2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.62.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасалари ҳақида намунавий низомлар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Президент мактаблари тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4199-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Президент мактаблари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Президент мактаблари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг буюртманомасига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрлари доирасида ҳар йили Президент мактабларининг жорий фаолияти харажатларини қоплаш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 25 июнь,
526-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 526-сон қарорига ИЛОВА
Президент мактаблари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Президент мактабларининг мақоми, мақсади, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Президент мактаблари давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади ва ўз уставига, ғазначилик бўлинмаларида шахсий ҳисобварақларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, логотипга, штампга ва бланкаларга эга бўлади.
3. Президент мактаблари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ўз уставига амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4. Президент мактаблари бевосита Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — вазирлик) ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) бўйсунади. Агентлик Президент мактаблари фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.
Агентлик Президент мактаблари фаолиятини умумий мувофиқлаштиради, жумладан, уларнинг фаолиятини методик ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
5. Президент мактабларида умумий ўрта таълим олиш бепул амалга оширилади.
6. Президент мактабларида асосий ўқув дастури билан биргаликда ўқувчиларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда синфдан ташқари амалий машғулотлар ўтказиш назарда тутилади.
7. Президент мактаблари давлат аккредитациясидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли давлат органи томонидан ўтказилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
2-боб. Президент мактабларининг мақсади ва асосий вазифалари
8. Президент мактабларини ташкил этишнинг мақсади иқтидорли болаларни аниқлаш, таълим жараёнида илғор технологияларни қўллаган ҳолда уларни ўқитиш ва тарбиялаш бўйича яхлит тизим яратиш, истеъдодли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, маънан етук ва интеллектуал жиҳатдан баркамол авлодни шакллантиришдан иборат.
9. Қуйидагилар Президент мактабларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
иқтидорли болаларни аниқлаш, танлаш ва ўқитиш, уларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, ўқувчиларнинг интеллектуал, илмий ва ижодий салоҳиятини очиб бериш;
табиий ва аниқ фанларни чуқур ўрганиш, хорижий тиллар, муҳандислик ва ахборот технологияларини ўзлаштиришни ташкил қилиш, ўқувчиларнинг инновацион ғоялари ва ишланмаларини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
ўқувчиларни ўқитиш ва билимини баҳолашнинг замонавий услубларини, шунингдек, таълим дастурларининг интеграциялашувига асосланган ўқитишнинг фанлараро ёндашувини жорий қилиш ва кейинчалик ижобий тажрибани мактабгача ва мактаб таълими тизимига татбиқ этиш;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларда етакчилик кўникмалари ва нотиқлик санъатини ривожлантириш, танқидий фикрлаш, ахборотни излаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш, олинган билимларни амалиётда қўллаш малакасини ошириш;
ўқувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича халқаро олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларда муносиб иштирокини таъминлаш;
ўқувчиларда ватанпарварлик ва Ватанга муҳаббат туйғусини, бағрикенглик, қонунлар, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш муносабатини, ҳаётга қатъий ишонч ва қарашларни шакллантириш;
ўқув дастурларининг узлуксизлигини таъминлаш масалаларида шу йўналишдаги миллий ва хорижий умумий ўрта ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, битирувчиларнинг илғор хорижий олий таълим муассасаларида ва уларнинг республикамиздаги филиалларида ўқишини давом эттириш.
3-боб. Президент мактабларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
10. Президент мактаблари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
белгиланган (иккита синфга бир хил — 12 нафардан ўқувчи тақсимланган, 24 нафар ўқувчидан иборат) йиллик қабул квотаси доирасида ўқувчиларни қабул қилиш;
тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари асосида ўқув машғулотлари жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
ўз уставида белгиланган фаолиятини амалга ошириш учун қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа молиявий манбаларни жалб қилиш;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ишчи орган билан биргаликда юқори малакали хорижий мутахассислар ва бошқа ходимларни жалб этиш;
Агентлик ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат сиёсати, ижтимоий-маданий, мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги муҳим масалаларни муҳокама қилиш ва долзарб муаммоларни ҳал этишга бағишланган йиғилишларда, мажлисларда ва бошқа тадбирларда белгиланган тартибда иштирок этиш;
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
Агентликнинг тегишли таркибий бўлинмалари билан ўзига юкланган вазифаларни ўз вақтида, самарали ва сифатли бажариш учун белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилиш;
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
Президент мактаблари битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (гувоҳнома, шаҳодатнома) билан бир қаторда етакчи хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имкониятини берувчи халқаро даражадаги тегишли дастур дипломларини (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels) бериш;
соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ва мактаб формасини харид қилиш учун қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектлари билан шартнома тузиш.
(10-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
Президент мактаблари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(10-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
мазкур Низомда, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, ўз уставида белгиланган вазифа ва функцияларни ўз вақтида, сифатли ва самарали бажаришга;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
таълим жараёнини сифатли ва самарали ташкил этишга;
агентлик томонидан ўз ваколати доирасида берилган топшириқлар ва кўрсатмаларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
Президент мактабларининг ўқувчилари, ўқитувчилари ва бошқа ходимларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлашга;
таълим жараёнини ташкил этиш шакллари, усуллари ва воситаларининг умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлашга мажбур.
Президент мактаблари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
(11-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4-боб. Президент мактабларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш
12. Президент мактабларида таълим жараёни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ҳисобга олинган ҳолда, умумий ўрта таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқиладиган ҳамда вазирлик томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ амалга оширилади.
13. Ўқув жараёнининг жадвали, ўқув машғулотларининг турлари ва давомийлиги, ўқувчиларнинг ўқув юкламаси, ташкил этиш шакллари ва ўқув-тарбия жараёнининг бошқа масалалари таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган хорижий ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқиладиган ҳамда вазирлик томонидан тасдиқланадиган таълим дастурлари ва вазирликнинг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
14. Таълим сифатини назорат қилиш халқаро таълим стандартларини инобатга олган ҳолда, умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ амалга оширилади. Таълим сифатини назорат қилишни таъминлаш учун махсус хорижий ташкилотлар ҳам жалб қилиниши мумкин.
15. Президент мактаблари битирувчиларига давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (гувоҳнома, шаҳодатнома) берилади.
16. Президент мактабларининг 11-синф битирувчилари танланган фанлар асосида халқаро малака имтиҳонларини (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels) топшириш ҳуқуқига эга бўладилар ва улардан муваффақиятли ўтган тақдирда, етакчи хорижий олий таълим муассасаларига кириш имкониятини тақдим этувчи халқаро диплом оладилар.
Президент мактабларига халқаро намунадаги диплом бериш ҳуқуқи белгиланган тартибда тегишли ваколатли халқаро ташкилотларда аккредитациядан ўтганидан сўнг берилади.
17. Ўқувчиларни синфдан синфга тегишли имтиҳонларни муваффақиятли топшириш натижалари бўйича Президент мактаби Ижрочи директорининг буйруғи билан ўтказилади.
Имтиҳон натижаларини баҳолаш мезонлари таълим соҳасида хизматлар кўрсатувчи ихтисослаштирилган хорижий ташкилот томонидан агентлик билан биргаликда белгиланади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
18. Ўқувчининг бир ёки бир нечта фанлардан рейтинг натижаси пасайган тақдирда, у билан индивидуал иш олиб борилади.
Ўқувчининг рейтинг натижалари пасайишини белгилайдиган мезонлар таълим соҳасида хизматлар кўрсатувчи ихтисослаштирилган хорижий ташкилот томонидан агентлик билан биргаликда белгиланади.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
19. Президент мактабларининг ўқувчилари сафидан қуйидаги ҳолларда чиқарилади:
ўқувчининг ўз ташаббуси билан бошқа таълим муассасасига кўчириш (ота-онасининг ёки қонуний вакилларининг аризаси асосида);
индивидуал иш олиб борилишига қарамасдан, рейтинги ва академик ўзлаштиришнинг тизимли пасайиши;
Президент мактабининг ўқув интизоми ва ички тартиб қоидаларини бир неча марта бузиш.
(19-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
(5-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги 214-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.06.2023 й., 09/23/214/0323-сон)
6-боб. Маҳаллий педагог кадрларни, шунингдек, хорижий мутахассислар танловини (ёллашни) ташкил этиш ва ўтказиш
45. Президент мактабларига маъмурий-бошқарув ходимлари ва педагог кадрлар танлов (кейинги ўринларда танлов деб аталади) асосида қабул қилинади.
Президент мактабларига хорижий мутахассислар жалб қилиниши мумкин.
46. Агентлик тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Президент мактабларини маъмурий-бошқарув ходимлари ва педагог кадрлар билан тўлдиришни таъминлайди.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
47. Танлов очиқ ҳисобланади. Танлов иштирокчилари ушбу Низом доирасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган профессионал, малакавий ва бошқа талабларга жавоб берадиган, Президент мактабларининг талабларига ва лавозимига мос келадиган, шунингдек, ишчанлик, шахсий ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлиши керак.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
48. Мазкур Низом доирасида ўтказиладиган танлов иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган, давлат ва инглиз тилларини яхши биладиган, олий маълумотли, белгиланган тартибда аттестациядан ўтган, агентлик томонидан белгиланадиган бошқа малака талабларига жавоб берадиган шахслар бўлиши лозим.
(48-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Президент мактабларида педагогик фаолият учун қуйидаги шахсларга рухсат берилмайди:
суд томонидан ушбу ҳуқуқдан маҳрум этилганлар;
суд қарори билан муомалага лаёқатсиз (муомала лаёқати чекланган) деб топилганлар;
тиббиёт муассасаларида муайян тоифадаги касалликлар бўйича рўйхатдан турган шахслар;
49. Танловни эълон қилиш тўғрисидаги қарор Президент мактаби Ижрочи директори томонидан Агентлик билан келишилган ҳолда қабул қилинади. Президент мактаби ўтказилаётган танлов ташкилотчиси ҳисобланади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
50. Танловни ўтказиш учун Танлов комиссияси тузилади. Танлов комиссияси таркиби Агентлик директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
51. Танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Президент мактабларининг номи, асосий хусусиятлари ва жойлашуви ҳақида маълумот;
танлов иштирокчисига қўйиладиган талаблар;
танлов иштирокчиларидан тегишли ҳужжатлари билан бирга ариза қабул қилишнинг бошланиши ҳамда тугаш санаси ва вақти;
танлов иштирокчиларининг ариза ва ҳужжатларини қабул қилиш жойи (манзили);
танлов иштирокчилари томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати ва уларни расмийлаштириш талаблари;
танлов ўтказиладиган сана, вақти ва жойи, танлов комиссияси ишининг бошланиши ва танлов натижаларини сарҳисоб қиладиган вақтни кўрсатган ҳолда;
танлов комиссияси суҳбат давомида иштирокчиларга беришга ҳақли бўлган асосий йўналишлар рўйхати;
ғолибларни аниқлаш тартиби;
танлов иштирокчилари ва ғолибларига унинг натижаларини хабар бериш тартиби;
танлов ғолиблари билан тузиладиган меҳнат шартномасининг асосий шартлари;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган танлов иштирокчиларига қўйиладиган талабларни ўз ичига олган бошқа қоидалар.
(51-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
52. Танловда иштирок этиш учун иштирокчилар танлов ташкилотчисига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Президент мактабларининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилган шаклга мувофиқ иштирокчи томонидан имзоланган ва ёзма равишда расмийлаштирилган ариза;
(52-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6269/0704-сон)
ҳарбий ҳисобга олиш ҳужжатларининг нусхалари (ҳарбий хизматга мажбур бўлганлар ва ҳарбий хизматга чақириладиган шахслар учун);
хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш тўғрисидаги ваколатли давлат органининг гувоҳномаси;
(52-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
ўтказилган аттестация натижалари бўйича белгиланган тартибда берилган сертификат нусхаси.
(52-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6269/0704-сон)
53. Ушбу Низомнинг 52-бандида кўрсатилган ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаслик, шунингдек, уларни тўлиқ тақдим этмаган ёки нотўғри расмийлаштирган танлов иштирокчиларига ҳужжатларни қабул қилишда ёзма равишда асослантирилган рад жавоби берилади.
Ҳужжатлар танлов иштирокчиси томонидан ҳужжатларни қабул қилишни рад этиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги ариза тақдим этилган кундан бошлаб беш иш кунидан ошмайдиган муддатда қайта кўриб чиқилади. Бунда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш танлов иштирокчиларидан аризаларни қабул қилиш эълонда белгиланган муддат давомида амалга оширилиши керак.
54. Танлов қуйидаги уч босқичда ўтказилади:
1-босқич — танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган маълумотлар, материаллар ва ҳужжатларни кўриб чиқиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш;
2-босқич — танлов иштирокчисининг фан йўналиши бўйича тест синовидан ўтиш;
55. Танлов иштирокчиларининг шахсий ва ишбилармонлик фазилатлари, уларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган педагоглик компетенциялари ваколати доирасида педагогик фаолиятни амалга ошириш қобилияти Танлов комиссияси томонидан баллар тизими бўйича ўтказилган суҳбат давомида баҳоланади ва натижалари баҳолаш варағига киритилади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
56. Танлов иштирокчиси томонидан тақдим этилган материаллар қуйидаги йўналишлар бўйича таҳлил қилинади ва баҳоланади:
ўқув ишлари: ўқувчиларнинг кўникма ва малакаларини шакллантириш, уларнинг билим фаоллигини ривожлантириш;
Танлов комиссияси мажлисининг баённомаси танлов ўтказилган куни мажлисда иштирок этган комиссия раиси, раис ўринбосари, котиби ва барча аъзолари томонидан имзоланади.
59. Танлов ташкилотчиси:
танлов ғолиблари аниқланган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида иштирокчиларни унинг натижалари тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов ғолиблари билан меҳнат шартномаларини тузади.
(59-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
60. Танлов ғолиби меҳнат шартномаси тузишни рад этган тақдирда, танлов ташкилотчиси рейтингда иккинчи ўринни эгаллаган танлов иштирокчиси билан меҳнат шартномасини тузади. Рейтингда иккинчи ўринни эгаллаган танлов иштирокчиси меҳнат шартномаси тузишдан бош тортган тақдирда, танлов ташкилотчиси қайта танлов ўтказилишини эълон қилади.
61. Танловда иштирок этишга рухсат этилмаган, шунингдек, танловда иштирок этган, лекин танлов ғолиблари сифатида белгиланмаган танлов иштирокчиларининг ҳужжатлари белгиланган тартибда сақланади.
62. Хорижий мутахассисларни танлаш (ёллаш) танлов комиссияси томонидан агентлик ва таълим соҳасида хизматлар кўрсатувчи ихтисослаштирилган хорижий ташкилотлар ўртасидаги шартномада белгиланган тартибда амалга оширилади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
7-боб. Президент мактаблари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш
63. Президент мактабларида лавозимлар ва штат бирликларининг намунавий штатлар жадвали ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ киритилади.
64. Президент мактаблари ўқитувчиларининг педагогик юкламалари умумтаълим муассасалари учун ўрнатилган тартибда белгиланади.
65. Президент мактаблари ходимларининг иш ҳақи ушбу Низомда назарда тутилган асосий иш ҳақини, шунингдек, қўшимча тўловлар ва устама ҳақни ўз ичига олади.
66. Президент мактабларининг маъмурий-бошқарув, педагогик, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари лавозим маошига 100 фоиз ойлик устама ҳақ тўланади.
661. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Президент мактабларининг маҳаллий ўқитувчиларига уларнинг тариф ставкасига нисбатан 350 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.
Бунда устама педагоглар томонидан қуйидаги шартларнинг барчаси бажарилган тақдирда тўланади:
Кембриж (Cambridge Assessment International Education) халқаро таълим дастурлари асосида дарс бериладиган фанларни ўқитиш бўйича 3 та (Introductory, Extension, Marking (Focus on Assessment ёки Focus on Teaching) курсни муваффақиятли тугатиш ва бу ҳақида тегишли сертификат олиш;
Президент мактабларида камида бир йиллик иш стажига ва чет тилини билиш бўйича камида С1 даражадаги ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиш.
(661-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
67. Президент мактабларининг маъмурий-бошқарув, педагогик, ўқув-ёрдамчи ходимларини юқори малакали ва самарали меҳнатини моддий рағбатлантириш ва мукофотлаш, ўз касбига садоқатлилиги, ташаббускорлиги ва профессионаллигини ошириш мақсадида Президент мактаблари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасидан (кейинги ўринларда Моддий рағбатлантириш жамғармаси деб аталади) тўланадиган таянч лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик ва бир марталик устама ҳақлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланади.
68. Моддий рағбатлантириш жамғармаси барча Президент мактабларида ташкил этилади ва Президент мактаби иш ҳақи фондининг 200 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тузилади.
69. Агар иш шартлари ва ҳажми бўйича ушбу Низом билан тасдиқланган намунавий штатлар уларга татбиқ этилмаса, агентлик меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган фонди (10 фоиздан кўп бўлмаган) доирасида Президент мактабларининг штат бирликлари сонига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
70. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасига хориждан ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига мувофиқ юқори малакали ва (ёки) малакали мутахассисларни, шунингдек, Президент мактабларида ишлаш учун ўқитувчилар ва мутахассисларни жалб этишда иш берувчининг рухсатнома олиши талаб этилмайди.
71. Хорижий ўқитувчи ва мутахассисларнинг (кейинги ўринларда хорижий мутахассислар деб аталади) меҳнатига ҳақ тўлаш улар билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори хорижий мутахассисларнинг малакаси ва тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, шу билан бирга мукофотнинг чегараланган суммаси ойига 5000 (беш минг) АҚШ доллари (ёки эквивалент)дан ошмаслиги лозим.
Хорижий мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат шартномасида белгиланган миқдорда эркин конвертация қилинадиган валютада амалга оширилади.
72. Хорижий мутахассислар билан тузилган шартномада хорижий мутахассисларни ва уларнинг оила аъзоларини (турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандлари) турар жой билан таъминлаш, икки томонга авиачипталарни сотиб олиш, тиббий хизмат кўрсатиш (тиббий суғурта) харажатларини Президент мактаблари томонидан қоплаш тўғрисида (қисқа муддатли хорижий мутахассислар бундан мустасно) ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа шартлар назарда тутилиши мумкин.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.63.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларини молиялаштириш, моддий техника таъминоти ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
8-боб. Президент мактаблари фаолиятини молиялаштириш ва моддий таъминлаш тартиби
73. Қуйидагилар Президент мактабларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Президент мактабларининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан рухсат этилган пуллик таълим хизматлари кўрсатишдан ва бошқа фаолият турларидан тушган маблағлар.
(73-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
74. Президент мактаблари белгиланган тартибда тасдиқланган ва Агентликда рўйхатдан ўтган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
75. Президент мактаблари Агентликка тақдим этиш учун белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоботини юритади.
(75-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни.
76. Президент мактаблари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
77. Президент мактабларини қайта ташкил этиш ёки тугатиш, қоидага кўра, ўқув йилининг охирида амалга оширилади, бунда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ўқувчиларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) билан келишилган ҳолда, уларни бошқа умумтаълим муассасаларига ўтказиш учун жавобгарликни ўз зиммаларига олади.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
78. Молиявий-иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, ҳисоб ва ҳисобот, иш ҳақи бўйича ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги ва ўз вақтида бажарилиши ҳамда мажбурий тўловларни тўлаш масъулияти Президент мактабларининг Ижрочи директори ва бош бухгалтери зиммасига юкланади.
* Ушбу лавозимлар мактабнинг ҳақиқий параметрлари ва эҳтиёжлари асосида ҳисоблаб чиқилади.
** 22 — 25 штат бирлигининг умумий сони лавозимсиз кўрсатилган.
Изоҳ.
1 Штат бирликлари сони мутахассис фанлар бўйича тўгараклар асосида ҳисобланган — 1) Робототехника; 2) Информатика ва дастурлаш; 3) Санъат, дизайн ва тасвирий санъат; 4) Нотиқлик ва актёрлик маҳорати мактаби.
2 Штат бирлиги ишлаб турган ҳовуз мавжудлигида киритилади.
3 Тарбиячи лавозими 1,0 бирлик ҳисобидан ҳар бир параллель синфга киритилади.
4 Навбатчи тарбиячи лавозими ўқувчи истиқомат қиладиган мактаб ётоқхонасининг ҳар бир қавати учун 1,6 бирлик ҳисобидан киритилади.
5 Лаборатория ходимлари сони лабораториялар сонига боғлиқ — кимё, биология, физика, ёшларнинг инновацион ижодкорлик лабораторияси (makerspace).
6 Муҳандис-дастурчининг вазифасига дастурий таъминотдаги муаммони бартараф этиш, техник кўмак бериш, ўқитувчилар томонидан фойдаланиладиган электрон жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш киради.
7 Штат бирликлари сони 1 та транспорт воситаси учун 1 та ҳисоб-китоб қилинади.
8 Сантехник-электромонтёр 2,500 м2 га 1 та штат бирлиги ҳисоб-китобига асосланади.
9 Электромонтёр штат бирлиги ҳар 700 та ёритиш нуқтасига 1 та ҳисоб-китоб қилинади.
10 Штат бирлиги ҳар 700 м2 га 1 та ҳисоб-китоб қилинади.
11 Агар мустақил қозонхона мавжуд бўлса, 1 та сменага 1 та оператор штат бирлиги ўрнатилади.
12 Қоровул лавозимига дам олиш, байрам ва таътил кунларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир пост (мактабга кириш/чиқиш) учун 4 та ходим сони тақдим этилади. Шартнома асосида хавфсизлик хизматларидан фойдаланганда мактаб маъмуриятига ходимнинг лавозими киритилмайди.
13 Комендант ўқувчилар ва чет эллик ўқитувчилар ётоқхонаси учун масъул ҳисобланади.
2. Президент мактабларининг ходимлари учун белгиланадиган рағбатлантирувчи (қўшимча) тўловлар ва устамалар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа моддий рағбатлантириш турларига қўшимча тарзда белгиланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
2-боб. Рағбатлантирувчи (қўшимча) тўловлар ва устамалар ҳамда уларни тўлаш шартлари
3. Президент мактаблари ходимларига ҳар ойлик ва бир марталик рағбатлантирувчи (қўшимча) тўловлар белгиланиши мумкин.
Мазкур Низомда белгиланган рағбатлантирувчи (қўшимча) тўловлар рўйхати ва миқдори Президент мактаби Ижрочи директорининг буйруғи асосида белгиланади.
4. Ходимларга устамалар қуйидагича белгиланади:
асосий иш жойидан штат жадвалига ва Президент мактаби тарификациясига мувофиқ базавий иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида;
ўриндошлик асосида соатбай иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобида.
5. Педагог ходимларга ҳар ойлик устамалар қуйидаги миқдорларда ва самарадорлик мезонлари асосида белгиланиши мумкин:
а) ўқувчиларнинг мустақил назорат ишлари (кириш, оралиқ, якуний назорат) натижалари бўйича педагог ходим фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш. Самарадорлик мезонлари педагог дарс олиб борадиган барча синфларда барча ўқувчиларнинг ўртача баллари бўйича ҳисобланади. Бунда:
юқори натижалар (аъло) учун — асосий иш ҳақининг 100%;
яхши натижалар (яхши) учун — асосий иш ҳақининг 50% миқдорида устамалар белгиланади;
б) ўқувчиларнинг мустақил назорат ишлари якунлари (кириш, оралиқ, якуний назорат) бўйича педагог ходимнинг таълим бериш натижалари ижобий динамикасининг самарадорлик мезонлари кетма-кет икки назорат иши натижалари бўйича барча ўқувчиларнинг ўртача баллари ўртасидаги фарқ сифатида ҳисобланади. Бунда ижобий ўзгаришларнинг аниқ динамикаси (ўртача баллнинг 10% дан ортиқ ўсиши) — 50% таянч иш ҳақи сифатида белгиланади;
Ушбу устама педагог ходимнинг натижалари ушбу банднинг «а» кичик банди бўйича қўшимча ҳақ тўлаш учун етарли бўлмаган ҳолатда белгиланади;
в) ўқув йили якунларига кўра, барча Президент мактаблари ўқувчилари ўртасида ўқувчиларнинг мустақил назорат ишлари (якуний назорат) натижалари бўйича педагог ходим фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш. Самарадорлик мезонлари педагог дарс олиб борадиган синфларда барча ўқувчиларнинг ўртача баллари бўйича ҳисобланади. Бунда:
энг яхши натижа (1-ўрин) — асосий иш ҳақининг 60%;
иккинчи энг яхши натижа (2-ўрин) — асосий иш ҳақининг 40%;
учинчи энг яхши натижа (3–ўрин) — асосий иш ҳақининг 20% миқдорида устамалар белгиланади;
г) оралиқ ва якуний назоратлар учун синов материалларини ишлаб чиқиш:
1 та вариант учун — 15%;
2 та вариант учун — 20%;
3 та вариант учун — 25% миқдорида устамалар белгиланади;
д) ўқувчининг курс ёки лойиҳа ишига раҳбарлик қилинадиган ҳар бир лойиҳа иши учун — 25%;
е) ўқувчиларни қўшимча ва факультатив дарсларга жалб қилиш бўйича педагог (синф раҳбари) фаолиятининг фаоллиги. Ушбу кўрсаткич ўқитувчининг синф раҳбарлиги остида синфда ўқувчиларнинг умумий сонига факультатив, тўгараклар ва бошқа тизимли дарсларга қатнайдиган ўқувчиларнинг улуши сифатида ҳисобланади;
ж) педагогнинг инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи CEFR B2 ёки ундан юқори даражадаги, инглиз тили фани ўқитувчилари учун эса CEFR C1 ёки ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификати бўлса, асосий иш ҳақининг 60%;
(5-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
з) Times Нigher Education (TНE), QS World University Rankings университетлари рейтингига ёки педагогика бўйича миллий таълим ва/ёки илмий муассасалар илмий даражасига кўра ТОП-1000 рўйхатига киритилган етакчи хорижий таълим муассасаларининг дипломи мавжудлиги:
етакчи хорижий таълим муассасалари магистри дипломи ёки унга тенглаштирилган, миллий таълим ва/ёки илмий муассасаларнинг фан номзоди даражаси — лавозим маошининг 50%;
етакчи хорижий таълим муассасаларининг PhD даражаси ёки унга тенглаштирилган, миллий таълим ва/ёки илмий муассасаларнинг фан доктори даражаси — лавозим маошининг 100% ни ташкил этади.
Ушбу самарадорлик мезонлари учун устама педагогнинг (илмий жиҳатдан асосланган янги, илғор ўқитиш усулларини ишлаб чиқиш (жорий этиш) бўйича) фаол услубий ишларини кўзда тутади. Ўқитувчининг методологик ишининг қониқарсиз натижалари юзага келганда, устама бекор қилиниши мумкин. Анжуманларда маърузалар билан иштирок этмаслик, нашрларда мақолаларнинг ва ўқув-услубий ишланмаларнинг йўқлиги қониқарсиз натижа ҳисобланади;
и) Олимпиада ғолиблари ва совриндорларини тайёрлаш бўйича педагогнинг натижалари (устама миқдорини ҳисоблашнинг энг яхши учта совринли ўрни учун қўшимча тўловлар билан чекланган):
шаҳар миқёсида (1 — 3 ўрин учун)
1- ўрин учун — асосий иш ҳақининг 45%;
2-ўрин учун — асосий иш ҳақининг 30%;
3-ўрин учун — асосий иш ҳақининг 15%;
вилоят (ҳудудий) миқёсида:
1-ўрин учун — асосий иш ҳақининг 60%;
2-ўрин учун — асосий иш ҳақининг 40%;
3-ўрин учун — асосий иш ҳақининг 20%;
республика миқёсида (1 — 3 ўрин учун):
1-ўрин учун (олтин медаль) — асосий иш ҳақининг 100%;
2-ўрин учун (кумуш медаль) — асосий иш ҳақининг 75%;
3-ўрин учун (бронза медаль) — асосий иш ҳақининг 50%;
халқаро миқёсда (1 — 3 ўрин учун):
1-ўрин учун (олтин медаль) — асосий иш ҳақининг 200%;
2-ўрин учун (кумуш медаль) — асосий иш ҳақининг 175%;
3-ўрин учун (бронза медаль) — асосий иш ҳақининг 150%.
6. Педагог ходимларга бир марталик устама қуйидаги самарадорлик мезонлари асосида ва қуйидаги миқдорларда белгиланиши мумкин:
а) ўқитувчининг профессионал танловларда иштирок этиш натижаси:
шаҳар миқёсдаги мукофот — асосий маошнинг 50%;
республика миқёсидаги соврин — асосий иш ҳақининг 100%;
халқаро миқёсдаги соврин — асосий иш ҳақининг 150%;
б) умумий ўрта таълим соҳасидаги халқаро манбаларда (Scopus, WoS ёки аналог) индексланган журналларда мақола нашр этилиши — асосий иш ҳақининг 50% дан 200% гача.
республикада аккредитациядан ўтган журналларда — 50%. Ушбу банд бўйича журналларга қўйиладиган талаблар Вазирлик томонидан ҳар ўқув йили бошида белгиланади;
в) маърузачи сифатида умумий ўрта таълим соҳасидаги халқаро конференция ёки семинарда маърузачи сифатида иштирок этиш — асосий иш ҳақининг 100%.
7. Маъмурий-бошқарув ходимларига ойлик устамалар қуйидаги самарадорлик мезонлари асосида ва қуйидаги миқдорларда белгиланиши мумкин:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
а) раҳбар ходимнинг инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи CEFR B2 ёки ундан юқори даражадаги миллий ва халқаро тан олинган сертификати бўлса, асосий иш ҳақининг 60%;
(7-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
б) етакчи хорижий таълим муассасаларининг дипломи (ТОП-1000 рўйхатига киритилган Times Нigher Education (TНE), QS World University Rankings) ёки педагогика ёхуд бошқарув (маъмурият) бўйича миллий таълим ва/ёки илмий муассасаларнинг илмий даражаси мавжудлиги:
етакчи хорижий таълим муассасалари магистри дипломи ёки унга тенглаштирилган, миллий таълим ва/ёки илмий муассасаларнинг фан номзоди даражаси — лавозим маошининг 50%;
етакчи хорижий таълим муассасаларининг PhD даражаси ёки унга тенглаштирилган, миллий таълим ва/ёки илмий муассасаларнинг фан доктори даражаси — лавозим маошининг 100% ни ташкил этади.
в) мустақил назорат ишлари (кириш, оралиқ, якуний назорат) натижалари бўйича Президент мактаби ўқувчиларининг ўзлаштириш натижаларини баҳолаш. Ишлаш мезонлари барча мактаб ўқувчиларининг ўртача балли:
юқори натижалар (аъло) — асосий иш ҳақининг 60%;
яхши натижалар (яхши) — асосий иш ҳақининг 30%;
г) ўқитувчилар учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш ва ўқувчиларни мактабда ўқитиш. Ушбу кўрсаткич мактабда таълим жараёнини сифатли ташкил этишни ҳисобга олади, шу жумладан ўқув жараёнида иштирокчилар томонидан раҳбарият фаолиятини баҳолаш:
таълим жараёнларини юқори даражада сифатли ташкил қилиш — асосий иш ҳақининг 60%;
таълим жараёнларини яхши даражада сифатли ташкил қилиш — асосий иш ҳақининг 30%;
д) Президент мактаблари рейтинги натижалари. Рейтинг кўрсаткичлари ҳисобининг тартиби ва мезонлари вазирлик томонидан белгиланади:
8. Маъмурий-бошқарув ходимларига бир марталик тўловлар қуйидаги самарадорлик мезонлари ва миқдорларда белгиланиши мумкин:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
a) умумий ўрта таълим соҳаси бўйича мақола нашр этиш:
республика журналларида — 50%;
халқаро базаларда индексланган, тақриз қилинган журналларда — асосий иш ҳақининг 50% дан 200% гача (журнал факторининг импактига қараб). Ушбу банд бўйича журналларга қўйиладиган талаблар вазирлик томонидан ҳар ўқув йили бошида белгиланади;
б) умумий ўрта таълим соҳасига анжуман ёки семинарда маъруза қилиш;
вилоят (шаҳар) ёки республика анжуманларида — 50% (маърузачи сифатида);
халқаро анжуманда — 100% (маърузачи сифатида).
9. Ўқув-ёрдамчи ходимларга ойлик устама ҳақи қуйидаги самарадорлик мезонлари ва миқдорлари асосида белгиланиши мумкин:
а) ўқув-ёрдамчи ходимнинг инглиз тилини билиш даражасини белгиловчи CEFR B2 ёки ундан юқори даражадаги миллий ва халқаро тан олинган сертификати бўлса, асосий иш ҳақининг 50%;
(9-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
б) етакчи хорижий таълим муассасаларининг дипломи (Times Нigher Education (TНE), QS World University Rankings университетлари рейтингига ТОП-1000 рўйхатига киритилган) ёки мутахассислиги бўйича миллий таълим ва/ёки илмий муассасаларнинг илмий даражаси мавжудлиги:
етакчи хорижий таълим муассасалари магистри дипломи ёки унга тенглаштирилган, миллий таълим ва/ёки илмий муассасаларнинг фан номзоди (фалсафа доктори (PhD)) даражаси — лавозим маошининг 50%;
етакчи хорижий таълим муассасаларининг PhD даражаси ёки унга тенглаштирилган, миллий таълим ва/ёки илмий муассасаларнинг фан доктори (DSc) даражаси — лавозим маошининг 100% ни ташкил этади.
3-боб. Ҳисоблаш тартиби
10. Рағбатлантирувчи (қўшимча) тўловларни белгилаш бўйича таклифлар Президент мактаблари ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) аъзолари томонидан ўрганиб чиқилади.
Ишчи гуруҳ 5 кишидан кам бўлмаган таркибда Президент мактаби Ижрочи директори буйруғи билан тасдиқланади. Ишчи гуруҳ хулосаси Президент мактаби директорига рағбатлантирувчи тўловларни тўлаш тўғрисида буйруқ чиқариш учун киритилади.
Ишчи гуруҳ аъзоларининг йиғилиш баёни ҳар чоракда, алоҳида ҳолларда эса зарур бўлганда ўтказилади.
Ишчи гуруҳ йиғилиши Ишчи гуруҳ аъзоларининг камида 80 фоизи иштирок этадиган бўлса, овоз беришга эга (кворум) ҳисобланади.
Ходимларни рағбатлантирувчи (қўшимча) тўловлар миқдорларини белгилаш тўғрисидаги қарор Ишчи гуруҳ аъзоларининг очиқ овоз беришлари орқали амалга оширилади. Қарор овоз берувчи (кворум) иштирокчиларининг камида учдан икки қисми иштирокида қабул қилинади.
Меҳнат шартномаси бекор қилиниши (ходим ўз иш фаолиятида қонунни бузганлиги туфайли ишдан озод этилган ҳолатлардан ташқари), бошқа ишга ўтиши ва бошқа ҳолатлар муносабати билан тўлиқ вақт ишлаб берилмаган бўлса, бир марталик тўлов Президент мактаби Ижрочи директори билан келишилган ҳолда тўланади.
Президент мактаби ходимларига қонунчилик ҳужжатларида ва Президент мактаби жамоа шартномасида назарда тутилган бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тўланиши мумкин.
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Битта ходимга бажарилган ишлар миқдори ҳисобга олинган ҳолда ва ушбу Низомнинг талабларига мувофиқ бир вақтнинг ўзида бир нечта рағбатлантириш тўловлари турларини белгилашга рухсат этилади.
Ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш масалалари Ишчи гуруҳ томонидан баённома кўринишида Президент мактаби Ижрочи директорига тақдим этилади.
Президент мактаби директорини рағбатлантириш ва қўшимча устама ҳақи белгилаш агентлик директори томонидан амалга оширилади.
(10-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
Агентлик рағбатлантириш ва қўшимча устама ҳақи белгилаш тўғрилигини назорат қилади ва бунинг учун жавобгар ҳисобланади.
(10-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
11. Президент мактаблари ходимларини рағбатлантириш ва қўшимча устама ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан, Агентлик ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
12. Ҳар йили 20 декабрга қадар Президент мактаблари Агентликка келгуси йил учун харажатлар сметаси лойиҳасини тегишли асос ва ҳисоб-китоблари билан тақдим этади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
13. Президент мактаблари ҳар чоракда белгиланган тартибда Агентликка ушбу маблағлардан фойдаланганлиги бўйича ҳисобот тақдим этади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
14. Рағбатлантириш ва устама ҳақ ойлик маоши билан бирга бир вақтда тўлаб берилиши мумкин.
15. Ишчи гуруҳ Президент мактаблари ходимларига устама ҳақ белгилаш ва рағбатлантириш бўйича ҳужжатлар (билдирги, буйруқ ва бошқалар) тайёрланиши ва кўриб чиқилишини таъминлайди.
Talabgorning doimiy yashash joyining to‘liq manzilini ko‘rsating (viloyat, shahar, tuman, qishloq, ko‘cha, uy, xonadon)
Yashash joyi va to‘liq manzili
Talabgorning yashash joyining to‘liq manzilini ko‘rsating (viloyat, shahar, tuman, qishloq, ko‘cha, uy, xonadon)
Tug‘ilganlik haqidagi guvohnoma seriyasi va raqami
(Talabgorning tug‘ilganlik haqidagi guvohnomasining seriyasi va raqamini ko‘rsating)
Tug‘ilgan sanasi
(Talabgorning tug‘ilgan kuni, oyi, yiliniko‘rsating)
Ta'lim tili
(Talabgorning ta'lim tilini ko‘rsating)
Sinf rahbari F.I.O. va telefon raqami
(Talabgorning sinf rahbarining F.I.O va telefon raqamini ko‘rsating)
Maktabning to‘liq nomi va manzili, telefon raqami
Ota-onaning SMS xabar olishi uchun telefon raqami (kodi bilan)
(qabulga oid ma’lumotlar ko’rsatilgan telefon raqamga sms xabar orqali etkaziladi)
Qo'shimcha telefon raqam (kod bilan)
*Ota-onalar (qonuniy vakillari) haqida ma'lumot:
Qarindoshligi
F.I.O.
Pasport ma'lumotlari (pasport seriyasi va raqami, qachon va kim tomonidan berilgan)
Yashash manzili, telefon raqami
Ota-onalardan biri yoki ularning o`rnini bosuvchi shaxs
SMS — xabarnoma uchun telefon raqami (kod bilan)
Qo'shimcha telefon raqami (kod bilan)
Mening farzandim Prezident maktabida o’qish uchun kirish imtihonlarida ishtirok etishiga ruxsat berishingizni so'rayman.
Prezident maktabi maktab-internat shaklida tashkil etilishi to’grisida ma’lumot oldim hamda farzandim 5 kun (dushanba-juma) kunlari davomida maktab hududida qolib o'qishiga qarshi emasman.
Men taqdim etgan barcha ma'lumotlarning to'liq va haqqoniy ekanligini tasdiqlayman.
Bila turib yolg'on yoki to'liq bo'lmagan ma'lumotlarni taqdim etish farzandimning natijalarni e'lon qilishdan oldin istalgan bosqichda tanlovdan chiqarilishiga olib kelishidan habardorman.
Farzandimning shaxsiy ma'lumotlarini, tanlovda ishtirok etish jarayonida Prezident maktabi tomonidan olingan tanlov natijalarini, qabul komissiyasi a'zolari, xorijiy hamkorlar, davlat organlari, ekspertlar va boshqa manfaatdor tashkilotlarga topshirilishiga, shuningdek, tanlov natijalarini Prezident maktablarining rasmiy veb-saytiga joylashtirilishiga e'tiroz bildirmayman.
Kirish imtihonlarining natijalari qayta ko'rilmaydi, test sinovlari yakunida imtihon materiallari talabgorlarga berilmaydi.
____________________________
Imzo
______________
Ota-onalardan biri yoki ularning o`rnini bosuvchi shaxsning (F.I.O)
20____yil «___»_______________
Maktab direktori_______________
Imzo
______________
M.O‘. 20____yil «___» _________
* O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 05.09.2018 yildagi PF-5538-son Farmoni, «Axborot erkinligi prinsiplari va kafolatlari to'g'risida»gi O‘zbekiston Respublikasi Qonunining qoidalariga, O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 15.03.2017 yildagi 140-son qaroriga asosan ta'lim muassasasi rahbari berilgan axborotning haqoniyligi uchun shahsan javob beradi;
** Ushbu ma’lumotnoma Prezident maktabiga talabgorlarning ota-onalaridan biri yoki ularning o‘rnini bosuvchi shaxsning arizasi hisoblanadi;
*** Maktab direktoriga: Ota-onalarni sarson qilishga va buyruqbozlikka yo‘l qo‘ymaslik ma’lumot uchun qabul qilinsin.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 130-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2019 й., 09/19/526/3338-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6269/0704-сон, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 02.06.2023 й., 09/23/214/0323-сон; 01.03.2025 й., 09/25/130/0199-сон; 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)