1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.11.00 Савдо уйлари, ваколатхоналар ва бошқалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
Бирлашган Араб Амирликларида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ваколатхонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 февралдаги 71-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 2 апрелдаги ПҚ-4256-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, йирик корхоналар, инвестиция фондлари ва молия институтлари билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикасига Бирлашган Араб Амирликларидан (кейинги ўринларда БАА деб аталади) жалб қилинадиган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини кўпайтириш, маҳаллий товарлар ва хизматларни БАА бозорига экспорт қилиш ҳажмини ошириш ва таркибини диверсификациялаш, миллий сайёҳлик маҳсулотларини фаол таклиф этиш ва мамлакатга сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 2 апрелдаги ПҚ-4256-сон қарорига мувофиқ БААда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг «UzFDI» ваколатхонаси (кейинги ўринларда UzFDI деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. UzFDIга қуйида асосий вазифалар юклансин:
олий ва юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича «йўл хариталари»га киритилган БАА билан савдо-иқтисодий, инвестиция ва молиявий-техник ҳамкорлик бўйича аниқ лойиҳалар ва дастурларнинг тизимли мониторинги ва амалга оширилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти тармоқлари ва инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш учун БААнинг етакчи компаниялари, инвестиция фондлари ва молия институтлари томонидан тақдим этиладиган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, илғор технологиялар ва молиявий-техник кўмаклашиш маблағларининг жалб этилиши, шунингдек, самарали ўзлаштирилишини таъминлаш;
маҳаллий товарлар ва хизматларни экспорт қилиш ҳажмларини ошириш, Ўзбекистон Республикаси ташкилотларининг маҳсулотлари ва хизматларини БАА бозорига узоқ муддатли экспорт қилишни ташкил этиш ҳисобидан ўзаро товар айланмаси номенклатурасини кенгайтиришга кўмаклашиш;
тадбиркорлик субъектларига салоҳиятли инвесторларни топиш, узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатиш, савдо ва инвестиция шартномалари ва битимларини тузиш, ишбилармон доирлар вакиллари иштирокида музокаралар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш, қўшма корхоналар ташкил этиш, ҳамкорликдаги тадбиркорликнинг бошқа шаклларини ривожлантириш, шунингдек, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун лойиҳа таклифлари ва бошқа зарур материаллар тайёрлашда ҳар томонлама кўмаклашиш;
ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш, транзит салоҳияти даражасини ошириш, логистика ва транспорт йўлакларини такомиллаштириш, экспорт йўналишларини диверсификациялаш, Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо юкларини ташиш ва транзит қилишда қабул қилувчи мамлакат томонидан имтиёзли режимларни қўллаш бўйича амалий чоралар кўриш.
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг БААдаги ваколатхонаси (UzFDI) учун штат жадвали ва харажатлар сметаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 февралдаги 71-сонли қарори таҳририда)
4. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар UzFDI фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 февралдаги 71-сонли қарори таҳририда)
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг харажатлари сметаси доирасида 2019 йилда UzFDIни фаолиятини молиялаштириш учун 1-иловага мувофиқ тасдиқланган штат жадвалига асосан меҳнат ҳақ тўлаш ҳисобга олинган ҳолда қўшимча маблағлар ажратсин;
2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигини UzFDIни сақлаш харажатлари инобатга олинган ҳолда молиялаштирсин;
UzFDIга иккита автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.
51. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан, заруратга кўра, тасдиқланган бюджет доирасида UzFDIнинг харажатлар сметасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
ўн кун муддатда UzFDI тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, унда UzFDI директори ва ходимларининг масъулияти ва фаолиятини баҳолаш мезонлари назарда тутилсин;
бир ой муддатда UzFDIни тасдиқланган штат жадвалига биноан мутасаддилик қилинадиган йўналишлар бўйича малакали мутахассислар билан тўлдирсин;
2021 йил 31 декабрга қадар UzFDI фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда UzFDIни Абу-Даби шаҳридаги офисга жойлаштириш ва жиҳозлашни таъминласин, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳам ҳал этсин.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ҳисобот беради ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг умумий раҳбарлигида амалга оширади;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 февралдаги 71-сонли қарори таҳририда)
UZFDIни Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади, бунда UzFDI директори ўзининг мақоми бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимига, шунингдек, ваколатхонанинг менежерлари биринчи котиб лавозимига тенглаштирилади ва фаолиятини мазкур давлатдаги Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасалари билан яқиндан ҳамкорликда амалга оширади.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 февралдаги 71-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги хорижий муассасаларига республикага инвестициялар, молиявий-техник кўмаклашиш маблағлари ва сайёҳларни жалб қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг товарлари ва маҳсулотларини экспорт қилишга ҳар томонлама кўмаклашади.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев, Бош вазир ўринбосари — молия вазири Д.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзақов зиммасига юклансин.
1. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Бирлашган Араб Амирликларидаги ваколатхонаси ходимларига Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ойлик иш ҳақига қўшимча равишда инвестициялар, саноат ва савдо вазири томонидан ойлик иш ҳақининг 100 фоизигача бўлган миқдорда шахсий устамалар белгиланиши мумкин.
2. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Бирлашган Араб Амирликларидаги ваколатхонаси Дубай Амирлигида жойлашади (2026 йил 1 январдан), яшил энергетика бўйича менежер ва давлат-хусусий шериклик бўйича менежер Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонасида жойлашади.
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Бирлашган Араб Амирликларидаги ваколатхонаси хизмат фаолияти учун автомашина лимити уч дона этиб белгиланишига рухсат берилади.
4. Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати томонидан Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонасига грант (ҳомийлик) асосида тақдим этилган 2 (икки) дона автотранспорт воситалари ҳисобига элчихонанинг автотранспорт лимити 4 (тўрт) дона этиб белгиланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 933-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг БАА даги ваколатхонасини (UzFDI) сақлаш учун 2019 йилги харажатлар сметаси