1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Аграр ва озиқ-овқат соҳалари учун субсидия ажратиш тизимини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 5 апрелдаги ПҚ-113-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, аграр ва озиқ-овқат соҳалари учун субсидия ажратиш тизимини такомиллаштириш ҳамда бу борадаги мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 декабрдаги ПФ-287-сон Фармонига мувофиқ:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
барча турдаги субсидиялар «2+1» тамойили асосида жорий этилиши, бунда субсидия дастлабки икки йил давомида тақдим этилиши белгиланганлиги ва уни баҳолаш натижалари бўйича самарадорлик кўрсаткичлари ижобий деб топилганда, субсидиянинг амал қилиш муддати қўшимча бир йилга узайтирилиши;
амал қилиш муддати белгиланмаган субсидиялар 2026 йил 1 январга қадар жорий этилган деб ҳисобланиши;
(1-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПФ-7-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
тақдим этилган субсидиялардан мақсадсиз фойдаланилганда, субсидияларни қўллаш шартларига риоя этилмаганда, субсидия олиш учун сохта ҳужжатлар тақдим этилганда, субсидиялар улар ажратилган кундан бошлаб Марказий банкнинг асосий ставкасида ҳисобланган фоиз тўловлари (пеня) билан субсидия олувчилардан қайтариб олиниши ва бунда ҳисобланган фоиз тўловлари (пеня) миқдори берилган субсидия миқдорининг ярмидан кўп бўлмаслиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
агросубсидияларнинг янги турларини жорий этиш, мавжуд агросубсидияларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва айрим турларини бекор қилиш тартиби;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
агросубсидия олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш ва хулоса бериш тартиби;
агросубсидияни ажратиш ва унинг ажратилиши бўйича ҳисобот ҳамда мониторинг юритиш тартиби;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
агросубсидияларнинг ажратилиши ҳамда улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш тартиби.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 декабрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш» ахборот тизими тўғрисидаги низомнинг 4-боби (Субсидия ажратилишини мониторинг қилиш).
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
3. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузурида ташкил этиладиган Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича техник ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Техник ишчи гуруҳ) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қуйидагилар Техник ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялашнинг устувор йўналишларини белгилаш, агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш, самарадорлиги паст бўлган субсидия турларини бекор қилиш ва янги турларини жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
тасдиқланган дастур ва «йўл хариталари»нинг ижроси бўйича масъул вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ҳисоботларини жамлаш ва таҳлил қилиш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
5. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ агросубсидияларни тақдим қилишни давом эттириш ёки тақдим қилишни тугатиш, янги турдаги субсидияларни жорий қилиш Техник ишчи гуруҳнинг хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчалар киритилсин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
агросубсидиялар бўйича «2+1» тамойилига асосан ажратилган субсидияларнинг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш механизмини жорий этиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
ажратилган субсидияларнинг самарадорлик кўрсаткичларини «ижобий» ёки «салбий» деб баҳолаш мезонларини белгилаш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 3 август,
331-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сон қарорига 1-ИЛОВА
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
1. Мазкур Низом аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш — аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида субсиядининг янги турларини жорий этиш, мавжуд агросубсидияларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки самарадорлиги паст бўлган агросубсидия турларини бекор қилиш, шунингдек, агросубсидияларни ажратиш ҳамда уларнинг ҳисобини ва мониторингини юритиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
агросубсидия ажратадиган субъект — агросубсидия ажратиш бўйича ижобий хулосага асосан республика бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия ажратадиган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
агросубсидия олувчи субъект — аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъекти;
агросубсидия — аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида бериладиган молиявий ёрдам;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
ваколатли давлат органи — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ агросубсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш учун ижобий ёки салбий хулосани бериш ваколатига эга бўлган давлат органлари.
2-боб. Агросубсидияни жорий этиш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уни бекор қилиш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
3. Агросубсидия аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тегишли қонунчилик ҳужжатлари асосида жорий этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 январдаги 37-сон қарори билан тасдиқланган Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
4. Агросубсидиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки самарадорлиги паст бўлган агросубсидия турини бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи кенгаш) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган хулосасига кўра тегишли қонунчилик ҳужжатларига асосан амалга оширилади.
Бунда:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
Мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича техник ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Техник ишчи гуруҳ) агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичини ўрганади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Техник ишчи гуруҳ агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий» деб баҳоланганда, агросубсидиянинг амал қилиш муддати тугашидан камида уч ой олдин унинг муддатини узайтириш тўғрисида, агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланганда, ушбу агросубсидия турини бекор қилиш тўғрисида Мувофиқлаштирувчи кенгашга таклиф киритади;
Мувофиқлаштирувчи кенгаш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда, бир ҳафта муддатда агросубсидиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки самарадорлиги паст бўлган агросубсидия турини бекор қилиш тўғрисида хулоса қабул қилади;
манфаатдор вазирлик ва идоралар Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган хулосасига кўра икки ой муддатда агросубсидиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки агросубсидия турини бекор қилиш бўйича тегишли норматив- ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 декабрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш» ахборот тизими тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
5. Агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мезонларга асосан «ижобий» ёки «салбий» деб баҳоланади.
3-боб. Агросубсидия олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш ва хулоса бериш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
6. Агросубсидия олувчи субъект агросубсидия олиш учун агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишчи гуруҳга ариза билан мурожаат қилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сонли қарори билан тасдиқланган Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича техник ишчи гуруҳ таркиби.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Бунда қуйидаги ҳужжатларнинг талаб қилинишига йўл қўйилмайди:
уюшмаларга аъзолик тўғрисидаги гувоҳнома (маълумотнома);
агросубсидия олувчи субъектда ишловчи ходимлар сони тўғрисидаги маълумотнома;
агросубсидия олувчи субъектнинг молиявий ва бухгалтерия ҳисоботлари;
суғурта шартномаси ва суғурта полисининг нусхаси.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги учун агросубсидия олувчи субъект жавобгар ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
8. Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишчи гуруҳ агросубсидия олувчи субъектнинг аризасига мувофиқ агросубсидиянинг тегишли тури бўйича бажарилган иш ва хизматларни (маҳсулотларни) жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади ҳамда агросубсидияни ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосани ваколатли давлат органига тақдим этади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
9. Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли давлат органи ишчи гуруҳ хулосасини ўрганиб чиқади ва хулоса келиб тушган санадан бошлаб уч иш кунида агросубсидия олувчи субъектга агросубсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги тўғрисида жавоб хати юборади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
10. Қуйидагилар агросубсидия олувчи субъектга агросубсидия ажратишни рад этиш учун асос бўлади:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Агросубсидия олувчи субъектга агросубсидия ажратишни бошқа асослар билан рад этишга йўл қўйилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 январдаги 37-сон қарори билан тасдиқланган Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-боби (Субсидия ажратишни рад этиш асослари).
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
11. Агросубсидия олувчи субъектнинг аризасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, агросубсидия олувчи субъектга юбориладиган жавоб хатида аризани рад этишнинг асосланган сабаблари кўрсатилиши шарт.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
12. Агросубсидия ажратишни рад этишга асос бўлган камчиликлар агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда бартараф этилгандан сўнг агросубсидия олувчи субъект такроран ариза топшириш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
13. Агросубсидия олувчи субъект агросубсидия ажратишни рад этиш бўйича хулосадан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
14. Агросубсидияларнинг мақсадли ажратилганлиги бўйича агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишчи гуруҳ жавобгар ҳисобланади.
4-боб. Агросубсидияни ажратиш тартиби
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
15. Агросубсидия олувчи субъектга агросубсидия ажратилиши бўйича жавоб хати юборилгандан сўнг ваколатли давлат органлари уч иш кунида агросубсидия олувчи субъектга унинг аризасига мувофиқ агросубдия ажратиш бўйича тўлов ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими орқали Ғазначилик хизмати қўмитасига жўнатади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
16. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси тўлов ҳужжатларини олгандан сўнг бир иш кунида бюджетдан тегишли субсидия суммасини агросубсидия олувчи субъектнинг банк ҳисобварағига ўтказади.
5-боб. Агросубсидиянинг ажратилиши бўйича ҳисобот ва мониторинг юритиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
17. Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли давлат органи ажратилаётган агросубсидияларнинг самарадорлиги тўғрисида ҳар йили 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳисоботларни тақдим этиб боради.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
18. Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишчи гуруҳ бир йилда камида икки марта агросубсидия турининг мақсадли ажратилганлиги бўйича мониторинг юритади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
19. Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишчи гуруҳ мониторинг жараёнида қуйидаги ҳолатлар аниқланганда, ваколатли давлат органига билдиришнома юборади:
агросубсидия олувчи субъект томонидан тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки маълумотларни нотўғри ёхуд бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
20. Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли давлат органи ишчи гуруҳ билдиришномасига асосан ўн иш кунида ҳар бир ҳолат бўйича ўрганиш ўтказади.
Бунда ўрганишлар якуни бўйича мазкур Низомнинг 19-бандидаги қайд этилган ҳолатлар аниқланганда, агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли давлат орган агросубсидия олувчи субъектга ажратилган агросубсидияни қайтариш бўйича қуйидаги чораларни кўради:
ажратилган агросубсидияни ихтиёрий равишда қайтариш тўғрисида талабнома юбориш;
22. Агросубсидия олувчи субъектга агросубсидиянинг мақсадли ажратилиши ва ундан самарали фойдаланиши Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
I. Агросубсидияни жорий этиш, унинг амал қилиш муддатини узайтиришва уни бекор қилиш
1-босқич
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича техник ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Техник ишчи гуруҳ)
2. Агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий» деб баҳоланганда, агросубсидиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида, агросубсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланганда, ушбу агросубсидия турини бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашга (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштирувчи кенгаш) таклиф киритади.
Агросубсидияни ажратиш муддати тугашидан камида уч ой олдин
2-босқич
Мувофиқлаштирувчи кенгаш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда, агросубсидиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки самарадорлиги паст бўлган агросубсидия турини бекор қилиш тўғрисида хулоса қабул қилади.
Таклиф киритилган санадан эътиборан бир ҳафта муддатда
3-босқич
Манфаатдор вазирлик ва идоралар
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган хулосасига кўра агросубсидиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки агросубсидия турини бекор қилиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади.
Хулоса қабул қилинган санадан эътиборан икки ой муддатда
II. Аграр ва озиқ-овқат соҳаларида тадбиркорлик субъектларига агросубсидияларни ажратиш
1-босқич
Агросубсидия олувчи субъект
Агросубсидия олиш учун агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ишчи гуруҳга ариза билан мурожаат қилади.
Агросубсидия олувчи субъектнинг аризасига мувофиқ агросубсидиянинг тегишли тури бўйича бажарилган иш ва хизматларни (маҳсулотларни) жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади ҳамда агросубсидияни ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосани ваколатли давлат органига тақдим этади.
Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда
3-босқич
Агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли давлат органи (кейинги ўринларда — ваколатли давлат органи)
Ишчи гуруҳ хулосасини ўрганиб чиқади ва агросубсидия олувчи субъектга агросубсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги тўғрисида жавоб хати юборади.
Хулоса келиб тушган санадан бошлаб уч иш кунида
4-босқич
Ваколатли давлат органи
Агросубсидия олувчи субъектга унинг аризасига мувофиқ агросубсидия ажратиш бўйича тўлов ҳужжатларини Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизими орқали Ғазначилик хизмати қўмитасига жўнатади.
Уч иш кунида
5-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси
III. Агросубсидия ажратилиши бўйича ҳисобот ва мониторинг юритиш
1-босқич
Ваколатли давлат органи
Ажратилаётган агросубсидияларнинг самарадорлиги тўғрисида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳисоботлар тақдим этиб боради.
Ҳар йили 1 мартга қадар
2-босқич
Ишчи гуруҳ
1. Агросубсидия турининг мақсадли ажратилганлиги бўйича мониторинг юритади.
2. Мониторинг жараёнида агросубсидия олувчи субъект томонидан агросубсидиядан самарасиз фойдаланилганда, агросубсидияни қўллаш шартларига риоя этилмаганда, тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки маълумотларни нотўғри ёхуд бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда, ваколатли давлат органига билдиришнома юборади.
1. Бир йилда камида икки марта
2. Мониторинг якуни билан
3-босқич
Ваколатли давлат органи
1. Ишчи гуруҳ билдиришномасига асосан ҳар бир ҳолат бўйича ўрганиш ўтказади.
2. Ўрганишлар якуни бўйича мазкур Низомнинг 19-бандидаги қайд этилган ҳолатлар аниқланганда, агросубсидия ажратишни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатли давлат орган агросубсидия олувчи субъектга ажратилган агросубсидияни қайтариш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
Билдиришнома киритилган санадан эътиборан ўн иш кунида
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сон қарорига 2-ИЛОВА
Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича техник ишчи гуруҳ
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, Техник ишчи гуруҳ раҳбари
2.
А. Хайдаров
—
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Техник ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари
3.
А. Каримов
—
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари
4.
Р. Қаршиев
—
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири ўринбосари
5.
Б. Норқобилов
—
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси
6.
Лавозими бўйича
—
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги директори
7.
Т. Сатторов
—
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари
8.
А. Исроилов
—
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти директори
9.
И. Жўраев
—
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи, Техник ишчи гуруҳ котиби
Изоҳ. Техник ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади;
Техник ишчи гуруҳга бошқа вазирлик ва идоралардан ҳам вакиллар жалб қилиниши мумкин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 августдаги 331-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 271-банд билан тўлдирилсин:
«271. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 587-сон қарори билан тасдиқланган Лалми ва яйлов ер участкаларида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун озуқабоп экинлар етиштирувчиларнинг суғориш тик қудуқларини бурғулаш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 181-банд билан тўлдирилсин:
«181. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, сув ва ёқилғи-мойлаш ресурсларининг тежалишига эришилмаганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 августдаги 549-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.08.2025 й., 09/25/549/0791-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 221-банд билан тўлдирилсин:
«221. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидия олувчи субъект томонидан тегишли ерлар фойдаланишга киритилмаганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги 280-сон қарорида:
а) 2020 — 2023 йилларда «Паррандасаноат» уюшмасига аъзо бўлган паррандачилик хўжаликлари томонидан импорт қилинган бир кунлик наслдор жўжалар учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 221-банд билан тўлдирилсин:
«221. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳажми ва ишлаб чиқариш қуввати ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади»;
б) 2021 — 2023 йилларда чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг жуни учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 201-банд билан тўлдирилсин:
«201. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкилар сони ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 501-сон қарори билан тасдиқланган Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 241-банд билан тўлдирилсин:
«241. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
тугатиш ёки мақбуллаштириш жараёнида фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектлар томонидан қонунчилик ҳужжатлари бузилмаганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 471-банд билан тўлдирилсин:
«471. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, сув ва ёқилғи-мойлаш ресурсларининг тежалишига эришилмаганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги 128-сон қарори билан тасдиқланган Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 231-банд билан тўлдирилсин:
«231. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, сув ва ёқилғи-мойлаш ресурсларининг тежалишига эришилмаганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги 434-сон қарори билан тасдиқланган Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 241-банд билан тўлдирилсин:
«241. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июлдаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 321-банд билан тўлдирилсин:
«321. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг хўраки, кишмишбоп ва саноатбоп ток кўчатлари сони ҳамда маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 24-сон қарори билан тасдиқланган Лимон етиштириладиган иссиқхоналарни барпо этишда муқобил энергия (табиий газга нисбатан) қурилмалари қийматининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 221-банд билан тўлдирилсин:
«221. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳажми ошганда, шунингдек, муқобил энергияни жорий этиш орқали энергия тежашга эришилганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 январдаги 37-сон қарори билан тасдиқланган Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 191-банд билан тўлдирилсин:
«191. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ошганда ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 81-сон қарори билан тасдиқланган Томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 351-банд билан тўлдирилсин:
«351. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот етиштириш ҳамда уларни реализация қилиш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Узумчилик, боғдорчилик, иссиқхона хўжаликларини юритувчи ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи субъектларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 10 июндаги 327-сон қарорида:
а) Янги интенсив боғ ва токзорларда лойиҳа асосида томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилиш, бурғиланган қудуқ, шунингдек дарёлар, каналлар ҳамда бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуриш ва қайта тикланувчи, муқобил электр энергияси қурилмасини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 311-банд билан тўлдирилсин:
«311. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, сув ва ёқилғи-мойлаш ресурсларининг тежалишига эришилмаганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади»;
б) Узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 261-банд билан тўлдирилсин:
«261. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади»;
в) Узум (майиз) қуритиш ва қадоқлаш линияларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 241-банд билан тўлдирилсин:
«241. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади»;
г) Виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 241-банд билан тўлдирилсин:
«241. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошганда ҳамда виночилик йўналишидаги лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади»;
д) Маҳаллий ишлаб чиқарувчи кластерлар томонидан узум ва мева-резаворлардан тайёрланган ҳамда табиий равишда ачитилган ҳар бир литр табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва бренди маҳсулотларини экспорт қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 151-банд билан тўлдирилсин:
«151. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилиш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачилик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 6 июлдаги 368-сон қарорида:
а) Қоракўлчилик субъектларига улар томонидан экспорт қилинган қоракўл ва қоракўлча тери учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 281-банд билан тўлдирилсин:
«281. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг қоракўл ва қоракўлча териларини етиштириш ҳамда экспорт қилиш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади»;
б) Қоракўлчилик кластерларига сув иншоотларини қуриш ва реконструкция қилишга сарфланган харажатлар учун субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 281-банд билан тўлдирилсин:
«281. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг қоракўл ва қоракўлча териларини етиштириш ҳамда экспорт қилиш ҳажми ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 августдаги 460-сон қарори билан тасдиқланган Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда биологик ҳимоя усулини қўллашни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 231-банд билан тўлдирилсин:
«231. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидия олувчи субъект томонидан олинган субсидиядан фойдаланилмаётганлиги ёки ундан самарасиз фойдаланаётганлиги, шунингдек, субсидиялардан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги аниқланганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «салбий» деб баҳоланади».
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 141-банд билан тўлдирилсин:
«141. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ҳузуридаги Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича Техник ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 1 январга қадар ушбу субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи баҳоланади. Бунда:
субсидияни ажратиш натижасида субсидия ажратилган субъектларнинг пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқариш ҳажмлари ошганда, субсидиянинг самарадорлик кўрсаткичи «ижобий»;