Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АФҒОНИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА КОМИССИЯ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Афғонистон Республикаси билан давлат чегарасини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, зарур чегара тартибини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг зарур моддий-техника негизини барпо этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ И. Ҳ. Жўрабеков бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилсин (Комиссиянинг таркиби илова* қилинмоқда).
* Илова берилмайди.
2. Қайд этилган комиссия ўн кун муддат ичида ўша жойга бориб Афғонистон Республикаси билан давлат чегарасини мустаҳкамлаш, зарур тартибни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг зарур моддий-техника негизини барпо этиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун тақдим этсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 5 сентябрь,
413-сон