1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.03 Уй-жой қурилишини кредитлаш. Ипотека;
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.01.00 Умумий қоидалар]
Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа аҳоли қатламларига кўмаклашиш ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашда манзиллилик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони билан айрим шахсларга, шу жумладан, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидиялар тўланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
уй-жой сотиб олишга ипотека кредитининг бошланғич бадали ва фоизларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш;
якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича фоизларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш;
уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар томонидан субсидия олиш учун ариза бериш, ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш;
туман (шаҳар)да уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган талабгорларни танлаш бўйича комиссиялар фаолиятини ташкил этиш ва ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
сотиб олинадиган уй-жойларни аниқлаш, ажратиладиган ипотека кредити бўйича субсидияни ҳисоблаш, ипотека кредитини расмийлаштириш ва субсидияларни тўлаб бериш тартиби.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
Давлат хизматлари марказлари ва ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлаш жараёнида кўрсатиладиган хизматлар;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
тегишли ташкилотлар томонидан уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлашда фойдаланиладиган маълумотлар (ҳужжатлар) истисно тариқасида тўловларсиз амалга оширилади;
ҳар йили давлат бюджетидан шаҳар ва қишлоқ жойларида қурилган кўп қаватли уйлардан бирламчи бозорда квартиралар сотиб олишда ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ажратиладиган субсидиялар тегишли молия йили учун тасдиқланган параметрлар доирасида амалга оширилади;
субсидия олиш учун ариза топшириш муддати 2020 йил 31 декабрга қадар ва субсидияларни тўлаш муддати 2021 йил 1 декабрга қадар узайтирилади;
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
агар субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига унинг хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари) даромадлари қўшилгандан сўнг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу қарор билан тасдиқланган низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, бошқа жисмоний шахслар даромадлари ҳам киритилиши мумкин;
талабгор томонидан танланган уй-жойнинг қиймати хабарномада кўрсатилган сотиб олиниши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қийматидан ошган тақдирда, ушбу уй-жойни сотиб олишга ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4701-сон қарорига мувофиқ белгиланади. Бунда сотиб олинадиган уй-жой қийматининг ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган қисми қарз олувчининг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, шу жумладан Тошкент шаҳри ва шаҳарларда бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия маблағлари ҳисобидан тўланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги ПФ-6126-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 06/20/6126/1608-сон)
32. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармони қабул қилингунига қадар субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарномаларни олган шахсларга ипотека кредитлари ва субсидиялар ажратишда 2020 йилда амалда бўлган шартлар ва миқдорлар сақлаб қолинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармони қабул қилинганидан сўнг субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиб ҳисобланаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
33. Янги тартиб доирасида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга ажратилган ипотека кредитлари бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия якка тартибда қурилган (реконструкция қилинган) уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилгунга қадар олинган ижобий субсидия хабарномалари бўйича тўлаб берилади.
34. 2021 йилда ипотека кредитлари бўйича субсидия ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида:
а) сотиб олинадиган квартиранинг нархи хабарномада кўрсатилган уй-жойнинг юқори қийматидан ошиб кетган тақдирда, қолган қисми қарз олувчи томонидан шакллантириладиган бошланғич бадал суммасини ошириш орқали қопланади.
Бунда ипотека кредитининг суммаси хабарномада кўрсатилган ва сотиб олиниши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қийматининг 85 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим;
б) сотиб олинадиган уй-жойнинг шартномадаги қиймати субсидия хабарномасида кўрсатилган ва сотиб олиниши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қийматидан кам бўлган тақдирда, ипотека кредити шартномада кўрсатилган уй-жойнинг қийматининг 85 фоизи ҳамда бошланғич бадалнинг бир қисми учун субсидия шартномада кўрсатилган уй-жой қийматининг 10 фоизи миқдорида ҳисобланади.
(33 ва 34-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 июндаги 331-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2022 й., 09/22/331/0522-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК (кейинги ўринларда — Марказ) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 апрелга қадар:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/537/0818-сон)
давлат хизматлари марказларини, ариза берувчининг белгиланган ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолашга масъул бўлган ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлимларини, субсидия тўланадиган талабгор шахсларни танлаб олиш бўйича доимий ишлайдиган ҳудудий комиссиянинг ЯИДХПга уланишини;
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматини кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартиби жорий этилишини таъминласинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ЯИДХПга электрон давлат хизматини жорий қилиш бўйича Регламент бир ҳафта муддатда Марказга киритилишини таъминласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 2020 йил 1 июнга қадар:
талабгорларнинг белгиланган ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолашга масъул бўлган ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлимлари, субсидия тўланадиган талабгор шахсларни танлаб олиш бўйича доимий ишлайдиган ҳудудий комиссиянинг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига уланишини;
Марказ билан биргаликда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими Ягона интерактив давлат хизматлари порталига уланишини таъминласин.
61. Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги ва «UZINFOCOM» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ билан ҳамкорликда ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромадлари тўғрисидаги маълумотларни олишни автоматлаштириш мақсадида 2022 йил 1 октябргача Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари базаси «my.gov.uz» платформасига интеграция қилинишини таъминласин.
62. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тегишли тижорат банклари билан биргаликда:
(62-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
а) ажратилган ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидияни марказлаштирилган тартибда тўлаб берсин.
Бунда буюртманомалар тегишли тижорат банкларининг Бош офиси орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги буюртманомалар бўйича тўловларни 5 иш куни ичида амалга оширсин.
(62-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
б) 2022 йилнинг 1 октябргача қадар фоиз харажатлари учун субсидия тўлашнинг автоматлаштирилган тартибини жорий этсин.
(61 ва 62-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 июндаги 331-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2022 й., 09/22/331/0522-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги Марказ билан биргаликда 2020 йил 1 июлга қадар уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни баллар асосида баҳолаш дастурий таъминот (кейинги ўринларда — дастурий таъминот) тизими яратилишини ва ЯИДХПга интеграциялашувини таъминласинлар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги дастурий таъминотнинг оператори этиб белгилансин.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги дастурий таъминот тизими яратиш ҳамда зарур аппарат-дастурий комплекслар билан жиҳозлаш билан боғлиқ бўлган харажатларни Давлат бюджетидан молиялаштириш чорасини кўрсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 25 март,
182-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарорига ИЛОВА
Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони билан жорий этилган Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳар йили тасдиқланадиган тегишли Фармон ва қарорлари асосида ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш учун даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш мезонларини, субсидияни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ариза берувчи — ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилувчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
баллар — уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлаш ва уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун фойдаланиладиган ижтимоий мезонлар бўйича баҳолар тўплами;
бошланғич бадал — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бирламчи уй-жой бозорида сотиб олинадиган квартира қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги маблағ. Шундан давлат бюджетидан тўлаб бериладиган қатъий белгиланган субсидия ва уй-жой қийматининг камида 5 фоизи қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан шакллантириладиган маблағ;
бошланғич бадал учун субсидия — талабгорга қуриб битказилган квартирани ипотека кредити асосида сотиб олишда бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ҳар йили қатъий белгиланган миқдорда Давлат бюджетидан талабгор номига банкда очилган тегишли ҳисобвараққа ўтказиладиган маблағ;
даромади юқори бўлмаган фуқаро ёки оила — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аниқланиши мумкин бўлган ўртача ойлик даромадлар миқдори:
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (кейинги ўринларда — МҲТЭКМ) 2,7 бараваридан 8 бараваригача;
Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача бўлган оилалар;
тўлиқсиз оила — никоҳи бекор қилинган оила, турмуш ўртоғи вафот этган, бедарак йўқолган ёки ёлғиз ўзи бўла туриб, никоҳдан ўтмасдан болали бўлган ёхуд бошқа сабабларга кўра ота-оналардан бирининг ёлғиз ўзи бир ёки бир нечта болани тарбиялаётган оила;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 апрелдаги 183-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2024 й., 09/24/183/0273-сон)
ипотека кредитининг энг кўп миқдори — ҳар йили келгуси йил учун талабгор томонидан бирламчи уй-жой бозоридан квартира сотиб олиш учун ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредитларининг энг кўп миқдори;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
ижтимоий мезонлар — уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилани аниқлашда қўлланиладиган ва ушбу Низомга 1-иловада келтирилган асосий кўрсаткичлар;
иштирок этувчи тижорат банклари — фуқаролар томонидан бирламчи уй-жой бозорида танланган уй-жойларни сотиб олишга ипотека кредитини тақдим этувчи тижорат банклари;
(2-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
комиссия — тегишли туман (шаҳар) ҳокими қарори билан тасдиқланган туман (шаҳар)да субсидия тўланишини мувофиқлаштириш бўйича ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ намунавий таркибда шакллантириладиган комиссия;
(2-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
субсидия — ипотека кредитлари асосида квартира сотиб олиш учун бошланғич бадал ва кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан фуқаро учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисобвараққа ўтказилган маблағ;
(2-банднинг ўн тўртинчи — ўн олтинчи хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарорига асосан ўн тўртинчи хатбошиси билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
талабгор — ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш тўғрисида ижобий хабарномани олган ариза берувчи;
уй-жой — пудрат ташкилотлари томонидан ўз маблағлари, банк кредити ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан янги қурилган (қурилиш ишлари якка тартибдаги уй-жой ёки бошқа турдаги нотурар бино ва иншоотларнинг кейинчалик реконструкция қилиш орқали мулкчилик тури кўп қаватли уй-жойларга ўзгартирилган қурилиш ва уй-жойлар объектлари бундан мустасно) бирламчи уй-жой бозоридаги квартиралар (4 ва ундан юқори қаватли);
(2-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
фоиз учун субсидия — талабгорга қуриб битказилган квартирани сотиб олишда ипотека кредити фоизининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан талабгорнинг банкда очилган тегишли ҳисобварағига биринчи 5 йил давомида ўтказиладиган маблағ.
(2-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
Бунда давлат бюджетидан тўлаб бериладиган фоиз қисми ҳисоби алоҳида ҳисобварақда юритилади;
хабарнома — комиссиянинг ушбу Низомга 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратиш ёки уни ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган ҳамда ариза берувчига туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориладиган қарори.
(2-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
(2-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
3. Ушбу Низом доирасида фуқарога ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида:
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
5. Субсидия уни тўлашнинг мақсадли параметрларида белгиланган ҳудудда қурилган уй-жойлар учун йўналтирилади.
Бунда субсидия фуқаро рўйхатдан ўтган яшаш жойидаги ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) доирасида фуқароларнинг талабларидан келиб чиқиб ажратилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудларда қурилиши режалаштирилаётган уй-жойлар сони, субсидия тўланадиган фуқароларни танлаб олиш мезонлари, субсидия сони ва умумий ҳажми ҳамда бериш тартиби ва шартларини кўрсатган ҳолда, Интернет тармоқлари ва оммавий ахборот воситалари орқали белгиланган муддатда эълон беради.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
7. Ариза берувчининг тақдим этилган аризаси асосида ижтимоий мезонларга мос келишини аниқлаш ва баҳолаш қуйидаги масъул ташкилотлар (кейинги ўринларда — масъул ташкилотлар) томонидан амалга оширилади:
ўрганиб чиқиш жараёнида ўзларининг мавжуд электрон маълумотлар базаси билан интеграциялашган тизим орқали «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизимида автомат тарзда иштирок этувчи ташкилотлар — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги, Кадастр агентлиги, Солиқ қўмитаси ва иштирок этувчи тижорат банклари.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
8. Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича тўланади.
2-боб. Субсидия олиш учун ариза бериш тартиби
9. Ҳудудларда қурилган бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилишга ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича субсидия тўланадиган талабгорлар комиссия ва масъул ташкилотлар томонидан қонунийлик, шаффофлик, адолат ва ҳаққонийлик тамойиллари асосида танланади.
10. Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ давлат хизматидан фойдаланиш учун анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради.
Айрим тоифадаги шахслар (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва бошқа ҳарбий тузилмалар ходимлари (ҳарбий хизматчиларидан ташқари) ва давлат ҳисобидан уй-жойлар билан таъминланмаган нафақадаги ҳарбий хизматчилар томонидан ойлик даромадлари тўғрисидаги маълумотнома Давлат хизматлари марказига тақдим этилади.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Бунда ҳарбий тузилмалари ходимларининг даромадларини тасдиқловчи маълумотномага асосан Давлат хизматлари марказининг масъул ходими ушбу марказ электрон платформасига ҳарбий тузилма ходимларининг ойлик даромадларини ойлар кесимида киритади ҳамда мазкур маълумотномани «PDF» шаклда юклайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни ҳамда анкета-аризада қайд этилган маълумотлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома асосида бериши мумкин.
Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар ва марказ томонидан тегишли ташкилотларга сўров юбориш орқали маълумотларга аниқлик киритиш тўловларсиз (бепул) амалга оширилади.
11. Ариза берувчи томонидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун ариза ҳар йили тасдиқланадиган давлат дастурларида белгиланган муддатларда топширилиши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
12. Ариза берувчи туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали анкета-аризада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавоб беради.
13. ЯИДХП орқали мурожаат этилган тақдирда, ариза берувчи анкета-аризага асосан зарур бўлган маълумотларни ўзи киритади.
3-боб. Масъул ташкилотлар томонидан ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш тартиби
Ариза берувчининг аризаси ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган масъул ташкилотларнинг маълумотлар базаси орқали ижтимоий мезонларга мувофиқлиги «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизими орқали автомат равишда аниқланади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Ариза баҳолаш жараёнидан ўтказилишидан олдин «ФҲДЁ ягона электрон архиви» маълумотлар базасидан ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи ўртасида никоҳ тузилгани ҳамда аризада кўрсатилган яқин қариндошларининг ариза берувчи билан қариндошлик даражасини аниқлаш учун Адлия вазирлигининг маълумотлар базасига юборилади.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
Аризани масъул ташкилотлар томонидан ижтимоий мезонлар бўйича кўриб чиқиш фақат анкета-аризада кўрсатилган ҳолатлар бўйича тегишли масъул ташкилотларга юборилади.
15. Давлат хизматлари маркази, комиссия ҳамда масъул ташкилотлар ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Масъул ташкилот раҳбарлари томонидан «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизимида ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларини кузатиб туриш учун масъул ходим ички буйруқ асосида бириктирилади.
Бириктириш тўғрисидаги маълумотлар тизим администраторига электрон шаклда юборилиши учун комиссия котибига тақдим этилади.
Ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини қуйидаги кетма-кетликда масъул ташкилотларнинг электрон маълумотлар базалари маълумотлари асосида интеграциялашган тизим орқали «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизими аниқлайди ва ижтимоий мезонлар асосида баҳолайди:
а) Солиқ қўмитаси — ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлари аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадларини (аризада «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтганлиги кўрсатилган ариза берувчилар ҳамда ҳарбий тузилмаларнинг ходимлари бундан мустасно). Бунда:
ариза берувчи, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг ойлик даромадлари бўйича балл берилмаган тақдирда, ариза бошқа масъул ташкилотлар томонидан кўриб чиқилмайди ва «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизими томонидан автомат тарзда рад этилади;
ариза берувчи расмий даромад манбаига эга бўлмаган тақдирда, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг даромадлари инобатга олинмайди;
б) Кадастр агентлиги — ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;
г) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — «UzASBO-2» ахборот тизими орқали ариза берувчининг олис ва чекка ҳудудда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими эканлиги, шунингдек, ариза берувчининг ёшлар тоифасига мансублиги (30 ёшдан ошмаган фуқаролар);
е) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — ариза берувчи ёки унинг оила аъзолари «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза» модулидан рўйхатдан ўтгани ёки ўтмагани;
ж) Иштирок этувчи тижорат банклари — ариза берувчининг кредит тарихи банк ички қоидаларига мувофиқлигини аниқлайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
(151-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
16. Агар ариза берувчининг ва унинг турмуш ўртоғининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига уларнинг яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Бунда сўнги бир йилдаги ўртача ойлик даромадлар миқдорини аниқлашда камида уч ойлик даромадларининг ўртача кўрсаткичлари инобатга олинади. Ушбу ҳолатда сўнги уч ойнинг камида бир ойида даромадга эга бўлиши талаб этилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
17. Масъул ташкилотларнинг ахборот тизимлари маълумотлари асосида талабгорнинг ижтимоий мезонларга мувофиқлиги «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизимида автоматлаштирилган тартибда баллар кўринишида баҳоланади.
Масъул ташкилотлар ўзларининг ахборот тизимлари орқали тақдим қилинган ҳар бир маълумотнинг ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
18. ЯИДХПда масъул ташкилотларнинг баҳолаш натижалари комиссия котибига юборилади.
19. Туман (шаҳар) ҳокимлари ва комиссия таркибига киритилган ҳар бир ташкилот ва идора раҳбарлари комиссиянинг самарали ва қонуний фаолият олиб бориши юзасидан шахсий жавобгар ҳисобланади.
Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмаган муддатда комиссия томонидан аризаларни кўриб чиқиш ҳолати бўйича туман (шаҳар) ҳокимларига тизимли равишда маълумот киритиб боради.
4-боб. Комиссия фаолиятини ташкил этиш
20. Комиссия аъзолари жамоатчилик асосида ишлайдилар.
21.Комиссия ўз ваколатларига тегишли масалаларни комиссия раиси бошчилигида зарур ҳолларда ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқади.
Комиссия туман (шаҳар)да ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш истагида бўлган фуқароларга субсидия бўйича тушунтириш ва маслаҳатлар бериш билан шуғулланади, субсидия хабарномасини олган талабгорларга уй-жой топишда кўмаклашади, ажратилган субсидиялар ўзлаштирилиши юзасидан ҳар ойда мониторинг олиб боради, шунингдек, масъул ташкилотларнинг маълумотлар базасида вужудга келган техник муаммоларини бартараф этиш чораларини кўради.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
22. Комиссия раиси:
комиссиянинг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг иш режаси бажарилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширади;
комиссиянинг йиғилишларини чақиради ва уларда раислик қилади;
комиссия ваколатига тегишли бўлган масалаларни унинг йиғилишларида кўриб чиқиш учун киритади;
комиссия қарорларини тасдиқлайди.
23. Комиссия котиби:
комиссия раисининг топшириқларига асосан комиссия аъзоларини комиссия йиғилишининг ўтказиладиган жойи, вақти ва санаси тўғрисида хабардор қилади;
комиссия иш режаларини тайёрлайди;
комиссия баённомаларини юритади ва тасдиқланган баённомаларни комиссия аъзоларига юборади;
комиссия далолатномалари ва хулосаларини манзилларга етказади;
комиссия иш юритувини амалга оширади.
24. Комиссиянинг барча йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади ва қарор шаклида қабул қилинади.
25. Комиссия ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади. Комиссия мажлислари комиссия аъзоларининг рўйхатдаги таркибининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ўтказилади.
26. Комиссия йиғилишларида иштирок этадиган аъзоларининг учдан икки қисми ёқлаб овоз берган комиссия қарорлари қабул қилинган ҳисобланади ва ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорлар йиғилиш котиби томонидан баённома билан расмийлаштирилади.
27. Комиссия қарорлари комиссия раиси томонидан имзоланади.
28. Комиссия ҳужжатлари туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимларида белгиланган муддатгача сақланади.
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
30. Ариза берувчининг аризаси унинг қайд этилиш кетма-кетлигига мувофиқ ижтимоий мезонлар доирасида масъул ташкилотларнинг ахборот тизимлари томонидан ижтимоий мезонларга мувофиқ автомат равишда кўриб чиқилади ва натижаси бўйича маълумот берилади.
Масъул ташкилотлар томонидан электрон тизим орқали ижтимоий мезонлар юзасидан тақдим этилган маълумоти асосида «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизими орқали субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида электрон QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарнома (талабгор ҳарбий хизматчи бўлган тақдирда) тегишли туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ва ЯИДХПга юборилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
31. Кўриб чиқиш якунлари бўйича субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида электрон тасдиқланган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган қарор тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига юборилади.
Ушбу хабарнома Давлат хизматлари маркази томонидан бир иш кунида ариза берувчига юборилади.
Бундан ташқари ЯИДХП орқали ариза берувчига «SMS» хабар юборилади.
ЯИДХП орқали электрон шаклда мурожаат этилганда, комиссия томонидан субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома электрон шаклда ариза берувчига юборилади.
Аризада ариза берувчи томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолатларда давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини ушбу шахсга тақдим этишда тегишли ишончнома талаб этилмайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
32. Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, талабгор сифатида тан олиниб, квартира сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади.
Ариза берувчининг кредит тарихи камида битта иштирок этувчи тижорат банкининг ички талабларига мувофиқ бўлиши лозим. Бунда субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарнома олган талабгорнинг бошқа исталган иштирок этувчи тижорат банкидан ипотека кредитини олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
33. Субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномада талабгорга давлат бюджетидан ажратиладиган бошланғич бадал субсидиясининг қатъий белгиланган миқдори ва ипотека кредитининг энг кўп миқдори доирасида дастлабки 5 йилда фоиз тўловларининг бир қисмини тўлаб бериш бўйича субсидия ажратилиши кўрсатилади ҳамда ипотека кредитини ажратиш тижорат банклари томонидан кўриб чиқилиши ва ушбу хабарнома кредит ажратилишини кафолатламаслиги қатъий белгилаб қўйилади.
34. Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади:
а) тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
б) тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
Бунда ариза кўриб чиқиш жараёнига ўтказилмайди ва автомат равишда рад этилади.
(34-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
в) масъул ташкилотлар хулосаларига асосан жами 30 дан паст балл тўплаганда;
г) илгари ипотека кредитлари бўйича субсидиядан фойдаланган (аввал олинган субсидияли ипотека кредитини сўндирган ва уй-жойни бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) ариза берувчи шу жумладан турмуш ўртоғи такрорий мурожаат қилганда;
(34-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
д) жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;
Бунда тизим томонидан барча аризаларни кўриб чиқиш автомат равишда тўхтатилади ва рад этилади.
(34-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
е) ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача ойлик даромади:
(34-банд «е» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори;
Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда.
ж) аризани кўриб чиқишда ариза берувчининг турмуш ўртоғи томонидан аввал топширилган ва кўриб чиқиш жараёнида бўлган ариза аниқланганда.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарорига асосан «ж» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
з) ариза берувчининг кредит тарихи иштирок этувчи тижорат банкининг ички қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарорига асосан «з» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
35. Ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Субсидия ажратиш рад этилган тақдирда, автомат равишда рад этиш сабабларини ва қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда QR-код қўйилган хабарнома шакллантирилади ҳамда ЯИДХПга электрон тарзда юборилади.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
36. Субсидия ажратиладиган талабгорлар сони Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига ажратилган субсидия параметрларидан ошиб кетган тақдирда, календарь тартибга кўра ҳужжатларни биринчи бўлиб топширган ариза берувчи талабгор сифатида тан олинади.
37. Ушбу Низомга мувофиқ ажратиладиган субсидия бир оилага (эри ёки хотинига) фақат 1 (бир) марта берилади. Квартира сотиб олишга бериладиган ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарнома берилган вақтидан бошлаб қонунчилик хужжатларида белгиланган муддатлар давомида амал қилади.
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
Бунда талабгор фойдаланмаган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ўз хоҳишига кўра ЯИДХП орқали электрон ариза билан мурожаат қилган ҳолда комиссия раиси номига ёзма ариза билан мурожаат этиб рад этиши мумкин.
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Талабгорнинг аризасида бекор қилиниши лозим бўлган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарнома реквизитлари кўрсатилади;
(37-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Талабгорнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани бекор қилиш ҳақидаги аризаси келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бекор қилинади.
(37-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Бунда хабарнома бекор қилинган тақдирда, ушбу ҳудуд учун белгиланган субсидия ажратиш параметрларида рад этилган субсидия сони қайта инобатга олинади.
Ушбу Низомга мувофиқ ажратиладиган субсидия айрим тоифадаги шахслар (Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ходимлари (ҳарбий хизматчиларидан ташқари)) ва давлат ҳисобидан уй-жойлар билан таъминланмаган нафақадаги ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзоларига (эр ёки хотини) нисбатан ҳам татбиқ этилади.
38. Ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра 30 ва ундан юқори балл тўплаган, лекин жорий йил учун белгиланган субсидия сони тугаганда, талабгорларга рад этиш тўғрисидаги хабарнома юборилади.
39. Субсидия тақдим этишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани олган ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда такроран мурожаат қилишга ҳақли.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 601-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2022 й., 09/22/601/0931-сон)
40. Жорий йил учун ҳудудга ажратилган субсидия сони тугаган тақдирда, дастурий таъминот тизимида аризалар қабул қилиниши автомат равишда тўхтатилади.
Аризани кўриб чиқиш даври якунлангунига қадар комиссия ва масъул ташкилотларнинг электрон маълумотлар базасида хатолик туфайли нотўғри хулоса шаклланган тақдирда комиссия раисининг дастурий таъминот тизимида яратилган ва ЭРИ билан тасдиқланган мурожаатига асосан дастурий таъминот тизим администратори томонидан маълумотларга тузатиш киритиш учун бир қадам ортга қайтарилади.
«Халқпарвар» комиссиялари ва суд қарорлари билан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномаларини дастурий таъминотдан тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш Комиссия раисининг дастурий таъминот тизимида яратилган ва ЭРИ билан тасдиқланган мурожаатига асосан тизим администратори томонидан амалга оширилади.
Комиссия ёки масъул ташкилот тузатиш киритиш учун қайтарилган маълумотларни тизимга қайта киритиш ҳуқуқига эга.
Тегишли ташкилотлар томонидан хато ажратилган деб топилган субсидия хабарномалар бекор қилинганда комиссия томонидан 3 иш кунида фуқаро ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкига хабарнома юборади.
Ариза берувчини ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш адолатли ва ҳаққонийлиги учун тегишлилиги бўйича комиссия аъзолари ва ахборот базаларига масъул бўлган ташкилотнинг ходимлари шахсан жавобгардирлар.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
6-боб. Ипотека кредити бўйича субсидияни ҳисоблаш тартиби
41. Давлат хизматлари марказидан субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани олган талабгор уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан бирламчи шартнома тузади.
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
Бунда субсидия хабарномасини олгунга қадар қурилиш (пудрат) ташкилоти билан тузилган инвестиция шартномаси, улуш киритиш асосида тузилган шартномалар ҳам инобатга олинади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
Сотиб олинадиган уй-жой учун ажратиладиган ипотека кредити миқдори тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчининг (кафилнинг) тўлов қобилиятидан келиб чиқиб аниқланади.
(41-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
Фоиз тўловларини ҳисоблаш ажратиладиган ипотека кредити қийматига мувофиқ ҳисобланади.
Бунда тижорат банки томонидан ажратиладиган ипотека кредити миқдори жорий йил учун белгилаган ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошиб кетмаслиги шарт.
42. Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига:
уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш ташкилоти билан тузилган бирламчи шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги ёки пудрат ташкилотига тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
(42-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
(42-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
ипотека кредити бўйича биргаликда қарз олувчининг (кафилнинг) тегишли маълумотларини тақдим қилади.
43. Иштирок этувчи тижорат банки тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан сўнг уч иш кунида қарз олувчига кредит бериш масаласини ўрганиб чиқади ҳамда аризани қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Бунда ариза қаноатлантирилган тақдирда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун субсидияли ипотека кредити ажратиш тўғрисидаги кафолат хатини тақдим этади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
а) бошланғич бадалнинг бир қисмини тўлаш учун субсидия — ҳар йил учун қатъий белгиланган миқдорда;
б) ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия — кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
45. Квартираларни сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини биринчи 5 йил давомида қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори қуйидаги тартибда ҳисобланади:
ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси қуйидаги формула билан аниқланади:
СМ = КС * (АФ — БФ)
бунда:
СМ — ипотека кредити бўйича фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси;
КС — ипотека кредити бўйича асосий қарзнинг қолдиқ суммаси;
АФ — ипотека кредити шартномасида тижорат банки ҳамда ариза берувчи келишувига асосан белгиланган фоиз ставкаси;
БФ — 10 фоизлик пункт.
Бунда якка тартибдаги уй-жойни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича субсидия ушбу якка тартибдаги уй-жойлар қуриб битказилгандан ва/ёки реконструкция қилингандан сўнг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.
451. Ариза берувчи ва (ёки) унинг турмуш ўртоғининг ҳамда кафил сифатида келтирилган яқин қариндошларининг ўртача даромадлари миқдори уларнинг ҳар бири бўйича қуйидаги формула асосида аниқланади:
Ўд = Дм / Oс
бунда:
Ўд — ўртача даромад миқдори;
Дм — ариза берувчининг охирги ўн икки ой давомидаги даромадлари миқдори;
Oс — охирги ўн икки ой давомида ҳақиқатда даромад ҳисобланган ойлар сони.
Бунда ҳар бир субъект бўйича ўртача даромад миқдори юқоридаги формула асосида аниқланади ва умумий ўртача даромад миқдори умумлаштирилган тарзда ҳисобланади.
(451-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
46. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари мутаносиб равишда пасаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.
Тижорат банкларининг ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари пасайганда, фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия миқдори ушбу санадан бошлаб мутаносиб равишда камаяди.
Асосий ставкага ўзгариш киритилмаган тақдирда, тижорат банклари томонидан Молия вазирлиги ресурслари ҳисобидан субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани олган фуқароларга амалда белгиланган фоиз ставкасидан юқори фоиз ставкада ипотека кредитлари ажратилиши мумкин эмас.
Бунда тижорат банки томонидан ўзининг расмий веб-сайтида ипотека кредити фоиз ставкасининг пасайтирилганлиги эълон қилинади ва қарз олувчи, биргаликда қарз олувчи билан тузилган кредит шартномаларига қўшимча келишувлар тузилмасдан, қарздорнинг шахсий кабинетига ўзаро тузилган кредит шартномасига киритилган ўзгартиришлар бўйича қўшимча келишув ҳамда янгидан тузилган тўловлар жадвали жойлаштирилади.
7-боб. Ипотека кредитини расмийлаштириш ва субсидия тўлаб бериш тартиби
47. Сотиб олинадиган квартира бўйича талабгор томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич бадал тўлиқ шакллантирилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банки талабгор билан бир иш кунида ипотека кредити шартномасини тузади.
48. Якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш бўйича талабгор томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич бадал тўлиқ шакллантирилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банки талабгор билан бир иш кунида ипотека кредити шартномасини расмийлаштиради.
Бунда ипотека кредити бўйича бошланғич бадал учун қарз олувчи томонидан сотиб олинган қурилиш материаллари ва (ёки) бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг қиймати ҳисобга олиниши мумкин.
49. Талабгор томонидан сотиб олинадиган квартиранинг талабгор номига расмийлаштирилган кадастр ҳужжатлари тақдим этилгандан сўнг тижорат банки бир иш куни ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформаси орқали бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидияни тўлашга буюртманомани юборади.
Бунда «subsidyplatform.mf.uz» платформаси орқали иштирок этувчи тижорат банки томонидан киритилган буюртманомалар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб берилиши бўйича Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимида (кейинги ўринларда — ДМБАТ) автомат тарзда буюртманома шаклланади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
50. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тўрт иш куни мобайнида тижорат банки томонидан «subsidyplatform.mf.uz» платформаси орқали киритилган буюртманомага асосан ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидияни тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб беради.
(50-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
Бунда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан талабгорга тижорат банкида очилган ҳисобвараққа ўтказиб берилган бошланғич бадал учун субсидия фақат бошланғич бадал сифатида шакллантирилади ва ипотека кредити маблағлари билан бир вақтда қурилиш (пудрат) ташкилотига ўтказиб берилади. Мазкур маблағни бошқа мақсадларга йўналтириш тақиқланади.
51. Бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ўтказилган кундан бошлаб ундан ўттиз кун ичида фойдаланилмаган тақдирда, иштирок этувчи тижорат банки субсидияни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтаради.
Бунда иштирок этувчи тижорат банки томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган муддат ўтгандан сўнг уч иш куни ичида ажратилган субсидия Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтарилмаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун ушбу қайтарилмаган субсидиянинг 0,033 фоизи миқдорида пеня ҳисобланади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
52. Талабгорга уй-жойларни сотиб олиш учун ипотека кредитлари ажратилган кундан бошлаб иштирок этувчи тижорат банклари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига «subsidyplatform.mf.uz» платформаси орқали фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга буюртманома юборилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
53. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» платформаси орқали:
бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни — тижорат банкининг буюртманомасига асосан ҳар бир фуқаро кесимида банкда фуқаронинг номига очилган ҳисобвараққа 4 иш кунида;
ипотека кредитлари бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидияларни — ипотека кредитининг фоиз тўловларини амалга ошириш учун банкда ҳар бир фуқаро номига очилган ҳисобвараққа ҳар ойнинг бешинчи иш кунидан йигирма бешинчи кунига қадар ўтказиб берилади;
(53-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарорига асосан биринчи — учинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
Тижорат банки томонидан ҳақиқатда ажратилган ипотека кредити санасидан бошлаб фоиз тўловлари учун субсидия тўлаб берилади.
Иштирок этувчи тижорат банклари томонидан Молия вазирлигига буюртманома беришда кредит тўловларини қайтариш графикларидаги ўзгаришлар инобатга олинмаслиги натижасида ортиқча тўланган субсидия тижорат банки ҳисобидан Давлат бюджетига тикланади;
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» платформаси орқали фуқароларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан тўлаб берилган субсидиялар тўғрисидаги маълумотлар Солиқ қўмитасининг ахборот тизимларига онлайн тарзда узатиб борилади.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
8-боб. Якунловчи қоидалар
54. Ариза берувчи ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларга, талабгор ва пудрат ташкилоти уй-жойнинг ҳақиқий қийматига, иштирок этувчи тижорат банки тақдим этилган ипотека кредити суммаси ва фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун ажратилган субсидия тўғри ҳисобланишига жавоб беради.
55. Уй-жой сотиб олишга ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити талабгор билан тузилган ипотека кредити шартномалари шартларига риоя этилиши иштирок этувчи тижорат банки томонидан назорат қилинади.
56. Иштирок этувчи тижорат банки ҳар чоракда Молия вазирлиги билан биргаликда талабгорнинг ипотека кредити бўйича тўловларни қайтариш графиги ва ажратилган фоиз учун субсидия суммаси асосида солиштирма далолатномани расмийлаштиради.
57. Иштирок этувчи тижорат банки қарз олувчи томонидан ипотека кредити бўйича асосий қарздорлик тўлиқ қопланганда ёки фоиз учун субсидия бўйича охирги тўлов амалга оширилганидан сўнг 10 кун ичида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ушбу субсидия тўлаб берилиши якунланган талабгорлар рўйхатини тақдим этади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
58. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан фоиз учун субсидия ортиқча тўланганда, кейинги ойда талабгорга субсидия аввал тўланган ортиқча тўловни ҳисобга олган ҳолда тўланади.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
59. Иштирок этувчи тижорат банкининг ички сиёсатида белгиланган муддатларда ипотека кредитлари бўйича тўловларни сурункали равишда тўламаслик оқибатида бекор қилинган ипотека кредити шартномалари бўйича ундириладиган маблағлар (шу жумладан, гаровдаги уй-жойнинг сотилиши) ҳисобидан талабгорга бошланғич бадал ва фоиз учун ажратилган субсидия ипотека кредити бўйича гаровга қўйилган уй-жойнинг сотилган қийматидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ушбу банклар томондан тўлиқ миқдорда қайтарилади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
60. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидия ажратилиши, талабгорларга субсидия ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
61. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
62. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар».
I. Ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи, шу жумладан, яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлар аризада кўрсатилган ҳолларда) ўртача ойлик даромади (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — МҲТЭКМ асосида)
Ҳудудларда (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар)
1.
МҲТЭКМнинг 2,7 бараварига тенг ва кўп бўлган, 7 бараварига тенг ва кам бўлган
10
Солиқ қўмитаси
2.
МҲТЭКМнинг 7 бараваридан кўп бўлган, 8 бараварига тенг ва кам бўлган
5
Тошкент шаҳрида
1.
МҲТЭКМнинг 2,7 бараварига тенг ва кўп бўлган, 8 бараварига тенг ва кам бўлган
10
Солиқ қўмитаси
2.
МҲТЭКМнинг 8 бараваридан кўп бўлган, 9,2 бараварига тенг ва кам бўлган
5
II. Ҳозирги турар жой мақоми*
1.
Ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд эмаслиги
20
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастрлар палатаси
III. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар**
Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими
5
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталари
3.
Ариза берувчининг ёшлар тоифасига мансублиги (30 ёшдан ошмаган фуқаролар)
IV. Ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг қуйидаги тоифага мансублиги**
1.
«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза» модулидан рўйхатдан ўтган шахслар
5
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
V. Ариза берувчининг кредит тарихи иштирок этувчи тижорат банкларининг ички қоидаларига мувофиқлиги***
1.
Ариза берувчининг кредит тарихи иштирок этувчи тижорат банкларининг ички қоидаларига мувофиқлиги
—
Иштирок этувчи тижорат банклари
Жами балл:
35
* Тўлиқ ўз мулкида уй-жойга эга бўлган оилалар (эр ёки хотин)га субсидия ажратилмайди.
** III ва IV бўлимлар бўйича балл битта мезонга берилади.
*** Ариза берувчининг кредит тарихи камида битта иштирок этувчи тижорат банкининг ички қоидаларига мувофиқ бўлиши етарли ҳисобланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
UY-JOY SOTIB OLISH UCHUN SUBSIDIYA AJRATISH TOG`RISIDA
000000-son
XABARNOMA
Ariza raqami: _________
Berilgan sanasi «___» _________ 20___ yil
Amal qilish muddati «___» _________ 20___ yil
Fuqaro ______________________________________________________________________________ (F.I.O.)
Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 25-martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya toʼlash tartibi toʼgʼrisidagi nizomga muvofiq __________________________________________________ deb topildi.
Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikasiya raqami (JSH SHIR)______________________________________________
Kim tomonidan berilgan ____________________________________, berilgan sanasi _________________________
Doimiy roʻyxatdan oʻtgan manzili ___________________________________________________________________
Davlat budjeti hisobidan uy-joy sotib olish uchun ipoteka krediti boʻyicha subsidiyalar quyidagicha toʻlab beriladi:
1. Dastlabki badalning bir qismini qoplab berish uchun - 30 000 000 so'm;
2. Foiz toʻlovlarining bir qismini toʻlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash uchun toʻlab beriladi.
Bunda subsidiyalar bir qarz oluvchiga ajratiladigan ipoteka kreditining eng koʻp miqdoridan oshmagan ipoteka kreditlari boʼyicha toʻlab beriladi.
Izoh. Mazkur xabarnoma fuqaroga ipoteka kreditini ajratilishini kafolatlamaydi. Ipoteka kreditini ajratish tijorat banklari tomonidan oʻrnatilgan tartibda koʻrib chiqiladi.
Xabarnoma berilgan hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shaxri)dan biriktirilgan hodim F.I.O va ishonch raqami
QR-kod
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2а-ИЛОВА
UY-JOY SOTIB OLISH UCHUN SUBSIDIYA AJRATISHNI RAD ETISH TOG`RISIDA
000000-son
XABARNOMA
Berilgan sanasi «____» __________ 20___ yil
Fuqaro __________________________________________________________________________________________________________
(F.I.O.)
O`zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020 yil 25 martdagi 182-son qarori bilan tasdiqlangan Uy-joy sotib olish uchun fuqarolarga subsidiya toʼlash tartibi toʼgʼrisidagi nizomgamuvofiq
________________________sababli radetishgaasoslideb topildi. (Nizomning qaysi talablariga muvofiq emasligi koʼrsatilishi kerak)
Passport ma`lumotlari: seriyasi __________ raqami _______________________________________________________________
Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikasiya raqami (JSH SHIR)_______________________________________________________
Kim tomonidan berilgan __________________________________, berilgan sanasi _____________________________________
Doimiy roʻyxatdan oʻtgan manzili _____________________________________________________________________________
QR-kod
Xabarnoma berilgan hudud (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shaxri)dan biriktirilgan hodim FIO va ishonch raqami
(2а-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 ноябрдаги 749-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2024 й., 09/24/749/0910-сон)
Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
______ тумани (шаҳри)да ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўланишини мувофиқлаштириш бўйича комиссиянинг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
1.
Лавозимига кўра
—
туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи, Комиссия раиси
2.
Лавозимига кўра
—
туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази раҳбари
туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими масъул ходими, Комиссия котиби
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
Ариза берувчи субсидия олиш учун туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда анкета-аризани электрон тарзда исталган вақтида тўлдиради.
Қонунчиликда белгиланган муддат давомида (ҳафтанинг душанба — жума кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача)*
2-босқич
Туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази
1. Анкета-ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази томонидан қабул қилинади.
2. Айрим тоифадаги шахслар мурожаат этганда, уларнинг даромадларини тасдиқловчи маълумотномага асосан Давлат хизматлари марказининг масъул ходими ушбу марказ электрон платформасига ҳарбий тузилма ходимларининг ойлик даромадларини ойлар кесимида киритади ҳамда мазкур маълумотномани «PDF» шаклда юклайди.
3. Туман (шаҳар) давлат хизматлари аризалар қайд қилиниши навбатлигига кўра уларни ижтимоий мезонлар бўйича кўриб чиқиш учун «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизимига юборади ва тизим орқали Солиқ қўмитасига, Кадастрлар палатасига, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига, Адлия вазирлигига, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ҳамда иштирок этувчи тижорат банкларига ҳамда электрон шаклда тақдим этилади.
1 иш куни ичида
3-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(«subsidiya.idm.uz» дастурий тизимида тегишли ташкилотларнинг электрон базасидан келиб тушган маълумотлар асосида автоматлаштирилган тарзда баҳоланади)
1. Солиқ тўловчининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) бўйича ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва яқин қариндошларининг (бунда яқин қариндошлари аризада кўрсатилган ҳолатларда) даромадларини аниқлайди.
2. Ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг «Тиббий-ижтимоий экспертиза» модулидан ногиронлик белгилангани ёки белгиланмаганини аниқлайди.
3. Ариза берувчининг фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган аёл, бева ва ажрашганлар тоифасига мансублигини «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» маълумотлар базасидан аниқлайди.
4. Ариза берувчининг «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтганлиги, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлигини аниқлайди.
5. Ариза берувчи 30 ёшдан ошмаган ёшлар тоифасига мансублигини аниқлайди.
6. Ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
7. Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими эканлиги;
Профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим усталари тоифасига мансублигини аниқлайди.
Ариза берувчининг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) орқали иштирок ариза берувчининг кредит тарихи банкнинг ички қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида маълумот тақдим этади.
2 иш куни мобайнида
4-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(«subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизими)
Танлов натижалари юзасидан «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизими томонидан автоматик равишда субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган субсидия хабарномасини тегишли туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига ва ЯИДХПга электрон тарзда юборади.
1 иш куни мобайнида
5-босқич
Талабгор
Ўзининг даромади ва имкониятларидан келиб чиқиб мўлжаллаётган уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича хусусий қурилиш (пудрат) ташкилоти билан бирламчи шартнома тузади.
Бунда субсидия хабарномасини олгунга қадар қурилиш (пудрат) ташкилоти билан тузилган инвестиция шартномаси, улуш киритиш асосидаги шартномалар ҳам инобатга олинади.
Субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарнома олгунга қадар ёки субсидия хабарномасининг муддати доирасида
Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ва уй-жойни ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти билан тузилган бирламчи шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштирганлиги ёки қурилиш (пудрат) ташкилотига тўлаганлиги тўғрисидаги маълумотномани ҳамда банк томонидан белгиланган бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.
2. Иштирок этувчи тижорат банки талабгорнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади.
3. Ипотека кредити ажратиш бўйича ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, талабгорга нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ипотека кредити ажратиш тўғрисидаги кафолат хатини тақдим этади.
Бунда талабгорга ипотека кредитини ажратиш рад этилган тақдирда тижорат банки томонидан «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформасида яратилган буюртманомани бекор қилинади.
2. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун кадастр ҳужжатларини расмийлаштиради.
3. Расмийлаштирилган шартномани ва кадастр ҳужжатларини тижорат банкига етказади.
Ипотека кредити ажратиш тўғрисидаги кафолат хатида кўрсатилган муддат доирасида
8-босқич
Иштирок этувчи тижорат банки
1. Талабгор билан ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартнома имзолайди ҳамда ипотека кредитини расмийлаштиради.
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформаси орқали бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидияни тўлашга буюртманомани юборади.
1 иш куни ичида
9-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Сотиб олинаётган уй-жой (квартира) учун ажратилган ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб беради.
5 иш куни ичида
10-босқич
Иштирок этувчи тижорат банки
Ажратилган ипотека кредити бўйича фоиз субсидиясини тўлаб бериш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформаси орқали буюртманома юборади.
Ипотека кредити тақдим этилгандан сўнг биринчи тўлов кунига қадар
11-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ипотека бўйича фоизларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidyplatform.mf.uz» платформаси орқали тўлаб беради.
Ҳар ойнинг бешинчи иш кунидан 25-кунига қадар
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)
6. Паспорт ёки ID карта бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамингиз (ЖШ ШИР)*: ________________________
7. Турмуш ўртоғининг паспорт бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами
______________
(ЖШ ШИР)
8. Кафил сифатида иштирок этадиган яқин қариндошингизни
_____________________
(ЖШ ШИР)
_____________________
(ЖШ ШИР)
9. Сиз ва/ёки оила аъзоларингиз ногиронлиги ёки оғир турдаги касалликка чалинганлиги бўйича «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимидан рўйхатдан ўтганми? Агар рўйхатда бўлса, кимлигини кўрсатинг:
1) Ариза берувчининг ўзи (ҳа/йўқ)_______; 2) Турмуш ўртоғи ________________________ (ЖШ ШИР) 3) Фарзанди ________________________ (ЖШ ШИР)
Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими сифатида фаолият юритасизми? (ҳа/йўқ)_______;
Профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳаларидаги махсус фанлар бўйича дарс бераётган ёки ўқув амалиётини ўтказаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълим устаси сифатида фаолият юритасизми? Агар фаолият юритсангиз қуйидагилардан бирини кўрсатинг: махсус фан ўқитувчи/мураббий/ишлаб чиқариш таълим устаси _______;
12. Давлат хизматини кўрсатиш натижасини олиб кетувчи шахснинг (агар мавжуд бўлса) ЖШШИР маълумотлари:_______________________;
Сиз, турмуш ўртоғингиз ёки фарзандларингиз ҳарбийлаштирилган органларга алоқаси борми? (ҳа/йўқ)_______, агар бор бўлса уларни белгиланг.
1) ариза берувчининг ўзи (ҳа/йўқ)_______; 2) турмуш ўртоғи ________________________ (ЖШ ШИР) 3) кафил сифатида келтирилган фарзанди ________________________ (ЖШ ШИР)
Мен уй-жой олиш ҳамда уй-жой учун субсидия олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман ҳамда кредит ахбороти тўғрисидаги ва тегишли маълумотларнинг ошкор этилишига розилигимни билдираман.
____________
__________ ____________ _________
имзо
кун
ой
йил
* ЖШ ШИРни аниқлаш қуйида кўрсатилган (бу ерда ЖШ ШИР сариқ ранг билан белгиланган — 30101800050014 рақами).
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)