Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертларни буюртманома асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларнинг самарадорлигини ошириш бўйича «йўл харитаси»нинг 3-бандига мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертларни (маҳаллий бюджетларга ажратиладиган трансфертлар бундан мустасно) уни олувчиларнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича тақдим этган буюртманомасига асосан Молия вазирлиги томонидан ажратиб бориш тартибини жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертларни буюртманома асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
давлат мақсадли жамғармалари томонидан трансферт буюртманомаларини тузиш ва уларни Молия вазирлигига тақдим этиш;
Давлат бюджетидан давлат мақсадли жамғармаларининг буюртманомалари асосида трансфертлар ажратиш;
трансферт миқдорларини ҳисоблаш ҳамда уларни Давлат бюджети параметрларида инобатга олиш;
трансферт ажратилиши мақсадлари ҳамда трансфертлар ҳисобига эришиладиган натижа кўрсаткичлари.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарор 2023 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 28 октябрь,
627-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 октябрдаги 627-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертларни буюртманома асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан (кейинги ўринларда — Давлат бюджети) ажратиладиган трансфертларни (кейинги ўринларда — трансфертлар) буюртманома асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Молия вазирлиги) томонидан ажратиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом талаблари:
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетларига ва аксича;
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджети ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетларидан туман (шаҳар) бюджетларига ва аксича ажратиладиган бюджетлараро трансфертлар учун татбиқ этилмайди.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
трансферт олувчилар — Давлат бюджетидан кўзда тутилган трансфертларни олувчи давлат мақсадли жамғармалари;
трансферт буюртманомаси — трансферт олувчилар томонидан ҳар ойда Давлат бюджетида кўзда тутилган трансферт маблағларни олиш учун тақдим этадиган буюртманомаси.
4. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 137 ва 1382-моддаларига асосан дотация ва тартибга солувчи бюджетлараро трансфертларга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан трансферт олувчиларга ажратиб беришга татбиқ этилади.
5. Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилган трансферт трансферт буюртманомасига асосан Молия вазирлиги томонидан ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ажратилади.
6. Бюджет ссудаси шаклидаги бюджетлараро трансферт ажратиш Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 140-моддасига асосан тартибга солинади.
2-боб. Трансферт буюртманомасида трансферт миқдорини ҳисоблаш тартиби
7. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан трансфертлар давлат мақсадли жамғармаларининг буюртманомаси орқали ажратилади.
8. Трансферт миқдорини ҳисоблаш ва уни ажратиш мазкур Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан трансферт ажратиш тўғрисида буюртманома асосида амалга оширилади.
9. Трансферт буюртманомасида трансферт ажратилиши зарурлиги ва тақдим этилаётган трансфертлар ҳисобига эришиладиган натижалар кўрсатилиши лозим.
10. Трансферт буюртманомаси бўйича ҳисобланган трансфертлар трансферт буюртманома тақдим этилган даврда Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилган трансфертлардан ошиб кетишига йўл қўйилмайди.
3-боб. Трансферт буюртманомаси асосида трансферт ажратиш ва ўтказиш тартиби
11. Трансферт олувчилар томонидан трансферт буюртманомаси ҳар ойнинг 10 санасига қадар Молия вазирлигига тақдим этилади.
12. Молия вазирлигининг масъул департаментлари томонидан трансферт буюртманомаси тақдим этилган кундан бошлаб 3 иш кунидан ошмаган муддатда трансферт буюртманомасига асосан талаб этиладиган маблағлар кўриб чиқилади ҳамда ушбу Низомнинг 9 ва 10-бандлари талабларига мувофиқ трансфертнинг натижадорлигини ўрганади.
13. Кўриб чиқилган трансферт буюртманомаси бўйича ҳисобланган трансфертларни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиш юзасидан Молия вазирлиги масъул департаментлари томонидан Молия вазирлиги Ғазначилигига ёзма равишда 1 иш кунида хабардор қилинади.
14. Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан ҳар ойнинг 20 санасига қадар бироқ 5 иш кунидан ошмаган ҳолда трансфертларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан трансферт олувчининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиб берилади.
15. Трансферт олувчи трансферт буюртманомасига асосан ажратилган трансфертларнинг ушбу мақсадларга йўналтирилишини таъминлайди.
16. Трансферт буюртманомасида ҳисобланган трансфертлар зарурат мавжуд эмаслиги ёки трансферт ҳисобига амалга оширилмайдиган тадбирларга трансфертлар ажратилиши белгиланганлиги аниқланган тақдирда, Молия вазирлиги масъул департаментлари томонидан трансферт олувчиларига трансферт буюртманомаси тақдим этилган кундан бошлаб 5 иш куни ичида рад этиш ҳақида хабар юборилади.
17. Молия вазирлиги трансферт олувчи томонидан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда киритилмаган трансферт буюртманомаларини 1 иш куни ичида қайтаради.
18. Трансферт олувчилар томонидан трансферт олиш учун трансферт буюртманомаси бир ойда бир мартадан ортиқ киритилмайди, трансферт буюртманомасини мазкур Низом талабларига мувофиқ бўлмасдан қайтарилган трансферт буюртманомаларни қайта киритилиши ҳолатлари бундан мустасно.
19. Давлат бюджети тўғрисидаги қонунлари билан белгиланган мақсадларга ажратилиши кўзда тутилган трансфертлар бошқа мақсадлар учун ажратилмайди.
20. Молия вазирлиги масъул департаментлари трансферт олувчилар томонидан тақдим этилган трансферт буюртманомасини кўриб чиқиш даврида трансферт билан ажратиш билан боғлиқ қўшимча таҳлилий маълумот талаб қилиши мумкин.
5-боб. Якунловчи қоидалар
21. Трансферт олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун трансферт олувчи ташкилот раҳбари жавоб беради.
22. Трансферт олувчилар трансферт буюртманомасига асосан Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг самарали ва мақсадли ишлатилишига масъул ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Ажратилган трансферт маблағларининг самарали фойдаланилиши устидан тегишли вазирлик (идора)нинг ички аудит хизмати (мавжуд бўлганда) ва Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан доимий назорат амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1752-моддаси.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертларни буюртманома асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида кўзда тутилган трансфертни трансферт буюртманомасига асосан Молия вазирлиги томонидан ажратиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Трансферт олувчи

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан трансферт ажратиш тўғрисида Молия вазирлигига буюртманома юборади.

Ҳар ойнинг 10 санасига қадар

2-босқич

Молия вазирлигининг масъул департаменти

Трансферт буюртманомасида трансферт ажратилиши зарурлиги ва тақдим этилаётган трансфертлар ҳисобига эришиладиган натижаларни ўрганади.

Трансферт буюртманомасида ҳисобланган трансфертлар зарурат мавжуд эмаслиги ёки трансферт ҳисобига амалга оширилмайдиган тадбирларга ажратилиши белгиланганлиги аниқланган тақдирда, трансферт олувчиларига рад этиш ҳақида хабар юборилади.

3 иш куни ичида

Кўриб чиқилган трансферт буюртманомаси бўйича ҳисобланган трансфертларни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиш юзасидан Ғазначиликка ёзма равишда хабардор қилади.

1 иш кунида

3-босқич

Молия вазирлиги Ғазначилиги

Трансфертларни Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан трансферт олувчининг шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиб беради.

Ҳар ойнинг 20 санасига қадар бироқ 5 иш куни ичида

4-босқич

Трансферт олувчи

Трансферт буюртманомасига асосан ажратилган трансфертларнинг ушбу мақсадларга йўналтирилишини таъминлайди.

Белгиланган муддатларда

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган трансфертларни буюртманома асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратиш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан трансферт ажратиш тўғрисида
БУЮРТМАНОМА

минг сўм

Т/р

Белгиланган вазифа номи*

Фаолият тури**

Асос***

Йиллик умумий миқдори

(параметрда)

20___ йилнинг ________ ойида режалаштирилган трансферт

Ажратиладиган трансферт бўйича

Изоҳ****

Йил бошидан жами мажбурият

20___ йилнинг ________ ойида мажбурият (олинадиган трансферт)

Йилликдаги улуши

(фоизда)

1.

2.

3.

...

* Трансферт ҳисобига амалга ошириладиган вазифа ва тадбирлар

** Асосий ва қўшимча даромад олишга қаратилган фаолият

*** Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат

**** Трансферт ажратиш зарурати ва эришиладиган натижа кўрсаткичлар кўрсатилади

____________________________________________________________________________________

____________

(биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи биринчи раҳбари)

(имзо)

М.Ў.

____________________________________________________________________________________

____________

(биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи масъул ходими)

(имзо)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 09/22/627/0974-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)