1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.11.00 Телекоммуникация;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Алоқа;
2.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2023 йил 1 июлдан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг (кейинги ўринларда — давлат органлари) ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимларининг (кейинги ўринларда — ходимлар) рейтинг баҳолаш тизими асосида малакасини уч йилда бир маротаба мажбурий ошириш тартиби жорий этилсин.
2. Ходимларнинг малакасини ошириш жараёнларини мувофиқлаштиришга масъул ваколатли орган этиб — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, ишчи орган этиб — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси белгилансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 сентябрдаги 584-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2025 й., 09/25/584/0830-сон)
3. Белгилансинки:
ходимларнинг малакасини ошириш ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча турдаги таълим ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ўқув дастурлари асосида амалга оширилади;
ходимларни малака ошириш курсида ўқитишнинг энг кам муддати 24 соатни ташкил этади;
малака ошириш курсини якунлаган ходимларнинг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича саводхонлиги ишчи орган томонидан икки ой муддатда рейтинг баҳоланади;
ходимларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ барча харажатлар уларни малака оширишга юборган давлат органларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади;
ишчи орган рейтинг баҳолашдан ўтказиш жараёнини замонавий услубда баҳолаш тизимлари ва инфратузилмасига эга ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириши мумкин;
рейтинг баҳолаш жараёнларини ташкилий ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва замонавий баҳолаш воситаларига эга ташкилотлар хизматларидан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда 2023 йил 1 августдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида график асосида давлат органларининг биринчи раҳбарлари рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилишини ташкил этсин.
5. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг малакаси ва кўникмаларини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳамда уларни ишда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида» 2011 йил 27 октябрдаги 289-сон қарорига2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 20 май,
208-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 майдаги 208-сон қарорига 1-ИЛОВА
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг (кейинги ўринларда — давлат органлари) ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларининг (кейинги ўринларда — талабгор) ахборот-коммуникация технологиялари (кейинги ўринларда — АКТ) бўйича малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ваколатли орган — Рақамли технологиялар вазирлиги;
ишчи орган — ваколатли орган ҳузуридаги «Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 сентябрдаги 584-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2025 й., 09/25/584/0830-сон)
рейтинг баҳолаш ахборот тизими — рейтинг баҳолаш имконини берувчи ягона ахборот тизими (attestat.egov.uz);
рейтинг баҳолаш гувоҳномаси — талабгорнинг АКТ бўйича саводхонлик даражасини ҳамда рейтинг баҳолашдан муваффақиятли ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
рейтинг баҳолаш маълумотномаси — талабгорнинг АКТ бўйича саводхонлик даражасини ва рейтинг баҳолашдан муваффақиятсиз ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
рейтинг баҳолаш — рейтинг мезонлари ёрдамида талабгорнинг АКТ бўйича саводхонлик даражасини баҳолаш усули;
рейтинг индикатори — талабгорнинг АКТ бўйича билимларини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари;
талабгор — таркибий бўлинма ходими;
таркибий бўлинма — давлат органининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул бўлган, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилган тузилмаси ёки битта штат бирлигидан иборат ходими.
3. Талабгорнинг АКТ бўйича саводхонлиги мос равишда ишчи орган ва ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаларида ҳар уч йилда бир марта рейтинг баҳолашдан ўтказилади.
4. Талабгор рейтинг баҳолашдан ўтиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.
5. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда масъул таркибий бўлинма ходимларининг АКТ бўйича саводхонлиги улар меҳнат фаолиятини юритаётган давлат органлари томонидан рейтинг баҳолашдан ўтказилиши мумкин. Бунда мазкур давлат органларида рейтинг баҳолаш комиссиясига ваколатли органнинг камида уч нафар вакили киритилиши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 октябрдаги 289-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ишда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари.
6. Таркибий бўлинмага ишга қабул қилинган янги ходимнинг рейтинг баҳолаш гувоҳномаси бўлмаган тақдирда, ишга қабул қилинган кундан бошлаб олти ой мобайнида рейтинг баҳолашдан ўтказилади.
Биринчи марта ишга қабул қилинган талабгор АКТ соҳасида икки йил иш стажига эга бўлган вақтдан бошлаб, уч ой ичида рейтинг баҳолашдан ўтказилиши керак.
Рейтинг баҳолаш гувоҳномаси уч йил муддатга амал қилади, шунингдек, талабгор рейтинг баҳолаш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин икки ой давомида рейтинг баҳолашдан ўтиши керак.
АКТ соҳасидаги ихтисосликлар бўйича илмий даражага эга бўлган талабгор рейтинг баҳолашдан ўтказилмайди, шунингдек, ишчи орган ёки ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаси томонидан бундай талабгор сўровига асосан рейтинг баҳолаш гувоҳномаси тақдим этилади.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 сентябрдаги 584-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2025 й., 09/25/584/0830-сон)
Мазкур Низомда белгиланган муддатларда талабгорнинг АКТ бўйича саводхонлигини рейтинг баҳолашдан ўтказишни таъминлаш давлат органи раҳбари зиммасига юкланади.
7. Қуйидагилар рейтинг баҳолашдан ўтказилмайди:
ҳомиладор ва уч ёшгача болалари бор аёллар;
18 ёшга тўлмаган шахслар;
фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишларни бажараётган ёки хизмат кўрсатаётган шахслар;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ узрли деб топилган ҳолатларда, ушбу ҳолатлар бартараф бўлгунга қадар.
2-боб. Рейтинг баҳолаш тартиби
8. Рейтинг баҳолаш мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ компьютерда рейтинг баҳолаш ахборот тизими орқали амалга оширилади.
9. Талабгор рейтинг баҳолашдан ўтиш учун ЯИДХПда сўровномани мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ электрон шаклда тўлдиради ва юборади.
10. Сўровномага талабгор томонидан қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда илова қилинади:
АКТ соҳасида энг кам муддати 24 соатни ташкил этадиган малака ошириш курсини тамомлаганлигини тасдиқловчи сертификат;
АКТ соҳасидаги ихтисосликлар бўйича илмий даражасини тасдиқловчи ҳужжат (агар мавжуд бўлса).
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 сентябрдаги 584-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2025 й., 09/25/584/0830-сон)
11. Талабгор томонидан сўровномада нотўғри ёки қалбаки маълумотлар кўрсатилиши рейтинг баҳолашдан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
12. Ишчи орган ёки ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаси томонидан сўровнома ўрганиб чиқилиб, рейтинг баҳолашдан ўтказишга қабул қилиш ҳақида талабгорга ЯИДХП орқали рейтинг баҳолаш ўтказиладиган кундан беш иш куни олдин, рад этилганда эса уч иш куни ичида маълум қилинади.
Талабгор рейтинг баҳолашдан ўтказишга қабул қилинганда, рейтинг баҳолаш ўтказиладиган сана ва жой белгиланади, рад этилганда рад этиш сабаби кўрсатилади.
13. Талабгор рейтинг баҳолашдан ўтказиладиган манзилга 15 дақиқа олдин етиб келиши лозим.
Ишчи орган ёки ваколатли органнинг ҳудудий бўлинмаси масъулларига талабгор томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжати (биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID картаси) тақдим этилган тақдирда, унинг рейтинг баҳолаш ўтказиладиган аудиторияга киришига рухсат берилади.
14. Рейтинг баҳолаш тест синовлари орқали ўтказилади, бунда талабгор рейтинг баҳолаш ахборот тизимида рейтинг баҳолашдан ўтиш учун Электрон ҳукуматнинг Ягона идентификация тизими орқали идентификациядан ўтади ва тест саволларига жавоб беради.
Тест саволларининг сони ва уларни ечиш вақти давомийлиги ваколатли орган томонидан белгиланади.
15. Рейтинг баҳолашдан ўтказиш 100 баллик тизим асосида баҳоланиб, бунда 55 баллдан юқори балл тўплаган талабгор рейтинг баҳолашдан ўтган деб ҳисобланади.
16. Рейтинг баҳолашдан ўтказишга ажратилган вақт ичида талабгор компьютер воситасида ўтказиладиган тест синовларини якунлаши шарт. Бунда ушбу талабни бузган талабгор рейтинг баҳолашдан ўтмаган деб ҳисобланади.
17. Рейтинг баҳолашнинг тест саволлари ваколатли орган томонидан ишчи орган ҳамда экспертларни жалб қилган ҳолда тузилади.
Тест саволлари қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда мунтазам янгилаб борилади, шунингдек, тест саволларидан намуналар рейтинг баҳолаш ахборот тизимида эълон қилинади.
18. Рейтинг баҳолашдан ўтказиш жараёнлари узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ва видеотасвир ишчи орган томонидан бир йил давомида сақланади.
Ушбу бандда белгиланган талабларни бузган талабгорлар аудиториядан чиқариб юборилади ва рейтинг баҳолашдан ўтмаган деб ҳисобланади.
Аудиториядан чиқариб юбориш сабаблари рейтинг баҳолаш ахборот тизимида қайд этилади.
Бегона шахсларга рейтинг баҳолашда иштирок этишга рухсат берилмайди.
20. Рейтинг баҳолашдан ўтмаган деб ҳисобланган талабгорлар бир ой ичида белгиланган тартибда рейтинг баҳолашдан ўтиш учун такроран мурожаат қилади.
21. Талабгорнинг рейтинг баҳолаш ахборот тизимидаги шахсий кабинетида рейтинг баҳолаш натижаси бўйича QR код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштирилган рейтинг баҳолаш гувоҳномаси ёки маълумотномаси автоматик тарзда шаклланади.
22. Рейтинг баҳолаш гувоҳномаси ва маълумотномасининг ҳақиқийлигини текшириш — электрон қурилмада QR код (матрик штрихли код)ни ўқиб олиш орқали амалга оширилади.
Электрон қурилма орқали QR код (матрик штрихли код) ўқилганда (сканер қилинганда), рейтинг баҳолаш гувоҳномаси ва маълумотномасининг ҳақиқийлиги репозиторийдан тегишли ҳужжат берилган санани ва рақамини солиштириш орқали аниқланади.
23. Давлат органларига талабгорнинг рейтинг баҳолаш натижалари ишчи орган томонидан беш иш куни ичида юборилади.
3-боб. Рейтинг баҳолаш мезонлари
24. Рейтинг баҳолаш қуйидаги мезонлар орқали амалга оширилади:
0 — 55 балл — қониқарсиз;
56 — 70 балл — қониқарли;
71 — 85 балл — яхши;
86 — 100 балл — юқори.
25. Рейтинг баҳолаш қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
«электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш билан боғлиқ билимлар — 20 балл;
«рақамли иқтисодиёт» тизимини жорий этиш билан боғлиқ билимлар — 20 балл;
ахборот хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ билимлар — 20 балл;
АКТ инфратузилмаси ташкил этилиши билан боғлиқ билимлар — 20 балл;
давлат органининг фаолиятига АКТни жорий этиш ҳамда бошқарув кўникмалари билан боғлиқ билимлар — 20 балл.
4-боб. Рейтинг баҳолаш маълумотномасини олган талабгорнинг малакасини ошириш тартиби
26. Давлат органлари тўрт ой муддат ичида талабгорнинг рейтинг баҳолаш маълумотномасида тавсия этилган йўналишлар бўйича қисқа муддатли ўқув курсида малака оширишини ва рейтинг баҳолашдан ўтиш учун такроран мурожаат этишини ташкил этади.
27. Талабгор малака ошириш якунлангандан сўнг ўн иш куни ичида белгиланган тартибда рейтинг баҳолашдан ўтиш учун такроран мурожаат қилади.
Талабгор ўз маблағи ҳисобидан такрорий баҳолашда иштирок этиш учун ишчи органга базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи миқдорида тўлов тўлайди. Бунда ушбу маблағлар хорижий ва маҳаллий профессор-ўқитувчилар ва эксперт мутахассисларни жалб қилиш, ўқув дастурлари, қўлланмалар ҳамда контентларини ишлаб чиқиш, энг юқори натижа кўрсатган давлат хизматчиларини тақдирлаш (чет эл сафарларига юбориш), шунингдек, ишчи органнинг ахборот тизимларини такомиллаштириш ва уларга техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 сентябрдаги 584-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2025 й., 09/25/584/0830-сон)
28. Рейтинг баҳолашдан такроран ўта олмаган талабгорга рейтинг баҳолашдан муваффақиятли ўтгунга қадар давлат органи томонидан белгиланган устама ҳақ тўлаш тарзидаги моддий рағбатлантиришга йўл қуйилмайди.
5-боб. Рейтинг баҳолаш гувоҳномалари ва маълумотномалари реестрларини юритиш тартиби
30. Рейтинг баҳолаш ахборот тизимидаги рейтинг баҳолаш натижаси бўйича QR код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда расмийлаштирилган рейтинг баҳолаш гувоҳномаси ёки маълумотномаси мазкур Низомга 3 ва 4-иловаларга мувофиқ автоматик тарзда шаклланади.
31. Ишчи орган рейтинг баҳолаш гувоҳномаси ва маълумотномасининг реестрларини юритади.
биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID карта маълумотлари;
рейтинг баҳолаш ўтказилган сана;
рейтинг баҳолаш натижаси (балл);
рейтинг баҳолаш натижаси (даражаси);
рейтинг баҳолаш маълумотномаси берилган сана;
малака ошириш йўналишлари бўйича тавсия.
6-боб.Апелляцияни кўриб чиқиш
34. Рейтинг баҳолашдан ўта олмаган талабгор рейтинг баҳолаш ўтказилган кундан бошлаб 20 календарь кун ичида ишчи органга апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Апелляция рейтинг баҳолаш ахборот тизимида талабгорнинг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этилади.
Ишчи орган бир ҳафта муддатда киритилган апелляцияни кўриб чиқади ва рейтинг баҳолаш ахборот тизимида талабгорга қабул қилинган қарор ҳақида шахсий кабинети орқали электрон шаклда хабар беради.
35. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари юзасидан ишчи орган томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
рейтинг баҳолаш натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида;
апелляцияни қаноатлантириш ва талабгорни рейтинг баҳолашдан муваффақиятли ўтган деб ҳисоблаш тўғрисида;
апелляция берган талабгорнинг рейтинг баҳолаш ушбу Низом талабларига зид равишда ўтказилганлиги ҳолатлари аниқланганда, рейтинг баҳолашни такроран ўтказиш тўғрисида.
36. Рейтинг баҳолаш натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
апелляция мазкур Низом талабларини бузган ҳолда тақдим этилган бўлса;
апелляцияда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмаса.
37. Ишчи орган томонидан апелляция берган талабгор учун рейтинг баҳолашни такроран ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, такрорий рейтинг баҳолаш мазкур Низомда белгиланган тартибда ўтказилади.
38. Талабгор такроран апелляция бериши мумкин эмас.
39. Ишчи органнинг қарори устидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ судга шикоят қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 14-моддаси, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун.
7-боб. Якунловчи қоидалар
40. Ваколатли орган ушбу Низом талабларига риоя этилиши таъминлаш мақсадида давлат органларининг фаолияти бўйича мониторинг олиб боради.
41. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш
Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» давлат муассасасига (кейинги ўринларда — ишчи орган) мурожаат қилади.
Белгиланган муддатларда
2-босқич
Ишчи орган ва Рақамли технологиялар вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси
1. Сўровномада келтирилган маълумотлар ҳақиқийлигини текширади ва қабул қилади.
2. Талабгорга ЯИДХП орқали рейтинг баҳолаш ўтказиладиган сана ва жой ёки рейтинг баҳолашдан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисида электрон хабарнома юборади.
Баҳолаш ўтказиладиган санадан 5 иш куни олдин
3-босқич
Талабгор
Рейтинг баҳолашдан ўтиш учун «электрон ҳукумат»нинг ягона идентификация тизими орқали идентификациядан ўтади ва тест саволларига жавоб беради.
Белгиланган муддатларда
4-босқич
Ишчи орган
Талабгор рейтинг баҳолашдан муваффақиятли ўтганда QR-код қўйилган рейтинг баҳолаш гувоҳномаси расмийлаштирилади ва талабгорга рейтинг баҳолаш ахборот тизими орқали юборилади.
Реал вақт режимида
5-босқич
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига талабгорнинг рейтинг баҳолаш натижаларини юборади.
5 иш куни мобайнида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 сентябрдаги 584-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2025 й., 09/25/584/0830-сон)
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
__________________
(сана)
__________________
(рақам)
Рейтинг баҳолашдан ўтиш учун
СЎРОВНОМА
Талабгор ҳақидаги маълумотлар:
1. Ф.И.О.:
2. Биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID карта серияси ва рақами:*
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида рейтинг баҳолашдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома шакли
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
The Ministry of Digital technologiyes of the Republic of Uzbekistan
Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида рейтинг баҳолашдан ўтганлиги тўғрисидаги
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 сентябрдаги 584-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2025 й., 09/25/584/0830-сон)
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
АКТ бўйича саводхонлик даражасини рейтинг баҳолаш натижаси тўғрисидаги маълумотнома шакли
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги
The Ministry of Digital technologiyes of the Republic of Uzbekistan
АКТ бўйича саводхонлик даражасини рейтинг баҳолаш натижаси тўғрисида
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 сентябрдаги 584-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2025 й., 09/25/584/0830-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 майдаги 208-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг малакаси ва кўникмаларини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳамда уларни ишда компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида» 2011 йил 27 октябрдаги 289-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар
1. 1-илованинг 1-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ушбу талаблар республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ушбу Низом талаблари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун масъул таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди»;