Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.12.2024
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг
БУЙРУҒИ
МАҲСУЛОТНИНГ ХАВФСИЗЛИК ТАЛАБЛАРИГА МУВОФИҚЛИГИНИ ДЕКЛАРАЦИЯЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 6 апрелда 1465-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 24 сентябрдаги 25-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3555, 25.09.2024 й.) асосан 2024 йил 28 декабрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 6-бандига асосан буюраман:
1. Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисида низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.
«Ўзстандарт» агентлиги бош директори Р. БЎРИЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 4 март,
83-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 107-модда)