Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Боксни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда ёшларнинг боксга бўлган оммавий қизиқишини инобатга олиб, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) тизимини янада такомиллаштириш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг моддий рағбатлантирилишини яхшилаш, шунингдек, ўзбек боксининг дунёдаги етакчилигини сақлаб қолиш ва давом эттириш мақсадида:
1. Қуйидагилар боксни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
боксни аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;
бокс инфратузилмасини янада ривожлантириш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш, бокс мактабларини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўпайтириш;
бокс бўйича профессионал тренерлар ва ҳакамларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, илмий-методологик базани янада кучайтириш;
Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жисмоний тайёргарлик машғулотларига боксни босқичма-босқич киритиш;
ўзбек боксининг дунёдаги етакчилигини сақлаб қолиш ва давом эттириш юзасидан зарур чораларни кўриш;
аёллар боксини ривожлантириш юзасидан узоқ йилларга мўлжалланган истиқболли режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
спорт таълим муассасаларида бокс бўйича давлат буюртмаси параметрларини ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
6. Қуйидагилар:
Боксни 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ;
Боксни 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 2-иловага мувофиқ;
Боксни 2025 йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Белгилансинки:
а) Концепция эришилган натижалар, мақсадли кўрсаткичлар ва боксни ривожлантириш бўйича тегишли даврга мўлжалланган асосий йўналишлардан келиб чиққан ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили алоҳида тасдиқланадиган «йўл харитаси» асосида босқичма-босқич амалга оширилади;
б) «Йўл харитаси» 2021 йилда бажарилиши мўлжалланган қуйидаги чораларни қамраб олади:
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида бокс бўйича давлат буюртмаси параметрларини ошириш;
ўқув-машғулотлар жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан виртуал рақиблар билан жанг олиб бориш имкониятини берувчи компьютерлаштирилган хоналарни ташкил қилиш;
боксчилар тўғрисида маълумотларни тезкор олиш имконини берувчи электрон базани яратиш;
в) Боксни 2025 йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутади:
2025 йилгача спорт таълим муассасаларидаги бокс билан мунтазам шуғулланадиган ўқувчилар сонини 27 минггача етказиш;
келгуси 5 йил ичида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 7 та бокс залларини ташкил этиш;
бокс бўйича терма жамоаларнинг 46 га яқин халқаро спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд «в» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
8. 2021 йил 1 майдан бошлаб бокс бўйича ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) учун уч босқичли тизим жорий этилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
биринчи босқичда — таълим муассасалари, спорт мактабларидан сараланган спортчилар ўртасида туман (шаҳар) мусобақалари;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
иккинчи босқичда — боксга ихтисослашган спорт мактаблари, таълим муассасалари ва спорт клубларидан сараланган спортчилар ўртасида ҳудудий мусобақалар;
учинчи босқичда — клублараро ҳамда ҳудудий ўқув-машғулот йиғинлари ғолиблари ва совриндорлари ўртасида республика мусобақалари («World Series Boxing» мисолида).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
9. Туризм ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва болалар-ўсмирлар спорт мактабларида бокс бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини икки бараварга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Бокс бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулотлар базасини яратиш мақсадида Туризм ва спорт вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Янгиобод қўрғони ҳудудида жойлашган Республика олимпия захиралари спорт коллежи балансидаги 1,5 гектар майдонга эга бўлган собиқ стадион, сузиш ҳавзаси, шунингдек, ошхонани 2039 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон бокс федерациясига мақсадли текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Бунда, мазкур ҳудуд атрофида спорт зал, ётоқхона, ошхона ҳамда бошқа маиший-хизмат бино ва иншоотларни қуриш учун камида бўш турган 1 гектар ер майдони ажратилиши таъминлансин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
12. Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Заковат кўчаси, 2-уйда жойлашган собиқ Саноат-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи биноси, шунингдек, спорт иншооти ва ёнидаги спорт майдони Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан инвестиция мажбурияти асосида сотиб олинишига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан биргаликда 2022-2023 йиллардаги инвестиция дастурларини шакллантиришда ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан бокс бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулотлар базасини ва бокс мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари учун марказлашган капитал қўйилмалар лимитлари ажратилишини таъминласин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан олис ҳудудларда жойлашган спорт мактаблари ҳамда бокс мактабларига жалб қилинаётган тренерлар ва бошқа мутахассисларни 2025 йил 1 январгача уй-жой билан таъминлаш чораларини кўрсин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон бокс федерацияси Тошкент шаҳрида 2023 йилда режалаштирилган бокс бўйича Жаҳон чемпионати юқори даражада ўтказилишини таъминласин ва шу билан боғлиқ бўлган «йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Белгилансинки:
жаҳон чемпионатини ўтказиш учун аъзолик бадали ва мукофот пули билан боғлиқ сарф-харажатларни қоплаш Давлат бюджетининг 2022 ва 2023 йиллардаги параметрларида кўзда тутилган маблағлар доирасида босқичма-босқич 18 ой давомида, лекин 2023 йил 1 майгача бўлган даврда амалга оширилади;
жаҳон чемпионатини ўтказиш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар ҳомийлар ва Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан қопланади, олинадиган фойда Ўзбекистон бокс федерацияси тасарруфида қолиб, боксни янада ривожлантиришга ва федерация фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилади.
16. Бокс бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулотлар базасини ва бокс мактабларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ҳамда улар фаолиятини таъминлаш мақсадида белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган махсус спорт анжомлари ва жиҳозлари, ўқув ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, инвентарь, қурилиш материаллари ва моддий-техник ресурслар 2023 йил 1 мартга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур қарорга асосан жорий йилда кўзда тутилган чора-тадбирлар ва келгуси йилларда амалга оширилиши белгиланган вазифалар учун зарур маблағларни 2021 йил Давлат бюджетида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги учун кўзда тутилган маблағлар доирасида, 2022 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутишни таъминласин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Мазкур қарорнинг ижроси қуйидаги тартибда амалга оширилсин:
ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов — Концепциянинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш, Концепция ва «Йўл харитаси»ни ижро этиш юзасидан барча зарур чоралар кўрилишини таъминласин, мазкур қарорда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда масъул ташкилотларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатсин ҳамда унинг ижроси бўйича ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин;
масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари — Концепция ва «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажариш юзасидан барча чораларни амалга оширсин;
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К. Кўчимов ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси А.Д. Хаджаев — мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
19. Туризм ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев ва Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 29 апрель
ПҚ-5099-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 апрелдаги ПҚ-5099-сон қарорига
1-ИЛОВА
Боксни 2025 йилгача ривожлантириш
КОНЦЕПЦИЯСИ
1-боб. Умумий қоидалар
Боксни 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) боксни янада оммалаштириш ҳамда тизимли ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Концепция боксни тизимли ривожлантиришнинг мақсади, вазифалари, устувор йўналишлари, истиқболдаги босқичларини белгилайди ҳамда боксни ривожлантириш дастурлари ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
2-боб. Бокснинг ривожланиш ҳолати ва соҳадаги мавжуд муаммолар
Ўзбекистон бокс терма жамоаси мустақил жамоа сифатида илк бор 1993 йилдан Жаҳон чемпионатларида, 1996 йилдан Олимпия ўйинларида, 1994 йилдан эса Осиё ўйинларида иштирок этишни бошлади. 2016 йил Ўзбекистон боксчилари дунё рейтингида биринчи ўринни қўлга киритди. 2019 йил 6 — 22 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионати спортчиларимиз учун янада муваффақиятли кечди. Дунёнинг 80 га яқин мамлакатидан энг кучли чарм қўлқоп усталари иштирок этган ва ғоят кескин курашлар остида ўтган мусобақада терма жамоамиз энг юқори поғонага кўтарилиб, ўзбек бокс мактаби жаҳон боксининг энг кучли мамлакати сифатида дунё ҳамжамияти томонидан тан олинди.
Жумладан, 2016 йилги Олимпия ўйинларида 3 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медаллари, 2019 йилги жаҳон чемпионатида 3 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медалларини қўлга киритиб, мамлакатимиз бокс бўйича дунёнинг энг кучли мамлакати мақомига кўтарилди, боксчиларимиз эса жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчи номинацияси ғолиби бўлди.
Бундай ютуқлар тасодифий эмаслигини, Ўзбекистон том маънода бокс мамлакатига айланиб бораётганини миллий терма жамоамиз аъзолари яна бир бор бутун дунёга яққол намоён этди. Мазкур ғалабалар «Ўзбекистон бокс мактаби», «Ўзбекистон боксчилари» деган сўзларни жаҳон спорти тарихига олтин ҳарфлар билан муҳрлаб қўйди. Бу ғалабаларнинг яна бир муҳим томони шундаки, у мамлакатимизда бошқа спорт турларининг ривожига ҳам қудратли туртки беради, ўз навбатида, ёшларни барча соҳаларда маррани баланд олиб, доимо ғалаба сари интилиб яшашга ўргатади.
Бугунги кунда боксни ривожлантиришга йўналтирилган 263 та спорт таълим муассасаларининг секциялари ва бўлимлари фаолият юритмоқда, улардан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
227 таси спорт мактаблари;
(2-бобнинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
13 таси спортнинг яккакурашга ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
15 таси олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари;
(2-бобнинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
8 таси олимпия ва миллий спорт турлари бўйича мактаб-интернатлар.
Мазкур муассасаларда бокс бўйича ўқув-машғулотларни ташкил этиш мумкин. Тошкент шаҳрида жойлашган 3 та спорт мажмуасида халқаро миқёсдаги бокс мусобақаларини ўтказиш имконияти мавжуд.
Бокс бўйича тренерлик фаолияти билан шуғулланувчилар сони 1 215 нафарни ташкил этади.
Шу билан бирга, бокс бўйича етакчиликни сақлаб қолиш ва давом эттириш ҳамда сифатини ошириш, боксни замон талабларига мувофиқ янада ривожлантириш йўлида тўсиқ бўлувчи айрим муаммолар мавжуд. Жумладан:
биринчидан, ҳудудларда малакали тренерлар ва тегишли мутахассислар етишмаслиги сабабли, иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишлари талаб даражасида эмас;
иккинчидан, бокс учун сифатли спорт анжомлари ва жиҳозларининг етишмаслиги ҳамда республикада ишлаб чиқарилаётган спорт анжомлари ва жиҳозларнинг сифат даражаси халқаро стандартларга жавоб бермайди;
учинчидан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси захирасини тайёрлаш ҳамда тренерлар таркибининг сифат даражасини кўтаришга қаратилган бокс бўйича олий спорт маҳорати мактаблари мавжуд эмас;
тўртинчидан, олий маҳоратли боксчиларнинг марказлашган ўқув-машғулот йиғинларини самарали ўтказишлари учун ягона ўқув-машғулот базасига эҳтиёж мавжуд;
бешинчидан, спортга замонавий инновацион технологиялар талаб даражасида жорий қилинмаганлиги машғулотлар самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда;
олтинчидан, олий маҳоратли боксчиларнинг тиббий хизматдан тўлақонли фойдаланиш имконияти чекланган ҳамда ҳудудларда боксчилар учун махсус тиббий хизмат мавжуд эмас;
еттинчидан, боксни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ва тарғиб қилиш талаб даражасида ташкил қилинмаган;
саккизинчидан, соҳани илмий-методик таъминлаш даражаси етарли эмас.
3-боб. Боксни ривожлантиришнинг асосий мақсадлари ва вазифалари
Қуйидагилар боксни ривожлантиришнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:
боксни аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;
юқори малакали спортчи ва кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш;
республикада халқаро стандартлар асосида бокс бўйича спорт жиҳозлари ва анжомларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
ўқув-машғулотлар жараёнига замонавий илмий-инновацион технологияларни кенг жорий қилиш;
спорт тиббиёти бўлимларида ҳудудлардаги боксчиларга кўрсатилаётган тиббий диагностика ва профилактика сифатини ошириш;
боксни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш;
олий маҳоратли боксчилар марказлашган ўқув-машғулот йиғинларини самарали ўтказишлари учун бокс спорт базасини яратиш;
бокс бўйича олий спорт маҳорати мактабларини ташкил этиш;
бокс бўйича илмий тадқиқот ва методик ишларини олиб бориш.
Кўрсатиб ўтилган мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар амалга оширилади:
а) биринчидан:
таълим муассасаларида ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш орқали халқаро стандартлар асосида юқори малакали, креатив ва тизимли фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган кадрларни тайёрлаш;
аёллар боксини ривожлантириш мақсадида аёл тренерларни тайёрлаш тизимини шакллантириш;
малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида хорижий давлатлар билан ҳамкорлик асосида инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда масофавий таълимни ташкил этиш;
ўқув-машқ жараёнига жаҳоннинг етакчи мутахассисларини тизимли асосда жалб этиш ҳамда кадрларни тажриба алмашиш мақсадида бокс ривожланган етакчи хорижий давлатларга юбориш;
республиканинг бокс бўйича маҳоратли тренерлари томонидан яратилган спортчиларни тайёрлаш методикасини чуқур ўрганиб, илмий жиҳатдан самарасини исботлаган ҳолда, барча спорт таълим муассаса ва ташкилотларга кенг жорий этиш;
б) иккинчидан:
ёш тадқиқотчиларни бокс бўйича илмий фаолиятга кенг жалб этиш;
бокс билан шуғулланишга қизиқишни оширишга йўналтирилган ўқув адабиётлар яратиш;
бокс бўйича электрон таълим ресурсларида машқ жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик тавсияларнинг республика очиқ маълумотлар базасини яратиш;
ахборот технологиялари ва мультимедиа маҳсулотларини ривожлантиришда замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда ўқув-машқ жараёнининг компьютерлаштириш даражасини ошириш;
в) учинчидан:
бокс ривожланмаётган ҳудудларда ушбу спорт турини ривожлантириш бўйича чоралар кўриш;
тренерларни ва тегишли мутахассисларни Ўзбекистон бокс федерацияси тавсияномаси асосида Туризм ва спорт вазирлиги томонидан маълум бир муддатга тажрибани жорий этиш мақсадида ҳудудларга юбориш (ротация);
бокс бўйича туман (шаҳар) миқёсида мусобақалар ўтказилиши, таҳлил қилиниши ва мониторинги олиб борилиши;
боксга ихтисослашган спорт мактаблари, таълим муассасалари ва спорт клубларидан сараланган спортчилар ўртасида минтақавий ўқув-машқ йиғинлари ва мусобақалар ўтказилиши;
ўтказилган мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорларидан таркиб топган жамоавий клублар ташкил этилиб, республика даражасида клублараро мусобақалар ўтказилиши («World Series Boxing» мусобақалар мисолида);
ўтказилган мусобақалар натижалари асосида бокс бўйича олий спорт маҳорати мактабларини иқтидорли спортчилар билан бутлаш таъминланади;
г) тўртинчидан:
бокс бўйича халқаро стандарт талабларига жавоб берувчи спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминланганлик даражасини таҳлил қилиш;
маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан давлат стандартлари ва халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган спорт анжоми ва жиҳозларини ишлаб чиқаришни таъминлаш;
д) бешинчидан:
ўқув-машғулот самарадорлигини ошириш мақсадида, машғулотлар жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;
ўқув-машғулотлар жараёнида замонавий спорт анжомлари (сенсор қоплар ва «ясси» қўлқоплар), махсус дастурлардан фойдаланишни ташкил этиш;
виртуал рақиблар билан жанг олиб бориш имкониятини берувчи компьютерлаштирилган хоналарда махсус ўқув-машғулотларини ташкил этишни йўлга қўйиш;
е) олтинчидан:
ҳудудий тиббиёт муассасаларига боксчиларни бириктириш;
боксчилар жисмоний ҳолатининг мунтазам мониторингини олиб бориш;
боксчиларга тиббий профилактика ишларини такомиллаштириш;
ҳаракатланувчи (мобиль) илмий-тиббиёт лабораторияларини ташкил этиш;
ж) еттинчидан:
«Ўзбек бокси» оммабоп журналини таъсис этиш;
боксга бағишланган «Икки авлод учрашуви», «Юртимиз ўғлонлари» мавзуларида туркум кўрсатув ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш;
спортга бўлган қизиқишни орттириш мақсадида таниқли боксчилар иштирокида ижтимоий реклама роликларини ишлаб чиқиш ва ёритиб бориш;
спорт журналистларининг бокс ютуқларини таҳлил қилган эфирларини оммавий ахборот воситаларида доимий ёритиб бориш;
машҳур боксчилар иштирокида спорт тадбирларини, давра суҳбатларини ўтказиш, ёшлар ва барча хоҳловчилар учун мастер-класс машғулотлари ва дастхат-сессияларни ташкил этиш;
таниқли боксчилар ҳаёти ҳақида бадиий ва видеофильмлар яратиш;
з) саккизинчидан:
ҳудудлардаги боксчилар тўғрисида маълумотларни тезкор олиш имконини берувчи электрон базани яратиш ва мониторингини олиб бориш;
ҳудудларга бокс бўйича ўқув-методик адабиётларни етказиб беришни йўлга қўйиш;
и) тўққизинчидан:
бокс бўйича миллий терма жамоалари учун халқаро андозаларга мос келадиган ягона ўқув-машғулот базасини ташкил этиш;
спорт базасини замонавий ускуналар, спорт инвентарь ва жиҳозлар билан босқичма-босқич жиҳозлаш;
ҳудудларнинг иқлим хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, хорижий компанияларнинг илғор тажрибаси асосида қурилиш материалларидан, энергия ва ресурсларни тежайдиган замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда бокс спорт марказлари лойиҳасини ишлаб чиқиш;
к) ўнинчидан:
ҳудудларда (Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари марказларида) бокс бўйича олий спорт маҳорати мактабларини ташкил этиш. Бунда бокс бўйича олий спорт маҳорати мактабларини:
малакали кадрлар билан таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
нуфузини олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларига тенглаштириш;
(3-боб «к» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиш;
замон талабларига жавоб берадиган ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқишни назарда тутиш.
Шунингдек, ушбу мақсад ва вазифаларни амалга ошириш учун ҳамда Республикада бокс соҳасининг тизимли ва самарали фаолият олиб бориши учун узлуксиз молиялаштиришни такомиллаштириш.
4-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Концепция доирасида белгиланган вазифаларни бажариш орқали 2025 йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда боксни ривожлантиришда қуйидаги натижаларга эришиш кутилмоқда:
боксда эришилган халқаро миқёсидаги етакчилик сақлаб қолинади;
бокс бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизими йўлга қўйилади;
бокс бўйича илмий тадқиқот ва методик ишларни такомиллаштириш орқали юқори малакали спортчиларни тайёрлаш тизими шакллантирилади;
бокс ривожланмаётган ҳудудларга тренерлар ва тегишли мутахассисларни юбориш (ротация) орқали ҳудудларда боксда иқтидорга эга бўлган ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишлари самарадорлиги таъминланади;
маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кенг имконият яратиб бериш натижасида республикада халқаро стандартлар асосида спорт жиҳозлари ва анжомларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади;
ўқув-машғулотлар жараёнига замонавий инновацион технологияларни кенг жорий қилиш орқали сифат кўрсаткичларининг ўсишига эришилади;
спорт тиббиёти бўлимларида ҳудудлардаги боксчиларга кўрсатилаётган тиббий диагностика ва профилактика сифатининг оширилиши миллий терма жамоа захирасини сифатли спортчилар билан тўлдиришга шароит яратилади;
боксни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши орқали аҳоли орасида боксга бўлган қизиқишни янада кучайтириш ва оммавийлик даражаси ортишига эришилади;
ҳудудлардаги боксчилар тўғрисида маълумотлар электрон базасини яратиш орқали улар тўғрисидаги маълумотларни тезкор ва сифатли олиш имкони яратилади;
олий маҳоратли боксчиларни марказлашган ўқув-машғулот йиғинларини самарали ўтказишлари учун бокс спорт базасини ташкил этиш орқали боксчиларнинг тайёргарлик даражасида барқарорлик таъминланади, натижада халқаро майдондаги ўрни сақлаб қолинишига эришилади;
ҳудудларда бокс бўйича олий спорт маҳорати мактабларини ташкил этиш орқали кадрлар захирасини шакллантириш бўйича узлуксиз тизим йўлга қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 апрелдаги ПҚ-5099-сон қарорига
2-ИЛОВА
Боксни 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича
«Йўл харитаси»
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

I. Боксни аҳоли ўртасида энг оммавий спорт турларидан бирига айлантириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш

1.

Республикада «Спорт устаси» унвонига сазовор бўлиш ҳуқуқини берадиган халқаро мусобақаларни ташкил қилиш.

«Спорт устаси» унвонини берувчи халқаро мусобақалар ташкил қилинади ҳамда иқтидорли спортчилар аниқланади.

2022 йил давомида

Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов), Туризм ва спорт вазирлиги (А. Каримов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида боксни ривожлантириш.

1. Ҳудудларда бокс ривожланмаслигининг сабабларини ўрганиш.

2. Таҳлил натижаларига кўра ҳудудларда боксни ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

2021 йил август

Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов), Туризм ва спорт вазирлиги (А. Каримов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари

3.

Ўзбекистон бокс федерацияси йўлланмаси асосида ҳудудларга тренерларни ва тегишли мутахассисларни маълум бир муддатга илғор тажрибани жорий этиш мақсадида юбориш (ротация).

1. Бокс ривожланмаётган ҳудудларга тренерларни юбориш (ротация) ва тегишли мутахассисларни бириктириш режа ва шартларини ишлаб чиқиш.

2. Тажриба сифатида Жиззах ва Сирдарё вилоятларини танлаш ва мутахассисларни юбориш.

2021 йил август

Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов), Туризм ва спорт вазирлиги (А. Каримов), Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари

4.

Ҳудудларда бокс бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш.

1. Иқтидорли ёшларни ҳудудлардаги селекционерларни жалб қилган ҳолда аниқлаш.

2. Саралаб олиш (селекция) йўли билан аниқланган иқтидорли ёшларни келажакда олий маҳоратли боксчи бўлиб шаклланиши учун ихтисослаштирилган спорт таълим муассасаларига йўналтириш.

3. Таълим муассасаларида ушбу ёшларнинг ўқиш ва шуғулланиш жараёнини доимий назоратга олган ҳолда мониторинг олиб бориш.

2021 йил майдан бошлаб

Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Иқтидорли спортчиларни аниқлаш учун бокс бўйича туман (шаҳар) миқёсида мусобақалар ўтказилишини таҳлил қилишни ва мониторинг олиб боришни жорий этиш.

1. Туман саралаш босқичларини узлуксиз ўтказилишини жорий этиш.

2. Ҳудудлардаги селекционерлар томонидан туман жисмоний тарбия ва оммавий спорт тадбирлари календарь режаси асосида ўтказилаётган мусобақаларда иқтидорли ёшлар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларнинг ҳаракатланиш мониторингини юритишини йўлга қўйиш.

2021 йил сентябрь

Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов), Туризм ва спорт вазирлиги (А. Каримов)

6.

Боксга ихтисослашган спорт мактаблари, таълим муассасалари ва спорт клубларидан сараланган спортчилар ўртасида минтақавий ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш.

1. Бокс бўйича вилоят ўқув-машқ йиғинларини узлуксиз ўтказилишини таъминлаш.

2. Ҳудудлардаги иқтидорли ёшлар ўртасида вилоят жисмоний тарбия ва оммавий спорт тадбирлари календарь режаси асосида ўтказилаётган ўқув-машқ йиғинлари натижаларининг доимий таҳлили ва мониторингини юритиш.

2021 йил сентябрдан бошлаб доимий

Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов)

7.

Ҳудудларда ўтказилган мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорларидан таркиб топган жамоавий клублар ташкил этиш, клублараро мусобақалар ўтказилишини йўлга қўйиш («World Series Boxing» мусобақалар мисолида).

1. Мусобақалар ғолиб ва совриндорларидан таркиб топган жамоавий клубларни ташкил этиш.

2. Клубларни ҳудуд номидан Республика мусобақалари босқичларида иштирок этишини таъминлаш.

2021 йил ноябрдан бошлаб доимий

Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Чекка жойларда (шу жумладан, тоғлик туманларда) жойлашган спорт муассасалари бокс бўлимларини қўллаб-қувватлаш.

1. Чекка жойларда спорт муассасалари бокс бўлимларини қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2021 йил сентябрь

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов), Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Чора-тадбирлар режаси ижросини амалга ошириш.

Чора-тадбирлар режасида белгиланган муддатларда

9.

Машҳур боксчилар иштирокида спорт тадбирларини, давра суҳбатларини ўтказиш, ёшлар ва барча хоҳловчилар учун мастер-класс машғулотлари ва дастхат-сессияларни ташкил этиш.

1. Туризм ва спорт вазирлигининг ҳудудий бошқармалари Ўзбекистон бокс федерацияси бўлимлари билан биргаликда қўшма чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш.

2021 йил июль

Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Чора-тадбирлар режалари ижросини таъминлаш ва уларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш.

Чора-тадбирлар режаларида белгиланган муддатларда

10.

Боксчилар тўғрисида маълумотларни тезкор олиш имконини берувчи электрон базани яратиш.

1. Электрон базани яратиш бўйича танлов эълон қилиш.

2021 йил июль

Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов), Туризм ва спорт вазирлиги (А. Каримов)

2. Электрон базани жорий этиш ва унинг мониторингини юритиш.

2021 йил ноябрь

II. Юқори малакали спортчи ва кадрларни тайёрлаш сифатини ошириш

11.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида бокс бўйича давлат буюртмаси параметрларини ошириш.

1. Ҳудудларда бокс бўйича тренерларга бўлган реал эҳтиёжни аниқлаш.

2. Реал эҳтиёждан келиб чиқиб, қабул квоталарини ошириш бўйича республикадаги таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига таклиф киритиш.

2021 йил июнь

Туризм ва спорт вазирлиги (А. Каримов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев)

12.

Спорт таълим муассасаларида ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш ва жаҳон тажрибаси асосида боксни ривожлантиришнинг илмий-методик таъминотини йўлга қўйиш.

1. Ўқув режа ва таълим дастурларини хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқиш.

2021 йил сентябрь

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев)

2. Халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув режалари ва таълим дастурлари, махсус таълим дастурларини ишлаб чиқиш.

2022 йил давомида

3. Ишлаб чиқилган ўқув режалари ва таълим дастурларини босқичма-босқич чоп этиш ва спорт таълим муассасаларига етказиш.

2022/2023 ўқув йилида

13.

Бокс бўйича электрон таълим ресурсларида машқ жараёнини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича методик тавсияларнинг республика очиқ маълумотлар базасини яратиш.

1. Бокс бўйича электрон дарсликлар, машқ жараёнларини видеолавҳаларда акс эттирувчи электрон методик қўлланмалар яратиш.

2. Электрон дарслик ва қўлланмаларнинг ягона республика очиқ маълумотлар базасини яратиш.

2021 йил сентябрь

Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов), Туризм ва спорт вазирлиги (А. Каримов)

14.

Ҳудудларга бокс бўйича ўқув-методик адабиётларни етказиб беришни йўлга қўйиш.

1. Бокс бўйича мавжуд ўқув ва услубий қўлланмалар рўйхатини шакллантириш.

2021 йил август

Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов)

2. Ҳар йили эҳтиёж мавжуд бўлган адабиётлар (психолог тайёргарлик, фармакология, диетология, физиология каби) рўйхатини шакллантириш ва буюртма бериш.

2021 йил сентябрь

3. Ҳудудларга адабиётларни, шу жумладан электрон шаклда етказиб бериш режасини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш.

Режада белгиланган муддатларда

15.

Бокс бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш.

1. Замон талабларидан келиб чиқиб, масофавий таълим тизимини жорий этиш мақсадида малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимидаги ўқув режа ва таълим дастурларини хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқиш.

2. Халқаро стандартларга жавоб берадиган малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув режалари ва таълим дастурлари, махсус таълим дастурла?ини ишлаб чиқиш.

2021/2022 ўқув йили

Туризм ва спорт вазирлиги (А. Каримов)

16.

Ўқув-машқ жараёнига жаҳоннинг етакчи мутахассисларини тизимли асосда жалб этиш ҳамда кадрларни тажриба алмашиш мақсадида бокс ривожланган етакчи хорижий давлатларга юбориш.

1. Бокс бўйича етакчи хорижий давлатларни ўрганиб чиқиш.

2021 йил июль

Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов), Туризм ва спорт вазирлиги (А. Каримов)

2. Мутахассисларни хорижий давлатларга тажриба алмашишга юбориш ҳамда уларнинг юртимизга тажриба алмашиш мақсадида келиш режасини ишлаб чиқиш ва тегишли тартибда тасдиқлаш.

3. Тасдиқланган режа асосида тажриба алмашиш ишларини ташкил этиш.

2021 йил сентябрь

III. Бокс бўйича илмий-тадқиқот ишларини такомиллаштириш, ўқув жараёнига замонавий инновацион технологияларни кенг жорий этиш

17.

Бокс билан шуғулланишга қизиқишни оширишга йўналтирилган адабиётларни яратиш.

1. Спорт қаҳрамонлари ҳаётини жозибали баён этиш орқали бадиий адабиётларни яратиш.

2. Машҳур спортчилар тажрибасини кўрсатиб берувчи ўқув адабиётлар яратиш ва машғулотларда фойдаланишни йўлга қўйиш.

2022 йил январь

Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов), Туризм ва спорт вазирлиги (А. Каримов)

18.

Ёш тадқиқотчиларни бокс бўйича илмий фаолиятга кенг жалб этиш.

1. Олий таълимдан кейинги таълимда таҳсил олаётган таянч докторантура изланувчиларига бокс бўйича зарур мавзулар тўпламини шакллантириб бериш.

2. Бокс бўйича таълим грантларини жорий этиш ва эълон қилиш.

2021 йил сентябрь

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Туризм ва спорт вазирлиги (А. Каримов), Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов)

19.

Боксга илм-фаннинг инновацион ютуқларини жорий этиш.

1. Бокс бўйича ўтказилган тадқиқотлар таҳлилини амалга ошириш.

2. Ўрганилган ва саралаб олинган тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш.

3. Ўқув-машғулотлар жараёнида инновацион технологияларни қўллаш.

2022 йил январь

Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов), Туризм ва спорт вазирлиги (А. Каримов)

20.

Ахборот технологиялари ва мультимедиа маҳсулотларидан кенг фойдаланган ҳолда ўқув-машқ жараёнининг компьютерлаштириш даражасини ошириш.

1. Боксчиларни педагогик-психологик, техник-тактик тайёрлаш имконини берувчи компьютерлаштирилган ўқув хоналарини ташкил этиш.

2. Ўқув-машқ жараёнига компьютер дастурларини жорий этиш.

2021 йил сентябрь

Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов), Туризм ва спорт вазирлиги (А. Каримов)

21.

Ўқув-машғулот самарадорлигини ошириш мақсадида, машғулотлар жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.

1. Боксчиларни техник-тактик тайёрлашда компьютер дастурларидан кенг фойдаланиш.

2. Ўқув-машқ жараёнига компьютер дастурларини жорий этиш.

2021 йил сентябрь

Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов), Туризм ва спорт вазирлиги (А. Каримов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов)

22.

Ўқув-машғулотлар жараёнига замонавий спорт анжомлари (сенсор қоплар, ва «ясси» қўлқоплар), махсус дастурларни кенг жорий қилиш.

1. Боксчиларни жисмоний жиҳатдан ҳамда техник-тактик тайёрлашда инновацион жиҳоз ва анжомлардан фойдаланишни йўлга қўйиш.

2. Боксчиларнинг машғулот жараёнидаги камчиликларини тезкор таҳлил қилиш имкониятини берувчи махсус компьютер дастурларини жорий этиш.

2021 йил декабрдан бошлаб доимий

Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов)

23.

Виртуал рақиблар билан жанг олиб бориш имкониятини берувчи компьютерлаштирилган хоналарда махсус ўқув-машғулотларни ташкил этишни йўлга қўйиш.

1. Боксчиларни техник-тактик тайёрлаш жараёнига виртуал машғулот ва жангларни жорий этиш.

2. Виртуал машғулотлар, жанглар олиб бориш имкониятини берувчи махсус жиҳоз ва анжомлар олиб келиш, уларни жойлаштириш ва самарали юритиш.

2021 йил сентябрдан бошлаб доимий

Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов)

IV. Боксчиларга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш

24.

Ҳудудий тиббиёти бўлимларига боксчиларни бириктириш.

1. Боксчилар соғлигини узлуксиз назорат қилиш мақсадида тиббий карталар юритилишини такомиллаштириш.

2. Боксчилар соғлигини узлуксиз назорат қилишнинг мониторингини ташкил этиш.

2021 йил октябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Туризм ва спорт вазирлиги (А. Каримов), Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов)

25.

Боксчиларни тиббий профилактика қилиш ишларини такомиллаштириш.

1. Боксчилар соғлигини йилда камида икки маротаба диагностика қилиш ва касалликларни олдини олиш мақсадида тиббий профилактика ишларини ташкил этиш.

2. Ҳаракатланувчи (мобиль) илмий-тиббиёт лабораторияларини ташкил этиш.

2022 йилдан бошлаб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов), Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов)

V. Бокс инфратузилмасини ривожлантириш, моддий-техник жиҳатдан янада яхшилаш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш

26.

Халқаро талабларга жавоб берадиган бокс бўйича миллий терма жамоалари учун ўқув-машғулот базасини яратиш.

1. Бокс бўйича миллий терма жамоалар учун ўқув-машғулот базасини яратиш мақсадида Туризм ва спорт вазирлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Янгиобод қўрғони ҳудудида жойлашган Республика олимпия захиралари спорт коллежи балансидаги 1,5 гектар майдонга эга бўлган собиқ стадион, сузиш ҳавзаси, шунингдек, ошхонани 2039 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистон бокс федерациясига мақсадли текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил ноябрь

Туризм ва спорт вазирлиги (А. Каримов), Давлат активларни бошқариш агентлиги (А. Ортиқов), Тошкент вилояти ҳокимлиги (Д. Хидоятов), Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов)

27.

Андижон вилояти (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари), Бухоро вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари), Қашқадарё вилояти (Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари) ҳамда Тошкент вилоятлари (Сирдарё ва Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри) марказларида Туризм ва спорт вазирли?и ҳузуридаги бокс бўйича олий спорт маҳорати мактабларининг моддий-техника базасини яратиш.

1. Бокс бўйича олий спорт маҳорати мактабларини фаолиятини ташкил этиш учун зарур бино ва иншоотлар ажратиш.

2. Инвестиция дастурини шакллантиришда ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан бокс бўйича миллий терма жамоалари учун ўқув-машғулот базасини ва бокс мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари учун 2022–2023 йилларда марказлашган капитал қўйилмалар лимитларини ажратилишини таъминлаш.

2021 йил октябрь

Туризм ва спорт вазирлиги (А. Каримов), Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев), Андижон (Ш. Абдурахмонов), Қашқадарё (З. Мирзаев), Бухоро (Б. Зарипов), Тошкент (Д. Хидоятов) вилоятлари ҳокимликлари

28.

Бокс бўйича халқаро стандарт талабларига мос келувчи спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминланганлик даражасини таҳлил қилиш ва маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб, спорт жиҳозлари ва анжомларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

1. Ҳудудларда боксга оид бўлган жиҳоз ва анжомларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ҳамда улар билан таъминланганлик даражасини таҳлил қилиш мақсадида ҳудудий ишчи гуруҳларни тузиш.

2021 йил июнь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев), Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ишчи гуруҳлар таҳлилларини умумлаштириш ва хулоса тайёрлаш.

2021 йил август

3. Зарур бўлган жиҳоз ва анжомлар рўйхати асосида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга буюртма бериш ва ҳудудларни бокс бўйича жиҳоз ва анжомлар билан таъминлаш.

2022 йил январдан бошлаб

29.

Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби бокс бўлимининг Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзолари учун Тошкент шаҳрида замонавий (бошқарув биноси, бокс зали, сауна, конференция зали, 100 ўринли ётоқхона ва ошхонасига эга) бокс базасини қуриш.

1. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги «Спорт объектлари инфратузилмасини ривожлантириш инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонаси томонидан Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби бокс бўлимининг Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзолари учун Тошкент шаҳрида замонавий бокс базасини қуриш масаласини белгиланган тартибда 2022 йил учун қурилишларнинг манзилли дастурига киритиш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил октябрь

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

(Ш. Махмудов),

Ўзбекистон бокс федерацияси

(С. Полатов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(Ш. Кудбиев),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ш. Умурзаков)

2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг бокс бўлимига Тошкент шаҳри марказидан замонавий (бошқарув биноси, бокс зали, сауна, конференция зали, 100 ўринли ётоқхона ва ошхонасига эга) бокс базасини қуриш учун ер ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2021 йил август

30.

Спортчилар (шу жумладан ёш спортчиларни) ва тренерларни моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2021 йил май

Туризм ва спорт вазирлиги (А. Каримов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р. Шоабдурахмонов), Молия вазирлиги (Ж. Абруев), спорт федерациялари ва ассоциациялари

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини вазирлик, идора ва ташкилотлар билан келишиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритиш.

2021 йил август

VI. Боксни янада оммалаштириш

31.

Боксни аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш.

1. «Ўзбек бокси» оммабоп журналини таъсис этиш.

2021 йил август

Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев)

2. Боксга бағишланган «Икки авлод учрашуви» ва «Юртимиз ўғлонлари» мавзуларида туркум кўрсатув ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш.

Режа асосида

32.

Машҳур боксчилар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритишни таъминлаш орқали боксни оммалаштириш.

1. Таниқли спортчилар иштирокида ижтимоий реклама роликларини ишлаб чиқиш ва ёритиб бориш.

2021 йил июль

Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов), Туризм ва спорт вазирлиги (А. Каримов), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Кинематография агентлиги (Ф. Абдухаликов)

2. Спорт журналистларининг бокс ютуқларини таҳлил қилган эфирларини ОАВда доимий ёритиб бориш.

2021 йил август

3. Таниқли боксчилар ҳаёти ҳақида бадиий ва видеофильмлар яратиш.

2021 йил ноябрь

33.

Аёллар боксини янада оммалаштириш.

1. Таниқли аёл спортчилар иштирокида ижтимоий реклама роликларини ишлаб чиқиш ва ёритиб бориш.

2021 йил июль

Ўзбекистон бокс федерацияси (С. Полатов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Ш. Махмудов), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Кинематография агентлиги (Ф. Абдухаликов)

2. Спорт журналистларининг аёллар бокси ютуқларини таҳлил қилган эфирларини ОАВда доимий ёритиб бориш.

доимий

3. Таниқли аёл боксчилар ҳаёти ҳақида бадиий ва видеофильмлар яратиш.

2021 йил ноябрь

Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки бир ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 апрелдаги ПҚ-5099-сон қарорига
3-ИЛОВА
Боксни 2025 йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Йиллар кесимида

Масъул ижрочилар

2021

2022

2023

2024

2025

1.

Бокс билан мунтазам шуғулланаётган 13 — 17 ёш тоифасидаги болалар сонини ошириш.

Жалб этиладиган болалар сони

6 450

7 500

8 000

8 250

8 750

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бокс федерацияси

3.

Спорт таълим муассасаларидаги бокс билан мунтазам шуғулланадиган ўқувчилар сонини ошириш.

Жалб этиладиган ўқувчилар сони

23 406

25 000

25 500

26 000

27 000

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бокс федерацияси

4.

Спорт таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида бокс мусобақаларини ташкил этиш.

Мусобақалар сони

20

26

28

30

34

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бокс федерацияси

Жалб этилганлар сони

1 800

1 950

2 100

2 250

2 550

5.

Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим ва спорт таълим муассасалари спорт иншоотларидан самарали фойдаланиш.

Фоизда фойдаланиш даражаси)

37

40

45

50

55

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон бокс федерацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

6.

Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этиладиган бокс заллари.

Спорт заллари сони

2

2

2

1

Андижон, Бухоро, Жиззах, Тошкент, Фарғона, Хоразм вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

Спорт таълим муассасаларини бокс спорт жиҳозлари билан таъминлаш ва маънан эскирган спорт анжомларини янгилаб бориш.

Фоиз ҳисобида

5

10

15

20

30

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Бокс бўйича терма жамоаларнинг халқаро спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш.

Мусобақалар сони

10

6

8

10

12

Ўзбекистон бокс федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

9.

Ўзбекистонда бокс бўйича Осиё ва Жаҳон чемпионатлари ҳамда нуфузли халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш.

Мусобақалар сони

1

2

2

3

2

Ўзбекистон бокс федерацияс?, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

10.

Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) билан алоқаларни йўлга қўйиш, терма жамоалар билан ишлайдиган тренерлар ва бошқа мутахассислар малакасини ошириш ва амалиёт (стажировка) ўташларини ташкиллаштириш.

Малакасини оширганлар сони

2

3

3

2

Ўзбекистон бокс федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

11.

Бокс бўйича мусобақаларда доимий равишда иштирок этувчи спортчиларнинг ягона маълумот базасини яратиш.

Фоизда спортчилар сонига нисбатан)

15

20

25

35

45

Ўзбекистон бокс федерацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

13.

Спорт таълими муассасаларида бокс бўйича тренерларнинг сифат таркибини, хусусан олий маълумотли тренерлар сонини босқичма-босқич ошириш.

Фоизда (жами тренерлар сонига нисбатан)

30

33

36

39

45

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бокс федерацияси

14.

Спорт таълими муассасаларида фаолият юритаётган бокс бўйича ҳакамларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.

Фоизда (жами тренерлар сонига нисбатан)

3

4

5

6

8

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон бокс федерацияси

15.

Олий маълумотли бокс бўйича тренер кадрларга эҳтиёжни тўлдириш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларига қабул кўрсаткичларини ошириш.

Бакалавриат

60

60

60

60

60

Ёшлар сиёсати ва спортни вазирлиги, Ўзбекистон бокс федерацияси

Сиртқи

30

30

30

30

30

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 07/21/5099/0399-сон, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)