1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Мамлакат аҳолисига сифатли ва кафолатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналарнинг иқтисодий жиҳатдан самарали ишлаши учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, мазкур соҳада банд бўлган аҳоли даромадларини оширишни қўшимча рағбатлантириш мақсадида:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
1. Иссиқхона хўжаликларида маҳсулот етиштириш ва тайёр маҳсулотни ички ва ташқи бозорга йўналтиришнинг шундай янги механизми жорий этилсинки, унга мувофиқ Агросаноатни ривожлантириш агентлиги:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
иссиқхона хўжаликларига уруғ, кўчат, минерал ўғит ва бошқа моддий ресурсларни етказиб бериш ва етиштирилган маҳсулотни улардан харид қилиш чораларини кўради;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.12.00 Агрономлик тадбирлари]
республикада фаолият юритаётган тажрибали ва малакали агроном, энтомолог, лаборатория мутахассисларини иссиқхона хўжаликларига шартнома асосида тавсия қилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
сертификатланган ва кафолатланган уруғ ва кўчатларни етиштириш бўйича махсус кўчатхоналарни ташкил этишга кўмаклашади;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
иссиқхона хўжаликлари билан ўзаро ҳамкорлик асосида кооперация фаолиятини йўлга қўйиш, етиштирилган маҳсулотни саралаш, қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш ва экспорт қилишга кўмаклашади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.14.00 Ўсимликлар карантини]
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги билан биргаликда келишув асосида ҳудудий инспекторларни бириктиради ва ўсимликлар ҳимоясини ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.
2. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Марказий банк, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
а) халқаро молия институтлари, мақсадли жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан иссиқхона хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар учун ажратилган миллий ва хорижий валютадаги кредитларни қайтариш муддатларини умумий ҳисобда 14 йил этиб белгилаш ва имтиёзли даврини 3 йилдан 5 йилгача узайтириш (муддати ўтган асосий ва фоиз қарздорликларини кредит даврига мутаносиб равишда узайтириш). Бунда, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан аввал тақдим қилинган кафиллик ва кредит фоизлари компенсациялари сақланиб қолади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
Мазкур имтиёзлар Иссиқхона хўжаликлари молиявий аҳволини соғломлаштириш ва ривожлантириш бўйича республика ишчи гуруҳининг ўрганиш натижаларига кўра шакллантирилган рўйхат асосида тақдим этилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
б) иссиқхона хўжаликларини айланма маблағ (уруғлик, кўчат, ўғит, кимёвий воситалар, иссиқхона материалларини сотиб олиш ва иситиш харажатлари учун) билан таъминлаш учун тижорат банклари томонидан бир йил муддатга олти ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратиш. Бунда:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.03.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бериладиган имтиёзлар, дотациялар ва компенсациялар]
мазкур кредитлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 октябрдаги ПҚ-387-сон қарорида назарда тутилган тартибда ва шартларда Агросаноатни ривожлантириш агентлигига ажратилган бюджет ссудаси ҳисобидан молиялаштирилади;
(2-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
иссиқхона хўжаликларида экспортбоп маҳсулот етиштиришга талаб этиладиган айланма маблағлар учун хорижий валютадаги банк кредитлари Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан йиллик 4 фоиз ставкада (шундан, банк маржаси 2 фоиз) ажратилади. Бунда, кредит таъминоти сифатида «Ўзбекинвест» суғурта компанияси суғурта полиси қабул қилинади ва суғурта мукофоти харажатларининг 75 фоизи Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
ажратилган кредитларни қайтариш муддатлари иссиқхоналарда ҳосилни йиғиб олиш ва сотиш муддатларига мослаштирилади ҳамда кредитларни қайтариш графиклари шу асосида тасдиқланади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
в) иссиқхона хўжаликларига табиий газ бўйича тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун пеня суммаси 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 1 апрелгача, истисно тариқасида, ҳисобланмайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
3. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Марказий банк ва тижорат банклари билан биргаликда 15 кун муддатда мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган миллий ва хорижий валютадаги кредитларнинг белгиланган тартибда қайта расмийлаштирилишини таъминласин.
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
а) иссиқхона хўжаликлари учун тижорат банкларига кредит ва уларнинг фоизини қайтариш муддати қатъий равишда маҳсулотнинг пишиб-етилиши даврига мослаштирилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби]
б) саноат типидаги замонавий иссиқхона ва логистика марказларини ташкил этиш учун яхлит майдонлар ягона (ҳудудда) «лот» билан очиқ аукцион савдоларига чиқарилади. Бунда, ажратиладиган майдонлар ҳажми ҳудуд шароитидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан белгиланади.
5. 2022-2023 йилларда иссиқхона хўжаликларини муҳандислик-коммуникация тармоқлари (ичимлик ва оқова сув, электр энергияси ва ирригация тармоқлари) билан таъминлаш бўйича манзилли рўйхат 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.23.00 Ер мелиорацияси]
Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда 2022-2023 йилларда республика бўйича фаолият кўрсатаётган ва янгидан ташкил этиладиган иссиқхоналар учун электр узатиш линияларини қуриш, ирригация ва мелиорация тармоқларини тортиш дастурини ҳамда ажратиладиган бюджет маблағлари параметрларини тасдиқласин. Бунда, ажратиладиган маблағлар кичик саноат зоналари учун назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида кўриб чиқилади.
6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихоналари билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
бир ой муддатда хусусий сектор иштирокида анъанавий йирик экспорт бозорлари ҳудудида мева-сабзавотларни сақлаш, саралаш ва қадоқлаш каби комплекс логистика имкониятларига эга бўлган савдо мажмуаларини ташкил этиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
ташқи бозорларда «олдиндан кутилмаган» ва носоғлом рақобат оқибатида юзага келадиган молиявий йўқотишларни, аввало экспортга юкланадиган маҳсулотлар бўйича хорижий ҳамкорлар билан тузиладиган узоқ муддатли савдо шартномалари орқали олдини олиш чораларини кўрсин;
2022 йил якунига қадар Япония, Корея Республикаси, Европа мамлакатларида янги экспорт бозорларини очиш юзасидан ҳукуматлараро келишувлар имзоланишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.06 Энергия билан таъминлаш шартномаси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
7. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Энергетика вазирлиги бир ой муддатда ҳудудлардаги иссиқлик электр станциялари ва марказларидан иссиқлик энергияси олиб фаолият юритадиган иссиқхоналарга энергия етказиб беришда «сунъий» воситачилар пайдо бўлиши ва нархларнинг асоссиз ўсишининг олдини олиш чораларини кўрсин.
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда иссиқхоналарда етиштирилган маҳсулотларни бозорларга етказишни кенгайтириш мақсадида халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан агрологистика лойиҳаларини амалга оширишда юк автомобилларини (совиткичли) харид қилишни молиялаштириш чораларини кўрсин.
9. Иссиқхона хўжаликлари молиявий аҳволини соғломлаштириш ва ривожлантириш бўйича республика ишчи гуруҳининг таркиби (кейинги ўринларда — Республика ишчи гуруҳи) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Республика ишчи гуруҳи (А. Воитов):
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.01 Умумий масалалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.01 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини кредитлаш (шунингдек, 09.14.17.05 га қаранг)]
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, тижорат банклари билан биргаликда ҳудудлардаги самарасиз иссиқхона хўжаликларини аниқлаб, эгалари билан келишган ҳолда уларнинг янги ташаббускорларга ўтказиб берилишини (олди-сотди, кредит бўйича банк олдидаги мажбуриятларни сотиб олиш ёки бошқа келишилган шартларда) ташкил этсин;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.06 Ўрмон фонди ерлари]
икки ой муддатда ер участкасига бўлган эгалик ҳуқуқини расмийлаштиришда муаммоси бўлган иссиқхона хўжаликларини хатловдан ўтказиб, уларнинг ечими бўйича Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритсин;
иссиқхона хўжаликлари молиявий аҳволини соғломлаштириш ва ривожлантириш бўйича доимий равишда таклифлар киритиб борсин.
10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги оммавий ахборот воситаларида иссиқхона хўжаликларида интенсив усулда маҳсулот етиштириш, уларни ички ва ташқи бозорларга йўналтириш бўйича ижобий тажрибаларни атрофлича ёритиб борсин.
11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов ва молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, унинг ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Ш.М. Ғаниев ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 2 ноябрь,
ПҚ-413-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 ноябрдаги ПҚ-413-сон қарорига 1-ИЛОВА
2022-2023 йилларда иссиқхона хўжаликларини муҳандислик-коммуникация тармоқлари (ичимлик ва оқова сув, электр энергияси ва ирригация тармоқлари) билан таъминлаш бўйича
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТ
Т/р
Ҳудуд номи
Лойиҳа номи
Ажратиладиган маблағ,
млн сўм
Иссиқхона майдони,
гектар
1.
Андижон вилояти
Балиқчи тумани «Қумтепа» ва «Ифтихор» МФЙларда жойлашган замонавий иссиқхона мажмуаларида 1 дона сув қудуғини қуриш ва сув тармоғини тортиш
700,0
36
2.
Балиқчи тумани «Қумтепа» ва «Ифтихор» МФЙларда жойлашган замонавий иссиқхона мажмуаларида 1х400 кВа ТП ўрнатиш ва 2,1 км ҳаво тармоғини тортиш
243,2
3.
Балиқчи тумани «Қумтепа» ва «Ифтихор» МФЙларда жойлашган замонавий иссиқхона мажмуаларини ирригация тизими билан таъминлаш учун лоток ўрнатиш
635,0
4.
Навоий вилояти
Навбаҳор тумани «Қушқочди» МФЙда жойлашган замонавий иссиқхона мажмуасида трансформатор ўрнатиш
1 050,0
20
5.
Навбаҳор тумани «Қушқочди» МФЙда жойлашган замонавий иссиқхона мажмуасида 4 дона сув иншоотини ва 4 дона сув қудуғини қуриш
2 000,0
6.
Навбаҳор тумани «Қушқочди» МФЙда жойлашган замонавий иссиқхона мажмуасини ирригация тизими билан таъминлаш учун лоток ўрнатиш
2 000,0
7.
Наманган вилояти
Поп тумани «Ором» МФЙда жойлашган замонавий иссиқхона мажмуасини ирригация тизими билан таъминлаш учун лоток ўрнатиш
2 560,0
48
8.
Самарқанд вилояти
Каттақўрғон тумани «Ойижон» МФЙда жойлашган замонавий иссиқхона мажмуасига 10 км ҳаво тармоғини тортиш ҳамда 50 та иссиқхонани электр тармоғи билан таъминлаш
500,0
50
9.
Сирдарё вилояти
Мирзаобод тумани «Мирзо Улуғбек» МФЙда жойлашган замонавий иссиқхона мажмуасида 50 дона бетон устун, яъни 10 дона СV-110 ва 40 дона CV-95 маркадаги бетон устун ўрнатиш ва 2,5 км ҳаво тармоғини тортиш
420,3
14
10.
Сурхондарё вилояти
Жарқўрғон тумани «Исмоилтепа» МФЙ ҳудудида ташкил этилган иссиқхоналар мажмуасининг 4,5 км ички йўлларини таъмирлаш
2 800,0
17,5
11.
Жарқўрғон тумани «Исмоилтепа» МФЙ ҳудудида ташкил этилган иссиқхоналар мажмуасида сув таъминоти учун лоток қуриш (5 км)
1 800,0
12.
Жарқўрғон тумани «Исмоилтепа» МФЙ ҳудудида ташкил этилган иссиқхоналар мажмуасини электр таъминотини билан таъминлаш, бунда 10 км ҳаво тармоғини тортиш ва 50 дона бетон устун ўрнатиш
475,0
13.
Қумқўрғон тумани «С. Бойматов» МФЙ ҳудудида ташкил этилган иссиқхоналар мажмуасининг 7,4 км ички йўлларини таъмирлаш
2 886,0
33
14.
Қумқўрғон тумани «С. Бойматов» МФЙ ҳудудида ташкил этилган иссиқхоналар мажмуасида сув таъминоти учун лоток ўрнатиш (1,5 км)
300,0
15.
Қумқўрғон тумани «С. Бойматов» МФЙ ҳудудида ташкил этилган иссиқхоналар мажмуасида 1 дона сув насосини ўрнатиш ва 700 метр масофадан сув қувурини тортиш
Нишон тумани «Пахтазор» МФЙда жойлашган замонавий иссиқхона мажмуасига сув таъминоти учун 1,9 км лоток қуриш
800,0
18.
Нишон тумани «Пахтазор» МФЙда жойлашган замонавий иссиқхона мажмуасининг кириш ва ички йўлларини таъмирлаш
1 100,0
19.
Миришкор тумани Янги Миришкор массивида жойлашган замонавий иссиқхона мажмуасига сув таъминоти учун 7 км лоток қуриш, 1х150 кВа ТП ўрнатиш, 3 км ҳаво тармоғини тортиш ҳамда 1 дона сув чиқариш насосини ўрнатиш
3 800,0
30
20.
Хоразм вилояти ҳокимлиги
Қўшкўпир тумани «Довуд» МФЙда жойлашган лимонарий иссиқхона мажмуасида 1х650 кВа ТП ўрнатиш ва 6,8 км ҳаво тармоғини тортиш
Янгийўл тумани «Обод» МФЙ, Дўстлик массиви ҳудудида жойлашган иссиқхона мажмуаси учун 3х400 кВт ТП ўрнатиш ва ҳаво тармоғини тортиш
600,0
29.
Бўка тумани «Чавлисой» МФЙда жойлашган замонавий иссиқхона мажмуаси учун 3 дона артезиан қудуғини қуриш
2 900,0
13,5
30.
Бўка тумани «Чавлисой» МФЙда жойлашган замонавий иссиқхона мажмуаси учун 3 дона сув минораси ва ирригация тармоғини (лоток) қуриш ва сув қувурларини тортиш
1 200,0
31.
Бўка тумани «Чавлисой» МФЙда жойлашган замонавий иссиқхона мажмуаси учун 2х400 кВа ТП ўрнатиш ва ҳаво тармоғини тортиш
330,0
Жами
39 299
381
Изоҳ: вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимларига маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳудуддаги мазкур иловада назарда тутилмаган иссиқхона хўжаликларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари (ичимлик ва оқова сув, электр энергияси ва ирригация тармоқлари ва автомобиль йўли) билан таъминлаш харажатларини молиялаштириш ваколати берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 ноябрдаги ПҚ-413-сон қарорига 2-ИЛОВА
Иссиқхона хўжаликлари молиявий аҳволини соғломлаштириш ва ривожлантириш бўйича республика ишчи гуруҳи
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)