Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Буйруғи
ШНҚ 2.09.03-23 «Омборхоналар. Лойиҳалаш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 7 декабрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 221]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 октябрдаги 577-сон «Қурилиш соҳасига оид талабларни соддалаштириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.09.03-23 «Омборхоналар. Лойиҳалаш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 1998 йил 4 мартдаги 21-сон буйруғи билан тасдиқланган ҚМҚ 2.09.06-98 «Ёғоч материаллари омборлари. Ёнғиндан сақлаш лойиҳалаш меъёрлари» қурилиш меъёрлари ва қоидалари;
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 2009 йил 18 сентябрдаги 97-сон буйруғи билан тасдиқланган ШНҚ 2.09.12-09 «Омбор бинолари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
4. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 10 ноябрь,
368-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2023 йил 20 октябрь
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. АБДУХАКИМОВ
2023 йил 21 октябрь
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Б. ЮСУПАЛИЕВ
2023 йил 27 октябрь
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал ҳўжалиги вазирининг 2023 йил 10 ноябрдаги 368-сон буйруғига
ИЛОВА
ШНҚ 2.09.03-23 «Омборхоналар. Лойиҳалаш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) намлик даражаси назорат қилинадиган, айвон туридаги, ёғоч ва ёғоч материалларни (ёғоч-тахта, думалоқ ёғочлар, майда ёғоч, қатронланган ёғоч, ўтин, пайраҳалар, қипиқлар ва чиқинди ёғочлар) сақлаш омборларини, шунингдек омборларнинг умумий мақсадларда фойдаланиладиган қўшимча хоналари ва биноларини лойиҳалаш ҳамда уларни реконструкция қилишга оид бўлган талабларни белгилайди.
Ушбу ШНҚда белгиланган талаблар енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар, ўқ-дорилар, хавфли чиқиндилар, қуруқ минерал ўғитлар, кимёвий воситалар, радиоактив, кучли таъсир қилувчи заҳарли моддалар, ёнувчан газлар, 70 kPa (0.7 kgf/cm²) босим остида бўлган ёнмайдиган газлар, нефть ва нефть маҳсулотлари, каучук, целлулоид, ёнувчан пластмасса, киноплёнка, цемент, пахта, ун, комбикорм, жун, тери ва тери маҳсулотлари, дон, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сақланадиган ҳамда совутгич омборларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар
1. Мазкур ШНҚда қуйидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари,нормалари ва гигиена нормативлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар қўлланилган:
ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш»;
ШНҚ 2.07.04-19 «Қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудларини меъморий режалаштириш ва ташкил қилиш»;
ШНҚ 2.08.02-23 «Жамоат бинолари ва иншоотлари»;
ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»;
ШНҚ 2.07.02-24 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш»;
ШНҚ 2.01.02-04 «Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги»;
ШНҚ 2.01.19-22 «Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган хоналар, бинолар ва ташқи қурилмалар тоифаларини аниқлаш»;
ШНҚ 2.01.01-22 «Лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотлар»;
ҚМҚ 2.01.03-19 «Сейсмик ҳудудларда қурилиш»;
ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш»;
ШНҚ 2.04.09-21 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси тизими. Лойиҳалаш талаблари»;
ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш»;
ШНҚ 2.03.13-24 «Поллар»;
ШНҚ 2.03.10-24 «Томлар ва том қопламалари»;
ШНҚ 2.05.01-23 «Темир йўллар. Лойиҳалаш талаблари»;
ШНҚ 2.09.21-2022 «Ёнғин-қутқарув деполари ва постлари»;
ШНҚ 2.04.16-23 «Қуёш сув иситиш қурилмалари»;
ШНҚ 2.04.15-23 «Фотоэлектрик станциялар (тизимлар)»;
ҚМҚ 2.04.02-19 «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар»;
ШНҚ 2.05.06-22 «Магистрал қувурлар»;
ҚР 03.01-23 «Юк кўтарувчи ва тўсувчи конструкциялар»;
ГОСТ 33757-2016 «Ясси ёғоч тагликлар (поддонлар). Техник шартлар» (расмий манба: Поддоны плоские деревянные. Технические условия);
ГОСТ 9029-95 «Комбинациялашган ёнғин ўчириш лафет дастаклари. Техник шартлар» (расмий манба: Стволы пожарные лафетные комбинированные. Технические условия);
СанҚваН 0027-22 «Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари»;
СанҚваН 0103-25 «Санитария-муҳофаза зонасига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари.
(1-боб Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
2-боб. Атамалар ва таърифлар
2. Ушбу ШНҚда қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:
мобил бино — конструкцияси бир жойдан иккинчи жойга кўчиришга имкон берувчи ҳамда заводдан комплект ҳолда етказиб бериладиган вақтинчалик бино ёки иншоот;
платформа — икки томондан келиш йўллари ташкил этилган (бир томондан темир йўлга туташиши мумкин) юклаш ва юкни тушириш учун мўлжалланган иншоот;
док — бинонинг юк машиналари ёки темир йўл вагонлари учун юклаш ва юкни туширишга мўлжалланган қисми;
рампа — бир томондан омбор биносига, иккинчи томондан автомобиль келиш йўлига ёки темир йўлига туташган ҳамда юклаш ва юкни тушириш учун мўлжалланган иншоот;
техник қават — бинонинг муҳандислик ускуналарини жойлаштириш учун мўлжалланган қават;
стеллаж — омборда юкларни сақлаш учун қўлланиладиган, металл устунлар, тўсинлар ва кўндаланг балкалар, ёки балкаларга қотирилган кўп қувватли тўшамалар (токчалар)дан иборат бўлган махсус қурилма;
штабель — ёғоч материалларининг текис тахланган қатори.
3-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Омбор биноларини жойлаштириш СанҚваН 0103-25 ҳамда ШНҚ 2.07.01-23 да белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Қишлоқ ҳўжалик корхонаси ҳудудидаги омбор биноларини лойиҳалаш ШНҚ 2.07.04-19да белгиланган талабларга асосан амалга оширилиши керак.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
5. Сейсмик ҳудудларда жойлашган омбор биноларини лойиҳалаш ҚМҚ 2.01.03-19да белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ишлаб чиқариш биноларидаги омборхоналарни ШНҚ 2.09.02-23да белгиланган талабларга асосан лойиҳалаш лозим.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
7. Ишлаб чиқариш биноларида иш жараёнида сарфланадиган материалларнинг (хомашё, яримфабрикат) миқдори тўғрисидаги маълумот лойиҳа топшириғида келтирилмаган бўлса, ушбу материалларнинг ишлаб чиқариш биносида сақланадиган миқдори бир ишчи смена давомида сарфланадиган миқдордан кўп бўлмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Омбор биноларининг маъмурий ва маиший хоналари ШНҚ 2.09.02-23да белгиланган талабларга мувофиқ лойиҳаланиши керак.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш мумкин бўлган омбор бинолари ва уларнинг хоналарининг блокларини лойиҳалашда ШНҚ 2.07.02-24да белгиланган талабларни ҳисобга олиш лозим.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Биноларда омборхоналарни жойлаштириш, уларни бир-биридан ёнғинга қарши тўсиқлар (деворлар, пардадеворлар) билан ажратиш, эвакуация йўлларини ўрнатиш, зинапоя катакларини, тамбур-шлюзларни, тутунни чиқариш мосламаларини, бинонинг ташқарисига ва томига чиқиш жойларини ўрнатиш ШНҚ 2.01.02-04, ШНҚ 2.01.19-22 ва ШНҚ 2.04.05-22да белгиланган талабларга асосан амалга оширилиши керак.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Омбор биноларининг томлари ва том қопламалари ШНҚ 2.03.10-24да белгиланган талабларга мувофиқ лойиҳаланиши лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
12. Омбор биноси учун қўйиладиган талаблар омборнинг вазифасига мувофиқ белгиланиши лозим.
4-боб. Омборларнинг ҳажмий-режавий ва конструктив ечимларига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Омбор биноларининг ҳажмий-режавий ва конструктив ечимларини танлаш мазкур ШНҚ ҳамда ШНҚ 2.07.01-23, ШНҚ 2.01.01-22, ШНҚ 2.01.19-22, ШНҚ 2.01.02-04 талаблари ва ҚР 03.01-23 га мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
14. Омбор биноси ичидаги устунлар орасидаги масофа камида 6 м ва ундан ката қилиб лойиҳаланиши лозим, бунда омбор майдонидан максимал даражада самарали фойдаланиш учун устунлар орасидаги масофа 12 — 15 m оралиғида қабул қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Омбор биносининг умумий ва қурилиш ҳажмини ҳисоблаш ШНҚ 2.09.02-23да белгиланган талабларга асосан амалга оширилиши керак.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
16. Омбор биносидаги сақлаш хоналари, экспедиция, юкларни қабул қилиш, саралаш ва комплектлаш хоналари ҳамда маъмурий, маиший ва бошқа хоналарни бирлаштириш (агар бундай бирлаштириш технологик, санитария-гигиена ва ёнғинга қарши хавфсизлик талабларига зид бўлмаса) мумкин.
17. Муҳандислик, энергетик, санитария-техника жиҳозларини асосий бинога қўшиб қурилган ёки қўшимча қурилма кўринишида қурилган биноларда, антресолларда, стеллажларда ёки очиқ майдонларда (зарур бўлганда айвонлар, тўсувчи конструкциялар қўлланилади) жойлаштириш мумкин.
18. Энергетик ва санитария-техника ускуналарини очиқ майдончаларда жойлаштиришга рухсат этилади, бунда юкларни сақлаш ва экспедициялаш майдони муҳандислик ускуналари билан банд қилинмаслиги зарур.
19. Одамлар доимий ўтиб турадиган жойларда ва эвакуация йўлларида пол сатҳидан конструкцияларнинг тагигача ҳамда муҳандислик коммуникациялари ва ускуналарнинг бўртиб турадиган элементларигача бўлган баландлик камида 2 m бўлиши лозим.
20. Техник жиҳатдан асосланган ҳолларда бир қаватли омбор биноларида стеллаж конструкцияларини (устунлар ва тўсинлар) томёпма устунлари ҳамда ташқи деворларнинг тўсувчи конструкцияларини маҳкамлашда қўллаш мумкин.
21. Омборхоналарнинг транспорт воситалари ҳаракатланадиган жойларида устунлар, дераза ва эшик ўрниларининг қирралари механик шикастланишлардан ҳимояланган бўлиши ҳамда даракловчи ранглар ва хавфсизлик белгилари билан жиҳозланган бўлиши зарур.
22. Озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб турадиган стеллажлар ва юзалар СанҚваН 0027-22даги қўллашга рухсат этилган материаллардан тайёрланиши лозим.
23. Омбор биносининг озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган хоналаридаги пол қопламаларида қатронли мастикалардан фойдаланиш мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Омборлардаги пол асослари ва қопламалари учун қўлланиладиган конструкциялар ва материаллар омбордаги ишларни бажариш технологияси, шунингдек ШНҚ 2.03.13-24да белгиланган талабларга мувофиқ танланиши, бунда омборда сақланадиган юкларнинг оғирлиги, механик таъсирлар, пол юзасидан юрадиган транспорт воситасининг оғирлиги ҳисобга олиниши лозим.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Омборнинг дарвозалари, ёруғлик ўтказувчи шифтлари, ташқи ёнғин зиналари, томга чиқиш жойлари, парапетлар, дераза ва ёруғлик шифтларини тозалаш ҳамда таъмирлаш учун мосламаларни ўрнатишда ШНҚ 2.09.02-23 талабларига риоя этилиши керак.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
26. Омборда ишлатиладиган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун пандусларнинг кенглиги юкланган транспорт воситасининг кенглигидан камида 0.6 m га энлироқ бўлиши лозим.
27. Хоналар ичидаги пандусларнинг нишаблиги 16 фоиздан, бино ташқарисидаги пандусларнинг нишаблиги 10 фоиздан юқори бўлмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Юклаш ва юкни тушириш учун рампалар ва платформалар омбордаги ишларни бажариш технологияси ва ШНҚ 2.09.02-23 талабларига мувофиқ лойиҳаланиши, бунда рампалар ва платформаларда камида иккита зина ёки пандус бўлиши зарур.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
29. Автоюклагичлардан фойдаланилганда, рампа ва платформанинг эни 4.5 m дан кичик бўлмаслиги, уларнинг узунлиги транспорт воситасининг ўлчамига тўғри келадиган юклаш зонаси узунлиги бўйича белгиланиши лозим.
30. Юклаш ва юкни тушириш рампалари ва платформаларининг кўндаланг нишаблиги 1 фоизга тенг бўлиши керак.
31. Автомобиль транспорти учун юклаш ва юкни тушириш рампасининг автомобиль келиш томонидаги сатҳи йўлнинг қатнов қисми ёки юклаш ва юкни тушириш майдончаси сатҳидан 1.2 m баландликда бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Рампа ва платформалар устидаги айвонларнинг конструкциялари омбордаги ишларни бажариш технологияси ва ШНҚ 2.09.02-23 талабларига мувофиқ бўлиши, бунда улар ёнмайдиган материаллардан тайёрланиши зарур.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
33. Рампа ёки платформа чети бўйлаб айвонларнинг таянч устунлари орасидаги масофалар қуйидагича бўлиши керак:
автомобиль рампалари ва платформалари учун камида 6 m;
темир йўл рампа ва платформалари учун камида 12 m.
34. Автомобиль рампалари ва платформалари устидаги айвон рампа четидан автомобиль ўтиш йўлига камида 1.5 m гача, темир йўл юклаш ва юк тушириш рампалари устидаги айвон темир йўл ўқига камида 0.5 m гача чиқиб туриши зарур.
35. Омбор тарҳини ва йўлакларини лойиҳалашда, юкларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириб ўтиш йўлларида транспорт воситасининг эркин ҳаракатланишга халақит берадиган тўсиқлар (устунлар, тўсинлар, сатҳ фарқлари) бўлмаслиги керак.
36. Омборнинг сиғимидан самарали фойдаланиш учун унинг биносини лойиҳалашда юкларнинг қадоқлаш ва ташиш ўлчамлари ҳисобга олиниши лозим.
37. Хавфли материаллар сақланадиган омборларда юкларни сақлаш баландлиги 7620 mm дан ошмаслиги керак.
38. Юкларни тахлаш баландлигини белгилашда устма-уст тахланган юкларнинг оғирлиги, полнинг юк кўтариш қобилияти ҳисобга олиниши, бунда санчқили автоюклагич кўтара оладиган масофагача бўлган палет стеллажларининг баландлиги мазкур ШНҚнинг 1-иловасига мувофиқ белгиланиши зарур.
39. Бензин, дизель ёки пропан ёқилғисида ишлайдиган автоюклагичларга ёқилғи қуйиш омбор биноси ташқарисида амалга оширилиши, бунда бензин ёки дизелда ишлайдиган автоюклагичлар учун ёқилғи қуйиш жойида тасодифан тўкилган ёқилғининг ёйилиб кетишини олдини олувчи «тўғонча» бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Палетларда сақланадиган юкларни хавфсиз сақлаш учун палет стеллажлари ГОСТ 33757-2016да белгиланган ўлчамларга асосланган ҳолда лойиҳаланиши, ушбу ГОСТга мувофиқ бўлмаган ўлчамдаги палетлар сақланадиган омбор режаси палет стеллажларининг ўлчамлари ва санчқили автоюклагичларнинг турига (икки қаторли палет стеллажлари, консолли токчалар, ичидан санчқили автоюклагич ўтадиган палет стеллажлари тизими, сирпантириб юкловчи санчқили автоюклагичлар, санчқиси узаядиган юклагичлар ва бошқалар) мувофиқ бўлиши зарур.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
41. Ўлчамлари кичик бўлган, юклаш ва ташишда техника талаб қилинмайдиган, қўлда тахланадиган юклар учун омборда токчалар ва қутилар ўрнатилиши мумкин.
42. Ёрдамчи хоналарнинг ўлчамлари ва майдонлари мазкур ШНҚнинг 2-иловасида келтирилган талаблар бўйича лойиҳаланилиши керак.
43. Юкларни қабул қилиш ва чиқариш офисининг тарҳига мисол мазкур ШНҚнинг 3-иловасида келтирилган.
5-боб. Юклаш ва юкни тушириш докларини лойиҳалашга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Юклаш ва юкни тушириш учун платформа ҳамда рампаларнинг лойиҳа ечимларини белгилашда ШНҚ 2.05.01-23да белгиланган талабларга риоя қилиниши зарур.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
45. Омборларнинг юклаш ва юкни тушириш докларида транспорт воситалари манёврлаш жойларининг ўлчамларига мисол мазкур ШНҚнинг 4-иловасидаги 1-расмда келтирилган. Шунингдек, бино бурчаклари ва док қисмларининг транспорт воситаси урилишидан ҳимоялаш учун бетон билан тўлдирилган қувурдан ясалган устунчалари Ушбу ШНҚнинг 4-иловасининг 2-расмида келтирилган ўлчамларга мувофиқ лойиҳаланилиши керак.
46. Докда хавфсизлик техникаси талабларига мувофиқ бўлган ҳамда мазкур ШНҚнинг 6-иловасидаги 2-расмда кўрсатилган ҳимоя воситалари ва йиқилишдан ҳимояловчи тўсиқлар бўлиши лозим.
47. Юклаш ва юкни тушириш докининг юк машинаси ўлчамига боғлиқ бўлган баландликлари мазкур ШНҚнинг 5-иловасида келтирилган ўлчамларга мувофиқ бўлиши керак.
48. Юк машинасини докга туташтириш мақсадида туташтирувчи қурилмадан фойдаланиш мумкин, бунда туташтирувчи қурилманинг схемаси ушбу ШНҚнинг 7-иловасидаги 1-расмда келтирилган.
49. Юк машиналари учун юклаш ва юкни тушириш докининг кўрсаткичлари мазкур ШНҚнинг 7-иловасидаги 1 — 3-расмларда келтирилган ўлчамларга мос равишда олиниши мумкин.
50. Докда ўлчамлари юк машина ўлчамларига мос бўлган дарвозалар ҳамда нишаблиги бинодан тескари тарафга қараган док майдончаси бўлиши лозим, бунда уларнинг ўлчамларига мисол ушбу ШНҚнинг 6-иловасидаги 4-расмда келтирилган.
51. Барча ташқи таянч устунларида ҳимоя тўсиқлари бўлиши зарур.
52. Рельсли платформаларнинг охирида ва омборнинг юк машиналар учун мўлжалланган битта эшигида транспорт воситаси кириши учун нишаблиги 10 фоиздан катта бўлмаган рампалар бўлиши керак.
53. Омборларда (иситиладиган, ҳавоси мўтадиллаштириладиган ва ҳавоси қуруқ бўладиган) док ва платформани об-ҳаво таъсиридан ҳимоялаш мақсадида ёпиш учун док чодири ёки эшик зичлагичи бўлиши, шунингдек барча докларда ёғингарчиликдан тўсиш учун докнинг бутун эни бўйлаб соябон ва ёмғир сувларини чиқариб юборувчи дренаж тизимига уланган тарновлар ўрнатилиши лозим.
Док соябонининг схемаси мазкур ШНҚнинг 7-иловасидаги 2-расмда келтирилган.
6-боб. Иситиш, шамоллатиш ва кондициялаш тизими
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Омбор бинолари ва хоналарининг иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш тизимлари ШНҚ 2.09.02-23, ШНҚ 2.04.05-22, ШНҚ 2.08.02-23да келтирилган талабларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланилиши лозим.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Омбор биноларидаги жамоат ва маъмурий ҳамда маиший мақсадларда фойдаланиладиган хоналардаги ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлиги ШНҚ 2.08.02-23да белгиланган талаблар бўйича қабул қилиниши лозим.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
56. Омборларда маҳаллий иситиш мосламаларига эга бўлган сувли иситиш тизимлари бўлиши, шунингдек ШНҚ 2.04.05-22га мувофиқ бошқа иситиш тизимлари қўлланилиши мумкин.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
57. Омборларда 1 h ичида камида бир марта ҳаво алмашинувини таъминлайдиган табиий умумий шамоллатиш (вентиляция) бўлиши, бунда зарарли моддалар ажралиб чиқиши ёки ўткир ва ёқимсиз ҳидлар чиқиши мумкин бўлган омборхоналарда ШНҚ 2.04.05-22га мувофиқ сунъий равишда ишга тушириладиган вентиляция тизими бўлиши лозим.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
58. Омборда бензин, дизель ёки пропан ёқилғисида ишлайдиган юклагичлардан фойдаланиш режалаштирилган бўлса, омборнинг шамоллатиш ва/ёки иқлим назорат тизимини лойиҳалашда омборда ишлайдиган автоюклагичлар сони ва уларнинг омбор ичида ишлаш вақти давомийлиги ҳисобга олиниши керак.
59. Табиий шамоллатиш тизими юкларни сақлаш технологияга мувофиқ белгиланган кўрсаткичларни таъминлай олмаса, омборхоналарда сунъий шамоллатиш тизими лойиҳаланиши лозим.
60. Омборда электр токидан қувватланадиган механизмларни қувватлаш учун махсус жиҳозланган ва табиий ёки сунъий шамоллатиш тизимига эга бўлган хона лойиҳаланилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Хўжалик ва маиший эҳтиёжлар учун қўшимча равишда ШНҚ 2.04.16-23 ва ШНҚ 2.04.15-23да келтирилган талабларга мувофиқ қуёш иссиқлиги, сув таъминоти қурилмалари ва фотоэлектрик станциялар ўрнатилиши мумкин.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
7-боб. Ёнғин хавфсизлиги талаблари
1-§. Омборлар учун умумий талаблар
62. Омбор биноси ёки хонасининг портлаш ва ёнғин хавфи бўйича тоифаси ШНҚ 2.01.19-22да келтирилган талабларга мувофиқ белгиланиши лозим.
63. Бинолар орасидаги ёнғин хавфсизлиги бўйича ажратиш масофалари ШНҚ 2.01.02-04да белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
64. Ёрдамчи хоналар хавфли материалларни сақлаш хоналаридан 2 h га мўлжалланган оловбардош деворлар билан, ёнувчан ва алангаланувчан материаллар сақланадиган хоналардан 4 h га мўлжалланган оловбардош девор билан ажратилган бўлиши, бунда ёрдамчи хоналар ва хавфли материалларни сақлаш хоналари орасида тўғридан-тўғри ўтиш жойлари бўлмаслиги керак.
65. Портлаш хавфи бўлган тоифага кирувчи омбор биноларининг ташқи тўсувчи конструкциялари портлаш содир бўлганда осон ажралиб тушадиган қилиб лойиҳаланиши лозим.
66. Омбор биноларининг оловбардошлилик даражаси, бино баландлиги, қаватлар сони ва ёнғин бўлинмаси чегараларидаги қават майдони мазкур ШНҚнинг 8-иловасидаги жадвалга мувофиқ қабул қилиниши зарур.
67. Туташ қаватларнинг ораёпмаларида очиқ технологик туйнуклар мавжуд бўлса, ушбу қаватларнинг майдонлари мазкур ШНҚнинг 8-иловасидаги жадвалда кўрсатилган қават майдонидан катта бўлмаслиги керак.
68. Омборнинг хоналарини автоматик ёнғин ўчириш мосламалари билан жиҳозлашда мазкур ШНҚнинг 8-иловасидаги жадвалда кўрсатилган қават майдонларини 100 фоизга ошириш мумкин (оловбардошлилик даражаси IV ва ёнғин хавфи бўйича барча синфларга мансуб бинолар бундан мустасно).
69. Бинонинг биринчи қават ораёпмасини оловбардошлик даражаси REI 150 1-турда бўлса, кўп қаватли бино биринчи қаватининг майдонини бир қаватли бино учун қўлланиладиган талаблар бўйича қабул қилиш мумкин.
70. Б ва В тоифага мансуб бўлган кўп қаватли омбор бинолари 60 m дан катта бўлмаган кенгликда лойиҳаланилиши керак.
71. Юклар баланд стеллажларда сақланадиган В тоифага мансуб бўлган омбор биноларининг томёпмасида тутунни чиқариш учун ҳаво тортиш шахталари ёки фонарлар ўрнатилиши ва СО синфли ва оловбардошлилик даражаси I — III бўлган бир қаватли бино сифатида лойиҳаланилиши лозим.
72. Стеллажларда ёнмайдиган материаллардан қурилган ва баландлик бўйлаб 4 m дан катта бўлмаган экранлар бўлиши, бунда экранлар стеллажнинг тўлиқ горизонтал кесимини ва жуфтланган стеллажлар орасидаги тирқишларни ёпиши ҳамда юклаш ва юкни тушириш ишлари учун тўсиқ ҳосил қилмаслиги керак.
73. Идишлар (тара) ва тагликларнинг (поддон) экранлари ва тубларида диаметри 10 mm бўлган ва бир текис жойлашган тешиклар бўлиши лозим.
74. Стеллажларда ҳар 40 m да баландлиги камида 2 m ва кенглиги камида 1.5 m бўлган кўндаланг ўтиш йўллари бўлиши, бунда стеллажлар олдидаги ўтиш йўллари стеллаж конструкцияларидан ёнғинга қарши пардадеворлар билан ажратилиши ҳамда стеллажларнинг кўндаланг ўтиш йўллари ўрнатилган жойлардаги ташқи деворларда эшик ўринлари бўлиши керак.
75. Стеллажлар орасидаги ўтиш йўлларининг тепасида тутунни чиқариб юбориш учун ҳаво тортиш шахталари (люклар) ўрнатилиши лозим.
76. Стеллажларнинг қувурсимон шаклдаги юк кўтарувчи конструкцияларини мустаҳкамлиги етарли бўлса, улар орқали оловни ўчирувчи моддаларни юбориш учун фойдаланиш мумкин.
В1-В3 тоифасидаги ишлаб чиқариш биноларининг омборхоналарини бошқа хоналардан оловбардошлик даражаси 1-тур EI 45 бўлган пардадеворлар ҳамда оловбардошлик даражаси 3-тур REI 45 бўлган ораёпмалар (омбор тагидан ва устидан) билан, маҳсулотлар баланд стеллажларда сақланганда оловбардошлик даражаси 1-тур REI 150 бўлган девор ва оловбардошлик даражаси 1-тур REI 150 бўлган ораёпмалар билан ажратилиши керак.
Ишлаб чиқариш бинолари ичида тайёр маҳсулотларни сақлаш учун мўлжалланган В1-В3 тоифадаги омборхоналар ташқи деворлар яқинида жойлаштирилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
77. Омборхонада ва қўшимча хоналардаги дераза майдонлари ёнғин вақтида тутунни чиқариб юбориш бўйича бажарилган ҳисобларда аниқланадиган майдондан кам бўлмаслиги, бунда ушбу ҳисоблар ШНҚ 2.04.05-22 ва ШНҚ 2.01.05-24да келтирилган талабларга мувофиқ бажарилиши лозим.
Омборхоналарда дераза ўрнатилмаслиги мумкин, бунда ШНҚ 2.04.05-22да келтирилган талабларга мувофиқ тутунни чиқариб юбориш шахталари бўлиши керак.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
78. Омбор биносининг автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси ва ёнғин сигнализацияси тизимлари ШНҚ 2.01.02-04 талабларига мувофиқ лойиҳаланиши керак.
79. Қуйидаги турдаги юклар сақланадиган омборхоналар автоматик ёнғин ўчириш мосламалари билан жиҳозланиши лозим:
1) 1000 m² ва ундан ортиқ майдонни эгаллаган ёнувчан юклар ёки 1500 m² ва ундан ортиқ майдонни эгаллаган ёнувчан қадоқдаги ёнмайдиган юклар;
2) 700 m² ва ундан ортиқ майдонга эга бўлган ертўла ва цоколь қаватларида жойлашган ёнмайдиган юклар ёки ёнувчан қадоқдаги ёнмайдиган юклар;
3) жун маҳсулотлари.
Шунингдек, ёнувчан ёки ёнадиган қадоқдаги ёнмайдиган юклар сақланадиган баландлиги 5.5 m ва ундан ортиқ бўлган стеллажлар автоматик ёнғин ўчириш мосламалари билан жиҳозланиши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
80. Ёнғин автоматикаси мосламаларини ШНҚ 2.04.09-21га мувофиқ лойиҳалаш керак.
(80-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
81. Стеллажлар (штабеллар, сақлаш жойлари) орасидаги ўтиш йўллари тўсиқсиз бўлиши, бунда стеллажлар (штабеллар, сақлаш жойлари) орасида кенглиги камида 1 m бўлган йўлаклар, майдони 300 m2 дан ортиқ бўлган омборхоналарда эса девор билан стеллажлар (штабеллар, сақлаш жойлари) орасида қўшимча равишда 0.8 m йўлаклар қолдирилиши лозим.
2-§. Ёғоч материаллар омборлари учун умумий талаблар
82. Очиқ турдаги ёғоч материаллар омборларида омбор тўсиғидан ёғоч материаллар штабеллари ва уюмларигача бўлган масофа 15 m дан кам бўлмаслиги, бунда штабель ва уюмларнинг баландлиги 15 m дан юқори бўлса, ушбу масофа штабель ва уюмнинг баландлигидан кам бўлмаслиги керак.
83. Штабеллар учун ажратилган жойлар қум, грунт ёки шағал билан камида 0,15 m қалинликда қопланиши лозим.
84. Ёғоч материаллар омбори ҳудуди баландлиги камида 2 m бўлган тўсиқ билан ўралган бўлиши керак.
85. Ёғоч материаллар омборларида ёнғин-қутқарув деполари ва постлари ШНҚ 2.09.21-22 талабларига мувофиқ жойлаштирилиши зарур.
86. Ёнғин ускуналарини сақлаш учун ёнғин ўчириш гидрантлари билан колонкалар ўрнатилган жойларда узунлиги камида 200 m ва хизмат радиуси 200 m дан катта бўлмаган шланг билан жиҳозланган постлар бўлиши керак.
87. Электр узатиш линияларини ёғоч материалларнинг штабеллари ва уюмлари устидан ўтказиб лойиҳалаш мумкин эмас.
88. Ёғоч материаллар омборларида яшиндан ҳимоя тизими бўлиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
89. Очиқ турдаги ёғоч материаллар омборларидан бинолар ва иншоотларгача, шунингдек бошқа омборларгача бўлган масофалар омбордаги ёғочларнинг зич кубометри 10000 m³ гача бўлганда ШНҚ 2.09.21-22га мувофиқ ҳисобланиши, 10000 m³ дан ортиқ бўлганда мазкур ШНҚнинг 9-иловасига мувофиқ белгиланиши зарур.
(89-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
90. Ёғоч омборларига туташган бинолар омбордан ёнғинга қарши тўсиқлар билан ҳимояланмаган бўлса, ушбу бинолар автоматик ёнғин ўчириш тизими билан жиҳозланган бўлиши керак.
91. Ёғоч материаллар омборлари ҳудудида штабель ёки уюм гуруҳларининг узунлиги бўйлаб ёнғин-қутқарув автомобиллари ҳаракатланиши учун кенглиги камида 6 m бўлган йўллар лойиҳаланиши, бунда штабель ёки уюм гуруҳининг кенглиги 18 m гача бўлса, ушбу йўллар штабел ёки уюм гуруҳининг бир томонидан, 18 m дан ортиқ бўлса, унинг икки томонидан ўтказилиши лозим.
92. Ёғоч материаллар омбори ҳудудидаги кўприклар ёнмайдиган материаллардан қурилиши зарур.
3-§. Очиқ турдаги ёғоч-тахта омборлари
93. Ёғоч-тахта материаллар очиқ ҳолда сақланганида улар мустаҳкам штабелларга ажратилиши ҳамда ҳар бир штабелнинг баландлиги 6 m дан, ҳажми эса 4000 m³ дан ошмаслиги керак.
94. Ёғоч-тахта материалларнинг шатебаллари гуруҳлари майдони 1200 m2 дан ошмаслиги лозим.
95. Штабель гуруҳлари камида 30 m кенгликдаги бўйлама ва кўндаланг йўллар ёрдамида ажратилиши керак.
96. Штабель гуруҳи тўпламининг майдони 1 ha дан, кенглиги 100 m дан ошмаслиги лозим.
97. Штабель гуруҳлари тўпламлари орасидаги ёнғинга қарши масофа қуйидагича бўлиши керак:
штабелларнинг баландлиги 7 m гача бўлса, 40 m;
штабелларнинг баландлиги 7 m дан 10 m гача бўлса, 50 m;
штабелларнинг баландлиги 10 m дан 12 m гача бўлса, 60 m.
98. Ёғоч-тахта омборларида тўпламларнинг умумий майдони 9 ha дан катта бўлса, омборни 9 hа дан катта бўлмаган қисмларга ажратувчи ва кенглиги 100 м бўлган ёнғинга қарши зоналар лойиҳаланиши лозим.
4-§. Очиқ турдаги думалоқ ёғоч омборлари
99. Думалоқ ёғочларнинг штабель гуруҳлари майдони 0.45 ha дан, ҳар бир штабель гуруҳнинг кенглиги 50 m дан, гуруҳ тўпламининг кенглиги 100 m дан ошмаслиги керак.
100. Тўпламдаги штабель гуруҳлари бир-биридан бўйламасига кенглиги 20 m дан ва кўндалангига 10 m дан кам бўлмаган ўтиш йўллари билан ажратилиши лозим.
101. Штабель гуруҳлари тўпламининг майдони 1 ha дан ошмаслиги керак.
102. Штабель гуруҳлари тўпламлари орасидаги масофалар қуйидагича бўлиши керак:
штабелларнинг баландлиги 8 m гача бўлса, 30 m;
штабелларнинг баландлиги 8 m дан 10 m гача бўлса, 40 m;
штабелларнинг баландлиги 10 m 12 m гача бўлса, 50 m.
103. Думалоқ ёғоч омборларида тўпламларнинг умумий майдони 18 ha дан ката бўлса, омборни 18 hа дан катта бўлмаган қисмларга ажратувчи ва кенглиги 70 м бўлган ёнғинга қарши зоналар лойиҳаланиши лозим.
104. Думалоқ ёғоч уюмларни тўплаш майдонларида уюмнинг ўлчамлари қуйидагича бўлиши керак:
узунлиги камида 150 m;
эни камида 90 m;
баландлиги камида 6 m.
5-§. Очиқ турдаги майда ёғоч, қатронланган ёғоч ва ўтин омборлари
105. Тарҳда тўғри бурчак шаклидаги майда ёғоч, қатронланган ёғоч ва ўтинларнинг уюмлари орасида масофа қуйидагича бўлиши зарур:
бўйламасига камида 30 m;
кўндалангига камида 20 m.
Тарҳда думалоқ шаклдаги уюмлар орасидаги масофа камида 20 m бўлиши керак.
106. Уюм тўпламларининг майдони 1 ha дан катта бўлмаслиги лозим.
107. Уюм тўпламлари орасидаги масофалар қуйидагича лойиҳаланиши керак:
тўпламдаги уюмнинг йиғинди зич кубометри 500000 m³ гача бўлса — 50 m;
уюмнинг зич кубометри 500000 m³ дан ортиқ бўлса — 100 m.
6-§. Очиқ турдаги пайраҳалар, қипиқлар, пўстлоқлар ва ёғоч чиқиндилари омборлари
108. Тарҳда тўғри бурчак шаклидаги пайраҳалар, қипиқлар, пўстлоқлар ва ёғоч чиқиндилари уюмлари орасидаги масофа қуйидагича бўлиши зарур:
бўйламасига камида 40 m;
кўндалангига камида 30 m.
Тарҳда думалоқ шаклдаги уюмлар орасидаги масофа камида 30 m бўлиши керак.
109. Пайраҳалар, қипиқлар, пўстлоқлар ва ёғоч чиқиндилар уюмлари тўпламининг майдони 1 ha дан ошмаслиги керак.
110. Уюмлар тўпламлари орасидаги масофалар қуйидагича лойиҳаланиши керак:
тўпламдаги уюмларнинг йиғинди зич кубометри 500000 m³ гача бўлса — 50 m;
500000 m³ дан катта бўлса — 70 m.
111. Пайраҳалар, қипиқлар, пўстлоқлар ва ёғоч чиқиндиларни сақлаш уюмларининг ўлчамлари қуйидагича бўлиши лозим:
баландлиги камида 18 m;
эни камида 90 m;
узунлиги камида 150 m.
7-§. Ёпиқ турдаги ёғоч-тахта омборлари
112. Ёпиқ турдаги ёғоч-тахта омборлари ёғоч-тахта тўпламининг периметри бўйлаб жойлаштирилиши, ёпиқ турдаги омборлардан ёғоч-тахта штабелигача бўлган масофалар қуйидагича лойиҳаланиши керак:
оловбардошлик даражаси I ва II бўлган биноларгача — 15 m;
оловбардошлик даражаси III бўлган биноларгача — 20 m;
оловбардошлик даражаси III ва IV бўлган биноларгача — 25 m;
оловбардошлик даражаси IV ва V бўлган биноларгача — 30 m.
113. Ёғоч-тахта штабель гуруҳининг майдони 180 m² дан, штабель баландлиги 5.5 m дан катта бўлмаслиги лозим.
114. Ёғоч-тахта омбори биносининг майдони 500 m² ва ундан ортиқ бўлса, бино автоматик ёнғин ўчиргич қурилмалари билан, 500 m² дан кичик бўлса, автоматик ёнғин сигнализацияси билан жиҳозланиши керак.
8-§. Ёнғинга қарши сув таъминоти
115. Ёғоч материаллар омборлари учун ёнғинга қарши сув таъминоти тизимини лойиҳалашда мазкур параграфда келтирилган талаблар ҳисобга олиниш лозим.
116. Зич кубометри 10000 m³ гача бўлган очиқ ва ёпиқ турдаги ёғоч материаллар омборларида паст босимли ёнғинга қарши сув қувури, зич кубометри 10000 m³ дан катта бўлган омборларда юқори босимли ёнғинга қарши сув қувури лойиҳаланиши зарур.
117. Очиқ турдаги ёғоч материаллар омборларида ёнғинни ўчиришга кетадиган сув сарфи ушбу ШНҚнинг 10-иловасидаги жадвалда келтирилган қийматларга мувофиқ белгиланиши керак.
118. Ёнғин ўчириш учун талаб этиладиган сув сарфи 150 дан 180 l/s гача бўлганда ёнғинга қарши сув қувури бир вақтнинг ўзида учта лафет дастакларини ишлашини, талаб этилган сув сарфи 180 l/s ва ундан катта бўлганда тўртта лафет дастакларини ишлашини таъминлаши лозим.
119. Ёнғин гидрантлардан ёғоч материаллар штабеллари ва уюмларининг асосларигача бўлган масофа 8 m дан кам бўлмаслиги ҳамда гидрантларга ўтиш йўли лойиҳаланиши керак.
120. Омбор ҳудудида сиғими камида 500 m³ бўлган ёнғинга қарши резервуарлар ёки сув ҳавзалари ШНҚ 2.04.02-19да келтирилган талабларга мувофиқ жойлаштирилиши зарур.
121. Омбор табиий ёки сунъий сув манбаининг қирғоғи бўйлаб жойлаштирилганда, қирғоқ чизиғида ҳар 200 m да қирғоқ чизиғига олиб келувчи ёнғин ўчириш автомобиллари учун йўллар ва ўлчамлари камида 12х24 m ли майдончалар лойиҳаланилиши лозим.
122. Таркибида ёнғин ўчириш насослари бўлган насос станцияси ёғоч материаллар штабеллари ва уюмлари асосидан камида 40 m масофада жойлаштирилиши керак.
123. Ёнғин ўчириш лафет дастакларининг турлари ГОСТ 9029-95 бўйича танланиши зарур.
124. Ёнғин ўчиришга талаб этиладиган сув сарфи 45 l/s дан кўп бўлса, стационар лафет қурилмалари ўрнатилиши лозим.
125. Стационар лафет дастакларининг сони ва уларни жойлашуви ёғоч материаллар штабели ёки уюмининг ҳар бир нуқтасига камида иккита лафет дастагидан сув сепиш шартидан келиб чиқиб белгиланиши керак.
126. Лафет дастаклари учларининг диаметри камида 38 mm бўлиши лозим.
127. Стационар лафет дастакларини юқори босимли сув қувури тармоғига улашда иккита жўмрак лойиҳаланиши, бунда биттаси асосий сув қувуридан тармоқланиш жойида ва иккинчиси бевосита лафет дастаги олдида ўрнатилиши зарур.
Ёнғинга қарши кўчма насосларни улаш учун лафет дастакларининг вертикал қувурлари тескари клапанлар ҳамда диаметри 80 mm бўлган уланиш каллаклари билан жиҳозланиши керак.
128. Қўлда бошқариладиган жўмраклар лафет дастакларидан 20 m дан ката бўлмаган масофада ўрнатилиши, бунда ушбу масофа 20 m дан катта бўлса, бевосита лафет дастагининг ўзидан масофада бошқариладиган жўмраклар ўрнатилиши лозим.
Лафет дастагининг вертикал қувуридан сувни чиқариб юбориш учун диаметри камида 50 mm бўлган назорат-чиқариш жўмраги кўзда тутилиши зарур.
129. Лафет дастагига асосий сув қувурига уланувчи тақсимловчи қувур диаметри дастак орқали ўтадиган сув сарфига боғлиқ равишда ҳисобланиши, шунингдек 100 mm дан кичик бўлмаслиги керак.
130. Лафет дастакларини ёғоч материалларнинг штабеллари ёки уюмлари асосидан камида 15 m масофада махсус лафет минораларда ёки тагликларда ўрнатиш лозим.
Лафет минораларнинг баландлиги ёғоч материалларнинг штабеллари ёки уюмларининг баландлиги, қиялик бурчаклари ва лафет дастакларидан штабель ёки уюм асосларигача бўлган масофаларга боғлиқ ҳолда график усулда аниқланиши лозим.
131. Лафет миноралари ёнмайдиган материаллардан қурилиши, бунда лафет дастакларини ўрнатиш учун майдончаларнинг тарҳдаги ўлчами камида 2.5 х 2.5 m ёки радиуси камида 1.5 m бўлиши ҳамда баландлиги 1.2 m бўлган тўсиқ билан тўсилган бўлиши керак.
132. Лафет минораларига металл нарвонлар ўрнатилиши, ушбу нарвонларнинг иккала томонида ёнмайдиган материаллардан қурилган ёнғинга қарши экранлар бўлиши лозим.
133. Лафет дастакларини бинонинг оловбардошлилик даражаси II бўлган қопламаларига ўрнатиш мумкин, бунда лафет дастакларига ўтиш учун зина катагидан томга чиқиш жойи ёки ташқи металл нарвон лойиҳаланиши лозим.
ШНҚ 2.09.03-23 «Омборхоналар. Лойиҳалаш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
1-ИЛОВА
Палетларни қўп қаватли тарзда жойлаштиришда вертикал ва горизонтал ўлчамлар
ШНҚ 2.09.03-23 «Омборхоналар. Лойиҳалаш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
2-ИЛОВА
Ёрдамчи хоналар учун тавсия этиладиган майдонлар

Хона номи

Хона узунлиги (m)

Хона кенглиги (m)

Хона майдони (m²)

Ёпиқ турдаги (алоҳида хоналар) офис хоналари

Омбор бошқарувчисининг хонаси

6.1

4.9

29.7

Кадрлар бўлими хонаси

4.3

3.7

15.6

Очиқ турдаги (умумий хонада жойлашган) офис жойлари

Менежерлар жойи

3.7

3.7

13.4

Менеджер ёрдамчилари жойи

3.0

2.4

7.4

Бухгалтерия ходимлари жойи

1.5

2.1

3.3

Инвентаризация қилиш жойи

1.5

2.1

3.3

Харидлар бўлими ходимлари жойи

1.8

2.4

4.5

Омбордаги иш жараёнларини бошқарувчи ходимлар жойи

1.8

1.8

3.3

Учрашувлар жойи

3.0

3.0

9.3

Интервью қилиш жойи

2.4

2.4

5.9

Программистлар жойи

2.4

2.4

5.9

Очиқ турдаги ёрдамчи хизматлар хоналари

Файлларни сақлаш жойи

0.3

1.5

0.5

Ресепшн учун жой

9.1

6.1

55.7

Асосий йўлаклар учун ажратилган жойлар

-

-

-

Иккиламчи йўлаклар учун ажратилган жойлар

-

-

-

Ёпиқ турдаги ёрдамчи хизматлар хоналари

Почта хонаси

7.6

3.7

27.9

Ҳожатхоналар*

7.3

2.4

17.8

Фаррош жиҳозларини сақлаш хонаси*

1.8

1.2

2.2

Кийим жавонлари хонаси*

3.0

0.6

1.8

Таъминот хонаси*

5.5

3.7

20.1

Конференция зали

7.6

6.1

46.5

Овқатланиш хонаси*

18.3

6.1

111.5

Тиббий ёрдам хонаси

4.9

3.7

17.8

* Изоҳ:омборхонада лойиҳаланиши шарт бўлган алоҳида хоналар, уларнинг майдонлари тавсиявий хусусиятга эга.
ШНҚ 2.09.03-23 «Омборхоналар. Лойиҳалаш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
3-ИЛОВА
1-расм. Юкларни қабул қилиш офисининг тарҳдаги кўринишига мисол.
2-расм. Юкларни чиқариш офисининг тарҳдаги кўринишига мисол.
ШНҚ 2.09.03-23 «Омборхоналар. Лойиҳалаш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
4-ИЛОВА
1-расм. Юк машинаси учун док майдончасининг функционал ўлчамлари. Тарҳдаги кўриниши.
2-расм. Юк машинаси урилишидан бинони ҳимоялаш қурилмалари. Тарҳдаги кўриниши.
ШНҚ 2.09.03-23 «Омборхоналар. Лойиҳалаш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
5-ИЛОВА
Турли юк машиналари учун док баландликлари

Юк машинаси тури

Док остонаси баландлиги

(mm)

Юк машинасининг умумий баландлик (mm)

Докнинг баландлиги

(mm)

Туташтирувчи қурилманинг узунлиги (m)

мин

макс

мин

макс

Контейнерли юк машинаси

1420

1570

3710

4110

1320

1.8 — 3.0

Рефрижераторли юк машинаси

1270

1520

3810

4110

1320

1.8 — 2.4

Борт платформали юк машинаси (1)

1220

1520

-

-

1320

1.8 — 3.7

Икки ўқли яримприцеп (2)

1170

1420

3660

4110

1220

1.8 — 2.4

Тўғри яримприцеп (2)

1120

1320

3660

4110

1220

2.4

Шаҳар ичида юк етказиб берувчи юк машинаси

1070

1220

3350

3810

1220

1.8 — 2.4

Бортли юк машинаси

1070

1220

-

-

1220

1.8 — 2.4

Баланд фургон

810

960

3960

4110

1220

2.4 — 3.7

Мебель ташувчи фургон (3)

610

910

3960

4110

1090

2.4

Мультистоп фургон (3)

510

760

2590

3050

760

1.8 — 3.0

Панелли юк машинаси (3)

510

610

2440

2740

760

2.4 — 3.0

Паст трейлерли юк машинаси (3)

510

610

-

-

760

2.4 — 3.0

Ёпиқ вагон (4)

1040

1120

-

-

760

1.8

Рефрижераторли вагон (4)

1170

1320

-

-

1120

1.5 — 1.8

Изоҳ:
(1) док баландлиги 1220 — 1320 mm оралиғида;
(2) док баландлиги (1270 mm), агар фақат яримприцепларга хизмат кўрсатса;
(3) 760 mm док номинал баландлигини таъминлаш учун ташқи рампали 1220 — 1270 mm док баландлиги тавсия этилади;
(4) докга туташтирувчи қурилманинг минимал узунлиги темир йўл вагони ва док орасидаги талаб этиладиган минимал тирқиш бўйича белгиланади.
ШНҚ 2.09.03-23 «Омборхоналар. Лойиҳалаш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
6-ИЛОВА
1-расм. Юк машинаси докининг тарҳдаги ўлчамлари.
2-расм. Юк машинаси докининг кўндаланг кесимига мисол.
3-расм. Юк машиналари учун док майдончасининг кўндаланг кесим кўриниши.
4-расм. Док дарвозасининг ўлчамлари.
ШНҚ 2.09.03-23 «Омборхоналар. Лойиҳалаш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
7-ИЛОВА
1-расм. Туташтирувчи қурилма схемаси.
2-расм. Юк машинаси доки учун соябон.
ШНҚ 2.09.03-23 «Омборхоналар. Лойиҳалаш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
8-ИЛОВА
Бинонинг ёнғин тоифасига мувофиқ унинг қаватлар сони, баландлиги ва майдонини аниқлаш жадвали

Омбор тоифаси

Бинонинг баландлиги*, (m)

Омборнинг оловбардошлилик даражаси

Бинонинг конструктив ёнғин хавфи бўйича синфи

Ёнғин бўлинмаси чегараларидаги қават майдони (m2)

Бир қаватли

Икки қаватли

Кўп қаватли (уч ва ундан ортиқ қават)

1

2

3

4

5

6

7

А портлаш ва ёнғин хавфи

-

-

-

-

I, II

III

IV

IV

СО

СО

СО

С2, С3

5200

4400

3600

75**

-

-

-

-

-

-

-

-

Б портлаш ва ёнғин хавфи

18

-

-

-

I, II

III

IV

IV

СО

СО

СО

С2, С3

7800

6500

5200

75**

5200

-

-

-

3500

-

-

-

В1-В4 ёнғин хавфи

36

24

-

-

-

I, II

III

IV

IV

V

СО

СО

СО, С1

С2, С3

нормалаштирилмайди

10400

10400

7800

2600

2200

7800

2800

-

-

-

5200

2600

-

-

-

Д

чекланмаган

36

12

-

9

I, II

III

IV

СО

СО, С1

СО, С1

чекланмаган

чекланмаган

чекланмаган

5200

2200

10400

7800

2200

7800

5200

-

* Бинонинг баландлиги 1-қават пол сатҳидан юқори қават шифти сатҳигача (техник қават ҳам қўшилади) ҳисобланади, шифт баландлиги ўзгарувчан бўлса, қаватнинг ўртача баландлиги олинади.
Оловбардошлилик чегараси I, II ва III бўлган СО синфли бир қаватли биноларнинг баландлиги учун СО нормалаштирилмайди.
Оловбардошлилик чегараси IV бўлган СО ва С1 синфли бир қаватли биноларнинг баландлиги 25 m дан, С2 ва С2 синфли биноларнинг баландлиги 18 m дан кам бўлмаган қийматда (пол сатҳидан устундаги юк кўтарувчи конструкциялар томёпмасигача) қабул қилинади.
**Мобил бинолар.
Изоҳ: В ва В1-В4 тоифадаги хоналарнинг таг бўлинмаси учун кўрсаткичлар ШНҚ 2.01.19-22да келтирилган талаблар бўйича қабул қилинади.
Мазкур жадвалдаги кўрсаткичлар материал ва моддалар иссиқ, чўғланган ёки эритилган иссиқ ҳолатда сақланадиган Г тоифадаги хоналарга татбиқ этилмайди.
ШНҚ 2.09.03-23 «Омборхоналар. Лойиҳалаш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
9-ИЛОВА
Очиқ турдаги ёғоч материаллар омборларидан турли мақсадлардаги объектлар ҳамда бошқа омборларгача бўлган энг кичик масофалар
Олдинги таҳрирга қаранг.

Объектларнинг номи

Ёғоч материаллар омборларидан объектларгача ҳамда омборлар орасида уларнинг сиғимига (зич m3) боғлиқ ҳолда энг кичик масофалар

думалоқ ёғоч

ёғоч-тахта

майда ёғоч, катронланган ёғоч ва ўтин

пайраҳа, қипиқ, пўстлоқ ва ёғоч чиқиндилар

10000 гача

10000 дан ортиқ 500000 гача

500000 дан ортиқ

10000 гача

10000 дан ортиқ 500000 гача

500000 дан ортиқ

10000 гача

10000 дан ортиқ 500000 гача

500000 дан ортиқ

10000 гача

10000 дан ортиқ 500000 гача

500000 дан ортиқ

1. Қарағай ва аралаш турдаги ёғочлар

40

50

75

60

50

120

100

180

150

60

120

180

50

75

100

2. Аҳоли яшайдиган манзиллардаги турар-жой ва жамоат бинолари

40

60

80

50

40

100

80

150

120

50

100

150

50

75

100

3. А ва Б тоифадаги бинолар:

қўшни корхонаники

40

50

75

60

50

100

75

120

100

60

100

120

40

50

60

ўз корхонасиники

30

40

50

50

40

75

60

100

80

50

75

100

30

40

50

4. Қўшни ёки ўз корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёнига боғлиқ бўлмаган В1 ва В3 тоифадаги бинолар, турли оловбардошлилик даражасига эга бўлган омборлар:

I, II, III ва СО

20

25

30

30

25

40

30

50

35

30

40

50

20

25

30

IV ва СО, С1

25

30

35

40

30

50

40

60

50

40

50

6

25

30

35

IV ва С2, СЗ

30

35

40

50

40

60

50

70

60

50

60

70

30

35

40

V, нормалаштирилмаган

35

40

45

60

50

70

60

80

70

60

70

80

35

40

45

5. Қўшни ёки ўз корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёнига боғлиқ бўлмаган В4, Г ва Д тоифадаги бинолар, турли оловбардошлилик даражасига эга бўлган омборлар:

I, II, III ва СО

20

25

30

30

25

40

30

50

35

30

40

50

20

25

30

IV ва СО, С1

25

30

35

40

30

50

40

60

50

40

50

60

25

30

35

IV ва С2, СЗ

30

40

50

50

40

60

50

70

60

50

60

70

30

35

40

V, нормалаштирилмаган

40

50

60

60

50

70

60

80

70

60

70

80

35

40

45

6. Қўшни ёки ўз корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёнига боғлиқ бўлмаган В, Г ва Д тоифадаги бинолар, турли оловбардошлилик даражасига эга бўлган омборлар

I, II, III ва СО

15

20

25

25

20

30

25

35

30

25

30

35

20

25

30

IV ва СО, С1

20

25

30

30

25

35

30

40

35

30

40

35

40

25

30

35

IV ва С2, СЗ

25

30

35

35

30

40

35

45

40

35

40

45

30

35

40

V, нормалаштирилмаган

30

35

40

40

35

45

40

50

45

40

45

50

35

40

45

7. Темир йўл платформалари сатҳида жойлашган ёғочни юклаш ва тушириш майдончалари ва ёғоч тайёрлаш корхоналарининг ёғоч кесиш эстакадалари

10

15

20

8. Транспорт эстакадалари ва иншоотлари, омборда ишлаб чиқариш жараёнига боғлиқ бўлмаган муҳандислик тармоқларининг (омбор ёнида жойлашган) ёнғинга чидамлилик даражаси ва конструктив ёнғин хавфи синфлари:

I, II, III ва СО

15

20

25

20

15

25

20

30

25

20

25

30

15

20

25

IV ва СО, С1

20

25

30

25

20

30

25

35

30

25

30

35

20

25

30

IV ва С2, СЗ

25

30

35

40

35

30

40

35

45

40

35

40

25

30

35

В, нормалаштирилмаган

30

35

40

35

30

40

35

45

40

35

40

45

30

35

40

9. 1000 В дан юқори бўлган кучланишли электр узатиш линиялари

Электр узатиш линиясининг камида бир ярим баландлиги

10. Темир йўллар:

умумий тармоқлар (ажратувчи йўлларгача) бекатлардаги тармоқлар

30

40

50

70

50

80

60

100

70

70

80

100

30

40

50

кичик бекатлар ва платформаларда

20

25

30

50

40

70

50

80

60

50

70

80

20

25

30

оралиқ йўллардаги хусусий линиялар (йўл ўқигача)

камида 10 m

11. Кема тўхташ ва боғлаш жойи (кема тўхташ жойининг чизиғигача):

умумий фойдаланишдаги

30

40

50

50

40

75

60

100

80

50

75

100

30

40

50

қўшни корхонага тегишли бўлган

хусусий

камида 20 mс

12. Барча тоифадаги йўллар ва қўшни корхоналарнинг умумий тармоғидаги магистрал йўлларининг қатнов қисми чети

20

25

30

30

20

40

30

50

40

30

40

50

20

25

30

13. Ёнувчан суюқликлар омборлари (m3):

1000 дан 2000 гача

50

75

100

50

40

100

80

150

120

50

100

150

40

60

80

600 дан 1000 гача

40

60

80

60

40

80

50

120

70

60

80

120

35

40

50

300 дан 600 гача

30

40

50

50

30

60

40

80

60

50

60

80

30

35

45

300 гача

20

30

40

40

20

50

30

60

40

40

50

60

25

30

35

14. Очиқ турдаги қирқилган ва бўлакланган торф омборлари (t):

10 000 гача

40

50

60

50

40

60

50

70

60

50

60

70

30

40

50

10 000 дан кўп

45

55

65

60

50

70

60

80

70

60

70

80

40

50

60

15. Очиқ турдаги тош кўмир омборлари (t):

100 000 гача

30

40

50

50

45

60

50

70

60

50

60

70

35

45

55

100 000 дан ортиқ

40

50

60

50

45

60

50

70

60

50

60

70

35

45

55

16. Очиқ турдаги думалоқ ёғоч омборларининг (зич m3)

10000 гача

-

-

-

30

20

40

30

50

40

30

40

50

30

35

40

10 000 дан 500000 гача

-

-

-

40

30

50

40

60

50

40

50

60

35

40

45

500 000 дан кўп

-

-

-

50

40

60

50

70

60

50

60

70

40

45

50

17. Майда ёғоч катронланган ёғоч ва ўтин омборлари (зич m3)

10000 гача

30

20

40

30

50

40

-

-

-

40

30

50

40

60

50

20

15

30

20

40

25

10 000 дан 100000 гача

40

30

50

40

60

50

-

-

-

50

40

60

50

70

60

30

20

45

25

50

30

100 000 дан кўп

50

40

60

50

70

60

-

-

-

60

50

70

60

80

70

40

25

50

30

60

40

18. Очиқ турдаги пайраҳа ва қипиқ омборлари (зич m3):

10000 гача

30

40

50

40

30

50

40

60

50

40

50

60

20

30

40

10 000 дан 500000 гача

40

30

50

40

60

50

50

40

60

50

70

60

50

60

70

30

45

50

500 000 дан кўп

50

40

60

50

70

60

60

50

70

60

80

70

60

70

80

40

50

60

19. Очиқ турдаги пайраҳа ва қипиқ омборлари (зич m3):

10000 гача

30

40

50

40

30

50

40

60

50

40

50

60

-

-

-

10 000 дан 500000 гача

40

50

60

50

40

60

50

70

60

50

60

70

-

-

-

500 000 дан кўп

50

60

70

60

50

70

60

80

70

60

70

80

-

-

-

20. Пўстлоқ ва ёғоч чиқиндилари

40

50

60

50

40

60

50

70

60

50

60

70

30

40

50

21 Тўсиқлар

15

15

15

20

20

20

20

20

20

15

15

15

15

15

15

22 . Магистрал қувурлар, босими 12 MPa (12 kgf/cm2) дан юқори бўлмаган газ қувурлари, нефть ва нефть маҳсулотларининг қувурлари.

ШНҚ 2.05.06-22 бўйича

Изоҳ:
1. Очиқ ва ёпиқ турдаги ёғоч омборларидан ёнувчан суюқлик омборларига масофалар ҳисоблар ёрдамида аниқланади.
2. Кўмир омборларидан очиқ ва ёпиқ турдаги ёғоч омборларигача бўлган масофалар 25 фоизга кўпайтирилиши керак.
3. Иқлим зоналарини ҳисобга олган ҳолда масофаларни 10 — 15 фоизга ошириш мумкин.
(9-илова Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)
ШНҚ 2.09.03-23 «Омборхоналар. Лойиҳалаш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
10-ИЛОВА
Очиқ турдаги ёғоч материаллар омборларида битта ёнғинни ўчиришга кетадиган сув сарфлари
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ёғоч материалларни сақлаш тури ва усули

Очиқ турдаги ёғоч материаллар омборининг зич кубометрида, m3, ёнғин ўчиришга сув сарфи ( l/s)
 

5000 гача

5000 дан ортиқ 50000 гача

50000 дан ортиқ 250000 гача

250000 дан ортиқ

Ёғоч-тахта штабели:

боғланган оддий

ШНҚ 2.04.02-19 бўйича; лекин омбор зич кубометри 5000 m³ бўлса, камида 45 l/s

90

120

120

150

150

180

Думалоқ ёғоч материаллар штабели

«-»

90

120

150

Майда ёғоч, қатронланган ёғоч ва ўтин уюми

«-»

150

180

240

Пайраҳа ва қипиқ уюми

«-»

90

120

150

Пўстлар ва ёғоч чиқиндилари уюми

«-»

60

90

120

(10-илова Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)