а) суд экспертларининг фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд-экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан рейтинг тизимида баҳолаб бориш белгиланганлиги;
б) Адлия вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Суд экспертларининг фаолиятини рейтинг тизимида баҳолаб бориш тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
суд экспертларини рейтинг тизимида баҳолаш тартиби;
баҳолаш учун асос бўладиган мезонлар;
суд экспертларини баҳолаш натижасида тўплаган балларини инобатга олган ҳолда таснифлаш;
рейтинг натижалари бўйича суд экспертларини рағбатлантириш, мавжуд рағбатлантиришни камайтириш ёки бекор қилиш ёхуд интизомий жазо қўллашгача бўлган чораларни кўриш;
рейтинг кўрсаткичлари юқори бўлган суд экспертининг иш фаолиятини оммалаштириш, келгусида уни бошқа рағбатлантириш ва мукофотлар билан тақдирлашда ҳисобга олиш;
б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) фаолиятини ташкил этиш, жумладан, Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш, Жамғармадан маблағ ажратиш ва Жамғарма фаолиятини бошқариш тартиблари, шунингдек, Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан назоратни ташкил қилиш;
нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари билан давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш;
суд экспертиза соҳасидаги илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, суд экспертизанинг янги турлари ва тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш учун грантлар ажратиш;
суд экспертларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш;
суд-экспертлик фаолиятига илғор фан ва техника ютуқларини жорий этиш;
давлат суд-экспертиза муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
3. Белгилансинки:
давлат суд-экспертиза муассасаларига уларнинг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағларининг 50 фоизгача бўлган қисмини суд-экспертиза муассасалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига сарфлашга рухсат этилади;
тизимида давлат суд-экспертиза муассасалари бўлган вазирликлар ва идораларга давлат суд-экспертиза муассасалари тушумларидан фойдаланиш тўғрисидаги тартибни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаш ҳуқуқи берилади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
5. Тизимида давлат суд-экспертиза муассасалари бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари икки ой муддатда:
Суд экспертларининг фаолиятини рейтинг тизимида баҳолаб бориш тўғрисидаги намунавий низом ҳамда фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, ўзларининг низомларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 13 декабрь,
705-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 декабрдаги 705-сон қарорига 1-ИЛОВА
Суд экспертларининг фаолиятини рейтинг тизимида баҳолаб бориш тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Намунавий низом давлат суд-экспертиза муассасаси ва нодавлат суд-экспертиза ташкилоти экспертларининг (кейинги ўринларда — суд экспертлари) фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан рейтинг тизимида баҳолаш тартибини белгилайди.
2. Фаолият кўрсатиб келаётган суд экспертларининг илмий салоҳиятини янада ошириш, суд-экспертлик соҳасидаги инновацион технологияларни кенг оммалаштириш, суд-экспертиза фаолиятида соғлом рақобат муҳитини яратиш рейтинг тизимида баҳолашнинг асосий мақсади ҳисобланади.
Суд экспертлари фаолиятини баҳолаш қонунийлик, ошкоралик, холислик, адолатлилик ва шаффофлик принципларига асосланади.
Бунда берилган суд-экспертиза хулосаларининг муддатида ва сифатли бажарганлиги, бажарилган суд экспертизаларининг ҳажми, суд экспертининг меҳнат ва ижро интизомига риоя қилиши, илмий лойиҳаларда иштирок этиши, илмий фаолият билан шуғулланиши (фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун изланишлари), янги суд-экспертиза турларини жорий қилиши, янги методикаларни ишлаб чиқиши, мавжуд методикаларни такомиллаштириш, амалга оширилган тарғибот тадбирлари, фаолиятини такомиллаштириш юзасидан берган асосли таклифлари инобатга олинади.
3. Суд экспертининг фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан баҳолаш қоида тариқасида бир йилда бир маротаба амалга оширилади. Суд экспертларини рейтинг тизимида баҳолаш ушбу Намунавий низомга 1-иловада назарда тутилган схемага мувофиқ ташкил этилади.
4. Рейтингни белгиланган тартибда юритиш давлат суд-экспертиза муассасаси ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилоти, шунингдек, тизимида суд-экспертиза муассасаси мавжуд бўлган вазирлик ёки идора раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланадиган Суд эксперти фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонлар асосида баҳолаш бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
5. Комиссия 5 ёки 7 нафар аъзодан иборат таркибда ташкил этилади.
6. Комиссия таркиби қоида тариқасида куйидаги тартибда шакллантирилади: давлат суд-экспертиза муассасаси ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилоти раҳбари ёхуд унинг ўринбосари — Комиссия раиси, давлат суд-экспертиза муассасаси ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг кадрлар иши бўйича масъул ходими — Комиссия котиби ҳисобланади, давлат суд-экспертиза муассасаси ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг тегишли таркибий бўлими масъул ходимлари, тизимида суд-экспертиза муассасаси мавжуд бўлган вазирлик ёки идоранинг вакили, шунингдек келишув асосида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар ходимлари ҳам унинг таркибига киритилиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
7. Комиссия котиби Комиссия мажлисларини ўтказишни ташкил қилади, ҳужжатларни тўплайди, баённомаларни расмийлаштиради, таништиради, эълон қилади, сақлайди, баённомаларда белгиланган тадбирларни бажарилишини назорат қилади ва бошқа тадбирларни амалга оширади.
8. Комиссия аъзолари Комиссия мажлиси ўтказиладиган санадан камида 5 кун олдин хабардор қилинади.
9. Комиссия мажлислари унинг аъзолари умумий сонининг учдан икки қисми иштирок этган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Комиссия ҳар бир аъзосининг суд экспертига мустақил тарзда тегишли мезонлар асосида қўйган баллар Комиссия котиби томонидан умумлаштирилиб, Комиссия аъзолари сонига нисбатан яхлитлаш орқали ўртача умумий балл аниқланади.
10. Фаолиятни баҳолаш юзасидан асослантирувчи ҳужжатлар тегишли таркибий бўлим (лаборатория ва бўлимлар) масъул ходимлари томонидан Комиссия котибига ҳар йили 10 январга қадар топширилади, 10 январдан кечиктириб топширилган ҳужжатлар Комиссия котиби томонидан қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
11. Комиссияга асосланмаган ёки сохта ҳужжатларни тақдим қилиш тегишли жавобгарликни келтириб чиқаради.
12. Комиссияга тақдим этилган ҳужжатлар ҳар йили 20 январга қадар тегишли тартибда кўриб чиқилиб ва ҳар бир фаолиятнинг долзарблиги инобатга олиниб, ушбу Намунавий низомга 2-иловада назарда тутилган мезонлар асосида баҳоланади.
Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган мезонлар асосида 100 баллик тизимда баҳоланади.
13. Суд эксперти фаолиятини рейтинг тизими асосида баҳолаш кўрсаткичлари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, қуйидагича тавсифланади:
86 — 100 балл — «аъло»;
71 — 85 балл — «яхши»;
56 — 70 балл — «қониқарли»;
0 — 55 балл — «қониқарсиз».
14. Комиссия мажлиси баённома орқали расмийлаштирилади, баҳолаш жадвали баённомага илова қилинади.
3-боб. Рейтинг натижалари бўйича суд экспертларини рағбатлантириш
15. Баҳолаш натижасида тўпланган рейтинг кўрсаткичларига асосан «қониқарли», «яхши» ва «аъло» деб топилган:
давлат суд экспертига нисбатан давлат суд-экспертиза муассасаси ёки вазирлик, идора ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан рағбатлантириш, хусусан, ҳар ойлик қўшимча устамалар миқдорини белгилашга доир чоралар қўлланилиши мумкин;
нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг экспертларини рағбатлантириш ушбу ташкилотларнинг жамоа келишувлари ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинади.
16. Рейтинг натижасига кўра, фаолияти аъло деб топилган суд экспертига нисбатан давлат суд-экспертиза муассасаларининг бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармалари, шунингдек, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти ҳисобидан лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорида бир марталик пул мукофоти берилиши мумкин.
17. Суд эксперти фаолиятини рейтинг тизимида баҳолашда фаолияти қониқарсиз деб топилган суд экспертларини лавозим маошига қўлланиб келинган рағбатлантиришлар камайтирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Рейтинг тизими асосида баҳолаш фаолияти қониқарсиз деб топилганлиги суд экспертига нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилишига асос бўлиши мумкин.
18. Комиссия рейтинг натижаларини ҳар йили 25 январга қадар эълон қилади.
19. Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари ҳар йили 10 мартга қадар рейтинг кўрсаткичларига асосан суд экспертларига нисбатан рағбатлантириш, мавжуд рағбатлантиришни камайтириш ва бекор қилиш ёки интизомий жазо чораси қўллашгача бўлган чораларни кўради.
4-боб. Якунловчи қоидалар
20. Рейтинг кўрсаткичлари юқори бўлган суд экспертининг иш фаолиятини оммалаштириш келгусида уни бошқа рағбатлантириш ва мукофотлар билан тақдирлашда ҳисобга олинади.
21. Рейтинг кўрсаткичлари суд-экспертиза муассасасининг расмий ахборот манбаларида, суд-экспертиза фаолиятига оид ахборот порталларида ва бошқа ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.
22. Ушбу Намунавий низом талабларининг бузилишига йўл қўйган айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Суд экспертларининг фаолиятини рейтинг тизимида баҳолаб бориш тўғрисидаги намунавий низомга 1-ИЛОВА
Суд экспертларини рейтинг тизимида баҳолашни ташкил этиш
Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилоти
Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилоти, шунингдек, тизимида суд-экспертиза муассасаси мавжуд бўлган вазирлик ёки идорараҳбарининг буйруғи билан Намунавий низомда белгиланган тартибда Суд эксперти фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонлар асосида баҳолаш бўйича комиссия таркибини тасдиқлаш.
Комиссия йиғилиши бошлангунга қадар
2-босқич
Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилотининг тегишли таркибий бўлим (лаборатория ва бўлимлар) масъул ходимлари
Фаолиятни баҳолаш юзасидан асослантирувчи ҳужжатларни Комиссия котибига топшириш.
ҳар йили 10 январга қадар
3-босқич
Суд эксперти фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд-экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонлар асосида баҳолаш бўйича комиссия
1. Комиссияга тақдим этилган ҳужжатларни тегишли тартибда кўриб чиқиб, ҳар бир фаолият долзарблигини инобатга олиб баҳолаш.
ҳар йили 20 январга қадар
2. Комиссия мажлисини баённома орқали расмийлаштириш, баҳолаш жадвалини баённомага илова қилиш.
ҳар йили 20 январда
4-босқич
Суд эксперти фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд-экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонлар асосида баҳолаш бўйича комиссия
Рейтинг натижаларини суд-экспертиза муассасаси ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилоти расмий ахборот манбаларида, суд-экспертиза фаолиятига оид ахборот порталларида ва бошқа ижтимоий тармоқларда эълон қилиш.
ҳар йили 25 январга қадар
5-босқич
Давлат суд-экспертиза муассасаси ёки нодавлат суд-экспертиза ташкилоти
Баҳолаш натижасида тўпланган рейтинг кўрсаткичларига асосан суд экспертларига нисбатан рағбатлантириш, мавжуд рағбатлантиришни камайтириш ва бекор қилиш ёки интизомий жазо чораси қўллашгача бўлган чораларни кўриш.
ҳар йили 10 мартга қадар
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Суд экспертларининг фаолиятини рейтинг тизимида баҳолаб бориш тўғрисидаги намунавий низомга
2-ИЛОВА
Суд экспертларининг фаолиятини касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга мувофиқлиги даражасини белгилаш
Суд экспертининг суд-экспертлик фаолиятининг асосий принципларига риоя этганлиги
0 — 15
2.
Суд-экспертиза тадқиқотларини белгиланган иш ҳажми меъёридан ортиқ бажарилганлиги (меъёрдан ошган ҳар бир баравар учун 2 балл, бироқ энг юқори балл 15 баллдан ошмаслиги керак)
0 — 15
3.
Суд экспертизаларининг муддатида бажарилиши. Суд экспертизасини тайинлаш ҳақидаги қарорда кўрсатилган саволларга тўлиқ ва асослантирувчи далиллар билан эксперт томонидан хулоса берилганлиги, унинг тергов ва суд жараёнларида жиноятларни фош этишга кўмаклашиши.
0 — 10
4.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан 20 тадан ортиқ тадқиқотлар ўтказиши
0 — 8
5.
Янги суд-экспертиза турлари ёки янги методикаларни амалиётга жорий қилиши
0 — 5
6.
Мавжуд фойдаланиб келинаётган 1 та услубий қўлланмани танқидий таҳлил қилган ҳолда уни такомиллаштиришга доир асосланган таклифлар ишлаб чиқиши ва уларни Х. Сулаймонова номидаги Республика суд-экспертиза марказининг Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институтига киритиши
0 — 5
7.
Илмий (грант) лойиҳаларида ижрочи, илмий ишларни тайёрлашга раҳбар ҳамда диссертация тадқиқотларини амалга оширишга мўлжалланган Илмий кенгашларда аъзо сифатидаги иштироки
0 — 5
8.
Илмий фаолият билан шуғулланиши (фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун изланишлари
0 — 5
9.
Хорижий тилларни билиш даражаси (B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши)
5
10.
Қуйидаги тадбирлардаги иштироки учун:
0 — 18
Илмий нашрлар ва қўлланмалар тайёрланиши
Хорижий
Маҳаллий
ҳар бир нашр учун 10 балл
ҳар бир нашр учун 3 балл
ОАВ орқали ҳамда ижтимоий тармоқларда чиқишлари, шунингдек, илмий анжуманлар ва семинарларда иштироки учун
Республика
Вилоят
ҳар бир тадбир учун 2 балл
ҳар бир тадбир учун 1 балл
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ҳамда таълим муассасаларида учрашувлар ўтказганлиги учун
Ҳар бир тадбир учун 1 балл
Меҳнат жамоаларида учрашувлар ўтказганлиги, шунингдек фаолият юритадиган муассасасининг расмий ахборот манбаларида чиқишлари ҳамда бошқалар учун
Ҳар бир тадбир учун 0,5 балл
11.
Меҳнат интизомига риоя этиши
0 — 5
12.
Жамоат ишларидаги иштироки ёки ёш суд-экспертларга устозлик қилиши
Изоҳ. Давлат суд-экспертиза муассасалари, шунингдек тизимида суд-экспертиза муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, ушбу баҳолаш мезонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.
(2-илованинг изоҳи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 декабрдаги 705-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон Фармонига асосан ташкил қилинган.
3. Жамғарма ўз маблағларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ва мазкур Низомга асосан тасарруф қилади.
4. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди, унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда — Адлия вазирлиги) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги шахсий ҳисобварағига жамланади ҳамда белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби юритилади ва амалга оширилади.
5. Жамғармани бошқариш ва унинг маблағларини мақсадли тақсимлаш Жамғарма фаолиятини бошқариш кенгаши (кейинги ўринларда — Жамғарма кенгаши) томонидан амалга оширилади.
Адлия вазирлигининг Молия-иқтисод бошқармаси Жамғарма кенгашининг ишчи органи (кейинги ўринларда — Ишчи орган) ҳисобланади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби
6. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 июлдаги ПФ-6256-сон Фармонига мувофиқ Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва улар тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган тушумнинг 1 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
давлат суд-экспертиза муассасалари томонидан шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ ўтказиладиган суд-экспертиза тадқиқотлари учун олинган тўловларнинг 5 фоизи;
хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак воситалари ва грантлари;
Жамғарманинг бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
7. Жамғарма маблағлари:
«E-ekspertiza» электрон ахборот тизимини жорий этиш, техник қўллаб-қувватлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари билан давлат-хусусий шериклик асосида белгиланган тартибда амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш;
суд-экспертиза соҳасидаги илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, суд экспертизасининг янги турлари ва тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш учун грантлар ажратиш;
суд экспертларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш;
суд-экспертлик фаолиятига илғор фан ва техника ютуқларини жорий этиш;
давлат суд-экспертиза муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.
8. Давлат суд-экспертиза муассасаларининг сўровларига асосан «E-ekspertiza» электрон ахборот тизимини жорий этиш, техник қўллаб-қувватлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун Жамғарма ҳисобидан маблағлар ажратилиши мумкин.
Бунда ажратилган маблағлар, биринчи навбатда, «E-ekspertiza» электрон ахборот тизимини техник қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
суд-экспертлик фаолиятини амалга ошириш учун ижарага олинган бинолар дастлабки олти ойлик ижарасининг 50 фоизгача бўлган миқдорини тўлаб бериш;
тадқиқотлар ўтказишда фойдаланиладиган замонавий ускуналарни хорижий давлатлардан импорт қилишда сарфланган транспорт харажатларини бир қисми бўлган, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда амалга оширилади.
Бунда, Жамғарма маблағларидан самарали ва тўғри фойдаланишни ташкил этиш учун нодавлат суд-экспертиза ташкилотига йил давомида бир маротаба субсидия ажратилади.
10. Суд-экспертиза соҳасидаги илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, суд экспертизасининг янги турлари ва тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш учун зарур билим ва тажрибага эга бўлган илмий-тадқиқот муассасаларига Жамғарма маблағлари ҳисобидан грантлар ажратилади.
11. Суд экспертларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини амалга оширишда Жамғарма маблағлари давлат суд-экспертиза муассасалари, нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари эҳтиёжларидан келиб чиқиб, бироқ йил давомида ўн нафардан кўп бўлмаган номзодларни хорижий давлатларда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларига йўналтирилади.
12. Жамғармага тушадиган хорижий валютадаги маблағлар Адлия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги шахсий ҳисобварағига жамланади ва мазкур маблағлардан қонунчиликда ўрнатилган тартибда фойдаланилади.
13. Жамғармадан мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган йўналишларга маблағлар тасдиқланган харажатлар сметаси бўйича ажратилади ҳамда улардан ушбу тақсимот доирасидаги тадбирларни молиялаштиришда фойдаланилади.
14. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги молия йилларида фойдаланилади.
3-боб. Жамғармадан маблағ ажратиш тартиби
15. Давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилотига Жамғармадан маблағ мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ ажратилади.
Жамғармадан маблағлар ажратишда, маблағлар биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида Жамғармага юклатилган вазифаларни молиялаштиришга йўналтирилади.
16. Давлат суд-экспертиза муассасалари ҳамда нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган йўналишлар бўйича Жамғарма кенгашига заруратга кўра ҳар йили декабрь ойининг 15-санасига қадар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
мурожаат этувчи юридик шахс номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк бўлинмасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, электрон почта манзили ҳамда СТИР кўрсатилган ариза;
Бунда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар, грантлар, режалар ҳамда уларни молиялаштириш билан боғлиқ ҳисоб-китоблар тақдим этилади.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчилар жавобгар ҳисобланади.
17. Давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилотидан ушбу Низом талабларига мувофиқ келиб тушган аризалар Жамғарма кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибига қўйилади ва кўриб чиқилади.
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Ишчи орган томонидан ўрганиб чиқилади.
Жамғарма кенгаши Жамғармадан маблағлар ажратиш зарурлигига аниқлик киритиш мақсадида қўшимча ҳужжатларни сўраб олиши мумкин.
18. Жамғарма маблағларини олиш учун давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида, агар буюртманома Жамғарманинг мақсад ва вазифаларига мос келмаса, маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш таваккалчилиги мавжуд бўлса ва лойиҳанинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда иқтисодий самарадорлиги етарлича асосланмаган бўлса, маблағларни ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
19. Жамғармадан маблағлар ажратиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган тақдирда, Жамғарма кенгаши томонидан қарор қабул қилингандан кейин 3 иш куни ичида ариза берувчи хабардор қилинади ва белгиланган маблағ ариза берувчининг аризасида кўрсатилган банк ҳисобварағига 15 иш куни ичида ўтказиб берилади.
20. Ариза берувчи давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган тадбирлар амалга оширилгандан сўнг тасдиқловчи ҳужжатларни 15 иш куни ичида Жамғарма кенгашига тақдим этиши шарт.
21. Давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилотида ўзлаштирилмасдан қолган маблағ ҳамда ажратилган йўналишдан бошқа мақсадларга сарфланган маблағ тўлиқ ҳажмда давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти томонидан Жамғармага қайтарилади.
4-боб. Жамғармани бошқариш
22. Жамғармани бошқариш ва унинг маблағларини мақсадли тақсимлаш Жамғарма кенгаши томонидан амалга оширилади. Унга Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари раҳбарлик қилади ва Жамғарма кенгашининг раиси ҳисобланади.
Жамғарма кенгаши Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан камида етти нафар аъзодан иборат таркибда тасдиқланади ва вазир ўринбосарлари, вазирликнинг тегишли таркибий бўлинмалари бошлиқлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг вакиллари ҳамда давлат суд-экспертиза муассасалари ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари раҳбарларидан шакллантирилади.
Жамғарма кенгаши ўз фаолиятини мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади. Жамғарма кенгаши аъзолари Жамғарма бошқарувидаги ўз мажбуриятларини жамоатчилик асосида бажаради.
Жамғарма кенгаши мажлиси аъзоларнинг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади ва Жамғарма кенгашининг раиси томонидан имзоланади.
23. Жамғарма кенгаши мажлиси ҳар ярим йилликда ўтказилади, шунингдек, зарур бўлганда навбатдан ташқари мажлислар ҳам ўтказилиши мумкин.
24. Ишчи орган:
Жамғармадан ажратилган маблағлардан фойдаланилишини назорат қилади ва унинг мониторингини амалга оширади;
ҳар йил якунида бир маротаба Жамғарма кенгашига Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисобот тақдим этади;
Жамғарма кенгашининг қарорларига асосан Жамғарма фаолияти билан боғлиқ бошқа ишларни амалга оширади.
5-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоб ва ҳисобот ҳамда назорат
25. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб-китоблар алоҳида ғазна ҳисобварақлари орқали юритилади.
26. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаларини бюджет ташкилотларининг харажатлар сметалари учун белгиланган тартибда тузилади ва Жамғарма кенгаши томонидан тасдиқланади.
27. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаларининг бажарилиши бўйича йиллик ҳисобот Жамғарма кенгаши мажлисида кўриб чиқилади ва тасдиқланади ҳамда Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
28. Жамғарма ишчи органи томонидан Жамғарма маблағларидан фойдаланиш, шу жумладан, Жамғарма даромадлари ва харажатлари бўйича қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатларда Адлия вазирлигининг умумий ҳисоботлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот топширилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
29. Жамғарма кенгаши аъзолари Жамғарма маблағларининг мақсадли ва самарали тақсимланиши учун жавоб беради.
30. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағ олиш учун Низом талабларига мувофиқ Жамғарма кенгашига ариза билан мурожаат қилиш. Жамғармадан маблағлар олиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш.
Заруратга кўра ҳар йили декабрь ойининг 15-санасига қадар
2-босқич
Жамғарма кенгаши
1. Жамғармадан маблағ олиш учун Давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиш, таҳлил этиш ва кўриб чиқиш.
2. Жамғармадан маблағлар ажратиш тўғрисида ёки маблағлар ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Жамғарма кенгашининг навбатдаги йиғилишида
3-босқич
Жамғарма кенгаши
Давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилотига қабул қилинган қарор тўғрисида хабарнома юбориш.
Жамғарма кенгашининг тегишли қарори қабул қилингандан сўнг 3 иш куни ичида
4-босқич
Жамғарма кенгаши
Жамғармадан маблағлар ажратиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган тақдирда, давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти аризасида кўрсатилган банк ҳисобварағига Жамғармадан маблағлар ўтказиш.
Жамғарма кенгашининг тегишли қарори қабул қилингандан сўнг 15 иш куни ичида
5-босқич
Давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти
Давлат суд-экспертиза муассасаси, нодавлат суд-экспертиза ташкилоти томонидан тадбирлар амалга оширилганини тасдиқловчи ҳужжатларни Жамғарма кенгаши (Ишчи орган)га тақдим этиш.
Тадбирлар амалга оширилгандан сўнг 15 иш куни ичида
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 декабрдаги 705-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 10-сон, 78-модда):
а) муқаддима «ПФ-5147-сон» сўзларидан кейин ««Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон,» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
«1. Мазкур Низом «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон, «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон, «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон, «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон, «Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сон фармонларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон, «Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон қарорларига мувофиқ тижорат банклари томонидан судьяларга, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, қуйи судлар аппаратлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари (кейинги ўринларда суд органлари деб аталади) ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда прокуратура органлари деб аталади) ва давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредити бериш тартибини белгилайди.
Ушбу Низомнинг амал қилиши судьяларга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяларига (кейинги ўринларда судьялар деб аталади), суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига нисбатан татбиқ этилади»;
«Кўрсатиб ўтилган маблағлар тижорат банкида судьянинг, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимининг номига миллий валютада очилган жамғарма ҳисоб рақамида бўлиши керак»;
учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси прокуратура» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура» сўзлари билан алмаштирилсин;
«судьяни лавозимга тайинлаш (сайлаш), Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги тегишли қарорнинг, суд органлари, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхалари»;
23-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси прокуратура» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
28-банддаги «судья, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, суд органлари,» сўзлари «судья, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси,» сўзлари билан, «судьянинг, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, суд органлари,» сўзлари «судьянинг, суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси,» сўзлари билан алмаштирилсин;
30-банднинг биринчи хатбошисидаги «суд органлари Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси,» сўзлари «суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси,» сўзлари билан алмаштирилсин;
32-банддаги «органлари ходимлари» сўзлари «ходимлари» сўзи билан алмаштирилсин;
«Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низом»;
«1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон, «Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон, «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон, «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон, «Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сон фармонларига, шунингдек «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон, «Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон қарорларига мувофиқ судьяларга, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, қуйи судлар аппаратлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари (кейинги ўринларда суд органлари деб аталади) ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда прокуратура органлари ходимлари деб аталади), давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартибини белгилайди»;
Ушбу Низомнинг амал қилиши судьяларга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяларига (кейинги ўринларда судьялар деб аталади), суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига нисбатан татбиқ этилади»;
«2. Уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси (кейинги ўринларда пул компенсацияси деб аталади) уй-жойлар билан таъминланмаган судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларига, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига амалдаги сарф-харажатлар доирасида (коммунал хизматлар ҳақи бундан мустасно), лекин:»;
«Оила аъзолари уч киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда (судьянинг, суд органлари ходимининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларининг, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларининг ўзини ҳисобламаган ҳолда) ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади. Бунда судьяни тайинлаш (сайлаш), суд органлари ходимини, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларини, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларини тайинлаш жойига келган оила аъзолари: хотини (эри), уларнинг болалари ва ота-оналари, шунингдек қонунчиликка мувофиқ ижарага олувчининг оила аъзолари деб эътироф этилган бошқа шахслар ҳисобга олинади»;
«3. Судьяга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларига, давлат солиқ хизмати органлари ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига пул компенсацияси тўлаш судья тайинланган (сайланган) жойга келгандан, суд органлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимлари, давлат солиқ хизмати органлари ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари тайинланган жойга келгандан кейин уй-жой ижарага олинган (ижарада турган) кундан бошлаб белгиланган тартибда расмийлаштирилган уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) шартномаси асосида амалга оширилади. Судьяга тайинланган (сайланган) жойида, суд органлари ходимига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура ходимларига, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига тайинланган жойида хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки у уй-жой сотиб олганда, унинг ваколатлари тўхтатилганда ва тугаганда пул компенсацияси тўлаш тўхтатилади»;
«5. Тайинланган (сайланган) жойида ота-оналари ёки эри (хотини)нинг ота-оналари уй-жойларида бирга яшаётган судьяларга, тайинланган жойида ота-оналари ёки эри (хотини)нинг ота-оналари уй-жойларида бирга яшаётган суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларига, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига пул компенсацияси тўланмайди»;
«6. Судья, суд органлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимлари, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари пул компенсациясини олиш учун вақтинча яшаш жойини ва уй-жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун коммунал хизматлар қийматисиз амалдаги харажатлар суммасини кўрсатган ҳолда тегишли орган раҳбарига ариза беради»;
7-банднинг иккинчи хатбошисидаги «прокуратура,» сўзи «прокуратура органлари ходимларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«9. Пул компенсацияси миқдорини аниқлашда ҳисобга олинадиган оила таркиби ўзгарган тақдирда, судьянинг, суд органлари ходимининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларининг, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларининг оила таркиби ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинган пул компенсацияси миқдорини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризаси асосида янги миқдорлардаги пул компенсацияси белгиланган тартибда ушбу ўзгаришлар бошланган кундан бошлаб тўланади.
10. Судья, суд органлари ходими, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимлари, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимлари томонидан ортиқча олинган пул компенсацияси суммаси қонунчиликда белгиланган тартибда иш ҳақидан ушлаб қолиш йўли билан тўлиқ миқдорда ундан ундириб олинади»;
«11. Ушбу Низомга мувофиқ судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларига пул компенсацияси тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги X. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертларининг малакасини ошириш тизимини ташкил қилиш тўғрисида» 2017 йил 13 апрелдаги 206-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 45-модда) 2-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини, шунингдек, давлат ва нодавлат ташкилотларининг сўровига асосан бошқа суд экспертларининг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича ўқув жараёнини ташкил қилиш».
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 февралдаги 73-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.02.2026 й., 09/26/73/0164-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сон қарорининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2021 й., 11-сон, 235-модда) бешинчи хатбошисида «харажатларни қоплаш» сўзларидан кейин «, фаолиятини ташкил этиш ва доимий равишда молиявий қўллаб-қувватлаш» сўзлари билан тўлдирилсин.