Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.03.2024
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
«Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги масалани кўриб чиқишга тайёрлаш жараёни ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 28 мартдаги КҚ-704-IV-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Сенат Кенгашининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисида муҳокама этиш мўлжалланаётган «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги масала кўриб чиқишга тайёрланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги масалани ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ (1 ва 2-иловалар):
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 февралда бўлиб ўтган, 2008 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида қилган маърузасидаги асосий қоидаларни амалга ошириш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликларининг фаолиятини жойларга бориб ўрганишда давом этсин;
«Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги масалани ўрганиш билан боғлиқ тадбир-чоралар самарали ўтказилишига эришиш мақсадида тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар вакилларини жалб этсин;
мазкур масалани тайёрлаш билан боғлиқ тадбир-чораларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг кенг иштирокини таъминласин.
2. «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги масалани ўрганиш натижалари тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси муҳокамасига киритилсин.
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси ўринбосари — «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги масалани ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари Ф. Муҳитдинова зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 16 март,
607-I-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 16 мартдаги 607-I-сонли Қарорига

1-ИЛОВА

«Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги масалани ўрганиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ишчи гуруҳи

Муҳитдинова Фарруха Фахриддиновна

Сенат Раисининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари

Алиев Ғофир Қуватович

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

Абдураимов Ботир Тўраевич

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

Алтиев Абдурашид Султанович

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

Бобоев Абдураҳмон Бобоевич

Сенат Девонининг Назорат-ахборот бўлими мудири

Бозоров Шамсиддин Зиёдуллаевич

Сенат Девонининг Назорат-ахборот бўлими референти

Иминов Бахтиёр Мирзажонович

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси

Саидов Рўзи Тўйчиевич

Сенат Девонининг Назорат-ахборот бўлими катта референти

Солиев Равшан Юсупович

Сенат Девонининг Назорат-ахборот бўлими мудири ўринбосари

Усмонов Маруф Азамович

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 16 мартдаги 607-I-сонли Қарорига

2-ИЛОВА

«Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги масалани жойларда ўрганиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ишчи гуруҳининг аъзолари ҳамда вазирликлар ва идораларнинг вакиллари

ТАРКИБИ

Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари бўйича

Алиев Ғофир Қуватович

Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси

Абдураимов Ботир Тўраевич

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

Солиев Равшан Юсупович

Сенат Девонининг Назорат-ахборот бўлими мудири ўринбосари

Хаитметов Элмурод Сидиқматович

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Сув хўжалигини ривожлантириш ҳамда сувдан фойдаланишда бозор принципларини жорий этиш бошқармаси бошлиғи

Насриддинов Фазлиддин Файзуллаевич

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг Макроиқтисодий параметрлар прогнози ва мониторинги бўлими бош мутахассиси

Киргизов Баҳодир Турғунпўлатович

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Кредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш департаменти директори ўринбосари

Кенжаев Рустам Аллабердиевич

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ҳудудий молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Муллажонов Аваз Раҳимович

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Минтақавий ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси

Абдувалиев Фаррух Ташмуҳаммадович

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг бюджет-солиқ сиёсатини таҳлил қилиш, такомиллаштириш ва прогнозлаштириш лойиҳаси етакчи илмий ходими

Жиззах ва Тошкент вилоятлари бўйича

Иминов Бахтиёр Мирзажонович

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси

Саидов Рўзи Тўйчиевич

Сенат Девонининг Назорат-ахборот бўлими катта референти

Абсодиқов Шуҳрат Темирович

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Бухгалтерия ҳисоби ва молиялаштиришни ташкил этиш бошқармаси бош мутахассиси

Саттаров Шуҳрат Шукуруллаевич

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг Минтақалар жойлашуви ва уларни комплекс ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

Юсупов Баҳром Музафарович

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тижорат банклари инвестициялар портфелини мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи

Атабаев Лутфулла Ҳабибуллаевич

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Саноатнинг таянч тармоқлари ва ёқилғи-энергетика мажмуи молияси бошқармасининг нарх-навони тартибга солиш бўлими бошлиғи ўринбосари

Худойбердиев Дилмурод Бахтиёрович

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Хорижий инвестицияларни жалб этиш бошқармаси бош мутахассиси

Мухитдинов Зиёдулла Джалялитдинович

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг бюджет-солиқ сиёсатини таҳлил қилиш, такомиллаштириш ва прогнозлаштириш лойиҳаси етакчи илмий ходими

Бухоро ва Навоий вилоятлари бўйича

Усмонов Маруф Азамович

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси

Бобоев Абдураҳмон Бобоевич

Сенат Девонининг Назорат-ахборот бўлими мудири

Расулов Шодмон Салимович

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг иқтисодий таҳлили бошқармаси бош мутахассиси

Абдуразаков Абдулла Фатхуллаевич

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг Саноатни модернизациялаш ва оғир саноат тармоқларини ривожлантириш дастурини шакллантириш йиғма бўлими бош мутахассиси

Сайфуллаев Актам Абдурашидович

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Кичик бизнесни мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш департаменти директори

Сафаров Ширинбек Юлдашевич

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилик бўлими бошлиғи

Худойбердиев Ботир Худойбердиевич

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Минтақавий ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

Халилов Латиф Файзиевич

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг Ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган иқтисодиётнинг ҳудудий мувозанатлилигини таъминлаш лойиҳаси етакчи илмий ходими

Андижон ва Наманган вилоятлари бўйича

Алтиев Абдурашид Султанович

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор

Бозоров Шамсиддин Зиёдуллаевич

Сенат Девонининг Назорат-ахборот бўлими референти

Мамарасулов Ҳасан

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қишлоқда бозор инфратузилмасини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Мирзаев Абдуғулом Усанович

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг Халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорлик масалалари бўлими бошлиғи

Турхалов Абдураҳим Тургинович

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Кредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш ва тартибга солиш департаменти директори ўринбосари

Сувонов Равшан

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Агросаноат мажмуасини молиявий тартибга солиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Ҳамроев Ойбек

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Минтақавий ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси

Худойберганов Саттор Аҳмедович

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг бюджет-солиқ сиёсатини таҳлил қилиш, такомиллаштириш ва прогнозлаштириш лойиҳаси катта илмий ходими