Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.03.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида» 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2020 йил 20 мартдан бошлаб амалга киритилсин:
биринчи — юридик шахсларга давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилаш;
иккинчи — жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари паспортларини расмийлаштириш ва бериш ишларини амалга ошириш;
учинчи — жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини уларнинг техник ва эксплуатация кўрсаткичлари ҳамда жиҳозланганлигидан келиб чиққан ҳолда, тоифаларга таснифлашнинг асосий талаблари ва меъёрларини тасдиқлаш;
тўртинчи — жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти тоифасини тасдиқлаш ва паспортини беришни рад этиш асосларини белгилаш.
2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бир ой муддатда:
давлат хизматини кўрсатиш учун зарур ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишган ҳолда тасдиқланишини;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат унитар корхонаси билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг ЯИДХП орқали юборилган мурожаатларни кўриб чиқиш ва қайта ишлаш учун ахборот тизимига уланишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат унитар корхонаси «Uzinfocom» давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор» МЧЖ билан биргаликда икки ой муддатда:
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти паспортини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизмати кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазолар қўлласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 17 март,
164-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 мартдаги 164-сон қарорига
ИЛОВА
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент тадбиркорлик субъектларига ҳамда тадбиркорлик субъектлари бўлмаган юридик шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчи) жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти паспортини (кейинги ўринларда — спорт иншооти паспорти) бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламент республикада жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан (кейинги ўринларда — спорт иншоотлари) фойдаланувчи барча юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
3. Давлат хизмати тадбиркорлик субъектлари учун давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали, тадбиркорлик субъекти бўмаган юридик шахслар учун эса, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) орқали Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг (кейинги ўринларда — вазирлик) «Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази» давлат корхонаси (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан кўрсатилади.
4. Вазирлик, давлат хизматлари марказлари, Марказ ҳамда ҳудудий бошқармалар ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат электрон рақамли имзодан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда, идоралараро электрон ҳамкорлик воситасида амалга оширилади.
5. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти паспорти мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
6. Спорт иншооти паспорти — спорт иншооти таркибига кирувчи бино ва иншоотларнинг техник ва ишлаб чиқариш қувватлари, ишчи ва фойдали майдонлари, техник кўрсаткичлари, ўтказувчанлиги, спорт иншооти эгаси ҳақидаги, спорт иншооти манзили ва спорт иншоотининг функционал йўналишига боғлиқ бўлган бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳужжат ҳисобланади.
Спорт иншоотлари мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ уларнинг техник ва эксплуатация кўрсаткичлари ҳамда жиҳозланганлигидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тоифаларга бўлинади:
олий тоифа спорт иншоотлари — спорт иншоотининг асосий параметрлари, ўлчамлари ва жиҳозланиши республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларни (Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон чемпионатлари, биринчиликлари ва кубоклари, халқаро турнирлар) ўтказишни таъминлашга имкон беради. Иншоот аҳоли иштирокида жисмоний тарбия ва соғломлаштириш ишларини олиб бориш учун мўлжалланмаган;
биринчи тоифа спорт иншоотлари — спорт иншоотининг асосий параметрлари, ўлчамлари ва жиҳозланиши республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларни (Осиё ва Ўзбекистон чемпионатлари, биринчиликлари ва кубоклари, турли хил турнирлар), шунингдек, ўқув-машқ машғулотлари ўтказишни таъминлаш имконини беради;
иккинчи тоифа спорт иншоотлари — спорт иншоотининг асосий параметрлари, ўлчамлари ва жиҳозланиши республика, вилоят ва туман (шаҳар) миқёсидаги мусобақалар ва турнирларни (чемпионатлар, биринчиликлар ва бошқалар) ўтказишни, шунингдек, ўқув-машқ машғулотлари ҳамда иштирокида билан жисмоний тарбия ва соғломлаштириш ишларини олиб боришни таъминлаш имконини беради;
учинчи тоифа спорт иншоотлари — спорт иншоотининг асосий параметрлари, ўлчамлари ва жиҳозланиши оммавий спорт тадбирларини ўтказиш, шунингдек, ўқув-машқ машғулотлари ҳамда аҳоли иштирокида жисмоний тарбия ва соғломлаштириш ишларини олиб боришни таъминлаш имконини беради;
тўртинчи тоифа спорт иншоотлари — спорт иншоотининг асосий параметрлари, ўлчамлари ва жиҳозланиши ўқув-машқ машғулотлари ҳамда аҳоли иштирокида жисмоний тарбия ва соғломлаштириш ишларини олиб боришни таъминлаш имконини беради;
бешинчи тоифа спорт иншоотлари — спорт иншоотининг асосий параметрлари, ўлчамлари ва жиҳозланиши жисмоний тарбия ва спорт воситалари орқали жисмоний-тарбия ва соғломлаштириш ҳамда спорт-кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши ва хизматлар кўрсатилишини таъминлаш имконини беради.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
1-§. Мурожаатларни шакллантириш ва жўнатиш
7. Спорт иншооти паспортини олиш учун ариза берувчилар давлат хизматлари марказларига бевосита мурожаат қиладилар ёки давлат хизматини электрон шаклда олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтадилар. Тадбиркорлик субъекти бўмаган юридик шахслар эса, шунингдек, бевосита ҳудудий бошқармалар ёки Марказга мурожаат қилишлари мумкин.
8. Бевосита мурожаат қилинганда, давлат хизматлари маркази ходими (ҳудудий бошқармалар ёки Марказ ходими) ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолларда эса, ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ электрон шаклда Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти паспортини бериш бўйича сўровнома тўлдиради.
Агарда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт хизматлари кўрсатилиши назарда тутилган спорт иншооти ариза берувчи томонидан ижарага олинган бўлса, сўровномага амалдаги иншоот ижараси шартномасининг нусхаси илова қилинади.
Ариза берувчилардан мазкур бандда кўрсатилмаган маълумотлар ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
9. Ариза берувчи зарур маълумотларни расмийлаштириб, сўровномага киритгандан сўнг уни ўз ЭРИ билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
10. Давлат хизматини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги ахборот коммуникация тизимлари воситасида тасдиқланади.
11. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига;
қолган маблағлар — Марказ ҳисобрақамига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақамига;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат унитар корхонасининг ҳисобрақамига;
қолган маблағлар — Марказ ҳисобрақамига ўтказилади.
12. Ариза берувчилар томонидан сўровномада ишончсиз ёки нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматини кўрсатиш учун йиғимлар тўланмаганлиги давлат хизматини кўрсатишни рад қилиш учун асос бўлади.
13. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан унинг исталган босқичида воз кечиш ҳуқуқига эга.
Аризачи давлат хизматидан фойдаланишдан воз кечган тақдирда, сўровнома кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
14. Бевосита мурожаат қилинганда, давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган пайтдан бошлаб ўн дақиқа ичида уни тегишли ҳудудий бошқармага ёки Марказга (олий ва биринчи тоифали спорт иншоотлари учун) юборадилар.
15. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, сўровнома тўғридан-тўғри ҳудудий бошқармага ёки Марказга (олий ва биринчи тоифали спорт иншоотлари учун) юборилади.
2-§. Спорт иншооти паспортини расмийлаштириш
16. Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали сўровнома ҳудудий бошқармаларга юборилгач, автоматик равишда қуйида кўрсатилган маълумотларни олиш ҳақида тегишли давлат органларига ҳудудий бошқармалар томонидан сўровлар юборилади:
туман (шаҳар) санитария-эпидемиология бўлимларига — ариза берувчининг иншоотлари, бино ва хоналарини тегишли санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига жавоб бериши ҳақида хулоса учун;
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг туман (шаҳар)даги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалларига — объект бўйича эгалик ҳуқуқи ҳақидаги маълумот учун.
Мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган маълумотлар тегишли давлат органлари томонидан ҳудудий бошқармаларга беш иш куни давомида тақдим этилади.
17. Ҳудудий бошқарма сўров келиб тушгандан сўнг етти иш куни давомида ариза берувчи билан биргаликда спорт иншоотини кўздан кечиради ва иншоотнинг асосий ва ёрдамчи бино ва иншоотларини ўлчайди, фотосуратга олади ҳамда мазкур Регламентга 4-иловадаги шаклга мувофиқ спорт иншооти паспорти бланкасини тўлдиради.
Олий ва биринчи тоифа берилиши назарда тутилган спорт иншоотларини кўздан кечириш ва иншоотнинг асосий ва ёрдамчи бино ҳамда иншоотларини ўлчаш, фотосуратга олиш ва спорт иншооти паспорти бланкасини тўлдириш Марказ вакили иштирокида амалга оширилиши шарт.
Спорт иншооти паспортининг тўлдирилган бланкаси спорт иншооти эгасининг имзоси, ҳудудий бошқарма вакилининг имзоси, олий ва биринчи тоифадаги спорт иншоотлари учун эса қўшимча Марказ вакилининг имзоси билан тасдиқланади.
Спорт иншооти бланкасида кўрсатилган маълумотлар иншоотнинг тоифасини белгилашга асос ҳисобланади.
18. Ҳудудий бошқарма спорт иншооти паспорти бланкаси тўлдирилганидан сўнг уч иш куни давомида тўлдирилган спорт иншооти паспорти бланкасини, ҳудудий бошқарманинг тавсияномасини ҳамда мазкур Регламентнинг 16-бандида кўрсатилган маълумотларни жамлаб, Марказга юборади.
19. Марказ беш иш куни давомида:
ҳудудий бошқарма томонидан тақдим қилинган спорт иншооти ҳужжатлари жамламасини кўриб чиқади;
спорт иншооти тоифасини тасдиқлаш ёки рад этиш бўйича таклиф тайёрлайди ҳамда ҳужжатлар жамламасини илова қилган ҳолда, тайёрланган таклифни вазирликка киритади.
20. Вазирлик ҳужжатлар жамламаси ва тегишли таклифларни олгандан сўнг уч иш куни давомида спорт иншооти тоифасини тасдиқлаш ёки рад этиш тўғрисида буйруқ чиқаради ва Марказга юборади.
21. Марказ вазирликнинг спорт иншооти тоифасини тасдиқлаш ҳақидаги буйруғи тасдиқланганидан сўнг бир иш куни давомида ариза берувчига тасдиқланган тоифадан келиб чиққан ҳолда, мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ миқдорларда спорт иншооти паспортини расмийлаштириш учун пул тўловини амалга ошириш ҳақида шартномани юборади. Спорт иншооти паспортини расмийлаштириш ва бериш учун йиғим тўлиқлигича Марказ ҳисобрақамига ўтказилади.
22. Ариза берувчи томонидан шартномага мувофиқ тўлов амалга оширилганидан сўнг бир иш куни давомида давлат хизматлари марказларига, ҳудудуй бошқармаларига, Марказга (бевосита мурожаат қилинганида) ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат қилинган ҳолларда) мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда расмийлаштирилган спорт иншооти паспортини юборади ҳамда тегишли маълумотларни Спорт иншоотлари давлат реестрига киритади.
23. Спорт иншооти тоифасидан келиб чиққан ҳолда, Спорт иншооти паспорти қуйидаги муддатларга берилади:
олий ва биринчи тоифадаги спорт иншоотлари учун — 4 йил;
иккинчи, учинчи ва тўртинчи тоифадаги спорт иншоотлари учун — 3 йил;
бешинчи тоифадаги спорт иншоотлари учун — 2 йилгача (спорт иншоотини ижарага олиш ҳақидаги шартномада кўрсатилган муддатдан келиб чиққан ҳолда).
Спорт иншооти паспортининг амал қилиш муддати тугаганда, янги паспорт мазкур Регламентга мувофиқ берилади.
24. Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган спорт иншооти паспорти қабул қилинганидан сўнг бир соат давомида уни ариза берувчига тақдим қилади.
25. Спорт иншооти тоифасини тасдиқлаш ва паспортини беришни рад этишга қуйидагилар асос бўлади:
тақдим қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар нотўғрилиги ёки спорт иншооти ҳақидаги тегишли ҳужжатлар қалбакилаштирилганлиги аниқланиши;
спорт иншоотининг бино, иншоот ва хоналари белгиланган санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига жавоб бермаслиги;
ҳалқаро спорт федерациялари томонидан белгиланган меъёрлар ва талабларга жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларининг мос эмаслиги.
Бошқа асосларга кўра, спорт иншооти паспортини беришни рад этиш қатъиян тақиқланади.
Ариза берувчи спорт иншооти паспортини бериш рад этилган кундан бошлаб ўн беш кун мобайнида давлат хизмати кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Рад этиш асослари бартараф этилиб, қайта мурожаат қилинган тақдирда, ҳужжатлар ҳудудий бошқарма ёки Марказ томонидан икки иш кунидан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Спорт иншооти паспортини қайта бериш ҳақидаги ариза кўриб чиқилганида, олдин кўрсатилмаган асосларга мувофиқ спорт иншооти паспортини беришни рад этишга йўл қўйилмайди. Аввал кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш жараёнида аризачи томонидан йўл қўйилган камчиликлар бундан мустасно.
3-боб. Якунловчи қоидалар
26. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан спорт иншооти паспортисиз фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
27. Давлат хизматлари марказлари, ҳудудий бошқармалар, Марказ ва вазирлик ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида аризачи ҳақида ўзларига маълум бўлган маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлашга мажбурдирлар.
28. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ушбу Регламент талабларининг бажарилиши бўйича фаолиятини, шу жумладан ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторинг қилиб борадилар.
29. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан ариза берувчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
30. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти паспортини бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати


1-босқич

Ариза берувчи

Давлат хизматлари марказларига, ҳудудий бошқармаларга, «Сертификатлаштириш ва компьютерлаштириш маркази» давлат корхонаси (кейинги ўринларда Марказ)га ўзи келган ҳолда мурожаат қилади ёки электрон тарзда давлат хизматларидан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП)да рўйхатдан ўтади.

Хоҳишига кўра


2-босқич

1) Давлат хизматлари маркази, ҳудудий бошқармалар, Марказ

2) ЯИДХП

Сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларига (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар) ёки Марказга юборади.

1) 10 дақиқа ичида

2) Автоматик тарзда


3-босқич

Ҳудудий бошқармалар, Марказ

Давлат органига сўровлар юборади.

Автоматик тарзда


4-босқич

Давлат органи

(туман (шаҳар) санитария-эпидемиология бўлимлари;

туман (шаҳар)дагиер тузиш

ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиаллари)

Спорт иншооти бўйича тегишли хулосалар ва маълумотларни ҳудудий бошқармаларга ёки Марказга тақдим қилади.

5 иш куни давомида


5-босқич

Ҳудудий бошқарма

1. Ариза берувчи билан биргаликда спорт иншоотини кўздан кечиради ва иншоотнинг асосий ва ёрдамчи бино ва иншоотларини ўлчайди, фотосуратга олади ва спорт иншооти паспорти бланкасини тўлдиради. Давлат органларига юборилган сўровлар бўйича жавобларни жамлайди.

2. Ҳужжатларни тўплаб Марказга жўнатади.

1) Сўров келиб тушгандан сўнг

7 иш куни давомида;


2) 3иш куни давомида.


6-босқич

1) Марказ

2) Жисмоний тарбия ва

спорт вазирлиги

1. Спорт иншооти тоифасини тасдиқлаш ёки рад этиш бўйича таклиф тайёрлайди ва ҳужжатлар жамламасини илова қилган ҳолда тайёрланган таклифни вазирликка киритади.

2. Ҳужжатлар жамламаси ва тегишли таклифларни олгандан сўнг спорт иншооти тоифасини тасдиқлаш ёки рад этиш бўйича буйруқ чиқаради ва Марказга юборади.

1) 5 иш куни давомида;

2) 3 иш куни давомида.


7-босқич

Марказ

Ариза берувчига тасдиқланган тоифадан келиб чиққан ҳолда, спорт иншооти паспортини расмийлаштириш учун пул тўловини амалга ошириш ҳақида шартномани юборади

1 иш куни давомида


8-босқич

Марказ

Шартномага мувофиқ тўлов амалга оширилганидан сўнг давлат хизматлари марказларига (бевосита мурожаат қилинганида) ёки ЯИДХП орқали аризачига (электрон шаклда мурожаат қилинган ҳолларда) спорт иншооти паспортини юборади ҳамда тегишли маълумотларни Спорт иншоотлари давлат реестрига киритади.

Ариза берувчи томонидан тўлов амалга оширилганидан сўнг 1 иш куни давомида


9-босқич

Давлат хизматлари маркази

Давлат хизматлари маркази расмийлаштирилган спорт иншооти паспорти қабул қилинганидан сўнг уни аризачига тақдим қилади.

1 соат ичида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги 694-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Спорт иншоотларини тоифаларга таснифлашнинг асосий талаблари ва меъёрлари

Иншоот тури

Асосий кўрсаткичлар

Спорт иншоотининг тоифаси

Изоҳ

Олий

1

2

3

4

5

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Спорт ядроси

Енгил атлетика йўлка ўлчами, м

400

400

333

250

200

200

-

Югуриш йўлкаларининг сони

(кам бўлмаган)

6

6

6

2

2

2

-

Футбол майдонининг ўйин ўлчамлари, м

104×69

(105×68)

104×69

(105×68)

90×60

90×60

-

(90×60)

-

-

Улоқтириш сектори

тўлиқ

тўлиқ

тўлиқ

-

-

-

тўлиқ — тўлиқ таркиб

Сакраш сектори

тўлиқ

тўлиқ

тўлиқ

-

-

-

-

Қопламаси

синт.

синт.

синт.

ихтиёрий

ихтиёрий

ихтиёрий

-

Футбол майдонининг қопламаси

чим

чим

чим

-

-

-

-

Спорт аренаси

Югуриш йўлкаларининг сони (кам бўлмаган)

8

8

6

2

2

2

-

Секторлар сони

(кам бўлмаган)

2

2

2

2

2

2

-

Йўлкалар қопламаси

синт.

синт.

синт.

ихтиёрий

ихтиёрий

ихтиёрий

-

Майдон қопламаси

чим

чим

чим

ихтиёрий

ихтиёрий

ихтиёрий

-

Спорт зали

Ўлчамлари

(кам бўлмаган), м

42×24×12

42×24×15

42×24×12

42×24×15

30×15×8

42×24×12

30×15×8

18×9×5

-

(18×9×5)

-

Отиш жойлари

Тир ўлчамлари, м

300,

100,

50,

25,

10

300,

100,

50,

25,

10

100,

50,

25,

10

50,

25,

10

-

-

10 м пневматик отиш тири

Механик ускуналар борлиги

+

+

(+)

-

-

-

-

Отиш ўринларининг сони

8 — 10

8

6

4

2 — 4

2 — 4

Ов ўқ отиш стенди

Айлана траншеяли стендлар сони

4 ва 8

4 ва 8

2 ва 4

2 ва 4

-

-

-

Ўқув-машқ базалари

Спортчилар учун жойлар сони

-

-

300

200 — 300

100 — 200

-

-

Стадион

Спорт аренаси

Трибуналардаги жойлар сони

40000

15000 — 40000

5000 — 15000

3000 — 5000

1000 — 3000

500 — 5000

-

Ипподром Автомотодром

Ахборот панелларининг ўлчамлари, м

40 — 50

30 — 40

20 — 30

10-20

5 — 10

2 — 5

-

Телевизион панель

+

+

(+)

-

-

-

-

Электрон табло

+

+

(+)

(+)

-

(+)

-

Механик табло

(+)

(+)

+

+

(+)

(+)

-

Ёпиқ VIP-жойлар

+

+

-

-

-

-

-

Матбуот маркази

+

+

+

(+)

-

-

-

Конференц-зал

+

+

+

(+)

-

-

-

Телевизион марказ

+

+

+

(+)

-

-

Шарҳловчилар учун жойлар

30 — 50

20 — 40

1-2

1

-

-

-

Клуб-музей

+

-

-

-

-

-

-

Ресторан-кафе

+

+

+

(+)

-

-

-

Спорт саройи

Спорт майдончаларининг сони

≤4

2 — 4

1-2

1

1

1

-

Велодром

Манеж

Трибуналардаги жойлар сони

≤15000

10000 — 15000

5000 — 10000

1000 — 5000

500 — 1000

0 — 500

-

Очиқ спорт майдончаси

Ахборот панелларининг ўлчамлари, м

20 — 30

10 — 20

5 — 10

2 — 5

1 — 5

(1-2)

-

Телевизион панель

+

(+)

(+)

-

-

-

-

Ёпилган конькида учиш йўлкаси

Электрон табло

+

+

(+)

(+)

-

(+)

-

Механик табло

(+)

(+)

+

+

(+)

(+)

-

Матбуот маркази

+

+

+

(+)

-

-

-

Конференц-зал

+

+

+

(+)

-

-

-

Телевизион марказ

+

+

+

(+)

-

-

Шарҳловчилар учун жойлар

20 — 30

10 — 20

1-2

1

-

-

-

Клуб-музей

+

-

-

-

-

-

-

Ресторан-кафе

+

+

+

(+)

-

-

-

Сузиш ҳавзаси

50×21 ва 50×25 м ўлчамли ҳавзалар сони

≤ 2

2

1

1

0-1

0-1

-

25×11 ва 25×8,5 м ўлчамли ҳавзалар сони

-

-

2-3

1-2

1-2

1

-

Трибуналардаги жойлар сони

≤ 5000

1000 — 5000

500 — 1000

100 — 500

0 — 100

-

-

Трамплинлар мажмуасининг мавжудлиги

+

+

(+)

-

-

-

-

Ахборот панелларининг ўлчамлари, м

10 — 20

10 — 20

5 — 10

2 — 5

1 — 5

-

-

Телевизион панель

+

(+)

(+)

-

-

-

-

Электрон табло

+

+

(+)

(+)

-

-

-

Механик табло

(+)

(+)

+

+

(+)

-

-

Ёпиқ VIP-жойлар

+

+

-

-

-

-

-

Матбуот маркази

+

+

+

(+)

-

-

-

Конференц-зал

+

+

+

(+)

-

-

-

Телевизион марказ

+

+

+

(+)

-

-

Шархловчилар учун жойлар

20 — 30

10 — 20

1-2

1

-

-

-

Клуб-музей

+

-

-

-

-

-

-

Ресторан-кафе

+

+

+

(+)

-

-

-

Эшкак эшиш базаси

Қайиқлар сони

≤ 100

75 — 100

50 — 75

25 — 50

25 — 50

0 — 25

-

Яхт-клуб

Трибуналардаги жойлар сони

≤ 5000

1000 — 5000

500 — 1000

100 — 500

0 — 100

-

-

Сув-мотор базаси

Ахборот панелларининг ўлчамлари, м

10 — 20

10 — 20

5 — 10

2 — 5

1 — 5

-

-

Телевизион панель

+

(+)

(+)

-

-

-

-

Электрон табло

+

+

(+)

(+)

-

-

-

Механик табло

(+)

(+)

+

+

(+)

-

-

Ёпиқ VIP-жойлар

+

+

-

-

-

-

-

Матбуот маркази

+

+

+

(+)

-

-

-

Конференц-зал

+

+

+

(+)

-

-

-

Телевизион марказ

+

+

+

(+)

-

-

Шарҳловчилар учун жойлар

20 — 30

10 — 20

1-2

1

-

-

-

Клуб-музей

+

-

-

-

-

-

-

Ресторан-кафе

+

+

+

(+)

-

-

-

Чанғи трассаси

Трибуналардаги жойлар сони

5000

1000 — 5000

500 — 1000

100 — 500

0 — 100

-

-

Тоғ-чанғи трассаси

Ахборот панелларининг ўлчамлари, м

10 — 20

10 — 20

5 — 10

2 — 5

1 — 5

-

-

Чанғи базаси

Телевизион панель

+

(+)

(+)

-

-

-

-

Электрон табло

+

+

(+)

(+)

-

-

-

Механик табло

(+)

(+)

+

+

(+)

-

-

Ёпиқ VIP-жойлар

+

+

-

-

-

-

-

Матбуот маркази

+

+

+

(+)

-

-

-

Конференц-зал

+

+

+

(+)

-

-

-

Телевизион марказ

+

+

+

(+)

-

-

Шарҳловчилар учун жойлар

20 — 30

10 — 20

1-2

1

-

-

-

Клуб-музей

+

-

-

-

-

-

-

Ресторан-кафе

+

+

+

(+)

-

-

-

Изоҳ. «+» спорт иншоотида маълум бир курсаткичнинг мавжудлигини, «–» — уни йўқлигини, «(+)» — мавжудлиги тавсия қилинади.
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
(санаси)‎

___________________
‎ (рақам) ‎


‎Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти паспортини бериш бўйича
‎СЎРОВНОМА

‎‎I. Ариза берувчи — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:
‎‎1. Ф.И.О.:
‎‎2. Паспорт серияси ва рақами
‎‎3. СТИР:
‎‎4. ЖШ ШИР (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами)
‎‎5. Телефон рақами:
‎‎6. Электрон почта манзили:
‎‎Iа. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:
‎‎1. Тўлиқ номи:
‎‎2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:
‎‎3. СТИР:
‎‎4. Жойлашган жойи:
‎‎5. Телефон рақами:
‎‎6. Электрон почта манзили:
‎‎7. Спорт иншооти кадастрининг рақами:
‎‎II. Сўровномага илова:
‎‎1. Агарда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт хизматларини кўрсатиш назарда тутилган спорт иншооти аризачи томонидан ижарага олинган бўлса, сўровномага амалдаги иншоот ижараси шартномасининг нусхасини илова қилади.
‎‎III. Хабар бериш тартиби
‎‎1. Почта орқали (почта манзили)
‎‎2. СМС орқали (телефон рақами)
‎‎3. Телефон орқали (телефон рақами)
‎‎4. Электрон почта орқали (электрон почта манзили)
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI
‎‎JISMONIY TARBIYA VA SPORT VAZIRLIGI
‎___________________________________________________________________________________________
‎‎«SERTIFIKATSIYALASH VA KOMPYUTERLASHTIRISH MARKAZI»
‎DAVLAT KORXONASI

‎‎
‎ SPORT INSHOOTI
‎P A S P O R T I


‎‎________________________________________________________________________________
‎(sport inshootining nomi)

Sport inshootining turi

‎‎Asos: Buyruq №

‎‎«____»____________________ y.

‎‎Sport inshootining toifasi

Amal qilish muddati: ‎‎

‎‎

‎‎‎‎«____»____________________ y.

‎‏
‎‏

‎‎
‎Markaz direktori

‎‎____________________________

M.Oʼ.‎

Pasport raqami‎

XXX 000000

‎‎MAXSUS SPORT INSHOOTLARI UCHUN PASPORTGA QOʻSHIMCHA QISQA TEXNIK KOʻRSATKICHLAR ILOVASI TOʻLDIRILADI

1-ILOVA‎ KAMONDAN OTISH MAYDONCHASI, OʻQ OTISH TIRI VA OV OʻQ OTISH STENDINING TEXNIK KOʻRSATKICHLARI‎
2-ILOVA SPORT YADROSI TEXNIK KOʻRSATKICHLARI‎
3-ILOVA‎ VELOTREK TEXNIK KOʻRSATKICHLARI‎
4-ILOVA‎ OT SPORTI BAZASI TEXNIK KOʻRSATKICHLARI‎
5-ILOVA‎ CHANGʼI (TOGʻ-CHANGʻI) BAZASINING TEXNIK KOʻRSATKICHLARI ‎
6-ILOVA‎ CHANA-BOBSLEY TRASSASINING TEXNIK KOʻRSATKICHLARI‎
7-ILOVA‎ AVTO VA MOTOPOYGALAR TRASSASINING TEXNIK KOʻRSATKICHLARI ‎
8-ILOVA‎ GOLF KLUBNING TEXNIK KOʻRSATKICHLARI‎

Umumiy maʼlumotlar

1.

Egasi




2.

Manzili




3.

Telefon

Faks

Internet manzili (URL)

Elektron pochta (е-mail)

4.

Ishga tushirilgan sana

5.

Balansdagi narxi, mln. soʼm

6.

Umumiy maydoni, m2

7.

Perimetri, m

8.

Toʻsilgan chegara perimetri, m

9.

Chegara toʻsinlari materiali

10.

Sport inshooti

11.

Issiqlik taʼminoti

Umumiy quvvati, GKal

12.

Konditsionerlarning soni

Umumiy quvvati, KVatt

13.

Ventilyatsiya

Ventilyatorlarning soni

Umumiy quvvati, KVatt

14.

Suv taʼminoti

15.

Kanalizatsiya

16.

Radio aloqa tarmogʻi

Radio nuqtalar soni

Radio tarmogʻi quvvati, KVatt

17.

Telefon tarmogʻi

Raqamlar soni

18.

Internet tarmogʻi

Maʼlumotlar uzatish tezligi, Kbit/s

19.

Elektr taʼminoti

Umumiy quvvati, KVat

20.

Qoʻshimcha injener-texnik qurilmalar va ularning umumiy koʼrsatkichlari

















‎‎‎‎SPORT INSHOOTI ASOSIY KOʻRINISHINING FOTORASMI























SPORT INSHOOTI UMUMIY KOʻRINISHINING SXEMATIK TARXI











‎‎ASOSIY INSHOOTLAR VA BINOLAR

T/r‎‏

Nomi va qoʼllanilishi‎‏

Soni‎‏

Hajmi, m‎‎

Oʻtkazuvchanligi
‎ (odam soni/soat)‎‏

Yoʻritilganligi‎‏

Qoplama
‎turi‎‏

Drenaj

Maʼlumot manbalari‎‎

Qoʻshimcha
‎maʼlumotlar‎‏

Uzunligi‎

Eni‎

Balandligi,
‎Chuqurligi‎

Qavatligi,
‎Radiusi‎

Telefon‎

Radio‎

Televideniye‎

Elektron
‎ tablo‎

1.‎

2.‎

3.‎

4.‎

5.‎

6.‎

YORDAMCHI INSHOOTLAR VA BINOLAR

T/r

Nomi va qoʻllanilishi

Soni

Umumiy maydoni, m2

Qoʻshimcha maʼlumotlar

I. Sportchilarga hizmat koʻrsatish inshootlari

1.

Foye

2.

Garderob

3.

Kiyinib-yechinish xonasi

4.

Metodik xona

5.

Oshxona

6.

Dush-hammom

7.

Hojatxona (Sanitariya uzeli)

8.

Dam olish xonasi

II. Injener-texnik xizmati inshootlari

9.

Suv taʼminoti boʻlimi

10.

Suv tozalash uskunalari boʻlimi

11.

Issiqlik taʼminoti boʻlimi

12.

Energiya taʼminoti boʻlimi

13.

Aloqa uskunalari boʻlimi

14.

Radiofikatsiya uskunalari xonasi

15.

Maʼlumot va qayd qilish uskunalari boʻlimi

16.

Sovitish uskunalari boʻlimi

17.

Lift koʼtargichlari mexanik boʻlimi

18.

Xavfsizlik tizimi uskunalari boʻlimi

III. Xoʻjalik inshootlari

19.

Jihozlar saqlash xonasi

20.

Omborxona

21.

Garaj

22.

Ustaxona

IV. Maʼmuriy inshootlar

23.

Direktsiya xonalari

24.

Trenerlar xonalari

25.

Injener-texnik xodimlar xonalari

26.

Qoʻriqlash xizmati xonalari

V. Tibbiyot inshootlari

27.

Tibbiyot markazi

28.

Tibbiyot punkti

29.

Tibbiyot xonasi

VI. Ommaviy axborot vositalari vakillari uchun moʻljallangan xonalar

30.

Matbuot markazi

31.

Konferens-zal

32.

Televizion markaz

33.

Sharhlovchi xonasi

VII. Hakamlar xonalari

34.

Hakamlar xonalari

VIII. Хavfsizlik хizmatlari vakillari uchun moʻljallangan inshootlar

35.

Oʻt ochiruvchilar posti

36.

Ички ишлар органи пункти

TOMOSHABINLARGA MOʻLJALLANGAN INSHOOTLAR

T/r

Nomi va konstruktiv jihatlari

Oʻlchov koʻrsatkichi

Soni

Qoʻshimcha maʼlumotlar

1.

Tribuna

Sektor

Qator

Joy

2.

VIP uchun joylar

Joy

3.

Nogironlar uchun joylar

Joy

4.

Balkon

Joy

5.

Garderob

Joy

6.

Нojatxonalar

Erkaklar uchun

Ayollar uchun

7.

Oshxona

Joy

8.

Kinoteatr (Kinozal)

Joy

9.

Tibbiyot punkti (markazi)

Joy

10.

Avtomobillar toʻxtash joyi

Avtomobil

11.

Kirish-chiqish joylari (darvozalar)

Soni

TEXNIK TASNIF

1. Inshootning asosiy konstruktiv qismlarining materiallari






2. Inshootning qoʻshimcha konstruktiv qismlarining materiallari






RIVOJLANTIRILAYOTGAN SPORT TURLARI



















QOʻSHIMCHA MAʼLUMOTLAR






















‎‎PASPORT OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI HUDUDIDAGI
‎BARCHA SPORT INSHOOTLARIGA BERILADI













‎‎












‎‎

‎‎USHBU PASPORT RAQAMLANGAN 12 BETDAN IBORAT
‎ ________________________________________________________________________________
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI JISMONIY TARBIYA VA SPORT VAZIRLIGI
«SERTIFIKATSIYALASH VA KOMPYUTERLASHTIRISH MARKAZI»
‎DAVLAT KORXONASI

Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти паспортини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
5-ИЛОВА
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари паспортини расмийлаштириш ва бериш учун
ЙИҒИМЛАР МИҚДОРИ

Иншоот тоифаси

Йиғим миқдори

(базавийҳисоблашмиқдори карралигида)

Олий

36

Биринчи

30

Иккинчи

15

Учинчи

12

Тўртинчи

6 (2*)

Бешинчи

12

* Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда республика олий таълим муассасаларининг спорт иншоотлари учун.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 09/20/164/0329-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)