Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Нукус» ва Чироқчи» эркин иқтисодий зоналарининг ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон)
«Ургут» эркин иқтисодий зонасининг муваффақиятли тажрибаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятининг ишлаб чиқариш ҳамда ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланиш, шу асосда янги иш ўринлари ташкил этиш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш мақсадида:
1. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг:
иловага мувофиқ Беруний туманидаги 22,3 гектар, Китоб туманидаги 37,4 гектар бўш турган яйлов ва лалми ер участкаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги 22,3 гектар ҳамда Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги 37,4 гектар ер участкаларини ажратиш ҳисобига «Нукус» ва «Чироқчи» эркин иқтисодий зоналари ҳудудини кенгайтириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон)
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, давлат ер кадастри маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги икки ой муддатда «Нукус» ва «Чироқчи» эркин иқтисодий зоналарининг Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги ва Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги ҳудудлари (кейинги ўринларда — «Нукус» ва «Чироқчи» ЭИЗларнинг Беруний ва Китоб туманидаги ҳудудлари) бош режалари Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон)
Бунда:
бош режалар лойиҳасини ишлаб чиқиш Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
бош режалар лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа ташкилоти тендер (танлов) савдолари асосида аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилансинки, «Нукус» ЭИЗнинг Беруний ва «Чироқчи» ЭИЗнинг Китоб туманларидаги ҳудудларида:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон)
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5600-сон Фармонига мувофиқ электрон онлайн-аукцион савдолари орқали амалга оширилади;
инфратузилма объектларини қуриш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4929-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;
инфратузилма объектларини қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги «Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5101-сон қарорида белгиланган ташкилотлар томонидан амалга оширилади;
қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун ажратиладиган ерларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилигининг ўрнини қоплаш учун компенсация тўловлари, истисно тариқасида, ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ўзсувтаъминот» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда «Нукус» ЭИЗнинг Беруний ва «Чироқчи» ЭИЗнинг Китоб туманидаги ҳудудлари тасдиқланган бош режасига асосан:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон)
уч ой муддатда 2023-2024 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси билан таъминлаш лозим бўлган объектлар рўйхатини шакллантирсин ва тасдиқласин;
2023 йил 1 апрелга қадар амалга ошириладиган объектларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда келишиш ишларини якунласин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Қудратов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Ф.У. Эрманов ва Қашқадарё вилояти ҳокими М.Б. Азимов белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 11 январь,
ПҚ-2-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 январдаги ПҚ-2-сон қарорига
ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний тумани ва Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиладиган ер участкалари
РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар номи

Ердан фойдаланувчи номи

Контур рақами

Жами ер участкаси,

га

Шундан:

Тупроқ бонитет бали

лалми ерлар,

га

яйлов ерлар,

га

бошқа ерлар,

га

Беруний туманидан танланган ерлар

22,3

22,3

1.

«Абай» МФЙ

Туман захира ерлари

Рақамланмаган

22,3

22,3

Баҳоланмаган

Китоб туманидан танланган ерлар

37,4

37,4

2.

«Макрид» МФЙ

Туман захира ерлари

104

4,4

4,4

23

3.

«Шуробсой» МФЙ

Туман захира ерлари

33,0

33,0

23

ЖАМИ:

59,7

37,4

22,3

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2023 й., 07/23/2/0025-сон; 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон)