1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши);
2.Молия / Инвестициялар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Автоматлаштирилган ҳисоб-китоб (биллинг) тизимини ўзгартириш» инвестиция лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий параметрларини тасдиқлаш тўғрисида
Республикамизда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.05.00 Телефон алоқаси]
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон Фармонига мувофиқ «COSCOM» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда — «COSCOM» МЧЖ) томонидан «Автоматлаштирилган ҳисоб-китоб (биллинг) тизимини ўзгартириш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси) амалга оширилаётганлиги;
инвестиция лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сон қарорининг 7-иловасига асосан 2020 — 2022 йилларда амалга оширилиши белгиланганлиги;
инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати 47 834,3 минг АҚШ доллари эквиваленти, шу жумладан, 28 500,0 минг АҚШ доллари-лицензиялар ва автоматлаштирилган ҳисоб-китоб тизимини (BSS) қўллаб-қувватлаш (кейинги ўринларда — 1-босқич), 19 334,3 минг АҚШ доллари-ускуна (аппаратли таъминот) ва учинчи шахслар томонидан етказиб бериладиган дастурий таъминотнинг (кейинги ўринларда — 2-босқич) шартнома қиймати ва бошқа сарф-харажатлар учун ажратилганлиги;
1-босқич доирасида ўтказилган тендер якунлари бўйича тендер ғолиби «Нэксайн» АЖ (Россия Федерацияси) ва «COSCOM» МЧЖ ўртасида шартнома имзоланганлиги;
2-босқич доирасида 2020 йил май ва июнь ойларида «COSCOM» МЧЖ томонидан тендер эълон қилиниши ва унинг натижаларига кўра тендер ғолиби билан шартнома(лар) тузилиши режалаштирилганлиги;
инвестиция лойиҳасини молиялаштириш манбаи этиб «COSCOM» МЧЖнинг ўз маблағлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Автоматлаштирилган ҳисоб-китоб (биллинг) тизимини ўзгартириш» инвестиция лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий параметрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 22 апрель,
246-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 246-сон қарорига ИЛОВА
«Автоматлаштирилган ҳисоб-китоб (биллинг) тизимини ўзгартириш» инвестиция лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий параметрлари
минг долл.
Т/р
Кўрсаткич номланиши
Жами ўзлаштириладиган инвестициялар
Шундан, марказлашмаган инвестициялар
1.
Лойиҳанинг умумий қиймати
47 834,3
47 834,3
2.
Капитал қўйилмаларнинг қиймати
47 834,3
47 834,3
Шу жумладан:
Машина, ускуналар ва лицензиялар
47 834,3
47 834,3
Қурилиш-монтаж ишлари
-
-
Инвестиция давридаги молиявий харажатлар
-
-
Дастлабки айланма капитал
-
-
Бошқа харажатлар
-
-
3.
Мавжуд асосий фондларнинг қиймати
-
-
4.
Ташкилотнинг қуввати, шу жумладан, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йиллик ҳажми, мўлжалланаётган йиллик экспорт ҳажми
12 миллион абонентга хизмат кўрсатувчи ускуна (аппаратли таъминот); 10 миллион абонентга хизмат кўрсатадиган дастурий таъминот, шундан олдиндан тўлов (prepaid) — камида 9,1 миллион дона ва кейинги тўлов (postpaid) — камида 900 000 дона. Индикатив кўрсаткичлар: а) овозли алоқа: ҳар бир абонент учун ҳисобдаги пул маблағларининг ўртача баланслари сони — 30 та; бир абонент учун уланиш мумкин бўлган даврий хизматлар (пакет) сони — 5 та; GSM тармоғидаги ҳар бир фаол абонент учун энг банд соатда (ЭБС) овозли қўнғироқлар сони — 3,5 та; б) маълумотларни узатиш: секундига транзакциялар сони — 15 000 та; интернет-сессиянинг ўртача давомийлиги камида 40 дақиқа; битта интернет-сессиядаги янгиланишлар сони — 5 та; бир вақтнинг ўзида ўтказиладиган интернет- сессиялар сони — 7 000 000 та; в) CMC: смс-сессиялар учун сониялар сони — 1 500 та; г) қўшимча кўрсаткичлар: ЭБСда тўлдириш сони — 250 000 та; кунига буюртмалар сони — 1 500 000 та; замонавий технологияларни қўллаб- қувватлаш, шу жумладан: LTE технологиясидаги роуминг; талаб бўйича видео (VoD); видеоузатма (streaming); IP турмаклари орқали овоз (VoIP); уяли алоқа оператори рақамини алоқа операторлари (MNP) ўртасида ўтказиш; 5G авлод технологиялари.
5.
Ташкил этиладиган янги иш ўринлари сони
-
6.
Лойиҳанинг мўлжалланаётган ўзини қоплаш муддати
53 ой (4,4 йил)
7.
Инвестиция даврининг давомийлиги
6 ой
8.
Ишлаб чиқариш фондларининг қиймати
19 334,3
9.
Кредит ва бошқа қарз маблағларини сўндириш муддати, шу жумладан, валютадаги қарзлар
-
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/246/0484-сон)