Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармонига мувофиқ ёш оилалар, хусусан, имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларини яратишга қаратилган мақсадли ишларни ташкил этиш белгиланганлиги;
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва топшириқлари билан 2018 — 2020 йиллар давомида мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида 2 116 та уй-жойлардан:
350 таси фойдаланишга топширилганлиги;
296 таси ёшлар томонидан рад этилганлиги ва 556 тасининг қурилиши бошланмаганлиги;
2019 йилда 558 та ва 2020 йилда 356 та уй-жойлар қурилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ёш оила сифатида ҳисобга қўйилган ва тавсиянома берилган ёш оилалар учун 2019-2020 йилларда қурилган ёшлар уйлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ уй-жойни ипотека кредити асосида сотиб олиш учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг тавсияномаси (кейинги ўринларда — тавсиянома) асосида 2020 йил учун ҳисобга қўйилган 356 нафар ёш оилага уй-жой ажратишда уларнинг талабидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони билан тасдиқланган 2020 йилда «Ўзшаҳар қурилиш инвест ИК» МЧЖ ва «Қишлоқ қурилиш инвест ИК» МЧЖ иштирокида шаҳарларда ва қишлоқ жойларида кўп квартирали арзон уй-жойлар қуришнинг асосий параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
4. «Қишлоқ қурилиш инвест ИК» МЧЖ «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ билан биргаликда Ислом тараққиёт банкининг кредит линиялари бўйича «Қишлоқ қурилиш инвест ИК» МЧЖ ҳисобрақамларида уй қурувчиларнинг дастлабки бадаллари ҳисобидан жамланган маблағларни уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига йўналтирсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг асосланган ҳисоб-китобига мувофиқ Ислом тараққиёт банкининг кредит линиялари бўйича «Қишлоқ қурилиш инвест ИК» МЧЖ ҳисобрақамларида уй қурувчиларнинг дастлабки бадаллари ҳисобидан жамланган маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига қайтарилган қисми ҳисобидан:
2019 йилда ёшлар учун қурилган 558 та уйнинг дастлабки бадали учун 30,0 млрд сўм;
2020 йилда қуриладиган уй-жойлар учун 356 нафар ёш оилага уй-жой қиймати дастлабки бадалининг 65 фоизигача бўлган қисмини молиялаштириш учун 11,6 млрд сўм маблағларни қўшилган қиймат солиғини қўшган ҳолда ажратсин.
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ёш оилаларга уй-жой қийматининг дастлабки бадали сифатида тўланган ссудани ва унга ҳисобланган фоизларни (кейинги ўринларда — ссуда ва фоизлар) ундириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратида Ёш оилаларга ажратилган уй-жойлар билан ишлаш бўйича назорат гуруҳи (кейинги ўринларда — назорат гуруҳи) ташкил этилади;
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг барча ҳудудий кенгашлари (кейинги ўринларда — ҳудудий кенгашлар)нинг ссуда ва фоизларнинг белгиланган муддатларда қайтарилиши бўйича фаолияти назорат гуруҳи томонидан мувофиқлаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий кенгашлар ссуда ва фоизларни шартномада белгиланган муддатда қайтармаган ёш оилаларга бир иш куни ичида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан биргаликда шартнома асосида тўловларни амалга ошириш юзасидан муддат белгилаган ҳолда, нотариус орқали ёзма билдиришнома (кейинги ўринларда — ёзма билдиришнома) юборади;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
ёш оилалар томонидан ёзма билдиришнома талаблари бажарилмаган тақдирда, ҳудудий кенгашлар икки иш куни ичида муддати ўтган қарздорлик бўйича ижро хати ёзиб беришни сўраб нотариусга мурожаат қилади;
нотариус томонидан бир иш куни ичида ижро хати ёзиб берилади ва Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлинмасига тақдим этилади;
Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлинмаси белгиланган тартибда муддати ўтган қарздорликни ундириш чораларини кўради.
7. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги:
бир ой муддатда назорат гуруҳининг иш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
ёш оилаларнинг ссуда ва фоизлар бўйича муддати ўтган қарздорлигини ундириш чораларини кўришда, Ўзбекистон ёшлар иттифоқига доимий равишда амалий кўмаклашсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 27 август,
521-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 августдаги 521-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ёш оила сифатида ҳисобга қўйилган ва тавсиянома берилган ёш оилалар учун 2019-2020 йилларда қурилган ёшлар уйлари
РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд номи

Ёш оилалар учун 2019 йилда қурилган уй-жойлар сони (қолдиқ қисми)

Ёш оилаларга уй-жой берилиши лозим бўлган ва 2020 йилда давлат дастури доирасида бериладиган уйлар сони

Уй-жойлар (квартиралар) сони

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ажратиладиган бошланғич бадалнинг жами суммаси
(млн сўм)

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

8

80,6

33

2.

Андижон вилояти

25

1216,3

3.

Бухоро вилояти

31

4.

Жиззах вилояти

52

2491,3

5.

Қашқадарё вилояти

51

6.

Навоий вилояти

42

7.

Наманган вилояти

12

8.

Сирдарё вилояти

22

277,6

86

9.

Тошкент вилояти

60

10.

Фарғона вилояти

98

5225,8

12

11.

Хоразм вилояти

84

3664,5

29

12.

Тошкент шаҳри

269

17029,3

Жами

558

29985,4

356

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 августдаги 521-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июндаги 394-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 июндаги 394-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 11 сентябрдаги 760-сон қарорида:
2-бандининг биринчи хатбошидаги «2116» рақами «1264» рақами билан алмаштирилсин;
3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2020 й., 09/20/521/1232-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)