|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.02.2005
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИ ЯГОНА ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия назорати инспекцияси тўғрисидаги, Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан Давлат назорати тўғрисидаги, давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 31 январдаги 44-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимининг фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва уни юритиш тартиби тўғрисидаги Низом (1-илова);
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 мартдаги 101-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрларининг ягона тизимига киритиш учун «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси томонидан белгиланадиган ва тегишли давлат ва тармоқ кадастрларини юритиш тўғрисидаги низомлардаги турлар, ҳажмлар ва муддатларда зарур маълумотларни «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасига тақдим этсинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 декабрдаги 534-сон қарори таҳририда)
3. «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармаси манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда Давлат кадастрлари ягона тизимига кирувчи мавжуд кадастрларни такомиллаштириш ва янгиларини ташкил этишга оид тадбирларнинг (3-илова*) бажарилишини таъминласин.
* Илова берилмайди.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 17 июль,
255-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва уни юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ) давлат ва тармоқ кадастрларининг барча турларини бирлаштирувчи кўп мақсадли ахборот тизимидир. Давлат кадастрлари ягона тизимида белгиланган чегаралардаги ер устининг ҳар бир ҳисобга олинган кадастр участкасига ҳужжатлаштирилган маълумотлар ҳамда ер, сув, ўрмон, фойдали қазилмалар, бинолар, иншоотлар ва бошқалардан иборат табиий ва хўжалик ресурслари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг географик ўрни, ҳуқуқий ва хўжалик мақоми кўрсатилган ҳолда, мавжуд бўлиши керак.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарори таҳририда)
2. Давлат кадастрлари ягона тизими Ўзбекистон Республикасининг табиий-иқтисодий потенциалини ягона умумдавлат, яхлит ва комплекс ҳисобга олишни, баҳолашни таъминлаш мақсадида ташкил этилади ва юритилади.
3. Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва юритиш билан боғлиқ муносабатлар қонунчилик ва норматив ҳужжатлар билан, шунингдек мазкур Низом билан тартибга солиб борилади.
4. Белгиланган тартибга мувофиқ аниқланган объектлар ва ер участкаларининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги маълумотлар, топография-геодезия материаллари, статистик ҳисобга олиш маълумотлари, давлат ва тармоқ кадастрлари маълумотлари Давлат кадастрлари ягона тизимининг асосини ташкил этади. Давлат кадастрлари ягона тизими доирасида ҳудудларни комплекс баҳолаш учун зарур бўлган маълумотлар ҳам жамланади.
5. Давлат кадастрлари ягона тизими давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, юридик ва жисмоний шахсларни уларнинг фаолиятлари учун зарур бўлган ҳудудлар ва кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар ва асослашлар билан тезкор таъминлаш учун мўлжалланган.
6. Давлат кадастрлари ягона тизимининг маълумотлари ва асослашлари давлат бошқарувининг барча органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахслар учун мажбурий кучга эгадир. Кадастр ҳужжатлари мулкчилик ва хўжалик юритишнинг барча шаклларидаги объектлар тўғрисидаги ҳуқуқий, иқтисодий ва техник маълумотларнинг асл манбаи сифатида қабул қилиниши керак.
7. Қуйидагилар Давлат кадастрлари ягона тизимининг объектлари ҳисобланадилар:
табиий ресурслар (ер, сув, ўрмон, фойдали қазилмалар ва б.);
бинолар ва иншоотлар, транспорт ва муҳандислик коммуникациялари;
геодезия тармоғи шохобчалари;
Давлат кадастрлари ягона тизими вазифаларини ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа элементлар.
8. Давлат кадастрлари ягона тизими объектлари тўғрисидаги маълумотлар республика учун ягона технология (1-илова) бўйича:
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат ер кадастри бўйича — жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 декабрдаги 534-сон қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат сув кадастри бўйича — «Гидрометеорология хизмати маркази» (табиий сув манбаалари), Давлат геология қўмитаси (ер ости сувлари), Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги (сув ресурсларидан фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолати);
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 15-сон, 179-модда)
давлат ўрмон кадастри бўйича — Давлат ўрмон қўмитаси;
фойдали қазилма конлари давлат кадастри бўйича — Давлат геология қўмитаси;
алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлар кадастри бўйича — Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон ФА;
ҳайвонот дунёси, ўсимликлар, балиқлар кадастри бўйича — Ўзбекистон ФА;
Олдинги таҳрирга қаранг.
бинолар ва иншоотлар кадастри бўйича — жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва «Ўзгеодезкадастр» Бош бошқармаси;
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 278-сон қарори таҳририда)
давлат шаҳарсозлик кадастри бўйича — жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан такдим этилади.
Давлат кадастрлари ягона тизимига кирувчи кадастрлар таркиби қонунчиликка мувофиқ кенгайтирилиши мумкин.
Давлат ва тармоқ кадастрларини жорий этиш тартиби тегишли низомлар билан белгиланади.
9. Давлат кадастрлари ягона тизими ахборотидан:
иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш;
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва прогнозларини тузиш;
табиий ресурслар ва кўчмас мулкни комплекс ҳисобга олиш, баҳолаш ва мониторинг қилиш;
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш вазифаларини ҳал этиш;
хўжалик юритиш субъектларининг табиий объектлар ва ҳудудларга етказган зарарларини баҳолаш;
ҳудудлар ҳақида маълумотлар талаб қилувчи бошқа фаолиятни амалга ошириш мақсадларида фойдаланилади.
10. Давлат кадастрлари ягона тизими ўзи ҳақидаги Низомга мувофиқ фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармасининг Давлат кадастри хизмати томонидан жорий этилади.
11. Қуйидагилар Давлат кадастрлари ягона тизимининг асосий принциплари ҳисобланади:
республиканинг барча ҳудудларини қамраб олиш;
марказлашган раҳбарлик (2-илова);
кадастр ахборотларини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш технологиясининг бирлиги;
кадастр тизимлари барча турларини ер кадастри негизида шакллантириш;
автоматлаштирилган геоахборот технологияларини қўлланиш;
маълумот ва асосларнинг объективлиги, тўлиқлиги, аниқлиги ва ишончлилиги;
ахборотларни тўлдириб ва янгилаб боришдаги узлуксизлик;
чекланган доирадаги фойдаланувчилар учун маълумотларнинг махфийлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Амалдаги кадастрлар ва ахборотлар тизими доирасида — олинган объектларнинг ҳисоби ва рўйхатдан ўтказилиши натижалари Давлат кадастрлари ягона тизимига «Ўзгеодезкадастр» томонидан ва тегишли давлат ва тармоқ кадастрларини юритиш тўғрисидаги низомлар билан белгиланадиган тартибда вазирликлар ва идоралар томонидан бепул берилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 декабрдаги 534-сон қарори таҳририда)
13. Давлат кадастри хизматининг ва маълумотларни тақдим этувчи органларнинг мансабдор шахслари Давлат кадастрлари ягона тизими маълумотларининг ишончлилиги учун қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
14. Давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ва юритиш билан боғлиқ ишлар давлат бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминланади.
Низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат кадастрлари ягона тизими
тузилмаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Низомнинг 1-иловаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 ноябрдаги 499-сонли қарори таҳририда)
Низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Давлат кадастрлари ягона тизимини юритишни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Низомнинг 2-иловаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 декабрдаги 534-сонли қарори таҳририда)
Давлат ва тармоқ кадастрлари
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 7-сон, 21-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 179-модда)