1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва давлат унитар корхоналарида (кейинги ўринларда — давлат иштирокидаги корхоналар) корпоратив бошқарувни жорий этиш, уларнинг операцион самарадорлигини ошириш ва очиқлигини таъминлаш бўйича тизимли ишларни давом эттириш, шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналарнинг бозор механизмларига ўтишини жадаллаштириш мақсадида:
1. 2023 — 2025 йилларда ислоҳ қилинадиган ва операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мазкур корхоналарни ислоҳ қилиш вазифаси юклансин.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 августдаги ПҚ-283-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 07/23/283/0633-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «UzAssets» инвестиция компанияси» АЖ (кейинги ўринларда — «UzAssets» инвестиция компанияси) ва мазкур қарорга иловада кўрсатилган давлат иштирокидаги корхоналарда давлат акция пакети (улуши) бўйича акциядор (иштирокчи) функциясини амалга оширади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 августдаги ПҚ-283-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 07/23/283/0633-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар]
мазкур қарорга иловада кўрсатилган давлат иштирокидаги корхоналар устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) «UzAssets» инвестиция компаниясига бошқарувга берилади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар]
«UzAssets» инвестиция компанияси томонидан унга бошқарувга берилган корхоналарнинг ижроия органи ва кузатув кенгаши аъзоларини тайинлаш ҳамда соф фойдани тақсимлаш масалалари юзасидан қарорлар белгиланган тартибда келишилган ҳолда қабул қилинади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар]
«UzAssets» инвестиция компанияси томонидан халқаро консалтинг, аудиторлик ва инвестиция маслаҳатчилари, инвестиция банклари ва бошқа ихтисослашган компанияларни жалб этиш энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида амалга оширилади. Бунда, улар билан тузиладиган шартномаларни экспертизадан ўтказиш талаб этилмайди;
давлат хизматчилари давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши таркибига киритилиши мумкин, ушбу корхоналар фаолиятини лицензиялаш, тартибга солиш ва уларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш вазифалари юкланган давлат органларининг ходимлари (давлат органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларидан ташқари) бундан мустасно;
бошқариладиган инвестиция активлари ўртача йиллик қийматининг камида 5 фоизи миқдорида ўз моддий активларига эга бўлиш тўғрисидаги талаб «UzAssets» инвестиция компаниясига нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «UzAssets» инвестиция компаниясига қуйидаги қўшимча вазифаларни юклаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 августдаги ПҚ-283-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 07/23/283/0633-сон)
иқтисодиёт учун муҳим аҳамиятга эга бўлган йирик корхоналарни ислоҳ қилиш, шу жумладан экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий этиш ҳамда хусусий секторни жалб қилиш;
корхоналарнинг рентабеллиги ва операцион самарадорлигини ошириш, молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда бизнес-жараёнларни оптималлаштириш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг корпоратив бошқарув бўйича тавсияларини жорий этиш орқали ўзига бошқарувга берилган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва барқарор ривожланишини таъминлаш ҳамда уларнинг қийматини ва инвестицион жозибадорлигини ошириш;
ўзига бошқарувга берилган корхоналарнинг ижроия органи ва кузатув кенгашига маҳаллий ҳамда хорижий малакали менежерларни жалб қилиш.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 августдаги ПҚ-283-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 07/23/283/0633-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 августдаги ПҚ-283-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 07/23/283/0633-сон)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 августдаги ПҚ-283-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 07/23/283/0633-сон)
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 1 март,
ПҚ-83-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 мартдаги ПҚ-83-сон қарорига ИЛОВА
2023 — 2025 йилларда ислоҳ қилинадиган ва операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар
Изоҳ: давлат улуши миқдори ўзгарган тақдирда, улуш Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ўтказиб берилади.
(изоҳ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 августдаги ПҚ-283-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2023 й., 07/23/283/0633-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2023 й., 07/23/83/0120-сон; 21.08.2023 й., 07/23/283/0633-сон)