1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Жамоат транспортини молиялаштиришнинг янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-59-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда жамоат транспортини молиялаштиришнинг янги тизимини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Мунтазам автобус йўналишида йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ:
Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари томонидан йўналишларни ташувчиларга бириктириш тартиби;
йўловчиларни мунтазам ташишларни амалга оширувчи ташувчиларга ва бундай ташишларни амалга оширишга қўйиладиган талаблар;
йўналишда йўловчиларни мунтазам ташишни амалга оширишнинг мажбурий шартлари ҳамда ташувчининг мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
брутто-шартнома бўйича бажарилган иш ҳажмини ва ташувчига тўланадиган тўлов миқдорини аниқлаш тартиби;
(1-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
бошланғич нархни Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари томонидан ҳар бир шаҳар автобус йўналиши учун уларнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар асосида алоҳида шакллантириш тартиби;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарорига асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган)
2. Белгилансинки, шаҳар автобус йўналишларини брутто-шартнома асосида ташувчиларга бириктириш юзасидан тендерларнинг тендер ҳужжатлари ва техник топшириқлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан экспертизадан ўтказилмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тизимидаги «Тошйўловчитрансхизмат» унитар корхонасини унинг негизида «Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасасини ташкил этиш учун Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмаси бош бошқармасига ўтказсин. Бунда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ устав капиталидаги давлат улуши «Тошйўловчитрансхизмат» унитар корхонасининг баланс қийматига тенг миқдорда камайтирилади.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2023 йил 1 сентябрга қадар ҳудудларда ташкил этиладиган «Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасаларини жойлаштириш учун бинолар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 18 март,
116-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 мартдаги 116-сон қарорига 1-ИЛОВА
Мунтазам автобус йўналишида йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом мунтазам шаҳар автобус (электробус) ҳамда троллейбус йўналишида чекланган тарифларда йўловчи ташишни брутто-шартнома (gross cost contract) асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати (кейинги ўринларда — диспетчерлик хизмати) — ваколатли органларнинг ташувчилар томонидан йўналиш кўрсаткичлари бажарилишини мониторинг қилиш, белгиланган мезонлар бўйича бажарилган иш ҳажмини аниқлаш ҳамда баҳолашни амалга оширувчи хизмати;
автоматлаштирилган тўлов тизими оператори (АТТО оператори) — умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини амалга оширишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш бўйича ихтисослаштирилган компания;
брутто-шартнома — йўналишларда чекланган тарифларда йўловчи ташиш хизматлари учун «босиб ўтилган йўл» ва «сифат» мезонларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилишни назарда тутувчи ваколатли орган ва ташувчи ўртасида тузилган шартнома;
ваколатли орган — Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари;
дастурий таъминот — Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган, мунтазам шаҳар автобус йўналишларида чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш, «босиб ўтилган йўл» ва «сифат» мезонлари ҳисобини юритувчи, йўналиш кўрсаткичларига риоя қилинганлиги ва белгиланган сифат мезонлар бўйича бажарилган иш ҳажмини аниқловчи дастурий таъминот;
иқтисодиёт ва молия органлари — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармалари;
йўналишнинг бошланғич нархи — йўналишларни бириктириш юзасидан электрон тарзда ўтказиладиган очиқ тендерга (кейинги ўринларда — тендер) чиқариладиган йўналишда брутто-шартнома асосида йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш учун автобус (электробус) босиб ўтадиган ҳар бир километр масофанинг энг юқори нархи;
(3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
йўналишнинг якуний нархи — йўналишда брутто-шартнома асосида йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш учун автобус (электробус) босиб ўтадиган ҳар бир километр масофанинг тендер натижаларига кўра аниқланган якуний нархи;
(3-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
назоратчилар — ваколатли органлар ёки уларнинг қошида тузилган ташкилотларнинг йўлкира ҳақи тўланиши ва ташиш хизматлари сифати назоратини амалга оширувчи махсус фарқловчи белгиларга ва маъмурий жарима қўллаш ҳуқуқи эга ходими;
«сифат» мезони — ташувчи томонидан қатновларни иш жадвалига мос равишда бошлаш ва тугатиш ҳамда оралиқ бекатларга келиш ва кетиш вақтларига риоя қилиниши, белгиланган ҳаракат интервали ва мунтазамлиги таъминланиши, шунингдек, ҳайдовчи ва автобус (электробус) ҳамда троллейбус учун қўйилган минимал талаблар бажарилиши кўрсаткичлари;
(3-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
узоқ муддатли чеклов — автобус (электробус) ва троллейбуснинг йўналиш паспортида белгиланган схемаси бўйлаб бошланғич ва охирги бекатлар орасида тўлиқ ҳаракатланишига имкон бермайдиган, ҳаракат йўналишининг маълум участкасида 30 кундан кўп бўлган муддатга чекланган ҳолат;
(3-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
чекланган тариф — шаҳар йўловчи транспортида йўловчилар ва багаж ташиш учун маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари томонидан белгиланадиган йўл ҳақининг чекланган миқдори;
қисқа муддатли чеклов — автобус (электробус) ва троллейбуснинг йўналиш паспортида белгиланган схемаси бўйлаб бошланғич ва охирги бекатлар орасида тўлиқ ҳаракатланишига имкон бермайдиган, ҳаракат йўналишининг маълум участкасида 30 кунгача бўлган муддатга чекланган ҳолат.
(3-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
4. Йўналишларда чекланган тарифларда йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этишда, қуйидагилар ваколатли орган ҳамда иқтисодиёт ва молия органларининг асосий вазифалари ҳамда функциялари ҳисобланади:
а) ваколатли орган:
йўналишларни белгилайди, уларнинг паспорти ва талабларини ишлаб чиқади, иқтисодиёт ҳамда молия органлари билан биргаликда йўналишларнинг бошланғич нархини келишади;
йўналишларни белгиланган тартибда тендерлар орқали ташувчиларга бириктиради ва тендер ғолиблари билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари номидан брутто-шартнома тузади;
ҳисобот даврида ташувчилар томонидан йўналиш кўрсаткичлари бажарилишини мониторинг қилади, бажарилган иш ҳажми ва сифатини аниқлайди (дастурий таъминотдан маълумотларни олиш имкони бўлмаган ҳолларда, ташувчининг йўл варақалари, чипта-ҳисоб варақаларидан ва/ёки ташувчининг ўрнатилган масофий кузатув тизимидан олинган ҳисоботлар асосида) ҳамда баҳолайди;
бажарилган иш ҳажми ва сифат мезонлари асосида ташувчига брутто-шартнома шартларига асосан тўловларни амалга оширади;
ҳисобот шаклларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
йўлкира ҳақи тўланишини, ташувчи томонидан бажарилган ишлар ҳажми ва хизматлар сифатини назорат қилади;
«Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради;
б) иқтисодиёт ва молия органлари:
ваколатли орган билан биргаликда йўналишларнинг бошланғич нархини келишади;
ваколатли орган томонидан тақдим этилган Давлат бюджети ҳисобидан ажратилиши лозим бўлган маблағлар ҳисоб-китобини шакллантиради ва маҳаллий бюджетлар параметрларида назарда тутиш учун буюртманомалар беради;
ҳисобот даврида ташувчилар томонидан йўналиш кўрсаткичлари бажарилишини мониторинг қилади;
брутто-шартнома асосида ташкил этилган шаҳар автобус (электробус) ҳамда троллейбус йўналишларида йўловчи ташишда ва молиялаштиришда шаффоф тизим яратади;
(4-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
йўлкира тушумларининг тўлиқ йиғилишини таҳлил қилади;
махсус жамғарма маблағларини бошқаради ва шакллантиради;
давлат муассасаларини сақлаш харажатларини белгиланган тартибда амалга оширади;
брутто-шартнома асосида ташкил этилган шаҳар автобус (электробус) ҳамда троллейбус йўналишларида йўловчи ташишни молиялаштириш харажатларини белгиланган тартибда амалга оширишда ваколатли органга маблағлар ажратади;
(4-банд «б» кичик бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
«Махсус жамғармалар маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳлари» давлат муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 454-сонли қарори таҳририда)
5. Йўналишларни очиш, ёпиш, ўзгартириш ва бекор қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
6. Йўналишларни ташувчиларга бириктириш бўйича тендер савдолари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунинг 8-боби, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
7. Ваколатли орган тендер ўтказилишидан камида олтмиш календарь кун олдин:
тендерга чиқариладиган йўналишларни белгилайди, уларнинг паспорти ва талабларини ишлаб чиқади;
йўналишларнинг бошланғич нархини шакллантиради ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари билан келишади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан йўналишларни тендерга чиқариш жадваллари тасдиқланишини таъминлайди ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
8. Йўналишларнинг якуний нархи йўналиш бўйича ўтказилган тендер натижаларига кўра ташувчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклиф асосида аниқланади.
Йўналишнинг тендер натижаларига кўра аниқланган якуний нархи брутто-шартномада кўрсатиб ўтилади.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали йўналишларнинг якуний нархи тўғрисидаги электрон маълумотлар иқтисодиёт ва молия органларига тақдим этилади.
9. Тендер ғолиби аниқланган кундан бошлаб икки кун муддатда тендер ғолиби:
АТТО операторига — автобус (электробус) ҳамда троллейбусларга автоматлаштирилган тўлов тизими терминалларини (валидаторлар) ўрнатиш учун ҳаракат таркиби сақланадиган автосарой ёки тўхташ жойининг манзилини кўрсатган ҳолда мурожаат қилади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
Бунда тендер ғолиби автобус (электробус) ҳамда троллейбусларни тегишли ускуналар билан жиҳозлаш учун ваколатли органга ва АТТО операторига имконият яратиб беради.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
11. Брутто-шартнома тендер ғолиби ва ваколатли орган ўртасида 7 йил муддатгача тузилади. Шартнома муддати ваколатли органнинг ахборот тизими орқали автобусларнинг (электробусларнинг) ишлаб чиқарилган йили ўртача кўрсаткичларига мувофиқ автоматик тарзда қуйидагича аниқланади:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
2 йилгача бўлса (2 йил ҳам киради), шартнома 7 йил муддатга;
3 йилдан 5 йилгача (5 йил ҳам киради) бўлса, шартнома 5 йил муддатга;
6 йилдан 7 йилгача (7 йил ҳам киради) бўлса, шартнома 3 йил муддатга;
8 йилдан ошган бўлса, шартнома 1 йил муддатга тузилади.
Автобусларнинг (электробусларнинг) ишлаб чиқарилган йили ўртача кўрсаткичи таклиф этилган автобусларнинг (электробусларнинг) фойдаланишда бўлган умумий муддатини автотранспорт сонига бўлиш орқали аниқланади.
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
3-боб. Йўловчиларни мунтазам ташишларни амалга оширувчи ташувчиларга ва бундай ташишларни амалга оширишга қўйиладиган талаблар
12. Йўловчиларни мунтазам ташишлар Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
13. Автобус (электробус) ҳамда троллейбусларнинг белгиланган ҳаракат жадвалидан ва йўналиш схемасидан четга чиқишига фақат автомобиль йўлларида ва кўчаларда вақтинча чекловлар киритилган ёки автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилган даврда йўл қўйилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
Автомобиль йўлларида ва кўчаларда вақтинча чекловлар киритилган ёки автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилган даврда автобус (электробус) ҳамда троллейбуслар ҳаракат жадвали ва йўналиш схемасига қисқа муддатли ўзгартиришлар ваколатли орган томонидан Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департамента Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ходимлари билан келишилган ҳолда киритилади ва ташувчиларга етказилади.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
Қисқа муддатли чеклов даврида автобус (электробус) ҳамда троллейбуслар ўз йўналишини ўзгартирса, бошқа кўчалар бўйлаб мажбурий ҳаракатланиб, бошланғич ва охирги бекатларга бора оладиган бўлса, қатновлар давом эттирилади ва ташувчига асосий йўналиш учун тузилган шартномада кўрсатилган йўналиш масофаси асосида пул тўлаб берилади.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
Узоқ муддатли чеклов даврида йўналиш ҳужжатларига тегишли ўзгартириш киритилиб, асосий брутто-шартномага қўшимча шартнома тузилади ва қатновлар ўзгарган йўналиш бўйлаб давом эттирилади. Бу даврда ташувчига қўшимча шартнома шартлари асосида пул тўлаб берилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 454-сонли қарори таҳририда)
15. Қатновлар амалга оширилмаган деб ҳисобланмаслигига сабаб бўладиган ҳолатлар қуйидагилар билан тасдиқланади:
ушбу Низомнинг 14-банди «а» кичик бандида назарда тутилган ҳолатда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги тўғрисидаги маълумоти;
ушбу Низомнинг 14-банди «б» кичик бандида назарда тутилган ҳолатларда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ва/ёки дастурлар, расмий оммавий ахборот воситалари (шу жумладан, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалар) орқали автомобиль йўллари ва кўчаларда тирбандлик кузатилганлиги тўғрисидаги маълумоти;
ушбу Низомнинг 14-банди «в» кичик бандида назарда тутилган ҳолатда автоматлаштирилган диспетчерлик хизматининг сунъий йўлдошли навигация тизимида техник носозликлар бўлганини тасдиқловчи маълумотлар.
Ваколатли орган мазкур банддаги ҳолатлар бўйича тақдим этилган маълумотларни (автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви тизими орқали) уч иш кунида ўрганиб чиқиб, ўз тасдиғини топган ҳолатларни инобатга олади ҳамда ўз тасдиғини топмаган (асосланмаган) ҳолатларни инобатга олмайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 454-сонли қарори таҳририда)
16. Йўналишда банд бўлган автобус (электробус) ҳамда троллейбуслар автоматлаштирилган тўлов тизими терминаллари, сунъий йўлдошли ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан тўлиқ жиҳозланган ҳамда улар соз ҳолатда бўлиши лозим.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
ушбу Низомнинг 15-бандидаги ҳолатлар содир бўлганда, шу кундан бошлаб уч иш кунида ваколатли органга (автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви тизими орқали) тақдим қилинган маълумотлар;
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 454-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган)
ваколатли орган билан келишилган ҳолда йўналишда фойдаланилаётган автобусларни бошқасига алмаштириш. Бунда алмаштиришга таклиф этилган автобусларнинг (электробусларнинг) хусусиятлари, шу жумладан, ишлаб чиқарилган йили тендерда иштирок этиш учун таклиф этилган автобуслар (электробуслар) хусусиятларидан паст бўлмаслиги керак;
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
ўзига бириктирилган йўналишлар бўйича бажарилган иш ҳажми ва сифати ҳамда уларни баҳолаш натижалари тўғрисидаги маълумотларни мунтазам равишда олиш учун автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви тизимига кириш.
Ташувчилар қонунчилик ҳужжатлари ва брутто-шартномада назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-59-сон «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
19. Ташувчилар қуйидагиларга мажбур:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва брутто-шартнома шартларига мувофиқ йўловчиларни мунтазам ташишни амалга ошириш;
ушбу Низомга мувофиқ автобус (электробус) ҳамда троллейбусларни автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилиш ва уларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида белгиланган серверга мунтазам узатилишини ташкил этиш;
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
йўналишда банд бўлган автобус (электробус) ҳамда троллейбуслар автоматлаштирилган тўлов тизими терминаллари, сунъий йўлдошли ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан тўлиқ жиҳозланган ҳамда уларнинг соз ҳолатда бўлишини таъминлаш;
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
қатнаётган автобус (электробус) ҳамда троллейбусларга техник хизмат кўрсатиш, уларнинг ташқарисида ва салонлари ичида тозалаш-ювиш ишларини, автобус (электробус) ҳамда троллейбуслар рейсга чиқиш олдидан техник назоратдан ва ҳайдовчилар тиббий кўрикдан ўтказилишини, йўлга тўлиқ жиҳозланган автобус (электробус) ҳамда троллейбуслар чиқарилишини таъминлаш;
(19-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
жисмоний ва юридик шахсларнинг йўловчиларни мунтазам ташишлар билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этиш ва аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш чораларини кўриш;
АТТО оператори томонидан рўйхатга олинган чипталар берган ҳолда йўлкира ҳақи учун нақд пул шаклида тўланган тўловларни йиғиш;
ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунига қадар ҳар ойда ваколатли органга брутто-шартномада назарда тутилган ҳисоботларни тақдим этиб бориш.
20. Йўналишларда фаолият кўрсатаётган ташувчилар брутто-шартнома амал қилиш муддати давомида:
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
5-боб. Автоматлаштирилган диспетчерлик бошқаруви ва назорат тизимини ташкил этиш тартиби
21. Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари муассислигида асосий вазифаси қуйидагилардан иборат бўлган «Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасалари ташкил этилади:
автоматлаштирилган диспетчерлик хизматини йўлга қўйган ҳолда ташувчилар томонидан йўналиш кўрсаткичлари бажарилишини мониторинг қилиш, бажарилган иш ҳажми ва сифатини аниқлаш ҳамда баҳолаш;
назоратчилар фаолиятини йўлга қўйган ҳолда йўлкира ҳақи тўланишини ва хизматлар сифатини назорат қилиш.
22. «Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасалари Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармаларининг махсус жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 454-сонли қарори таҳририда)
23. «Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасаларининг харажатлар сметаси ва штат жадвали ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
«Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасалари ходимларига ваколатли орган ходимлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 454-сонли қарори таҳририда)
24. «Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасалари ходимлар сони, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорлари меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
25. «Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасалари назоратчилари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ходимларининг идоравий формали кийими билан таъминланади.
26. «Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасалари назоратчилари шаҳар йўловчи транспортида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 144-моддаси (транспортда чиптасиз юриш) ва 145-моддасида (йўловчиларни чиптасиз ташиш) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллашга ҳақлидирлар.
6-боб. Брутто-шартнома бўйича бажарилган иш ҳажмини ва ташувчига тўланадиган тўлов миқдорини аниқлаш тартиби
27. Брутто-шартнома шартлари бажарилишини назорат қилиш ваколатли орган томонидан шартноманинг амал қилиш муддати давомида автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати ва йўналишдаги назоратчилар орқали амалга оширилади.
Ваколатли орган йўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини назорат қилиш учун бошқа идоралар вакилларини ҳам жалб қилиши мумкин.
28. Брутто-шартнома шартларининг бузилиши қуйидаги омиллар билан тасдиқланади:
автоматлаштирилган диспетчерлик хизматининг қатновларни ҳажм ва сифат кўрсаткичлари бўйича қайд этган маълумотлари;
назоратчилар томонидан йўналиш назорати натижалари бўйича махсус планшетлар ёрдамида тузилган электрон далолатномалар.
29. Ташувчилар томонидан йўналишда ҳақиқатда босиб ўтилган йўл автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати томонидан, сунъий йўлдошли навигация тизими орқали транспорт воситасининг фақат белгиланган ҳаракат жадваллари ва йўналиш схемаси асосида ҳаракати масофасини ўлчаш йўли билан аниқланади.
Автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати томонидан аниқланган босиб ўтилган йўл қуйидаги формула орқали ҳисобланган босиб ўтилган йўлдан ошмаслиги зарур:
30. Шартнома бўйича сифат кўрсаткичи ташувчи томонидан қатновларни иш жадвалига мос равишда бошлаш ва тугатиш ҳамда оралиқ бекатларга келиш ва кетиш вақтларига риоя қилиш, белгиланган ҳаракат интервалини ва мунтазамлигини таъминлаш (сифат кўрсаткичи индекси), шунингдек, ҳайдовчи ва автобус (электробус) ҳамда троллейбус учун қўйилган минимал талаблар бажарилишидан (ташувчининг ўз мажбуриятларига амал қилиш кўрсаткичи индекси) келиб чиқиб қуйидагича аниқланади:
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
20 фоиз — йўналишдаги сифат кўрсаткичи, шундан 15 фоиз — қатновларни иш жадвалига мос равишда бошлаш ва тугатиш, оралиқ бекатларга келиш ва кетиш вақтларига риоя қилиш, белгиланган ҳаракат интервалини ҳамда мунтазамлилигини таъминлаш, 5 фоизи — ҳайдовчи ва автобус (электробус) ҳамда троллейбус учун қўйилган минимал талаблар бажарилиши.
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
32. Ҳисобот даври учун амалда бажарилган ишлар учун ташувчига тўланадиган сумма (S) қуйидаги формула билан аниқланади:
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 454-сонли қарори таҳририда)
бунда:
SКМ — шартнома билан белгиланган бир бирлик машина-километр ишларнинг нархи, сўм;
Lф — бажарилган ишларни топшириш ва қабул қилиш далолатномасига асосан ҳисобот даври учун ташувчи амалда юрган масофа, км;
α — қуйидаги жадвалда кўрсатилган «босиб ўтилган йўл» мезони бўйича амалда бажарилган иш ҳажмига нисбатан ушлаб қолинадиган улуш:
Ҳажм кўрсаткичи индекси
«Босиб ўтилган йўл» мезони бўйича амалда бажарилган иш ҳажмига нисбатан ушлаб қолинадиган улуш (α)
дан
гача
0
69,9
20%
70
79,9
15%
80
84,9
10%
85
89,9
5%
90
94,9
2,5%
95
100
0
Lр —ҳисобот даврида режага мувофиқ босиб ўтилиши лозим бўлган йўл (км)
β — қуйидаги жадвалда кўрсатилган сифат мезони бўйича амалда бажарилган иш ҳажмига нисбатан ушлаб қолинадиган улуш:
Сифат кўрсаткичи индекси, С (фоиз)
Сифат мезони бўйича амалда бажарилган иш ҳажмига нисбатан ушлаб қолинадиган улуш (β)
дан
гача
0
69,9
15%
70
79,9
12%
80
84,9
9%
85
89,9
6%
90
94,9
3%
95
100
0
γ — қуйидаги жадвалда кўрсатилган сифат мезони бўйича амалда бажарилган иш ҳажмига нисбатан ушлаб қолинадиган улуш:
Ташувчининг ўз мажбуриятларига амал қилиш кўрсаткичи индекси, М (фоиз)
Сифат мезони бўйича амалда бажарилган иш ҳажмига нисбатан ушлаб қолинадиган улуш (γ)
дан
гача
0
69,9
5%
70
79,9
4%
80
84,9
3%
85
89,9
2%
90
94,9
1%
95
100
0
Брутто-шартномада унинг шартларини бузганлик ёки етарли даражада бажармаганлик учун мазкур бандда назарда тутилган маблағларни ушлаб қолиш таъсир чорасидан ташқари жарималар ҳам кўзда тутилиши мумкин.
33. Ваколатли орган томонидан ташувчиларга йўналишда босиб ўтилган йўл ва сифат кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда тўланадиган тўловлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 санасига қадар амалга оширилади.
Бунда брутто-шартномада бюджет маблағлари ҳисобидан назарда тутилган маблағларнинг 35 фоизи ташувчиларнинг ёқилғи-энергетика харажатларини қоплаш учун тегишли ҳар ойнинг 5-санасига қадар (кейинги ўринда — аванс маблағлари) молиялаштирилади. Ташувчилар ёқилғи-энергетика маҳсулотларини етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларга асосан аванс маблағлари келиб тушган куннинг ўзида ёқилғи-энергетика маҳсулотларини харид қилиш учун олдиндан тўловларни амалга оширади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
34. Ташувчилар билан ҳисоб-китоб қилиш, йўлкира ҳақи тўловларини жамлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармаларининг махсус жамғармаси (кейинги ўринларда — Махсус жамғарма) ташкил этилади.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 454-сонли қарори таҳририда)
Махсус жамғарма бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобланади ва юридик шахс мақомига эга бўлмайди.
341. Йўлкира тушумларининг тўлиқ йиғилишини таҳлил қилиш, йўловчи ташишни молиялаштиришнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бошқармалари ҳузурида давлат муассасаси шаклида «Махсус жамғармалар маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳлари» ташкил этилади ҳамда уларнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
а) ваколатли орган томонидан ташувчилар билан брутто-шартнома асосида бажарилган иш ҳажмлари юзасидан тақдим этилган ҳисоботлар таҳлилини юритиш ва жамлаш;
б) ваколатли орган томонидан тақдим қилинган сўровномаларни қабул қилиш ҳамда бажарилган иш ҳажмини ва ташувчига тўланадиган тўлов миқдорини аниқлаш учун қайта кўриб чиқиш, жамлаш, йиғма сўровномаларни иқтисодиёт ва молия органларига киритиш;
в) йўлкира ҳақи бўйича тушумларнинг жамғармага тўлиқ тушишини таҳлил қилиш;
г) давлат органлари ва манфаатдор шахслардан ўз ваколати доирасида зарур ахборотларни сўраш ва олиш;
д) қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, ваколатига кирадиган масалаларда давлат органлари ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаш;
э) Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари «Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасалари билан қўшма буйруқ асосида ташувчилар фаолиятини ўрганиш.
«Махсус жамғармалар маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳлари» давлат муассасаларининг харажатлар сметаси ҳамда штат жадвали иқтисодиёт ва молия органлари томонидан тасдиқланади.
«Махсус жамғармалар маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳлари» давлат муассасалари ходимларига иқтисодиёт ва молия органлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
(341-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 июлдаги 454-сонли қарорига асосан киритилган)
35. Махсус жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
йўловчи ташишда йўлкира ҳақининг электрон ва нақд пул шаклидаги тўловлари тушумлари. Бунда ушбу Низомнинг 36-бандига мувофиқ тушумлар ташувчининг банк ҳисобварағига ўтказилиши мумкин;
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 454-сонли қарори таҳририда)
йўналишлардаги автобусларда (электробусларда) ва уларга алоҳида ажратилган йўлакларда ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммаларининг 50 фоизи (қолган 50 фоизи Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармасига, шундан жами жарима суммаларининг 30 фоизи ташувчи ёки фото ва видео қайд этиш дастурий техник воситаларини ўрнатган юридик шахс ҳисобварағига);
(35-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
«Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасалари назоратчилари томонидан мунтазам шаҳар автобус (электробус) йўналишларида чиптасиз юрган йўловчиларга ҳамда уларни чиптасиз ташиган ташувчиларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ қўлланилган жарима тўловлари тушумининг 100 фоизи;
(35-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 майдаги 314-сонли қарори таҳририда)
шаҳар кўчаларида давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхташ жойларидан фойдаланганлик учун тушумнинг давлат шеригига ўтказиладиган қисми;
давлат бюджети параметрларида жамоат транспорти учун кўзда тутилган барча маблағлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
36. Ташувчилар томонидан йўналишларда йўловчи ташиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар:
электрон тўловлар АТТО оператори томонидан йиғилади ва электрон тўлов операторининг тўлов транзакцияларидан оладиган фоизларини чегириб ташлаган ҳолда, уч банк иш куни давомида иқтисодиёт ва молия органларининг махсус ҳисобварағига ўтказилади;
нақд пул шаклида тўланган тўловлар ташувчилар томонидан уч банк иш кунида иқтисодиёт ва молия органларининг махсус ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда электрон (АТТО оператори томонидан) ва нақд пул шаклидаги тўловлардан йиғилган маблағлар иқтисодиёт ва молия органларининг махсус ҳисобварағидан бир иш кунида тўлиқлигича ташувчининг ҳисобварағига рақамига ўтказилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 454-сонли қарори таҳририда)
37. Махсус жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
брутто-шартнома доирасида ташувчилар томонидан бажарилган иш ҳажми учун тўловларни амалга ошириш;
йўлкира тушумининг тендер ҳужжатлари ва шартномада белгиланган прогноздан ошган қисмининг 50 фоизи миқдорида ташувчиларга қўшимча тўловларни амалга ошириш;
«Махсус жамғармалар маблағларини бошқариш, йўналишлар ишини таҳлил қилиш ва пул тушумлари мониторинги гуруҳлари» ҳамда «Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасаларини сақлаш.
«Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасаларини сақлаш ва қуйидаги моддий рағбатлантириш турлари махсус жамғарма маблағлари ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади:
а) ҳар ойлик озиқ-овқат учун харажатларни қоплаш бўйича тўловлар — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида;
б) ҳар ойлик йўлкира учун харажатларни қоплаш бўйича тўловлар — хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлардан ташқари барча ходимлар учун базавий ҳисоблаш миқдорида;
в) ойлик мукофот пуллари ходимлар фаолиятини баҳолаш мезонлари орқали энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (KPI) қўллаш натижаларига асосан меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 100 фоизгача бўлган миқдорларида моддий рағбатлантириш.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 454-сонли қарори таҳририда)
38. Махсус жамғарманинг жорий йилда сарфланмаган маблағлари кейинги йилга ўтказилади ва қайтариб олинмайди.
39. Ҳисобот даврида махсус жамғармалар харажатлари билан унинг даромадлари ўртасидаги тафовутдан Иқтисодиёт ва молия органларининг махсус ҳисобварағидан ташувчининг банк ҳисобварағига ўтказилган маблағларни чегирган ҳолда, ҳар ойнинг 10-санасидан кечикмай, ваколатли органнинг махсус ҳисобварағига ўтказилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 454-сонли қарори таҳририда)
8-боб. Брутто-шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш
40. Йўналишнинг якуний нархи шартнома тузилган кундан бошлаб ҳар йили (12 ойда) бир маротаба Давлат бюджети параметрларида жорий йил учун назарда тутилган истеъмол нархлари индекси даражасида индексация қилиб борилади.
41. Қуйидаги ҳолларда шартнома қайта кўриб чиқилиши мумкин:
а) ёқилғи-мойлаш материаллари нархи ва солиқ қонунчилиги йўналишнинг якуний нархига кескин (10 фоиз ва ундан ортиқ) таъсир кўрсатадиган даражада ўзгарган тақдирда;
б) томонларнинг қўшимча келишуви асосида шартнома шартларига қўшимча ёки ўзгартиришлар киритилганда.
Шартномани қайта кўриб чиқиш учун қуйидаги тартибда мурожаат қилинади:
ташувчилар — ваколатли орган ҳамда иқтисодиёт ва молия органларига;
ваколатли орган — ташувчи ҳамда иқтисодиёт ва молия органларига.
Йўналишнинг якуний нархини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги таклифлар ваколатли орган ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари томонидан бир ҳафта муддатда кўриб чиқилиб, шартномага тегишли ўзгартиришлар киритилади ёки асосланган рад жавоби берилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 454-сонли қарори таҳририда)
42. Ташувчи томонидан шартнома белгиланган тартибда бир томонлама бекор қилинганда, у ваколатли органни камида олти ой аввал огоҳлантириши зарур.
43. Ташувчи йўналишда ишлашдан бош тортган ёки бошқа сабабларга кўра хизмат кўрсата олмай қолганда ваколатли орган йўналиш бўйича янги тендер танлови ташкил этгунга ва ташувчини аниқлагунга қадар, узоғи билан 60 кунгача аввалги тузилган шартнома шартлари асосида бошқа ташувчи билан йўналишда ишлаш бўйича вақтинчалик шартнома тузиши мумкин.
9-боб. Якунловчи қоидалар
44. Ваколатли орган йўналишларда йўлкира ҳақи тўланишини назорат қилади, чиптасиз юрган йўловчиларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жарима қўллайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 144-моддаси.
45. Ташувчи назоратчилар талабига кўра, транспорт воситаларига, транспорт воситаларини сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш учун махсус жиҳозланган жойларга киришни таъминлайди.
Бунда ташувчининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
46. Ваколатли органлар йўналишларда йўловчи ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизимининг тўлиқ ва шаффоф ишлаши учун жавобгардир.
47. Ваколатли орган ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари раҳбари ёки ўринбосари ва бош бухгалтери ёки унинг ўринбосари махсус жамғарма маблағларининг қонунийлиги ва мақсадли йўналтирилиши учун жавоб беради.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 454-сонли қарори таҳририда)
48. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг XI боби.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 мартдаги 116-сон қарорига 2-ИЛОВА
Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом шаҳар автобус йўналишлари бўйича очиқ тендерларни ўтказишда бошланғич нархни аниқлаш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бошланғич нарх — шаҳар автобус йўналишларида йўловчиларни ташиш учун хизмат қиладиган ҳар бир автобус томонидан босиб ўтилган ҳар 1 километр масофа учун тўланиши лозим бўлган маблағларнинг энг юқори миқдори;
ваколатли орган — Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари;
давр харажатлари — бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, шу жумладан бошқарув харажатлари, маҳсулотни сотиш харажатлари, солиқлар (йиғимлар) ва умумхўжалик аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар (маъмурий бино-иншоотларни сақлаш, бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва ҳ.к.).
иқтисодиёт ва молия органи — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари;
ҳаракат таркиби — муайян йўналишда хизмат кўрсатадиган шаҳар автобусларининг жамланмаси.
3. Мазкур Низом талаблари чекланган тарифлар бўйича йўловчи ташишни брутто-шартнома (gross cost contract) асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тартиби жорий этиладиган шаҳар автобус йўналишлари учун бошланғич нархни аниқлаш ва тасдиқлашда қўлланилади.
Бошланғич нархни пасайтириш шаҳар автобус йўналишларининг ташувчиларини аниқлаш бўйича электрон тарзда ўтказиладиган очиқ тендерларда қатнашчиларнинг таклифларини баҳолашнинг асосий мезонларидан бири сифатида белгиланади.
2-боб. Бошланғич нархни шакллантириш тартиби
4. Бошланғич нарх ваколатли органлар томонидан ҳар бир шаҳар автобус йўналиши учун унинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар асосида алоҳида шакллантирилади.
5. Бошланғич нархни шакллантириш Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқа нархни шакллантириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
6. Бошланғич нарх йўловчиларни ташиш хизматининг (ишлаб чиқариш) таннархи, давр харажатлари, молиявий фаолият билан боғлиқ харажатлар, фойдадан тўланадиган солиқ ва соф фойдадан шакллантирилади.
Бошланғич нархни шакллантиришда автобусларда йўловчиларни ташиш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, зарарлар ва капитал қўйилмалар инобатга олинмайди.
а) ёқилғи (бензин, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газ, электр энергияси ва бошқалар) материаллари. Ушбу харажатларнинг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 1 ва 1а-иловаларда келтирилган шаклда амалга оширилади.
Ваколатли органлар томонидан ёқилғи сарфи меъёри энг кам ва энг кўп сарфлаш диапазонларида тасдиқланган тақдирда, бошланғич нархни ҳисоб-китоб қилишда уларнинг ўртача кўрсаткичи ёқилғи сарфи меъёри сифатида қабул қилинади.
Йўналиш учун бошланғич нархни ҳисоблашда:
автобус тури (маркаси) — йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талабларга мувофиқ белгиланади;
ёқилғи тури (бензин, дизель ёқилғиси, суюлтирилган газ ва сиқилган газ) — тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида (кейинги ўринларда — ҳудуд) рўйхатга олинган жами автобуслар сонидаги муайян ёқилғи турида ҳаракатланадиган автобуслар сонининг улушига мувофиқ белгиланади. Бунда электробуслар ҳисобга олинмайди;
ёқилғининг нархи — бензин, дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ бўйича бошланғич нарх шакллантирилаётган даврдаги ўртача биржа котировкаларида, сиқилган газ ҳудуддаги газ қуйиш шохобчаларидаги ўртача нархда белгиланади;
б) ҳаракат таркибини тасарруф этиш, таъмирлаш ва техник кўрик харажатлари. Бунда ҳаракат таркибини тасарруф этиш харажатларининг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклда, таъмирлаш ва техник кўрик харажатларининг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 3-иловада келтирилган шаклда амалга оширилади;
в) ҳайдовчи ва чиптачиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар. Ушбу харажатларнинг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 4 ва 4а-иловаларда келтирилган шаклда амалга оширилади.
Ҳайдовчиларнинг ойлик иш ҳақи миқдори Миллий статистика қўмитаси томонидан соҳалар бўйича эълон қилинадиган чораклик иш ҳақи миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар асосида шакллантирилади.
(8-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Чиптачилар учун ойлик иш ҳақи харажатлари йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талабларда ушбу йўналиш учун катта сиғимдаги (узунлиги 12 метр ва ундан ортиқ) автобуслар ҳаракатланиши назарда тутилган ҳолларда кўзда тутилади.
Чиптачилар учун иш ҳақи харажатлари ҳайдовчиларнинг иш ҳақи харажатларининг 60 фоизи миқдорида қабул қилинади.
г) ҳаракат таркибининг амортизация суммаси. Ушбу харажатларнинг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳаракат таркибининг амортизацияси унинг таркибидаги асосий воситаларнинг бошланғич қиймати, уларнинг фойдаланиш муддатлари ҳамда улар учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган амортизация нормасидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳаракат таркибидаги автобусларнинг бошланғич қиймати ишлаб чиқарувчи ва (ёки) уларни етказиб берувчи диллерлик ташкилотлари томонидан тақдим этилган прейскурантлар асосида ҳисобланади;
д) ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини ва транспорт воситалари эгаларинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар. Ушбу харажатларнинг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ амалга оширилади;
е) йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ва автобусда ташиш хизматини кўрсатишга лицензия учун давлат божи тўлови. Ушбу харажатларнинг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ амалга оширилади;
ж) автотураргоҳ ва ёрдамчи бино-иншоотларни сақлаш харажатлари. Ушбу харажатларнинг ҳисоб-китоби мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ амалга оширилади.
Бошланғич нархни ҳисоблашда автотураргоҳ ва бошқа ёрдамчи бино-иншоотларни сақлаш харажатлари уларни ижарага олиш шартлари асосида ҳисобланади.
Ижара тўловининг миқдори:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган ҳамда бошланғич нархни ҳисоблаш вақтида амалда бўлган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари асосида;
энг кам ставканинг йўналиш амалга ошириладиган ҳудуд учун тасдиқланган миқдори бинонинг қурилиш тури, туташ майдонлардан фойдаланиш имконияти, тижорат учун фойдаланишда қулайлик ва бошқа коэффициентларни инобатга олмаган ҳолда ҳисобланади.
Ҳаракат таркиби учун ижарага олиш талаб этиладиган автотураргоҳ ва бошқа ёрдамчи бино-иншоотларнинг майдони йўналишда ҳаракат қилиши назарда тутилган автобусларнинг сиғими ҳамда мазкур Низомга 9-иловада назарда тутилган меъёрлардан келиб чиқиб аниқланади;
з) ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.
Бошланғич нархни ҳисоблашда мазкур харажатлар йўловчиларни ташиш хизмати (ишлаб чиқариш) таннархининг (ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатларни инобатга олмаган ҳолда) 1 фоизи миқдорида инобатга олинади.
Ваколатли органга ҳудуддаги шаҳарда йўловчиларни автобусда ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарнинг молиявий кўрсаткичларидан келиб чиқиб, мазкур харажатлар миқдорини таннарх харажатларининг 3 фоизигача ошириш ҳуқуқи берилади.
9. Бошланғич нархни ҳисоблашда давр харажатлари миқдори ҳудуддаги шаҳарларда йўловчиларни автобусда ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарнинг давр харажатлари йиғиндисининг ишлаб чиқариш таннархи йиғиндисига нисбатининг ўртача арифметик кўрсаткичидан келиб чиққан ҳолда мазкур Низомга 10-иловага мувофиқ ҳисобланади.
Ҳудуддаги шаҳарларда йўловчиларни автобусда ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар бўйича давр харажатларининг ишлаб чиқариш таннархига нисбати уларнинг охирги ҳисобот давридаги «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» (2-сон шакл) шаклидаги кўрсаткичлари асосида аниқланади.
10. Молиявий фаолият билан боғлиқ харажатлар йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талабларга мувофиқ мазкур йўналишга тўғри келадиган автобус маркаси ва унинг нархи, Марказий банк томонидан эълон қилинган миллий валютадаги банк кредитлари бўйича ўртача ажратилган фоиз ставкалари ҳамда автобуслардан фойдаланиш муддатларидан келиб чиққан ҳолда мазкур Низомга 11-иловага мувофиқ ҳисобланади.
Автобуслардан фойдаланиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида мазкур транспорт воситалари учун белгиланган амортизация нормасидан келиб чиқиб аниқланади. Бунда, кредитларни қайтариш муддатлари автобуслардан фойдаланиш муддатларига мутаносиб бўлиши лозим.
Бошланғич нархни шакллантиришда автобуслардан фойдаланиш муддатларига (беш йил) мос келадиган кредитлар бўйича Марказий банк томонидан охирги эълон қилинган миллий валютадаги банк кредитлари бўйича ўртача ажратилган фоиз ставкалари асос сифатида қабул қилинади.
Фоиз харажатларини ҳисоблаш кредит бўйича бошланғич бадал суммаси автобус қийматининг 25 фоизи миқдорида, асосий қарзни қайтариш бўйича имтиёзли даврларсиз ҳамда кредит бўйича тўловларни аннуитет усулида қайтариш шартлари асосида амалга оширилади.
Ҳаракат таркибини янгилаш ва йўловчиларни ташиш соҳасидаги бошқа капитал қўйилмалар, шунингдек, дивидендларни (фойдадан ажратмаларни) тўлаш соф фойда ҳисобидан молиялаштирилади.
Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофани ҳисоблашда автобусларнинг йўналишни бошлаш (автотураргоҳдан биринчи бекатгача бориш) ҳамда якунлаш (охирги бекатдан автотураргоҳгача қайтиш) босқичининг ҳар бирида босиб ўтиладиган масофа 10 км миқдорида қабул қилинади.
Йўналиш паспорти ва йўналишга қўйилган талабларда автобуслар ва қатновлар сонини ҳафта кунлари, байрам кунлари ва дам олиш кунларига қараб ўзгартириш назарда тутилган бўлса, йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа ўзгартирилган кўрсаткичлар асосида ҳисобланади.
Йўналиш паспорти ва йўналишга қўйиладиган талабларга асосан қатновларни амалга ошириш учун бир кунда йўналишга чиқариладиган автобуслар миқдорининг энг кўп сони ҳаракат таркибидаги автобусларнинг энг кўп миқдори ҳисобланади.
Автобуслар ва қатновлар сони ҳафта кунлари, байрам кунлари ва дам олиш кунларига қараб ўзгартирилган йўналишларда ҳаракат таркибидаги автобусларнинг ўртача сони мазкур Низомга 12а-иловага мувофиқ аниқланади.
Автобуслар ва қатновлар сони ҳафта кунлари, байрам кунлари ва дам олиш кунларига қараб ўзгартирилмаган йўналишларда ҳаракат таркибидаги автобусларнинг ўртача сони ҳаракат таркибидаги автобусларнинг энг кўп миқдорига тенг бўлади.
5-боб. Бошланғич нархни тасдиқлаш тартиби
13. Бошланғич нарх мазкур Низомга 13-иловага мувофиқ ваколатли орган томонидан аниқланади.
14. Ваколатли орган томонидан бошланғич нарх ва унинг ҳисоб-китоб материаллари, шунингдек, йўналиш паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар йўналиш бўйича очиқ тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонни ахборот тизимига ҳамда оммавий ахборот воситаларига жойлаштиришдан камида ўттиз кун олдин иқтисодиёт ва молия органларига келишиш учун тақдим қилинади.
15. Иқтисодиёт ва молия органлари икки ҳафта муддатда бошланғич нархни тақдим этилган ҳужжатлар ва материаллар асосида кўриб чиқиб, уни тақдим этилган даражада тасдиқлаш ёки ўзгартириш тўғрисидаги хулосани ваколатли органга юборади.
Иқтисодиёт ва молия органлари томонидан бошланғич нархнинг ҳисоб-китобларида хато ва камчилликлар аниқланган тақдирда, уни ижрочига қайта ишлаш таклифи билан қайтариш тақиқланади.
Бунда, иқтисодиёт ва молия органлари томонидан бошланғич нарх ваколатли орган билан биргаликда қайта ҳисобланади ҳамда тасдиқлаш учун ваколатли органга юборилади.
16. Бошланғич нарх Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари бошлиқлари томонидан иқтисодиёт ва молия органининг тегишли хулосаси олган кундан бошлаб икки иш куни давомида мазкур Низомга 14-иловага мувофиқ тасдиқланади.
Ҳар бир йўналиш учун тасдиқланган бошланғич нарх ва мазкур Низомга 1 — 13-иловаларда назарда тутилган ҳисоб-китоб материаллари, шунингдек, иқтисодиёт ва молия органларининг тегишли хулосалари йўналишнинг тендер ҳужжатлари таркибида сақланиши лозим.
8-боб. Якунловчи қоида
17. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
______________ автобус йўналишида йўловчиларни ташиш билан боғлиқ бўлган ёқилғи материаллари харажатларининг
* Йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар, шунингдек ҳудудда рўйхатга олинган мазкур йўналишга тўғри келадиган автобусларнинг маркасидан келиб чиқиб аниқланади.
Ҳаракат таркибидаги жами автобусларнинг тасарруф этиш харажатлари
(10-қатор + 15-қатор + 18-қатор)
минг сўм
* Йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар, шунингдек ҳудудда рўйхатга олинган шу йўналишга тўғри келадиган автобусларнинг маркасидан келиб чиқиб аниқланади.
** Ишлаб чиқарувчилар томонидан автобусларнинг техник ҳужжатларида ва бошқа норматив техник ҳужжатларда белгиланган миқдорлардан келиб чиқиб белгиланади.
*** Хизмат кўрсатувчи ва (ёки) маҳсулот етказиб берувчи ташкилотлар тақдим этган прейскурантлар асосида аниқланади.
Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
______________ автобус йўналишида ҳаракат таркибидаги автобусларни таъмирлаш ва техник кўрик харажатларининг
ҲИСОБ-КИТОБИ
Т/р
Кўрсаткичлар номи
Ўлчов бирлиги
Бир йиллик қиймати
1.
Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа
км
2.
Автобус маркаси
номи
3.
Автобусни таъмирлаш ва техник кўрикдан ўтказиш даврийлиги (босиб ўтадиган масофа)*
км
4.
Бир дона автобусни таъмирлаш ва техник кўрик қиймати**
сўм
5.
1 км босиб ўтиладиган йиллик масофага тўғри келадиган автобусни таъмирлаш ва техник кўрик қиймати
(4-қатор / 3-қатор)
сўм
6.
Ҳаракат таркибидаги жами автобусларни таъмирлаш ва техник кўрик харажатлари
(1-қатор Х 5-қатор/1000)
минг сўм
* Ишлаб чиқарувчилар томонидан автобусларнинг техник ҳужжатларида ва бошқа норматив техник ҳужжатларда белгиланган миқдорлардан келиб чиқиб белгиланади.
** Хизмат кўрсатувчи ва (ёки) маҳсулот етказиб берувчи ташкилотлар тақдим этган прейскурантлар асосида аниқланади.
Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
______________ автобус йўналишида ҳайдовчи ва чиптачиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларнинг
1 км босиб ўтиладиган масофа учун ҳайдовчининг меҳнатига ҳақ тўлаш харажати**
сўм
5.
1 км босиб ўтиладиган масофа учун чиптачининг меҳнатига ҳақ тўлаш харажати**
сўм
6.
Ҳайдовчи ва чиптачиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ йиллик харажатлар
(3-қатор Х (4-қатор+5-қатор) / 1 000)
минг сўм
7.
Ижтимоий солиқ ставкаси (соҳа учун берилган имтиёзни ҳисобга олган ҳолда)
фоиз
8.
Ижтимоий солиқ суммаси
(6-қатор Х 7-қатор / 100)
минг сўм
* Йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар, шунингдек ҳудудда рўйхатга олинган шу йўналишга тўғри келадиган автобусларнинг маркасидан келиб чиқиб аниқланади.
Автобус йўналиши бир ҳафталик иш вақтининг давомийлиги*
соат
6.
Бир дона автобус учун талаб этиладиган ҳайдовчилар сони**
(5-қатор X 1,09 / 40 соат)
нафар
7.
Жами ҳайдовчилар сони
(3-қатор Х 6-қатор)
нафар
8.
Бир нафар ҳайдовчининг бир ойлик иш ҳақи миқдори***
сўм
9.
Жами ҳайдовчиларнинг бир ойлик иш ҳақи
(7-қатор Х 8-қатор)
сўм
10.
Жами ҳайдовчиларнинг бир йиллик иш ҳақи (9-қатор Х 12 ой / 1000)
минг сўм
11.
1 км босиб ўтиладиган масофа учун ҳайдовчининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар
(10-қатор / 4-қатор Х 1000)
сўм
12.
1 км босиб ўтиладиган масофа учун чиптачининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар
(11-қатор Х 0,6)
сўм
* Йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар асосида бир ҳафталик миқдор ҳисобланади.
** Битта автобус учун талаб этиладиган ҳайдовчилар сонини аниқлашда, 1 нафар ҳайдовчи йил давомида 11 ой фаолият кўрсатиши ҳамда 1 ой меҳнат таътилида бўлишини инобатга олган ҳолда 1,09 коэффициент қўлланади. Ҳайдовчилар сони 0,5 аниқликкача яхлитланади (яхлитлашда бирлик сондан кейин ҳосил бўлган 0,25 гача бўлган сонлар инобатга олинмайди, 0,25 дан 0,74 гача 0,5 миқдорида қабул қилинади, шунингдек, 0,74 дан ошган сонлар бутун сон сифатида қабул қилинади).
*** ҳайдовчилар иш ҳақи миқдори Статистика агентлиги томонидан соҳалар кесимида эълон қилинадиган чораклик иш ҳақи миқдорлари тўғрисидаги маълумотларга кўра эълон қилинган охирги чорак учун «Ташиш ва сақлаш» соҳаси ходимлари учун назарда тутилган иш ҳақи миқдорига 1,2 коэффициент қўллаш орқали аниқланади.
(4а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 3 июндаги 276-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2026 й., 09/26/276/0559-сон)
Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
______________ автобус йўналишида ҳаракат таркибидаги автобусларнинг амортизация суммасининг
ҲИСОБ-КИТОБИ
Т/р
Кўрсаткичлар номи
Ўлчов бирлиги
Кўрсаткич
1.
Автобус маркаси
номи
2.
Ҳаракат таркибидаги автобусларнинг энг кўп миқдори
Ҳаракат таркибидаги жами автобусларнинг бошланғич қиймати
(2-қатор Х 3-қатор)
минг сўм
5.
Автотранспорт воситалари учун Солиқ кодексида белгиланган амортизация нормаси
фоиз
6.
Ҳаракат таркибидаги жами автобуслар учун йиллик амортизация суммаси
(4-қатор Х 5-қатор / 100)
минг сўм
* Автобусларнинг бошланғич қиймати ишлаб чиқарувчи ва (ёки) уларни етказиб берувчи диллерлик ташкилотлари томонидан тақдим этилган прейскурантлар асосида аниқланади.
Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
______________ автобус йўналиши бўйича ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини ва транспорт воситалари эгаларинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ харажатларнинг
ҲИСОБ-КИТОБИ
Т/р
Кўрсаткичлар номи
Ўлчов бирлиги
Кўрсаткичлар
1.
Автобус маркаси
номи
2.
Ҳаракат таркибидаги автобусларнинг энг кўп миқдори
Ҳайдовчи ва чиптачиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ йиллик харажатлар
минг сўм
5.
Ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигинимажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти суммаси**
минг сўм
6.
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти суммаси**
минг сўм
7.
Бир дона автобус учун транспорт воситалари эгаларинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти суммаси**
минг сўм
8.
Ҳаракат таркибидаги жами автобуслар учун транспорт воситалари эгаларинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти суммаси
(2-қатор Х 7-қатор)
минг сўм
9.
Жами (5-қатор + 6-қатор + 8-қатор)
минг сўм
* Ишлаб чиқарувчилар томонидан автобусларнинг техник ҳужжатларида ва бошқа норматив техник ҳужжатларда белгиланган миқдорлардан келиб чиқиб белгиланади.
** Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари, Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари ҳамда Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига мувофиқ аниқланади.
Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
______________ автобус йўналиши учун йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ва автобусда ташиш хизматини кўрсатишга лицензия учун давлат божининг
Ҳаракат таркибидаги автобусларнинг энг кўп миқдори
бирлик
4.
Бир дона автобус учун йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ва автобусда ташиш хизматини кўрсатишга лицензия учун давлат божининг тасдиқланган миқдори
БҲМ га нисбатан баравар
5.
Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган базавий ҳисоблаш миқдори
минг сўм
6.
Бир дона автобус учун йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ва автобусда ташиш хизматини кўрсатишга лицензия учун давлат божи суммаси
(4-қатор Х 5-қатор)
минг сўм
7.
Ҳаракат таркибидаги жами автобусларига лицензия учун давлат божи тўлови
(3-қатор Х 6-қатор)
минг сўм
*Йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар асосида аниқланади.
Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
______________ автобус йўналиши учун автотураргоҳ ва ёрдамчи бино-иншоотларни сақлаш харажатларининг
ҲИСОБ-КИТОБИ
Т/р
Кўрсаткичлар номи
Ўлчов бирлиги
Кўрсаткич
1.
Автобус маркаси
номи
2.
Автобуснинг узунлиги
метр
3.
Ҳаракат таркибидаги автобусларнинг энг кўп миқдори
бирлик
4.
Бир дона автобус учун талаб этиладиган автотураргоҳ ва ёрдамчи бино-иншоотлар майдони*
метр квадрат
5.
Ҳаракат таркибидаги жами автобуслар учун талаб этиладиган автотураргоҳ ва ёрдамчи бино-иншоотлар майдони
(3-қатор Х 4-қатор)
метр квадрат
6.
1 метр квадрат Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун қўлланиладиган ижара тўловининг тасдиқланган энг кам ставкаси**
сўм
7.
Автотураргоҳ ва ёрдамчи бино-иншоотларни ижарага олиш (сақлаш) харажатлари
(5-қатор Х 6-қатор / 1 000)
минг сўм
* Мазкур Низомга 9-иловада белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.
** Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари асосида ҳисобланади.
Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Ҳаракат таркиби учун ижарага олиш талаб этиладиган автотураргоҳ ва ёрдамчи бино-иншоотлар майдонининг
МЕЪЁРИ
Т/р
Автобус турлари
1 та автобус учун ижарага олиш талаб этиладиган майдон
(метр квадрат)
шундан
автотураргоҳ майдони
(метр квадрат)
ёрдамчи бино-иншоотлар майдони
(метр квадрат)
1.
Катта сиғимли автобус учун (узунлиги 12 метр ва ундан ортиқ)
102,9
92,9
10
2.
Ўрта сиғимли автобус учун (узунлиги 9 метрдан 12 метргача)
75
68
7
3.
Кичик сиғимли автобус учун (узунлиги 9 метрдан кичик)
48,1
43,1
5
Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
______________ автобус йўналиши бўйича давр харажатларнинг
ёқилғи (бензин, дизель ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газ, электр энергияси ва бошқалар) материаллари
минг сўм
1.2
ҳаракат таркибини тасарруф этиш харажатлари
минг сўм
1.3
ҳаракат таркибини таъмирлаш ва техник кўрик харажатлари
минг сўм
1.4
ҳайдовчи ва чиптачиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар
минг сўм
1.5
ижтимоий солиқ суммаси
минг сўм
1.6
ҳаракат таркибининг амортизация суммаси
минг сўм
1.7
ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини ва транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар
минг сўм
1.8
йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ва автобусда ташиш хизматини кўрсатишга лицензия учун давлат божи тўлови
минг сўм
1.9
автотураргоҳ ва ёрдамчи бино-иншоотларни сақлаш харажатлари
минг сўм
1.10
ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар (1 фоиз)
минг сўм
2.
Ҳудуддаги шаҳарларда йўловчиларни автобусда ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар бўйича давр харажатларининг ишлаб чиқариш таннархига нисбатининг ўртача арифметик кўрсаткичи
фоиз
3.
Давр харажатлари
(1-қатор Х 2-қатор /100)
минг сўм
Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА
______________ автобус йўналиши бўйича молиявий фаолият билан боғлиқ харажатларнинг
ҲИСОБ-КИТОБИ
Т/р
Кўрсаткичлар номи
Ўлчов бирлиги
Кўрсаткич
1.
Автобус маркаси
номи
2.
Ҳаракат таркибидаги автобусларнинг энг кўп миқдори
* Ишлаб чиқарувчи ва (ёки) уларни етказиб берувчи диллерлик ташкилотлари томонидан тақдим этилган прейскурантлар асосида аниқланади.
** Автотранспорт воситалари учун Солиқ кодексида белгиланган амортизация нормасидан келиб чиқиб, автобусларнинг фойдаланиш муддатига мутаносиб равишда белгиланади.
*** Марказий банк томонидан охирги эълон қилинган автобуслардан фойдаланиш муддатларига (5 йил) мос келадиган миллий валютадаги банк кредитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари.
**** Кредит қайтариш графиклари асосида ҳисобланади.
Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 12-ИЛОВА
йўналишни бошлаш (автотураргоҳдан биринчи бекатгача бориш) ҳамда якунлаш (охирги бекатдан автотураргоҳгача қайтиш) босқичида
(1.1-қатор Х 2.1-қатор Х (5-қатор+6-қатор)
км
7.1.2
йўналишдаги қатновлар жараёнида
(1.1-қатор Х 2.1-қатор Х 3.1-қатор Х 4-қатор)
км
7.2
________ кунларда, шу жумладан:
(7.2.1-қатор+7.2.2-қатор)
км
7.2.1
йўналишни бошлаш (автотураргоҳдан биринчи бекатгача бориш) ҳамда якунлаш (охирги бекатдан автотураргоҳгача қайтиш) босқичида
(1.2-қатор Х 2.2-қатор Х (5-қатор+6-қатор)
км
7.2.1
йўналишдаги қатновлар жараёнида
(1.2-қатор Х 2.2-қатор Х 3.2-қатор Х 4-қатор)
км
7.4
________ кунларда, шу жумладан:
(7.3.1-қатор+7.3.2-қатор)
км
7.3.1
йўналишни бошлаш (автотураргоҳдан биринчи бекатгача бориш) ҳамда якунлаш (охирги бекатдан автотураргоҳгача қайтиш) босқичида
(1.3-қатор Х 2.3-қатор Х (5-қатор+6-қатор)
км
7.3.1
йўналишдаги қатновлар жараёнида
(1.3-қатор Х 2.3-қатор Х 3.3-қатор Х 4-қатор)
км
...
* Йўналиш паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар асосида календарь йил давомида кузатиладиган кунлардан келиб чиқиб кўрсатилади.
Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 12а-ИЛОВА
______________ автобус йўналишда ҳаракат таркибидаги автобусларнинг ўртача сонининг
ҲИСОБ-КИТОБИ
Т/р
Кўрсаткичлар номи
Ўлчов бирлиги
Кўрсаткич
1.
Йил давомида қатновлар амалга ошириладиган кунлар сони, шундан:
(365 кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас)
кун
1.1
________ кунлар сони
кун
1.2
________ кунлар сони
кун
1.3
________ кунлар сони
кун
...
2.
Йўналишдаги автобусларнинг сони
2.1
________ кунларда
бирлик
2.2
________ кунларда
бирлик
2.3
________ кунларда
бирлик
...
3.
Йўналишда ҳаракат таркибидаги автобусларнинг ўртача сони*
((1.1-қатор Х 2.1-қатор + 1.2-қатор Х 2.2-қатор + 1.3-қатор Х 2.3-қатор) / 1-қатор)
бирлик
* Автобусларнинг ўртача сони 1 аниқликкача яхлитланади (яхлитлашда бирлик сондан кейин ҳосил бўлган 0,55 гача бўлган сонлар инобатга олинмайди, 0,55 ошган сонлар бутун сон сифатида қабул қилинади).
Шаҳар автобус йўналишларининг бошланғич нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 13-ИЛОВА
______________ автобус йўналиши учун бошланғич нархнинг
ҳайдовчи ва чиптачиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар
минг сўм
1.5
ижтимоий солиқ суммаси
минг сўм
1.6
ҳаракат таркибининг амортизация суммаси
минг сўм
1.7
ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини ва транспорт воситалари эгаларинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 18 мартдаги 116-сон қарорига 3-ИЛОВА
Троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
нарх — троллейбус йўналишларида йўловчиларни ташиш учун хизмат қиладиган ҳар бир троллейбус томонидан босиб ўтилган ҳар 1 километр масофа учун тўланиши лозим бўлган маблағларнинг миқдори;
ваколатли орган — Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари;
давр харажатлари — бевосита ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, шу жумладан, бошқарув харажатлари, маҳсулотни сотиш харажатлари, солиқлар (йиғимлар) ва умумхўжалик аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар (маъмурий бино ва иншоотларни сақлаш, бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва бошқалар);
иқтисодиёт ва молия органи — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари;
ҳаракат таркиби — муайян йўналишда хизмат кўрсатадиган троллейбусларнинг жамланмаси.
3. Ушбу Низом талаблари чекланган тарифлар бўйича йўловчи ташишни брутто-шартнома (gross cost contract) асосида ташкил этиш ҳамда молиялаштириш тартиби жорий этиладиган троллейбус йўналишлари учун нархни аниқлаш ва тасдиқлашда қўлланади.
Ташувчилар троллейбус йўналишларида тўғридан-тўғри брутто-шартнома асосида йўловчиларни ташиш хизматларини ташкил этишда нархни аниқлаш учун ваколатли органга таклифларини киритади.
2-боб. Нархни шакллантириш тартиби
4. Нарх иқтисодиёт ва молия органлари томонидан ҳар бир троллейбус йўналиши учун унинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар асосида алоҳида шакллантирилади.
5. Нарх Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом ва нархни шакллантириш соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ шакллантирилади.
6. Нарх йўловчиларни ташиш хизматининг (ишлаб чиқариш) таннархи, давр харажатлари, молиявий фаолият билан боғлиқ харажатлар, фойдадан тўланадиган солиқ ва соф фойдадан шакллантирилади.
Нархни шакллантиришда троллейбусларда йўловчиларни ташиш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, зарарлар ва капитал қўйилмалар инобатга олинмайди.
а) ёқилғи (электр энергияси, дизель ёқилғиси ва бошқалар) материаллари. Ушбу харажатлар Низомга 1-иловада келтирилган шаклда ҳисоб-китоб қилинади.
Ваколатли органлар томонидан ёқилғи сарфи меъёри энг кам ва энг кўп сарфлаш меъёрларда тасдиқланган такдирда, бошланғич нархни ҳисоб-китоб қилишда уларнинг ўртача кўрсаткичи ёқилғи сарфи меъёри сифатида қабул қилинади.
Йўналиш учун нархни ҳисоблашда:
троллейбус тури (маркаси) — йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талабларга мувофиқ белгиланади;
ёқилғининг нархи — электр энергияси нархи шакллантирилаётган даврда амалда белгиланган нархлардан ва бошқа ёқилғи турлари эса биржа котировкаларида, куйиш шохобчаларидаги ўртача нархда белгиланади;
б) ҳаракат таркибини тасарруф этиш, таъмирлаш ва техник кўрик харажатлари. Бунда ҳаракат таркибини тасарруф этиш харажатлари Низомга 2-иловада келтирилган шаклда, таъмирлаш ва техник кўрик харажатлари Низомга 3-иловада келтирилган шаклда ҳисоб-китоб қилинади;
в) ҳайдовчи ва чиптачиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар. Ушбу харажатлар Низомга 4 ва 5-иловаларда келтирилган шаклда ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳайдовчиларнинг ойлик иш ҳақи миқдори троллейбус корхонасининг амалдаги ўртача иш ҳақи миқдорлари тўғрисидаги маълумотлар асосида шакллантирилади.
Чиптачилар учун ойлик иш ҳақи харажатлари йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талабларда ушбу йўналиш учун катта сиғимдаги (узунлиги 12 метр ва ундан ортиқ) троллейбус ҳаракатланиши назарда тутилган ҳолларда кўзда тутилади.
Чиптачилар учун иш ҳақи харажатлари ҳайдовчиларнинг иш ҳақи харажатларининг 60 фоизи миқдорида қабул қилинади;
г) ҳаракат таркибининг амортизация суммаси. Ушбу харажатлар Низомга 6-иловага мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳаракат таркибининг амортизацияси унинг таркибидаги асосий воситаларнинг бошланғич қиймати, улардан фойдаланиш муддатлари ҳамда улар учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган амортизация нормасидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади;
д) ташувчиларнинг, иш берувчининг ва транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ харажатлар. Ушбу харажатлар Низомга 7-иловага мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади;
е) троллейбус инфратузилмаси билан боғлиқ харажатлар. Ушбу харажатлар Низомга 8-иловага мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.
Инфратузилма харажатлари корхона балансидаги парклар, электр подстанциялар ва бошқа инфратузилмага тегишли бўлган иншоотларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар асосида ҳисобланади;
ж) ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар.
Бошланғич нархни ҳисоблашда ушбу харажатлар йўловчиларни ташиш хизмати (ишлаб чиқариш) таннархининг (ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатларни инобатга олмаган ҳолда) 1 фоизи миқдорида инобатга олинади.
Ваколатли органга ҳудуддаги шаҳарда йўловчиларни троллейбусда ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарнинг молиявий кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ушбу харажатлар миқдорини таннарх харажатларининг 3 фоизигача ошириш ҳуқуқи берилади.
9. Давр харажатлари, молиявий фаолият билан боғлиқ харажатлар, фойдадан тўланадиган солиқлар ва соф фойда Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сон қарори билан тасдиқланган Товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланишини давлат томонидан назорат қилиш, шунингдек, товар ва молия бозорида сотиладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) монопол юқори ва монопол паст нархларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-иловага мувофиқ шакллантирилади.
Ҳаракат таркибини янгилаш ва йўловчиларни ташиш соҳасидаги бошқа капитал қўйилмалар, шунингдек, дивидендларни (фойдадан ажратмаларни) тўлаш соф фойда ҳисобидан молиялаштирилади.
Йўналишда босиб ўтиладиган масофани ҳисоблашда троллейбусларнинг йўналишни бошлаш (паркдан биринчи бекатгача бориш) ҳамда якунлаш (охирги бекатдан парккача қайтиш) босқичининг ҳар бирида босиб ўтиладиган масофа 10 км деб қабул қилинади.
Йўналиш паспорти ва йўналишга қўйилган талабларда троллейбуслар ва қатновлар сонини ҳафта кунлари, байрам кунлари ҳамда дам олиш кунларига қараб ўзгартириш назарда тутилган бўлса, йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа ўзгартирилган кўрсаткичлар асосида ҳисобланади.
Йўналиш паспорти ва йўналишга қўйиладиган талабларга асосан қатновларни амалга ошириш учун бир кунда йўналишга чиқариладиган троллейбуслар миқдорининг энг кўп сони ҳаракатдаги таркибда троллейбусларнинг энг кўп микдори ҳисобланади.
Троллейбуслар ва қатновлар сони ҳафта кунлари, байрам кунлари ва дам олиш кунларига қараб, ўзгартирилган йўналишларда ҳаракатдаги таркибда троллейбусларнинг ўртача сони Низомга 10-иловага мувофиқ аниқланади.
5-боб. Нархни тасдиқлаш тартиби
12. Нарх ушбу Низомга 11-иловага мувофиқ ташувчи такдим этган таклифларга биноан ваколатли орган томонидан аниқланади.
13. Ваколатли орган томонидан нарх ва унинг ҳисоб-китоблари, шунингдек, йўналиш паспорти ва йўналишга қўйилган талаблардан келиб чиқиб, иқтисодиёт ва молия органларига келишиш учун тақдим қилинади.
14. Иқтисодиёт ва молия органлари икки ҳафта муддатда нархни такдим этилган ҳужжатлар ва материаллар асосида кўриб чиқиб, уни такдим этилган даражада тасдиқлаш ёки ўзгартириш тўғрисидаги хулосани ваколатли органга юборади.
Иқтисодиёт ва молия органлари томонидан нархнинг ҳисоб-китобларида хато ва камчилликлар аниқланган такдирда, уни ижрочига қайта ишлаш таклифи билан қайтариш тақиқланади.
Бунда нарх иқтисодиёт ва молия органлари томонидан ваколатли орган билан биргаликда қайта ҳисобланади ҳамда тасдиқлаш учун ваколатли органга юборилади.
15. Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари бошлиқлари томонидан иқтисодиёт ва молия органининг тегишли хулосаси олинган кундан бошлаб икки иш куни давомида нарх Низомга 12-иловага мувофиқ тасдиқланади.
Ҳар бир йўналиш учун тасдиқланган нарх ва ушбу Низомга 1 — 12-иловаларда назарда тутилган ҳисоб-китоб материаллари, шунингдек, иқтисодиёт ва молия органларининг тегишли хулосалари йўналишнинг тендер ҳужжатлари таркибида сақланиши лозим.
8-боб. Якунловчи қоида
16. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
(Троллейбус корхона номи)нинг (йўналиш коми) троллейбус йўналишида йўловчиларни ташиш билан боғлиқ бўлган ёқилғи материаллари харажатларининг
ҲИСОБ-КИТОБИ
Т/р
Троллейбус тури*
Ёқилғи тури
Ўлчов бирлиги
Электр энергияси сарфининг тасдиқланган меъёри (1 км учун)
Жами электр энергияси сарфи (4 уст. X 6 уст./100 км)
* Йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар, шунингдек, ҳудудда рўйхатга олинган шу йўналишга тўғри келадиган троллейбусларнинг туридан келиб чиқиб аниқланади.
**Ишлаб чиқарувчилар томонидан троллейбусларнинг техник ҳужжатларида ва бошқа норматив-техник ҳужжатларда белгиланган миқдорлардан келиб чиқиб белгиланади.
*** Хизмат кўрсатувчи ва (ёки) маҳсулот етказиб берувчи ташкилотлар тақдим этган прейскурантлар асосида аниқланади.
Раҳбар ____________
Бош ҳисобчи ________________
Режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс) _______________
Троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
(Троллейбус корхона номи)нинг (йўналиш номи) троллейбус йўналишида ҳаракатдаги таркибда троллейбусларни таъмирлаш ва техник кўрик харажатларининг
ҲИСОБ-КИТОБИ
Т/р
Кўрсаткичлар номи
Ўлчов бирлиги
Бир йиллик қиймати
1.
Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа
км
2.
Троллейбус тури
номи
3.
Троллейбусни таъмирлаш ва техник кўрикдан ўтказиш даврийлиги (босиб ўтадиган масофа)*
км
4.
Битта троллейбусни таъмирлаш ва техник кўрикдан ўтказиш қиймати**
сўм
5.
1 км босиб ўтиладиган йиллик масофага тўғри келадиган троллейбусни таъмирлаш ва техник кўрикдан ўтказиш қиймати (4-қатор / 3-қатор)
сўм
6.
Ҳаракатдаги таркибда жами троллейбусларни таъмирлаш ва техник кўрикдан ўтказиш харажатлари (1-қатор X 5-қатор/1000)
минг сўм
* Ишлаб чиқарувчилар томонидан троллейбусларнинг техник ҳужжатларида ва бошқа норматив-техник ҳужжатларда белгиланган миқдорлардан келиб чиқиб белгиланади.
** Хизмат кўрсатувчи ва (ёки) маҳсулот етказиб берувчи ташкилотлар тақдим этган прейскурантлар асосида аниқланади.
Раҳбар ___________
Бош ҳисобчи ___________
Режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс)____________
Троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
(Троллейбус корхона номи)нинг (йўналиш номи) троллейбус йўналишида ҳайдовчи ва чиптачиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларнинг
ҲИСОБ-КИТОБИ
Т/р
Кўрсаткичлар номи
Ўлчов бирлиги
Миқдори
1.
Троллейбус тури
номи
2.
Троллейбуснинг узунлиги*
метр
3.
Йўналишда босиб ўтиладиган жами йиллик масофа
км
4.
1 км босиб ўтиладиган масофа учун ҳайдовчининг меҳнатига ҳақ тўлаш харажати**
сўм
5.
1 км босиб ўтиладиган масофа учун чиптачининг меҳнатига ҳақ тўлаш харажати**
сўм
6.
Ҳайдовчи ва чиптачиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ йиллик харажатлар (3-қатор X (4-қатор+5-қатор) / 1 000)
минг сўм
7.
Ижтимоий солиқ ставкаси (соҳа учун берилган имтиёзни ҳисобга олган ҳолда)
фоиз
8.
Ижтимоий солиқ суммаси (6-қатор X 7-қатор /100)
минг сўм
* Йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар троллейбусларнинг туридан келиб чиқиб аниқланади.
** Ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ ҳисобланади.
Раҳбар _____________
Бош ҳисобчи _____________
Режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс) ______________
Троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
(Троллейбус корхона номи)нинг (йўналиш номи) троллейбус йўналишида босиб ўтиладиган ҳар 1 км масофа учун ҳайдовчи ва чиптачиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларнинг
ҲИСОБ-КИТОБИ
Т/р
Кўрсаткичлар номи
Ўлчов бирлиги
Миқдори
1.
Троллейбус тури
номи
2.
Троллейбуснинг узунлиги
метр
3.
Ҳаракатдаги таркибда троллейбусларнинг ўртача сони
дона
4.
Йўналишдаги босиб ўтиладиган жами йиллик масофа
км
5.
Троллейбус йўналиши иш вақтининг давомийлиги*
соат
6.
Битта троллейбус учун талаб этиладиган ҳайдовчилар сони** (5-қатор / 8 соат)
нафар
7.
Жами ҳайдовчилар сони (3-қатор X 6-қатор)
нафар
8.
Бир нафар ҳайдовчининг бир ойлик иш ҳақи миқдори***
сўм
9.
Жами ҳайдовчиларнинг бир ойлик иш ҳақи (7-қатор X 8-қатор)
сўм
10.
Жами ҳайдовчиларнинг бир йиллик иш ҳақи (9-қатор X 12 ой /1000)
минг сўм
11.
1 км босиб ўтиладиган масофа учун ҳайдовчининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар (10-қатор / 4-қатор X1000)
сўм
12.
1 км босиб ўтиладиган масофа учун чиптачининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар (11-қатор X 0,6)
сўм
* Йўналишнинг паспорти ва йўналишга қўйилган талаблар асосида ҳисобланади.
** Ҳайдовчилар сони 0,5 аниқликкача яхлитланади (яхлитлашда бирлик сондан кейин ҳосил бўлган 0,25 гача бўлган сонлар инобатга олинмайди, 0,25 дан 0,74 гача 0,5 миқдорида қабул қилинади, шунингдек, 0,74 дан ошган сонлар бутун сон сифатида қабул қилинади).
*** Ҳайдовчилар иш ҳақи миқдори Миллий статистика қўмитаси томонидан соҳалар кесимида эълон қилинадиган чораклик иш ҳақи миқдорлари тўғрисидаги маълумотларга кўра эълон қилинган охирги чорак учун «Ташиш ва сақлаш» соҳаси ходимлари учун назарда тутилган иш ҳақи миқдорига 1,2 коэффициентни қўллаш орқали аниқланади.
Раҳбар ____________
Бош ҳисобчи ____________
Режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс) ___________
Троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
(Троллейбус корхона номи)нинг (йўналиш номи) троллейбус йўналишининг асосий воситалар ва номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари суммаси
ҲИСОБ-КИТОБИ
Инв. раками ёки т/р
Асосий воситалар ёки номоддий активлар номи
Ишга тушириш санаси
Дастлабки (алмаштириш) қиймати, минг сўм
20__ йил«__» _______қолдиқ киймати (минг сўм)
Фойдаланиш муддати (амортизация даражаси), йил (ой) ёки %
Амортизация тўловлари усули
Амортизация суммаси, минг сўм
ойлик
чораклик
йиллик
1. «(йўналиш номи)» йўналишдаги йўловчи ташувчи троллейбуслар учун
жами
2. Ишлаб чиқаришга оид асосий воситалар ва номоддий активлар учун
жами
Раҳбар ____________
Бош ҳисобчи ____________
Режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс) _____________
Троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
(Троллейбус корхона номи)нинг (йўналиш номи) троллейбус йўналиши бўйича ташувчиларнинг, иш берувчининг ва транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш билан боғлиқ харажатларнинг
ҲИСОБ-КИТОБИ
Т/р
Кўрсаткичлар номи
Ўлчов бирлиги
Кўрсаткич
1.
Троллейбус тури
номи
2.
Ҳаракатдаги таркибда троллейбусларнинг энг кўп миқдори
бирлик
3.
Битта троллейбуснинг йўловчи сиғими*
киши
4.
Ҳайдовчи ва чиптачиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ йиллик харажатлар
минг сўм
5.
Ташувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти суммаси**
минг сўм
6.
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти суммаси**
минг сўм
7.
Битта троллейбус учун транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти суммаси**
минг сўм
8.
Ҳаракатдаги таркибда жами троллейбуслар учун транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти суммаси (2-қатор X 7-қатор)
минг сўм
9.
Жами (5-қатор + 6-қатор + 8-қатор)
минг сўм
* Ишлаб чиқарувчилар томонидан троллейбусларнинг техник ҳужжатларида ва бошқа норматив-техник ҳужжатларда белгиланган миқдорлардан келиб чиқиб белгиланади.
** Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари, Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари ҳамда Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига мувофиқ аниқланади.
Раҳбар ___________
Бош ҳисобчи___________
Режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс___________
Троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
(Троллейбус корхона номи)нинг (йўналиш номи) троллейбус йуналишининг инфратузилма харажатлари бўйича
йўналишни бошлаш (автотураргоҳдан биринчи бекатгача бориш) ҳамда якунлаш (охирги бекатдан автотураргоҳгача қайтиш) босқичида (1.1-қатор X 2.1-қатор Х (5-қатор+6-қатор)
км
7.1.2
йўналишдаги қатновлар жараёнида (1.1-қатор X 2.1-қатор X 3.1-қатор X 4-қатор)
км
7.2
кунларда, шу жумладан: (7.2.1-қатор+7.2.2-қатор)
км
7.2.1
йўналишни бошлаш (автотураргоҳдан биринчи бекатгача бориш) ҳамда якунлаш (охирги бекатдан автотураргоҳгача қайтиш) босқичида (1.2-қатор X 2.2-қатор X (5-қатор+6-қатор)
км
7.2.2
йўналишдаги қатновлар жараёнида (1.2-қатор X 2.2-қатор X 3.2-қатор X 4-қатор)
км
7.3
кунларда, шу жумладан: (7.3.1-қатор+7.3.2-қатор)
км
7.3.1
йўналишни бошлаш (автотураргоҳдан биринчи бекатгача бориш) ҳамда якунлаш (охирги бекатдан автотураргоҳгача қайтиш) босқичида (1.3-қатор X 2.3-қатор X (5-қатор+6-қатор)
км
7.3.2
йўналишдаги қатновлар жараёнида (1.3-қатор X 2.3-қатор X 3.3-қатор X 4-қатор)
км
* Йўналиш паспорта ва йўналишга қўйилган талаблар асосида календарь йил давомида кузатиладиган кунлардан келиб чиқиб кўрсатилади.
Раҳбар ____________
Бош ҳисобчи ____________
Режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс) ____________
Троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 10-ИЛОВА
Йил давомида қатновлар амалга ошириладиган кунлар сони, шундан: (365 кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас)
кун
1.1
__________ кунлар сони*
кун
1.2
__________ кунлар сони*
кун
1.3
__________ кунлар сони*
кун
...
2.
Йўналишдаги троллейбусларнинг сони
бирлик
2.1
__________ кунлар сони*
бирлик
2.2
__________ кунлар сони*
бирлик
2.3
__________ кунлар сони*
бирлик
...
3.
Йўналишда ҳаракатдаги таркибда троллейбусларнинг ўртача сони* ((1.1-қатор X 2.1-қатор + 1.2-қатор X 2.2-қатор + 1.3-қатор X 2.3-қатор) / 1-қатор)
бирлик
* Троллейбусларнинг ўртача сони 1 аниқликкача яхлитланади (яхлитлашда бирлик сондан кейин ҳосил бўлган 0,55 гача бўлган сонлар инобатга олинмайди, 0,55 дан ошган сонлар бутун сон сифатида қабул қилинади).
Раҳбар ____________
Бош ҳисобчи ____________
Режа-иқтисод бўлими бошлиғи (ёки режалаштириш функциясини амалга оширувчи бошқа шахс) ____________
Троллейбус йўналишларининг нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 11-ИЛОВА
(Троллейбус корхона номи)нинг (йўналиш номи) троллейбус йўналиши учун тасдиқланадиган нархнинг
ҲИСОБ-КИТОБИ
Т/р
Кўрсаткичлар номи**
Ўлчов бирлиги
20___ йил «___» ________ дан эълон қилинган (тасдиқланган) нарх (тариф) (йиллик кўрсаткичлар билан)
_____ йил учун ҳақиқий кўрсаткичлар
Корхонанинг 20___ йил «___» ________ дан таклиф этилаётган нархи (тарифи) (йиллик кўрсаткичлар билан)
Нархларни кўриб чиқувчи орган томонидан қабул қилинган
«а) аҳоли гавжум жойларда, автовокзал (автостанция), вокзал ва аэропортларга туташ ҳудудларда ташкил қилинган йўналишсиз таксиларнинг махсус жиҳозланган тўхташ жойларида»;
99-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда агрегаторлар йўналишсиз таксиларда Тошкент шаҳрида хизмат кўрсатадиган автотранспорт воситалари турларига қараб, «Стандарт», «Бизнес», «Эконом», «Комфорт» тарифларини белгилаши мумкин»;
«671. Умумий фойдаланиладиган йўналишларни очиш, ўзгартириш ва ёпиш қуйидагича амалга оширилади:
а) Нукус ва Тошкент шаҳри ҳамда вилоятларнинг маъмурий марказлари бўлган шаҳарлардаги шаҳар автобус ва йўналишли такси йўналишлари — ҳудудларнинг жамоат транспорти бош режаларига мувофиқ ишлаб чиқилган йўналишлар тармоғи асосида шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тузиладиган комиссиялар томонидан;
б) шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро йўналишлар:
мунтазам ташишни амалга ошириш ниятида бўлган ташувчилар ва фуқароларнинг аризалари;
халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгашлари, ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоатчилик вакилларининг таклифлари асосида ҳокимликлар ҳузурида тузиладиган комиссиялар томонидан;
в) шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар — Транспорт вазирлиги томонидан амалга оширилади»;
қуйидаги мазмундаги 672 — 676-бандлар билан тўлдирилсин:
«672. Ваколатли органлар томонидан мавжуд йўналишни очиш, ўзгартириш ёки ёпиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда қуйидагилар эътиборга олинади:
а) йўналишлар тармоғида олиб борилган ўрганишлар асосида мавжуд йўналишларни оптималлаштириш зарурати;
б) автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар, темир йўл кесишмалари, йўлларни тартибга солиш элементларининг эксплуатация ҳолати ва техник хизмат кўрсатиш даражасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги ва йўловчилар ҳаракати талабларига мослиги (мос келмаслиги);
в) Транспорт вазирлигининг тегишли ҳудудий бошқармалари ҳамда ташувчилар томонидан ўрганишлар асосида аниқланган ва ваколатли органнинг далолатномаси билан тасдиқланган барқарор йўловчи оқимининг мавжудлиги (йўқлиги);
г) йўналишларда йўл ҳаракати хавфсизлигини ва йўловчилар ҳаракатини таъминлаш, шунингдек йўл ҳаракати шароитларини яхшилаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни кўриш имконияти мавжудлиги (мавжуд эмаслиги);
Йўналишларнинг ҳаракатланиш жадвалини (жадвалларини) ишлаб чиқиш ва ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда йўналиш бўйича аниқланган ва ваколатли органнинг далолатномаси билан тасдиқланган йўловчи оқимини ҳисобга олинади.
Йўналишга қўйилган автобусларнинг умумий сиғими йўналишдаги умумий йўловчилар оқимидан кам бўлмаслиги керак.
673. Йўналишларни очиш, ўзгартириш ва ёпиш тўғрисидаги ариза (таклиф) қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ваколатли органга юборилади:
а) йўналишнинг амалдаги паспорти;
б) ўзгартирилаётган йўналиш бўйича транспорт воситаларининг тоифаси, жадваллар сони, ҳаракатланиш жадвали ва янги йўналиш схемасини ўз ичига олган таклиф;
в) ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган шартларни ҳисобга олган ҳолда йўналишни очиш, ўзгартириш ва ёпишнинг мақсадга мувофиқлигини асослаш.
674. Ваколатли орган аризани (таклифни) унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга рўйхатдан ўтказади ва ўн иш кунида кўриб чиқилишини таъминлайди.
Аризани (таклифни) кўриб чиқиш натижалари бўйича ваколатли орган йўналишни очиш, ўзгартириш ёки ёпиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ваколатли орган қарори асосида йўналишлар паспортига ва ушбу йўналишлар бўйича амалдаги шартномаларга тегишли ўзгартиришлар киритилади.
675. Янги йўналиш ташкил этилган кундан бошлаб тўқсон кундан кечиктирмай мунтазам ташишларни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун очиқ тендерга қўйилиши керак.
676. Транспорт вазирлиги томонидан йўловчи ташиш йўналишларининг электрон реестри юритилади.
Ваколатли органлар томонидан йўналишларни очиш, ўзгартириш ва ёпиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилингандан бошлаб беш иш кунида Транспорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига электрон реестрга киритиш учун тақдим этилади. Транспорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан йўналишларни очиш, ўзгартириш ёки ёпиш тўғрисидаги қарорлар уч иш кунида электрон реестрга киритилади.
Маълумотлар электрон реестрга киритилган кундан бошлаб йўналиш очилган, ўзгартирилган ёки ёпилган деб ҳисобланади».
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 апрелдаги 200-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2025 й., 09/25/200/0300-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги 636-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия варақалари берилганлиги учун ундириладиган давлат божи миқдорлари қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
«Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 декабрдаги ПҚ-443-сон қарорининг 9-бандига мувофиқ электромобиллар ва гибрид автомобилларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахслар 2030 йил 1 январга қадар лицензия варақалари берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этилган».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 25 ноябрдаги 948-сон қарорида:
«инвестиция харажатларини қоплаш муддати давомида — 2026 йил 31 декабрга қадар ихтисослаштирилган компания хизматлари учун воситачилик тўлови Тошкент шаҳар жамоат транспортида (автобус ва метро) белгиланган амалдаги чекланган тарифдан келиб чиққан ҳолда, автоматлаштирилган тизим орқали ўтган барча транзакцияларнинг 4 фоизи, 2027 йил 1 январдан бошлаб — 3 фоизи миқдорда ўрнатилади»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Нукус шаҳри ва вилоят марказлари жамоат транспортида (автобус, трамвай, троллейбус) ихтисослаштирилган компания хизматлари учун воситачилик тўлови белгиланган амалдаги чекланган тарифдан келиб чиққан ҳолда, автоматлаштирилган тизим орқали ўтган барча транзакцияларнинг 3 фоизи миқдорида ўрнатилади;»;
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 428-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/428/0675-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати қуйидаги мазмундаги 5592-позиция билан тўлдирилсин:
«
5592.
8702 90 112 0
8702 90 119 0 8702 40 000 2
8702 40 000 9
Ҳайдовчи билан бирга 60 киши ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган транспорт воситалар (автобуслар/электробуслар).
».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарорида:
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«брутто-шартнома — йўналишларда чекланган тарифларда йўловчи ташиш хизматлари учун «босиб ўтилган йўл» ва «сифат» мезонларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилишни назарда тутувчи ваколатли орган ва ташувчи ўртасида тузилган шартнома»;
қуйидаги мазмундаги ўнинчи — ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ваколатли орган брутто-шартнома тизими доирасида шаҳар ичи автобус йўналишлари бўйича:
брутто-шартнома асосида тендерга чиқариладиган йўналишларни белгилайди, уларнинг паспорти ва талабларини ишлаб чиқади;
йўналишларнинг бошланғич нархини шакллантиради ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари билан келишади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан йўналишларни тендерга чиқариш жадваллари тасдиқланишини таъминлайди ва тендер тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилади»;
6 ва 14-бандлар «шартноманинг» сўзидан кейин «(брутто-шартнома)» сўзлари билан тўлдирилсин;
9-банд «бириктириши мумкин» сўзларидан кейин «, шаҳар автобус йўналишлари бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин.
18-банд «ўттиз кун олдин» сўзларидан кейин «(шаҳар автобус йўналишлари бўйича камида олтмиш календарь кун олдин)» сўзлари билан тўлдирилсин;
21-банд «киритилиши мумкин» сўзларидан кейин «шаҳар автобус йўналишлари бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин;
автобусларнинг ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими (шу жумладан, йўловчи ўриндиқлари сони);
автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам ташиш соҳасидаги иш тажрибаси;
автобусларнинг экологик тозалиги;
б) шаҳар, шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро йўналишлар бўйича:
лотга қўйилган йўналишларда, харажатларни тўлиқ қоплашни ҳисобга олган ҳолда, йўлкира учун қатнашчи томонидан таклиф этилаётган тарифлар даражаси;
автотранспорт воситасининг тоифаси (категорияси) (автобус, микроавтобус, енгил автомобиль) ва класси ҳамда ишлаб чиқарилган йили;
автотранспорт воситасининг йўловчилар ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими (шу жумладан, йўловчи ўриндиқлари сони);
йўналишдаги қатновларнинг таклиф этилаётган сони;
йўналишларда ишлаётганда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси (агар мавжуд бўлса);
автобус ва микроавтобуснинг базавий комплектациясида йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги (агар мавжуд бўлса);
в) шаҳарлараро — вилоятлараро ва халқаро йўналишлар бўйича «б» кичик бандда қайд этилган мезонлар қўлланади (бешинчи хатбошидаги кўрсаткичдан ташқари).»
г) брутто-шартнома асосида молиялаштириладиган йўналишлар бўйича — «а» кичик бандда қайд этилган мезонларга қўшимча равишда йўналишнинг якуний нархи»;
38-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Устувор мезонлар бўйича ҳисобланган баллар ҳам тенг бўлган тақдирда, ғолибни аниқлашда қатнашчининг ўз ҳудудида ихтисослашган автосаройининг мавжуд бўлиши ва йўналишларда фаолият кўрсатиши давомида тендер шартномаси талаб ва шартларига риоя этганлиги инобатга олинади»;
51-банд «шартнома» сўзидан кейин «(брутто-шартнома)» сўзлари билан тўлдирилсин;
«57. Тендер ғолиби билан шартнома (брутто-шартнома) тендерда таклиф этилган автотранспорт воситаларининг ўртача ишлаб чиқарилган йили кўрсаткичларига мувофиқ, қуйида келтирилган табақалаштирилган муддатларга тузилади.
Шартномалар тендер ғолиби ва ваколатли орган ўртасида 7 йил муддатгача тузилади. Шартнома муддати ваколатли органнинг ахборот тизими орқали автотранспорт воситаларининг ишлаб чиқарилган йили ўртача кўрсаткичларига мувофиқ автоматик тарзда қуйидагича аниқланади:
Тендерда таклиф этилган жами автотранспорт воситалари паркининг ўртача ишлаб чиқарилган йили:
2 йилгача бўлса (2 йил ҳам киради), шартнома 7 йил муддатга;
3 йилдан 5 йилгача (5 йил ҳам киради) бўлса, шартнома 5 йил муддатга;
6 йилдан 7 йилгача (7 йил ҳам киради) бўлса, шартнома 3 йил муддатга;
8 йилдан ошган бўлса, шартнома 1 йил муддатга тузилади.
Автотранспорт воситалари паркининг ўртача ишлаб чиқарилган йили кўрсаткичи таклиф этилган автотранспортларнинг умумий ишлаб чиқарилган йилини автотранспорт сонига бўлиш орқали аниқланади.
М1 тоифадаги автотранспорт воситалари тендер таклифига тақдим этилганда, ишлаб чиқарилган йилидан қатъий назар шартнома бериш муддати 1 йил этиб белгиланади.
Тендер ғолибининг хоҳишига кўра шартнома белгиланган муддатдан камроқ муддатга ҳам тузилиши мумкин, брутто-шартнома бундан мустасно»;
1. Йўналишдаги тарифнинг тендер қатнашчиси томонидан таклиф этилаётган даражаси учун — ташиш тарифи даражасини талаб қилинаётганга нисбатан пасайтиришнинг ҳар бир пункти учун ошиб борувчи коэффициентни қўллаган ҳолда беш баллик тизим бўйича баҳоланади, бунда, масалан: тендер талабларида тариф даражаси 1400 сўм миқдорида белгиланган. Қатнашчи томонидан тариф даражаси 1200 сўм миқдорида таклиф этилган. Бундай ҳолатда тариф даражаси қуйидагича ҳисобланади:
бунда қатнашчи томонидан таклиф этилган 1200 сўм тариф даражаси талаб этилган даражадан 14,3 фоиз камроқни ташкил этмоқда. Жадвалнинг 2.2-банди бўйича таклиф этилган тариф талабдан 10 — 20 фоиз оралиғида паст бўлса, 4 балл берилиши белгиланган. Демак, таклиф этилган 1200 сўм тариф учун 4 балл ҳисобланади.
2. Шаҳар атрофи, шаҳарлараро йўналишлар талабида 1 йўловчи — км учун тариф даражаси 80 сўм миқдорида белгиланган бўлса, аммо қатнашчи томонидан 90 сўм таклиф этилган бўлса ҳам юқоридаги формулага асосан ҳисобланади:
бунда қатнашчи томонидан таклиф этилган 90 сўм тариф даражаси талаб этилган даражадан 12,5 фоиз кўпроқни ташкил этмоқда. Жадвалнинг 1.5-банди бўйича таклиф этилган тариф талабдан 11 — 20 фоизгача юқори бўлса, 1 балл берилиши белгиланган. Демак, таклиф этилган 1 йўловчи — км учун тариф даражаси 90 сўм бўлганда 1 балл ҳисобланади.
3. Шаҳар автобус йўналишида ҳар бир километр масофанинг бошланғич нарх 10 000 сўм миқдорида белгиланган бўлиб, қатнашчи томонидан 8 500 сўм таклиф этилган бўлса, нарх даражаси қуйидагича ҳисобланади:
бунда қатнашчи томонидан таклиф этилган 8 500 сўм бошланғич нархдан 15 фоиз кам ташкил этади. Жадвалнинг 3.3-банди бўйича таклиф этилган нарх 15 — 19 фоиз оралиғида паст бўлса, 16 балл берилиши белгиланган. Демак, таклиф этилган нарх учун 16 балл ҳисобланади.
Бошланғич нархдан 30 фоиздан паст таклиф этилган нархлар баҳоланмайди.»;
қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
«31. Қатнашчининг автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам ташиш соҳасидаги иш тажрибаси қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:
Мезон номи
Таклиф натижалари
Балл
Қатнашчининг автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам ташиш соҳасидаги фаолияти
Соҳадаги фаолияти 5 йил ва ундан юқори
5
Соҳадаги фаолияти 2 йилдан 4 йилгача (4 йил ҳам киради)
3
Соҳадаги фаолияти 1 йил
1
Соҳада фаолият юритмаган
0
Изоҳ.
Қатнашчининг ёки унинг штатидаги йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспортлардан фойдаланиш учун масъул бўлган ходимининг автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам ташиш соҳасидаги фаолияти, қатнашчига (ходим аввал ишлаган ташкилотига) ҳар хил даврлар учун берилган, йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномалар муддатларини умумлаштириш йўли билан аниқланади.»;
«4. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автотранспорт воситасининг йўловчилар ташиш учун таклиф қилинаётган умумий сиғими кўрсаткичлари (шу жумладан, йўловчи ўриндиқлари сони) қуйидаги жадвалга мувофиқ баҳоланади:
Мезон номи
Таклиф натижалари
балл
1. Автотранспорт воситасининг умумий сиғими (шу жумладан ўриндиқлари сони)
Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 11 фоиз ва ундан юқори
5
Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 5 — 10 фоиз оралиғида юқори
4
Таклиф этилган кўрсаткич талаб этилган кўрсаткичга мос
3
Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 5 — 10 фоиз оралиғида паст
2
Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 11 фоиз ва ундан паст
1
Шаҳар автобус йўналишларида автобусларнинг умумий сиғими (шу жумладан, ўриндиқлари сони)
Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 21 фоиз ва ундан юқори
5
Таклиф этилган кўрсаткич талабдан 10 — 20 фоиз оралиғида юқори
3
Таклиф этилган кўрсаткич талаб этилган кўрсаткичга мос
1
»;
5-банднинг иккинчи хатбошиси «татбиқ этилади» сўзларидан кейин «шаҳар автобус йўналишлари бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин;
«8. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автобус ва микроавтобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги учун қуйидаги жадвалга мувофиқ коэффициент қўлланилади:
Мезон номи
Қўллаш учун коэффициент
1. Шаҳар (йўналишли такси), шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги автобус ва микроавтобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги
Кондиционер (иқлим-назорати тизими)
1,20
Интернет тармоғи
1,15
биоҳожатхона
1,10
аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай ва хавфсиз муҳитни таъминловчи ускуналар
аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай ва хавфсиз муҳитни таъминловчи ускуналар
2,0
бекатларни эълон қилиш аудио тизими
1,5
видеокузатув тизимлари
1,5
йўловчиларни ҳисоблаш қурилмалари
1,5
Интернет тармоғи
1,5
Изоҳ.
Ушбу банд фақат 8 ўриндан ошиқ автобуслар ва микроавтобуслар учун татбиқ этилади. Ташувчи қўшимча қулайликларнинг доим соз ва функционал ҳолатда сақланишини таъминлаш мажбуриятини олади. Банд билан белгиланган коэффициентлар миқдори ҳар бир автотранспорт учун алоҳида ҳисобланади.
Автотранспортлар талаб этилаётган категорияларга мос келганидан кейин уларнинг салонида қулайликлар яратилгани учун белгиланган шкала асосида 1 баллга нисбатан оширувчи коэффициент қўлланилади.
1 х 1,20 = 1,2 х 10 = 12 кондиционер учун балл,
1 х 1,15 = 1,15 х 5 = 5,75 интернет учун балл,
1 х 1,05 = 1,05 х 2 = 2,1 мониторлар учун балл.
Барча баллар қўшилади ҳамда таклиф этилган умумий автотранспорт сонига бўлинади:
(12+5,75+2,1) : 10 = 1,98
Демак, таклиф этилган 10 та автотранспортда қўшимча қулайликлар яратилгани учун 1,98 балл ҳисобланади.»;
қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
«81. Шаҳар автобус йўналишларида таклиф этилаётган автобусларнинг экологик тозалигини аниқлаш учун қуйидаги жадвалга мувофиқ коэффициент қўлланилади:
Мезон номи
Қўллаш учун коэффициент
Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автобусларининг экологик тозалиги даражаси
Электробуслар
5
Табиий газда ишлайдиган автобуслар
3
«Евро-4» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автобуслар
1
«Евро-3» ва ундан паст экологик тоифа талабларига мос келадиган автобуслар
0
Изоҳ.
Ушбу жадвалда белгиланган шкала асосида 1 баллга нисбатан коэффициент миқдори ҳар бир автобус учун алоҳида ҳисобланади.
Масалан, ташувчи томонидан таклиф этилган 10 та автобуснинг 5таси электробус ва 5 таси табиий газда ишлайдиган автобуслар бўлганда, баллар қуйидагича ҳисобланади:
1 х 5 = 5 х 5 = 25 балл — электробуслар учун,
1 х 3 = 3 х 5 = 15 балл — табиий газда ишлайдиган автобусларга.
Барча баллар қўшилади ҳамда таклиф этилган умумий автобуслар сонига бўлинади:
(25+15) / 10 = 4 балл
Демак, таклиф этилган 10 та автобус учун 4 балл ҳисобланади.»;
9-банднинг биринчи хатбошиси «баҳоланади» сўзидан кейин «шаҳар автобус йўналишлари бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин;
«10. Барча мезонлар бўйича олинган баллар қўшилиб, умумий (якуний) балл аниқланади.
Агар баҳолаш натижаларига кўра бир нечта қатнашчи тенг баллар олган бўлса, у ҳолда ғолиб тенг баллар олган қатнашчиларнинг тендер таклифларидаги қуйидаги устувор мезонлардан келиб чиқиб аниқланади:
Т/р
Мезон номи (устуворлиги бўйича кетма-кетликда)
I. Шаҳар (йўналишли такси), шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича
1.
Автотранспорт воситасининг ишлаб чиқарилган йили
2.
Автобус ва микроавтобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги
3.
Автотранспорт воситасининг ташув учун таклиф қилинаётган умумий сиғими (шу жумладан йўловчи ўриндиқлари сони)
4.
Йўналишларда ишлаётганда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси
5.
Йўлкира учун қатнашчи томонидан таклиф этилаётган тарифлар даражаси
6.
Автотранспорт воситасининг тоифаси ва класси
II. Шаҳар автобус йўналишлари бўйича
1.
Йўналишда автобус босиб ўтадиган ҳар бир километр масофанинг таклиф этилаётган нархлари даражаси