Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
буйруғи
«Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 17 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2434-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 сентябрдаги 507-сон «Шаҳар йўловчилар транспортида айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталарини бериш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 10 ноябрь,
18-сон
Келишилди:
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
2022 йил 7 ноябрь
Мудофаа вазири Б. КУРБАНОВ
2022 йил 22 октябрь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ
2022 йил 21 октябрь
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2022 йил 10 ноябрдаги 18-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2013 йил 29 январдаги 2-сон «Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2434, 2013 йил 4 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 10-сон, 131-модда).
2. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2017 йил 7 февралдаги 57-сон «Шаҳар йўловчилар транспортида (таксидан ташқари) айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи ягона гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2434-1, 2017 йил 15 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 7-сон, 103-модда).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.11.2022 й., 10/22/2434-2/1022-сон)