|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 31.03.1998
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИМПОРТ БОЖ ПОШЛИНАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сонли «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштириш тўғрисида»ги Фармонни бажариш юзасидан, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ импорт (четдан келтириш) бож пошлиналарини қўллашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Импорт бож пошлиналари ставкалари жорий этилган пайтдан бошлаб 1-иловага мувофиқ мамлакатлар бож ҳудудидан келиб чиққан юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасининг бож ҳудудига келтирилган товарлардан бож пошлиналари олинмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси савдо-иқтисодий муносабатларда энг қулай шарт-шароитлар тартибини ўрнатадиган мамлакатлар рўйхати 2-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 7 октябрь,
389-сон
Эркин савдо тартибини назарда тутувчи битимлар имзоланган эркин савдо зонасини ташкил этиш тўғрисидаги Битим иштирокчилари бўлган давлатлар
рўйхати
1. Беларусь Республикаси
2. Грузия Республикаси
3. Қозоғистон Республикаси
4. Қирғизистон Республикаси
5. Молдова Республикаси
6. Россия Федерацияси
7. Туркманистон*
* Икки томонлама битимларга мувофиқ ўзаро келишилган рўйхатга киритилган товарлардан импорт бож пошлиналари олинмайди.
8. Украина
Энг қулай савдо-сотиқ тартибини яратган ҳолда савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида Битимлар имзоланган мамлакатлар
РЎЙХАТИ
1. Австрия
2. Белгия
3. Венгрия
4. Вьетнам
5. Германия
6. Греция
7. Дания
8. Ҳиндистон
9. Буюк Британия
10. Ирландия
11. Испания
12. Италия
13. Корея
14. Хитой
15. Латвия
16. Литва
17. Люксембург
18. Нидерландия
19. Португалия
20. Покистон
21. Польша
22. Руминия
23. Словакия
24. АҚШ
25. Туркия
26. Финландия
27. Франция
28. Чехия
29. Швейцария
30. Швеция
31. Эстония
32. Япония
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 10-сон, 38-модда)