1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 сентябрдаги 553-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлигига қўйиладиган ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент (кейинги ўринларда — Техник регламент) ва уни жорий этиш схемаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн саккиз ой ўтгач амалга киритилсин.
2. «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқ техник регламентлар амалга киритилиши муносабати билан уларда кўрсатилган маҳсулотлар ва хизматларни стандартлаштириш бўйича илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар мажбурийлик хусусиятини йўқотиши ва белгиланган тартибда қўлланилишида ихтиёрийлик касб этиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. «Ўзстандарт» агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб, Техник регламент амалга киритилгунга қадар алкоголсиз ичимликларни стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда уларнинг мажбурийлик хусусиятини бекор қилиш ва ихтиёрийлигини таъминлаш юзасидан белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўрсин.
4. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, «Ўзстандарт» агентлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда Техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳоли, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг кенг хабардор қилинишини таъминласинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноевга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 1 июнь,
345-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 июндаги 345-сон қарорига 1-ИЛОВА
Алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент
1-боб. Умумий қоидалар
1-§. Мақсади ва қўллаш доираси
1. Алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент (кейинги ўринларда — Техник регламент) аҳоли ҳаёти ва саломатлигини, атроф-муҳитни, юридик ва жисмоний шахсларнинг, давлатнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш мақсадида алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлигига бўлган талабларни белгилайди.
2. Техник регламентга 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича келтирилган алкоголсиз ичимликлар Техник регламентни тартибга солиш объектлари ҳисобланади.
3. Техник регламент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган ва (ёки) муомалада бўлган қуйидагиларга:
алкоголсиз ичимликларга;
хом ашё ва таркибий қисмларга;
алкоголсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш (тайёрлаш), сақлаш, ташиш, сотиш ва утилизация қилиш жараёнларига татбиқ этилади.
4. Техник регламент:
болалар озуқаси учун мўлжалланмаган;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарилиши мўлжалланмаган;
экспорт учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларга нисбатан татбиқ этилмайди.
5. Алкоголсиз ичимликларга сут ва мевалар ва (ёки) сабзавотлардан олинган шарбат маҳсулотлари кирмайди.
2-§. Атамалар ва таърифлар
6. Техник регламентни қўллаш мақсадлари учун қуйидаги атамалар ва таърифлардан фойдаланилади:
маҳсулотларнинг ифлосланиши — маҳсулотга нарса, бўлак, модда ва организмларнинг тушиши натижасида у инсон учун хавфли ҳолатга айланадиган ва Техник регламент талабларига жавоб бермайдиган ҳолати;
идентификация — аниқ бир маҳсулотнинг намунага ва (ёки) унинг таърифига мувофиқлигини белгилаш;
маҳсулот тайёрловчи — маҳсулотни тайёрлаш билан шуғулланувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;
маҳсулотнинг таърифи — миллий, халқаро, ташкилот стандартлари, технологик ва бошқа тегишли ҳужжатлар билан белгиланган маҳсулотни тавсифловчи белгилар, параметрлар, кўрсаткичлар ва талаблар тўплами;
сотувчи — алкоголсиз маҳсулотни сотувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;
ишлаб чиқариш биноси — бевосита маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бино;
бино, асбоб ва анжомларга санитария ишлови бериш — озиқ-овқат маҳсулотлари (хом ашё)нинг ифлосланиш манбасига айланиб қолмаслиги учун бино, асбоб ва анжомлар юзасини ювиш ёки бошқача тарзда ишлов бериш;
алкоголсиз маҳсулотнинг яроқлилик муддати — алкоголсиз маҳсулотларни сақлаш, ташиш, сотиш пайтида хавфсизлик меъёрлари ва қоидалари талабларига риоя қилган ҳолда фойдаланишга яроқли бўлган ва муддати ўтгандан сўнг инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлиши мумкин бўлган вақт даври;
алкоголсиз ичимликларни утилизация қилиш — санитария меъёрлари ва қоидалари, техник регламентлар талабларига жавоб бермайдиган алкоголсиз ичимликлардан алкоголсиз ичимликлар мўлжалланган ва улардан одатда фойдаланиладиган мақсадлардан фарқли мақсадларда фойдаланиш, ёхуд санитария меъёрлари ва қоидалари, техник регламентлар талабларига жавоб бермайдиган алкоголсиз ичимликларни улардан ҳар қандай мақсадларда фойдаланиш ва қўллаш учун яроқсиз, шунингдек, уларнинг одамга, ҳайвонларга ва атроф-муҳитга номақбул таъсирини истисно этувчи ҳолатга келтириш;
ваколатли органлар — Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси.
(6-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
3-§. Техник тартибга солиш обектларини идентификация қилиш қоидалари
7. Алкоголсиз ичимликларни идентификация қилиш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
маҳсулот тўғрисидаги ишончли маълумотларни ҳисобга олиб, маҳсулотнинг асосланган танлови бўйича истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш;
истеъмолчиларни ноҳалол тайёрловчи (сотувчи)лардан ҳимоя қилиш;
маҳсулотнинг, жумладан, унинг номининг Техник регламент талабларига мувофиқлигини белгилаш;
маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчи (сотувчи) томонидан берилган маълумотга мувофиқлигини тасдиқлаш;
бозорнинг барча иштирокчилари манфаатлари муҳофазасини таъминлаш.
8. Техник регламентда қўлланилишига нисбатан алкоголсиз ичимликларнинг техник тартибга солиш объектларига тегишлилигини белгилаш учун идентификация қилиш:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарадиган тайёрловчи;
маҳсулотнинг мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш мақсадида — сертификатлаштириш органи;
маҳсулотнинг Техник регламент талабларига мувофиқлигини текшириш мақсадида — давлат назорат органи томонидан амалга оширилади.
9. Маҳсулотни ташқи кўриниши, тамғаси, илова қилинадиган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга асосан идентификация қилиш имконияти мавжуд бўлмаса, техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган физик-кимёвий кўрсаткичларни аниқлаш йўли билан идентификация қилишга рухсат берилади.
10. Ишлаб чиқариш объектидаги идентификация қилинмаган алкоголсиз ичимликлар (экспорт учун ишлаб чиқарилган алкоголсиз маҳсулотлар бундан мустасно) утилизация қилинади.
11. Алкоголсиз ичимликларни Ўзбекистон Республикаси ички бозорига муомалага чиқариш мувофиқлик сертификати ҳамда рақамли маркировкаси мавжуд бўлганда амалга оширилади. Мувофиқликни баҳолаш (тасдиқлаш) жараёнларидан ўтган ва Техник регламент талабларига жавоб берадиган алкоголсиз ичимликлар мувофиқлик миллий белгиси билан тамғаланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 631-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.11.2022 й., 09/22/631/0982-сон)
1-§. Алкоголсиз ичимликлар хавфсизлигига қўйиладиган умумий талаблар
12. Алкоголсиз маҳсулотлар хавфсизлиги Техник регламентда белгиланган талабларга риоя қилиш йўли билан ҳамда техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ таъминланади.
13. Алкоголсиз ичимликлар Техник регламентга 2-иловада белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
14. Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё, ингредиентлар, озиқ-овқат қўшимчалари, технологик воситалар техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак.
15. Озиқ-овқат қўшимчалари, технологик ёрдамчи воситалар, уларнинг миқдорий нормаларининг қўлланилиши ҳамда уларнинг хавфсизлик кўрсаткичлари Техник регламент талабларига зид бўлмаган озиқ-овқат қўшимчалари соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига жавоб бериши керак.
16. Алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқаришда ишлатиладиган сув Техник регламент ва техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бериши зарур.
17. Алкоголсиз маҳсулотларни тайёрловчи Техник регламент талабларининг бажарилишини таъминлайди.
18. Алкоголсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тайёрловчи томонидан белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган технологик ҳужжатларга (технологик регламентлар, қоидалар, технологик йўриқномалар) мувофиқ амалга оширилиши лозим.
19. Алкоголсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш биноси (цех, омбор, бўлим ва бошқа бинолар) ва технологик ускуналар хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр алкоголсиз ичимликларнинг ифлосланишини истисно этадиган ҳолда сақланиши керак.
20. Ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлар ва уларнинг жойлашуви, канализация, ёритиш, вентиляция, иситиш тизими хавфсизлиги талаблари, шунингдек, маиший бинолар, чиқиндиларни тўплаш ва йўқ қилиш жараёнлари Ўзбекистон Республикасининг тегишли соҳа учун белгиланган қонунчилик ҳужжатлари талабларига жавоб бериши керак.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
21. Хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотларнинг ифлосланишини олдини олиш мақсадида алкоголсиз маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнлари техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган тартиб ва шартларга риоя қилган ҳолда амалга оширилиши керак.
22. Атроф-муҳит ва ишлаб чиқариш биноларига қўйиладиган талаблар ваколатли орган томонидан тасдиқланган экологик меъёрларга мувофиқ бўлиши зарур.
23. Маҳсулотларни ташиш мазкур мақсадлар учун яроқли транспорт воситаларида амалга оширилади. Маҳсулот тайёрловчи томонидан ушбу маҳсулотни ташиш учун белгиланган шартларга мувофиқ, маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сақланишини таъминлаган ҳолда юк жўнатувчи томонидан ташиш шартлари белгиланади. Транспорт воситалари ва/ёки контейнерларнинг юк бўлинмалари маҳсулотнинг ифлосланишига олиб келса бундай ҳолларда ундан бошқа юкларни ташишда фойдаланиш мумкин эмас.
24. Транспорт воситалари ва/ёки контейнерлардан бир вақтнинг ўзида бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа юкларни ташишда фойдаланилганда, маҳсулотлар ифлосланиши эҳтимолининг олдини олиш мақсадида улар бир-биридан изоляция қилинишини таъминлаш лозим.
25. Суюқ, қадоқланмаган алкоголсиз маҳсулотларни ташиш фақат суюқ озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган пломбаланган идишларда амалга оширилиши керак. Бундай цистерналар фақат суюқ озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланганини кўрсатадиган ўчмайдиган тамғага эга бўлиши зарур.
26. Транспорт воситалари ва контейнерларнинг юк бўлинмалари конструкцияси алкоголсиз маҳсулотларни ифлосланишдан, ҳайвонлар, жумладан, кемирувчи ва ҳашаротларнинг киришидан ҳимоя қилиниши, озиқ-овқат маҳсулотларини ташишнинг белгиланган шартларига риоя қилиниши мониторинги олиб борилиши (контейнерлар бундан мустасно) имкониятини ҳамда санитария жиҳатдан тозалаш ва/ёки дезинфекция қилинишини таъминлаш керак.
27. Озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари ва контейнерларнинг юк бўлинмалари ювиладиган ва заҳарсиз материалдан тайёрланиши зарур.
28. Алкоголсиз маҳсулотларни ташиш учун транспорт воситалари ва контейнерланинг юк бўлинмалари маҳсулотларнинг ифлосланиш манбаи бўлмаслиги учун мунтазам равишда санитария жиҳатдан тозаланиши, даврийлик билан дезинфекция, дератизация ва дезинсекция қилиниши керак. Тозалаш, дезинфекция, дератизация ва дезинсекция қилиниши даври давомийлиги озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш соҳасидаги хўжалик фаолияти иштирокчилари томонидан белгиланади.
29. Алкоголсиз маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва Техник регламент талабларига мувофиқлигини таъминлаш учун уларни сотишни амалга оширувчи ташкилотлар уларни қабул қилиш ва сақлаш шартларини таъминлашлари керак.
30. Яроқлилик муддати ўтган алкоголсиз маҳсулотларни сотишга йўл қўйилмайди.
31. Муомаладаги алкоголсиз маҳсулотларга уларнинг хавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши керак.
3-§. Алкоголсиз ичимликлардан утилизация қилиш жараёнига қўйиладиган талаблар
32. Техник регламент талабларига мувофиқ келмайдиган алкоголсиз ичимликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ортга қайтарилади ёки ваколатли органларнинг қарорига асосан утилизация қилинади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 39-моддаси.
33. Алкоголсиз маҳсулотларни қайтариш ёки утилизация қилиш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар маҳсулот миқдори кўрсатилган ҳолда ва Техник регламент талабларига мувофиқ алоҳида сақланиши зарур.
34. Алкоголсиз ичимликларни утилизация қилиш унинг мулкдори ёки унинг мулкдори шартнома бўйича ушбу вазифани бажаришни топширган ташкилот томонидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат назорат органлари, солиқ органлари ва жамоатчилик вакилларидан таркиб топган комиссия иштирокида амалга оширилади.
35. Алкоголсиз ичимликларни утилизация қилиш усуллари ва шартлари унинг эгаси томонидан тегишли давлат назорат органлари билан келишилади.
36. Истеъмол учун яроқсиз алкоголсиз ичимликлар йўқ қилишдан олдин ёки йўқ қилиш жараёнида зарарсизлантирилади.
37. Алкоголсиз ичимликларнинг эгаси давлат назорати органларига унинг хақиқатда утилизация қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.
4-боб. Алкоголсиз ичимликларни қадоқлаш ва тамғалашга қўйиладиган талаблар
1-§. Алкоголсиз ичимликларни қадоқлаш ва тамғалашга қўйиладиган талаблар
38. Алкоголсиз ичимликлар қадоқнинг бутунлиги ёки қадоқни беркитган мосламанинг сезилмас тарзда бузилиши эҳтимолини истисно қиладиган тарзда қадоқланиши керак.
39. Алкоголсиз ичимликларга тегиб турадиган қадоқларни тайёрлаш учун фойдаланиладиган материаллар тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган Озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб турадиган қадоқларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талабларига жавоб бериши керак.
40. Алкоголсиз ичимликларни тамғалаш Техник регламент талабларига мувофиқ бўлиши ва маҳсулот ҳақида ишончли маълумотларни ўзида акс эттириши ҳамда тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 июлдаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Озиқ-овқат маҳсулотини тамғалаш юзасидан унинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талабларига жавоб бериши керак.
41. Алкоголсиз ичимликларни тамғалаш Техник регламентга 1-иловада кўрсатиб ўтилган маҳсулот номларини ўз ичига олиши зарур.
42. Алкоголсиз ичимликларнинг тамғасида маҳсулотнинг тасдиқловчи исбот бўлмаган, инсон организмига ҳар қандай функционал таъсирни акс эттирувчи маълумотларни жойлаштириш тақиқланади.
43. Шакар қўшиб ишлаб чиқарилган алкоголсиз ичимликларнинг энергетик қиймати оригинал ичимликлар билан солиштирганда 30 фоизга паст бўлган тақдирда, маҳсулот ёрлиғида «Пасайтирилган энергетик қиймати билан» ёзуви бўлиши керак.
44. Алкоголсиз ичимликларнинг тамғасида унинг энергетик қиймати 100 миллилитрга (kcal/100 cm3 (kJ)) нисбатан килокалорияда ифодаланган тарзда кўрсатилиши зарур.
45. Алкоголсиз ичимликнинг истеъмол қадоғида қўшимча тарзда ушбу маҳсулотга тегишли маълумот тариқасидаги ёзувлар жойлаштирилиши мумкин.
46. Таркибида таъм берувчи — шакарли спиртлар мавжуд бўлган алкоголсиз ичимликлар тамғаси, бевосита озиқ-овқат маҳсулотларининг таркиби кўрсатилгандан кейин «Таъм берувчи (таъм берувчилар) мавжуд. Ҳаддан ташқари кўп миқдорда истеъмол қилиш ҳолсизликка олиб келиши мумкин» деган ёзув қўшилиши зарур.
47. Агар алкоголсиз ичимлик таркибида аспартам мавжуд бўлса, истеъмол қадоқоғида «Таркибида фенилаланин манбаи мавжуд» деган ёзув жойлаштирилган бўлиши шарт.
48. Ўзбекистон Республикасида халқаро ташкилотлар томонидан тан олинган тасдиқловчи сертификатлар (синов баённомалари) мавжуд бўлмаган тақдирда алкоголсиз маҳсулотлар тамғасида сифат менежменти тизимининг қўшимча хусусиятлари тўғрисида маҳсулот стандартлари — «Био», «Эко», «Консервантларсиз», «ГМОларсиз», «Экологик тоза маҳсулот», «Ҳалол» («Halal»), «Органик» («Organic») белгиларини қўйиш тақиқланади.
49. Истеъмолчиларни чалғитишга олиб келадиган ишончсиз маълумотларга йўл қўймаслик мақсадида маҳсулотнинг таркиби, хусусиятлари, озуқавий қиймати, келиб чиқиши, ишлаб чиқариш ва фойдаланиш усули, шунингдек, тўғридан-тўғри ёки билвосита алкоголсиз маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини тавсифловчи бошқа маълумотлар давлат тилида тақдим этилиши ҳамда тўлиқ ва ишончли бўлиши керак.
50. Маълумотни истеъмол қадоғига тамғалаш воситалари маҳсулотни сақлаш, ташиш ва сотиш пайтида маълумотларнинг мустаҳкамлигини таъминлаши керак.
2-§. Алкоголсиз ичимликларнинг намуналарини танлаш ва синовларни ўтказиш
51. Синов усуллари, шу жумладан алкоголсиз ичимликларнинг Техник регламентга мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган намуналарни танлаш усуллари техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.
52. Алкоголсиз ичимликларни Техник регламент талабларига мувофиқлиги бўйича синовдан ўтказиш техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган усулларга мувофиқ амалга оширилади.
3-§. Алкоголсиз ичимликларни баҳолаш (тасдиқлаш) шакллари ва қоидалари
53. Алкоголсиз ичимликларнинг Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш алкоголсиз ичимликларни мажбурий сертификатлаш шаклида амалга оширилади.
55. Ариза берувчи алкоголсиз ичимликларни ишлаб чиқариш жараёнида Техник регламент ва унга татбиқ қилинадиган техник тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ барча зарур чора-тадбирларни амалга оширишга мажбур.
5-боб. Техник регламентга риоя қилинмаганлиги учун жавобгарлик
56. Техник регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6-боб. Давлат назоратиниамалга ошириш
57. Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан таъминланади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
7-боб. Ўтиш даври
58. Техник регламент кучга киргандан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ва алкоголсиз маҳсулотларнинг хавфсизлиги талабларини белгиловчи норматив ҳужжатлар Техник регламент билан мувофиқлаштирилгунга қадар Техник регламентга зид бўлмаган қисмлари бўйича қўлланилади.
59. Техник регламент кучга киргунга қадар алкоголсиз ичимликларга нисбатан уларнинг мувофиқлигини баҳолашда Ўзбекистон Республикасининг Миллий сертификатлаштириш тизимида белгиланган қоидалар қўлланилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун.
60. Алкоголсиз ичимликлар учун Техник регламент кучга киргунга қадар олинган санитария-эпидемиология хулосалари ва мувофиқлик сертификатлари ушбу ҳужжатларда белгиланган муддат мобайнида амал қилади.
Алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга 1-ИЛОВА
Сув билан аралаштириш орқали тайёрланадиган (сироплар, концентратлар, қуруқ аралашмалар) алкоголсиз ичимликлар ва озиқ-овқат ярим тайёр маҳсулотлар.
2.
Алкоголсиз ичимликларнинг концентратлари
Тайёр алкоголсиз ишлаб чиқаришмаҳсулотларининг асосий компонентларини тўлалигича ёки бир нечта компонентларидан олинадиган ярим тайёр маҳсулотларни ўз ичига олувчи тайёр алкоголсиз ишлаб чиқариш маҳсулотлари; концентратлар кейинчалик таркибида тўйинган ёки тўйинмаган углерод диоксиди бўлган сув (истеъмол, минерал, табиий-ошхона), етишмайдиган компонентлар билан аралаштириш учун қўлланиладиган бир ёки бир неча қисмлардан иборат бўлиши мумкин.
3.
Вино ва виноматериалларга асосланган ичимликлар ва коктейллар
Турли хил вино ва виноматериаллари аралашмаси ёрдамида ишлаб чиқарилган, таркибида спирт миқдори 1,2 фоиздан кўп бўлмаган алкоголсиз ичимликлар.
4.
Алкоголсиз ичимликлар
Ичимлик ҳолидаги (таркибида ичимлик суви, минерал ва табиий-ошхона суви, мева, сабзавот, дон ёки бошқа ўсимлик хом ашёси (экстрактлар, инфузиялар), вино ва виноматериаллар, концентратлар, сут маҳсулотлари, шакар ёки унинг ўрнини босувчи моддалар, таъм ва ҳид берувчи қўшимчалар, бошқа озиқ-овқат қўшимчалари ва таркибий қисмлари, озиқ-овқат бўёқларидан фойдаланиб тайёрланган, иссиқ ёки совуқ ҳолда қуйиладиган) тўйинган ёки тўйинмаган углерод диоксидли тайёр алкоголсиз ишлаб чиқариш маҳсулотлари.
5.
Тиниқ бўлмаган ичимликлар
Ичимликка хира кўриниш берадиган табиий ва (ёки) синтетик келиб чиқишга эга озиқ-овқат моддалари ёрдамида тайёрланган алкоголсиз ичимликлар.
6.
Кукунсимон ичимликлар
Қайта тиклаш йўли билан алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш учун мўлжалланган кукун, гранулалар ёки таблетка шаклидаги «алкоголсиз ичимликлар» ҳисобланадиган турли хил хом ашёларнинг аралашмаси.
Таркиби экстрактлар, инфузиялар, декоациялар, концентратлар ва ўсимлик, мева, шу жумладан ширин-хушбўй хом ашёлардан иборат алкоголсиз ичимликлар.
9.
Дон хом ашёли ичимликлар
Дон хом ашёси ва унинг маҳсулотларини ҳид-таъм берувчи озиқ-овқат қўшимчалари, бўёқлар ва бошқа компонентлар ёрдамида қайта ишлаш асосида ишлаб чиқарилган алкоголсиз ичимликлар.
10.
Хушбўйлаштиргичли ичимликлар
Табиий ва (ёки) табиий билан бир хил ва (ёки) сунъий хид берувчи моддалар ёки уларнинг аралашмаси (эссенция, эфир мойлари, эмулциялар ва бошқалар) ёрдамида ишлаб чиқарилган, таркибида шарбат бўлмаган алкоголсиз ичимликлар.
11.
Ачитилган ичимликларва кваслар
Таркибида этил спиртининг ҳажми 1,2 фоиздан ошмайдиган спирт ачитқиси ёки спирт ва дон экстрактларининг тугалланмаган сут кислотали ачитқиси ҳамда сабзавот, мева, резавор экстрактлар ва ўсимликларнинг табиий шакарли бошқа хом ашёлари ва маҳсулотлари билан ҳид ва таъм берувчи қўшимчаларни қўшиб ёки қўшмасдан ишлов берилган алкоголсиз ичимликлар.
12.
Махсус тайёрланган ичимликлар
Таркибида ингредиентлар (жисмоний қийматга эга, соғлик учун хавфсиз, аниқ физик-кимёвий хусусиятларга эга), мавжуд хусусиятлари аниқланган ва фан томонидан ўрганилган алкоголсиз ичимликлар; махсус тайёрланган ичимликлар тетиклаштирувчи, спорт, диабетик, парҳезбоп ва истеъмолчиларнинг муайян тоифаси учун мўлжалланган бўлиши мумкин.
13.
Энергетик ичимликлар
Таркибида 150 mg/l дан ортиқ кофеин ва (ёки) инсон организмига тетиклаштирувчи таъсир кўрсатиш учун етарли миқдорда бошқа таркибий қисмлар мавжуд ичимликлар.
Таркибида умумий массанинг 0,2 фоизидан кам миқдорда эриган углерод диоксиди мавжуд алкоголсиз ичимликлар.
16.
Киритмали ичимликлар
Таркибида ўсимликларнинг турли таркибий қисмлари — уруғ, эт (қуйқа), пулпа мавжуд бўлган алкоголсиз ичимликлар.
17.
Функционал ичимликлар
Таркибида турли озиқ-овқат қўшимчалари ва таъм берувчи моддалар қўшилган ёки қўшилмаган, бир ёки бир қанча функционал озиқ-овқат ингредиентлар миқдори мавжуд, мунтазам истеъмол қилишда, етарлича инсон организмининг жисмоний функциясини ижобий натижа билан таъминлаш учун хизмат қиладиган, асоси сувдан иборат суюқ функционал озиқ-овқат маҳсулоти.
18.
Тетиклаштирувчи ичимликлар
Таркибида инсон организмига тетиклаштирувчи таъсир кўрсатадиган индивидуал кимёвий моддалар қўшилган ичимликлар. Тетиклаштирувчи компонентларга кофеин, гликозидлар, таурин, элеутерозидлар, схизандрин, глюкуронолактон киради.
19.
Алкоголсиз ичимликлар тайёрлаш учун қуруқ аралашма (кейинги ўринларда қуруқ аралашма деб аталади)
Маълум бир нисбатда ичимлик ёки табиий минерал сув билан аралаштириш орқали алкоголсиз ичимликлар тайёрлаш учун мўлжалланган қуруқ озиқ-овқат ярим тайёр маҳсулоти.
20.
Сироп
Маълум бир нисбатда ичимлик ёки табиий минерал сув билан аралаштириш орқали алкоголсиз ичимликлар тайёрлаш учун мўлжалланган озиқ-овқат ярим тайёр маҳсулоти.
Алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентга 2-ИЛОВА
«Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси
—
Сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларига Алкоголсиз ичимликларнинг хавфсизлиги тўғрисидагиумумий техник регламентни(кейинги ўринларда — Техник регламент) етказиш.
—
Уч кун муддатда
IIбосқич
—
«Ўзстандарт» агентлиги,Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси
—
1. Алкоголсиз ичимликларни стандартлаштириш бўйича мавжуд норматив ҳужжатлар рўйхатини тузиш ва хатловдан ўтказиш.
2. Алкоголсиз ичимликларни стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда мажбурийликни бекор қилиш ва ихтиёрийликни таъминлаш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилиш.
—
Бир ой муддатда
Ўн кун муддатда
IIIбосқич
—
«Ўзстандарт» агентлиги
—
Техник регламент талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун сертификатлаштириш органлари ва синов лабораторияларини аккредитация қилиш кўламини кенгайтириш чораларини кўриш.
—
Олти ой муддатда
IVбосқич
—
«Ўзстандарт» агентлиги,Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси
—
Техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳолини, давлат органларини, тадбиркорлик субъектларини кенг хабардор қилишни таъминлаш.
—
Жадвалга мувофиқ
V босқич
—
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий органи
—
1.Тадбиркорлик субъектлари томонидан санитария-эпидемиологик хулосани олиш учун ариза ва унга зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим қилиш.
2.Синовдан ўтказиш учун белгиланган тартибда маҳсулот намуналарини олиш.
Мувофиқлик сертификатини бериш ёки қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда мувофиқлик сертификатини бериш рад этилганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш.
—
Уч иш куни мобайнида
VII босқич
—
«Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси
—
Техник регламент талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини таъминлаш.
—
Белгиланган тартибда
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.06.2020 й., 09/20/345/0707-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон; 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 02.11.2022 й., 09/22/631/0982-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)