Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармонига ҳамда «Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 28 сентябрдаги ПҚ-319-сон қарорига мувофиқ аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш вазифалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ўтказилиши муносабати билан бошқа вазирлик ва идоралар, маҳалла даражасида фаолият юритаётган тузилмаларнинг такрорланувчи функцияларини бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармони билан:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), шунингдек, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар)ларда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилганлиги;
Агентлик аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи сифатида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тугатилиб, унинг вазифа ва функциялари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ўтказилганлиги муносабати билан Ҳукумат қарорларини ўзаро мувофиқлаштириш;
туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаш ҳамда уларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш;
туман (шаҳар)лардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш хизматларини кўрсатиш;
Агентлик томонидан унинг тизимидаги пансионат ва санаторийларда даволаниш учун кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийларига йўлланмалар бериш;
Агентлик томонидан Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан биргаликда Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш институтининг фаолиятини ҳамкорликда мувофиқлаштириш.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Агентлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 15 декабрь,
665-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Махсус таълим-тарбия муассасаларидаги алоҳида меҳнат шароитлари учун қўшимча ҳақ белгиланган педагог ходимлар лавозимлари рўйхати, мазкур тўловларнинг турлари ва миқдорларининг «Изоҳлар» қисмини 2-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 17 майдаги 89-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Марказ тузилмасига ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади».

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 5 ноябрдаги 240-сон қарорида:

а) 3-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори зарурат бўлганда, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг штатда белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритишга ҳақли»;
б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Белгилансинки, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация марказининг директори Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади»;
2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий» сўзлари билан алмаштирилсин;
26-банддаги «Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) билан келишилган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин;
27-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Комиссияга» сўзи «Агентликка» сўзи билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/123/0201-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 августдаги 243-сон қарори билан тасдиқланган Нурланиш олиш дозаларининг белгиланган асосий чегараларидан ошиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳудудларда яшовчи фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди «б» кичик бандининг учинчи хатбошисидаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш» сўзлари «Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарорида:
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий» сўзлари билан алмаштирилсин;
номидаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда Агентлик тизимидаги санаторийлар рўйхати Агентлик директори томонидан тасдиқланади»;
11-банддаги «тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларига» сўзлари «Инсон» ижтимоий хизматларни кўрсатиш марказларига (кейинги ўринларда Марказлар деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банднинг биринчи хатбошиси, 15 — 17-бандлар, 24-банднинг тўртинчи хатбошиси, 25 ва 26-бандларнинг иккинчи хатбошиси, 39 ва 40-бандлардаги тегишли келишикдаги «туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими» сўзлари тегишли келишикдаги «Марказ» сўзи билан алмаштирилсин;
14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Марказлар зарур бўлган йўналиш, санаторийнинг номи ва соғлиқни тиклаш учун ўзи хоҳлаган муддат кўрсатилган ҳолда ариза берган шахслар рўйхатларини шакллантирадилар, уларни туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимларида келишадилар ҳамда йўлланмалар ажратиш юзасидан ҳар йили 15 ноябргача бўлган муддатда Агентликка буюртманома тақдим этадилар»;
19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Ҳар бир санаторий бўйича уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ойларга тақсимлаган ва ажратилган ўринлар сони кўрсатилган ҳолда йўлланмаларни тақсимлаш режаси ҳар йили 1 декабргача бўлган муддатда Агентлик томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш-профилактик ёрдамни ташкил этиш бош бошқармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санатория-курорт бошқармаси билан биргаликда ишлаб чиқилади ҳамда «Нуроний» жамғармаси раиси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раиси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири билан келишилгандан кейин Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига юборилади, Агентлик тизимидаги санаторийлар рўйхати Агентлик директори томонидан тасдиқланиши бундан мустасно»;
20 — 22-бандлар, 24-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошилари, 27-банд, 29-банднинг биринчи хатбошиси, 30, 35, 36-бандлар, 37-банднинг иккинчи хатбошиси ва 38-банддаги тегишли келишикдаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41. Ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш Агентлик, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, Соғлиқни сақлаш вазирлигига, ҳамда «Нуроний» жамғармасига юкланади»;
1-иловадаги «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими» сўзлари «Инсон» ижтимоий хизматларни кўрсатиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарорига
2-ИЛОВА
«1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштиришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари уруш ва меҳнат фронти фахрийлари рўйхатларини туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига тақдим этадилар.

ҳар йили 1 сентябргача

2. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари уруш ва меҳнат фронти фахрийлари рўйхатларини фахрийларнинг турар жойларидаги тиббиёт муассасаларига етказадилар.

ҳар йили 10 сентябргача

3. Тиббиёт муассасалари уруш ва меҳнат фронти фахрийларини мажбурий диспансеризациядан ўтказадилар ва санаторийда соғломлаштиришнинг талаб қилинган йўналишини белгилайдилар.

ҳар йили 15 октябргача

4. Тиббиёт муассасалари кўрсатмалар бўйича санаторий-курорт картасини берадилар.

ҳар йили белгиланган муддатларда

2-босқич

«Инсон» ижтимоий хизматларни кўрсатиш марказлари

Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг истакларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар чоракда ариза берган шахслар рўйхатини шакллантирадилар, рўйхатда санаторийнинг зарур йўналиши, номи ва соғломлаштиришнинг исталган муддати кўрсатилади, у туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимларида келишилади ҳамда Агентликка юборадилар.

ҳар чоракда, чорак охирги ойининг 15-кунигача бўлган муддатда

3-босқич

Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари

1.Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари санаторий-соғломлаштириш муассасасига йўлланма олиш учун белгиланган шаклдаги ариза билан Марказга мурожаат қиладилар.

2. Аризада санаторий-соғломлаштириш муассасасига боришнинг исталган санаси (даври) кўрсатилади.

йилда 1 марта

4-босқич

Агентлик

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тегишли бошқармалари билан биргаликда йўлланмаларни тақсимлаш режасини ишлаб чиқади ва кейинчалик Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

25 ноябргача

5-босқич

Агентлик

1. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тасдиқлаши учун белгиланган тартибда келишилган йўлланмаларни тақсимлаш режасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.

1 декабргача

2. Кейинги календаръ йил учун йўлланмаларни тақсимлаш режасини Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторийларига етказади.

Тасдиқлангандан кейин

6-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

1. 12 кунлик соғломлаштириш учун харажатларнинг чекланган миқдорини белгилайди.

10 ноябргача

2. Санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар учун тўлашга маблағларни назарда тутади ва Агентлик харажатлари сметасини тасдиқлайди.

10 январгача

3. Йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ Ғазначиликдаги Агентлик ҳисобварағига зарур маблағларни ўтказади.

ҳар чоракда

7-босқич

Агентлик

1. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийлари билан шартномалар тузади ва шартномалар суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади.

2. Марказларнинг буюртманомаларига мувофиқ йўлланмаларни ажратади.

ҳар йили белгиланган муддатларда

8-босқич

Марказлар

1. Йўлланмалар тушган тақдирда, бу ҳақида уруш ва меҳнат фронти фахрийларига хабар беради ва соғломлаштиришга йўлланмаларни расмийлаштирадилар.

3 кун муддатда

2. Расмийлаштирилгандан кейин йўлланмаларни уруш ва меҳнат фронти фахрийси яшаш жойига етказиб берадилар.

Соғломлаштириш муддати бошланишидан 20 кун олдин

9-босқич

Санаторий-соғломлаштириш муассасалари

1. Шартномага мувофиқ уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ўринларнинг зарур миқдорда ажратилишини таъминлайдилар.

ҳар ойда

2. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини, санаторий-соғломлаштириш муассасаси шифокори тайинланган барча зарур тиббий муолажалар билан биринчи ўринда таъминлайдилар (улар учун қулай пайтда).

йўлланмани амал қилиш даврида

3. Йўлланма муддати тугагач, санаторий-соғломлаштириш муассасалари Агентликка йўлланманинг қайтарма (йиртма) талонини юборадилар.

муассасадан кетгандан кейин 5 кун муддатда

10-босқич

Агентлик

Таққослов ўтказади ва санаторийга йўлланмалар қийматининг тўлиқ тўловини, олдиндан тўловни ҳисобга олган ҳолда амалга оширади (йўлланмадан фойдаланганлик ҳолати тасдиқланганда).

ҳар чоракда

».

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 23 апрелдаги 100-сон қарори билан тасдиқланган Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларида» сўзлари «Инсон» ижтимоий хизматларни кўрсатиш марказларида (кейинги ўринларда — Марказлар)» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 6-банднинг иккинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими» сўзлари «Марказ» сўзи билан алмаштирилсин;
г) 10 ва 11-бандлардаги тегишли келишикдаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
д) илова (Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тадбирларини амалга ошириш схемаси) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига бораётган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига темир йўл транспортида бепул юриш ва ҳаво транспортида имтиёзли юриш ҳуқуқини бериш тадбирларини амалга ошириш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Марказлар

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Uzbekistan Airways» АЖнинг уруш ва меҳнат фронти фахрийларига бепул ва имтиёзли юришга чипталарни берувчи (сотувчи) ваколатли бўлинмалари тўғрисидаги батафсил ахборотни жойлаштиради.

Доимо

2-босқич

Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари

Бепул ёки имтиёзли юришга чиптани олиш (сотиб олиш) учун «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Uzbekistan Airways» АЖнинг ваколатли бўлинмасига (кассага) мурожаат қиладилар.

Марказ томонидан берилган республиканинг санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмаларни, уруш фахрийси гувоҳномасини ёки 1941 — 1945 йилларда меҳнат фронтидаги иштирок тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этадилар.

Ўзгаларнинг ҳамроҳлик қилишига эҳтиёж сезувчи ногиронликнинг I гуруҳига кирувчи уруш ва меҳнат фронти фахрийлари уларга ҳамроҳлик қилувчи шахс тўғрисидаги маълумотларни (шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси ва нусхасини, ҳамроҳлик қилувчи шахс номига берилган йўлланмани) ҳам тақдим этадилар.

Бир йилда бир марта

3-босқич

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Uzbekistan Airways» АЖ

Агентликка ташишнинг имтиёзли ва ҳақиқий қийматини кўрсатган, чипталарнинг нусхаларини ёки йўналиш қайдномасини (электрон йўлкира ҳужжатлари учун), шунингдек зарур маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобини илова қилган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжатлар реестрларини тақдим этади.

Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунигача бўлган муддатда ҳар чоракда

4-босқич

Агентлик

1. Иқтисодиёт ва молия вазирлигига расмийлаштирилган ҳужжатлар реестрларини бюджет маблағлари ажратиш учун зарур маблағларга бўлган эҳтиёжнинг ҳисоб-китобларини тақдим этади.

Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача бўлган муддатда ҳар чоракда

2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бюджет маблағлари ажратилишига қараб, бюджет маблағларини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Uzbekistan Airways» АЖнинг ҳисобварағига ўтказади.

5 иш кунида

5-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Агентлик томонидан тақдим этилган ҳужжатлар (реестрлар ва зарур маблағларга бўлган эҳтиёж ҳисоб-китоблари) асосида зарур бюджет маблағларни ажратади.

Ҳар чоракда

».

9. Вазирлар Маҳкамасининг «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларида яшайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 июлдаги 455-сон қарорида:
а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузурида «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича эксперт кенгаши ташкил этилсин.
Белгилансинки:
«Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича эксперт кенгаши (кейинги ўринларда — Эксперт кенгаши) таркиби Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари, малакали мутахассис ва экспертлардан иборат бўлади;
Эксперт кенгаши таркиби ва фаолият кўрсатиш тартиби Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори томонидан белгиланади;
Заруратга кўра Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг буйруғи асосида ҳудудий эксперт кенгашлари ташкил этилиши мумкин»;
в) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳисобварақларида жамланадиган маблағларидан, шу жумладан тижорат банкида очилган хорижий валютадаги ҳисобварағидаги маблағларидан танлов (тендер), электрон савдолар ўтказмасдан ва Республика товар-хом ашё биржасининг махсус электрон порталида эълонларни жойлаштирмасдан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ўтказиладиган энг яхши таклифларни танлаш асосида Эксперт кенгашининг қарорларига мувофиқ фойдаланилади»;
е) 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
ж) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
номидаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг» сўзлари «Агентликнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича Республика васийлик кенгашининг (кейинги ўринларда Республика васийлик кенгаши деб аталади)» сўзлари «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича эксперт кенгашининг (кейинги ўринларда Эксперт кенгаши деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Жамғарма маблағларидан танлов (тендер), электрон савдолар ўтказмасдан ва Республика товар-хом ашё биржасининг махсус электрон порталида эълонларни жойлаштирмасдан, Агентлик томонидан ўтказиладиган энг яхши таклифларни танлаш асосида Эксперт кенгашининг қарорларига мувофиқ фойдаланилади»;
6 — 8 ва 11-бандлардаги тегишли келишикдаги «Республика васийлик кенгаши» сўзлари тегишли келишикдаги «Эксперт кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Республика васийлик кенгаши» сўзлари «Эксперт кенгаши» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Республика васийлик кенгашига» сўзлари «Эксперт кенгашига» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги низомда:
саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
«а» кичик банднинг саккизинчи хатбошисидаги «ва тиббий-меҳнат экспертизасини» сўзлари «экспертизани» сўзи билан алмаштирилсин;
«б» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «ва тиббий-меҳнат экспертизаси» сўзлари «экспертиза» сўзи билан алмаштирилсин;
«ж» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/123/0201-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрларининг «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ депутатлари Кенгаши котибиятлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари» бўлими «Халқ қабулхоналари» сўзларидан кейин «, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари» сўзлари билан тўлдирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролар йиғинининг комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомнинг 24-банди иккинчи хатбошисидаги «ҳисобга олиш» сўзлари «ҳисобга олишга кўмаклашиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 378-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон)
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Aziz-ayol.uz» ягона интерактив миллий платформасини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 августдаги 507-сон қарорининг 4-банднинг «в» кичик банди биринчи хатбошисидаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 28 августдаги 548-сон қарорида:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — бешинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошидаги «, реабилитация воситалари билан таъминлаш» сўзлари чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
саккизинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари томонидан ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари рўйхатининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 майдаги 271-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш борасидаги ишларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 6 октябрдаги 625-сон қарорида:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Марказ директорини — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директорига, бошқа ходимларини мос равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳудудий бошқармалари ходимларига тенглаштириш»;
тўртинчи хатбошидаги «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа манбалар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 6-банднинг «е» кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳайъат йиғилишларида муҳокама қилиб» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига киритиб» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 январдаги 35-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолига санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш соҳасига ахборот-технологияларини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 19 ноябрдаги 693-сон қарори билан тасдиқланган Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) талабномаларига асосан Агентлик кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий сонига мувофиқ республика санаторийларига йўлланмаларни тақсимлаш режасини ҳар чоракда тасдиқлайди»;
номидаги «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Санаторий томонидан туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига 0000-сон йўлланманинг қайтариладиган қисми» бўлимидаги «туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига» сўзлари «туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига» сўзлари билан алмаштирилсин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорида:
иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
тўртинчи — ўнинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 1, 2 ва 7-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
номидаги «бош» сўзи чиқариб ташлансин;
изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ходимларнинг чекланган сони — 12 нафар.
Изоҳ: 1. Врач-экспертлардан бири тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси раиси ҳисобланади.
2. Алоҳида бино бўлганда қоровул, автотранспорт воситаси бўлганда ҳайдовчи лавозимлари қўшимча киритилади.
3. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ходимларининг умумий чекланган сони доирасида ўзгартириш киритиши мумкин»;
4 ва 5-иловаларнинг изоҳ қисмлари қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида ўзгартириш киритиши мумкин».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 августдаги 500-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2024 й., 09/24/500/0610-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 апрелдаги 184-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2026 й., 09/26/184/0387-сон)
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 15-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционаллигини баҳолаш бошқармаси ҳудудий бўлимларининг тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (кейинги ўринларда — ТИЭК) томонидан бериладиган»;
б) 21 ва 132-бандлардаги «Инспекциянинг» сўзлари «Агентликнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 180-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан» сўзлари чиқариб ташлансин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 599-сон қарори билан тасдиқланган Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 41-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Институт тизимига умумий раҳбарлик қилади ҳамда унинг фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан бирга мувофиқлаштиради».
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа ва қўшимча тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарорида:
2-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» сўзлари «Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
5, 12, 13, 15, 20, 21, 23-бандлар, 25-банднинг биринчи хатбошиси, 30-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари, 34-банднинг биринчи хатбошиси, 39-банднинг иккинчи хатбошиси, 47-банднинг тўртинчи хатбошиси, 52-банднинг «а» — «в» кичик бандлари ва 54-банднинг учинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Нафақаларни тайинлашда Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда ваколатли орган иштирок этади»;
21-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-илованинг 1-босқич «Субъектлар» блокидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг номидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-илованинг 1-босқич «Субъектлар» блокидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-илованинг номидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-босқичнинг «Механизм» блоки 1-бандидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-босқичнинг «Механизм» блоки 1-бандидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-илованинг 3-босқич «Механизм» блоки 2-бандидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» сўзлари «Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
4, 7-бандлар, 9-банднинг биринчи хатбошиси, 10-банднинг «а», «б» ва «д» кичик бандлари, 11 ва 15-бандлардаги тегишли келишикдаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Агентлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-босқичнинг «Субъектлар» блокидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-босқичнинг «Механизм» блоки 2-бандидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
2 ва 3-илованинг номидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий ёрдам кўрсатишни кучайтириш тўғрисида» 2002 йил 29 мартдаги 106-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарорига 12-илованинг 13-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон; 12.03.2024 й., 09/24/123/0201-сон; 13.08.2024 й., 09/24/500/0610-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон; 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 20.04.2026 й., 09/26/184/0387-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)