Ҳужжат кучини йўқотган " " 04.07.2023
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимиз олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, таълим жараёнига илғор педагогик ва рақамли технологияларни жорий этиш орқали рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари лавозими киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4391-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур карордан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш юзасидан зарур чораларни кўрсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 10 февраль,
ПҚ-4593-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 февралдаги ПҚ-4593-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4391-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.02.2020 й., 07/20/4593/0174-сон)