1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 13 мартдаги ПФ-49-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолияти натижадорлигини ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришишни баҳолашнинг самарали тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.05.00 Меҳнат нормалари ва ишбай баҳолаш]
1. Қуйидагилар:
Фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланадиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш]
2. Белгилансинки, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг (кейинги ўринларда — баҳоланувчи раҳбарлар) фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (кейинги ўринларда — самарадорлик кўрсаткичлари) асосида «samaradorlik.uz» электрон платформаси (кейинги ўринларда — платформа) орқали баҳоланади.
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари платформадан «hrm.argos.uz» электрон платформасига уланиш ва хизмат кўрсатиш бўйича шартнома доирасида фойдаланади.
3. Баҳоланувчи раҳбарлар ўз фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни платформага ўз вақтида ва сифатли киритиб борсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.05.00 Меҳнат нормалари ва ишбай баҳолаш]
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлаш учун масъуллар:
Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлаш учун масъул ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан платформага киритилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
ушбу ташкилотлар ўзининг камида бошқарма бошлиғи даражасидаги масъул ходимларини «hrm.argos.uz» электрон платформасига киритиб, платформа орқали самарадорлик кўрсаткичларига масъул этиб бириктирилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 435-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/435/0615-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги электрон ҳисоботи юритилмайдиган самарадорлик кўрсаткичларини 2025 йил якунига қадар босқичма-босқич рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини амалга ошириш юзасидан маълумотларни ҳар чоракда Агентлик ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари]
6. Белгилансинки, Агентлик платформанинг эгаси, Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ (кейинги ўринларда — Оператор) оператори ҳисобланади.
Оператор платформани жорий этиш, унга техник хизмат кўрсатиш, платформани янада такомиллаштириш, шунингдек, унинг узлуксиз ва хавфсиз ишлаши учун масъул этиб белгилансин. Оператор:
икки ой муддатда ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, платформани такомиллаштирсин ва тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилсин;
платформанинг фаолиятида нуқсон ва носозликлар аниқланганда, Агентлик талабномасига асосан уларнинг уч кун ичида бартараф этилишини таъминласин;
Агентликнинг таклифларига асосан ҳамда уларда белгиланган муддатларда платформани такомиллаштириш чораларини кўриб борсин.
7. Агентлик:
икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
йил якуни бўйича баҳолаш натижаларини таҳлил қилган ҳолда, баҳоланувчи раҳбарлар фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартибини такомиллаштириш, инсон омили аралашувини кескин қисқартириш ва жараённи янада рақамлаштириш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги
48.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги
49.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги
50.
Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги
51.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги
52.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
53.
Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги
IV. Инспекциялар
54.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
55.
Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
56.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси
57.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси
58.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси
59.
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси
60.
Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси
61.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси
V. Марказлар ва бошқа ташкилотлар
62.
Республика Маънавият ва маърифат маркази
63.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази
64.
Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари (элчилар, савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилар)
VI. Давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган компаниялар ва жамиятлар
65.
«Ўзавтосаноат» АЖ
66.
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ
67.
«Ўзагролизинг» АЖ
68.
«Ўзсувтаъминот» АЖ
69.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ
70.
«Uzbekistan Airways» АЖ
71.
«Uzbekistan Airports» АЖ
72.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ
73.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ
74.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ
75.
«Ўзтрансгаз» АЖ
76.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ
77.
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ
78.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ
79.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ
80.
«Навоий КМК» АЖ
81.
«Олмалиқ КМК» АЖ
82.
«Ўзметкомбинат» АЖ
83.
«Ўзкимёсаноат» АЖ
84.
«Навоийазот» АЖ
85.
«Ўзсаноатэкспорт» АЖ
86.
«Ўзбекэкспертиза» АЖ
87.
«Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ
88.
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
89.
«Агробанк» АТБ
90.
«Ўзмиллийбанк» АЖ
91.
«Микрокредитбанк» АТБ
92.
АТ «Халқ банки»
93.
«Асакабанк» АЖ
94.
«Туронбанк» АТБ
95.
АТ «Алоқабанк»
96.
«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ
97.
«Ўзбектелеком» АК
98.
«Дори-Дармон» АК
99.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси
100.
«Ўзмелиомашлизинг» ДУК
101.
«Навоийуран» ДК
VII. Уюшмалар
102.
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси
103.
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси
104.
«Ўзчармсаноат» уюшмаси
105.
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси
106.
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси
107.
«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси
108.
«Ҳунарманд» уюшмаси
109.
«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси
110.
«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси
111.
«Паррандасаноат» уюшмаси
112.
«Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси
113.
Ўзбекистон фермерларикенгаши
114.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Изоҳ. Ушбу рўйхатдаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари бўлганда, шунингдек, режим ва кадрлар масалалари бўйича ўринбосарларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 13 мартдаги ПФ-49-сон Фармони билан жорий этилган фаолият самарадорлигини баҳолаш тизими татбиқ этилмайди.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 463-сон қарорига 2-ИЛОВА
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.05.00 Меҳнат нормалари ва ишбай баҳолаш]
1. Ушбу Низом республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (кейинги ўринларда — самарадорлик кўрсаткичлари) асосида баҳолаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши Фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланадиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари рўйхатига киритилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларига (кейинги ўринларда — баҳоланувчи раҳбар) нисбатан татбиқ этилади.
3. Самарадорлик кўрсаткичлари ҳар йил учун чораклар кесимида ишлаб чиқилиб, тасдиқланади ҳамда унинг ижроси ҳар чорак ва йил якуни бўйича баҳоланади.
Бунда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари кузатув кенгашлари томонидан маъқулланади ҳамда унинг ижроси ҳар чорак ва йил якуни бўйича кузатув кенгашлари томонидан муҳокама қилинади.
4. Самарадорлик кўрсаткичларида «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш доирасида белгиланган мақсадли кўрсаткичлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органларига юкланган вазифалар ҳамда топшириқлар, шунингдек, баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг асосий вазифалари ва мақсадлари акс эттирилади.
5. Самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича «йўл хариталари» ҳамда уларни ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.
6. Баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага асосан «Samaradorlik.uz» электрон платформаси (кейинги ўринларда — платформа) орқали амалга оширилади.
2-боб. Баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.05.00 Меҳнат нормалари ва ишбай баҳолаш]
мақсадлилиги — самарадорлик кўрсаткичлари республика ижро этувчи ҳокимият органининг асосий вазифаларини амалга оширишдан кутилаётган натижаларга эришишга йўналтирилганлиги;
эришиш мумкинлиги — самарадорлик кўрсаткичларининг мавжуд ресурс ва ваколатларга мувофиқлиги;
ўлчанадиган бўлиши — самарадорлик кўрсаткичларига эришиш даражасини баҳолаш учун муайян шартли бирликларда ўлчаш мумкин бўлган кўрсаткичлардан фойдаланиш.
10. Самарадорлик кўрсаткичларининг ҳар бири учун битта ўлчов бирлигидан фойдаланилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.05.00 Меҳнат нормалари ва ишбай баҳолаш]
11. Самарадорлик кўрсаткичларининг вазни уларнинг муҳимлиги, мураккаблиги ва уларни бажариш учун сарфланадиган вақтдан келиб чиқиб белгиланади.
Ҳар бир баҳоланувчи раҳбар фаолияти самарадорлик кўрсаткичларининг чорак учун умумий вазни 100 га тенг бўлади.
12. Самарадорлик кўрсаткичларининг прогнози келгуси йил учун чораклар кесимида қоида тариқасида, прогрессив кўрсаткичлар учун ўсиб борувчи ҳамда регрессив кўрсаткичлар учун пасайиб борувчи якун билан белгиланади. Бунда самарадорлик кўрсаткичларининг прогнози уларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, барча чораклар учун белгиланмаслиги мумкин.
Самарадорлик кўрсаткичларининг прогнози Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда топшириқларида белгиланган кўрсаткичлардан паст бўлмаган даражада белгиланади. Бунда самарадорлик кўрсаткичларининг прогнози тасдиқлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда топшириқлари қабул қилинганда, Вазирлар Маҳкамаси томонидан самарадорлик кўрсаткичларининг прогнозига бир ҳафта муддатда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 435-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/435/0615-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари]
13. Самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумот (кейинги ўринларда — маълумот) автоматик тарзда ёки тасдиқлаш орқали шакллантирилади.
Баҳоланувчи раҳбар самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотини автоматик тарзда шакллантириш манбаини ёки маълумотни тасдиқлаш учун намунавий шакл лойиҳасига масъул давлат органи ёки Вазирлар Маҳкамасининг бўлинмасини (кейинги ўринларда — масъул) киритади.
Бунда ҳар битта самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотини тасдиқлашга битта давлат органи масъул бўлади ҳамда баҳоланувчи раҳбар фаолият юритадиган давлат органини ёки унга бўйсунувчи ташкилотни намунавий шакл лойиҳасига киритишга йўл қўйилмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 435-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/435/0615-сон)
14. Самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича «йўл харитаси» ҳар бир кўрсаткич кесимида ушбу Низомга 3-иловадаги шаклга мувофиқ ишлаб чиқилади.
15. Самарадорлик кўрсаткичларини ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ҳар бир кўрсаткич кесимида ушбу Низомга 4-иловадаги шаклга мувофиқ ишлаб чиқилади.
16. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари намунавий шаклга мувофиқ баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг кейинги йил учун самарадорлик кўрсаткичларини, уларга эришиш бўйича «йўл харитаси»ни ҳамда уни ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, 1 декабрга қадар Бошқарув самарадорлиги агентлигига киритади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
Бунда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари, «йўл хариталари» ва чора-тадбирлар дастури кузатув кенгашлари томонидан маъқулланганидан сўнг келишиш учун Бошқарув самарадорлиги агентлигига киритади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
161. Бошқарув самарадорлиги агентлиги илмий-тадқиқот марказлари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ходимларини жалб қилган ҳолда, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари намунавий шаклга мувофиқ баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг кейинги йил учун самарадорлик кўрсаткичларини, уларга эришиш бўйича «йўл харитаси»ни ҳамда уни ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини «Ўзбекистон-2030» стратегияси ва давлат дастурига мувофиқлиги ва боғлиқлиги, ташкилотларнинг ўзаро боғлиқ самарадорлик кўрсаткичларининг уйғунлиги таъминлангани нуқтаи назаридан 20 декабрга қадар экспертизадан ўтказади ва якуни бўйича хулоса беради.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
162. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари 25 декабрга қадар баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг кейинги йил учун самарадорлик кўрсаткичларини, уларга эришиш бўйича «йўл харитаси»ни ҳамда уни ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини Бошқарув самарадорлиги агентлигининг хулосаси билан бирга Вазирлар Маҳкамасига киритади.
(162-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
17. Вазирлар Маҳкамаси самарадорлик кўрсаткичларининг ўлчов бирлиги, вазни, прогнози ва масъул ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, «йўл харитаси» ва чора-тадбирлар дастурини 15 январга қадар тасдиқлайди.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
19. Тасдиқланган «йўл харитаси» ва чора-тадбирлар дастури фаолияти баҳоланадиган раҳбар томонидан 25 январга қадар платформага киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими платформага киритилган «йўл харитаси» ва чора-тадбирлар дастурини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган «йўл харитаси» ва чора-тадбирлар дастурига мувофиқлиги юзасидан текширади.
20. Платформадаги ва қоғозда тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичлари ўртасида тафовут бўлган тақдирда, платформадаги самарадорлик кўрсаткичлари қўлланилади.
21. Баҳоланувчи раҳбар бошқа ишга ўтган ёки лавозими вакант бўлган тақдирда, ушбу раҳбарнинг самарадорлик кўрсаткичларини сифатли ишлаб чиқиш ва уларга эришиш бўйича масъулияти, жавобгарлиги ва функциялари унинг ўрнига лавозимга тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахс томонидан амалга оширилади.
Бунда зиммасига тегишли функциялар юкланган шахс фаолиятининг самарадорлиги вакант бўлган лавозимнинг самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланмайди.
3-боб. Баҳоланувчи раҳбар фаолияти самарадорлик кўрсаткичларининг «йўл харитаси» ва чора-тадбирлар дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув]
22. Платформада тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичлари, «йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарори асосида киритилади.
Бунда муддати тугаган ҳисобот давридаги самарадорлик кўрсаткичлари, «йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 435-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/435/0615-сон)
23. Тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичлари, «йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидаги тартибда киритилади:
а) Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими самарадорлик кўрсаткичлари, «йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда, Бошқарув самарадорлиги агентлигига хат киритади:
(23-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
б) Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг хатига асосан платформага ўзгартириш ва қўшимчалар беш иш куни ичида киритилади.
(23-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
4-боб. Баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотларини киритиш ва баҳолаш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.05.00 Меҳнат нормалари ва ишбай баҳолаш]
24. Самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари баҳоланувчи раҳбар томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасига қадар платформага киритилади, натижаси автоматик тарзда шакллантириладиган самарадорлик кўрсаткичлари бундан мустасно.
25. Платформага киритилган самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари масъул томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30-санасига қадар тасдиқланади.
27. Натижаси автоматик тарзда шакллантириладиган самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари тегишли ахборот тизимларига интеграция қилиш орқали платформада ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30-санасига қадар шакллантирилади.
в) чорак якуни бўйича фаолият самарадорлиги натижаси қуйидаги формула асосида ҳисоблаб чиқилади:
ФСН = КОБ1 + КОБ2 + …,
Бунда:
ФСН — фаолият самарадорлиги натижаси.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.05.00 Меҳнат нормалари ва ишбай баҳолаш]
31. Самарадорлик кўрсаткичларининг йил якуни бўйича натижаси қуйидаги тартибда ҳисобланади:
а) самарадорлик кўрсаткичларига эришиш даражаси қуйидаги формулалар асосида ҳисоблаб чиқилади:
(31-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 435-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/435/0615-сон)
КИ1 — самарадорлик кўрсаткичларининг чораклик маълумоти, бунда фақат вазн белгиланган чораклар инобатга олинади;
(31-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 435-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/435/0615-сон)
100 балл ва ундан юқори бўлганда — «аъло» деб баҳоланади.
33. Баҳоланувчи раҳбарни рағбатлантириш тўловлари миқдори унинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб келгуси чорак учун белгиланади.
Рағбатлантириш тўловларининг турлари ва уларни ҳисоблаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги қонунчиликни инобатга олган ҳолда белгиланади.
34. Баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг самарадорлиги натижалари «қониқарсиз» деб баҳоланганда:
чорак якуни бўйича устамалар тўлаш тўхтатилади ва интизомий жавобгарлик қўллаш;
йил якуни билан лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.
35. Баҳоланувчи раҳбар томонидан «йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастури ижроси бўйича маълумотларни, шу жумладан, ҳисоботлар ва асословчи ҳужжатларни белгиланган муддатларга қадар платформага киритади.
36. «Йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастури ижроси натижаси платформада баҳоланувчи раҳбар томонидан киритилган маълумотлар асосида автоматик тарзда ҳисобланади.
5-боб. Баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг самарадорлигини баҳолашни аудитдан ўтказиш ва мониторинг қилиш
37. Самарадорлик кўрсаткичлари ва уларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумот, шунингдек, «йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастури ва уларнинг ижроси юзасидан маълумотлар ўз вақтида ва сифатли киритилиши ҳамда тасдиқланиши танланма тартибда Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан мониторинг қилинади ҳамда хато ва камчиликлар аниқланганда, Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
38. Самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумот, шунингдек, «йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастурининг ижроси юзасидан маълумотларнинг ҳаққонийлиги танланма тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли ташкилот вакилларини жалб қилган ҳолда текширилади.
6-боб. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва масъул давлат органларининг жавобгарлиги
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
39. Қуйидагилар:
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари — ўзлари масъул бўлган тармоқ ва соҳалар бўйича самарадорлик кўрсаткичларига эришилиши ҳамда маълумотларни тўғри ва ўз вақтида платформага киритилишини таъминлашга;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг ўринбосарлари — ўзларининг самарадорлик кўрсаткичларини сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқишга ҳамда уларга эришишга, шунингдек, эришилганлиги ҳақидаги маълумотларни тўғри ва ўз вақтида платформага киритишга;
масъул — самарадорлик кўрсаткичларини ўз вақтида тасдиқлаш ва маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлашга шахсан масъул ва жавобгар ҳисобланади.
7-боб. Платформадан фойдаланишни техник жиҳатдан ташкил қилиш ва баҳоланувчи раҳбар тўғрисидаги маълумотларни бошқариш
40. Платформадан фойдаланиш техник жиҳатдан Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ (кейинги ўринларда — Оператор) томонидан ташкил этилади.
41. Оператор:
платформанинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди ва уни доимий равишда техник қўллаб-қувватлаш чораларини кўради;
республика ижро этувчи ҳокимият органларига платформадан фойдаланиш жараёнида техник ёрдам кўрсатилишини ташкил этади;
платформанинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўради;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан платформадан фойдаланиш жараёнида келиб тушган таклифларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, Бошқарув самарадорлиги агентлигининг таклифларига асосан платформани такомиллаштиради ва модернизация қилади.
(41-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
42. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг платформага уланиш бўйича сўрови Бошқарув самарадорлиги агентлигига келиб тушганидан сўнг уч кун муддатда республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг кабинети яратилади ҳамда ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ муддатларда созланади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
43. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг кабинетида баҳоланувчи раҳбар ҳақидаги маълумотлар «hrm.argos.uz» электрон платформаси орқали интеграция қилиш орқали автоматик тарзда шакллантирилади.
«Нrm.argos.uz» электрон платформасига уланиш ва юритиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 22 сентябрдаги 492-сон қарори билан тартибга солинади.
44. «Нrm.argos.uz» электрон платформаси орқали шакллантирилган маълумотларга қўшимча киритиш, уларни таҳрир қилиш ва тўлдириш тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
45. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва баҳолаш
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари (кейинги ўринларда — баҳоланувчи раҳбар)
Бошқарув самарадорлиги агентлиги
Баҳоланувчи раҳбар
1. Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (кейинги ўринларда — самарадорлик кўрсаткичлари), уларга эришиш бўйича «йўл хариталари» ҳамда ҳудудларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, келишиш учун Бошқарув самарадорлиги агентлигига киритади.
Бунда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари, «йўл хариталари» ва чора-тадбирлар дастури кузатув кенгашлари томонидан маъқулланганидан сўнг келишиш учун Бошқарув самарадорлиги агентлигига киритилади.
2. Самарадорлик кўрсаткичларини, уларга эришиш бўйича «йўл харитаси»ни ҳамда уни ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини «Ўзбекистон-2030» стратегияси ва давлат дастурига мувофиқлиги ва боғлиқлиги, ташкилотларнинг ўзаро боғлиқ самарадорлик кўрсаткичларининг уйғунлиги таъминлангани нуқтаи назаридан экспертизадан ўтказади ва якуни бўйича хулоса беради.
3. Самарадорлик кўрсаткичларини, уларга эришиш бўйича «йўл харитаси»ни ҳамда уни ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини Бошқарув самарадорлиги агентлигининг хулосаси билан бирга Вазирлар Маҳкамасига киритади.
1 декабрга қадар
20 декабрга қадар
25 декабрга қадар
2-босқич
Вазирлар Маҳкамаси
Самарадорлик кўрсаткичлари, уларга эришиш бўйича «йўл хариталари» ҳамда ҳудудларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини кўриб чиқиб, тасдиқлайди.
Тасдиқланган «йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастурини платформага киритади.
4-босқич
Баҳоланувчи раҳбар
Самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни платформага киритади, бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда шакллантириладиган самарадорлик кўрсаткичлари бундан мустасно.
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасига қадар
5-босқич
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган давлат органлари ёки Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари
Платформага киритилган самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлайди.
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30-санасига қадар
Платформада баҳоланувчи раҳбар фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари рейтингини шакллантиради.
30-санасида
6-босқич
Баҳоланувчи раҳбар
«Йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастури ижроси бўйича маълумотларни, шу жумладан, ҳисоботлар ва асословчи ҳужжатларни платформага киритади.
«Йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастурида белгиланган муддатларда
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг
Бажарилиши тўғрисидаги маълумотни тасдиқлашга масъул
I чорак
II чорак
III чорак
IV чорак
вазн
режа
вазн
режа
вазн
режа
вазн
режа
1. Ташкилотнинг номи
1.1. Раҳбар Ф.И.О.
1.
1.
2.
2.
3.
3.
1.2. Раҳбарнинг биринчи ўринбосари Ф.И.О.
4.
1.
5.
2.
6.
3.
1.3. Раҳбар ўринбосари Ф.И.О.
7.
1.
8.
2.
9.
3.
Изоҳ:
* прогрессив — бажарилиши тўғрисидаги маълумотларнинг режага нисбатан ўсиш динамикаси ижобий натижа бўлганда, регрессив — бажарилиши тўғрисидаги маълумотларнинг режага нисбатан пасайиш динамикаси ижобий натижа бўлганда.
** 2025 йилдан бошлаб олдинги йилнинг ҳолати, агар платформада мавжуд бўлса, платформадаги маълумотлар асосида шакллантирилади.
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича «йўл хариталари»нинг
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
Т/р
Амалга ошириш механизми/ишлаб чиқиладиган ҳужжат
Ижро муддати
Масъул ижрочилар
1. Ташкилотнинг номи
1.1. Раҳбар Ф.И.О.
1. Биринчи самарадорлик кўрсаткичининг номи
1.1.
1.2.
1.3.
2. Иккинчи самарадорлик кўрсаткичининг номи
2.1.
2.2.
2.3.
1.2. Раҳбарнинг биринчи ўринбосари Ф.И.О.
1. Биринчи самарадорлик кўрсаткичининг номи
1.1.
1.2.
1.3.
2. Иккинчи самарадорлик кўрсаткичининг номи
2.1.
2.2.
2.3.
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурининг
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
Т/р
Ҳудуд номи
Амалга ошириш механизми
Ижро муддати
Масъул ижрочилар
1. Ташкилотнинг номи
1.1. Раҳбар Ф.И.О.
1. Биринчи самарадорлик кўрсаткичининг номи
1.1.
1.2.
1.3.
2. Иккинчи самарадорлик кўрсаткичининг номи
2.1.
2.2.
2.3.
1.2. Раҳбарнинг биринчи ўринбосари Ф.И.О.
1. Биринчи самарадорлик кўрсаткичининг номи
1.1.
1.2.
1.3.
2. Иккинчи самарадорлик кўрсаткичининг номи
2.1.
2.2.
2.3.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 463-сон қарорига 3-ИЛОВА
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
1. Ушбу Низом маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбар ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (кейинги ўринларда — самарадорлик кўрсаткичлари) асосида баҳолаш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарларига нисбатан татбиқ этилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.05.00 Меҳнат нормалари ва ишбай баҳолаш]
3. Самарадорлик кўрсаткичлари ҳар йил учун чораклар кесимида республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда ҳудудлар кесимидаги чора-тадбирлар дастури асосида ишлаб чиқилиб, тасдиқланади ҳамда унинг ижроси ҳар чорак ва йил якуни бўйича баҳоланади.
4. Самарадорлик кўрсаткичларида «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш доирасида белгиланган мақсадли кўрсаткичлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юкланган вазифалар ҳамда топшириқлар, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг асосий вазифалари ва мақсадлари акс эттирилади.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарларининг (кейинги ўринларда — баҳоланувчи раҳбар) самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича «йўл хариталари» ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарларининг самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича иш режалари ишлаб чиқилади.
Бунда ҳудуднинг жамоавий ва адаптив спорт турлари бўйича спорт мусобақаларидаги натижалари ва аҳолини жамоавий ва адаптив спорт турларига жалб қилиш мезонларига алоҳида эътибор қаратилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 817-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/817/1208-сон)
6. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларни баҳолаш ушбу Низомга 1 ва 1а-иловалардаги схемага асосан «Samaradorlik.uz» электрон платформаси (кейинги ўринларда — платформа) орқали амалга оширилади.
2-боб. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
7. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларининг намунавий шакли ушбу Низомга 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ белгиланади.
8. Ҳар бир маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи раҳбари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари сони қоида тариқасида, 5 тадан 10 тагача бўлади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.05.00 Меҳнат нормалари ва ишбай баҳолаш]
9. Самарадорлик кўрсаткичлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
аниқ бўлиши — эришиш кўзланаётган самарадорлик кўрсаткичларининг аниқ белгиланиши;
мақсадлилиги — самарадорлик кўрсаткичлари республика ижро этувчи ҳокимият органининг асосий вазифаларини амалга оширишдан кутилаётган натижаларга эришишга йўналтирилганлиги;
эришиш мумкинлиги — самарадорлик кўрсаткичларининг мавжуд ресурс ва ваколатларга мувофиқлиги;
ўлчанадиган бўлиши — самарадорлик кўрсаткичларига эришиш даражасини баҳолаш учун муайян шартли бирликларда ўлчаш мумкин бўлган кўрсаткичлардан фойдаланиш.
10. Самарадорлик кўрсаткичларининг ҳар бири учун битта ўлчов бирлигидан фойдаланилади.
11. Самарадорлик кўрсаткичларининг вазни уларнинг муҳимлиги, мураккаблиги ва уларни бажариш учун сарфланадиган вақтдан келиб чиқиб белгиланади.
Ҳар бир маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи раҳбари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлик кўрсаткичларининг чорак учун умумий вазни 100 га тенг бўлади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.05.00 Меҳнат нормалари ва ишбай баҳолаш]
12. Самарадорлик кўрсаткичларининг прогнози келгуси йил учун чораклар кесимида қоида тариқасида, прогрессив кўрсаткичлар учун ўсиб борувчи ҳамда регрессив кўрсаткичлар учун пасайиб борувчи якун билан белгиланади. Бунда самарадорлик кўрсаткичларининг прогнози уларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, барча чораклар учун белгиланмаслиги мумкин.
Самарадорлик кўрсаткичларининг прогнози Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда топшириқларида белгиланган кўрсаткичлардан паст бўлмаган даражада белгиланади. Бунда самарадорлик кўрсаткичларининг прогнози тасдиқлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда топшириқлари қабул қилинганда, Вазирлар Маҳкамаси ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан самарадорлик кўрсаткичларининг прогнозига бир ҳафта муддатда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 435-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/435/0615-сон)
13. Самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумот (кейинги ўринларда — маълумот) автоматик тарзда ёки тасдиқлаш орқали шакллантирилади.
Баҳоланувчи раҳбар самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотини автоматик тарзда шакллантириш манбаини ёки маълумотни тасдиқлаш учун намунавий шакл лойиҳасига масъул давлат органи ёки Вазирлар Маҳкамасининг бўлинмасини (кейинги ўринларда — масъул) киритади.
Бунда ҳар битта самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотини тасдиқлашга битта давлат органи масъул бўлади ҳамда баҳоланувчи раҳбар фаолият юритадиган давлат органини ёки унга бўйсунувчи ташкилотни намунавий шакл лойиҳасига киритишга йўл қўйилмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 435-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/435/0615-сон)
14. Баҳоланувчи раҳбар намунавий шаклга мувофиқ ўз фаолиятининг кейинги йил учун самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиб, 25 январга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
17. Баҳоланувчи раҳбар ўз фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича «йўл харитаси»ни ҳар бир кўрсаткич кесимида ушбу Низомга 3-иловадаги шаклга мувофиқ ишлаб чиқиб, 25 февралга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига киритади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
Бунда Бошқарув самарадорлиги агентлигининг ҳудудий филиаллари туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларининг умумий вазни ҳар бир чорак учун 100 га тенглиги, йиллик ва чораклардаги прогнозлар ўзаро мувофиқлиги, маълумотни тасдиқлашга масъул давлат органи сифатида ўзи ёки ўзига бўйсунувчи ташкилотлар белгиланмаганлигини кўриб чиқади.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
23. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари, уларнинг ўлчов бирлиги, вазни, прогнози ва масъул ҳақидаги маълумотларни 25 февралга қадар тасдиқлайди.
24. Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари томонидан ўз фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари 1 мартга қадар платформага киритилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
26. Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича иш режалари ҳар бир кўрсаткич кесимида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ ишлаб чиқилади.
Иш режаларидаги тадбирлар қоида тариқасида, маҳаллалар кесимида баён этилади.
27. Иш режалари кейинги ой учун платформада туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари томонидан ҳар ойнинг 1-санасига қадар ишлаб чиқилади ҳамда туман (шаҳар) ҳокими томонидан ҳар ойнинг 5-санасига қадар тасдиқланади.
Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари тасдиқлангунга қадар иш режалари қоида тариқасида, олдинги ҳисобот даври учун тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичлари кесимида ишлаб чиқилади.
Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари лавозими вакант бўлган ёки ушбу лавозимга янги ҳоким ўринбосари тайинланган ой учун иш режалари ишлаб чиқилмайди.
28. Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича иш режалари сифатли ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши баҳоланувчи раҳбар томонидан мувофиқлаштирилади.
29. Платформадаги ва қоғозда тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичлари ўртасида тафовут бўлган тақдирда, платформадаги самарадорлик кўрсаткичлари қўлланилади.
30. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ўринбосарлари бошқа ишга ўтган ёки лавозим вакант бўлган тақдирда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг самарадорлик кўрсаткичлари, «йўл харитаси» ва иш режаларини сифатли ишлаб чиқиш ҳамда уларга эришиш бўйича масъулияти, жавобгарлиги ва функциялари уларнинг ўрнига лавозимга тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахс томонидан амалга оширилади.
Бунда зиммасига тегишли функциялар юкланган шахс фаолиятининг самарадорлиги вакант бўлган лавозимнинг самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланмайди.
3-боб. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари, «йўл харитаси» ва иш режаларига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш
31. Платформада тасдиқланган баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларига ўзгартириш ва қўшимчалар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарори асосида киритилади.
Бунда муддати тугаган ҳисобот давридаги самарадорлик кўрсаткичларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 435-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/435/0615-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув;
4.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.05.00 Меҳнат нормалари ва ишбай баҳолаш]
а) Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими самарадорлик кўрсаткичларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда Бошқарув самарадорлиги агентлигига хат киритади:
(32-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
б) Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг хатига асосан платформага ўзгартириш ва қўшимчалар беш иш куни ичида киритилади.
(32-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
33. Платформада тасдиқланган «йўл харитаси» ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари ва иш режаларига Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарори ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Бунда муддати тугаган ҳисобот давридаги «йўл харитаси» ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 435-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/435/0615-сон)
34. «Йўл харитаси» ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолиятининг тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичлари ва иш режаларига ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидаги тартибда киритилади:
а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг тегишлича Ахборот-таҳлил бошқармаси ҳамда ахборот-таҳлил гуруҳларининг масъул ходими самарадорлик кўрсаткичларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда, Бошқарув самарадорлиги агентлигининг ҳудудий филиалларига хат киритади:
(34-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарори ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари (PDF шаклида илова қилинади);
баҳоланувчи раҳбар Ф.И.О. ва лавозими;
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиладиган самарадорлик кўрсаткичлари ҳақида маълумот (прогнози, маълумоти, ҳисобот даври);
б) Бошқарув самарадорлиги агентлигининг ҳудудий филиаллари томонидан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарори ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг хатига асосан платформага ўзгартириш ва қўшимчалар беш иш куни ичида киритилади.
(34-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
4-боб. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ўринбосарлари фаолияти самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотларини киритиш ва баҳолаш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.05.00 Меҳнат нормалари ва ишбай баҳолаш]
35. Баҳоланувчи раҳбар фаолияти самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари ўзлари томонидан ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари масъул давлат органларининг ҳудудий бошқармалари томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасига қадар платформага киритилади, маълумот автоматик тарзда шакллантириладиган самарадорлик кўрсаткичлари бундан мустасно.
36. Платформага киритилган самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари масъул томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30-санасига қадар тасдиқланади.
37. Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолияти самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотларини тасдиқлашга масъулларнинг республика даражасидаги юқори турувчи ташкилоти мавжуд бўлмаган тақдирда, платформага киритилган самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг тегишлича Ахборот-таҳлил бошқармаси ҳамда ахборот-таҳлил гуруҳлари томонидан тасдиқланади.
38. Баҳоланувчи раҳбар ёки масъул давлат органларининг ҳудудий бошқармалари томонидан самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари платформага нотўғри киритилган тақдирда, тегишли ташкилот раҳбар ходимига интизомий жазо қўллаш масаласи кўриб чиқилган ҳолда, масъул томонидан тегишли тузатиш киритилади.
39. Натижаси автоматик тарзда шакллантириладиган самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари тегишли ахборот тизимларига интеграция қилиш орқали платформада ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30-санасига қадар шакллантирилади.
40. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижалари рейтинги платформада ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30-санасида шаклланади.
41. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги ҳар чорак ва йил якуни бўйича баҳоланади.
42. Самарадорлик кўрсаткичларининг чорак якуни бўйича натижаси қуйидаги тартибда ҳисобланади:
а) самарадорлик кўрсаткичларига эришиш даражаси қуйидаги формулалар асосида ҳисоблаб чиқилади:
(43-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 435-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/435/0615-сон)
КИ1 — самарадорлик кўрсаткичларининг чораклик маълумоти, бунда фақат вазн белгиланган чораклар инобатга олинади;
(43-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 435-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/435/0615-сон)
в) йил якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичлари натижаси қуйидаги формула асосида ҳисоблаб чиқилади:
КОБ = КЭД*ЙВ
Бунда:
КОБ — самарадорлик кўрсаткичлари ижроси бўйича олинган балл;
ЙВ — самарадорлик кўрсаткичининг йиллик вазни;
г) самарадорлик кўрсаткичларининг йиллик вазни қуйидаги формула асосида ҳисоблаб чиқилади:
ЙВ=(ЧВ1+ЧВ2+ЧВ3+ЧВ4)/4
д) йил якуни бўйича фаолият самарадорлиги натижаси қуйидаги формула асосида ҳисоблаб чиқилади:
ФСЙН = КОБ1 + КОБ2 + …,
Бунда:
ФСЙН — фаолият самарадорлиги йиллик натижаси.
44. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги натижаси:
70 баллдан кам бўлганда — «қониқарсиз»;
70 баллдан 85 баллгача — «қониқарли»;
85 баллдан 100 баллгача — «яхши»;
100 балл ва ундан юқори бўлганда — «аъло» деб баҳоланади.
45. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги натижалари «аъло» ва «яхши» деб баҳоланганда уларга келгуси чорак учун рағбатлантириш тўловлари белгиланади.
Рағбатлантириш тўловларининг турлари ва уларни ҳисоблаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 435-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/435/0615-сон)
47. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги натижалари «қониқарсиз» деб баҳоланганда:
чорак якуни бўйича устамалар тўлаш тўхтатилади ва интизомий жавобгарлик қўллаш;
йил якуни билан лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.
48. Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари томонидан ўз фаолиятининг ойлик иш режалари ижроси бўйича маълумотларни, шу жумладан, ҳисоботлар ва асословчи ҳужжатларни ҳисобот ойининг якуни билан кейинги ойнинг 1-санасига қадар платформага киритади.
49. Иш режалари ижроси бўйича платформага киритилган маълумотлар баҳоланувчи раҳбарнинг котибият мудирлари томонидан ҳисобот ойининг якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар тасдиқланади.
50. Иш режасидаги тадбирлар бажарилди ва бажарилмади шаклида тасдиқланади, бунда ҳар бир тадбир фақатгина 100 фоизга амалга оширилганда бажарилган ҳисобланади.
51. Баҳоланувчи раҳбарнинг котибият мудирлари томонидан тасдиқланмаган тадбирлар ҳисобот ойининг якуни билан кейинги ойнинг 5-санасида автоматик тарзда бажарилмаган деб баҳоланади.
52. Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари фаолиятининг иш режалари ижросини баҳолаш натижалари ҳисобот ойининг якуни билан кейинги ойнинг 5-санасида платформада шакллантирилади.
5-боб. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолашни аудитдан ўтказиш ва мониторинг қилиш
53. Самарадорлик кўрсаткичлари ва уларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумот, шунингдек, «йўл харитаси» ҳамда иш режалари ва уларнинг ижроси юзасидан маълумотлар ўз вақтида ва сифатли киритилиши ҳамда тасдиқланиши танланма тартибда Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳамда унинг филиаллари томонидан мониторинг қилинади ҳамда хато ва камчиликлар аниқланганда Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритилади.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
54. Самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумот, шунингдек, «йўл харитаси» ҳамда иш режаларининг ижроси юзасидан маълумотларнинг ҳаққонийлиги танланма тартибда Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тегишли ташкилот вакилларини жалб қилган ҳолда текширилади.
6-боб. Масъул давлат органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жавобгарлиги
55. Қуйидагилар:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари — ўзлари масъул бўлган тармоқ ва соҳалар бўйича ўринбосарлари кесимида самарадорлик кўрсаткичларига эришилиши ҳамда маълумотларни тўғри ва ўз вақтида платформага киритилишини таъминлашга;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ўринбосарлари — ўзларининг самарадорлик кўрсаткичларини сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқишга ҳамда уларга эришишга;
масъул — самарадорлик кўрсаткичларини ўз вақтида тасдиқлаш ва маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлашга;
масъул давлат органларининг ҳудудий бошқармалари — самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотларини ўз вақтида киритишга ва маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлашга;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг тегишлича Ахборот-таҳлил бошқармаси ҳамда ахборот-таҳлил гуруҳлари — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишига ҳамда уларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумот ўз вақтида платформага киритилишига шахсан масъул ва жавобгар ҳисобланади.
7-боб. Платформадан фойдаланишни техник жиҳатдан ташкил қилиш ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ўринбосарлари тўғрисидаги маълумотларни бошқариш
56. Платформадан фойдаланиш техник жиҳатдан Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ (кейинги ўринларда — Оператор) томонидан ташкил этилади.
57. Оператор:
платформанинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди ва уни доимий равишда техник қўллаб-қувватлаш чораларини кўради;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига платформадан фойдаланиш жараёнида техник ёрдам кўрсатилишини ташкил этади;
платформанинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўради;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан платформадан фойдаланиш жараёнида келиб тушган таклифларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, Бошқарув самарадорлиги агентлигининг таклифларига асосан платформани такомиллаштиради ва модернизация қилади.
(57-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
58. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг платформага уланиш бўйича сўрови Бошқарув самарадорлиги агентлигига келиб тушганидан сўнг уч кун муддатда республика ижро этувчи ҳокимият органларининг кабинети яратилади ҳамда ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ муддатларда созланади.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
59. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг кабинетида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ўринбосарлари ҳақидаги маълумотлар «hrm.argos.uz» электрон платформаси орқали интеграция қилиш орқали автоматик тарзда шакллантирилади.
«Нrm.argos.uz» электрон платформасига уланиш ва юритиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 22 сентябрдаги 492-сон қарори билан тартибга солинади.
60. «Нrm.argos.uz» электрон платформаси орқали шакллантирилган маълумотларга қўшимча киритиш, уларни таҳрир қилиш ва тўлдириш тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ташкилий-кадрлар гуруҳи томонидан амалга оширилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
61. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарлари (кейинги ўринларда –баҳоланувчи раҳбар)
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда ҳудудлар кесимидаги чора-тадбирлар дастури асосида ўз фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (кейинги ўринларда — самарадорлик кўрсаткичлари) ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига киритади.
25 февралга қадар
5-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари
Баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича «йўл хариталари»ни кўриб чиқиб, платформа орқали тасдиқлайди.
1 мартга қадар
6-босқич
Баҳоланувчи раҳбар
Самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича тасдиқланган «йўл хариталари»ни платформага киритади.
5 мартга қадар
7-босқич
Баҳоланувчи раҳбар
Самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни платформага киритади, бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда шакллантириладиган самарадорлик кўрсаткичлари бундан мустасно.
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасига қадар
8-босқич
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган давлат органлари ёки Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари
Платформага киритилган самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлайди.
Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30-санасига қадар
Платформада баҳоланувчи раҳбар фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари рейтинги шакллантиради.
30-санасида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 1а-ИЛОВА
Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш
Ўз фаолиятларининг тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича иш режаларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун тегишли туман (шаҳар) ҳокимига юборади.
Ҳар ойнинг 1-санасига қадар
8-босқич
Туман (шаҳар) ҳокими
Ўзининг ўринбосарлари фаолиятининг иш режаларини кўриб чиқади, эътирози бўлган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари билан қайта ишлаб тасдиқлайди.
Ҳар ойнинг 5-санасига қадар
9-босқич
Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари
Иш режалари ижроси бўйича маълумотлар, шу жумладан, ҳисоботлар ва асословчи ҳужжатлар платформага киритади.
Ҳисобот ойининг якуни билан кейинги ойнинг 1-санасига қадар
10-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг котибият мудирлари
Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари томонидан «иш режалар» ижроси бўйича платформага киритилган маълумотларни тасдиқлайди.
Ҳисобот ойининг якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 ноябрдаги 732-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон)
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг
Бажарилиши тўғрисидаги маълумотни тасдиқлашга масъул
I чорак
II чорак
III чорак
IV чорак
вазн
режа
вазн
режа
вазн
режа
вазн
режа
1. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
1.1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ф.И.О.
1.
1.
2.
2.
3.
3.
1.2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ф.И.О.
4.
1.
5.
2.
6.
3.
1.3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Ф.И.О.
7.
1.
8.
2.
9.
3.
Изоҳ:
* прогрессив — бажарилиши тўғрисидаги маълумотларнинг режага нисбатан ўсиш динамикаси ижобий натижа бўлганда, регрессив — бажарилиши тўғрисидаги маълумотларнинг режага нисбатан пасайиш динамикаси ижобий натижа бўлганда.
** 2025 йилдан бошлаб олдинги йилнинг ҳолати агар платформада мавжуд бўлса, платформадаги маълумотлар асосида шакллантирилади.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 2а-ИЛОВА
Туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг
Бажарилиши тўғрисидаги маълумотни тасдиқлашга масъул
I чорак
II чорак
III чорак
IV чорак
вазн
режа
вазн
режа
вазн
режа
вазн
режа
1. ТУМАН (ШАҲАР) НОМИ
1.1. Туман (шаҳар) ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ф.И.О.
1.
1.
2.
2.
3.
3.
1.2. Туман (шаҳар) ҳокимнинг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ф.И.О.
4.
1.
5.
2.
6.
3.
1.3. Туман (шаҳар) ҳокимнинг ўринбосари Ф.И.О.
7.
1.
8.
2.
9.
3.
Изоҳ:
* прогрессив — бажарилиши тўғрисидаги маълумотларнинг режага нисбатан ўсиш динамикаси ижобий натижа бўлганда, регрессив — бажарилиши тўғрисидаги маълумотларнинг режага нисбатан пасайиш динамикаси ижобий натижа бўлганда.
** 2025 йилдан бошлаб олдинги йилнинг ҳолати агар платформада мавжуд бўлса, платформадаги маълумотлар асосида шакллантирилади.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича «йўл хариталари»нинг
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
Т/р
Амалга ошириш механизми
Ижро муддати
Масъул ижрочилар
1. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
1.1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ф.И.О.
1. Биринчи самарадорлик кўрсаткичининг номи
1.1.
1.2.
1.3.
1.4.
2. Иккинчи самарадорлик кўрсаткичининг номи
2.1.
2.2.
2.3.
2.4.
1.2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ф.И.О.
1. Биринчи самарадорлик кўрсаткичининг номи
1.1.
1.2.
2. Иккинчи самарадорлик кўрсаткичининг номи
2.1.
2.2.
2.3.
1.3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Ф.И.О.
1. Биринчи самарадорлик кўрсаткичининг номи
1.1.
1.2.
2. Иккинчи самарадорлик кўрсаткичининг номи
2.1.
2.2.
3. Учинчи самарадорлик кўрсаткичининг номи
3.1.
3.2.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича ойлик иш режаларининг
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
________ туман (шаҳар) ҳокими
_________________________
2024 йил «____» ___________
___________ туман (шаҳар) ҳокимининг _________________________ масалалари бўйича ўринбосари
Ф.И.О.
(муддат кўрсатилади)
ИШ РЕЖАСИ
Умумий маълумотлар:
аҳоли сони — ____ нафар, маҳаллалар сони — ___ та, хонадонлар сони — ____ та, оилалар сони — ____ та, ва бошқа ҳоким ўринбосари фаолиятига алоқадор маълумотлар.
Т/р
Чора-тадбирлар номи
Амалга ошириш механизми
Ўлчов бирлиги
Режа
Масъуллар
1. Биринчи самарадорлик кўрсаткичининг номи
1.
2.
2. Иккинчи самарадорлик кўрсаткичининг номи
3.
4.
3. Учинчи самарадорлик кўрсаткичининг номи
5.
6.
7.
Эришиладиган натижалар кўрсатилади:
1.
2.
3.
_______ туман (шаҳар) ҳокимининг
___________________ масалалари бўйича ўринбосари _________________________________________________________ Ф.И.О.