1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш;
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт;
3.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастури тўғрисида
Спорт-таълим муассасалари фаолияти ривожланишининг ўрта ва узоқ муддатли истиқболларини белгилаш, уларда олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан уларни бошқариш ва молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, моддий-техник ва ресурс имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
1. Қуйидагилар:
Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ;
Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастурини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ;
2022 — 2025 йилларда олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий параметрлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
2. Белгилансинки:
а) спорт бино ва иншоотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари фақатгина олдиндан ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асосномага мувофиқ амалга оширилади;
б) олимпия ва паралимпия захиралари коллежларининг моддий-техника базасини янада яхшилаш учун Давлат бюджетидан 2022 йилдан бошлаб дастурлар тўлиқ бажарилгунга қадар ҳар йили қўшимча:
қурилиш-таъмирлаш ишларига — 50 миллиард сўм;
замонавий спорт жиҳозлари, технология воситалари, асбоб-ускуналар ва махсус спорт кийимлари билан таъминлашга — 10 миллиард сўм;
тиббиёт бўлимларини замонавий асбоб-ускуналар, дори-дармон ва тиклантирувчи воситалар билан жиҳозлашга — 10 миллиард сўм;
замонавий ўқув адабиётларини чоп этиш ва харид қилишга — 2 миллиард сўм маблағ ажратилади.
3. Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров):
Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ҳудудларда ўрганишлар олиб борган ҳолда, олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари учун қўшимча қуриладиган замонавий ўқув, ётоқхона, ошхона, тиббиёт бинолари ва спорт иншоотларининг намунавий лойиҳаларини тасдиқласин. Бунда, уларнинг спорт иншоотларида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратишни кўзда тутсин;
мазкур қарор асосида объектларнинг лойиҳаолди ва (ёки) лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишида энг мақбул меъморий ҳамда техник ечимлар қўлланилишини, уларни инновацион технологияларга асосланган, арзон, энергия тежамкор ва тез барпо этиладиган енгил конструкция ва материаллардан қуриш, шинамлик ва экологик хавфсизлик талабларига мувофиқлигини таъминлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказишни таъминласин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан доимий давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон)
а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:
икки ой муддатда олимпия ва паралимпия захиралари коллежларининг тиббиёт бўлимларида фойдаланиладиган замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари рўйхатини тасдиқласин;
2021-2022 йиллар давомида олимпия ва паралимпия захиралари коллежларининг тиббиёт бўлимларини модернизация қилиш, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда малакали мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўрсин;
олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ўқувчиларининг ҳудудлардаги ихтисослаштирилган марказий шифохоналарга махсус контингент сифатида бириктирилишини таъминласин;
(4-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
б) икки ой муддатда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан биргаликда спорт-таълим муассасалари томонидан республика ва жаҳон ахборот-ресурсларидан масофадан туриб фойдаланиш тизимини яратсин;
(4-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти кутубхонасини спорт турлари, умумкасбий ва махсус фанлар бўйича 8 000 дона;
олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари кутубхоналарини спорт турлари, умумкасбий ва махсус фанлар бўйича 7 000 дона;
бошқа спорт-таълим муассасаларининг кутубхоналарини спорт турлари бўйича 35 000 дона хорижий адабиётлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
Белгилансинки, спорт турлари, умумкасбий ва махсус фанлар бўйича хорижий адабиётларни харид қилиш ва таълим муассасаларига етказиб бериш билан боғлиқ 10 миллиард сўмлик харажатлар биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Туризм ва спорт вазирлигига 2022 йилда республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қопланади, келгуси йилларда ушбу муассасаларнинг кутубхона фондини бойитиб бориш уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(4-банд «в» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
г) Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари бўлган спортчилар томонидан ташкил этилган нодавлат спорт-таълим муассасалари машғулотларини олиб бориш учун давлат тасарруфида бўлган зарур бино ва иншоотларнинг ижара тўловларисиз уларга тақдим этилишини таъминласин;
д) 2022 йил 1 июлга қадар олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаётган нодавлат спорт-таълим муассасаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин;
(4-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги ПҚ-268-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 07/22/268/0478-сон)
е) ўз тизимидаги барча турдаги спорт бино ва иншоотларида турникет (лазер-датчикли) ва видео қайд қилиш мосламаларини ўрнатиш ишларини Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширсин.
(4-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон)
5. Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) Ҳисоб палатаси (Б. Турабов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Ш. Шарахметов) билан биргаликда охирги 3 йилда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон)
қурилган, шу жумладан реконструкция қилинган, мукаммал таъмирланган ва жиҳозланган спорт объектларини;
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт-таълим муассасалари, спорт федерация (ассоциация)лари ва бошқа давлат спорт ташкилотлари томонидан амалга оширилган харидлар ва хизматларни жойига чиққан ҳолда ўргансин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон)
Ўрганиш жараёнида сарфланган маблағлардан оқилона, тежамкор ва самарали фойдаланганлиги, тендер ва танловлар очиқ ва шаффоф ҳолда ўтказилганлиги, коррупцияга йўл қўйилмаганлиги, давлат харидларининг бошқа асосий принципларига тўлиқ риоя қилинганлигига қонуний баҳо берилсин.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
6. Спорт-таълим муассасалари ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтини жиҳозлаш ҳамда фаолиятини ташкил этиш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Спорт вазирлиги томонидан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, махсус транспорт воситалари, мультимедиа маҳсулотлари, тиббиёт тренажёрлари, адабиётлар, сунъий ҳамда табиий майдон қопламалари ва инвентарлар 2024 йил 1 октябрга қадар божхона божидан озод этилсин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Давлат божхона қўмитаси мазкур бандга асосан хориждан олиб келинадиган товарлардан бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда, имтиёзлар берилиши муносабати билан тўланмаган божхона божи суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Давлат бюджетига ундирилишини таъминласин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.04.00 Олимпия ва паралимпия ҳаракати]
Давлат бюджети, шунингдек, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахс, устав капиталининг 50 фоизи ва ундан ортиғи устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахс (кейинги ўринларда — давлат улуши мавжуд ташкилотлар) ҳисобидан молиялаштириладиган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва спорт федерация (ассоциация)ларининг даромадлари ва харажатлари сметаси ҳар йили Спорт вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
даромадлар ва харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлардан ортиқча харажат қилишга ҳамда сметада кўзда тутилмаган харажатларни амалга оширишга йўл қўйилмайди;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
спорт мусобақаларини ўтказиш учун бюджет маблағлари фақат ҳар йили тасдиқланадиган спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси асосида ажратиб борилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.12.00 Давлатнинг молиявий назорати]
Давлат бюджети ва давлат улуши мавжуд ташкилотлар ҳисобидан молиялаштириладиган спорт тадбирлари учун ажратиладиган маблағларнинг самарали ва мақсадли фойдаланилиши устидан доимий равишда давлат молиявий назорати органлари томонидан назорат ўрнатилади;
(7-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудларда спорт турларини ривожлантириш бўйича ишларни самарали ташкил қилсин, ҳар йили спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига мувофиқ ҳудудий спорт мусобақаларини тўлиқ ҳажмда молиялаштириш ҳамда юқори савияда ўтказиш чораларини кўрсин.
9. Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов) уч ой муддатда:
а) Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтган ёзги ХХХII Олимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз фаолиятини тарғиб этиш тизимини жорий қилиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилсин:
мазкур спортчиларимиз таҳсил олган спорт-таълим ва олий таълим муассасалари, маҳаллаларда уларнинг ибратли фаолиятига бағишланган кўргазмалар ташкил қилиш;
кўргазмаларга ёшларни кенг жалб қилиш, уларда спорт руҳиятини юксалтириш, болалар ўртасида спорт тарбиясини кучайтириш;
тарғибот-ташвиқот ишларини мунтазам равишда ташкил этиш орқали ёшларни спортга, айниқса, олимпия ва паралимпия спорт турларига жалб қилиш;
б) Оксана Чусовитина ва Баҳодир Жалолов номларидаги спорт маҳорати мактабларини ташкил этиш ва улар учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб бериш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин;
в) спортда юксак натижаларга эришиб, спорт жароҳатлари олганлиги ёки спорт фаолиятини ёш кўрсаткичларига кўра тугатган юксак малакали спортчиларни кейинги фаолиятини давом эттириши учун касбга йўналтириш, уларни иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ажратилган маблағлар доирасида:
мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид брифинглар, пресс-конференциялар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсин;
Кинематография агентлиги билан биргаликда ёшларнинг спортга кириб келишидан бошлаб уларнинг юқори натижаларга эришиш йўли, нуфузли мусобақалардаги иштироки ва бугунги кундаги ҳаёти тўғрисида қисқа метражли бадиий ва ҳужжатли фильмлар, видеороликлар, махсус кўрсатувлар тайёрланишини ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда Ўзбекистон чемпионати (кубоги), мамлакатимизда ўтказиладиган нуфузли халқаро мусобақалар (турнирлар)нинг улар ўтказилишидан камида икки ой олдин тасдиқланган медиа-режа асосида оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот қилинишини амалиётга жорий этсин.
11. Туризм ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби О.О. Касимов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М.М. Ташходжаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев зиммасига юклансин.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 5 ноябрь,
ПҚ-5280-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги ПҚ-5280-сон қарорига 1-ИЛОВА
Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш
ДАСТУРИ
1-боб. Умумий қоидалар
Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 июндаги «2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирокини таъминлаш ҳамда олимпия спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5160-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Дастур спорт таълими тизимини ривожлантиришнинг мақсади, вазифалари, устувор йўналишлари, истиқболдаги босқичларини белгилайди ҳамда улар бўйича дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.
2-боб. Спорт таълими тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари
Спорт таълими тизимини ривожлантириш қуйидаги устувор йўналишларга асосан амалга оширилади:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
а) спорт таълими тизимининг мазмунини сифат жиҳатидан янгилаш, шунингдек, малакали профессионал педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш:
тренер-ўқитувчилар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг тегишли йўналишларида таълимнинг педагогика, дидактика, амалий педагогик психология, методика, умумкасбий ва махсус фанларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, ўқув материалларини ва педагогик баҳолашни ишлаб чиқиш орқали педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;
таълим беришнинг замонавий назарияларини ўзлаштириш, педагогик психологияни тушуниш, педагогик компетентлик ҳамда шахсга йўналтирилган ёндашувлар асосларини эгаллашни кўзда тутган ҳолда тренер-ўқитувчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш марказлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш;
спорт-таълим муассасаларида тренер-ўқитувчиларнинг сифат таркибини, хусусан бакалавр даражасига эга бўлган тренерлар сонини босқичма-босқич ошириш;
спорт таълими тизими учун бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини, шу жумладан ёш кадрлар кириб келишини рағбатлантиришни қўллаб-қувватлаш;
аввало олис ва чекка ҳудудларда жойлашган, ўқувчилар сони кам бўлган спорт мактаблари тренерларига қўшимча янги ихтисосликлар ва малакаларни ўзлаштиришга имкон берадиган спорт таълими инфратузилмасини шакллантириш;
(2-боб «а» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
спорт таълими соҳасида раҳбар кадрлар тайёрлаш бўйича стандартлаштирилган дастур ишлаб чиқиш ҳамда «Спорт таълими соҳасида менежмент» йўналиши бўйича малака ошириш тизимини яратиш;
спорт-таълим муассасалари раҳбар ходимлари лавозимига номзодлар ўртасида танлов асосида саралаш амалиётини жорий қилиш ва уларни рағбатлантиришни кучайтириш;
тренер-ўқитувчиларнинг масофадан малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизими самарадорлигини ошириш ва қамровини кенгайтириш;
малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш мазмуни ва усулларини янгилаш, баҳолаш тизимини қайта кўриб чиқиш;
тренерлар тайёрловчи тегишли йўналишидаги олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим йўналишлари учун қабул квоталарини ошириш, Спорт вазирлигининг асосланган тавсиясига асосан тренерларга эҳтиёж катта бўлган олис ва чекка ҳудудлардаги абитуриентлар учун умумий қабул квоталари доирасида имтиёзли қабул квоталарини белгилаш механизмини жорий этиш;
(2-боб «а» кичик бандининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
ўқувчи-спортчиларнинг умумий ва махсус жисмоний ҳамда техник-тактик даражасини баҳолашга йўналтирилган халқаро тажрибалардан фойдаланиб спортчининг сифат даражасини баҳолаш миллий тизимини яратиш;
тренерларнинг малака талабларини, шунингдек, янгиланган стандартларини жорий этиш учун эгалланадиган амалий кўникмаларни аниқлашнинг янги усулларини жорий этиш;
ёш тренерларни, уларнинг хизмат мавқеи ўсишини ҳисобга олган ҳолда, касбий қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликда ишлаш механизмини такомиллаштириш;
спорт-таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш;
спорт-таълим муассасаларининг таъсис ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш, замонавий бошқарувни жорий қилиш, уларнинг спортчилар, тренерлар ва жамият олдидаги масъулиятини ошириш;
спорт таълими тизимини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилган халқаро меъёрлар ва стандартларни имплементация қилиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
б) иқтидорли ва истеъдодли ёшлар билан аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни амалга ошириш тизимини такомиллаштириш:
спорт мусобақаларини ўтказиш механизмларини қайта кўриб чиқиш ва қобилиятли, иқтидорли спортчиларни аниқлашда шаффофликни таъминлаш, баҳолаш мезонларини мос равишда тегишли халқаро қоидаларга ва мезонларига мослаштириш;
спорт мактаблари, шу жумладан уларнинг филиалларини ташкил этиш;
(2-боб «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари контингентини олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича шакллантириш;
(2-боб «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
республика олий спорт маҳорати мактабларининг илмий салоҳиятга эга тренерлар жамоасини спорт мактабларида иқтидорли ўқувчилар билан ишлашга ва спорт даражаси сифатини баҳолашга жалб қилиш;
(2-боб «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
спорт-таълими муассасаларига ўқувчиларни қабул қилишда шаффофликни таъминлаш;
спорт мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган спорт мактабларига ўқувчиларни қабул қилишда уларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими бўйича спорт синовларини муваффақиятли топширганлигига алоҳида эътибор қаратиш;
(2-боб «б» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
давлат буюртмасига асосан спорт-таълим муассасалари томонидан разрядли ва унвонли спортчилар тайёрлаш тизимини жорий этиш;
ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция)нинг рақамлаштирилган янги тизимини жорий қилиш мақсадида махсус спорт тизимини бошқариш платформасини яратиш ва келгусида унинг самарали фаолият юритишини таъминлаш;
спорт-таълим муассасалари ўқувчиларининг якка тартибдаги иш дафтарлари, карточкалар, тарқатма ва саноқ материаллари мазмуни ва дизайнини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
етук ва профессионал спортчиларни тайёрлаш учун спорт-таълим муассасаларининг спорт федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорлигини кучайтириш;
халқаро тажрибани ўрганиш асосида иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш, халқаро спорт майдонларида муносиб қатнашадиган профессионал спортчиларни тайёрлаш учун уларнинг кўникма ва билимини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ўқитиш дастурлари ва методикаларини амалиётга жорий этиш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
кичик ёшдан ўқувчиларда соғлом, кучли ва таъсирчан мотивацияни шакллантириш ҳамда спорт турини танлаш, спортда натижага эришишни мустақил режалаштириш қобилиятини ривожлантириш;
замонавий дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар учун ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда мультимедиа иловаларини яратиш;
спорт-таълим муассасалари кутубхоналарини ўқувчилар мустақил тайёрланадиган замонавий (smart) марказларга айлантириш, уларнинг фойдали майдонларини кенгайтириш ва моддий-техник жиҳозлаш, ягона ахборот тизимига бирлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси электрон ресурсларига улаш;
спорт-таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш, муқобил ёндашувларни ўрганишга ва илмий асослашга йўналтирилган амалий характердаги илмий изланишларни ривожлантириш;
олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида бир-бири билан узвий боғлиқ бўлмаган фанлар асосида тузилган ўқув дастурларидан босқичма-босқич воз кечиш, ўқув режалари ва таълим дастурлари сонини оптималлаштириш;
(2-боб «в» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
олимпия ва паралимпия спорт турларининг тарихи, хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси, спортчилар ва тренерларни комплекс тайёрлаш каби масалаларга қаттиқ эътибор қаратиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
г) ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашни, уларнинг жисмонан соғлом ва бақувват шаклланишини таъминлаш:
спорт-таълим муассасалари шуғулланувчилари ўртасида соғлом овқатланиш тамойилларини оммалаштириш;
олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ўқувчиларини овқатлантириш ҳамда хўжалик хизматларини аутсорсинг шартлари асосида амалга ошириш;
(2-боб «г» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
саломатликни муҳофаза қилиш ва спортда фармакологик таъсирга эга дори препаратлари ва бошқа моддалардан қонуний фойдаланиш борасида спортчилар, тренерларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш тадбирларини ўтказиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тарбиясида муаммолари бўлган ўқувчиларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишларини олиб бориш;
ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганган ҳолда спорт-таълим муассасаларида ўқувчилар ўртасида зўравонлик (буллинг)нинг олдини олишга қаратилган дастурларни жорий этиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.09.00.00 Имтиёзлар / 06.09.01.00 Ногиронлар учун имтиёзлар;
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
д) жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган спортчиларга кўрсатиладиган спорт хизматлари сифатини яхшилаш:
жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган спортчилар таълим оладиган спорт-таълими муассасалари бинолари, иншоотлари, спорт базалари ва бошқа объектларига қўйиладиган талабларни белгилаш;
жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган спортчилар ўқитиладиган таълим муассасаларини зарур адабиётлар, методик қўлланмалар, касбларга ўқитиш учун зарур бўладиган ускуна ва жиҳозлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган спортчиларни ўқитиш учун инклюзив таълим тизимини ташкил этиш, таълим муассасаларини махсус мосламалар (кўтариш қурилмаси, пандус, тутқич ва бошқалар), шунингдек, тегишли кадрлар (педагог-дефектолог, болаларни руҳий-педагогик кузатиш бўйича мутахассислар ва бошқалар) билан таъминлаш;
жамоатчилик ўртасида жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган болаларнинг билим олиш ҳамда спорт билан шуғулланиш ҳуқуқи, инклюзив ўқитишнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш;
жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган спортчиларнинг мослашиши ва интеграцияси учун олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларини махсус жиҳозлар билан таъминлаш;
(2-боб «д» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
е) спорт-таълим муассасалари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳаларни жорий этиш:
барча спорт-таълим муассасаларини ягона маълумотларни узатиш тармоғига бирлаштириш ҳамда фойдаланиш учун рухсат этилган Интернет тармоғи ресурсларини автоматик фильтрлаш орқали «Хавфсиз Интернет» концепциясини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш;
ички локал тармоқларни яратиш, ўқув синфхоналарини, ўқитувчилар ҳамда муассаса маъмуриятини ахборот-коммуникация технологиялари ва воситалари, хусусан компьютер техникаси, интерактив доска, планшет ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш;
Спорт вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг бошқарув жараёнларини автоматлаштириш, янгиликлар, хавф-хатарлар ва муаммоларга ўз вақтида муносиб равишда эътибор қаратиш учун ахборот алмашинувининг самарали тизимини шакллантириш;
(2-боб «е» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
спорт-таълим муассасаларининг мавжуд дарслик ва ўқув-услубий адабиётларини тўлиқ электрон форматга ўтказиш;
ахборот-коммуникация технологиялари ривожланишининг замонавий тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда спорт таълими тизимида компьютерлаштириш даражасини ошириш;
ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда янги авлод дарслик ва ўқув-услубий адабиётларини тайёрлаш ва чоп этишни ташкиллаштириш;
спорт таълими тизими бошқаруви соҳасига илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг замонавий ютуқларини жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш;
бюджетдан ташқари манбалардан, ҳомийлардан маблағлар тушиши ва тақсимланишини назорат қилиш мақсадида рақамли онлайн-платформаларни яратиш;
спорт таълими тизимида мультимедиа маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва уларни қўллаш жараёнини тизимли ташкил этиш чораларини кўриш;
электрон китобларни мобил ускуналарга юклаб ва кўчириб олиш мақсадида кутубхоналарда QR-код ёрдамида электрон китоблар ҳақидаги ахборотларни жойлаштириш тизимини яратиш;
спорт-таълим муассасаларида ўқувчиларнинг спорт натижаларини QR-кодлантириш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
ж) спорт таълими тизимида коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан механизмини яратиш:
спорт таълими тизими давлат хизматчиларининг профессионал корпусини яратиш, уларнинг ҳуқуқий мақоми, классификацияси, хизматга қабул қилишнинг шаффоф механизмлари (танлов асосида), кадрлар захирасини шакллантириш, одоб-ахлоқ нормаларига риоя этилишини таъминлаш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
спорт таълими тизимида давлат хизматининг жозибадорлигини ошириш, коррупциянинг юзага келиш хавфи ва мансаб суиистеъмолчилигини камайтириш имконини берадиган давлат хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминотининг замонавий тизимини яратиш;
Спорт вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг шаффофлиги ва очиқлигини кучайтириш, жисмоний ва юридик шахсларга ахборот тақдим этишнинг замонавий шаклларини жорий қилиш орқали спорт-таълим муассасалари ва аҳоли билан ўзаро ишлашда ортиқча маъмурий сарф-харажатларга барҳам бериш;
(2-боб «ж» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги, самарали механизм ва услубларини жорий этиш;
иш вақти ва моддий ишлаб чиқариш ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ахборот-коммуникация технологиялари ютуқларини кенг жорий этиш ҳисобига спорт таълими тизими ходимларининг меҳнат унумдорлигини ошириш;
спорт-таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш борасида улар билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳамкорлигини кучайтириш;
спорт-таълим муассасаларидаги ускуналар, махсус транспорт воситалари, компьютер техникаси, мультимедиа маҳсулотлари, тиббиёт тренажёрлари, адабиётлар, қурилиш материаллари, сунъий ҳамда табиий майдон қопламалари ва инвентарлардан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш, бюджет маблағларидан тўғри фойдаланиш;
спорт мусобақалари, конференция, кўргазма ва бошқа тадбирларни ўтказиш орқали мамлакатнинг спорт таълими соҳасидаги ютуқларини кенг ёритиш, халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
з) спорт-таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларни молиялаштириш самарадорлигини ошириш:
илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда босқичма-босқич қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларида илғор технологиялар ва муҳандис ечимларига таяниш, мазкур ишларни амалга оширишда инновацион технологияларга асосланган, арзон, энергия тежамкор ва тез барпо этиладиган енгил конструкция ва материаллардан кенг фойдаланиш, уларни шинамлик ва экологик хавфсизлик талабларига мувофиқлигини таъминлаш;
спорт таълими тизимида қулай инвестиция муҳитини яратиш, хусусий секторни спорт-таълим муассасаларининг қувватларини оширишга янада рағбатлантириш ва манфаатдорлигини ошириш;
нодавлат спорт-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, спорт таълими тизимида рақобат муҳитини ошириш, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш;
олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ва бошқа спорт-таълим муассасаларидан етишиб чиққан Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон чемпионатлари (кубоклари) ғолиб ва совриндорлари бўлган спортчиларнинг мактаблари (клублари)ни ташкил этиш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
(2-боб «з» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
оилавий нодавлат спорт таълими тизимини жорий қилишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш;
«Замонавий спорт иншооти» лойиҳасини амалга ошириш, унинг доирасида спорт-таълим муассасалари учун халқаро тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда янги турдаги спорт иншоотларни барпо этиш ва муқаддам қурилган янги биноларни замонавий иншоотлар намунасига мослаштиришни таъминлаш;
олимпия ва паралимпия захиралари коллежларида тиббиёт бўлимларини ташкил этиш, уларни кардиология, травматология, стоматология ва бошқа зарур йўналишлар бўйича замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда малакали мутахассисларни жалб қилиш;
спорт-таълим муассасаларининг ўқув хоналари ва лабораторияларини замонавий мебель, жиҳозлар, ўқув-услубий материаллар, компьютер ва мультимедиа техникалари, видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш;
спорт-таълим муассасаларида пуллик хизматларни кўрсатишни кенгайтириш, ҳомийлик ва хайрия маблағлари ҳисобидан бюджетдан ташқари жамғармаларни шакллантириш амалиётини жорий этиш;
спорт-таълим муассасаларини электр энергияси, табиий газ, кўмир, ичимлик суви ва бошқа коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги ПҚ-5280-сон қарорига 2-ИЛОВА
Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастурини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича
I. Спорт таълими муассасалари инфратузилмасини ривожлантириш, моддий-техник жиҳатдан янада яхшилаш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш
1.
Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг моддий-техника базасини янада яхшилаш.
1. Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларини замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш рўйхатини тасдиқлаш.
2021 йил декабрь
-
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
2. Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг моддий-техника базасини янада яхшилаш юзасидан қуйидаги мақсадлар учун маблағлар ажратиш:
қурилиш-таъмирлаш ишларига 50 миллиард сўм;
энг сўнгги замонавий спорт жиҳозлари ва асбоб-ускуналари билан таъминлашга 10 миллиард сўм;
замонавий ўқув адабиётларини чоп этиш учун 2 млрд сўм;
тиббиёт бўлимларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга 10 миллиард сўм.
2022 йил давомида
Давлат бюджети маблағлари
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
3. Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида тиббиёт бўлимларини ташкил этиш.
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб
Давлат бюджети маблағлари
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
4. Кардиология, травматология, стоматология йўналишлари бўйича замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда малакали мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўриш.
2.
Олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш, спорт таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни бугунги кун талаблари асосида ўтказиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
Қуйидагиларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш:
-
Туризм ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини танқидий ўрганиш асосида улар фаолиятини янада ривожлантириш;
2022 йил февраль
спорт-таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини қайта кўриб чиқиб, янги такомиллаштирилган тизимни жорий этиш;
спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларини ўтказишни бугунги кун талаблари асосида ташкил этиш бўйича янги тизимни жори? этиш.
2022 йил март
3.
Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари ҳамда йирик спорт иншоотларини оптик толали алоқа линияларига уланишини таъминлаш.
1. Спорт-таълим муассасаларини оптик толали алоқа линияларига улаш учун уларнинг рўйхатини шакллантириш ҳамда Ахборот технологиялари коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига киритиш.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
II. Юқори маҳоратли ва юксак маънавиятли спортчилар тайёрлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, спортчилар ва тренерларни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш
4.
Спорт таълим муассасаларини маҳоратли тренерлар билан таъминлаш чораларини кўриш.
1. Халқаро тажрибани ўрганиш асосида ҳар бир спорт тури бўйича мезон ва талабларни ишлаб чиқиш.
2022 йил март
-
Туризм ва спорт вазирлиги, спорт федерация (ассоциация)лари
2. Спорт таълим муассасаларида тоифали тренерлар фаолият кўрсатишига босқичма-босқич эришиш (фоиз ҳисобида) орқали уларнинг сифат таркибини яхшилаш:
спорт таълими муассасаларидаги тренерлар орасида олий тоифали тренерлар улуши (6%);
спорт таълими муассасаларидаги тренерлар орасида биринчи тоифали тренерлар улуши (35%);
спорт таълими муассасаларидаги тренерлар орасида иккинчи тоифали тренерлар улуши (30%).
2021-2022 йиллар давомида
Ижрочилар маблағлари
Туризм ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
5.
Спортчи ва тренерларнинг хориждаги фаолиятини тартибга солиш.
Халқаро тажрибани ўрганиш асосида спортчи ва тренерларнинг хорижда фаолият кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.
2022 йил апрель
-
Туризм ва спорт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги
6.
Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг илмий ресурс базасини кучайтириш.
1. Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтида илмий тадқиқотлар ўтказиш ва мавж?д ўқитиш дастурлари ва методикаларини такомиллаштириб бориш учун замонавий илмий-амалий лаборатория ташкил этиш.
2. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида тренер-ўқитувчиларни замонавий талаблар асосида қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этишга ихтисослашган ўқув-амалий лабораториясини очиш.
2022 йил май
Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари
Туризм ва спорт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги
7.
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти ходимлари томонидан Япония, Хитой, Россия, Корея, Туркия ва бошқа давлатларнинг тажрибасини ўрганиш асосида спорт-таълим муассасалари учун иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш, профессионал спортчиларни тайёрлаш, тренерларни билим, кўникма ҳамда касбий маҳоратини оширишга йўналтирилган замонавий ўқитиш дастурлари ва методикаларини ишлаб чиқиш, доимий такомиллаштириш ва амалиётга татбиқ этиш.
Амалий чора-тадбирларни амалга ошириш.
2021-2022 йиллар давомида
Ижрочилар маблағлари
Туризм ва спорт вазирлиги
III. Ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция)нинг рақамлаштирилган янги тизимини жорий қилиш, иқтидорли ёшлар билан аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни амалга ошириш
8.
Ўзбекистон чемпионати мусобақаларини ўтказишни сифат жиҳатдан юқори босқичга олиб чиқиш.
1. Мусобақаларни ўтказиш регламентини ишлаб чиқиш.
2022 йил январь
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
2. Ўзбекистон чемпионатларини қуйидаги тартибда ўтказиш:
1-босқич — муассаса миқёсида;
2-босқич — туман (шаҳар) миқёсида;
3-босқич — ҳудудлар миқёсида;
4-босқич — республика миқёсида (финал).
Календарь режага мувофиқ
Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар
3. Ўзбекистон чемпионатлари ўтказилгандан сўнг мавжуд паралимпия спорт турлари бўйича чемпионатлар ўтказиш.
Кетма-кет
4. Ҳудудларда спорт турларини ривожлантириш бўйича ишларни самарали ташкил қилиш, спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига мувофиқ ҳудудий спорт мусобақаларини тўлиқ ҳажмда молиялаштириш ҳамда юқори савияда ўтказиш бўйича зарур чораларни кўриш.
2021 йил ноябрдан бошлаб доимий
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания
5. Ўзбекистон чемпионати (кубоги), Ўзбекистонда ўтказиладиган нуфузли халқаро мусобақаларни тасдиқланган медиа-режа асосида оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот қилинишини амалиётга жорий этиш.
Мусобақалар ўтказилишидан камида бир ой олдин
9.
Давлат буюртмасига асосан спорт мактаблари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари, республика олий спорт маҳорати мактаблари томонидан разрядли ва унвонли спортчилар тайёрлаш тизимини жорий этиш.
Спорт-таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш
1. Қуйидагиларни тасдиқлаш:
-
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси
Спорт мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган спорт мактаблари томонидан тайёрланадиган разрядли ва унвонли спортчиларнинг давлат буюртмаси;
Ҳар йили 1 августга қадар
Республика олий спорт маҳорати мактабларида тайёрланадиган разрядли ва унвонли спортчиларнинг давлат буюртмаси.
2022 йилдан бошлаб ҳар йили 1 январга қадар
2. Халқаро тажрибани ўрганиш асосида спорт-таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг амалдаги рейтинг тизимини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш.
2022 йил июнь
IV. Спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш
10.
Антидопинг назоратининг самарали тизимини жорий этиш, спортда фармакологик таъсир кўрсатувчи дори воситалари ва бошқа моддалар қўлланишини назорат қилиш.
1. Спорт таълими муассасалари ўқувчи-спортчилари ва тренерларига ҳалол спортни тарғиб қилиш.
2. Саломатликни муҳофаза қилиш ва спортда фармакологик таъсирга эга дори препаратлари ва бошқа моддалардан қонуний фойдаланиш борасида спортчилар, мураббийларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш тадбирларини ўтказиш.
3. Спортчиларни антидопинг мавзуларига оид тегишли ўқув-ахборот материаллари ва турли кўргазмали маълумотлар билан таъминлаш.
4. Спортчилар томонидан антидопинг қоидаларига қатъий риоя қилиниши устидан самарали антидопинг назоратини амалга ошириш.
2021-2022 йиллар давомида
Ижрочилар маблағлари
Миллий антидопинг агентлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
11.
Спорт таълим муассасалари, спорт федерация (ассоциация)лари, клублари ва жамоалари тиббиёт ходимларининг малакасини оширишга кўмаклашиш, уларга спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва антидопинг назоратини амалга ошириш борасида услубий ёрдам кўрсатиш.
1. Спортда допинг қўлланишининг олдини олиш масалаларига бағишланган миллий ва халқаро илмий форумлар, симпозиумлар, анжуманлар, семинарлар ҳамда бошқа тадбирларни ташкил қилиш.
2. Тегишли тадқиқотлар (допинг-тест) ва допинг назоратининг бошқа элементларини ташкил этиш, шу жумладан намуналар ва биоматериалларни топшириш тартиб-таомили тўғрисида спортчилар ва шифокорларга ахборот-маслаҳат беришни таъминлаш.
3. Спорт федерация (ассоциация)лари, клублари, жамоалари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар учун антидопинг бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.
4. Саломатликни муҳофаза қилиш ва спортда фармакологик таъсирга эга дори препаратлари ва бошқа моддалардан қонуний фойдаланиш борасида спортчилар, мураббийлар, тиббиёт ва бошқа мутахассисларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш тадбирларини ўтказиш.
2021-2022 йиллар давомида
Ижрочилар маблағлари
Миллий антидопинг агентлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
12.
Жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ҳамда бошқа муассасаларнинг антидопинг назорати соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш.
1. Спортда допинг қўлланишини аниқлаш ва олдини олиш борасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.
2. Спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ва спорт таълим муассасалари, спорт федерация (ассоциация)лари, клублари ва жамоаларига етказиш.
3. Давлат органлари, жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг антидопинг назорати соҳасида қўшма тадбирлар ташкил этиш ва тажриба алмашиш орқали ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш.
2021-2022 йиллар давомида
Ижрочилар маблағлари
Миллий антидопинг агентлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
V. Оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда ушбу дастурнинг мазмун-моҳияти ҳамда уни амалга ошириш жараёни тўғрисида кенг ахборот-тушунтириш ишларини олиб бориш
13.
Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет тармоғи орқали спортни кенг тарғиб қилиш чораларини амалга ошириш.
1. Машҳур спортчилар билан давра суҳбатлари, мулоқотлар ўтказиш.
2. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва кубокларининг тўлиқ ёритилишини таъминлаш.
2021 йил ноябрдан бошлаб доимий
Ижрочилар маблағлари
Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
14.
Спортни кенг тарғиб қилиш, аҳолини спорт соҳасидаги янгиликлар тўғрисида хабардор қилиш.
1. Телерадиоканаллар эфирида жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид эълонларни намойиш этиш.
2021 йил ноябрдан бошлаб мунтазам
Ижрочилар маблағлари
Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
2. Спорт мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлар фаолияти ҳамда спорт билан шуғулланишнинг инсон ҳаёти ва саломатлигини таъминлашдаги аҳамиятини тарғиб қилувчи кўрсатув ҳамда эшиттиришларни эфирга узатиш.
Медиа-режага асосан
3. Давлат мукофотлари билан тақдирланган спортчилар томонидан аҳолини жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга тарғиб қилишга қаратилган телекўрсатувлар тайёрлаш ва ҳар куни намойиш этилишини таъминлаш.
2021 йил ноябрдан бошлаб мунтазам
15.
Нуфузли мусобақалар ғолиблари бўлган спортчилар фаолиятини ёритиш.
Ёшларнинг спортга кириб келишидан бошлаб уларнинг юқори натижаларга эришиш йўли, нуфузли мусобақалардаги иштироки ва бугунги кундаги ҳаёти тўғрисида қисқа метражли видеороликлар ҳамда махсус кўрсатувлар тайёрланишини ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш.
2021 йил ноябрдан бошлаб доимий
Ижрочилар маблағлари
Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Кинематография агентлиги
16.
Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини ташкил қилиш.
1. Паралимпиячиларнинг матонат мактабини ташкил қилиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ тузиш.
2. Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2021 йил ноябрь
-
Туризм ва спорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Кинематография агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Миллий паралимпия қўмитаси, Ёзувчилар уюшмаси, «Нуроний» жамғармаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар
Изоҳ: ушбу дастур тегишли даврга мўлжалланган мақсадли параметрлар ва асосий йўналишлардан келиб чиқиб, ҳар йили алоҳида Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланадиган «йўл харитаси» орқали босқичма-босқич амалга ошириб борилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги ПҚ-5280-сон қарорига 3-ИЛОВА
Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025 йилгача ривожлантириш дастурининг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари)
Спорт-таълим муассасалари томонидан давлат буюртмасига асосан разрядли ва унвонли спортчилар тайёрлаш, шу жумладан:
Сон
(разрядли спортчилар)
128070
25970
23700
25050
26000
27350
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси,
Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари
Сон
(унвонли спортчилар)
14916
2276
2550
2940
3330
3820
спорт мактабларида
Разрядли
77450
13950
15100
15800
16100
16500
Унвонли
3600
300
500
700
900
1200
ихтисослаштирилган спорт мактабларида
Разрядли
7000
1000
1200
1400
1600
1800
Унвонли
2500
300
400
500
600
700
олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатларида
Разрядли
11898
2698
2000
2200
2400
2600
Унвонли
720
230
100
115
130
145
олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида
Разрядли
29943
8043
5100
5300
5500
6000
Унвонли
853
103
150
175
200
225
республика олий спорт маҳорати мактабларида
Разрядли
1779
279
300
350
400
450
Унвонли
7243
1343
1400
1450
1500
1550
қизлар сони
185
15
30
40
50
50
5.
Спортчи-ўқувчиларни идентификация карталари (ID-карта) билан қамраб олиш
Фоизда
(белгиланган тартибда спортчи паспорти берилиши лозим бўлган ўқувчи-спортчилар сонига нисбатан)
100
10
40
60
80
100
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,
спорт федерация (ассоциация)лари
9.
Спорт-таълим муассасаларидаги тренерлар орасида тренерларни тайёрлаш, шу жумладан:
Фоизда
(жами тренерлар сонига нисбатан)
10,0
2,6
5,5
7,0
8,5
10,0
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
олий тоифали тренерларни
биринчи тоифали тренерларни
35,0
17,7
20,0
25,0
30,0
35,0
иккинчи тоифали тренерларни
30,0
8,8
15,0
20,0
25,0
30,0
10.
Спорт-таълим муассасаларида хорижий мутахассислар ҳамда маҳаллий тренерлар ва ўқувчи-спортчилар иштирокида ўқув-семинарлари, маҳорат сабоқларини ташкил этиш
Сон
225
15
30
45
60
75
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси,
Миллий паралимпия қўмитаси
11.
Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари спортчи-ўқувчиларининг халқаро спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш
Мусобақалар сони
500
50
75
100
125
150
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси,
Миллий паралимпия қўмитаси
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги ПҚ-5280-сон қарорига 4-ИЛОВА
2022 — 2025 йилларда олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари объектларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг асосий параметрлари
(4-илова номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази
Жами
6
1
0
0
1
3
1
1
1
0
0
0
1
1
0
0
0
1
0
0
1
0
0
0
0
Янги қурилиш
5
1
1
3
1
1
1
1
1
0
Реконструкция
1
0
0
0
1
1
2.
Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази
Жами
1
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
1
0
0
0
0
0
0
1
Янги қурилиш
0
0
0
0
0
Реконструкция
1
0
0
0
1
1
3.
Бухоро олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази
Жами
2
0
0
0
0
2
0
1
1
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
Янги қурилиш
1
0
1
1
0
0
Реконструкция
1
0
1
1
0
0
4.
Жиззах олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази
Жами
3
3
1
1
1
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
Янги қурилиш
2
2
1
1
0
0
0
Реконструкция
1
1
1
0
0
0
5.
Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази
Жами
2
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
2
0
1
0
0
0
0
1
Янги қурилиш
5
0
0
0
5
4
1
Реконструкция
2
0
0
0
2
1
1
6.
Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази
Жами
3
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
2
1
1
0
0
1
0
0
0
0
0
0
1
Янги қурилиш
2
0
0
2
1
1
0
Реконструкция
1
0
0
0
1
1
7.
Наманган олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази
Жами
3
0
0
0
0
3
1
0
0
0
1
1
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
Янги қурилиш
2
0
2
1
1
0
0
Реконструкция
1
0
1
1
0
0
8.
Самарқанд олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази
Жами
4
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
3
1
0
1
1
1
0
0
0
0
0
0
1
Янги қурилиш
3
0
0
3
1
1
1
0
Реконструкция
1
0
0
0
1
1
9.
Тойлоқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази
Жами
3
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
3
1
0
1
1
0
0
0
0
0
0
0
0
Янги қурилиш
3
0
0
3
1
1
1
0
Реконструкция
0
0
0
0
0
10.
Термиз олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази
Жами
3
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
3
2
0
0
1
0
0
0
0
0
0
0
0
Янги қурилиш
2
0
0
2
1
1
0
Реконструкция
1
0
0
1
1
0
11.
Гулистон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази
Жами
2
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
2
0
0
0
0
1
1
0
Янги қурилиш
0
0
0
0
0
Реконструкция
2
0
0
0
2
1
1
12.
Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази
Жами
1
0
0
0
0
1
0
0
0
1
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
Янги қурилиш
1
0
1
1
0
0
Реконструкция
0
0
0
0
0
13.
Фарғона олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази
Жами
6
1
0
0
1
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
5
1
1
1
0
0
1
1
Янги қурилиш
2
1
1
0
0
1
1
Реконструкция
4
0
0
0
4
1
1
1
1
14.
Урганч олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази
Жами
4
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
4
1
0
1
0
1
1
0
Янги қурилиш
1
0
0
0
1
1
Реконструкция
3
0
0
0
3
1
1
1
15.
Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази
Жами
4
2
0
1
1
2
0
0
1
0
1
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
0
Янги қурилиш
3
2
1
1
1
1
0
0
Реконструкция
1
0
1
1
0
0
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)