1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2019 — 2021 йилларда «Наманган» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида муҳандислик-коммуникация ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Наманган» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 20 августдаги ПФ-5517-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган «Наманган» эркин иқтисодий зонасига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, юқори технологияли замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имконини берадиган ишончли муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
1. 2019 — 2021 йилларда «Наманган» эркин иқтисодий зонаси ҳудудида муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал ривожлантириш мақсадида қуйидагилар:
2019 — 2021 йилларда «Наманган» эркин иқтисодий зонасини муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлашнинг йиғма дастури 1-иловага мувофиқ;
«Наманган» эркин иқтисодий зонаси учун электр таъминоти тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш дастури 2-иловага мувофиқ;
«Наманган» эркин иқтисодий зонаси учун газ таъминоти тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш дастури 3-иловага мувофиқ;
«Наманган» эркин иқтисодий зонаси учун телекоммуникация тармоқларини қуриш дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Наманган вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда «Наманган» эркин иқтисодий зонасига олиб борувчи автомобиль йўлларини ва ички кўчаларини қуриш ва таъмирлаш ишлари лойиҳа-смета ҳужжатларини 2019 йилда ишлаб чиқсин ва 2020-2021 йилларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширсин.
Бунда, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва ички кўчаларни молиялаштириш маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобига амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
3. «Наманган» эркин иқтисодий зонаси учун ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини қуриш тадбирларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари 2019 йилда ишлаб чиқилсин ва қурилиш-монтаж ишлари 2020-2021 йилларда амалга оширилсин.
Ушбу ишларни амалга ошириш доирасида:
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг «Сув таъминотива канализация объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси» ДУК — буюртмачи;
«Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш» ДУК — бош лойиҳачи;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Сув таъминоти ва канализация тизимини ривожлантириш жамғармаси — молиялаштириш манбаи этиб белгилансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда ҳар йили келгуси йиллар учун Инвестиция дастурини шакллантиришда белгиланган тартибда, зарурат бўлса, «Наманган» эркин иқтисодий зонасининг муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар киритилишини назарда тутсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Энергетика вазирлиги, «Ўзтрансгаз» АЖ, Наманган вилояти ҳокимлиги ва бошқа муҳандислик-коммуникация хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарлари зиммасига ушбу қарорга иловалардаги тадбирларнинг тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида бажарилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ушбу қарорга иловалардаги тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатсин ва мониторинг натижалари тўғрисида ҳар чорак якунига кўра Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Наманган вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 август,
670-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 670-сон қарорига 1-ИЛОВА
2019 — 2021 йилларда «Наманган» эркин иқтисодий зонасини муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлашнинг йиғма дастури