1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 январдаги ПФ-54-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ҳудудларида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 январдаги ПФ-54-сон Фармонининг 1-бандига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ташкил этилганлиги ҳамда уларнинг даромадларини шакллантириш манбалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш ҳамда жамғармалар маблағларини бошқариш тартиби;
жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда уларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурини шакллантириш ва тасдиқлаш, шунингдек, жамғармалар маблағларини сарфлаш тартиби;
йирик инвестиция лойиҳалари ҳамда йўл бўйи инфратузилма объектлари ташкил этиладиган ер майдонлари учун ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби;
жамғармалар маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш, ҳисоботини олиб бориш ҳамда назорат қилиш масалалари.
3. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 1 июнь,
290-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 290-сон қарорига ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
1. Мазкур Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари (кейинги ўринларда — жамғармалар) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
2. Жамғармалар юридик шахс ҳисобланмайди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларида (кейинги ўринларда — маҳаллий ҳокимликлар) ташкил этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
инфратузилма лойиҳалари — «Янги Ўзбекистон» массивлари ва давлат уй-жой дастурларида назарда тутилган бошқа массивлар, махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари, йирик инвестиция лойиҳалари, йўл бўйи инфратузилма объектларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш (қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш) ишлари, шунингдек, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тадбирлари;
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда вилоятлар иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
йўл бўйи инфратузилма объектлари — халқаро ва республика аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйидаги 5 гектардан кам бўлмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган яхлит ер майдонларида ташкил этиладиган комплекс хизмат кўрсатиш объектлари;
йирик инвестиция лойиҳалари — қиймати 200 млрд сўмдан ошадиган, инвесторнинг ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар;
ички муҳандислик-коммуникация тармоқлари — Дирекцияларнинг (массивлар, объектлар) бош режаларига мувофиқ Дирекцияларнинг чегарасидан уларнинг ҳудудидаги ишлаб чиқариш майдонлари (объектлар, лотлар) чегарасигача ичимлик суви ва оқова сув, электр энергияси, табиий газ тармоқларини тортиш ҳамда автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишлари;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
талабгорлар — қиймати 200 млрд сўмдан ошадиган, ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларни амалга оширувчи хорижий ва маҳаллий инвесторлар;
ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари — инфратузилма лойиҳасини амалга ошириш доирасида энг яқин марказлаштирилган тармоқлардан ишлаб чиқариш майдонларининг чегарасигача ичимлик ва оқова сув, электр энергияси, табиий газ тармоқларини тортиш ҳамда автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишлари;
таъминотчи ташкилотлар — «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва уларнинг ҳудудий ташкилотлари;
шаҳарсозлик ҳужжатлари — аҳоли пунктлари бош режалари, ҳудудларнинг маъмурий-режалаштирув топшириқлари ва батафсил режалаштириш лойиҳалари.
4. Жамғармалар маблағлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида белгиланган тартибда маҳаллий даражада очилган шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади ҳамда ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
5. Инфратузилма лойиҳаларини жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириш мазкур Низомга иловада келтирилган схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Жамғармалар маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
6. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришдан ҳамда ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан тушадиган маблағларнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган харажатлар чегириб қолинганидан сўнг қолган қисмининг 70 фоизи;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
«Янги Ўзбекистон» массивлари, давлат уй-жой дастурларида назарда тутилган массивлар, йирик инвестиция лойиҳалари, йўлбўйи инфратузилма объектлари, драйвер лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда янги ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш учун уларни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш (қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш) ишлари;
махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари, «Business city» марказларини уларнинг бош режасига асосан ички ва ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш ишлари (қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш) ҳамда ушбу Низомнинг 351-бандида кўрсатилган харажатлар;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ танлаб олинган оғир тоифадаги туманларни комплекс ривожлантириш дастурларига ҳамда «оғир» маҳаллаларнинг «ислоҳот дастури»га киритилган ижтимоий ва тадбиркорлик инфратузилмаси лойиҳаларини амалга оширишни молиялаштириш.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 июндаги ПФ-119-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 06/26/119/0624-сон)
8. Жамғармалар маблағларини бошқариш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
9. Жамғармалар маблағларини бошқаришда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда уларнинг бажарилиши тўғрисида чораклик ва йиллик ҳисоботни тайёрлаш;
жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурлари лойиҳасини кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда келишилишини таъминлаш;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
жамғармалар даромадлари ва харажатларини йил (чорак, ой) бўйича кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминлаш;
жамғармалар фаолияти юзасидан ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш;
зарурат бўлганда жойларга чиққан ҳолда инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурларини шакллантиришда иштирок этиш.
10. Жамғармалар маблағларини бошқаришда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда уларнинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик ва йиллик ҳисоботни тайёрлаш ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигига белгиланган муддатларда тақдим этиш;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
жамғармалар ҳисобидан молиялаштириладиган инфратузилма лойиҳалари бўйича ушбу Низомда кўрсатилган буюртмачилар томонидан киритилган манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда келишилишини таъминлаш;
кичик саноат ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари Дирекциялари ходимларини рағбатлантириш, «Business city» марказларини сақлаш харажатларини кўриб чиқиш;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
жойларга чиққан ҳолда инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурларини шакллантиришда иштирок этиш;
буюртмачилар томонидан бажарилган ишлар тўғрисида тақдим этиладиган ҳисоботларга кўра инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш ишларининг мониторингини олиб бориш.
Бунда буюртмачилар томонидан жамғармалар маблағларининг сарфи бўйича тегишли ҳисоботлар тақдим этилмаган тақдирда, буюртмачи раҳбариятини ёзма хабардор қилган ҳолда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари жамғармалардан харажатларни молиялаштиришни (тўлашни) ушбу ҳисоботлар талаб даражасида тақдим этилгунга қадар вақтинчалик чеклаб қўйишга ҳақли.
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
4-боб. Жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини шакллантириш
11. Жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури параметрлари лойиҳасини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
12. Маҳаллий ҳокимликлар ҳар йили 1 июнга қадар келгуси йил учун жамғармалар даромадлари ва харажатлари бўйича прогнозини тасдиқлаб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
5-боб. Жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурини шакллантириш ва тасдиқлаш
14. Жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури ушбу Низомда белгиланган тартибда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига келишиш учун киритилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
15. Инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурини шакллантиришда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
маҳаллий ҳокимликлар томонидан киритилган жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурлари лойиҳасини белгиланган тартибда кўриб чиқиш;
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
зарурат бўлганда жойларга чиққан ҳолда инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурларини шакллантиришда иштирок этиш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари бўйича ўрганишлар ўтказиш.
16. Инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурини шакллантиришда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаларининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурлари лойиҳасини шакллантириш, Низом доирасида ҳудуддаги ишлаб чиқариш, инвестиция, экспорт, маҳаллийлаштириш ва саноат зоналарини ривожлантиришга туртки бўладиган лойиҳалар бўйича таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этишга ҳамда тегишли йўналишда асосланган таклифлар беришга ҳақли;
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурлари лойиҳасини тегишли ҳудудий ташкилотлар ва таъминотчи ташкилотлар билан келишиш;
жамғармалар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар бўйича ушбу Низомда кўрсатилган буюртмачилар томонидан киритилган манзилли рўйхатларни кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда келишиш;
тасдиқланган манзилли дастурларда назарда тутилган объектлар бўйича буюртмачи ташкилотлар томонидан киритилган маълумотларга асосан инфратузилма лойиҳаларининг амалга оширилиши бўйича тизимли мониторинг юритиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ойда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ахборот киритиб бориш.
17. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқлангандан сўнг ҳисобот йилининг 20 январига қадар жамғарма даромадлари прогнози доирасида инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури лойиҳасини тайёрлайди ҳамда уни ҳисобот йилининг 1 февралига қадар тегишли таъминотчи ташкилотлар билан келишган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга киритади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
18. Маҳаллий ҳокимликлар ҳисобот йилининг 15 февралига қадар жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳалари бўйича манзилли дастурлар лойиҳасини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига кўриб чиқиш ва келишиш учун киритади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
19. Маҳаллий ҳокимликлар ҳисобот йилининг 1 мартига қадар инфратузилма лойиҳалари бўйича манзилли дастурлар лойиҳасини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишганидан сўнг уни тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига тақдим этади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
21. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари томонидан жамғармаларга ҳақиқатда тушган маблағлардан келиб чиқиб, маҳаллий ҳокимликлар таклифлари асосида инфратузилма лойиҳалари бўйича манзилли дастурларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
Бунда маҳаллий ҳокимликларнинг таклифлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан келишилади.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
6-боб. Жамғармалар маблағларини сарфлаш тартиби
22. Жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳалари бўйича буюртмачи вазифаси:
ичимлик ва оқова сув тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — «Ўзсувтаъминот» АЖ ҳузуридаги «Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» унитар корхонаси;
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича — Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги тегишли буюртмачилар;
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
электр энергияси билан таъминлаш ишлари бўйича — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий ташкилотлари ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий филиаллари;
табиий газ етказиб бериш ишлари бўйича — «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг ва «Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий филиаллари;
шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари томонидан амалга оширилади.
(22-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан жамғармалар маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирларга буюртмачи вазифаси бошқа ташкилотларга ҳам юклатилиши мумкин.
23. Маҳаллий ҳокимликлар ҳисобот йилининг 10 апрелига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари қарорига асосан инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури тасдиқлангандан сўнг жамғармаларга ҳақиқатда тушган маблағлар доирасида буюртмачиларга (таъминотчи ташкилотларга) лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда тендер ва танловларни ўтказиш учун тегишли кўрсатмаларни юборади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
24. Буюртмачи ташкилотлар (таъминотчи ташкилотлар) ҳисобот йилининг 20 майига қадар тасдиқланган манзилли дастурга асосан инфратузилма лойиҳалари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда бош пудрат ташкилотини аниқлайди.
25. Ичимлик ва оқова сув тармоқларини, автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун маблағлар белгиланган тартибда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган қурилишларнинг тасдиқланган манзилли рўйхатларига мувофиқ белгиланган тартибда пудрат (лойиҳа) ташкилотларига ажратилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
26. Электр энергияси ва газ тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан тегишли равишда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий ташкилотлари ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий филиаллари ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий филиалларига тасдиқланган лойиҳа смета-ҳужжатларига асосан 5 фоиз ставкада уч йил муддатда қайтариш шарти билан бир йўла ажратиладиган ссуда ҳисобидан амалга оширилади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
27. Жамғарма маблағлари ҳисобига инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган манзилли рўйхатлар ҳамда ссуда шартномалари асосида, харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
28. Маҳаллий ҳокимликлар ҳисобот йилининг 1 июнига қадар Ичимлик ва оқова сув тармоқларини ҳамда автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича манзилли рўйхатларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишган ҳолда тасдиқлайди.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
29. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари харажатлар графиги бўйича тасдиқланган манзилли рўйхатлар ва ссуда шартномаларига асосан белгиланган тартибда инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириб боради.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
30. Жамғарма ҳисобварақларидаги маблағларни ушбу Низомда назарда тутилмаган мақсадлар учун, шу жумладан, вақтинча олиб қўйиш тақиқланади.
Жамғармаларнинг фойдаланилмаган ҳамда буюртмачиларнинг мажбуриятлари бўйича қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари юзасидан тўлиқ молиялаштирилмаган маблағлар Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва келгуси йилга ўтказилиб, мақсадли равишда сарфланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
7-боб. Йирик инвестиция лойиҳаларининг ташқи муҳандислик тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби
31. Йирик инвестиция лойиҳаларининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича:
талабгорлар томонидан мурожаат этиш, мурожаатларни кўриб чиқиш, инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари бўйича экспертиза хулосасини олиш ҳамда ижобий хулосалар берилган инвестиция лойиҳалари рўйхатини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция лойиҳаларини ташқи инфратузилма билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 25 августдаги ПҚ-5233-сон қарорига мувофиқ белгиланган тартиб асосида;
жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган йирик инвестиция лойиҳаларининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича манзилли дастурни тасдиқлаш ва харажатларни амалга ошириш мазкур Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
311. Янги массив ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш ишларига лойиҳа ташкилотларини жалб қилиш бўйича харажатларнинг 30 фоизигача қисми жамғармалар маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
(311-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
8-боб. Йўл бўйи инфратузилма объектлари ташкил этиладиган ер майдонларини танлаш ҳамда у ерда ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби
32. Маҳаллий ҳокимликлар:
а) йўл бўйи инфратузилма объектлари ташкил қилинадиган ер участкаларининг рўйхатини марказлаштирилган муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишда энг яқин ҳудудларни ҳисобга олган ҳолда шакллантиради;
б) рўйхатга киритилган ер участкаларининг ҳар бири бўйича иқтисодий самарадорлиги, жойлаштириладиган хизмат кўрсатиш объектлари тури ва сони ҳамда уларда яратиладиган иш ўринларини назарда тутган ҳолда йўл бўйи инфратузилма объектларининг концепцияларини ишлаб чиқади ва келишиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади.
(32-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
Бунда йўл бўйи инфратузилма объектларини ташкил этиш ва ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашнинг иқтисодий-молиявий самарадорлигини баҳолаш ва уни амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини белгилаш, инфратузилма харажатлари учун талаб этиладиган маблағларнинг дастлабки ҳисоб-китобларини амалга ошириш, ер участкаларининг бошланғич нархларини белгилаш маҳаллий ҳокимликлар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва таъминотчи ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилади.
(32-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
33. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги йўл бўйи инфратузилма объектларининг концепцияларини кўриб чиқиб 15 кун муддатда ўз хулосасини маҳаллий ҳокимликларга юборади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
34. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ижобий хулосалар тақдим этилган ер участкалари маҳаллий ҳокимликлар томонидан лойиҳа концепцияси билан яхлит ёки лотларга бўлинган ҳолда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
Бунда йўл бўйи инфратузилма объектларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан белгиланган тартибда таъминлаб бериш (қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш) ва ер участкаларининг бошланғич нархлари инфратузилма харажатларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
35. Йўл бўйи инфратузилма объектларининг майдонигача ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини молиялаштириш йўл бўйи инфратузилма объектларининг белгиланган концепция асосида (ишга тушириш босқичининг) лойиҳа қийматининг камида 50 фоизи ўзлаштирилган тақдирда мазкур Низом талаблари асосида амалга оширилади.
ер участкалари ва бошқа мол-мулк олиб қўйилиши, уй-жойлар, нотурар жой бино ва иншоотлар бузилиши сабабли мулкдорларга етказилган зарарларни қоплаш;
ҳудудлар тозаланиши, ер ишлари бажарилиши, муҳандислик ва транспорт коммуникацияларининг майдон ички тармоқлари қурилиши, умумий фойдаланиладиган ҳудудлар ободонлаштирилиши;
реклама кампаниялари ва тақдимот тадбирлари ўтказилиши, шунингдек, маҳаллий, хорижий консалтинг ва архитектура компаниялари хизматлари учун харажатлар;
Дирекцияларни сақлаш ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари.
Ушбу харажатлар учун маблағлар Дирекцияларнинг ҳисобрақамларида ҳомийлар маблағлари, кредитлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан туширилган маблағлар етишмаган тақдирда, Дирекцияларнинг талабномасига асосан ўтказилади.
Бунда Дирекцияларни сақлаш харажатлари тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ ажратилади.
352. Махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари Дирекциялари жамғармалар маблағлари ҳисобидан зоналарда инфратузилма яратиш, бош режаларни ишлаб чиқиш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, Ягона Дирекциялар ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича таклиф ва талабномалар киритиши мумкин.
Бунда Ягона Дирекциялар ходимларини рағбатлантириш ҳисобот даврида (ҳар чорак) эришилган молиявий-иқтисодий натижаларга асосан (балансдаги бўш майдонларга инвестиция лойиҳаларининг жойлаштирилиши, электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган бўш ер майдонлари, ижара тўловларининг ундирилиши, пулли хизматлар кўрсатилиши) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари қарорига асосан амалга оширилади.
(81-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
9-боб. Жамғармалар маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш, ҳисоботини олиб бориш ва назорат қилиш
36. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари жамғармалар даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида ҳисоб ва ҳисоботларни қонунчиликда белгиланган тартибда юритади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
37. Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари:
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
а) белгиланган тартибда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштиришдан ҳамда ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан тушадиган маблағларнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган харажатлар чегириб қолинганидан сўнг қолган қисмининг 70 фоизи ва кичик саноат ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари, «Business city» марказлари ерларини реализация қилишдан жамғармаларга ўтказилиши белгиланган маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини таъминлайди;
(37-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
б) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган тушумлардан жамғармаларга ўтказилиши лозим бўлган маблағлар ва ушбу маблағлардан юзага келган қарздорликлар бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-кунига қадар ҳисобот (электрон тарзда, агар электрон алоқа воситалар билан узатиш дастури жорий этилган бўлса) тақдим этади.
(37-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
38. Буюртмачи ташкилотлар жамғармалардан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши бўйича тегишли ҳисоботларни (электрон тарзда, агар электрон алоқа воситалари билан узатиш дастури жорий этилган бўлса) Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-кунига қадар тақдим этади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
39. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари жамғармалардан молиялаштирилган харажатлар бўйича тегишли ҳисоботларни (электрон тарзда, агар электрон алоқа воситалари билан узатиш дастури жорий этилган бўлса) ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 8-кунига қадар Молия вазирлигига тақдим этади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
40. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим этилган тегишли ҳисобот ва маълумотлар асосида жамғармалардан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилиши юзасидан мониторинг олиб боради ҳамда ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15-кунига қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
41. Жамғармалардан ажратилган маблағларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликлари инфратузилма лойиҳаларининг ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича манзилли дастурлар, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари томонидан бажарилган ишлар ҳамда фойдаланишга топширилган объектлар тўғрисидаги ахборотларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, белгиланган тартибда расмий веб-сайтида эълон қилиб боради.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
10-боб. Якунловчи қоидалар
42. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
43. Жамғармалар маблағларининг мақсадли ишлатилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
44. Жамғармалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
Келгуси йил учун жамғармалар даромадлари ва харажатлари прогнозини тасдиқлаб, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади
Ҳар йили 1 июнга қадар
2-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари
Ўзбекистон Республикасининг Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқлангандан сўнг жамғарма даромадлари прогнози доирасида инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури лойиҳасини тайёрлайди
Ҳисобот йилининг 20 январига қадар
3-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари
Инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури лойиҳасини тегишли таъминотчи ташкилотлар билан келишган ҳолда маҳаллий ҳокимликларга киритади.
Ҳисобот йилининг 1 февралига қадар
4-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
Инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастурлари лойиҳасини Иқтисодиёт ва молия вазирлигига кўриб чиқиш ва келишиш учун киритади.
Ҳисобот йилининг 15 февралига қадар
5-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
Инфратузилма лойиҳалари бўйича манзилли дастурлар лойиҳасини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишганидан сўнг тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашларига киритади.
Ҳисобот йилининг 1 мартига қадар
6-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари қарорига асосан инфратузилма лойиҳаларининг манзилли дастури тасдиқлангандан сўнг жамғармаларга ҳақиқатда тушган маблағлар доирасида буюртмачиларга (таъминотчи ташкилотларга) лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда тендер ва танловларни ўтказиш учун тегишли кўрсатмаларни юборади.
Ҳисобот йилининг 10 апрелига қадар
7-босқич
Буюртмачи ташкилотлар
(таъминотчи ташкилотлар)
Тасдиқланган манзилли дастурга асосан инфратузилма лойиҳалари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда бош пудрат ташкилотини аниқлайди.
Ҳисобот йилининг 20 майига қадар
8-босқич
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ,
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ,
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий филиаллари
Электр энергияси ва газ тармоқларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан тегишли шартнома тузган ҳолда бюджет ссудаси олинади.
Манзилли дастур тасдиқлангандан сўнг
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
Ичимлик суви ва оқова сув тармоқларини ҳамда автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича манзилли рўйхатларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.
9-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармалари
Тасдиқланган манзилли рўйхатлар ва ссуда шартномаларига асосан белгиланган тартибда инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириб боради.
Харажатлар графиги бўйича
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)