Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари турларининг Миллий генбанкини яратиш тўғрисида» 2020 йил 13 майдаги 282-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, жаҳон амалиётида кенг қўлланилаётган замонавий синаш усуллари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг хўжалик учун фойдали белги ва хусусиятлари бўйича синаш ишларини ташкил этиш ҳамда республика ҳудудида экиш учун тавсия этиладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрини юритишни ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрини (кейинги ўринларда — давлат реестри) юритиш тартиби ва унга қўйиладиган талабларни, давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш учун талабнома бериш ҳамда уни кўриб чиқиш тартибини, давлат реестрида қайд этиладиган маълумотларни, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари навларини давлат реестридан чиқариш асослари ва тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини синаш бўйича фаолият юритиш учун қўйиладиган талаб ва шартларни, қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва зарур ҳужжатлар рўйхатини, давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги талабномани кўриб чиқиш, рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси бериш ва давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тартибини назарда тутувчи Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Регламент) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш учун ажратилган тажриба ер майдонлари мақбуллаштирилмайди, шунингдек, ушбу ер майдонларида қишлоқ хўжалиги экинлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан тузилган тақсимот бўйича мустақил жойлаштирилади ва алмашлаб экиш тизими жорий қилинади;
Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4803-сон қарори доирасида амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги «Ғўза уруғчилиги маркази» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 ноябрдаги 942-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 март,
158-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 мартдаги 158-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрини (кейинги ўринларда — давлат реестри) юритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
андоза нав — давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган, Ўзбекистон Республикасининг турли тупроқ-иқлим шароитли ҳудудларида кенг жорий этилган қишлоқ хўжалиги экини нави;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Navagrotest.uz» ахборот тизими (кейинги ўринларда-ахборот тизими) — қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг синови бўйича маълумотларни ва давлат реестрини электрон кўринишда шакллантириш ҳамда янгилаб боришнинг автоматлаштирилган ахборот тизими;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 416-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/416/0588-сон)
истиқболли навлар — қишлоқ хўжалиги экинлари давлат нав синовининг дастлабки йилларида хўжалик кўрсаткичлари ва хусусиятлари, маҳсулот сифати ҳамда бошқа белгилари бўйича давлат реестрига киритилган нав ва дурагайлардан устун бўлган нав ва дурагайлар;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон)
қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан тасдиқланган тартиб асосида Ўзбекистон Республикасининг турли табиий тупроқ-иқлим шароитли ҳудудларида жойлашган нав синаш станциялари ва участкаларида ҳамда ариза берувчи томонидан танланган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг хўжалик учун фойдали белгилари бўйича ўрганиш;
нав — ўсимликлар гуруҳи бўлиб, у наслдан наслга барқарор ўтувчи, муайян генотип ёки генотиплар комбинациясини бошқаларидан ажратиб турувчи белгиларга қараб аниқланади ва айни бир ботаник таксондаги бошқа ўсимликлар гуруҳидан бир ёки бир неча белгилари билан фарқланади. Клон, линия, биринчи авлод дурагайи, популяция навнинг муҳофаза қилинадиган объектларидир;
навларнинг хўжалик учун фойдали белгилари — қишлоқ хўжалиги навларининг ҳосилдорлиги, ўсиш даври, касаллик ва зараркунандаларга, турли тупроқ-иқлим шароитларига чидамлилиги ҳамда маҳсулотнинг сифати ва бошқа белгилари;
патент эгаси — селекция ютуғига берилган патент эгаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
талабнома берувчи — қишлоқ хўжалиги экинлари навларини давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш мақсадида Марказга мурожаат этувчи резидент ёки норезидент (юридик ва жисмоний шахслар)
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон)
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги экперт комиссияси (кейинги ўринларда — Эксперт комиссияси) — Марказ томонидан ўтказилган синов натижалари асосида қишлоқ хўжалиги экинлари навларини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ва ундан чиқариш бўйича таклифларни кўриб чиқиш бўйича соҳага алоқадор вазирлик ва идоралар вакиллари таркибидаги идоралараро коллегиал орган;
эксперт баҳолаш — Марказ мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида кам тарқалган қишлоқ хўжалиги экинлари навлари бўйича синов ишларини ариза берувчининг ўзи танлаган майдонларда ўтказиш, ваколатли давлат муассасаси мутахассислари, ариза берувчи ва бошқа давлатларнинг соҳадаги ваколатли ташкилотлари томонидан тақдим этилган синов натижаларидан фойдаланиш.
3. Давлат реестри қуйидагиларни тизимли ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида юритилади:
қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини синаш ва эксперт баҳолаш;
патент эгасининг хоҳишига кўра муҳофаза ҳужжатлари билан ҳимоя қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари навларини рўйхатдан ўтказиш ва экишга тавсия этиш;
талабнома берувчининг хоҳишига кўра муҳофаза ҳужжатлари билан ҳимоя қилинмаган қишлоқ хўжалиги экинлари навларини рўйхатдан ўтказиш ва экишга тавсия этиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари тўғрисида муҳим ва энг сўнгги маълумотларни йиғиш, таҳлил этиш, ўзаро алмашиш мақсадида ахборот фаолиятини ташкил этиш.
4. Марказ қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрини юритувчи ваколатли давлат органи ҳисобланади.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари навлари синовини ўтказиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлардан тушган маблағлар давлат реестрини жорий этиш ва юритиш билан боғлиқ фаолиятни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
6. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Давлат реестрини юритиш тартиби ва унга қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш учун талабгор Марказга ахборот тизими орқали талабнома ва унга илова қилинадиган тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон)
8. Марказ беш иш куни ичида талабнома берувчи томонидан тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини кўриб чиқади. Зарур ҳолларда талабнома берувчидан қишлоқ хўжалиги экинлари навлари бўйича қўшимча маълумотлар сўраб олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари навлари хўжалик учун фойдали белгиларга эга бўлиши керак. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг хўжалик учун фойдали белгилари бўйича синов ишлари ҳар йили Марказ тизимидаги нав синаш станциялари ва нав синаш станцияси ва участкаларининг (ёки талабнома берувчининг ўзи танлаган) ер майдонларида ўтказилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон)
10. Синовдан ўтаётган қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг бир ёки бир нечта хўжалик учун фойдали белгилар бўйича кўрсаткичлари андоза навдан устун ва қолган белгилари бўйича андоза нав даражасида бўлиши лозим.
11. Бир йиллик қишлоқ хўжалиги экинлари навлари хўжалик учун фойдали белгилари бўйича камида икки йил, кўп йиллик қишлоқ хўжалиги экинлари навлари учун улар тўлиқ ҳосилга кирган пайтидан камида бир йил мобайнида синовдан ўтказилади.
12. Экперт комиссияси хулосасига кўра, қишлоқ хўжалиги экинлари навлари бир йиллик синов натижалари бўйича давлат реестрида рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
13. Марказнинг қишлоқ хўжалиги экинлари навларини экишга тавсия қилиш тўғрисидаги қарори тасдиқлангандан ҳамда талабнома берувчи томонидан тегишли тўловлар амалга оширилгандан кейин уч ой муддатда қишлоқ хўжалиги экинлари навлари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилади.
14. Давлат реестрида қуйидаги маълумотлар қайд этилади:
ўсимликнинг тури (хили) ва навнинг номи;
талабнома берувчининг номи, манзили ва мамлакат коди;
буюртманинг тартиб рақами;
нав давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган тартиб рақами ва сана;
навнинг муаллифи ва нав оригинаторининг номи, манзили;
воситачининг номи ва манзили (агар мавжуд бўлса);
нав давлат реестридан чиқарилган сана.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини давлат реестридан ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги буйруғи билан шакллантириладиган истиқболли навлар рўйхатидан чиқариш учун қуйидаги ҳолатлар асос бўлади:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон)
қишлоқ хўжалиги экини нави хўжалик учун фойдали белгиларини йўқотганда ва ўзининг хос белги кўрсаткичлари бўйича тавсифига мувофиқ келмай қолган тақдирда;
давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги экини нави уч йилдан кўп вақт давомида хўжалик муомаласига киритилмаган тақдирда;
патент эгаси томонидан қишлоқ хўжалиги экини навини давлат реестри рўйхатидан чиқариш юзасидан мурожаат қилинган тақдирда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Давлат реестри Марказ томонидан ахборот тизимида электрон шаклда юритилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон)
3-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ахборот тизимига давлат реестри бўйича маълумотлар Марказ томонидан жойлаштирилади ҳамда жисмоний ва юридик шахслар танишиши учун очиқ ҳисобланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон)
19. Нав муаллифи ёки нав оригинатори қишлоқ хўжалиги экинлари навларини Давлат реестри рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги қарордан, шунингдек, Марказнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги)дан норози бўлганда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
20. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

1-босқич

Талабнома берувчи

(юридик ёки жисмоний шахс)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш учун талабгор Марказга талабнома ва унга илова қилинадиган тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилади.

Йил давомида

2-босқич

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази

Марказ талабнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади. Зарур ҳолларда талабнома берувчидан қишлоқ хўжалиги экинлари навлари бўйича қўшимча маълумотларни сўраб олади.

5 иш куниичида

3-босқич

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг хўжалик учун фойдали белгилари бўйича синов ишлари Марказ тизимидаги нав синаш станциялари ва нав синаш участкаларининг тажриба ер майдонларида ўтказилади.

Ҳар йили

4-босқич

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази

Бир йиллик қишлоқ хўжалиги экинлари навлари хўжалик учун фойдали белгилари бўйича камида икки йил, кўп йиллик қишлоқ хўжалиги экинлари навлари учун улар тўлиқ ҳосилга кирган пайтидан камида бир йил мобайнида синовдан ўтказилади.

Тегишли равишдаикки йил ва бир йил

5-босқич

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази

Марказнинг қишлоқ хўжалиги экинларини экишга тавсия қилиш тўғрисидаги қарори тасдиқлангандан ҳамда талабнома берувчи томонидан тегишли тўловлар амалга оширилгандан кейин қишлоқ хўжалиги экинлари навлари Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилади.

Тегишли қарор қабул қилинганидан ва тўловлар тўлангандан кейин 3 ой муддатда

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 мартдаги 158-сон қарорига
2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Регламент) жисмоний ва юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрида (кейинги ўринларда — давлат реестри) рўйхатдан ўтказилган қишлоқ хўжалиги экинлари навларига талабнома берувчининг хоҳишига кўра бериладиган, ваколатли орган томонидан давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат;
истиқболли навлар — қишлоқ хўжалиги экинлари давлат нав синовининг дастлабки йилларида хўжалик кўрсаткичлари ва хусусиятлари, маҳсулот сифати ҳамда бошқа белгилари бўйича давлат реестрига киритилган нав ва дурагайлардан устун бўлган нав ва дурагайлар;
талабнома берувчи — қишлоқ хўжалиги экинлари навларини давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига (кейинги ўринларда — Марказ) мурожаат этувчи резидент ёки норезидент (юридик ва жисмоний шахслар);
шахсий кабинет — лойиҳа ташаббускорлари ва буюртмачиларга электрон платформада маълумотларни киритиш, юклаш, сақлаш, юбориш ва тасдиқлаш функцияларини амалга ошириш мақсадида бириктирилган саҳифа;
электрон идентификация рақами — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан синовга олинадиган қишлоқ хўжалиги экинларининг навларига бериладиган ҳамда юритиладиган идентификация рақами (код).
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон)
3. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари навларини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида гувоҳнома бериш мақсадида кўрсатилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
5. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини хўжалик учун фойдали белгилари бўйича баҳолаш ишлари ваколатли органнинг талабнома берувчи томонидан танланадиган нав синаш станциялари ва участкаларида амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини хўжалик учун фойдали белгилари бўйича баҳолаш ишларида олдин ўтказилган лаборатория таҳлиллари, махсус фитопатологик тажрибалар ва бошқа ваколатли ташкилотларнинг синовлари ҳамда сифат таҳлил натижалари ҳам инобатга олинади.
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида кам тарқалган қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг хўжалик учун фойдали белгилари талабнома берувчи томонидан танланган экин майдонидан олинган маълумотлар ёки эксперт баҳолаш натижалари асосида аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш учун андоза (стандарт) нав мавжуд бўлмаган тақдирда, синовдан ўтказилаётган қишлоқ хўжалиги экини турига мансуб янги навлар орасидан энг яхшиси танлаб олинади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон)
7. Талабнома берувчига унинг хоҳишига кўра ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.
Бунда талабнома берувчи Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома бериш билан боғлиқ давлат хизматлари учун белгиланган тартибда ва миқдорда тўловни амалга оширади.
8. Талабгор қишлоқ хўжалиги экини навини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органга мурожаат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилмаган қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг уруғликларини реализация қилишга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқишга йўл қўйилмайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон — 2024 йил 1 мартдан кучга киради)
10. Мазкур Регламентнинг 9-банди талаблари илмий ва синаш мақсадларида олиб келинаётган қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларига татбиқ этилмайди.
2-боб. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича фаолиятга нисбатан қўйиладиган талаб ва шартлар
11. Қуйидагилар қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича фаолиятга нисбатан қўйиладиган талаблар ва шартлар ҳисобланади:
навларни синаш фаолияти соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, низом талабларига ва техник жиҳатдан тартибга солувчи ҳужжатлар талабларига риоя этиш;
Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш даврида гувоҳнома эгаси томонидан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ёки қўшимчалар тўғрисида, ушбу ўзгартириш ёки қўшимчаларнинг киритилиши сабаблари ва уларнинг сифат кўрсаткичларига таъсири ҳақидаги тўлиқ маълумотларни келтирган ҳолда ваколатли органни хабардор қилиш;
Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини синаш усулларини қўллаш;
қишлоқ хўжалиги экинлари навларини хўжалик учун фойдали белгилари бўйича баҳолаш натижаларини соҳага алоқадор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Эксперт комиссиясида муҳокама қилиш натижалари бўйича хулосага асосан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни амалга ошириш.
3-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ва зарур бўладиган ҳужжатлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Талабнома берувчи қишлоқ хўжалиги экинлари навларини давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномани олиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун ваколатли органга «Navagrotest.uz» ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) орқали талабномани шакллантиради ва жойлаштиради.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 416-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/416/0588-сон)
Бунда резидентлар ахборот тизимида OnelD идентификация тизими орқали рўйхатдан ўтказилади. Норезидентлар учун ахборот тизимида онлайн рўйхатдан ўтган ҳолда тизимга кириш имконияти яратилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон — 2024 йил 1 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Талабнома берувчи қишлоқ хўжалиги экинлари навларини давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш учун ваколатли органнинг ахборот тизимида рўйхатдан ўтиб, ўзининг шахсий кабинети орқали ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ талабномани тўлдиради ҳамда талаб этилган ҳужжатларни жойлаштиради.
Талабномани кўриб чиқиш учун ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ ставкаларда тўлов ундирилади.
Талабномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
навнинг анкетаси ва тавсифи;
ишончнома (воситачи ва ҳуқуқий ворислар томонидан талабнома берилган тақдирда);
навнинг фотосуратлари тўплами;
навни давлат реестрида рўйхатдан ўтказишга тавсия қилган ташкилотнинг илмий кенгаши баённомаси;
нав яратувчиларининг муаллифлигини тасдиқловчи маълумотнома (маҳаллий навлар бўйича талабнома берилган тақдирда);
навнинг генетик модификацияланган организм эканлиги ёхуд ген муҳандислиги йўли билан яратилганлиги тўғрисидаги маълумотнома (изоҳловчи илова);
нав яратувчиси томонидан тавсия этиладиган ҳудудлар (ёки тупроқ-иқлим зоналар) бўйича хабарнома.
Ваколатли орган томонидан талабнома берувчидан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон — 2024 йил 1 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Талабнома берувчига тўловларни амалга ошириш учун беш иш куни ичида ахборот тизими орқали унинг шахсий кабинетига шартнома юборилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон — 2024 йил 1 мартдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Талабнома берувчи шартнома билан танишиб чиқиб, хизматлар учун талаб этиладиган тўловни амалга оширади. Тўлов тижорат банки ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон — 2024 йил 1 мартдан кучга киради)
16. Ваколатли органнинг талабномани кўриб чиқиш рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномасида кўрсатилган муддат ичида талабнома қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди. Хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин талабгор томонидан берилган талабнома янгидан топширилган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Қуйидаги ҳолларда талабномани кўриб чиқиш рад этилади:
талабнома берувчи томонидан ушбу Регламентга 13-бандда қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
талабнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ ставкаларда тўловлар амалга оширилмаганда;
нав бошқа талабнома берувчи томонидан синаш учун такроран тақдим этилганда.
Талабномада ҳақиқий бўлмаган, сохта ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланганда ёки ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, ваколатли орган талабнома берувчига ушбу камчиликларни ўн иш куни ичида бартараф этиш имкониятини беради.
Бунда давлат хизматлари кўрсатишнинг муддати аниқланган камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади.
Ваколатли органнинг давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асосларга кўра рад этиши қатъий тақиқланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Талабнома берувчи ваколатли орган томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларидан унинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳамда шартномани бекор қилиш ҳақида ахборот тизими орқали маълум қилиш ҳуқуқига эга.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон)
19. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома олиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги махфий маълумотлар ваколатли орган томонидан ошкор қилинишига йўл қўйилмайди.
20. Талабнома берувчи юридик шахс у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилганда, Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномасининг амал қилиши муддати тугаганда ваколатли органни хабардор қилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом.
21. Талабнома берувчи ваколатли органга тақдим этган тегишли шаклдаги талабномадан воз кечганда, унинг талабномаси кўрилмасдан қолдирилади ва давлат хизматлари учун тўланган йиғим қайтарилмайди.
4-боб. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани беришга доир талабномани кўриб чиқиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ваколатли орган талабнома берувчидан ҳужжатларни қабул қилиб олгандан кейин беш иш куни ичида уларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини кўриб чиқади.
Ваколатли орган талабнома берувчига ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида сана кўрсатилган хабарномани, давлат хизматларини кўрсатиш бўйича шартномани ҳамда навнинг уруғлик материалларини нав синаш станциялари ва участкаларига етказиб бериш бўйича тақсимотни юборади.
Ҳужжатлар тўлиқ ёки тўғри бўлмаганда, ваколатли орган талабнома берувчига камчиликларни бартараф этиш учун ахборот тизими орқали хабарнома юборади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномани бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун талабнома берувчи ваколатли органнинг қуйидаги талабларига қатъий амал қилган ҳолда:
навни синаш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш учун белгиланган миқдорда тўловларни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ваколатли орган томонидан тузилган ва ахборот тизими орқали юборилган тақсимотни олгандан кейин унда белгиланган муддатда қишлоқ хўжалиги экини нав ва дурагайларининг сифатли уруғлик материалларини етказиб беради.
(23-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 416-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/416/0588-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Ваколатли орган талабнома берувчи томонидан ҳужжатлар тўлиқ ва тўғри тақдим этилиб, тегишли тўловлар амалга оширилгандан кейин қуйидагиларни амалга оширади:
навнинг уруғлик материалларини нав синаш станциялари ва участкаларига етказиб бериш бўйича тақсимотни ишлаб чиқади ва ахборот тизими орқали талабнома берувчига етказади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
талабнома берувчининг уруғлик материалларини тақсимотга мувофиқ Марказга ўз вақтида ва белгиланган миқдорда етказиб беришини назорат қилади ҳамда синаш ишларини ташкил этиш қоидалари ва талабларига мувофиқлигини баҳолайди;
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 416-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/416/0588-сон)
навга электрон идентификация рақамини (код) қўйган ҳолда, нав синаш станциялари ва участкаларида хўжалик учун фойдали белгилар бўйича (ҳар йили, ҳар мавсумда) кузатувларни ташкил этади ва маълумотларни ахборот тизимига доимий равишда жойлаштириб боради;
талабнома берувчини навларни синаш бўйича эксперт баҳолаш усуллари тўғрисида ахборот тизими орқали хабардор қилади ва эксперт баҳолаш усуллари бўйича мавсум давомида ишларни ташкил этади ҳамда ҳар бир навга электрон идентификация рақамини (код) қўйган ҳолда, эксперт баҳолаш натижалари юзасидан хулоса ва далолатномаларни ахборот тизимига жойлаштиради;
навнинг ҳар йилги ҳосилидан олинган намуналар бўйича лаборатория таҳлиллари натижаларини (зарур ҳолларда, оригинатор томонидан тақдим этилган таҳлил натижаларини) ахборот тизимига жойлаштиради;
нав синаш станциялари ва участкаларида ўтказилган синаш ишлари натижалари асосида йиғилган маълумотларга кўра ахборот тизимида ҳар йили навлар бўйича таклифларни шакллантиради ҳамда Эксперт комиссияси аъзоларига тақдим этади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон)
25. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш фаолиятини назорат қилиш ва синаш ишлари ваколатли орган томонидан тасдиқланган синаш усулларига ёки дастурга мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Ваколатли орган Эксперт комиссиясининг хулосасига асосан ўзининг тегишли қарори лойиҳасини ахборот тизимида навларнинг электрон идентификация рақамини (код) кўрсатган ҳолда шакллантиради ҳамда йигирма беш иш куни ичида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайди.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Ваколатли орган ахборот тизимда навларнинг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги ёки ўтказилмаганлиги тўғрисидаги маълумотномани шакллантиради ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда, уч иш куни ичида талабнома берувчининг шахсий кабинетига юборади.
(27-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон)
Қишлоқ хўжалиги экини навини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш рад этилган ҳолларда талабнома берувчи томонидан тўланган йиғим қайтарилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Ваколатли орган талабнома берувчининг хоҳишига кўра уч иш куни ичида қишлоқ хўжалиги экини навининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани шакллантиради ва белгиланган тартибда тақдим этади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон)
29. Талабнома берувчи ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган ставкаларга мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича ваколатли орган томонидан кўрсатилган давлат хизматлари учун тўловларни амалга оширади. Бунда тўланган тўловлар ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари бўйича тўлов ставкалари маҳаллий ва хорижий селекция навлари учун фарқли ҳолда белгиланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Қуйидагилар қишлоқ хўжалиги экини навларини истиқболли навлар ва давлат реестри рўйхатидан чиқариш ҳамда рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 416-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/416/0588-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
талабнома берувчи ваколатли орган томонидан тузилган тақсимотга мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинлари нави ва дурагайларининг сифатли уруғлик материалларини белгиланган муддатда ва миқдорда етказиб бермаганда;
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 416-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/416/0588-сон)
қишлоқ хўжалиги экини нави хўжалик учун фойдали белгилари (ҳосилдорлик, касалликларга, зараркунандаларга, совуққа, иссиққа ва қурғоқчиликка чидамлилик, олинадиган маҳсулот сифати ва бошқа хўжалик ва биологик белгилари) кўрсаткичларини йўқотганда ва ўзининг хос белги кўрсаткичлари бўйича тавсифига мувофиқ келмай қолганда;
қишлоқ хўжалиги экини навининг хўжалик учун фойдали белги кўрсаткичлари андоза (стандарт) нав кўрсаткичидан паст бўлганда;
қишлоқ хўжалиги экини нави 3 йилдан кўп давр ичида хўжалик муомаласига киритилмаганда;
талабнома берувчи томонидан қишлоқ хўжалиги экини навини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тўловлар амалга оширилмаганда;
патент эгаси қишлоқ хўжалиги экини навини Давлат реестри рўйхатидан чиқариш тўғрисида мурожаат қилганда;
Эксперт комиссияси томонидан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни тўхтатиш, рад этиш ва чиқариш юзасидан хулосалар тақдим этилганда.
Қишлоқ хўжалиги экини нави бошқа асосланмаган сабабларга кўра, шу жумладан, мақсадга номувофиқлиги сабабли Давлат реестрида рўйхатдан чиқарилишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Навларни давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, уч иш куни ичида талабнома берувчига ахборот тизими орқали талабнома рад этилганлиги ҳақида электрон шаклдаги хабарнома юборилади. Хабарномада талабномани рад этиш сабаблари ва уларни бартараф этиб, кўрсатилган муддатда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиш мумкинлиги баён қилинади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 ноябрдаги 623-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон)
32. Талабнома берувчи Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этиш сабабларини бартараф қилиши ва ҳужжатларни қайта тақдим этиши мумкин бўлган муддат ёзма ёки электрон шаклдаги хабарнома юборилган кундан эътиборан 10 кундан кам бўлмаслиги керак.
33. Талабнома берувчи Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этиб, буни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этганидан кейин ваколатли орган ҳужжатларни 10 кун муддат ичида қайта кўриб чиқади.
Талабнома берувчининг талабномаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
34. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин топширилган талабнома янгидан топширилган ҳисобланади.
35. Талабнома берувчи талабномасининг рад этилиши, шунингдек, ваколатли органнинг мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ёки ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
5-боб. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш
36. Давлат реестридан рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома 3 йил муддатга берилади. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагач, талабнома берувчининг хоҳишига кўра унинг муддати узайтирилиши мумкин.
37. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг муддатини узайтириш юзасидан талабнома унинг амал қилиш муддати тугашидан 30 кун олдин ваколатли органга топширилиши шарт.
6-боб. Якунловчи қоида
38. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари нав ва дурагайларини синаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

1-босқич

Талабнома берувчи (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти)

1. Қишлоқ хўжалиги экини навини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш мақсадида ваколатли органга «Navagrotest.uz» ахборот тизими орқали талабномани шакллантиради ва киритади.

Ихтиёрий равишда (электрон шахсий кабинет орқали)

2. Қишлоқ хўжалиги экинларини синаш маркази (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўловларни амалга оширади.

Талабномани бериш билан бир вақтда

2-босқич

Ваколатли орган

Ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилади ва қабул қилинган санани кўрсатган ҳолда талабнома берувчига хабарнома (ёки эксперт баҳолаш тартибини), уруғлик материалларини етказиб бериш бўйича тақсимот ва кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўлов шартномасини ахборот тизимида юборади.

Ҳужжатлар қабул қилингандан кейин 5 иш кунида

3-босқич

Талабнома берувчи

Ваколатли орган томонидан тузилган тақсимотга мувофиқ қишлоқ хўжалиги экини нав ва дурагайларининг сифатли уруғлик материалларини белгиланган муддатда ва миқдорда етказиб беради.

Тақсимотни олгандан сўнг 10 кун муддатда

4-босқич

Ваколатли орган

1. Уруғлик материаллари тегишли манзилга тақсимотга мувофиқ ўз вақтида етказиб берилишини назорат қилади ҳамда синаш ишларини ташкил этиш қоидалари ва талабларига мувофиқлигини баҳолайди.

Ҳар йили қишлоқ хўжалиги экинларини экишдан 10 кун олдин ва синаш ишлари даврида

2. Нав синаш станциялари ва участкаларидаги қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг электрон идентификация (код) рақамини қўйган ҳолда хўжалик учун фойдали белгилар бўйича кузатувларни олиб боради (ёки эксперт баҳолаш) ва маълумотларни ахборот тизимида қайд этиб боради.

Қишлоқ хўжалиги экинларининг вегетация даврида

3. Қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг электрон идентификация (код) рақами орқали ҳар йилги ҳосилидан олинган намуналарда лаборатория таҳлилларини ўтказади (зарур ҳолларда, оригинатор томонидан тақдим этилган таҳлил натижаларидан фойдаланилади) ва ахборот тизимига киритади.

Етиштирилган ҳосил йиғиштириб олингандан кейин

4. Қишлоқ хўжалиги экинлари навлари юзасидан таклифларни уларнинг электрон идентификация (код) рақами бўйича тизимда шакллантиради ва Эксперт комиссияси аъзоларига тизим орқали тақдим этади.

Камида уч йил ва ҳар мавсум якунида

5. Эксперт комиссиясининг хулосаси асосида ўзининг тегишли қарори лойиҳасини тизимда қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг электрон идентификация (код) рақамини эълон қилган ҳолда шакллантиради ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлайди.

Эксперт комиссияси хулосасидан кейин 25 кун муддатда

6. Қишлоқ хўжалиги экинлари навини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, талабгорга талабнома рад этилганлиги ҳақида тизим орқали хабарнома юборади.

3 кун муддатда

7. Талабнома берувчининг хоҳишига кўра қишлоқ хўжалиги экини навининг Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномани (ёки маълумотнома) тақдим этади.

Талабнома берувчининг талабидан кейин 3 кун муддатда

(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 416-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/416/0588-сон)
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
‎Министерство сельского хозяйства
‎Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази
‎ Центр по сортоиспытанию сельскохозяйственных культур

‎‎РЎЙХАТГА ОЛИШ ГУВОҲНОМАСИ № 000-000
‎ СВИДЕТЕЛЬСТВО О РЕГИСТРАЦИИ
‎‎

‎‎Ушбу гувоҳнома __________________________________________________________га шу ҳақда берилдики,
‎‎Настоящее сведетельство выдано‎ ‎‎(талабнома берувчи/заявитель)

Ариза бўйича устунлик санаси ва рақами_________________________________________________________

№ по заявке с датой приоритета

‎Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг қарорига мувофиқ____________________________
‎В соответствии с решением Центра по сортоиспытанию сельскохозяйственных культур
‎___________________________________________________________________________________________

(экин тури ва селекция ютуғи номи/вид культуры и наименование селекционного достижения)

Ариза рақами (код заявки) — 0000-00 рақами билан‎

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестри

‎рўйхатига киритилди

Зарегистрировано в Государственном реестре сельскохозяйственных культур рекомендованных ‎‎

к посеву на территории Республики Узбекистан

_______________________________________________________________________________

(мамлакат ва ишлаб чиқарувчи номи/страна и наименование производителя)

Муаллиф(лар):______________________________________________________________________________
Автор(ы):‎
‎‎20___ йил/год «___»__________

Амал қилиш муддати
‎3 йил/срок
действия
‎3 года ‎

‎‎Ушбу гувоҳнома мазкур қишлоқ хўжалиги экини нави учун сифат сертификати ҳисобланмайди.‎

Настояще свидетельство не является сертификатом качества сорта сельскохозяйственной культуры.

‎‎

Раҳбар‎ ‎
‎Руководитель‎

_______________
‎(имзо/подпись)‎

‎‎_______________________________
‎(Ф.И.О)

Муҳр ўрни‎

Место печати‎

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази

Центр по сортоиспытанию сельскохозяйственных культур

(100144, Тошкент шаҳар, М. Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 374-уй)

СЕЛЕКЦИЯ ЮТУҚЛАРИНИ ЭКИШГА ТАВСИЯ ЭТИШГА АРИЗА

ЗАЯВЛЕНИЕ НА РЕКОМЕНДАЦИЮ СЕЛЕКЦИОННОГО ДОСТИЖЕНИЯ К ПОСЕВУ

Шакл-90

Рўйхатга олинган сана

Дата регистрации

Ариза рақами ________________

_____________________________

Номер заявки

(кун, ой, йил/число, месяц, год)

1(а). Аризачи(лар) ____________________________________________________________________

Заявитель(и)

(юридик ва жисмоний шахснинг исми ва манзили/имя юридического или физического лица и его адрес)

___________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________

1(б). Фуқаролиги (фақат жисмоний шахс)

Гражданство (только для физических лиц)

2(а). Ариза бўйича ёзишма олиб борувчи шахс манзили ва Ф.И.О ____________________________

Адрес и Ф.И.О лица, уполномоченного вести переписку по заявке

___________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________

Телефон __________________________________ Факс _____________________________________

2(б). Селекция ютуғи оригинатори манзили ва номи ______________________________________

Адрес и наименование оригинатора селекционного достижения

___________________________________________________________________________________

Телефон __________________________________ Факс _____________________________________

3(а). Авлод, тур ______________________________________________________________________

Род, вид

(ўзбек ёки рус тилидаги номи/название на узбекском или русском языке)

3(б). Авлод,тур ______________________________________________________________________

Род, вид

(лотинча номи/латинское название)

4(а). Таклиф этилган ном _____________________________________________________________

Предлагаемое название

4(б). Селекция рақами ________________________________________________________________

Селекционный номер

5. Муаллифлар (агарда муаллифлар аризачи бўлмаса)

Авторы (если авторы не являются заявителями)

(Ф.И.О тўлиқ кўрсатилади)

(указать полностью Ф.И.О)

___________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________

Менда (бизда) мавжуд маълумотларга кўра бошқа муаллифлар йўқ

По имеющейся у меня (нас) информации других авторов нет.

6. Аввалги аризалар

Предыдущие заявки

Рўйхатдан ўтган

Зарегистрированы

Ариза рақами

Номер заявки

Даражаси

Стадия

Қайси ном билан

Под каким названием

Давлатда

В стране

Кун

Дата

Экишга тавсия этишга

На рекомендацию к посеву

Мен (биз) маьлум қиламан (миз)ки, ҳақиқатдан биринчи ариза бўйича берилган маьлумот шу селекция ютуғиники ва мазкур аризага мосдир.

Я (мы) заявляю (ем), что материал, переданный с первой заявкой представляет данное селекционное достижение и соответствует настоящей заявке.

7. Оригинатор томонидан селекция ютуғини синашга таклиф этилаётган ҳудудлар

Рекомендуемые оригинатором регионы испытания селекционного достижения

Фойдаланиш томонлари

Направление использования

Ҳудудлар рақами (керак бўлмагани ўчирилади)

Номера регионов (ненужные зачеркнуть)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар:

Прилагаемые к заявлению документы:

{} — Селекция ютуғи анкетаси 2 нусхада.

Анкета селекционного достижения в 2-х экземплярах.

{} — Селекция ютуғи таърифи.

Описание селекционного достижения.

{} — Ариза беришга ҳуқуқ берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (воситачи ва ҳуқуқий ворислар учун)

Документ, подтверждающий право на подачу заявки (для правопреемников и посредников)

{} — Фотосуратлар тўплами

Комплект фотографий.

{} — Илмий кенгаш баёни

{} — Протокол учёного совета

Мен (биз), селекция ютуғини экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритишингизни сўрайман (миз).

Я (мы) прошу (сим) включить селекционное достижение в государственный реестр сельскохозяйственных культур рекомендованных к посеву.

Мен (биз), мазкур аризага ва иловага киритилган, аризани кўриб чиқиш учун берилган менда (бизда) мавжуд маьлумотлар тўғри ва охиргиси эканлигини таъкидлайман (миз).

Я (мы) заявляю (ем), что по имеющимся у меня (нас) сведениям информация, необходимая для рассмотрения заявки и внесённая в настоящее заявление и в приложения, является окончательной и правильной.

Мен (биз), ҳақиқатдан мазкур селекция ютуғи тўғри танланганлигини ва намуналар тўғри олинганлигини тасдиқлайман (миз).

Я (мы) подтверждаю(ем), что образцы получены должным образом и представляют репрезентативную выборку данного селекционного достижения.

Мен (биз), селекция ютуғини хўжалик учун фойдали белгилари бўйича синаш учун Марказ тақсимотига асосан манзилларга ҳамда Миллий генбанкка етарли миқдорда уруғлик материалларини бепул етказиб бериш мажбуриятини зиммамга оламан (миз).

Я (мы) обязуюсь (емся) безвозмездно предоставлять необходимое количество семян для проведения испытаний на хозяйственную полезность в количестве и по адресам, указанным в разнорядках Госкомиссии, а также образец селекционного достижения в Национальный генбанк.

АРИЗАЧИ (ЛАР) ИМЗОСИ (ЛАРИ)

ПОДПИСЬ (И) ЗАЯВИТЕЛЯ (ЕЙ)

МУҲР (ЛАР) ЎРНИ

МЕСТО ПЕЧАТИ (ЕЙ)

Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўлов
СТАВКАЛАРИ

Тўловлар коди

Кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар номи

1 нав ёки дурагай учун ставкалар

(базавий ҳисоблаш миқдори)

Тўловлар тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этиш муддати

маҳаллий селекция

хорижий селекция

1. Талабномани қабул қилиш

1.1.

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома бериш бўйича талабномани қабул қилиш ва кўриб чиқиш, синовга қабул қилинганлиги юзасидан маълумотнома юбориш

1

2

Талабнома бериш билан бир вақтда

2. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишда муносиблик юзасидан конкурс нав синови бўйича

2.1.

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига топшириладиган қишлоқ хўжалиги экинининг 1 та янги нав ёки дурагайи учун 1 йиллик конкурс нави синови харажатлари (1 та вегетация даври учун)

6

10

Талабнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарнома жўнатилган санадан бошлаб 3 ой муддатгача

2.2.

Синаш ишлари амалга оширилаётган қишлоқ хўжалиги экинлари нав ёки дурагайларида хўжалик учун фойдали белгилар бўйича эксперт баҳолаш синовини ўтказиш ва далолатнома тузиш

5

10

Кўриб чиқишга талабнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги маълумотнома жўнатилган санадан бошлаб 3 ой муддатгача

3. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома бериш

3.1.

Қишлоқ хўжалиги экинларининг нав ёки дурагайини рўйхатдан ўтказиш

0,5

3

Ваколатли орган қарори тасдиқланган санадан бошлаб 3 ой муддатда

3.2.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинларини Давлат реестрида эълон қилиш:

а) Давлат реестри китобининг нархи:

0,3

Сотиб олиш билан бир вақтда

б) Давлат реестридаги қишлоқ хўжалиги экинлари навлари ва дурагайлари тавсифи китобининг нархи

0,5

3.3.

Талабномага асосан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш:

а) Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш ва бериш

2

3

Ваколатли орган қарори тасдиқланган санадан бошлаб 6 ой муддатда

б) Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома дубликатини бериш

1

1,5

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган бўлса — доимий

4. Давлат реестрида сақлаш учун тўловлар

4.1.

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб амал қилиш муддатлари (ҳар йил учун):

Биринчи йилда Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва гувоҳнома бериш учун тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан бир вақтда, кейинги йилларда амал қилиш муддати тугагунга қадар — ҳар йили IV чоракда

а) биринчи — учинчи йиллар учун

0,5

1

б) тўртинчи — ўнинчи йиллар учун

1

1,5

в) ўн биринчи — йигирманчи йиллар учун

1,5

2

г) кейинги йилларга

2

2,5

5. Ўзгартиришлар киритиш

5.1.

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг талабномасига ўзгартириш, қўшимчалар ва аниқликлар киритиш

1

2

Ўзгартиришлар киритилган ҳужжатларни топшириш билан бир вақтда

6. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш жараёнида ахборот ҳамда маълумотномалар тақдим этиш

6.1.

Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги ва синов ҳолати бўйича қишлоқ хўжалиги экинлари нави ёки дурагайига маълумотнома тақдим этиш

1

2

Талабнома берувчининг талабига асосан

Изоҳ.
Тўловлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг ҳисобварағига тегишли суммани ўтказиш йўли билан тўланади ҳамда тўлов ҳужжати билан тасдиқланади. Тўланган сумманинг белгиланган тўлов миқдорига мувофиқлиги тўловни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган санада аниқланади. Талабнома берувчи томонидан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бериш учун белгиланган тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда, юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракат содир этилмайди.
Талабнома берувчи белгиланган суммани ваколатли орган томонидан тўловни тўлаш тўғрисидаги хабарнома юборилган санадан бошлаб 3 ой муддатда тўлаш ҳуқуқига эга. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги ва эълон қилинганлиги учун тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда, ушбу тартиботлар амалга оширилмайди. Тўловлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатиб ўтилган 3 ой муддат тугаган кундан бошлаб кейинги 3 ой ичида тақдим этилиши мумкин.
Тўланган тўловлар қайтарилмайди ва белгиланган миқдордан ортиқ тўланган тўловлар талабнома берувчининг талабига кўра қайтарилади. Тўловларни қайтаришга оид банк хизматлари учун тўловлар ушбу тўловларни тўлаган шахс ҳисобидан қопланади.
(4-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги 416-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 09/25/416/0588-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 мартдаги 158-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 11-банди «д» кичик бандига қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестрида районлаштирилган манзарали, доривор, техник ва озуқабоп ўсимликларнинг рўйхати юритилишини таъминлаш».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Сабзавот-полизчилик, боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги 258-сон қарорининг 9-бандида «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сифатини назорат қилиш ва сертификатлаш маркази» сўзлари «Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 9-бандида:
а) бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи — ўн бешинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:
«Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти»;
тўққизинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи — ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) ўн иккинчи хатбошида «Агроинновация» давлат унитар корхонаси» сўзлари ««Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2021 й., 09/21/158/0241-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2023 й., 09/23/623/0898-сон; 08.07.2025 й., 09/25/416/0588-сон)