Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 4 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3430]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан уч ой ўтгач кучга киради.
Вазир А. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 29 апрель,
10-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ш. ШАРАХМЕТОВ
2023 йил 13 апрель
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2023 йил 14 апрель
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
2023 йил 14 апрель
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 28 апрелдаги 10-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ариза берувчи — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасасига дори воситаларини рецепт билан ёки рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш ҳамда уларнинг тоифасини ўзгартириш учун мурожаат қилувчи тадбиркорлик субъекти, юридик шахс (ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи ишончли вакил);
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 20 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3627, 04.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2025 й., 10/25/3627/0494-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасаси;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 20 майдаги 9-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3627, 04.06.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2025 й., 10/25/3627/0494-сон)
генотоксиклик — инсон ҳужайраларидаги ирсий материалга зарарли таъсир қилиш хусусияти;
канцерогенлик — ўсма касалликларини ривожланишини келтириб чиқариш хусусиятига эга бўлган моддаларнинг таъсири;
кумулятив хусусият — дори воситаси қайта қабул қилинганида (қўлланилганида) инсон организмда моддаларнинг тўпланиши;
оригинал дори воситаси — янги фаол моддага эга бўлган, сифати, хавфсизлиги ва самарадорлигини тасдиқловчи клиник олди ва клиник тадқиқотлар натижалари асосида биринчи марта рўйхатдан ўтказилган дори воситаси;
репродуктив токсиклик — антенатал ва постнатал ривожланиш даврида эмбриотоксик ва фетотоксик ҳамда организмнинг генератив фаолиятига таъсири;
Олдинги таҳрирга қаранг.
рецепт билан бериладиган дори воситалари — истеъмолчиларга қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ шаклдаги рецепт (электрон рецепт) тақдим этилгандан кейингина реализация қилинадиган дори воситалари;
(1-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 4 декабрдаги 21-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3430-1, 06.12.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.12.2025 й., 10/25/3430-1/1131-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 12 декабрь)
рецептсиз бериладиган дори воситалари — фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассис (дорихона ходими) томонидан истеъмолчиларга рецептсиз реализация қилинадиган дори воситалари.
2. Дори воситаларини рецепт билан ёки рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
2-боб. Дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш
3. Дори воситаларини рецепт билан ёки рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш дори воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш (Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олиш вақтида), давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш жараёнида амалга оширилади.
Бунда, ариза берувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати ва уларни кўриб чиқиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 октябрдаги 862-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.
4. Ваколатли орган томонидан қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлган дори воситалари рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тақиқланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхатларига кирмайдиган дори воситалари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 818-сон қарори билан тасдиқланган Кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатида мавжуд бўлган моддаларни таркибида сақламаган дори воситалари;
репродуктив токсиклик, генотоксиклик ва канцерогенлик хусусиятларига эга бўлмаган дори воситалари;
тиббий кузатувсиз қўлланилганида инсон организмига бевосита ёки билвосита хавф тугдирмайдиган дори воситалари;
руҳий ва жисмоний қарамликни келтириб чиқармайдиган дори воситалари;
дори воситасини буюриш ва истеъмол қилиш шифокорнинг доимий кузатувини талаб этмайдиган дори воситалари;
ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш учун қарши кўрсатмалар ва эҳтиёткорлик чоралари мавжуд бўлмаган дори воситалари;
узоқ муддат қўлланилганида кумулятив хусусиятларга эга бўлмаган дори воситалари;
таркибида кейинчалик тадқиқотлар ўтказиш талаб этиладиган фаол моддаларни сақламайдиган дори воситалари;
даволаш-профилактика муассасаларида қўллашга мўлжалланмаган дори воситалари;
инсон организмида жиддий ножўя таъсирларни келтириб чиқарадиган дори воситалари билан ўзаро таъсир қилмайдиган дори воситалари;
дори воситаси ишлаб чиқарилган ёки рўйхатдан ўтказилган хорижий мамлакатларда рецептсиз ёки рецепт билан берилганлиги.
5. Мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган дори воситалари тоифасига кирмайдиган қолган барча дори воситалари рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига киритилади.
6. Ҳар бири алоҳида рецептсиз бериладиган дори воситаси бўлган иккита ва ундан ортиқ таъсир этувчи моддалар мажмуасидан таркиб топган дори воситалари рецептсиз бериладиган дори воситаси ҳисобланмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Рецептсиз бериладиган дори воситалари тўғрисидаги ахборот дори воситаларининг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда, шунингдек Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари ва тиббий жиҳозлар давлат реестрида кўрсатилади. Рецептсиз бериладиган дори воситалари тўғрисидаги ахборот оммавий ахборот воситаларида ва ихтисослаштирилган босма нашрларда ҳам берилиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 30 апрелдаги 15-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3837, 19.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)
3-боб. Рецепт билан бериладиган дори воситаларини рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўзгартириш
8. Рецепт билан бериладиган дори воситалари рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўзгартирилиши мумкин. Бунда, дори воситаларининг фойдали хусусиятлари ва ножўя таъсирлари қайта баҳоланиши лозим.
9. Рецепт билан бериладиган дори воситаларини рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўзгартиришда ариза берувчи томонидан ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
рецепт билан бериладиган дори воситаларини рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўзгартириш юзасидан электрон ёки ёзма шаклдаги ариза;
дори воситасини тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома:
дори воситасининг хавфсизлиги бўйича маълумотлар (клиник тадқиқот ҳисоботлари ва даврий янгиланиб борувчи ҳисобот);
дори воситасининг қисқача тавсифи.
10. Ариза берувчининг дори воситаларини рецепт билан бериладиган тоифадан рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўзгартириш бўйича мурожаати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ваколатли орган томонидан 90 кундан ошмаган муддатда кўриб чиқилади.
Бунда, ваколатли орган томонидан дори воситаларини рецепт билан бериладиган тоифадан рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
11. Ваколатли орган томонидан дори воситаларини рецепт билан бериладиган тоифадан рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганида дори воситаларини бериш тартиби акс эттирилган ҳужжатларга (тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома. ўрамнинг рангли макети ва дори воситасининг меъёрий ҳужжатига) тегишли ўзгартириш киритилади ҳамда ушбу ҳужжатлар ариза берувчига тақдим этилади.
12. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган мезонларга номувофиқ бўлса, дори воситаларини рецепт билан бериладиган тоифадан рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўтказиш рад этилади.
Дори воситаларини рецепт билан бериладиган тоифадан рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўтказишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
13. Ваколатли орган томонидан дори воситаларини рецепт билан бериладиган тоифадан рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўтказиш рад этилганида ариза берувчи беш иш куни ичида электрон ва ёзма шаклда хабардор қилинади.
14. Дори воситаларини рецепт билан бериладиган тоифадан рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига ўтказиш рад этилганда ариза берувчи уч йилдан сўнг такроран мурожаат қилиши мумкин.
4-боб. Якуний қоидалар
15. Ариза берувчи ваколатли органнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
16. Мазкур Низомнинг талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1651-моддаси.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2023 й., 10/23/3430/0253-сон; 16.08.2024 й., 10/24/3550/0618-сон; 04.06.2025 й., 10/25/3627/0494-сон; 09.12.2025 й., 10/25/3430-1/1131-сон; 20.05.2026 й., 10/26/3837/0512-сон)