Ҳужжат кучини йўқотган " " 24.06.2024
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
буйруғи
ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 14 декабрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 223]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 20 майдаги 01/2-20-сонли «ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 261, 24.06.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
4. Мазкур буйруқ иловасининг 1-банди 2024 йилнинг 1 январидан амалга киритилади.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 7 декабрь,
415-сон
Келишилди:
Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2023 йил 1 декабрь
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х. УМАРОВА
2023 йил 30 ноябрь
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Б. ЮСУПАЛИЕВ
2023 йил 24 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2023 йил 7 декабрдаги 415-сон буйруғига
ИЛОВА
ШНҚ 2.07.01-03* «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 20.4-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Шаҳар ҳудудида қуриладиган турар жой биносининг умумий майдони (ер устидаги барча қаватлар майдонларининг тўплами) ушбу турар жой биносини қуриш учун ажратилган ер участкаси майдонининг тўрт ярим баробаридан ошмаслиги лозим.».
2. 99-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«99. Умумий ўрта (ўрта махсус) таълим ташкилотининг ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчами ушбу ШНҚнинг 21-жадвалига мувофиқ белгиланиши лозим.».
3. 21-жадвалнинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

Т/р

Ўқувчилар сони (киши)

Бир ўқувчига ажратилган умумий ер майдони ўлчами (м²)

1.

40 — 660 нафар

20

2.

661 — 989 нафар

15

3.

989 нафардан ортиқ

10

».

4. 99.1-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.