Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Қарши шаҳрининг аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларининг канализация хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш, шаҳарнинг санитария-эпидемиологик ҳамда экологик ҳолатини янада яхшилаш, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) Европа тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда — ЕТТБ) билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида 2019 йил 20 ноябрда «Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) амалга ошириш учун 4 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 15 йил мобайнида қайтариш муддати билан 60,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз бериш тўғрисида қарз битими имзоланганлиги;
б) лойиҳанинг умумий қиймати 76,04 млн АҚШ долларини, шу жумладан:
ЕТТБ қарзи — 60,0 млн АҚШ долларини ташкил этиши;
лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси — 16,04 млн АҚШ долларини, шу жумладан солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзида 11,7 млн АҚШ долларини ва ЕТТБ қарзи бўйича инвестиция даврида фоизлар ва мажбурият учун воситачилик ҳақи кўринишида 4,34 млн АҚШ долларини ташкил этиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) лойиҳани амалга ошириш даври 8 йилни (2019 — 2027 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 июлдаги ПФ-140-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2026 й., 06/26/140/0792-сон)
2. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — «Ўзсувтаъминот» АЖ) лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирларни ўтказиш, ЕТТБнинг қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
қарз умумий суммасининг 1,0 фоизи миқдорида ЕТТБ қарзининг бирйўла воситачилик ҳақини тўлаш ЕТТБнинг қарзлари ҳисобига амалга оширилади.
3. Қуйидагилар:
«Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш» лойиҳасининг техник-иқтисодий асослашнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;
«Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш» лойиҳаси бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;
«Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш» лойиҳаси доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзларига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг прогнози 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига ЕТТБ қарзини Ўзбекистон Республикаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамиятининг (кейинги ўринларда — «Ўзсувтаъминот» АЖ) «Қашқадарё сув таъминоти» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда — «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ) ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда — қайта кредитлаш тўғрисидаги битим) имзолаш ваколати берилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ЕТТБ ўртасидаги қарз битими ҳамда қайта кредитлаш тўғрисидаги битим бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
6. «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раиси зиммасига қайта кредитлаш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ ЕТТБ қарзини қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш учун зарур бўлган маблағлар «Ўзсувтаъминот» АЖнинг «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ томонидан ўз вақтида жамланиб борилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
7. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:
канализация тармоқлари ва иншоотларини қуриш учун зарур бўлган ер участкалари белгиланган тартибда ажратилишини, шунингдек, заруратга кўра ер участкалари ажратилиши натижасида компенсация тўловлари тўланишини;
2020 йилдан бошлаб Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджети параметрларида ЕТТБ қарзи бўйича фоизларни ва асосий қарзни қайтаришга «Ўзсувтаъминот» АЖнинг «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖнинг ушбу мақсадларга йўналтириладиган ўз маблағларига қўшимча равишда маблағларни назарда тутсин.
8. Европа тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаларини мувофиқлаштириш гуруҳига лойиҳани мувофиқлаштириш ва бошқариш функциялари юклансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар бир йил учун асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда, 2020 — 2022 йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурларини шакллантиришда ушбу лойиҳа доирасида ажратиладиган маблағларни инобатга олсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 14 апрель,
220-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 220-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш» лойиҳасининг техник-иқтисодий асослашнинг
АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Компонент номи

Ўлчов бирлиги

Ҳаммаси*

Молиялаштириш манбаси, шу жумладан:

ЕТТБнинг қарзи

Ўзбекистон Республикаси ҳиссаси

1.

Лойиҳанинг умумий қиймати

минг АҚШ долл. экв.

76 038,14

60 000,00

16 038,14

2.

Капитал қўйилмалар суммаси, ҳаммаси

минг АҚШ долл. экв.

64 338,14

60 000,00

4 338,14

шу жумладан:

2.1.

Товар ва хизматлар

минг АҚШ долл. экв.

55 000,00

55 000,00

шундан:

Ташкилот фаолиятининг самарадорлигини ошириш харажатлари

минг АҚШ долл. экв.

1 800,00

1 800,00

Қурилиш-таъмирлаш ишлари

минг АҚШ долл. экв.

53 200,00

53 200,00

2.2.

Маслаҳат хизматлари

минг АҚШ долл. экв.

3 500,00

3 500,00

шундан:

Лойиҳалаштириш, лойиҳани бошқариш ва қурилиш ишлари назорати бўйича маслаҳатчининг хизматлари

минг АҚШ долл. экв.

3 300,00

3 300,00

Лойиҳани мувофиқлаштириш гуруҳи харажатлари

минг АҚШ долл. экв.

200,00

200,00

2.3.

Лойиҳа бўйича кўзда тутилмаган харажатлар

минг АҚШ долл. экв.

900,00

900,00

2.4.

Инвестиция даврида молиявий харажатлар

минг АҚШ долл. экв.

4 938,14

600,00

4 338,14

3.

Солиқ ва божхона имтиёзлари

минг АҚШ долл. экв.

11 700,00

11 700,00

* Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилганидан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 220-сон қарорига
2-ИЛОВА
«Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш» лойиҳаси бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз миқдори

60,0 млн АҚШ долл.

Қарз муддати

15 йил*

Имтиёзли давр

4 йил

Фоиз ставкаси**

Ўзгарувчанфоиз ставкаси (LIBOR USD 6 т + 1 %)

Мажбурият учун воситачилик ҳақи

0,50%

минг АҚШ долл.

Йиллар

Тўланадиган фоизлар

Мажбурият учун воситачилик ҳақи

Асосий қарзни қайтариш

Жами қайтариладиган маблағ

15.04.2020

12,2

147,2

159,4

15.10.2020

42,1

143,5

185,6

15.04.2021

71,6

115,2

186,8

15.10.2021

293,2

88,2

381,4

15.04.2022

511,5

65,1

576,6

15.10.2022

696,7

42,6

739,3

15.04.2023

874,2

14,8

2 727,3

3 616,3

15.10.2023

1 220,0

0,0

2 727,3

3 947,3

15.04.2024

1 109,1

2 727,3

3 836,4

15.10.2024

1 053,6

2 727,3

3 780,9

15.04.2025

992,7

2 727,3

3 720,0

15.10.2025

942,7

2 727,3

3 670,0

15.04.2026

882,4

2 727,3

3 609,7

15.10.2026

831,8

2 727,3

3 559,1

15.04.2027

772,1

2 727,3

3 499,4

15.10.2027

720,9

2 727,3

3 448,2

15.04.2028

665,5

2 727,3

3 392,7

15.10.2028

610,0

2 727,3

3 337,3

15.04.2029

551,5

2 727,3

3 278,8

15.10.2029

499,1

2 727,3

3 226,4

15.04.2030

441,2

2 727,3

3 168,5

15.10.2030

388,2

2 727,3

3 115,5

15.04.2031

330,9

2 727,3

3 058,2

15.10.2031

277,3

2 727,3

3 004,5

15.04.2032

221,8

2 727,3

2 949,1

15.10.2032

166,4

2 727,3

2 893,6

15.04.2033

110,3

2 727,3

2 837,6

15.10.2033

55,5

2 727,3

2 782,7

Жами:

15 344,5

616,7

60 000,0

75 961,2

* Қарз берилиши муддати молиявий битим имзоланиши санасига боғлиқ.
** Ҳисоб-китобларни тайёрлаш пайтида АҚШ доллари учун L1BOR ставкаси 2,63% бўлганлиги инобатга олиниб ҳисобланган фоиз ставкаси бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарлар ҳисобга олинган ҳолда, йилига 4,0 фоиз деб қабул қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 220-сон қарорига
3-ИЛОВА
«Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш» лойиҳаси доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзларига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг
ПРОГНОЗИ

Йиллар

«Ўзсувтаъминот» АЖнинг «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖ улуши

Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджетининг улуши

2020

0,0%

100,0%

2021

0,0%

100,0%

2022

0,0%

100,0%

2023

0,0%

100,0%

2024

24,4%

75,6%

2025

27,3%

72,7%

2026

30,0%

70,0%

2027

29,2%

70,8%

2028

33,8%

66,2%

2029

38,5%

61,5%

2030

46,0%

54,0%

2031

51,8%

48,2%

2032

55,1%

44,9%

2033

56,0%

44,0%

Жами:

35,2

64,8

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/220/0432-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон; 20.08.2024 й., 09/24/517/0632-сон; 28.07.2026 й., 06/26/140/0792-сон)