхатини шакллантириш ҳамда ҳар бир инфратузилма лойиҳаси бўйича маълумот тайёрлаш.
Бундан ташқари, таклиф этилаётган лойиҳалар рўйхатини ишлаб чиқишда иқлим ўзгариши билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилади.
Ҳар йили 1 мартга қадар
III босқич
Ишчи гуруҳлар
Ўрганилган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини идоравий мансублигига қараб тегишли вазирлик ва идораларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш.
Ҳар йили 10 мартга қадар
IV босқич
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Ишчи гуруҳлар томонидан тақдим этилган материаллар асосида лойиҳалар портфелини тасдиқлаш ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш.
Ҳар йили 1 майга қадар
V босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Тақдим этилган лойиҳалар портфелини ўрганиш ва зарурат бўлганда ўзининг таклифларини эътирозларини) тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш.
Ҳар йили 15 майга қадар
VI босқич
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг таклифлари (эътирозлари) асосида ўзгартириш (қўшимча) киритилган лойиҳалар портфелини ёки таклифлар бўйича ўзининг фикрини асословчи ҳужжатлар билан биргаликда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш.
Ҳар йили 1 июнга қадар
VII босқич
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган лойиҳалар портфелини ўзларининг расмий веб-сайтига ёки оммавий ахборот воситаларига жойлаштириш ва ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритилган ҳолларда янгилаб бориш.
Доимий равишда
*Лойиҳалар портфели келгуси йил учун ҳар йили ўрнатилган тартибда аниқлаштириб борилади»;
«Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Лойиҳалар портфелига киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг дастлабки рўйхатини шакллантириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳнинг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — ҳудудий иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи, ишчи гуруҳ раҳбари
Лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
Лавозими бўйича
—
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари
Лавозими бўйича
—
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) бошқармаси бошлиғи ўринбосари
Лавозими бўйича
—
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳардаги корхоналарининг раҳбарлари
Лавозими бўйича
—
«Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳардаги корхоналарининг раҳбарлари
Лавозими бўйича
—
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бошлиғи
Лавозими бўйича
—
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи
Лавозими бўйича
—
тармоқ вазирликлари ва идоралари ҳудудий бошқармаси бошлиғи
«Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш, келишиш ва тасдиқлаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Ижрочилар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
I босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) лойиҳасига киритиш учун инвестиция таклифларини тақдим этиш шакллари намуна ва макетларини ишлаб чиқиб, лойиҳа ташаббускорларига жўнатиш.
Ҳар йили 1 февралга қадар
II босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Жорий йил учун қурилиш соҳасида нархларнинг ўзгариш дефлятори прогноз кўрсаткичларини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тақдим этиш.
Ҳар йили 1 мартга қадар
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
Нархларнинг ўзгариш дефлятори прогноз кўрсаткичларини чуқур таҳлил қилган ҳолда келгуси йил учун мўлжалланган қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш объектларининг соҳалар бўйича ўртача қийматини ишлаб чиқиш ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш.
Ҳар йили 1 апрелга қадар
III босқич
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини туман (шаҳар) ҳокимлари ва сектор раҳбарлари билан биргаликда уларни амалга ошириш зарурати ҳамда уларнинг жойлашуви бўйича кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш.
Ҳар йили 1 апрелга қадар
IV босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Дастурда белгиланган мақсадли мўлжаллардан келиб чиқиб, келгуси йил учун ажратиладиган капитал қўйилмалар миқдорининг дастлабки параметрларини вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юбориш.
Ҳар йили 10 апрелга қадар
V босқич
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияларидан келиб чиқиб, келгуси уч йилликда Дастурга киритиш таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига шахсий кафиллик асосида киритиш.*
Ҳар йили 1 майга қадар
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини Дастурга киритиш учун шакллантиради.
Давлат активларини бошқариш агентлиги
Бўш турган, самарасиз фойдаланилаётган ва инфратузилма лойиҳаларини жойлаштириш имкони мавжуд бўлган давлат мулки объектларнинг рўйхатини Дастурга киритиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш.
Лойиҳа ташаббускорлари
Халқаро молия институтларининг кредитлари иштирокида белгиланган тартибда амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича марказлашган манбалар ҳисобидан бюджет маблағлари капитал қўйилмаларга бўлган талабларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш.
VI босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Давлат активларини бошқариш агентлигининг таклифлари ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхатини ўрганиш якунлари бўйича давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши таклиф этилаётган инфратузилма лойиҳаларини ва инфратузилма лойиҳаларини жойлаштириш имкони мавжуд бўлган давлат мулки объектлари рўйхатини ташаббускорларга тавсиялар билан бирга юбориш.
Ҳар йили 10 майга қадар
VII босқич
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Тасдиқланган лойиҳалар портфелидан танлаб олинган — лойиҳалар рўйхатини ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар тўпламини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш.
Ҳар йили 1 июнга қадар
VIII босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Дастурга киритиш учун таклиф қилинган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхатини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати (томонидан тасдиқланган лойиҳаларнинг дастлабки манзилли рўйхати асосида келгуси йил лойиҳаларининг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш учун зарур бўлган маблағлар ажратилишини таъминлаш.
Белгиланган тартибда
XI босқич
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
Дастурнинг дастлабки манзилли рўйхатига киритилган инфратузилма лойиҳаларининг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа-ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминлаш.
Ҳар йили 1 октябрга қадар
Инфратузилма лойиҳаларининг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказилишини таъминлаш.
Ҳар йили 1 ноябрга қадар
XII босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Дастурни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ўрнатилган тартибда вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига. киритиш.
Ҳар йили 10 ноябрга қадар
XIII босқич
Вазирлар Маҳкамаси
Дастурни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.
Ҳар йили 20 ноябрга қадар
* Дастурга киритиладиган инфратузилма лойиҳаларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарорига асосан тузилган тегишли туман (шаҳар) ва ҳудудий штаблар билан келишилади»;
«3. Баҳолаш мезонлари ва тармоқ мезонлари қуйида келтирилган тартибда баҳоланади:
Т/р
Мезонлар
Балларни бериш шартлари
Балларнинг вазни
I.
Баҳолаш мезонлари:
1.
Аҳоли ҳаёти ва соғлиги учун табиий ва техноген офатлар, эпидемиологик вазият бўйича хавфни бартараф этиш, иқлим ўзгаришига мослашувчан ва унинг оқибатларини юмшатиш, ваколатли орган томонидан табиий офатлардан зарар кўргани тасдиқланган объектларни тиклашга (аниқлашга) қаратилган лойиҳалар тоифасига тегишлилиги
Тегишли
5
Тегишли эмас
0
2.
Лойиҳани амалга ошириш зарурати ва мақсадининг сон ва сифат кўрсаткичларини асослаш ҳисоб-китоблари (маълумотлари) мавжудлиги
Мавжуд
5
Мавжуд эмас
0
3.
Лойиҳа аҳамиятининг даражаси
Республика
5
Вилоят
10
Бир қанча шаҳар ва туманлар
15
Туман ва шаҳарлар
20
Туман ёки шаҳарлар
25
4.
Лойиҳанинг самарадорлиги, шу жумладан, ижтимоий самараси
Объекти хизмат кўрсатишни кўзда тутиб, тўғридан тўғри муаммони, шу жумладан, ижтимоий муаммоларни ҳал этишга ҳисса қўшишга қаратилган
10
Лойиҳа бўйича алоҳида муаммолар, шу жумладан, ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган кўрсаткичлар белгиланган
5
Лойиҳа самарадорлигини аниқлаш қийин
0
5.
Объектнинг техник ҳолати
Яроқсиз (фойдаланиб бўлмайди)
20
Ўртачадан паст (реконструкция қилиш талаб этилади)
10
Ўрта ҳолатда (капитал таъмирлаш талаб этилади)
5
6.
Лойиҳанинг барча хатарлари ва уларнинг миқдорини аниқлаш, хавфлар рейтинги, уларни камайтириш стратегияси ва қолдиқ хавфларни баҳолаш (хавф камайгандан кейинги стратегияси).
Батафсил хавфлар реестри ва хатарларни бошқариш режасининг мавжудлиги
10
Лойиҳани амалга оширишда асосий хатарларнинг сифатли тавсифи мавжудлиги
5
Хавфлар реестри ёки хатарларни бошқариш режаси мавжуд эмас
0
7.
Объектда охирги иш бажарилиш вақти (қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш)
Амалга оширилмаган
20
10 йилдан 15 йилгача
10
5 дан 10 йилгача
5
5 йилгача
0
8.
Лойиҳани маҳаллий бюджетдан молиялаштириш даражаси
50 фоиз ва ундан ортиқ
10
50 фоизгача
5
йўқ
0
9.
Тасдиқланган лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари мавжудлиги
Мавжуд
10
Мавжуд эмас
0
10.
Янги иш ўринлари яратиш
Яратиш кўзда тутилган
5
Яратиш кузда тутилмаган
0
11.
Молиявий ресурсларнинг асосланган ҳисоб-китоби ва молиялаштириш манбалари аниқланганлиги
Мавжуд
10
Мавжуд эмас
0
12.
Лойиҳанинг ташқи-муҳандислик тармоқлари ва транспорт инфратузилмаси билан таъминлаш ҳолати
Таъминланган
10
Қисман таъминланган
5
Таъминланмаган
0
13.
Лойиҳанинг ўрнатилган қувватидан фойдаланиш учун истеъмолчилар (фойдаланувчилар) етарлилиги
Етарли миқдорда мавжуд
10
Етарли эмас
0
14.
Лойиҳа хизмат кўрсатадиган (қамраб олинадиган) аҳоли сони
10 минг нафардан ортиқ
20
5 мингдан 10 минг нафаргача
15
1 мингдан 5 минг нафаргача
10
1 минг нафардан кам
5
II.
Тармоқ мезонлари:
Таълим муассасалари (мактаблар, мактабгача таълим ташкилотлари, олий таълим ташкилотлари)
Ҳар бир фуқарога йилига поликлиникага тиббий ташрифлар сони (ташрифлар)
5 тадан кам
15
5 тадан 7 гача
10
7 тадан 10 тагача
5
10 тадан кўп
1
Ичимлик ва оқова сув объектлари
5.
Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси
10 фоиздан кам
15
10 дан 30 фоизгача
10
30 дан 50 фоизгача
5
50 фоиздан ортиқ
1
6.
Аҳолини марказлаштирилган канализация тармоқлари билан таъминлаш
10 фоиздан кам
15
10 дан 30 фоизгача
10
30 дан 50 фоизгача
5
Мелиорация объектлари
7.
Суғориладиган ерларнинг шўрланиш даражаси
50 фоиз ва ундан ортиқ
15
30 дан 50 фоизгача
10
20 дан 30 фоизгача
5
20 фоиздан кам
0
Суғориш объектлари
8.
Ерларни суғориш даражаси
50 гектар ва ундан ортиқ
20
10 дан 50 гектаргача
15
5 дан 10 гектаргача
10
1 дан 5 гектаргача
5
1 гектардан кам
0
».
5-банднинг биринчи — учинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий қилиш
Сув сарфи
Мослашиш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва бошқа чоралар
Умумий баҳо:
Изоҳ. Лойиҳа паспорти ҳар бир соҳа ва тармоқнинг хусусияти бўйича тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан алоҳида тартибда ишлаб чиқилади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилади.
а) 2-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирдаги саккизинчи — ўн биринчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«шахсий кабинет — лойиҳа ташаббускорлари ва буюртмачиларга электрон платформада маълумотларни киритиш, юклаш, сақлаш, юбориш ва тасдиқлаш функцияларини амалга ошириш мақсадида бириктирилган саҳифа;
электрон платформа — дастурларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш ва манзилли рўйхатларни келишишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими;
қурилишларнинг манзилли рўйхати — ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — дастур) доирасида ҳар бир объектда қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш муддатини, уларнинг ҳажми ва қувватини, умумий ва қолдиқ қийматларини, жорий молия йилида ажратиладиган капитал қўйилмалар миқдорини, фойдаланишга топшириладиган қувватларини, объект бўйича олинган экспертиза хулосаси тўғрисидаги маълумотлар ҳамда пудрат ташкилотининг номини ўзида акс эттирувчи молиявий ҳужжат;
ID рақам — Дастур доирасида лойиҳани амалга оширишдан бошлаб унинг фойдаланишга топширилгунга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан электрон платформада идентификация қилиш учун бир лойиҳага бериладиган махсус рақам»;
«хавф-хатар тоифасидан қатъи назар, барча объектларнинг қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясидан рўйхатдан ўтказиш ва назоратга олинишини таъминлаш»;
«бузиладиган, кўчириладиган ёки реконструкция қилинадиган биноларда, шунингдек, объект қурилиши ҳудудида яшаётган шахсларни, қишлоқ хўжалиги нобудгарчиликлари ва дарахтлар ҳамда кўп йиллик буталарни кўчириш ишларини ташкил этиш»;
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:
«фойдаланувчи ташкилот тасарруфига ўтказиш учун авизони расмийлаштириш;
пудрат шартномасида белгиланган кафолат муддати якуни билан фойдаланувчи ташкилотнинг эътирозлари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини билдирувчи расмий хабарномасини олиш»;
шартнома бекор бўлган кундан эътиборан бир ой муддатда объектнинг қолдиқ иш ҳажмлари назорат ўлчови орқали аниқланади ва хатлов далолатномаси расмийлаштирилади;
объектнинг аниқланган қолдиқ иш ҳажмлари жорий нархларда аниқлаштирилади ва давлат экспертизаси хулосалари олинади;
экспертиза хулосаларига мувофиқ қолдиқ иш ҳажмлари бўйича белгиланган тартибда энг яхши таклифларни танлаш (тендер) амалга оширилади;
объектда амалга оширилган ишлардан ҳосил бўлган 5 фоизлик кафолат тўловлари, бажарилган иш ҳажмлари қийматига қараб пудрат ташкилотлари ўртасида тақсимланади ва тўлаб берилади.
Бунда қурилиш-пудрат ишларини якунлаш учун амалга оширилган қўшимча лойиҳа-қидирув ишлари Вазирлар Маҳкамасининг «Марказлаштирилган капитал қуйилмалар ҳисобига рўёбга чиқарилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда шартномавий жорий нархларга ўтиш тўғрисида» 2003 йил 11 июндаги 261-сон қарорига мувофиқ буюртмачининг бошқа харажатлари ҳисобидан қопланади».
иккинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бош бошқармалари» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Дастур тасдиқлангандан кейин электрон платформада ҳар бир объект бўйича ID рақам очилади»;
«Иқтисодиёт ва молия органлари томонидан бюджет тизими бюджетларидан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет даражаси, соҳалар ва йўналишлар бўйича белгиланган тартибда харажатлар ёйилмаси тузилади ва ажратилган маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида буюртмачиларга очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига киритилишини таъминлайди»;
қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан жорий йилда ажратилган маблағлар электрон платформада объектлар (ID рақамлар) бўйича режалаштирилади.
Бунда қайта тақсимланадиган маблағлар соҳалар кесимида акс эттирилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачиларга қайта тақсимланади»;
ж) 36-банддаги «автоматлаштирилган электрон ахборот тизимида» сўзлари «электрон платформада» сўзлари билан алмаштирилсин;
«буюртмачилар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимлари орқали ҳар бир объект бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига харажатлар сметаси ва унга ўзгартириш (қўшимча)лар киритилади»;
и) 40-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) қуйидаги мазмундаги 411 — 413-бандлар билан тўлдирилсин:
«411. Бажарилган қурилиш-монтаж ва лойиҳа ишлари ҳамда етказиб берилган жиҳозлар учун тўловларга электрон ҳисобварақ-фактура асословчи ҳужжат ҳисобланади, давлат сири ва махфий маълумотлар тоифасига кирувчи объектлар бундан мустасно».
412. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг тегишли ҳужжатларига асосан лойиҳалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда қуриш (объектларни параллель лойиҳалаштирган ҳолда қуриш) муддати тугагандан сўнг ва лойиҳа-смета ҳужжатлари тасдиқлангунга қадар объектларни параллель лойиҳалаштирган ҳолда қуриш муддати давомида электрон ҳисобварақ-фактура орқали расмийлаштирилган бажарилган қурилиш-монтаж ишлари молиялаштирилиши мумкин.
Бунда давлат сири ва махфий маълумотлар тоифасига кирувчи объектлар бўйича манзилли рўйхатлар давлат сирлари ва махфий маълумотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
413. Лойиҳалаштириш ишлари икки босқичли (техник-иқтисодий асослар ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китоб (ТИА/ТИҲК) ва ишчи ҳужжат) бўлган объектлар бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажариш ва молиялаштириш тасдиқланган ишчи ҳужжат асосида амалга оширилади.
Бунда ишчи ҳужжат белгиланган тартибда давлат экспертизаси хулосаси асосида тасдиқланади»;
л) 45-банддаги «Молия вазирлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
м) қуйидаги мазмундаги 461-банд билан тўлдирилсин:
«461. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Дастур доирасида кредитор қарздорликларни қоплаш учун соҳалар кесимида ажратилган маблағларни аввалги йилларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган объектларнинг 5 фоизлик кафолат суммасини буюртмачиларнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ тасдиқланган манзилли рўйхатлар асосида молиялаштириш чораларини кўради»;
н) қуйидаги мазмундаги 471-банд билан тўлдирилсин:
«471. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ҳамда ҳар йили иқтисодиёт ва молия органларида рўйхатга олинган сақлаш харажатлари сметаларида кўзда тутилган маблағлар доирасида бино ва иншоотларни капитал таъмирлашни молиялаштириш ва манзилли рўйхатларини шакллантириш мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ тартибда амалга оширилади».
о) 48-банднинг иккинчи хатбошисидаги «молия» сўзи «иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;
«3. Ташаббускорлар, буюртмачилар, шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўзларининг солиқ органлари томонидан берилган электрон рақамли имзоларидан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда «Капитал қўйилмалар» автоматлаштирилган электрон ахборот тизимида (кейинги ўринларда — электрон платформа) рўйхатдан ўтиши талаб этилади»;
5-банднинг биринчи хатбошисидаги «тизим орқали Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига (кейинги ўринларда — ваколатли органлар)» сўзлари «платформа орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигига (кейинги ўринларда — ваколатли орган)» сўзлари билан алмаштирилсин.
«8. Прогноз қийматлар буюртмачилар томонидан асосланган ҳисоб-китобларга кўра ишлаб чиқилади ва тасдиқланган харажатлар сметасини иқтисодиёт ва молия органларига тақдим этади»;
биринчи хатбоши «ва электрон платформага юкланади» сўзлари билан тўлдирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбоши «Манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг (маълумотларнинг)» сўзларидан кейин «электрон платформага юкланишига ҳамда» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда давлат сири ва махфий маълумотлар тоифасига кирувчи объектлар бўйича манзилли рўйхатлар давлат сирлари ва махфий маълумотлар тоифаларига киритилган ахборотлар билан ишлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади»;
«10. Буюртмачилар ишлаб чиқилган дастлабки манзилли рўйхатларни келишиш учун талаб этилаётган маблағлар бўйича асословчи ҳисоб-китобларни илова қилган ҳолда электрон платформа орқали ваколатли органга тақдим этади.
Бунда Дастур доирасида маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг (объектларнинг) манзилли рўйхатлари тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия бошқармалари билан келишилади»;
11-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«12. Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки улар томонидан ваколат берилган масъул раҳбарлар дастлабки манзилли рўйхатларни икки иш куни ичида кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
13. Дастлабки манзилли рўйхатлар тасдиқлангандан сўнг буюртмачилар томонидан икки иш куни ичида харажатлар сметаси белгиланган тартибда иқтисодиёт ва молия органларига тақдим этилади»;
14-банддаги «Молия органлари» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия органлари харажатлар сметасига асосан» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи ва саккизинчи хатбошилардаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг (маълумотлар ва талаб этилаётган маблағлар бўйича асословчи ҳисоб-китобларнинг) тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун буюртмачи жавобгар бўлади»;
«17. Манзилли рўйхатлар ваколатли орган билан келишиш учун талаб этилаётган маблағлар бўйича асословчи ҳисоб-китобларни илова қилган ҳолда электрон платформа орқали тақдим этилади;
Бунда Дастур доирасида маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган лойиҳаларнинг (объектларнинг) манзилли рўйхатлари тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия бошқармалари билан келишилади».
биринчи хатбошидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
куйидаги мазмундаги бешинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«манзилли рўйхатларнинг Дастурнинг янги ишга тушириладиган қувватлар, капитал қўйилмалар ва асосий фондларни ошириш бўйича параметрларига мувофиқлиги;
йилдан йилга ўтувчи объектлар бўйича ишларнинг қолдиқ қиймати ва харажатлари тўғрисида тақдим этилган маълумотлар асослилиги;
манзилли рўйхатларда қурилиш-монтаж ишлари ҳажми, жиҳозлар (мебель, жиҳозлар) ва буюртмачининг сақлаш харажатлари учун прогноз қилинган маблағлар миқдори тўғрисидаги маълумотлар тўғри акс эттирилиши»;
«19. Манзилли рўйхатлар келишилгандан сўнг тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ёки улар томонидан ваколат берилган масъул раҳбарлар томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади ва тасдиқланади»;
20-банднинг биринчи хатбошисидаги «тизим» сўзи «платформа» сўзи билан алмаштирилсин;
21-банддаги «хабарномада» сўзи «электрон платформада» сўзлари билан алмаштирилсин;
«22. Ваколатли орган электрон платформада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан киритилган манзилли рўйхатларни келишмасдан қайтаришга ҳақли. Бунда камчиликларни электрон платформада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди, қўшимча равишда тақдим этилган материаллар билан боғлиқ камчиликлар бундан мустасно»;
23-банддаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ва Молия вазири» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазири» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банддаги «ваколатли органлар билан келишилган» сўзлари «тасдиқланган» сўзи билан алмаштирилсин;
«Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан капитал қўйилмаларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Капитал қўйилмалар кўринишидаги бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Ижрочилар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
I босқич
Иқтисодиёт ва молия органлари
Капитал қўйилмалар учун ажратиладиган маблағлар ҳажмлари буюртмачиларга етказилгандан кейин Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида буюртмачилар учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига ва электрон платформада ID рақамларига капитал қўйилмалар учун ажратиладиган маблағлар ҳажмларини киритиш.
5 иш куни ичида
II босқич
Буюртмачилар
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонун ва Дастур қабул қилингандан сўнг Дастлабки манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиб, келишиш учун ваколатли органларга киритиш.
3 иш куни ичида
III босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Дастлабки манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва келишиш.
2 иш куни ичида
IV босқич
Тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Дастлабки манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
2 иш куни ичида
V босқич
Буюртмачилар
Тасдиқланган дастлабки манзилли рўйхатларни ва зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки иш куни ичида молия органларига тақдим этиш.
2 иш куни ичида
VI босқич
Иқтисодиёт ва молия органлари
Объектлар учун ажратилган капитал қўйилмалар лимитларини ҳар бир объект учун очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига киритиш.
2 иш кун ичида
VII босқич
Буюртмачилар
Пудратчи (лойиҳа ташкилоти) билан шартнома тузилгандан кейин манзилли рўйхатларни ишлаб чиқиб, келишиш учун ваколатли органларга киритиш.
3 иш кун ичида
VIII босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва келишиш.
3 иш куни ичида
IX босқич
Тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.
3 иш куни ичида
X босқич
Буюртмачилар
Молиялаштиришни бошлаш учун буюртмачилар зарур ҳужжатларни, шу жумладан, ваколатли органлар билан келишилган манзилли рўйхатларни, тегишли ғазначилик бўлинмаларига тақдим этиш.
2 иш кун ичида
XI босқич
Ғазначилик органлари
Буюртмачилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқ юридик ва молиявий мажбуриятларни амалга ошириш.
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ҳамда ҳар йили иқтисодиёт ва молия органларида рўйхатга олинган сақлаш харажатлари сметаларида кўзда тутилган маблағлар доирасида бино ва иншоотларни капитал таъмирлашни молиялаштириш ва манзилли рўйхатларни шакллантириш
ТАРТИБИ
1. Мазкур Тартиб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлашни молиялаштириш ва манзилли рўйхатларни шакллантириш тартиб-таомилларини белгилайди.
2. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатлари ҳар йили иқтисодиёт ва молия органларида мазкур Тартибга иловага мувофиқ шаклда рўйхатга олинган сақлаш харажатлари сметаларида кўзда тутилган маблағлар доирасида буюртмачилар томонидан шакллантирилади.
ўтган йилги бино ва иншоотларини капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатларида кўзда тутилган бажарилган ишлар ва хизматлар, объектлар бўйича етказиб берилган қурилиш материаллари ва жиҳозлар учун кредиторлик қарздорлигини қоплаш;
ўтган йилги аниқ рўйхатларда ҳисобга олинган капитал таъмирлаш объектларининг тугалланиши;
техник паспортлари ва белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига олинган давлат экспертизаси хулосаси ҳамда харид қилиш тартиб-таомиллари натижалари;
камчиликлар далолатномаларига асосан капитал таъмирланиши зарур бўлган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини, жумладан, ресурс сметасини ишлаб чиқиш.
Капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш жараёнида бюджет маблағларига бўлган эҳтиёж ишлаб берилмаган бўнаклар бўйича дебиторлик қарзини ва якунланган йилда буюртмачи харид қилган моддий-техник ресурслар қийматини чегирган ҳолда акс эттирилади.
4. Объектларни капитал таъмирлаш манзилли рўйхатларга киритишнинг мажбурий шартлари бўлиб, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари, жумладан, ресурс сметаси ёки ишлар ва маблағ билан таъминлаш манбаларининг рўйхати мавжудлиги, шунингдек, объектларнинг капитал таъмирланишини асосан ҳисобот йили давомида амалга ошириш ҳисобланади.
5. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирадиган бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг шакллантирилган манзилли рўйхатлари қуйидагича келишилган ҳолда бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан тасдиқланади:
а) Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштиришда — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан;
б) Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларидан молиялаштиришда — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари билан келишиб;
д) туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларидан молиялаштиришда — туманлар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва молия бўлимлари билан.
Бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг тасдиқланган ва келишилган манзилли рўйхатларини бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар тегишли туман (шаҳар) Ғазначилик хизмати бўлимлари ва хизмат кўрсатувчи банкларга тақдим этадилар.
6. Объектлар бўйича пудрат ва лойиҳа ташкилоти ҳамда капитал таъмирлаш ишларининг шартномавий қиймати қурилиш соҳасида белгиланган тартибда харид қилиш тартиб-таомиллари натижаларига кўра аниқланади.
Харид қилиш тартиб-таомиллари бўйича аниқланган капитал таъмирлашнинг шартнома қиймати, агар иш бир календарь йилдан ортиқ амалга оширилган бўлса ва бу ишларни бажариш ҳамда уларни молиялаштириш билан боғлиқ бўлмаган ҳолатлар юзага келган тақдирдагина, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқилади.
7. Капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатларига йил давомида қўшимча объектлар киритилишга аварияли вазиятларда, шунингдек, молиялаштириш манбалари тасдиқланганда йўл қўйилади. Бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг қўшимча манбалари мавжуд бўлмаганида, қўшимча объектни инобатга олган ҳолда, ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағлар доирасида аниқлаштирилади.
Бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг аниқлаштирилган аниқ рўйхатлари бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан молиялаштирувчи орган билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
8. Ҳар чоракда бюджет ташкилотлари бино ва иншоотларни капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатлари келишилган тегишли иқтисодиёт ва молия органларига бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш маблағларининг шартномавий нархларда ўзлаштирилиши, шунингдек, ушбу манзилли рўйхатларга мувофиқ объектлар кесимида молиялаштириш тўғрисида ҳисоботлар тақдим этадилар.
9. Бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш Давлат бюджети харажатларини иқтисодий таснифлашнинг 4-гуруҳи харажатларини маблағ билан таъминлашнинг умумий суммаси доирасида қатъий молиялаштирилади.
10. Мазкур Тартиб талабларига риоя этмаганлик учун масъулият бюджет ташкилотларининг биринчи раҳбарлари — объектларни балансда сақловчилари зиммасига юкланади.
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган бино ва иншоотларни капитал таъмирлашни молиялаштириш ва манзилли рўйхатларини шакллантириш тартибига
ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
«КЕЛИШИЛДИ»
вазирлик ва идора (ҳудудий бўлинма) раҳбари,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари
ёки улар томонидан ваколат берилган масъул шахслар
__________________
20___ йил, «___» ___________
имзо. муҳр
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири
ўринбосари (ҳудудий бўлинма раҳбари)
__________________
20___ йил, «___» ___________
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш бўйича
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Объект номи ва манзили
Таъмирлаш бошланишини ва фойдаланишга топшириш йили
Лойиҳа қуввати
Объектнинг умумий
қиймати
(шартнома асосида, шу жумладан буюртмачи бошқа харажатлари)
01.01.20___ й.
ҳолатига объект
қолдиқ қиймати, шу жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари
01.01.20___ й. ҳолатига йилдан йилга ўтувчи объектнинг қайта ҳисоблаш билан қолдиқ қиймати жумладан, буюртмачи бошқа харажатлари
01.01.20___ й. ҳолатига йилдан йилга ўтувчи объектнинг молиялаштириш қолдиғи
20___ йил учун ажратилган маблағлар лимити
20___ йилда фойдаланишга топшириладиган
01.01.20___ й. ҳолатига йилдан йилга ўтувчи объектнинг (қайта ҳисоблаш билан) қолдиқ қиймати, шу жумладан буюртмачи харажатлари
Экспертиза хулосаси рақами ва санаси
Тендер (танлов) натижасига кўра баённома рақами ва санаси
Қурилиш пудрат ташкилот номи
Жами
шу жумладан:
Қурилиш монтаж ишлари
Жиҳоз
Буюртмачи бошқа харажатлари
Муддат қувват
Асосий фонд
Жами
Жумладан . сақлаш харажатлари
Киритилди
Буюртмачи хизмати раҳбари
__________________
20___ йил, «___» ___________
имзо. муҳр
Келишилди
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
иккинчи хатбошидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«шахсий кабинет — лойиҳа ташаббускорлари ва буюртмачиларга электрон платформада маълумотларни киритиш, юклаш, сақлаш, юбориш ва тасдиқлаш функцияларини амалга ошириш мақсадида бириктирилган саҳифа;
электрон платформа — дастурларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш ва манзилли рўйхатларни келишишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими;
«ID рақам — Дастур доирасида лойиҳани амалга оширишдан бошлаб уни фойдаланишга топширилгунга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан электрон платформада идентификация қилиш учун бир лойиҳага бериладиган махсус рақам»;
б) 2-боб қуйидаги мазмундаги 21 — 23-бандлар билан тўлдирилсин:
«21. Мониторингни юритиш мақсадида буюртмачи томонидан электрон платформага шахсий кабинети орқали ҳар бир объектнинг ID рақами бўйича киритилиши лозим бўлган маълумотлар:
а) доимий амал қиладиган ўзгармайдиган (бир марта киритиладиган) маълумотлар:
объектнинг жойлашган манзили;
ер майдонини ажратиш қарори, объектнинг лойиҳалаштириш учун берилган архитектуравий режалаштириш топшириғи (АРТ);
б) доимий равишда янгиланиб бориладиган ва ўзгарадиган маълумотлар:
объект (лойиҳа)нинг дастлабки, жорий ва якуний ҳолати бўйича фото сурати;
объект (лойиҳа) қурилиш жараёнининг жонли видео кузатуви;
муаллифлик назорати китоби, қурилиш соҳасида назорат инспекциялари кўрсатмалари ва тақдимномалари.
22. Дастур қабул қилиниб, объект (лойиҳа)га ID рақам бириктирилгандан сўнг буюртмачи ташкилот ўзининг шахсий кабинети орқали қуйидаги вазифаларни бажаради:
а) доимий амал қиладиган ўзгармайдиган (бир марта киритиладиган) маълумотлар ҳар ойда, объект (лойиҳа)ни лойиҳалаштириш ва қуриш-таъмирлаш ишлари жараёнларидан келиб чиқиб, мажбурий кўрсаткичларни тўлиқ равишда киритиб боради;
б) доимий равишда янгиланиб бориладиган маълумотлар:
объектнинг дастлабки, жорий ва якуний ҳолати бўйича камида 3 та фотосурати расмийлаштирилган ҳисоб-фактураларга қараб, ҳар чорак якуни бўйича ва фойдаланишга топширилгандан сўнг ҳисобот даврининг 10-санасига қадар киритиб боради;
муаллифлик назорати китоби, қурилиш соҳасида назорат инспекциялари кўрсатмалари ва тақдимномалари назорат тадбирлари ўтказилган кундан эътиборан 5 (беш) кун ичида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимига киритиб боради;
в) молиялаштириш учун иқтисодиёт ва молия органларига юбориладиган маълумотлар:
объект (лойиҳа) учун тасдиқланган манзилли рўйхатларга асосан шахсий ғазна варағини очиш учун аризани белгиланган тартибда юборади;
объект (лойиҳа)нинг тендер (танлов) савдолари якунларига кўра тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ ажратилган маблағлар доирасида харажатлар сметасини ва унга киритиладиган ўзгартиришларни белгиланган тартибда юборади.
23. Ахборот тизимлари билан ID рақами асосида электрон платформани интеграция қилиш орқали қуйидаги маълумотлар шакллантирилади:
а) «Шаффоф» қурилиш миллий ахборот тизими билан интеграция қилиш орқали автоматик тарзда шакллантирадиган маълумотлар:
буюртмачи номи, СТИРи;
лойиҳа ташкилотини танлаш бўйича лот рақами, лойиҳа ташкилоти СТИРи;
пудрат ташкилотини танлаш бўйича лот рақами, пудрат ташкилоти СТИРи;
топохарита ва геология қидирувини бажарувчи ташкилотни аниқлаш лот рақами;
лойиҳа-смета ҳужжатларига давлат экспертизаси хулосаси;
ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши хулосаси;
геодезия (геология) хулосаси;
объектнинг тасдиқланган бош режаси;
топохаритаси;
объектнинг шартномаси ва унда бажариладиган ишлар графиги;
объектнинг танлов (тендер) савдолари якуни бўйича баён ва бошқа маълумотлар;
б) «Давлат молиясини бошқариш» ахборот тизимига интеграция қилиш орқали автоматик тарзда шакллантириладиган маълумотлар:
объект (лойиҳа)нинг ғазна ҳисобварағи;
объект (лойиҳа) тўлов топшириқномалари;
объект (лойиҳа) бўйича харажатлар сметаси.
в) «Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК ахборот тизимига интеграция қилиш орқали автоматик тарзда харид ҳужжатлари бўйича комплекс экспертиза хулосаси бўйича маълумотномалар;
г) солиқ органлари ахборот тизимига интеграция қилиш орқали автоматик тарзда қурилиш-монтаж ишлари бўйича электрон ҳисоб фактура бўйича маълумотномалар»;
в) 9-банддаги «Инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизимидан (кейинги ўринларда — ахборот тизими)» сўзлари «электрон платформадан» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги «Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-санасига қадар электрон имзо билан тасдиқланган ҳолда» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-санасига қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларининг ҳолати, лойиҳа паспортида аниқланган асосий хавфларнинг ҳолати, шу жумладан, хавф даражаси ва уларни камайтириш стратегиясининг самарадорлиги, уларни молиялаштириш ва маблағларнинг ўзлаштирилиши тўғрисидаги маълумотларни»;
«13. Мониторингни ташкил этиш ва амалга ошириш жараёнларида лойиҳалар ташаббускорлари (буюртмачилар):
маълумотларни тўлиқ, тўғри, ҳаққоний ва ўз вақтида киритиш ҳамда юклаш;
белгиланган муддатларда объект (лойиҳа)нинг фотосуратлари ва видео кузатув жараёнларини юклаб бориш;
лойиҳаларнинг ўз вақтида, тўлиқ ҳамда сифатли амалга оширилишини таъминлаш ва бу борадаги ишларни доимий назорат қилиш, шунингдек, электрон платформага тақдим этилган маълумотларнинг тўғри ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади»;
ж) қуйидаги мазмундаги 141-банд билан тўлдирилсин:
«141. Дастур доирасида фойдаланишга топширилган объектларни мониторинг қилиш ишлари электрон платформа ёрдамида амалга оширилади»;
з) 16-банднинг биринчи хатбошисидаги «куйидаги маълумотларни тақдим этади» сўзлари «электрон платформа орқали қуйидаги маълумотларни киритади» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 4-боб қуйидаги мазмундаги 171-банд билан тўлдирилсин:
«171. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда Дастурнинг амалга оширилишининг якуний натижаларидан келиб чиқиб:
кўзланган мақсадларга эришилиши;
лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда бажарилиши;
йўл қўйилган камчиликлар;
мавжуд муаммолар ва уларни келгусида бартараф этиш бўйича таклифлар юзасидан соҳалар ва ҳудудлар кесимида таҳлилий маълумотлар тайёрлайди.
Таҳлилий маълумотлар юзасидан тайёрланган ахборот Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилади»;
«Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар (объектлар) амалга оширилишини мониторинг қилиш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар (объектлар) амалга оширилишини мониторинг қилиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Ижрочилар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
I босқич
Лойиҳа ташаббускорлари
(буюртмачилар)
Объектларнинг амалга оширилиш ҳолати ва уларнинг якунланишига тўсиқ бўлаётган муаммолар тўғрисидаги зарур маълумотларни ахборот тизими орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш.
Ваколатли органга хабарнома бўйича зарур маълумотларни (қайта ишланган ҳисоботни) ҳамда номувофиқлик ва (ёки) ноаниқликлар юзасидан тушунтиришлар юбориш.
2 иш куни ичида
IV босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Мониторинг натижалари юзасидан маълумот ва таклифлар бўйича ойлик, чораклик ва йиллик ахборотни Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби ва Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича республика комиссиясига киритиб бориш.
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасига қадар
V босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Инвестициядан кейинги мониторингни амалга ошириш, унинг натижалари бўйича капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш ишлари самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва лойиҳа ташаббускорлари (буюртмачилари) учун тавсиялар ишлаб чиқиш.
Объект фойдаланишга топширилганидан сўнг 5 йил давомида
(заруратга кўра)
».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 09/24/651/0817-сон)