Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Таълим тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 19 майда қабул қилинган
Сенат томонидан 2020 йил 7 августда маъқулланган
Сенат томонидан 2020 йил 7 августда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади таълим соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Таълим тўғрисидаги қонунчилик
Таълим тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси.
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
давлат аккредитацияси — давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари, шунингдек нодавлат таълим ташкилотлари (бундан буён матнда таълим ташкилотлари деб юритилади) фаолиятининг давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига ҳамда ўқув дастурларига мувофиқлигининг давлат томонидан эътироф этилиши ҳамда уларнинг битирувчиларига маълумот тўғрисидаги ҳужжатларни топшириш ҳуқуқининг тақдим этилишидан иборат жараён;
давлат таълим муассасаси — давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан давлат мулки бўлган мол-мулк негизида ташкил этилган, давлат таълим стандартларига ва давлат таълим талабларига мувофиқ таълим берадиган муассаса;
давлат таълим стандартлари — давлат томонидан таълимнинг мазмуни ва сифатига нисбатан белгиланадиган талаблар мажмуи;
давлат таълим талаблари — таълимнинг тузилмасига, мазмунига ва уни амалга ошириш шарт-шароитларига, шунингдек таълим олувчиларнинг жисмоний, шахсий, интеллектуал, илмий ҳамда касбий сифатларига қўйиладиган мажбурий талаблар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
комплекс давлат аккредитацияси — ўрта махсус, профессионал, олий таълимни ва олий таълимдан кейинги таълимни, шунингдек кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини ташқи баҳолаш натижаларига асосланган жараён;
махсус давлат аккредитацияси — ўрта махсус, профессионал, олий таълимни ва олий таълимдан кейинги таълимни, шунингдек кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида таълим дастурлари бўйича ўқув жараёни бошланишидан олдин амалга ошириладиган жараён;
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонунига асосан олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
малака — шахснинг касбий фаолиятнинг муайян турини бажаришга тайёргарлигини ифодалайдиган, маълумот тўғрисидаги тегишли ҳужжат билан тасдиқланадиган билим, қобилият, маҳорат ва кўникмалар даражаси;
мутахассислик — малака бериш билан якунланадиган муайян касбий тайёргарлик турининг номи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
нодавлат таълим ташкилоти — давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқ таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензия асосида ёки хабардор қилиш тартибида таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахс;
(3-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
тарбия — аниқ мақсадли ҳамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида ёш авлодни ҳар томонлама камол топтиришга, уларнинг онгини, маънавий-ахлоқий қадриятлар ва дунёқарашини шакллантиришга қаратилган тизимли жараён;
таълим — таълим олувчиларга чуқур назарий билим, малакалар ва амалий кўникмалар беришга, шунингдек уларнинг умумтаълим ва касбий билим, малака ҳамда кўникмаларини шакллантиришга, қобилиятини ривожлантиришга қаратилган тизимли жараён;
Олдинги таҳрирга қаранг.
таълим дастури — давлат таълим стандартларига, касб стандартларига ва миллий (тармоқ) малака доирасига мувофиқ ишлаб чиқилган таълим стандартларидан, ўқув режаларидан, ўқув дастурларидан ва тегишли услубий кўрсатмалардан иборат норматив-услубий ҳужжатлар мажмуи;
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонунига асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
таълим кампуси — ягона ҳудудда бирлаштирилган ўқув биноларини, илмий-тадқиқот институтларини (марказларини), ишлаб чиқариш мажмуалари ва технопаркларни, таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг вақтинча яшаш жойларини, лабораторияларни, ахборот-ресурс марказларини (кутубхоналарни), спорт иншоотларини, умумий овқатланиш объектларини ўз ичига олган бинолар ҳамда иншоотлар мажмуидан иборат бўлган, ўқув жараёни, маънавий-ахлоқий тарбиянинг юқори самарадорлигини таъминлайдиган таълим-тарбия муҳити;
таълим-тарбия жараёни иштирокчилари — таълим олувчилар, вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари, педагог ходимлар ва уларнинг вакиллари;
таълим ташкилотлари аттестацияси — таълим ташкилотларининг фаолиятини баҳолаш, давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ҳамда ўқув дастурларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш мазмуни, даражаси ва сифатини аниқлаш бўйича давлат назоратининг асосий шакли;
Олдинги таҳрирга қаранг.
халқаро аккредитация — таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятни амалга оширишга ваколат берилган ва халқаро аккредитация ташкилотларининг реестрига киритилган халқаро таълим сифатини таъминлаш тармоқларининг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлган халқаро аккредитация ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган жараён.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонунига асосан ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
4-модда. Таълим соҳасидаги асосий принциплар
Таълим соҳасидаги асосий принциплар қуйидагилардан иборат:
таълим устуворлигининг тан олиниши;
таълим олиш шаклини танлаш эркинлиги;
таълим соҳасида камситишларга йўл қўйилмаслиги;
таълим олишга доир тенг имкониятларнинг таъминланиши;
таълим ва тарбияга миллий ҳамда умуминсоний қадриятларнинг сингдирилганлиги;
таълим ва тарбиянинг инсонпарварлик, демократик хусусияти;
таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;
ўн бир йиллик таълимнинг ҳамда олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бир йил давомида умумий ўрта таълимга тайёрлашнинг мажбурийлиги;
давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талаблари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги;
ўқув дастурларини танлашга доир ёндашувнинг ягоналиги ва табақалаштирилганлиги;
инсоннинг бутун ҳаёти давомида таълим олиши;
жамиятда педагогларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг кафолатланганлиги;
таълим тизимининг дунёвий хусусиятга эгалиги;
билимлилик, қобилиятлилик ва истеъдоднинг рағбатлантирилиши;
таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувининг уйғунлиги;
таълим фаолияти соҳасидаги очиқлик ва шаффофлик.
5-модда. Таълим олиш ҳуқуқи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар кимга таълим олиш учун тенг ҳуқуқлар кафолатланади.
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-963-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19-моддаси.
Таълим олиш ҳуқуқи:
таълим ташкилотларини ривожлантириш;
таълим ташкилотларида инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ўқув дастурларини инновацион технологияларни қўллаган ҳолда амалга ошириш;
ишлаб чиқаришдан ажралган (кундузги) ва ажралмаган ҳолда (сиртқи, кечки, масофавий) таълим олишни ташкил этиш;
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
умумий ўрта, ўрта махсус таълимни ва бошланғич профессионал таълимни бепул олиш;
оилада ёки мустақил ўқиш орқали таълим олган фуқароларга, шунингдек умумий ўрта таълим олмаган шахсларга аккредитациядан ўтган давлат таълим муассасаларида экстернат тартибида аттестациядан ўтиш ҳуқуқини бериш орқали таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эллик фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ва қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида таълим олишга ҳақлидир.
(5-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар таълим олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқларга эга.
2-боб. Таълим тизими, турлари ва шакллари
6-модда. Таълим тизими
Таълим тизими:
давлат таълим стандартларини, давлат таълим талабларини, ўқув режалари ва ўқув дастурларини;
давлат таълим стандартларини, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларини амалга оширувчи таълим ташкилотларини;
таълим сифатини баҳолашни амалга оширувчи ташкилотларни;
таълим тизимининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш учун зарур бўлган тадқиқот ишларини бажарувчи илмий-педагогик муассасаларни;
таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органларини, шунингдек уларнинг тасарруфидаги ташкилотларни ўз ичига олади.
Таълим тизими ягона ва узлуксиздир.
7-модда. Таълим турлари
Таълим турлари қуйидагилардан иборат:
мактабгача таълим ва тарбия;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
профессионал таълим;
олий таълим;
олий таълимдан кейинги таълим;
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қўшимча таълим.
(7-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
8-модда. Мактабгача таълим ва тарбия
Мактабгача таълим ва тарбия болаларни ўқитиш ва тарбиялашга, уларни интеллектуал, маънавий-ахлоқий, этик, эстетик ва жисмоний жиҳатдан ривожлантиришга, шунингдек болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлашга қаратилган таълим туридир.
Мактабгача таълим ва тарбия олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрлашни ҳам назарда тутади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-152-сонли «Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Мактабгача таълим ва тарбияни ташкил этиш тартиби ушбу Қонун, шунингдек «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонунининг 9-боби.
9-модда. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим
Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим умумтаълим ўқув дастурларини, зарур билим, малака ҳамда кўникмаларни ўзлаштиришга қаратилган.
Умумий ўрта таълим (I — XI синфлар) босқичлари қуйидагилардан иборат:
бошланғич таълим (I — IV синфлар);
таянч ўрта таълим (V — IX синфлар);
ўрта таълим (X — XI синфлар).
Умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.
Бошланғич таълим таълим олувчиларда умумий ўрта таълимни давом эттириш учун зарур бўлган саводхонлик, билим, малака ва кўникмалар асосларини шакллантиришга қаратилган.
Таянч ўрта таълим ўқув дастурига мувофиқ таълим олувчиларга билим, малака ва кўникмаларнинг зарурий ҳажмини беради, уларда мустақил фикрлаш ва таҳлил қилиш қобилиятини ривожлантиради.
Таянч ўрта таълим доирасида (VII синфдан сўнг) таълим олувчиларда касблар бўйича бирламчи билим ва кўникмаларни шакллантириш учун уларни профессионал ташхислаш ва касб-ҳунарга йўналтириш бўйича чоралар амалга оширилади.
Ўрта таълим ўқув дастурига мувофиқ таълим олувчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмалар ўзлаштирилишини, шунингдек таълимнинг кейинги тури танланишини ҳамда юқори малака талаб қилинмайдиган касблар эгалланишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Профессионал ташхислаш ва касб-ҳунарга йўналтириш, шунингдек таълим олувчиларни юқори малака талаб қилинмайдиган касбларга тайёрлаш тартиби қонунчиликда белгиланади.
(9-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон «Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 715-сон «Ўзбекистон Республикасининг профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Умумий ўрта таълим умумий ўрта таълим ташкилотларида узлуксиз тарзда, мажбурий бўлган ўн бир йил давомида амалга оширилади.
Ўрта махсус таълим академик лицейларда тўққиз йиллик таянч ўрта таълим асосида икки йил мобайнида амалга оширилади ва таълим олувчиларнинг интеллектуал қобилиятларининг жадал ривожланишини, шунингдек чуқур, табақалаштирилган, касб-хунарга ва шахсга йўналтирилган таълим олишини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари ўз фаолиятини лицензия асосида, давлат таълим стандартига мувофиқ ташкил этади.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонунига асосан ўн биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Нодавлат таълим ташкилотларида умумий ўрта ва ўрта махсус таълим тўлов-шартнома асосида амалга оширилиши мумкин.
Иқтидорли ва истеъдодли болаларнинг қобилиятини ривожлантириш учун Президент, ижод ва бошқа ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек мактаб-интернатлар ташкил этилиши мумкин.
Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар, шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болалар давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларида инклюзив шаклда ёки уй шароитларида якка тартибда таълим олади.
Умумий ўрта таълим ташкилотларининг синфларида (гуруҳларида) таълим олувчилар сони ўттиз беш нафардан ошмаслиги керак.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сонли «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
10-модда. Профессионал таълим
Профессионал таълим эгалланадиган касб ва мутахассислик бўйича қуйидаги даражаларни ўз ичига олади:
бошланғич профессионал таълим;
ўрта профессионал таълим;
ўрта махсус профессионал таълим.
Бошланғич профессионал таълим касб-ҳунар мактабларида IX синф битирувчилари негизида бепул асосда кундузги таълим шакли бўйича умумтаълим фанларининг ва мутахассислик фанларининг икки йиллик интеграциялашган дастурлари асосида амалга оширилади.
Ўрта профессионал таълим коллежларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида касблар ҳамда мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда, давомийлиги икки йилгача бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича умумий ўрта, ўрта махсус таълим ҳамда бошланғич профессионал таълим негизида амалга оширилади.
Ўрта махсус профессионал таълим техникумларда умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал ва ўрта профессионал таълим негизида давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида касблар ҳамда мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда, давомийлиги камида икки йил бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади.
Ушбу Қонун кучга киргунига қадар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими (тўққиз йиллик умумий ўрта ва уч йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълими) олган фуқаролар ҳам ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим олиш ҳуқуқига эга.
Касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар таълим олувчиларнинг ўзи танлаган касбга ва мутахассисликка эга бўлишини таъминлайди.
Фуқаролар шартнома асосида иккинчи ва ундан кейинги профессионал таълимни олиш ҳуқуқига эга.
11-модда. Олий таълим
Олий таълим бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрланишини таъминлайди.
Олий маълумотли кадрларни тайёрлаш олий таълим ташкилотларида (университетлар, академиялар, институтлар, олий мактаблар) амалга оширилади. Умумий ўрта (ўн бир йиллик таълим), ўрта махсус (тўққиз йиллик таянч ўрта ва икки йиллик ўрта махсус таълим), бошланғич профессионал таълим (тўққиз йиллик таянч ўрта ва икки йиллик бошланғич профессионал таълим) олган шахслар, шунингдек ушбу Қонун кучга киргунига қадар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими (тўққиз йиллик умумий ўрта ва уч йиллик ўрта махсус, касб-ҳунар таълими) олган шахслар олий маълумот олиш ҳуқуқига эга.
Олий таълим икки босқичга — бакалавриат ва магистратура босқичига эга.
Бакалавриат олий таълим йўналишларидан бири бўйича чуқурлаштирилган билим, малака ва кўникмалар берадиган, ўқиш давомийлиги камида уч йил бўлган таянч олий таълимдир.
Магистратура тегишли бакалавриат негизидаги аниқ мутахассислик бўйича ўқиш давомийлиги камида бир йил бўлган олий таълимдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Магистратура мутахассисликларининг ва уларга мувофиқ бўлган бакалавриат таълим йўналишларининг рўйхати таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи томонидан белгиланади.
(11-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сонли қарори билан тасдиқланган «Магистратура тўғрисида»ги низом.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
Фуқаролар шартнома асосида иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни олиш ҳуқуқига эга.
Қаранг: «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1844, 21.08.2008 й.).
12-модда. Олий таълимдан кейинги таълим
Олий таълимдан кейинги таълимни олий таълим ва илмий ташкилотларда олиш мумкин.
Олий таълимдан кейинги таълим докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида мутахассисликни чуқур ўрганишни ва илмий изланишлар олиб боришни назарда тутадиган таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчанлик асосида илмий даражага эга илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни таъминлайди.
Таянч докторантура фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли ҳисобланади.
Докторантура фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли ҳисобланади.
Мустақил изланувчилик фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш тартиби, шунингдек ҳарбий, тиббиёт ва бошқа таълим ташкилотларида олий таълимдан кейинги таълим олиш хусусиятлари қонунчиликда белгиланади.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/4–сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2894, 2017 йил 23 июнь).
Олий таълимдан кейинги таълимнинг давом этиш муддати қонунчиликда белгиланади.
(12-модданинг олтинчи ва еттинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сонли «Олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
13-модда. Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
Кадрларни қайта тайёрлаш таянч мутахассисликлар ва касбларга мувофиқ бўлган йўналишлар бўйича фаолиятни амалга ошириш учун қўшимча касбий билим, малака ва кўникмаларнинг зарур ҳажми эгалланишини таъминлайди.
Кадрлар малакасини ошириш касбий билим, малака ва кўникмаларнинг чуқурлаштирилиши ҳамда янгилаб борилишини таъминлайди, кадрларнинг тоифаси, даражаси, разряди ва лавозими ошишига хизмат қилади.
Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шакллари ва муддатлари тегишли давлат таълим талаблари билан белгиланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги 25-сонли «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 26-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14-модда. Қўшимча таълим
Қўшимча таълим болалар ва катта ёшдагиларнинг ижодий қобилиятини шакллантиришга ҳамда касбий кўникмаларини ривожлантиришга, интеллектуал ва жисмоний такомиллашувга бўлган индивидуал эҳтиёжларини қаноатлантиришга, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга, соғлиғини мустаҳкамлашга ва бўш вақтларини самарали ташкил этишга қаратилган бўлиб, у қуйидаги турларни ўз ичига олади:
болалар учун қўшимча таълимни;
катта ёшдагилар учун қўшимча таълимни.
Болалар учун қўшимча таълим узлуксиз таълим беришнинг таркибий қисми сифатида уларнинг истеъдоди ва қобилиятини ривожлантириш, маънавий эҳтиёжларини қаноатлантириш мақсадида амалга оширилади.
Бунда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек тижорат ташкилотлари маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда болалар учун қўшимча таълим ташкилотларини ташкил этиши мумкин.
Болалар учун қўшимча таълим ташкилотлари жумласига болалар ва ўсмирлар ижодиёти саройлари, уйлари, клублари ва марказлари, «Баркамол авлод» болалар мактаблари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, студиялар, ахборот-кутубхона ҳамда соғломлаштириш муассасалари киради.
Катта ёшдагилар учун қўшимча таълим уларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш, қўшимча билим ва кўникмаларни эгаллашига кўмаклашиш учун ташкил этилади.
Қўшимча таълим бериш тартиби таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан белгиланади.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
141-модда. Маърифий фаолият
Маърифий фаолият шахснинг шахсий, интеллектуал ва маънавий жиҳатдан камол топиши, ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини ошириш, интеллектуал ва ижодий салоҳиятини намоён этиш, индивидуал салоҳиятини, имкониятларини, мулоқот қилиш қобилиятларини яхшилаш учун зарур кўникмалар ва малакаларни шакллантиришга қаратилган, давлат таълим стандартлари билан қамраб олинмайдиган фаолият тури ҳисобланади.
Маърифий фаолият қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган талаблар ҳисобга олинган ҳолда, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида жалб этилган (суд ҳукми қонуний кучга киргунига ёхуд реабилитация қилувчи асосларга биноан уни жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилингунига қадар), жинсий эркинликка қарши жиноятларни, оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятларни, тинчликка ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши жиноятларни, Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятларни, фирибгарликни ҳамда бошқарув тартибига қарши жиноятларни коррупцияга оид жиноятларни, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганлиги учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар, суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар, шунингдек психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар маърифий фаолиятни амалга ошириши мумкин эмас.
(141-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1155-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)
Маърифий фаолиятни амалга ошириш тартиби, шакллари, талаблари ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(141-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-990-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2024 й., 03/24/990/0892-сон — Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 февраль)
15-модда. Таълим олиш шакллари
Таълим олиш шакллари қуйидагилардан иборат:
ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олиш (кундузги);
ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш (сиртқи, кечки, масофавий);
дуал таълим;
оилада таълим олиш ва мустақил таълим олиш;
катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш;
инклюзив таълим;
экстернат тартибидаги таълим;
мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида кадрлар тайёрлаш.
16-модда. Масофавий таълим
Масофавий таълим ўқув режалари ва ўқув дастурларига мувофиқ таълим олувчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмаларни ахборот-коммуникация технологияларидан ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб олишга қаратилган.
Масофавий таълимни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги 559-сон «Олий таълим ташкилотларида масофавий таълим шаклини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
17-модда. Дуал таълим
Дуал таълим таълим олувчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмаларни олишга қаратилган бўлиб, уларнинг назарий қисми таълим ташкилоти негизида, амалий қисми эса таълим олувчининг иш жойида амалга оширилади.
Дуал таълимни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги 163-сон «Профессионал таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 декабрдаги 647-сон «Профессионал таълим муассасаларига йил давомида ўқувчиларни дуал таълим шаклида ўқишга қабул қилиш тизими жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори.
18-модда. Оилада таълим олиш ва мустақил таълим олиш
Давлат оилада таълим олишга ва мустақил таълим олишга кўмаклашади. Болаларнинг оилада таълим олиши ва мустақил таълим олиш услубий ва маслаҳат ёрдами кўрсатилган ҳолда тегишли ўқув дастурлари бўйича амалга оширилади.
Оилада таълим олиш ва мустақил таълим олиш тартиби, шунингдек таълим олувчиларнинг тоифалари таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан белгиланади.
Оилада таълим олиш болалар, оила, давлат ва жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда давлат таълим муассасаси ҳамда таълим олувчиларнинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари ўртасидаги шартнома асосида амалга оширилади.
Мустақил таълим олиш якка тартибда амалга оширилади ҳамда таълим олувчиларни касбий, интеллектуал, маънавий ва маданий ривожлантиришга хизмат қилади.
Оилада таълим олган ва мустақил таълим олган шахсларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатни бериш давлат таълим муассасаларининг тасдиқланган ўқув дастурига мувофиқ экстернат тартибида амалга оширилади.
19-модда. Катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш
Катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш бутун умр давомида ўқитишнинг марказий таркибий қисми бўлиб, таълим бериш ҳамда ўқитишнинг жамият ҳаётида ва меҳнат фаолиятида катта ёшдагиларнинг иштирок этишини таъминлашга қаратилган барча шаклларини ўз ичига олади, шунингдек расмий, норасмий ва информал ўқитиш жараёнларининг бутун мажмуини қамраб олади.
Расмий таълим давлат таълим муассасалари ҳамда давлат томонидан тан олинган аккредитациядан ўтган нодавлат таълим ташкилотлари иштирокидаги институционаллаштирилган (муайян қоидалар ва нормаларни мужассамлаштирувчи), аниқ мақсадга йўналтирилган ва режалаштирилган таълимдир.
Норасмий таълим таълим хизматлари тақдим этилишини таъминловчи шахс ёки ташкилот томонидан институционаллаштирилган (муайян қоидалар ва нормаларни мужассамлаштирувчи), аниқ мақсадга йўналтирилган ва режалаштирилган бўлиб, шахсни бутун ҳаёти давомида ўқитишдаги расмий таълимга қўшимча ва (ёки) унинг муқобилидир.
Информал таълим аниқ мақсадга йўналтирилган, аммо институционаллаштирилмаган (муайян қоидалар ва нормаларни мужассамлаштирмаган), расмий ёки норасмий таълимдан кўра камроқ ташкиллаштирилган ва таркиблаштирилгандир ҳамда оиладаги, иш жойидаги, яшаш жойидаги ва кундалик ҳаётдаги ўқув фаолиятини ўз ичига олиши мумкин.
20-модда. Инклюзив таълим
Инклюзив таълим алоҳида таълим эҳтиёжлари ва индивидуал имкониятларнинг хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда барча таълим олувчилар учун таълим ташкилотларида таълим олишга бўлган тенг имкониятларни таъминлашга қаратилган.
Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар (шахслар) учун таълим ташкилотларида инклюзив таълим ташкил этилади.
Инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октабрдаги 638-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил етиш тартиби тўғрисидаги низом.
21-модда. Экстернат тартибидаги таълим
Экстернат тартибидаги таълим олиш ўқув дастурларини мустақил равишда ўзлаштиришни ўз ичига олиб, унинг якунлари бўйича таълим олувчилардан давлат таълим муассасаларида якуний ва давлат аттестацияларидан ўтишни талаб этади.
Экстернат тартибидаги таълим олишни ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Экстернат тартибида имтиҳонлар олиш учун аризалар қабул қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти.
22-модда. Мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида кадрларни тайёрлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида кадрларни тайёрлаш уларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-боб. Таълим тизимини бошқариш
23-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таълим соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
таълим соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
таълим соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органларига раҳбарлик қилади;
(23-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан, комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини тасдиқлаш, педагог кадрларни ва илмий ходимларни аттестациядан ўтказиш, нодавлат таълим ташкилотларига таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензиялар (бундан буён матнда лицензия деб юритилади) бериш ваколатли органни ушбу соҳада фаолият бошлаш тўғрисида хабардор қилиш, таълим тўғрисидаги ҳужжатларга апостиль қўйиш тартибини белгилайди;
(23-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 февралдаги 91-сонли «Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш ҳамда таълим сифати мониторингини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 декабрдаги 900-сонли «Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
педагогик кадрларни таълим ташкилотларига (бундан молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим ташкилотлари мустасно) ишга қабул қилиш ва улар фаолиятини баҳолаш тартибини белгилайди;
(23-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
хорижий давлатларнинг таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига доир рухсатномалар беради;
хорижий давлатларда олинган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини белгилайди;
давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тасдиқлайди ва давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бериш тартибини белгилайди;
экстернат тартибида ўқитишга йўл қўйилмайдиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар рўйхатини тасдиқлайди;
фақат давлат таълим муассасаларида ўқитиладиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар рўйхатини тасдиқлайди;
давлат таълим муассасалари ва ташкилотларига қабул қилиш тартибини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат олий таълим ташкилотлари ректорларини, шунингдек давлат иштирокида ташкил этиладиган олий таълим ташкилотлари (давлат улуши бўлган нодавлат олий таълим ташкилотлари, қўшма таълим ташкилотлари, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиладиган таълим ташкилотлари ва бошқалар) ректорларини (раҳбарларини) лавозимга тайинлайди ҳамда эгаллаб турган лавозимидан озод этади;
(23-модда биринчи қисмининг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
таълим олувчиларни аккредитация қилинган бир таълим ташкилотидан бошқасига кўчириш, шунингдек уларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартибини белгилайди;
таълим ташкилотлари рейтингини аниқлаш тартибини белгилайди;
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди;
(23-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-990-сонли Қонунига асосан ўн еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2024 й., 03/24/990/0892-сон — Кучга кириш санаси — 2025 йил 6 февраль)
меҳнат бозори талабларини прогноз ва таҳлил қилиш асосида таълим ташкилотларида кадрларни тайёрлаш бўйича давлат буюртмаларини шакллантиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
таълим ташкилотларига нисбатан моддий-техник, инфратузилмавий ва параметрик талабларни белгилайди (бундан ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари мустасно);
(23-модда биринчи қисмининг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш ҳамда нашр этиш тартибини, шунингдек уларни етказиб беришга ва улардан таълим ташкилотларида фойдаланишга қўйиладиган талабларни белгилайди (бундан ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари мустасно).
(23-модда биринчи қисмининг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(23-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 114-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26-модда. Таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органларидир.
Таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари ўз ваколатлари доирасида:
таълим соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
таълим соҳасидаги тармоқ давлат дастурларини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади;
таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга услубий раҳбарлик қилади;
давлат таълим стандартлари (шу жумладан мактабгача таълим ва тарбия давлат стандарти) ва давлат таълим талабларида кадрларнинг маълумоти даражасига ҳамда касбий тайёргарлиги сифатига қўйилган талабларнинг таълим ташкилотлари томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
давлат таълим стандартлари (шу жумладан мактабгача таълим ва тарбия давлат стандарти) ҳамда давлат таълим талаблари ишлаб чиқилишини таъминлайди ва уларни тасдиқлайди;
таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш тартибини белгилайди;
ўрта махсус таълим йўналишлари, профессионал таълимнинг касблар ва мутахассисликлари, олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари, шунингдек билим соҳалари ва таълим соҳалари рўйхатини тасдиқлайди;
таълим-тарбия жараёнига ўқитишнинг илғор шакллари, янги педагогик технологиялар, ўқитишнинг техник ва ахборот воситалари жорий этилишини таъминлайди;
таълим ташкилотларида кадрларнинг касбий тайёргарлиги сифатини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади, ўқув дастурларини такомиллаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини инобатга олган ҳолда таълим муассасаларида ҳуқуқий таълим ва тарбияга, мутахассисларни касбий жиҳатдан тайёрлаш сифатини оширишга, таълим дастурларини доимий равишда такомиллаштириб боришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
(26-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 22 июндаги ЎРҚ-1155-сонли Қонунига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
таълим ташкилотларини (бундан қўшимча таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотлари мустасно) аттестациядан ва давлат аккредитациясидан, комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан, шунингдек таълим ташкилотларининг педагог кадрларини аттестациядан ўтказади;
(26-модда иккинчи қисмининг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнининг сифати мониторингини амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва қўшимча таълим ташкилотларининг педагог ходимларига лавозимлар ва малака тоифаларини бериш жараёни устидан назоратни амалга оширади, шунингдек унда иштирок этади;
(26-модда иккинчи қисмининг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
ўқув адабиётларини тайёрлаш ва нашр қилишни ташкил этади (бундан молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим ташкилотлари мустасно);
ўзлаштиришни баҳолашга, ўқув жараёнини, таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестациясини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлайди, шунингдек экстернат тартибида таълим олувчиларнинг тоифаларини белгилайди;
нодавлат таълим ташкилотларига лицензиялар беради, фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга оширадиган шахслардан хабарномалар қабул қилади ва уларнинг реестрини юритади;
таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлайди;
давлат олий таълим ташкилотларининг ректорларини тайинлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагог кадрларини тайёрлашни, қайта тайёрлашни ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
таълим ташкилотларида моддий-техника ресурсларидан фойдаланишга доир талабларни ишлаб чиқади;
ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларига нисбатан моддий-техник, инфратузилмавий ва параметрик талабларни белгилайди;
ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари учун дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини тайёрлаш ҳамда нашр этиш тартибини, шунингдек уларни етказиб беришга ва улардан таълим ташкилотларида фойдаланишга қўйиладиган талабларни белгилайди;
таълим тўғрисидаги қонунчиликнинг аниқланган бузилишлари тўғрисида тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органларига ва таълим ташкилотларига тақдимномалар киритади;
таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахслар таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳамда улар ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлик лавозимларига тайинланиши тақиқланади.
(26-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари билан келишилган ҳолда давлат таълим муассасаларини ташкил этади, қайта ташкил этади ва тугатади, бундан республика тасарруфидаги таълим муассасалари мустасно.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
ўз ваколатлари доирасида тегишли ҳудудда давлат таълим муассасалари учун молиялаштириш ҳажмини белгилайди;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари билан таълим ташкилотларини ривожлантириш масалалари юзасидан ҳамкорлик қилади;
давлат умумий ўрта таълим муассасаларига бириктирилган ҳудудларни (микроучасткаларни) белгилайди;
таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширишда таълим ташкилотларига кўмаклашади;
таълим олувчилар учун сифатли таълимни, тарбияни таъминлаш, уларнинг истеъдодини шакллантириш ва намоён этиш мақсадида жойларда уларга зарур шароитлар яратиш бўйича дастурларни ишлаб чиқади;
ўз ваколатлари доирасида таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикликни ривожлантиради ва нодавлат таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтиришга кўмаклашади;
умумий ўрта таълим ташкилотлари битирувчилари бандлигини таъминлашга кўмаклашади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(27-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
28-модда. Таълим ташкилотини бошқариш
Таълим ташкилотини бошқаришни тегишинча қуйидагилар амалга оширади:
педагогик кенгаш;
кузатув (васийлик) кенгаши;
олий таълим ташкилотининг кенгаши;
таълим ташкилотининг раҳбари.
Таълим ташкилотларида жамоатчилик бошқаруви органлари ташкил этилиши мумкин.
Таълим ташкилотларини бошқаришда ва кадрлар тайёрлашда кадрлар талабгорлари иштирок этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахслар таълим ташкилотларининг раҳбарлик лавозимларига тайинланиши мумкин эмас.
(28-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 1 февралдаги ЎРҚ-901-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.02.2024 й., 03/24/901/0082-сон)
4-боб. Таълим фаолиятини ташкил этиш ва унинг назоратини амалга ошириш
29-модда. Таълим ташкилотларининг ҳуқуқий мақоми
Ўзбекистон Республикасининг таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари, шунингдек хорижий давлатлар таълим ташкилотларининг филиаллари юридик шахс мақоми билан ташкил этилади.
Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти шаклидаги таълим хизматлари якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинган жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нодавлат таълим ташкилотлари лицензия олинган кундан эътиборан таълим фаолияти билан шуғулланишга ҳақли бундан ушбу Қонуннинг 571-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(29-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Таълим ташкилотлари ўз фаолиятини устав ва (ёки) бошқа таъсис ҳужжатлари асосида юритади.
Таълим ташкилотлари ўқув-тарбия ва ўқув-илмий-ишлаб чиқариш мажмуаларига бирлашишга ҳақли.
Таълим ташкилотларида сиёсий партияларнинг ташкилий тузилмаларини ташкил этишга йўл қўйилмайди.
30-модда. Таълим ташкилотларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш
Давлат олий таълим, ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, шунингдек давлат иштирокидаги олий, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилади.
Иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг олий маълумотли малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларини, шунингдек аҳолининг олий таълим олишга бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш мақсадида мамлакат ҳудудида хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари (марказлари, таълим кампуслари) ва бошқа бўлинмалари ташкил этилиши мумкин.
Хорижий олий таълим ташкилотларининг бўлинмалари Ўзбекистон Республикасида юридик шахс мақоми билан ташкил этилади.
Хорижий олий таълим ташкилотларининг, шунингдек халқаро ташкилотларнинг таълим муассасалари филиаллари (марказлари, таълим кампуслари) ва бошқа бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича давлат таълим ташкилотлари:
(30-модда бешинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан институтлар ва марказлар шаклида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда олий таълим ташкилотларининг факультетлари ва курслари шаклида ташкил этилади.
(30-модда бешинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат умумий ўрта ва қўшимча таълим муассасалари:
(30-модда олтинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
республика бўйсунувида вазирликлар ва идоралар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда;
(30-модда олтинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйсунувида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда;
(30-модда олтинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
туманлар ва шаҳарлар бўйсунувида туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда ташкил этилади.
(30-модда олтинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
Нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш уларнинг таъсисчилари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим ташкилотларини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(30-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомнинг 3-боби, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 30-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим ташкилотларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги маълумотлар давлат статистика органларига, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий органларига тақдим этилади.
(30-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
31-модда. Нодавлат таълим ташкилотлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нодавлат таълим ташкилотлари ўз фаолиятини лицензия асосида амалга оширади, бундан қўшимча таълимни, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотлари мустасно.
(31-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 февралдаги 91-сонли «Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш ҳамда таълим сифати мониторингини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Нодавлат таълим ташкилотлари лицензия талабларига ва шартларига мувофиқ таълим хизматлари кўрсатади.
Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига мувофиқ таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатларни беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи таълим ташкилотлари томонидан битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжат берилиши мумкин. Бунда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи таълим ташкилотлари белгиланган тартибда аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтиши керак.
(31-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 февралдаги 91-сонли «Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш ҳамда таълим сифати мониторингини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Мустақил ишлаб чиқилган ва лицензияда кўрсатилган ўқув дастурлари бўйича таълим хизматлари кўрсатадиган нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни беради.
Нодавлат таълим ташкилотлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва юқори касбий маҳоратга эга бўлган педагог кадрлар ва бошқа кадрларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар кўради.
Нодавлат таълим ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастурлари бўйича ўқитиш таълим олувчи ёхуд унинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари ва нодавлат таълим ташкилоти ўртасида тузиладиган, ўқитиш муддатлари, шартлари ва тўловлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар белгиланадиган шартнома асосида амалга оширилади.
32-модда. Таълим ташкилотининг устави
Таълим ташкилотининг устави таълим турларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Таълим ташкилотининг уставида, қоида тариқасида, қуйидагилар кўрсатилади:
таълим тури ва шакли;
таълим ташкилотининг мақсад ва вазифалари;
ўқув-тарбиявий ва илмий-методик ишларни ташкил этиш ҳамда мазмуни;
таълим ташкилотига қабул қилиш тартиби;
таълим ташкилотининг тузилмаси, бошқарув органлари ва жамоатчилик тузилмалари;
таълим олувчилар, педагог кадрлар, ўқув-тарбия ишлари бўйича ходимлар, маъмурий-бошқарув ходимларининг мақоми, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
таълим ташкилотининг мол-мулки ва воситалари;
таълим ташкилотини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби.
Таълим ташкилотининг намунавий устави:
Олдинги таҳрирга қаранг.
умумий ўрта таълим ташкилотлари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда болалар учун қўшимча таълим ташкилотлари учун — Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан;
(32-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
олий таълим ташкилотлари ҳузуридаги ихтисослаштирилган мактаблар, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари, шунингдек катта ёшдагилар учун қўшимча таълим ташкилотлари учун — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан;
(32-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таълим ташкилотлари учун — тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилади.
(32-модда учинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Таълим ташкилотининг устави таълим ташкилотининг таъсисчилари томонидан тасдиқланади ва ҳудудий тегишлилик бўйича Давлат хизматлари маркази томонидан рўйхатга олинади.
33-модда. Таълим бериш тили
Таълим ташкилотларида ўқитиш тилидан фойдаланиш тартиби «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинади.
Қаранг: «Давлат тили ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддаси.
34-модда. Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талаблари
Давлат таълим стандартлари умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ҳамда олий таълим мазмуни ва сифатига оид талабларни белгилайди.
Давлат таълим талаблари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қўшимча таълим, олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мазмунини;
(34-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
таълим тузилмасини ва таълимни амалга ошириш шартларини;
таълим олувчиларнинг жисмоний, шахсий, интеллектуал, илмий ва касбга оид сифатлари тўғрисидаги нормаларни белгилайди.
Мактабгача таълим ташкилотларида мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти қўлланилади.
Давлат таълим стандартларини ва (ёки) давлат таълим талабларини бажариш барча таълим ташкилотлари учун мажбурийдир, бундан ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўрта махсус, профессионал, олий таълим хизматларини кўрсатувчи ҳамда фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга оширадиган нодавлат таълим ташкилотлари мустақил ишлаб чиқилган ва лицензияда ёки хабарномада кўрсатилган таълим дастурлари асосида таълим фаолиятини амалга ошириши мумкин.
(34-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги давлат таълим стандартлари, малака талаблари, олий таълим, ўрта махсус таълим ҳамда профессионал таълимнинг ўқув режалари ва ўқув дастурлари ишлаб чиқилишини таъминлайди. Ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги таянч давлат олий таълим ва профессионал таълим ташкилотларини белгилайди.
(34-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Таянч давлат олий таълим ва профессионал таълим муассасалари кадрларнинг талабгорлари иштирокида давлат таълим стандартларини, малака талабларини, ўқув режалари ва ўқув дастурларини тайёрлашни амалга оширади. Давлат таълим стандартлари касбий стандартлар асосида ишлаб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилишини таъминлайди.
(34-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий, профессионал, ўрта махсус ва умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва ўқув дастурлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади. Тегишли ваколатлар берилган бошқа вазирликлар ва идоралар давлат таълим стандартларини тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди.
(34-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Давлат таълим талаблари таълим соҳасидаги тегишли ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган шахсларни ўқитиш махсус ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги давлат олий таълим ташкилотларига мустақил ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ўқув дастурлари, малака талаблари ҳамда ўқув режалари асосида таълим хизматлари кўрсатиш бўйича ваколатларни бериши мумкин.
(34-модданинг ўн иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
35-модда. Таълим жараёнига ўқув режалари ва ўқув дастурларини жорий этиш
Ўқув режалари ва ўқув дастурлари тегишли таълим босқичларининг мақсад ҳамда вазифалари асосида ишлаб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тегишли давлат таълим ташкилотларидаги ўқув режалари ва ўқув дастурларининг мазмуни, уларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади.
(35-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим ташкилотлари ўқув режалари ва ўқув дастурларини касбий стандартлар асосида мустақил тасдиқлашга, шунингдек таълим тилини ҳамда бакалавриат таълим йўналишларининг ва магистратура мутахассисликларининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда таълим шаклини белгилашга ҳақли.
(35-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Умумтаълим фанларининг ўқув дастурлари шахсни ҳар томонлама камол топтиришга, таълим олувчиларда билим, малака, кўникмаларни, савияни шакллантиришга ва уларнинг қобилиятини ривожлантиришга қаратилган бўлиши керак.
Касбга оид фанларнинг ўқув дастурлари таълим олувчилар томонидан тегишли касблар ва мутахассисликларни эгаллашга қаратилган.
Таълим жараёнига ўқув режалари ва ўқув дастурларини жорий этиш таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Ўқув режалари ва ўқув дастурларини жорий этиш жараёнида замонавий педагогик технологиялар, ўқитишнинг инновацион шакллари ва усуллари, ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилади.
Таълим жараёнига ўқув режалари ва ўқув дастурларини жорий этиш чоғида таълим ташкилотлари кредит-модуль тизимига асосланган ўқитиш технологияларидан фойдаланиши мумкин.
Ўқув режасида, қоида тариқасида, таълим жараёнининг жадвали, ўқитишнинг бошланиши, муддати ва даврийлиги, ўқув йиллари, чораклар, семестрлар, амалиёт, таътиллар ҳамда аттестация, ажратилган ҳафталар сони, ўрганиладиган фанлар (модуллар) ва уларга ажратилган соатлар (кредитлар) ҳамда бошқа зарур параметрлар акс эттирилади.
Профессионал ва олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир ўқув режаларда таълим олувчилар учун амалиёт ўташ назарда тутилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим олувчиларнинг амалиётни ўташ тартиби ва уни ташкил этиш таълим ташкилотлари томонидан мустақил белгиланади.
(35-модданинг ўн биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Профессионал ва олий таълимга доир ўқув режалари давлат таълим стандартларига мувофиқ мутахассислик фанларидан, шунингдек умумкасбий, математика, табиий-илмий, гуманитар ва қўшимча фанлардан шакллантирилади.
Ўқув режаларига давлат бошқаруви органларининг топшириқларига асосан ва ушбу Қонунда назарда тутилмаган бошқа йўл билан қўшимча фанларни киритишга йўл қўйилмайди.
36-модда. Таълим соҳасидаги экспериментал ва инновацион фаолият
Таълим соҳасидаги экспериментал ва инновацион фаолият таълимни модернизация қилиш мақсадида амалга оширилади ҳамда янги таълим технологиялари ва ресурсларини ишлаб чиқишга, уларни синовдан ўтказишга ҳамда таълим жараёнига жорий этишга қаратилган. Экспериментал ва инновацион фаолиятни амалга ошириш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сонли «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори.
Таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари инновацион ўқув дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш учун ўз ваколатлари доирасида шарт-шароитлар яратади.
Иқтисодий ривожланиш ва инновацион фаолият эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, давлат томонидан олий таълим ташкилотлари олимларининг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш учун тегишли шарт-шароитлар, шунингдек олий таълим ташкилотлари таълим жараёнининг янада такомиллаштирилган шаклларига босқичма-босқич ўтиши учун имкониятлар яратилади.
Таълим ташкилотлари экспериментал ва инновацион фаолиятда масофавий таълим технологияларидан фойдаланиши мумкин.
37-модда. Таълим ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги
Таълим ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги уларнинг расмий веб-сайтларида Интернет жаҳон тармоғида жойлаштириладиган таълим ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги очиқ ахборот ресурслари билан таъминланади.
Таълим ташкилотлари расмий веб-сайтларида қуйидагиларни жойлаштиради:
таълим ташкилотининг устави;
таълим бериш тиллари ҳақида маълумот;
давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари;
таълим фаолиятининг моддий-техника таъминоти ҳақида маълумот;
лицензия (нодавлат таълим ташкилотлари учун);
таълим ташкилотининг рейтинги;
таълим фаолиятини амалга ошириш учун давлат аккредитацияси тўғрисидаги сертификат;
илмий тадқиқотлар йўналишлари ва натижалари, шунингдек уларни амалга ошириш учун илмий-тадқиқот базаси тўғрисидаги маълумот (олий таълим учун);
таълим олувчиларга стипендиялар бериш тартиби, уларга ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг мавжудлиги ва шартлари тўғрисидаги маълумот;
вақтинча яшаш жойларининг мавжудлиги ва яшаш жойларининг сони, шунингдек тўлов миқдори тўғрисидаги маълумот;
педагоглар ва таълим олувчиларнинг сони, шунингдек педагогларнинг илмий салоҳияти тўғрисидаги маълумот.
Таълим ташкилотларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириладиган ахборотнинг ишончлигини таъминлаш учун таълим ташкилотларининг раҳбарлари шахсан жавобгардир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айрим таълим ташкилотларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда чекланиши мумкин.
(37-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
38-модда. Таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш барча талабгорлар учун таълим олишга доир тенг имкониятларнинг таъминланиши принципи асосида амалга оширилади, шахсларнинг айрим тоифалари бундан мустасно, уларга қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар берилиши мумкин.
(38-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим ташкилотлари талабгорларни ва (ёки) уларнинг ота-онасини ёки бошқа қонуний вакилларини устав, лицензия ёки хабарнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқнома (нодавлат таълим ташкилотлари учун), давлат аккредитацияси тўғрисидаги сертификат (бундан қўшимча нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотлари мустасно), ўқув дастури ҳамда таълим фаолиятини тартибга солувчи бошқа ҳужжатлар, ўқувчиларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан таништириши шарт.
(38-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар ўқишга ўз ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг розилигига ва тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг хулосасига биноан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Айрим таълим ташкилотларига (олий таълим ташкилотларига, академик лицейларга, Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар ва бошқаларга) ўқишга қабул қилиш танлов асосида амалга оширилади. Таълим ташкилотларига танлов асосида ўқишга қабул қилиш чоғида танлов иштирокчиларига танловни ўтказиш тартиби тўғрисидаги ахборот тақдим этилади.
(38-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат олий таълим ва профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш давлат гранти ва (ёки) тўлов-шартнома асосида амалга оширилади.
(38-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат таълим муассасалари ва ташкилотларига ўқишга қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(38-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон «Халқ таълими тизимида давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 2 июндаги 13-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган Ўқувчиларни синфдан синфга ва бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом. (рўйхат рақами 2684, 2015 йил 2 июнь).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нодавлат таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш тартиби таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилишга оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган қоидаларни инобатга олган ҳолда, ушбу таълим ташкилотлари томонидан белгиланади.
(38-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Чет эллик фуқароларни Ўзбекистон Республикасининг давлат таълим муассасаларига қабул қилиш тўлов-шартнома асосида (бундан давлат гранти ажратилган ҳоллар мустасно) амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий таълим ташкилотларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
(38-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 июндаги Ф-31-сонли «2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги фармойиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш чоғида имтиёзли контингент учун қўшимча қабул параметрлари белгиланади.
(38-модданинг ўнинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
39-модда. Давлат таълим муассасаларига ўқишга мақсадли қабул қилиш
Давлат таълим муассасаларига ўқишга мақсадли қабул қилиш тегишли ҳудудларнинг, соҳалар ва тармоқларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда улар учун белгиланган таълим олувчиларни қабул қилиш параметрлари доирасида амалга оширилади.
Давлат таълим муассасаларига ўқишга мақсадли қабул қилиш кадрлар буюртмачилари, давлат таълим муассасалари ва фуқаролар ўртасида тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади.
Давлат таълим муассасаларига мақсадли қабул қилиш тартибида ўқишга кириш умумий асосларда танлов натижаларига мувофиқ амалга оширилади.
40-модда. Таълим тўғрисидаги ҳужжат
Аккредитация қилинган таълим ташкилотларининг давлат таълим стандартларига ва давлат таълим талабларига мувофиқ таълим олган битирувчиларига давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, диплом, сертификат, гувоҳнома) берилади. Давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжат оилада таълим олган ёки мустақил таълим олган ҳамда аккредитация қилинган давлат таълим муассасаларининг тегишли ўқув дастурлари бўйича экстернат тартибида якуний ва давлат аттестациясидан ўтган шахсларга ҳам берилади.
Ўрта махсус таълим, профессионал таълим ҳамда олий таълим тўғрисидаги дипломга ўзлаштирилган фанлар рўйхати, уларнинг ҳажмлари ва фанлар бўйича баҳолари ёзилган варақа илова қилинади.
Тегишли илмий даражани олиш учун диссертация ҳимоя қилган шахсларга фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражаси берилади ва давлат томонидан тасдиқланган намунадаги диплом топширилади.
Ўзбекистон Республикасининг ва хорижий давлатларнинг ҳукуматлари ўртасидаги икки томонлама битимлар асосида таълим тўғрисидаги ҳужжатларни ўзаро тан олиш амалга оширилиши мумкин.
Узлуксиз таълимнинг тегишли турини тамомламаган шахсларга белгиланган намунадаги маълумотнома берилади.
Давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжат, шунингдек нодавлат таълим ташкилотлари томонидан бериладиган Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган таълим тўғрисидаги ҳужжат узлуксиз таълимнинг кейинги тури (даражаси) бўйича ўқишни давом эттириш ёки тегишли мутахассислик ва касб бўйича ишлаш ҳуқуқини беради.
Хорижий давлатларнинг ва Ўзбекистон Республикасининг олий таълим ташкилотлари ўртасида тузилган шартнома асосида уларнинг битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган икки томонлама диплом (Double Diploma) берилиши мумкин.
41-модда. Таълим ташкилотларининг рейтинги
Таълим ташкилотларининг рейтинги:
таълим ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш;
илмий-педагогик фаолият даражасининг ўсишини ва сифатининг ошишини рағбатлантириш;
педагог ходимларнинг илмий салоҳиятидан самарали фойдаланиш;
ўқитиш сифатининг юқори кўрсаткичларига эришиш;
меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш мақсадларида белгиланади.
Рейтингни белгилаш учун таълим ташкилоти томонидан тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун таълим ташкилотининг раҳбари шахсан жавобгар бўлади.
42-модда. Таълим тизимидаги мониторинг
Таълим тизимидаги мониторинг таълимнинг ҳолатини, таълим натижаларининг ўзгариши суръатларини, таълим фаолиятини амалга ошириш учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш ва кузатишни, шунингдек таълим олувчиларнинг контингенти тўғрисидаги маълумотларни ва бошқарув қарорлари қабул қилинишини таҳлил этишни ўз ичига олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим ташкилотларининг мониторинги таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
(42-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим ҳолатининг таҳлили ва уни ривожлантириш истиқболлари тўғрисидаги ахборот таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва улар ҳудудий бўлинмаларининг, шунингдек таълим ташкилотларининг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.
(42-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим тизимидаги маълумотлар жумласига расмий статистика маълумотлари, таълим тизими мониторинги натижалари, таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ва улар ҳудудий бўлинмаларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда таълим ташкилотларининг маълумотлари киради.
(42-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
43-модда. Таълим соҳасидаги давлат назорати
Таълим соҳасидаги давлат назорати берилаётган таълимнинг мазмуни ва сифати давлат таълим стандартларига, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларига, шунингдек ушбу Қонун талабларига мувофиқлигини аниқлаш йўли билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим ташкилотлари таълим сифати устидан назоратни амалга оширишда таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органларига кўмаклашади.
(43-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим ташкилотлари томонидан берилаётган таълимнинг мазмуни ва сифати таълим тўғрисидаги қонунчиликка номувофиқлиги аниқланган ҳолларда таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари номувофиқликни бартараф этиш юзасидан уларга тақдимнома киритади. Аниқланган номувофиқлик бартараф этилмаган тақдирда таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари таълим ташкилотининг давлат аккредитацияси тўғрисидаги сертификатини қонунчиликка мувофиқ бекор қилишга ҳақли.
(43-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Таълим сифати устидан назорат қилиш ваколатларига эга бўлмаган органлар томонидан таълим ташкилотларининг таълим сифатини, таълим жараёни ташкил этилишини, педагог ходимларининг меҳнат фаолиятини, таълим олувчиларининг ўзлаштиришини текширишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор қилган ҳолда нодавлат таълим ташкилотларида таълим сифати, шунингдек лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш талаблари ҳамда шартларига риоя этилиши устидан назорат ва мониторингни амалга оширади.
(43-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-боб Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 1 февралдаги ЎРҚ-901-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.02.2024 й., 03/24/901/0082-сон)
6-боб. Таълим олувчиларнинг, улар ота-онасининг ҳамда бошқа қонуний вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
47-модда. Таълим олувчиларнинг ҳуқуқлари
Таълим олувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
бепул асосда умумий ўрта, ўрта махсус таълим ва бошланғич профессионал таълим олиш;
яшаш жойидаги (микроҳудуддаги) давлат умумий ўрта таълим муассасасига қабул қилиниш;
таълим олиш шаклларини эркин танлаш;
давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари ва ўқув дастурларига мувофиқ сифатли таълим олиш;
таълим олиш учун ўзининг руҳий хусусиятлари ва физиологик ривожланиши инобатга олинган ҳолда зарур шарт-шароитларга эга бўлиш, шунингдек бепул психологик-тиббий хизматлардан фойдаланиш;
давлат таълим муассасаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ, профессионал таълим ва олий таълимнинг давлат таълим стандартлари талабларига биноан ишлаб чиқилган, ўзи оладиган таълимнинг мазмунини шакллантиришда иштирок этиш;
педагог ходимлар ва таълим-тарбия жараёнининг бошқа иштирокчилари томонидан ҳаёти ва соғлиғига қилинадиган ҳар қандай жисмоний ҳамда руҳий зўравонликдан, шахси ҳақоратланишидан ҳимояланиш;
таълим олиш даврида дам олиш ва бошқа ижтимоий эҳтиёжлар учун таътиллар олиш;
академик таътиллар ва стипендиялар олиш, ўқишни тиклаш ва ўқишини бошқа таълим ташкилотларига, бир таълим шаклидан, касбдан, таълим йўналишидан, мутахассислигидан бошқасига кўчириш;
таълим ташкилотини бошқаришга доир масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;
таълим олиш жараёнида таълим ташкилотининг ўқув, услубий, илмий-ишлаб чиқариш, маданий, спорт ва маиший объектлари хизматларидан бепул фойдаланиш;
таълим ташкилотининг илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик, илмий-техникавий, экспериментал ва инновацион фаолиятида иштирок этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим олувчилар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(47-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Таълим ташкилотларида таълим олувчиларни таълим олиш билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш тақиқланади.
48-модда. Таълим олувчиларнинг мажбуриятлари
Таълим олувчилар:
ўқув дастурлари асосида билим, малака ва кўникмаларни ўзлаштириши, машғулотларга қатнашиши, уларга мустақил тайёргарлик кўриши, педагог ходимларнинг топшириқларини бажариши;
таълим-тарбия жараёнининг бошқа иштирокчиларига нисбатан жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонлик ишлатмаслиги ва уларнинг ўз мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги;
устав (таъсис ҳужжати) талабларига, ички тартиб-қоидаларига, вақтинча яшаш жойлари қоидаларига ва таълим фаолиятини ташкил этиш ҳамда амалга оширишга оид бошқа ички ҳужжатлар талабларига риоя этиши;
ахлоқий, маънавий ва жисмоний камол топишга ҳамда ўз дунёқарашини кенгайтиришга интилиши;
таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳурмат қилиши;
таълим ташкилотининг мол-мулкини, моддий ва маданий бойликларини асраши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим олувчиларнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(48-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
49-модда. Таълим олувчиларнинг кийим-бошига нисбатан қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим ташкилотларида (бундан ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотлари мустасно) таълим олувчиларнинг кийим-бошига доир талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(49-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қўшимча таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш турлари бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотлари таълим олувчиларнинг кийим-бошига доир талабларни мустақил белгилашга ҳақли.
(49-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
Таълим олувчиларнинг айрим тоифалари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кийим-бош билан таъминланади.
50-модда. Таълим ташкилотларида таълим олувчиларни вақтинча яшаш жойлари билан таъминлаш
Кундузги таълим шаклидаги таълим ташкилотида таълим олувчиларга, шунингдек сиртқи таълим шаклида якуний ва оралиқ аттестация даврида вақтинча яшаш жойлари, улар мавжуд бўлган тақдирда берилади.
Вақтинча яшаш жойлари таълим олувчиларга таълим ташкилоти томонидан белгиланган тартибга мувофиқ берилади.
Вақтинча яшаш жойларига муҳтожлар мавжуд бўлган ҳолларда, ушбу жойлардан бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Вақтинча яшаш жойларидан фойдаланиш учун таълим ташкилоти билан тузилган шартномага мувофиқ ҳақ тўланади.
Вақтинча яшаш жойидан фойдаланганлик учун тўлов миқдори таълим ташкилоти томонидан белгиланади.
Давлат таълим муассасалари айрим турдаги таълим олувчилар учун вақтинча яшаш жойидан фойдаланганлик учун тўлов қийматини камайтиришга ёки уларни тўловдан тўлиқ озод қилишга ҳақли. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек ўқитиш даврида етим бўлиб қолган болалар, жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар (шахслар) вақтинча яшаш жойидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашдан озод қилинади.
51-модда. Вояга етмаган таълим олувчилар ота-онасининг ҳамда бошқа қонуний вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари боланинг ўқиши, тарбияланиши, жисмоний, маънавий ва интеллектуал ривожланиши учун масъулдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва таълим ташкилотлари вояга етмаган таълим олувчиларни тарбиялашда, уларнинг жисмоний ҳамда руҳий соғлиғини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашда, шунингдек индивидуал қобилиятларини ривожлантиришда уларнинг ота-онасига ҳамда бошқа қонуний вакилларига кўмаклашади.
(51-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болаларга, шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларга оилада таълим олиш имкониятини бериш;
оилада таълим олаётган боланинг фикрини инобатга олган ҳолда унинг ўқишини таълимнинг ҳар қандай босқичида таълим ташкилотида давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш, таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш, моддий-техника базасини ривожлантириш, таълим ташкилотларига хайрия ёрдами кўрсатиш бўйича таклифлар киритиш;
таълим ташкилотининг устави ва (ёки) бошқа таъсис ҳужжати, лицензияси, давлат аккредитацияси тўғрисидаги сертификати, давлат таълим стандартлари, давлат таълим талаблари, малака талаблари, ўқув режалари ва ўқув дастурлари билан танишиш;
таълимнинг мазмуни, қўлланилаётган таълим ва тарбия усуллари, таълим технологиялари билан, шунингдек ўз болаларининг ўқув фанларини ўзлаштириши натижалари билан танишиш;
таълим олувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
таълим ташкилотини бошқаришга доир масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(51-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари:
ўз болаларини инсонпарварлик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, маънавий, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаши;
болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши;
болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга ошириш;
ўз болаларининг интеллектуал, маънавий ва жисмоний ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиши;
таълим ташкилотининг таълим-тарбия жараёнини тартибга солувчи ички тартиб-қоидаларига риоя этиши;
жисмоний ва юридик шахслар билан муносабатларда, шу жумладан судда махсус ваколатларсиз ўз болаларининг таълим соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиши;
таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(51-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
7-боб. Таълим-тарбия жараёни иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш
52-модда. Таълим олувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим ташкилотларида таълим олувчилар қонунчиликка мувофиқ имтиёзлар, стипендиялар ва вақтинча яшаш жойлари билан таъминланади.
(52-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Тўлов-шартнома асосида таълим олувчиларга имтиёзли банк кредитлари берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нодавлат таълим ташкилотлари таълим олувчиларни ижтимоий ҳимоя қилишни қонунчиликка, ўз уставига ва (ёки) бошқа таъсис ҳужжатига мувофиқ амалга оширади.
(52-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Давлат ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида кам таъминланган оилалардаги болалар, жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар (шахслар) учун, шунингдек мазкур тоифадаги таълим олувчиларнинг касбий ўсиши учун шарт-шароитлар яратади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги «Ўқитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 409-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 59-сонли «Олий таълим муассасалари талабаларига тўланадиган стипендиялар миқдорларини белгилаш ҳамда стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
53-модда. Таълим ташкилотларининг ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш
Таълим ташкилотларининг ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш давлат томонидан кафолатланади.
Таълим ташкилотларининг педагог ходимларига қисқартирилган иш вақти давомийлиги белгиланади, ҳақ тўланадиган ҳар йилги узайтирилган таътил ва бошқа имтиёзлар ва кафолатлар тақдим этилади.
Таълим ташкилотларининг педагог ва бошқа ходимларига санитария-гигиенага оид, эпидемияга қарши ҳамда профилактика чоралари билан амалга ошириладиган соғлиқни сақлаш кафолатланади.
Таълим ташкилотлари меҳнатга ҳақ тўлаш учун мавжуд бўлган маблағлар доирасида мустақил равишда иш ҳақига, лавозим маошларига табақалаштирилган устамалар белгилашга ва меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда уни рағбатлантиришнинг турли шаклларини қўллашга ҳақли.
54-модда. Етим болаларни ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ўқитиш ва уларнинг тўлиқ таъминоти
Етим болаларни ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ўқитиш ва уларнинг тўлиқ таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Қаранг: Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 ноябрдаги 739-сонли «Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
55-модда. Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болаларни (шахсларни) ўқитиш ҳамда тарбиялаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болаларнинг (шахсларнинг) давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида инклюзив шаклда бепул умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва қўшимча таълим олишини таъминлайди.
(55-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларни ўқитиш ҳамда тарбиялаш учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ташкил этилади. Таълим олувчиларни ушбу таълим муассасаларига юбориш ва улардан четлатиш ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг розилиги билан тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг хулосасига биноан амалга оширилади.
Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олувчилар давлат таъминотида бўлади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 100-сонли «Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари фаолияти тўғрисида» қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сонли «Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
56-модда. Ижтимоий реабилитацияга муҳтож бўлган болаларни (шахсларни) ўқитиш ва тарбиялаш
Алоҳида шароитларда ўқитиш ва тарбияланишга муҳтож бўлган болалар (шахслар) учун уларнинг таълим олишини, касбий тайёргарлигини ва ижтимоий реабилитация қилинишини таъминлайдиган ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари ташкил этилади.
Озодликдан маҳрум қилиш тарзида жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган болаларнинг (шахсларнинг) таълим олиши, тарбияланиши ва мустақил таълим олиши учун шароитлар яратилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят ижроия кодексининг 100-моддасида озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўташга маҳкум қилинган шахсларнинг умумий таълим олиши бўйича асосий талаблар белгиланган.
8-боб. Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш, таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш. Хорижий давлатда олинган таълим тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш, таълим соҳасидаги ҳужжатларга апостиль қўйиш
57-модда. Нодавлат таълим ташкилотларининг фаолиятини лицензиялаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нодавлат таълим ташкилотларининг фаолиятини лицензиялаш «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинади.
(57-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия бериш ва қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, шунингдек лицензияни бекор қилиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(57-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензиялар номуайян муддатга, таълимнинг қуйидаги турлари учун алоҳида берилади:
мактабгача таълим ва тарбия (бундан оилавий мактабгача таълим мустасно);
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
профессионал таълим;
олий таълим;
олий таълимдан кейинги таълим.
(57-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-721-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 февралдаги 91-сонли «Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш ҳамда таълим сифати мониторингини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
571-модда. Нодавлат таълим фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга ошириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Болалар учун қўшимча таълим, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти шаклида таълим хизматларини кўрсатишга доир фаолият Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини, катта ёшдагилар учун қўшимча таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шаклидаги фаолият эса Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигини белгиланган тартибда хабардор қилиш орқали амалга оширилади.
(571-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
58-модда. Таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан, шунингдек комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган мактабгача, умумий ўрта таълим ташкилотлари давлат таълим стандартларига, давлат таълим талабларига ҳамда ўқув дастурларига мувофиқлик жиҳатидан аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказилади.
Ўрта махсус, профессионал, олий таълимни ва олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари, битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатларни берувчи, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш бўйича давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари давлат таълим стандартларига, давлат таълим талабларига, шунингдек таълим дастурларига мувофиқлик жиҳатидан комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказилади.
Аттестация ва комплекс давлат аккредитацияси икки босқичда — таълим ташкилотлари фаолиятини ички баҳолаш ва ташқи баҳолаш босқичларида ўтказилади.
Ички баҳолаш таълим ташкилотининг ўзини ўзи баҳолашидир.
Ташқи баҳолаш ички баҳолаш ўтказилганидан кейин таълим соҳасидаги тегишли ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари ёки республикада тан олинган халқаро аккредитация ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган баҳолашдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ташкил этилган, шунингдек вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари томонидан ташкил этилган таълим ташкилотлари ташкил этилган кундан эътиборан белгиланган муддатга аккредитация қилинган ҳисобланади.
(58-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Мактабгача, умумий ўрта таълимни амалга оширувчи нодавлат таълим ташкилотлари тегишли лицензия олинган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган муддат давомида аккредитациядан ўтган деб ҳисобланади, бу муддат тугагач, ушбу Қонунда белгиланган тартибда аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказилади.
Таълим ташкилотларини давлат аккредитациясидан, шунингдек комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш мақсадида таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳузурида доимий фаолият кўрсатувчи давлат аккредитация комиссиялари тузилади.
Таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари республикада тан олинадиган халқаро аккредитация ташкилотларига қўйиладиган талабларни белгилайди ва уларнинг реестрларини юритади.
Давлат аккредитацияси таълим ташкилотининг аттестацияси асосида, комплекс ва махсус давлат аккредитациялари эса ташқи баҳолаш асосида амалга оширилади. Доимий фаолият кўрсатувчи давлат аккредитация комиссияси таълим ташкилотининг мақомини ва унинг фаолияти давлат таълим стандартларига, давлат таълим талабларига ва ўқув дастурларига мувофиқлигини аниқлайди.
Таълим ташкилотининг давлат аккредитацияси, шунингдек комплекс ва махсус давлат аккредитацияси тўғрисида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, унга давлат аккредитацияси, шунингдек комплекс ва махсус аккредитацияларнинг амал қилиш муддати кўрсатилган ҳолда белгиланган намунадаги сертификат берилади.
Таълим ташкилоти қайта ташкил этилган ёки тугатилган ҳолларда давлат аккредитацияси, шунингдек комплекс ва махсус давлат аккредитацияси тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиши таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органининг қарори билан тугатилади.
Таълим тўғрисидаги қонунчилик талаблари ёки сертификатда кўрсатилган шартлар бузилганлиги аниқланган ва аниқланган қоидабузарликлар таълим ташкилоти томонидан бартараф этилмаган ҳолларда таълим соҳасидаги тегишли ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи томонидан давлат аккредитацияси, комплекс ва махсус давлат аккредитация тўғрисидаги сертификатнинг амал қилишини бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилади.
Давлат аккредитациясидан, шунингдек комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтган таълим ташкилотлари Таълим ташкилотларининг реестрларига киритилади ва бу ҳақдаги маълумотлар таълим соҳасидаги тегишли ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.
(58-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 февралдаги 91-сонли «Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш ҳамда таълим сифати мониторингини амалга ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
59-модда. Таълим ташкилотларининг фаолиятини ички ва ташқи баҳолашдан ўтказиш
Таълим ташкилотларининг фаолияти ташқи баҳолашдан ўтказилишидан олдин улар таълим соҳасидаги тегишли ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи томонидан ишлаб чиқилган аттестация мезонлари ва кўрсаткичлари асосида ўз фаолиятини мустақил равишда ички баҳолашдан ўтказади.
Таълим ташкилотлари ўз фаолияти ташқи баҳолашдан ўтказилишидан икки ой олдин ички баҳолаш натижаларини таълим соҳасидаги тегишли ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органига тақдим этади.
Таълим соҳасидаги тегишли ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи таълим ташкилотининг фаолиятини ички баҳолаш якунларини ўрганади ва улардан таълим ташкилотининг фаолиятини ташқи баҳолаш жараёнида фойдаланади.
Таълим ташкилоти раҳбари ички баҳолаш натижаларининг ишончлилиги учун жавобгар бўлади.
(59-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
60-модда. Хорижий давлатда олинган таълим тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш
Хорижий давлатда 1992 йил 1 январдан кейин олинган таълим тўғрисидаги ҳужжат тан олиш жараёнидан ўтказилганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида қонуний кучга эга ҳужжат сифатида тан олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хорижий давлатда олинган таълим тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш тегишли ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи томонидан амалга оширилади.
(60-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
Хорижий давлатда олинган таълим тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги низом.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 620-сон «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартибини такомиллаштириш ҳақида»ги қарори.
61-модда. Таълим соҳасидаги расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш
Таълим соҳасидаги расмий ҳужжатларга апостиль ҳужжатни тасдиқлаган шахс имзосининг ҳақиқийлигини, шунингдек муҳр ёки штампнинг босма изи ҳақиқийсига мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида қўйилади.
Апостилга қўйилган имзо, муҳр ёки штамп қўшимча равишда тасдиқлашни талаб этмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим ташкилотлари томонидан берилган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш тегишли ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи томонидан амалга оширилади.
(61-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
9-боб. Таълимни молиялаштириш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
62-модда. Таълим ташкилотларини молиялаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат таълим муассасаларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан, туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан, кадрлар буюртмачиларининг маблағлари ҳисобидан, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Нодавлат таълим ташкилотларини молиялаштириш муассисларнинг, кадрлар буюртмачиларининг пул ва моддий маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(62-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Давлат таълим муассасалари уставида белгиланган вазифаларга мувофиқ пулли таълим хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш, шунингдек тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Пулли таълим хизматларини кўрсатиш давлат таълим муассасаларининг асосий фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги керак.
Давлат таълим муассасаларида қўшимча таълим хизматлари кўрсатганлик учун ҳақ ундириш тартиби улар томонидан мустақил равишда белгиланади.
Давлат таълим муассасалари пулли таълим хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳисобидан олинган пул маблағларини мустақил равишда тасарруф этишга ҳақли.
Таълим ташкилотларини молиялаштиришнинг қўшимча манбалари қуйидагилардан иборат:
шартномалар асосида, шу жумладан чет эллик жисмоний ёки юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳисобидан тушган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртмалари асосида илмий-тадқиқот, ўқув-услубий ва қонунда тақиқланмаган бошқа ишларни бажариш ҳисобидан тушган маблағлар;
таълим ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотни, бажарилган ишларни ва кўрсатилган хизматларни реализация қилишдан олинган даромадлар;
бинолар, иншоотлар ва асбоб-ускуналарни ижарага бериш ҳисобидан тушган маблағлар;
таълим ташкилотларининг бўш турган пул маблағларини банк муассасаларига депозитларга жойлаштириш ҳисобидан олинган пул маблағлари (фоизлар);
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ажратиладиган маблағлар;
банк кредитлари ва ссудалари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус таълимда ва бошланғич профессионал таълимда ажратиладиган маблағлар суммалари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади ҳамда ушбу маблағлар тарбияланувчилар ва таълим олувчиларнинг ўқиш жойидаги таълим ташкилотларига йўналтирилади.
(62-модданинг саккизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон)
63-модда. Таълимни ривожлантириш жамғармалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълимни ривожлантириш жамғармалари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат муассасалари ҳамда ташкилотларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан чет эллик юридик ва жисмоний шахсларнинг бадаллари ҳамда ажратмалари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ташкил этилиши мумкин.
(63-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
64-модда. Таълим соҳасидаги давлат-хусусий шериклик
Таълим соҳасидаги давлат-хусусий шериклик давлат ва хусусий шерикларнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорликдир.
Нодавлат таълим ташкилотлари таълим соҳасидаги давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилиши мумкин.
Таълим соҳасидаги давлат-хусусий шериклик «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни принциплари, нормалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси.
65-модда. Таълим соҳасига инвестицияларни жалб этиш
Давлат таълим соҳасини, таълим ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга, шунингдек инвесторларнинг, шу жумладан чет эллик инвесторларнинг ушбу соҳадаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган инвестицияларни жалб этиш учун қулай ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратилишини таъминлайди.
66-модда. Таълим ташкилотларининг мол-мулки
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим ташкилотлари ўз мулкига, оператив бошқарувидаги мулкка эга бўлиши керак.
(66-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат таълим муассасаларининг оператив бошқарувида бўлган объектларнинг (бинолар, иншоотлар, қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг, ўқув, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмаларнинг, таълим олувчилар вақтинча турар жой биноларининг, клиник базалар ва бошқа кўчмас мулк объектларининг, шу жумладан таълим кампусларига кирадиган мулк объектларининг) хусусийлаштирилишига йўл қўйилмайди.
(66-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Таълим ташкилотлари қайта ташкил этилган ҳолларда уларнинг мол-мулки янги ташкил этилган таълим ташкилотига ҳуқуқий ворислик асосида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим ташкилотлари тугатилганда уларга тегишли мол-мулк кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилгандан сўнг, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, муассисларга (иштирокчиларга) қайтарилади.
(66-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
10-боб. Таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
67-модда. Таълим ташкилотларининг халқаро ҳамкорлиги
Таълим ташкилотлари қуйидагилар воситасида тегишли хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари билан халқаро ҳамкорликни амалга оширади:
таълим муаммолари юзасидан илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш;
қўшма факультетлар, ўқув марказлари ва илмий лабораториялар ташкил этиш;
халқаро даражадаги биргаликдаги таълим ҳамда илмий-тадқиқот лойиҳалари ва дастурларини тайёрлаш;
ҳамкорликда фундаментал ҳамда амалий илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш;
илмий-амалий семинарлар, конференциялар ва симпозиумлар ўтказиш;
талабалар, магистрлар, докторантлар, ўқитувчилар ва илмий ходимлар алмашинишини амалга ошириш;
икки томонлама дипломлар (Double Diploma) дастурларини жорий этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ бошқа тадбирлар.
(67-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ хорижий давлатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда кадрлар тайёрлашни амалга ошириши мумкин.
(67-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
68-модда. Таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(68-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари:
хорижий давлатларнинг тегишли ваколатли органлари, таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади;
Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқароларни хорижий давлатларнинг таълим муассасаларига ўқиш учун юборади;
педагог ходимлар ва таълим олувчилар алмашинувини амалга оширади;
раҳбар ҳамда педагог ходимларнинг хорижий давлатларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади;
ўз ходимлари ҳамда мутахассисларини халқаро конференцияларга ва стажировкаларга юбориш, уларнинг халқаро лойиҳалар ҳамда илмий тадқиқотларда иштирок этишини қўллаб-қувватлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари қонунчиликка мувофиқ таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бошқа тадбирларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(68-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
69-модда. Хорижда таълим олиш
Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ ёки якка тартибда хорижда таълим олиш ҳуқуқига эга.
11-боб. Якунловчи қоидалар
70-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(70-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
71-модда. Таълим тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Таълим тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(71-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
72-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги 463-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 11-12, 295-модда);
2) Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги 464-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 225-модда);
3) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 29 августдаги 465-I-сонли «Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни кучга кириш тартиби тўғрисида»ги Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 226-модда);
4) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 9 апрелда қабул қилинган «Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига ўзгартиш киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-87-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 160-модда) 1-моддаси;
5) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-355-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 10, 263-модда) 15 ва 16-моддалари;
6) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январда қабул қилинган «Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-456-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 1, 1-модда) 14 ва 15-моддалари;
7) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-476-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 224-модда) 26-моддаси.
73-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
(73-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
74-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(74-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
75-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 23 сентябрь,
ЎРҚ-637-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 03/20/637/1313-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон; 01.02.2024 й., 03/24/901/0082-сон; 09.09.2024 й., 03/24/957/0689-сон; 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон; 05.11.2024 й., 03/24/990/0892-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон; 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон; 23.06.2026 й., 03/26/1155/0616-сон)