Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852сон, «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон ҳамда «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 августдаги ПҚ-4427-сон қарорлари)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон, «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон ҳамда «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 августдаги ПҚ-4427-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек республикада қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 28 ноябрь,
961-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 ноябрдаги 961-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 579-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/579/0886-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 321-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/321/0479-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 октябрдаги 820-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш объектларининг мураккаблик (хавфлилик) даражасига кўра, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида текширишларни тайинлаш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 3-банддаги «амалга ошириш учун рухсат олишни» сўзлари «бошлаш тўғрисида хабарнома юбориш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 17-банднинг иккинчи хатбошисидаги «амалга ошириш учун бериладиган рухсатнома» сўзлари «бошлаш тўғрисида хабарнома» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 18-банднинг биринчи хатбошисидаги «назорат функцияларини амалга ошириш шартномаси» сўзлари «инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш учун оммавий оферта ва инвойс» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 21-банднинг учинчи хатбошисидаги «амалга ошириш учун рухсати» сўзлари «бошлаш тўғрисида хабарнома» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Назорат бўйича ваколатли давлат органи инспектори инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш учун оммавий оферта қабул қилинган ва қурилиш буюртмачилари ёки пудрат қурилиш ташкилотлари томонидан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юборилган бўлса, қурилиш объектида шаҳарсозлик субъекти томонидан амалга ошириладиган қурилиш ишлари сифатининг қурилиш нормалари ва қоидалари, республика стандартлари, ДАСТ ҳамда техник шартларга мувофиқлиги юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширади»;
е) 30-банднинг бешинчи хатбошисида «амалга ошириш учун рухсатнома» сўзлари «бошлаш тўғрисида хабарнома» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи позициянинг «Муддатлар» устунида «амалга ошириш учун рухсат бериш» сўзлари «бошлаш тўғрисида хабарнома юбориш» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи позициянинг «Муддатлар» устунида «амалга ошириш учун рухсат албатта берилиши» сўзлари «бошлаш тўғрисида хабарнома юбориш» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2024 й., 09/24/214/0285-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/961/4092-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/321/0479-сон, 31.08.2021 й., 09/21/555/0848-сон, 18.09.2021 й., 09/21/579/0886-сон; 20.04.2022 й., 09/22/200/0327-сон; 18.04.2024 й., 09/24/214/0285-сон)