|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.03.2019
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси — Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ҳамда Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги ва Коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 февралдаги 180-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг функционал вазифалари тўғрисидаги ҳамда Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 2 июлдаги ПҚ-3825-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси — Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси бир ҳафта муддатда Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти ҳамда Коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимотини тасдиқласин.
3. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 15 декабрдаги 989-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси — Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ҳамда Коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 1 мартдаги 151-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 25 июль,
579-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 июлдаги 579-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси — Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 2 июлдаги ПҚ-3825-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси — Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбарининг (кейинги ўринларда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари деб аталади) функционал вазифаларини белгилайди.
2. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.
3. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
4. Бош вазир биринчи ўринбосарининг фаолияти ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, коммунал хўжалиги тизимини ривожлантириш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини, транспорт коммуникацияларини модернизациялаш, капитал қурилишда ислоҳотларни, пудрат ишлари дастурларини изчил амалга ошириш, қурилиш ишлари ва архитектура ишлари сифатини назорат қилиш, қурилиш индустриясини ривожлантириш масалаларини ҳал этишга йўналтирилган.
5. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига киради.
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.
2-боб. Бош вазир биринчи ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функционал мажбуриятлари
6. Қуйидагилар Бош вазир биринчи ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилишининг самарадорлиги доимий ва тизимли асосда ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини таъминлаш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш бўйича асосли таклифлар тайёрлаш;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан, илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг марказий аппарати, унинг бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тегишли хизматлари билан яқин ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идоралар, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари» ижросининг бориши устидан, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш йўли билан тизимли назоратни таъминлаш;
кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, Комплекс, шунингдек, унинг таркибига кирадиган вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларининг ходимлари малакасини ошириш ва Комплексда кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш.
7. Қуйидагилар Бош вазир биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таҳлил қилиш соҳасида:
Қорақалпоғистон Республикасини, вилоятларни, Тошкент шаҳрини, шаҳарлар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденциялари ва даражасини комплекс таҳлил қилиш, мавжуд номутаносибликлар, захираларни ва ишлаб чиқаришга жалб этилмаган минерал-хом ашё ресурсларини, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш;
асосий иқтисодий кўрсаткичлар динамикасининг, таркибий ва институционал қайта ўзгартиришларнинг, маҳаллий бюджетлар ижросининг тизимли мониторингини олиб бориш;
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бажарилиши мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, уларни тезкор ҳал этиш бўйича таклифлар киритган ҳолда уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни аниқлаш;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, бошқа ҳудудий дастурларни мониторинг ва таҳлил қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолашнинг самарали методикалари ва индикаторларини жорий этиш;
ҳудудларнинг иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини ривожлантиришнинг ҳолати бўйича комплекс таҳлилий материалларни, шунингдек ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, қабул қилинган ҳудудий дастурларга тузатишлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларнинг ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш;
б) ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ишлаб чиқиладиган иқтисодий кўрсаткичлари, шу жумладан ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат ва қишлоқ хўжалиги, инвестициялар, савдо айланмаси, экспорт, истеъмол нархлари индекси, бандлик кўрсаткичлари асосланганлигини эксперт жиҳатидан баҳолаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик устувор вазифаларидан келиб чиқиб, шунингдек ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасини, вилоятларни, Тошкент шаҳрини, шаҳарлар ва туманларни комплекс ва жадал ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
ҳудудлар иқтисодиётининг барқарорлигини ва мувозанатли фаолият кўрсатишини таъминлаш, ҳар бир ҳудуднинг минерал-хом ашё ресурсларидан, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини кенгайтириш, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг субвенциявийлигини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда ҳудудларнинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, минерал-хом ашё ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини саноат йўли билан чуқур қайта ишлаш бўйича янги юқори технологик ишлаб чиқаришларни барпо этиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва шу асосда экспортга етказиб бериладиган маҳсулотлар ҳажми ва турларини кўпайтириш бўйича дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг, таркибий қайта ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва минтақа иқтисодиётини диверсификациялашнинг жорий, ўртача муддатли ва узоқ муддатли дастурларини, шу жумладан минтақавий инвестиция дастурларини, саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурларини, маҳаллийлаштириш дастурини, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурларини, иш ўринлари ташкил этиш ва бандликни таъминлаш дастурларини, қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш, айниқса пахта толаси ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича дастурларни, хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурларини ҳамда бошқа ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишни ташкил этиш;
шаҳарлар, туманлар, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетлари параметрлари билан боғлиқликда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ишлаб чиқилаётган дастурларини молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилаш;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, давлатнинг мақсадли дастурлари, қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, «йўл хариталари», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
республика ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш, ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантириш ва модернизация қилиш, иқтисодиётдаги, энг аввало, саноат ва қишлоқ хўжалигидаги таркибий қайта ўзгартиришлар бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
фаол тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, бизнес-субъектларни динамик ва барқарор ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилишга ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатларини таъминлаш учун ҳудудий бошқарув органлари масъулиятини оширишга кўмаклашиш;
ҳудудлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланишини ташкил этиш;
в) аҳоли ҳаёти сифати ва даражасини ошириш соҳасида:
демографик жараёнларни ва ҳудудлар аҳолиси жинс ва ёш таркибини, аҳоли бандлиги, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт тармоқларининг даражаси ва тузилмасини, аҳоли ҳаёти даражасини, шунингдек маданий-маърифий ишлар соҳасида ишларнинг ҳолатини тизимли таҳлил қилиш;
жойларда, айниқса қишлоқ жойларда аҳолининг бандлиги ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда меҳнат бозорини ривожлантириш ва бошқариш, демографик омилларни ва ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этиш, ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига аҳолининг айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
аҳоли даромадлари ўсишини таъминлаш, харид қобилияти даражасини ошириш ва ички истеъмол бозорини тўлдириш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
аҳолига тиббий, таълим ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида мутахассислар номенклатурасини такомиллаштириш ва ўзгартириш, шунингдек олий маълумотли мутахассисларга бўлган ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини тубдан ошириш, сифатли ичимлик сув ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими, аҳоли пунктларини ободонлаштириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, арзон ва қулай уй-жой билан таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт тармоқларини ривожлантириш дастурлари, аҳоли бандлигини таъминлаш, арзон ва қулай уй-жой қуриш дастурлари амалга оширилиши, шунингдек демографик жараёнлар динамикаси ва аҳоли ҳаёти даражаси, амалга ошириладиган маданий-маърифий ишларнинг ҳолати ва натижалари тўғрисида таҳлилий материаллар тайёрлаш;
аҳолининг электр энергияси, табиий газ ва кўмир билан таъминланганлигини узлуксиз таъминлашнинг ҳолатини ўрганиш ва таклифлар киритиш;
г) аҳоли билан ўзаро ҳамкорлик ва мулоқот қилиш соҳасида:
муҳим иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, шунингдек ҳудудларни янада ривожлантириш масалалари бўйича аҳолининг фикрлари ва қонуний талабларини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
аҳолининг фикрини ва қонуний талабларини таҳлил қилиш асосида тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда уларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирларни, шунингдек қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, зарур ҳудудий дастурларни қабул қилиш ёхуд амалдаги дастурларга тузатишлар киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
аҳоли билан ўзаро ҳамкорлик ва мулоқот қилишни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш масалалари бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини таҳлил қилиш;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар ва таклифларни ишлаб чиқиш;
д) Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш соҳасида:
вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегара бўйи муаммоларини ҳал қилиш, нолегал миграция, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотлар олиб кирилишининг олдини масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикасининг чегара бўйида юзага келиши мумкин бўлган вазиятнинг ҳар томонлама ва чуқур ўрганилишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини белгилаш, ўзгартириш, муҳандислик-техник жиҳатдан жиҳозлаш, шунингдек чегара бўйи муаммоларини ҳал қилиш бўйича ишларни самарали ташкил учун зарур шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар кўриш;
халқаро ҳамкорлик, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш масалалари бўйича архив, картография материалларини ва бошқа материалларни йиғиш, умумлаштириш, туркумлаш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш бўйича комплекс ишларни ташкил этиш;
е) коммунал хўжалиги соҳасида:
коммунал хўжалиги соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ривожлантиришнинг прогнозлари ва энг муҳим дастурлари ишлаб чиқилишини ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш;
коммунал соҳада мониторингни таъминлаш, ушбу соҳадаги ҳолат ва вазиятни таҳлил этиш, коммунал хизмат кўрсатишдаги сифат ўзгаришларини ва уни ривожлантириш тенденцияларини баҳолаш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш, коммунал хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, «йўл хариталари»ни, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ижро этиш бўйича фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга ва коммунал хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантиришга доир вазифаларнинг комплекс ҳал этилишини ташкил қилиш;
коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, тармоққа хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари билан биргаликда коммунал хизмат кўрсатиш учун тарифлар ошганда аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини ҳимоя қилишни назарда тутувчи механизмларни ишлаб чиқиш;
сув таъминоти ва канализация тизимини янада ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш, аҳоли пунктларини ривожлантириш схемаларига ва бош режаларга мувофиқ сув таъминоти, канализация объектларини ривожлантириш, модернизациялаш ва реконструкция қилишга доир дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш, сув таъминоти ташкилотлари фаолияти мувофиқлаштирилиши ва бошқарилишини таъминлаш;
сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва коммунал соҳа ташкилотларида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари билан биргаликда уй-жой-коммунал хўжалиги объектларини замонавий ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлашни, қурилиш-монтаж ишлари таннархини пасайтиришни таъминловчи замонавий ва сифатли маҳаллий қурилиш материалларини кенг қўллашни назарда тутувчи механизмларни ишлаб чиқиш;
арзон кўп квартирали уй-жойлар, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш давлат дастурларини амалга ошириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш, кўп квартирали, шу жумладан эскириб кетган ва авария ҳолатидаги уй-жойлар ҳолатини хатловдан ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш;
кўп квартирали уй-жойларнинг ёндош ҳудудларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативларга мувофиқ сақлаш ишларини ташкил этиш, кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш, улардан фойдаланиш, мажбурий бадаллар ва фойдаланиш харажатларини, кўп квартирали уйлардан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидалари ва нормаларини белгилашга доир талабларга риоя этилишини назорат қилиш;
иссиқлик таъминоти тизимларини ривожлантириш, ҳудудларни ободонлаштиришга доир дастурий ҳужжатларнинг сифатли бажарилишини назорат қилиш, ушбу соҳа ташкилотлари фаолияти мувофиқлаштирилиши ва бошқарилишини таъминлаш;
ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини, уй-жой-коммунал хўжалиги методологиясини ҳисобга олган ҳолда уй-жой-коммунал хўжалиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
уй-жой-коммунал соҳа учун кадрлар тайёрлаш, хорижда ўқув стажировкалари ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, дастурий маҳсулотларни, идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини жорий этиш юзасидан таклифлар киритиш;
ж) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида:
атроф-муҳит сифат ҳолатининг кафолатли даражасига эришишга, табиатни муҳофаза қилишга, инсоннинг яшаш муҳити сифатида биосферанинг ва унинг экологик тизимлари барқарорлигини сақлаб қолишга ва одамларнинг экологик хавфсизлиги, инсон ва унинг бўлғуси авлодлари генофонди тўғрисида ғамхўрлик қилишга йўналтирилган давлат сиёсатини амалга ошириш;
табиий ресурсларни сақлаш ва улардан оқилона фойдаланиш юзасидан экологик назорат соҳасида махсус ваколатли давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектларнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлик қилишини мувофиқлаштириш;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқларини, «йўл хариталари»ни, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини бажариш юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти ва ўзаро ҳамкорлиги самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклашнинг устун даражадаги иқтисодий усулларини кенг қўллаш, ҳамма жойда ресурсларни тежайдиган, кам чиқитли ва чиқитсиз замонавий инновацион технологияларни жорий этишни рағбатлантириш асосида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини комплекс бошқаришни ташкил этиш чора-тадбирларини, шунингдек, хўжалик фаолиятининг атроф табиий муҳитга нохуш таъсирини пасайтириш ва олдини олиш бўйича аҳолининг экологик хавфсизлигини кафолатлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш;
чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, республикада санитария ва экология вазиятини яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва саломатлигига, атроф-муҳитга зарарли таъсирини бартараф этиш, чиқиндиларнинг ҳосил бўлишини қисқартириш ва хўжалик фаолиятига жалб этилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, барқарор ривожланиш мақсадида экологик таълим ва таълим, шунингдек, экологик билимларни тарғиб қилиш соҳасида табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва норматив-методик базани такомиллаштириш;
табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг сўзсиз ва сифатли бажарилишига йўналтирилган узоқ муддатли, ўрта муддатли ва қисқа муддатли республика ва ҳудудий экологик дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек, биологик ресурсларни сақлаш, қайта тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш ишларини мувофиқлаштириш;
фуқароларни атроф-муҳитга, унинг ресурсларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш, табиат тўғрисидаги билимларни тарғиб қилиш ва ёйиш, экологик таълим даражасини ошириш, шунингдек, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва чиқиндилар билан ишлаш соҳасида қонун бузилишларини профилактика қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлари масалаларида жамоатчилик ва фуқаролик жамияти иститутлари билан яқиндан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
экологик муаммоларни ҳал этишда минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
з) транспорт соҳасида:
транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;
транспорт ва транспорт коммуникацияларининг барча турлари фаолияти мониторингини таъминлаш ҳамда таҳлил этиш ва ушбу соҳаларда давлат сиёсатини, бошқарув шакллари, усуллари ва тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
транспорт соҳасининг фаолият кўрсатиши ва транспорт коммуникацияларини ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;
йўловчилар ва юк ташишни мақбуллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш ва уни оқилона ташкиллаштириш, транспорт коммуникацияларини жадал ривожлантириш ҳамда уларнинг барқарор фаолият кўрсатиши, транспортда ташиш ва трансмиллий транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш вазифалари комплекс ҳал этилишини ташкил этиш;
транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳаси фаолияти масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
рақобат муҳитини шакллантириш, транспорт хизматлари бозоридан тенг фойдаланилишини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
транспорт хизматларига ҳақ тўлаш бўйича аҳолининг ижтимоий ночор қатламларига бериладиган имтиёзларнинг мавжуд тизимини таҳлил қилиш ва уларни унификация қилишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
транспорт тармоғи корхоналарида фойдаланиладиган, маҳаллийлаштириш даражасини янада оширишни ва саноат маҳсулотларининг янги турлари ўзлаштирилишини таъминловчи бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришга доир лойиҳалар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш;
транспорт ва транспорт коммуникациялари тизимини янада ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
хусусийлаштириш жараёнларига потенциал инвесторларни жалб этиш, шу жумладан транспорт корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини потенциал инвесторларга сотиш йўли билан жалб этиш, шу асосда транспорт паркини модернизациялаш ва янгилашни таъминлашни чуқур ўрганиш ва эксперт баҳолашни ўтказиш;
транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастури амалга оширилиши мониторингини таъминлаш ва таҳлил қилиш;
автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурлари ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш;
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш сифати назорат қилинишини мувофиқлаштириш;
автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурларининг бажарилиши учун энергия ресурслари билан таъминлашни мувофиқлаштириш;
йўл ишлари молиялаштирилишини мувофиқлаштириш;
кўмир қазиб олиш, сотиш ва уни ташиш дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;
аҳолини, иқтисодиёт тармоқларини ва ижтимоий соҳани кўмир хом ашёси билан зарур миқдорда ўз вақтида таъминлаш;
и) қурилиш соҳасида:
шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида, шунингдек капитал қурилиш ва пудрат ишлари дастурлари соҳасида ислоҳотларнинг ва сиёсатнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;
шаҳарсозлик фаолиятида ва капитал қурилишда, муҳим халқ хўжалиги объектлари қурилишида, шу жумладан ижтимоий соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектлари қурилишида пудрат ишларини ташкил этиш соҳасида мониторингни таъминлаш ҳамда ҳолат ва вазиятни таҳлил қилиш;
шаҳарсозлик фаолиятини ривожлантириш масалалари ва капитал қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
қурилиш комплексини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, капитал қурилишда бошқарув тизимига ва хўжалик муносабатларига бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш, арзон уй-жойлар қуриш, бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
шаҳарсозлик фаолияти ва капитал қурилишнинг норматив-техник ва ахборот базасини янгилаш ва такомиллаштириш, лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларининг замонавий усулларини жорий этиш ишларини ташкил қилиш;
объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларини шакллантириш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш даражасини ошириш ҳамда тартибини такомиллаштириш;
лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш юзасидан буюртмаларни жойлаштиришда янги самарали механизмларни жорий этиш ва танлов савдолари ўтказиш даражасини ошириш, шунингдек шартномавий муносабатларнинг ролини кучайтириш;
шаҳарларда ва қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой қуриш бўйича дастурий ҳужжатларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
инновация технологияларини ва монтажнинг илғор тизимларини жорий этиш, шунингдек ихтисослаштирилган қурилиш-монтаж ишларини индустриялаштириш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш асосида уларни ташкил этишни такомиллаштириш йўли билан махсус ва монтаж ишларини ташкил этиш даражасини оширишга доир чора-тадбирларнинг бажарилишини таҳлил қилиш;
йирик ихтисослаштирилган қурилиш пудрат ташкилотларини шакллантириш дастурини амалга ошириш ҳамда Қурилиш-пудрат ташкилотларининг реестрини юритиш ишларини мувофиқлаштириш;
хусусийлаштириш жараёнларига потенциал инвесторларни жалб этиш, шу жумладан пудрат ташкилотлари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга сотиш йўли билан жалб этишни чуқур ўрганиш ва эксперт баҳолашни ўтказиш;
пудрат ташкилотларида корпоратив бошқарувнинг замонавий методлари жорий қилинишини ташкил этиш, ишлаб чиқариш, моддий-техника, молия ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
капитал қурилиш соҳасида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
капитал қурилиш ва архитектура соҳасида хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастури амалга оширилиши мониторингини таъминлаш ва таҳлил қилиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек уларнинг ҳудудий ва идоравий мансуб бўлинмалари томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ҳукумат комиссиялари ва кенгашлар қарорларига риоя этилишини назорат қилиш;
ваколатли давлат органлари томонидан лойиҳа-қидирув ташкилотларининг объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини сифатли тайёрлаш ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир фаолияти мониторинги олиб борилишини ва назорат қилинишини ташкил этиш;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан шаҳарсозлик ечимларининг самарадорлигини ошириш, аҳоли пунктлари бош режаларининг асосий параметрларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
белгиланган талаблар бузилган ҳолда амалга оширилаётган шаҳарсозлик фаолиятини белгиланган тартибда чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тақиқлаш чораларини кўриш;
шаҳарсозлик субъектлари томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг амалга оширилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш;
объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашда техник шартлар ва регламентларга риоя этилиши, буюртмачилар (қурувчилар) томонидан лойиҳалаштириш, қурилиш сифати устидан техник назорат, шунингдек муаллифлик назорати амалга оширилиши ҳолатини ўрганиш;
ваколатли давлат органлари томонидан архитектура ва қурилиш соҳасида рухсат берувчи тартиб-таомилларни амалга оширишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
ноқонуний қурилишнинг, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланишнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;
қурилиш-монтаж ишлари ва зарур архитектура-қурилиш назорати сифати юзасидан қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларининг тизимли мониторингини амалга ошириш;
қурилишда илғор технологиялар ва замонавий маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда янги конструктив ечимлар қўлланилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш, қурилишнинг юқори сифатини ва таннархини пасайтиришни таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритиш;
ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмларни ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини ўрганиш;
к) қурилиш индустрияси соҳасида:
қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;
қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатида мониторингни таъминлаш ва ишларнинг ҳолатини таҳлил қилиш;
қурилиш индустриясини ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш, қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатида бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш, шунингдек ушбу соҳаларда хусусий ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
қурилиш материаллари саноатини янги технологиялар, қурилиш асбоб-ускуналари, техника, материаллар билан таъминлашнинг комплекс дастурларини шакллантиришни таъминлаш;
қурилиш материалларининг илғор турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, қурилиш индустрияси корхоналарида замонавий технологияларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
қурилиш индустрияси корхоналарида фойдаланиладиган, маҳаллийлаштириш даражасини янада оширишни ва саноат маҳсулотларининг янги турлари ўзлаштирилишини таъминловчи бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришга доир лойиҳалар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш;
хусусийлаштириш жараёнларига потенциал инвесторларни жалб этиш, шу жумладан қурилиш индустрияси корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини потенциал инвесторларга сотиш йўли билан жалб этишни чуқур ўрганиш ва эксперт баҳолашни ўтказиш;
қурилиш индустриясини янада модернизациялаш ва диверсификациялаш, биринчи навбатда, ташқи бозорларда рақобатбардошли экспортбоп ва импортнинг ўрнини босадиган тайёр маҳсулотлар турларини маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш негизида ишлаб чиқаришни кўпайтириш ишларини ташкил этиш;
потенциал хорижий инвесторларни кенг жалб этган ҳолда ишлаб чиқаришга замонавий илғор, энергиядан самарали фойдаланадиган ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш, шу асосда тармоқнинг экспорт потенциалини ошириш, ана шундай маҳсулотларни импорт қилишни босқичма-босқич қисқартириш ишларини ташкил этиш;
қурилиш индустрияси корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
қурилиш индустрияси корхоналарида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
қурилиш индустрияси корхоналарини жадал ривожлантириш учун хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича дастурий маълумотларнинг амалга оширилишини таҳлил қилиш;
л) «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
«йўл хариталари»га киритиш учун мутасаддилик қилинаётган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлашни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифида ва республика ҳудудларига сафарида Комплекс ваколатига кирувчи масалалар бўйича тасдиқланган «йўл хариталари»нинг бажарилиши тизимли назоратини мувофиқлаштириш;
«йўл хариталари» амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарларининг ҳисоботлари, муфассал ахборотлар, материаллар тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш.
8. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг марказий аппарати, унинг таркибий бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан республиканинг тегишли ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотларнинг устувор вазифалари ва дастурлари бажарилишини мувофиқлаштириб боради;
Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига раҳбарлик қилади;
Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегара бўйи муаммоларини ҳал қилиш, нолегал миграция, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотлар олиб кирилишининг олдини олиш масалаларини мувофиқлаштиради;
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига ҳамда Коммунал соҳа, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментига бевосита раҳбарлик қилади;
Комплекс юритувига кирадиган масалалар бўйича мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг Вазирлар Маҳкамаси қарорини талаб қиладиган масалалар бўйича таклифлари кўриб чиқилишини ташкил этади;
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари тадбирлари сўзсиз ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлашга йўналтирилган олдини олувчи чоралар кўради;
мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларидаги ва бошқа ташкилотлардаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган лавозимларга номзодлар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда киритади;
Комплекс юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлайди;
қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг экспертизадан ўтказилишини ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан ҳамкорлик қилади;
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқларининг, «йўл хариталари»нинг, Ҳукумат қарорларининг ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига ҳамда Коммунал соҳа, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш,транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментининг департамент мудири, мудир ўринбосари, шуъба мудирлари, бош ва етакчи мутахассислари лавозимларига кадрлар танлашни Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда амалга оширади;
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига ҳамда Коммунал соҳа, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш,транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментининг департамент мудири, мудир ўринбосари, шуъба мудирлари, бош ва етакчи мутахассислари ҳамда инспекторларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментида ҳамда Коммунал соҳа, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш,транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаментида ва тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларида лавозимларга кадрларни танлаш ва таъсирчан кадрлар захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил қилади.
9. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари тегишли комиссиялар (кенгашлар)га раҳбарлик қилади, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири бошчилик қиладиган комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини, уларнинг қарорлари бажарилишини ташкил этиш, натижалари юзасидан назоратни таъминлайди.
3-боб. Бош вазир биринчи ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
10. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари коллегиал органларининг мажлисларида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқлари бўйича — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг Комплекс бошқарадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушадиган ҳужжатларни, зарурат бўлганда, пухта ишлаш учун қайтариш.
Бош вазир биринчи ўринбосарининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари унинг томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
Бош вазир биринчи ўринбосарининг ўзи бошқарадиган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.
11. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари:
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функцияларнинг зарур даражада ва сифатли бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Комплекс ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
қонунларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бош вазирнинг биринчи ўринбосари олдига бевосита қўйилган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
раҳбарлик қилинаётган Комплексдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Комплекс ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
юқори даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Комплекс ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатининг ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиниши, ҳудудларни ривожлантиришнинг инвестициявий (давлат) дастурлари шакллантирилиши, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларининг ташкил этилиши ва ҳал қилиниши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши ҳамда улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғланиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши таъминланиши учун жавоб беради.
4-боб. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари фаолиятини ташкил этиш
12. Бош вазир биринчи ўринбосарининг ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг иш режаси асосида ташкил этилади.
Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланади.
13. Бош вазир биринчи ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорларининг мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш йўли билан, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати, Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш,транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси мажлисларида ҳисоботларни эшитган ҳолда ташкил этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 июлдаги 579-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси аппарати деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
2. Департамент фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига бўйсунади, айни вақтда Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
5. Департамент ўз фаолиятини:
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари;
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича — Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, тижорат банклари ҳамда бошқа вазирликлар, идоралар, ташкилотлар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги, шунингдек, туманлар ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари фаолияти масалалари бўйича — Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати;
Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш, нолегал миграция, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотлар олиб кирилишининг олдини масалалари бўйича — Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Давергеодезкадастр», Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, «Ўзархив» агентлиги, бошқа вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Департаментга ушбу Низомга мувофиқ юкланган вазифалар ва функциялар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари аппаратларининг тегишли ахборот-таҳлил гуруҳлари ва бошқа таркибий бўлинмалари орқали амалга оширилади.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари аппаратларининг ахборот-таҳлил гуруҳлари ва ташкилий-назорат гуруҳлари (ижро интизоми борасида) тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимларига ва Департаментга ҳисобот берадилар.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари аппаратларининг ахборот-таҳлил гуруҳлари раҳбарлари лавозимга Бош вазирнинг биринчи ўринбосари билан келишган ҳолда, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тайинланади.
2-боб. Департамент фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
7. Қуйидагилар Департамент фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилишининг самарадорлиги доимий ва тизимли асосда ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини таъминлаш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш бўйича асосли таклифлар тайёрлаш;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан, илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг марказий аппарати, унинг бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тегишли хизматлари билан яқин ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идоралар, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари ҳамда ва Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, «йўл хариталари» ижросининг бориши устидан тизимли назоратни таъминлаш;
кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, Департамент шунингдек, Комплекс таркибига кирадиган вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларининг ходимлари малакасини ошириш ва раҳбарлар таркибига ва мутахассислар лавозимларига кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш.
8. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳасида:
асосий иқтисодий кўрсаткичлар динамикаси, таркибий ва институционал туб ўзгаришлар ва маҳаллий бюджетлар ижросининг тизимли мониторингини олиб бориш;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, мақсадли давлат дастурлари, Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларининг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича ташкилий-амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик устувор вазифаларидан келиб чиқиб, шунингдек, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрини, шаҳарлар ва туманларни жадал ва комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
аҳолининг даромадлари ўсишини ва харид қилиш қобилияти даражасини оширишни ва ички истеъмол бозорини тўлдиришни таъминлаш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
тадбиркорликни жадал ривожлантириш, хусусий мулк манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва уларнинг манфаатларига риоя этилиши кафолатларини таъминлаш учун ҳудудий бошқарув органлари масъулиятини ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш;
ҳудудлар иқтисодиётининг барқарор ва мувозанатли фаолиятини таъминлаш, ҳар бир ҳудуднинг минерал-хом ашё ресурсларидан, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш, маҳаллий бюджетлар даромад қисмини кенгайтиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг субвенцияга қарамлигини қисқартириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш, ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини яхшилаш чора-тадбирлари амалга оширилишини ташкил этиш;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шаҳарлар ва туманларда жамиятни демократлаштириш жараёнларини ҳамда мамлакат саноатини технологик жиҳатдан модернизациялашни, иқтисодиётда, аввало, саноат ва қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларнинг ишлаб чиқиладиган иқтисодий кўрсаткичлари прогнозлари, шу жумладан ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари, инвестицияларни жалб этиш, савдо айланмаси, экспорт, истеъмол нархлари индекси, бандлик кўрсаткичлари асосланганлигини эксперт жиҳатидан баҳолаш;
ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат раҳбарияти иштирокида учрашувлар, сессиялар ўтказилиши билан боғлиқ материалларни тайёрлаш ва умумлаштириш;
б) ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилиши мониторинги соҳасида:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда ҳудудларнинг саноат салоҳиятини жадал ривожлантириш, минерал хом ашё ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини саноат йўли билан янада чуқур қайта ишлаш бўйича юқори технологияли янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, юқори қўшилган қийматга эга рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва шу асосда экспортга етказиб бериладиган маҳсулотлар ҳажми ҳамда турларини кенгайтиришга доир дастурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг, таркибий қайта ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва минтақа иқтисодиётини диверсификациялашнинг жорий, ўртача муддатли ва узоқ муддатли дастурларини, шу жумладан минтақавий инвестиция дастурларини, саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурларини, маҳаллийлаштириш дастурини, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурларини, иш ўринлари ташкил этиш ва бандликни таъминлаш дастурларини, қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш, айниқса пахта толаси ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича дастурларни, хизматлар соҳасини ривожлантириш дастурларини ҳамда бошқа ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишни ташкил этиш;
шаҳарлар, туманлар, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетлари параметрлари билан боғлиқ ҳолда, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ишлаб чиқилаётган дастурларини молиялаштиришнинг аниқ манбаларини белгилаш;
ҳудудлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, фермер хўжаликлари, тадбиркорлик субъектларининг экспортдаги иштирокини ҳар томонлама рағбатлантириш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини ташкил этиш;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланишини ташкил этиш;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденциялари ҳамда даражасини комплекс таҳлил қилиш, мавжуд номутаносибликларни, захиралар ва ишлаб чиқаришга жалб этилмаган минерал-хом ашё ресурслари, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини аниқлаш;
ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари бажарилиши мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш, ушбу дастурларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишига тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни аниқлаш ҳамда уларни тезкор ҳал этиш бўйича таклифлар киритиш;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва бошқа ҳудудий дастурларнинг амалга ошириши ва унинг натижадорлиги мониторинги ва таҳлили тизимини такомиллаштириш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолашнинг самарали методлари ва индикаторларини жорий этиш;
ҳудудлар иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини ривожлантиришнинг жорий ҳолати бўйича комплекс таҳлилий материаллар, шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, илгари қабул қилинган ҳудудий дастурларга тузатишлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослиги ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама экспертизадан ўтказиш, шу жумладан уларнинг ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қисқа муддатли ва узоқ муддатли таъсирини комплекс баҳолаш;
в) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва республика Ҳукуматининг ҳудудларни ривожлантиришнинг тизимли муаммолари бўйича топшириқлари амалга оширилишини назорат қилиш соҳасида:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги, шунингдек, туманлар ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари билан биргаликда мурожаатлар учун асос бўлган тизимли ҳуқуқбузарликлар сабаблари ҳамда шароитларини аниқлашни таҳлил қилиш, таҳлил якунлари бўйича дастурлар, шунингдек, ушбу ҳуқуқбузарликлар сабаблари ва шароитларини бартараф этишга қаратилган ташкилий-амалий чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш;
маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар ва таклифлар ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат раҳбариятининг республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича топшириқларига доир маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек, топшириқлар бажарилиши жорий мониторинги ва назоратини амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат раҳбарияти иштирокида ҳудудларда ўтказилган учрашувлар, сессиялар якунлари бўйича қабул қилинган ҳужжатларни таҳлил қилиш;
муҳим иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, ҳудудларни янада ривожлантириш масалалари юзасидан аҳолининг фикри ҳамда қонуний талабларини мунтазам равишда ўрганиш ва таҳлил қилиш;
аҳолининг фикри ҳамда қонуний талабларини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар билан биргаликда ўткир муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар, шунингдек, қонунчиликни янада такомиллаштириш, зарур ҳудудий дастурлар ишлаб чиқиш ёки амалдаги дастурларга тузатишлар киритишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
аҳоли билан ўзаро ҳамкорлик ва мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ўз вақтида сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш масалалари бўйича маҳаллий ижро этувчи органлар фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг республика ҳудудларига ташрифлари билан боғлиқ таҳлилий материаллар тайёрлаш;
маҳаллий ижро этувчи органларда ижро интизомининг аҳволини таҳлил қилиш;
г) аҳоли ҳаёти сифати ва даражасини ошириш соҳасида:
халқ билан бевосита мулоқот ўрнатиш ва фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўли билан «Инсон манфаати — ҳамма нарсадан юқори» тамойилини ҳаётга татбиқ этишни таъминлаш;
демографик жараёнларни ва ҳудудлар аҳолиси жинси ва ёши, бандлик даражаси ва таркибини тизимли асосда таҳлил қилиш;
жойларда, айниқса, қишлоқ жойларда аҳоли бандлигининг ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда меҳнат бозорини ривожлантириш ва бошқариш, демографик омилларни ва ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш истиқболларини, ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда, ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этиш ҳисобига аҳоли, айниқса ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
аҳолининг даромадлари ўсишини таъминлаш, харид қилиш қобилияти даражасини ошириш ва ички истеъмол бозорини тўлдириш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
аҳолига тиббий, таълим ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш, аҳолининг айрим қатламларини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини тубдан ошириш, сифатли ичимлик сув ва санитария жиҳатидан тозалаш тизими билан таъминлаш, аҳоли пунктларини ободонлаштириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, арзон ва қулай уй-жой билан таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт тармоқларини ривожлантириш дастурлари, аҳоли бандлигини таъминлаш, арзон ва қулай уй-жой қуриш дастурлари амалга оширилиши, шунингдек, демографик жараёнлар динамикаси ва аҳолининг ҳаёт даражаси, амалга ошириладиган маданий-маърифий ишларнинг ҳолати ва натижалари тўғрисида таҳлилий материаллар тайёрлаш;
аҳолини электр энергияси, табиий газ ва кўмир билан узлуксиз таъминлаш ҳолатини ўрганиш ва таклифлар киритиш;
д) Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш соҳасида:
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш, нолегал миграция, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотлар олиб кирилишининг олдини олиш масалалари бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикасининг чегарабўйи ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган вазиятнинг ҳар томонлама ва чуқур ўрганилишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини белгилаш, ўзгартириш, муҳандислик-техник жиҳатдан жиҳозлаш, шунингдек, чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш ишларини самарали ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар кўриш;
халқаро ҳамкорлик, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш масалалари бўйича архив, картография материалларини ва бошқа материалларни йиғиш, умумлаштириш, туркумлаш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш бўйича комплекс ишларни ташкил этиш;
е) «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
«йўл хариталари»га киритиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифи ва республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича Департамент ваколатига кирувчи масалалар юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари» бажарилишининг тизимли назоратини таъминлаш;
«йўл хариталари» амалга оширилиши тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари, муфассал ахборотлар, материаллар мунтазам тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш;
уйма-уй юриш ва аҳоли билан учрашувларда энг қуйи даража — маҳаллада аниқланган долзарб муаммолар якунлари бўйича туманлар (шаҳарлар)ни ривожлантиришга доир «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишга кўмаклашишни таъминлаш;
ҳудудларда «йўл хариталари»нинг амалга оширилиши самарадорлигини ҳар томонлама танқидий таҳлил қилиш ва умумлаштириш.
9. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари ижроси мунтазам равишда ўрганилиши ва назорат қилинишини таъминлайди, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизомининг ҳолатини таҳлил қилади, таҳлил натижалари ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри манфаатларига дахл қилувчи бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади ва келишади;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларининг комплекс ва сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, уларнинг манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;
қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича уларни ҳимоя қилишни ташкил этади;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш билан боғлиқ масалаларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларнинг фаолияти мувофиқлаштирилишини ташкил этади;
Вазирлар Маҳкамасининг қарорини талаб қиладиган масалалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг таклифлари кўриб чиқилишини ташкил этади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминлайди;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари лойиҳаларини эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқади;
ўз юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси учун, шунингдек, уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
ҳудудларни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари, ҳудудий мақсадли дастурлар бўйича маълумотлар базаси ташкил этилиши, юритилиши ва мунтазам янгиланишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган мажлисларни тайёрлаш, шунингдек, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини тайёрлаш билан боғлиқ материалларни ишлаб чиқишда ва қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли протокол қарорлари ижросини назорат қилишни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари раҳбарлик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларининг материаллари тайёрланиши ҳамда уларнинг ўтказилишини ташкил этади, улар томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади.
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини шакллантириш масалалари бўйича ишчи гуруҳлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари лойиҳалари эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини, жамоатчилик томонидан муҳокама қилинишини, улар бўйича таклифлар ва хулосалар умумлаштирилишини ташкил этади, уларнинг пухта ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига кўриб чиқиш учун киритилишини таъминлайди;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ҳузурида ҳимоя қилинишини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари ва кўрсатмалари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларидан келиб чиқиб, шунингдек, уларнинг амалга оширилиши самарадорлигини таҳлил қилиш натижаларини ҳисобга олиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қабул қилинган дастурларига зарур тузатишлар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишни таъминлаш бўйича назорат режалари, тармоқ жадваллари ва бошқа ташкилий чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини таъминлайди;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари рўёбга чиқарилиши мувофиқлаштирилишини ва мунтазам равишда назорат қилинишини ташкил этади;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари тадбирлари сўзсиз ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлашга қаратилган олдини олувчи чоралар кўради;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши мониторингини олиб боради ва таҳлил қилади, натижалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари кўриб чиқиши учун зарур таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларига юкланган вазифалар бажарилиши бўйича уларнинг фаолияти самарадорлигини таҳлил қилади ва таҳлил натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига ушбу раҳбарлар бўйича таклифлар киритади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратлари фаолиятини таҳлил қилади, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларига тегишли таклифлар киритади;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шунингдек, туманлар ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари билан биргаликда мурожаатлар учун асос бўлган тизимли ҳуқуқбузарликлар сабаблари ва шароитларини аниқлаш мақсадида таҳлил ўтказади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг республика ҳудудларига ташрифлари билан боғлиқ таҳлилий материаллар тайёрлайди;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизоми ҳолатини таҳлил қилади;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлашини такомиллаштириш бўйича амалий чоралар ва таклифлар ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш, нолегал миграция, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотлар олиб кирилишининг олдини олиш масалалари бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради;
Ўзбекистон Республикасининг чегарабўйи ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган вазиятнинг ҳар томонлама ва чуқур ўрганилишини ташкил этади, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини белгилаш, муҳандислик-техник жиҳатдан жиҳозлаш, шунингдек, чегарабўйи муаммоларини ҳал қилиш ишларини самарали ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
халқаро ҳамкорлик, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш масалалари бўйича архив ва бошқа материалларни йиғиш, туркумлаш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш бўйича комплекс ишларни ташкил этади.
Департамент ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.
3-боб. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
10. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегияси ва дастурларини ишлаб чиқиш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий ва прогнозлаштириш фаолиятини мувофиқлаштириш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши масалалари бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қонун ҳужжатларига зид бўлган ҳужжатларини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;
марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтлар ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўтказиладиган мажлислар ва йиғилишларда, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини шакллантириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш масалалари ва бошқа масалалар бўйича ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
зарур бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
11. Департамент:
ўзига юкланган, ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган вазифаларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва Департамент ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан назорат таъминланиши;
Департаментдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
юқори даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиниши, инвестиция (давлат) дастурлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастурлари шакллантирилиши, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари ташкил қилиниши ва ҳал этилиши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишининг таъминланиши ҳамда улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан ўзаро боғланиши;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириқлари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан назорат таъминланиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
4-боб. Департаментнинг тузилмаси
12. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, Департамент мудирининг ўринбосари, шунингдек:
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари шуъбаси;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва республика Ҳукуматининг ҳудудларни ривожлантиришнинг тизимли муаммолари бўйича топшириқлари амалга оширилишини назорат қилиш шуъбаси;
Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш масалалари шуъбаси киради.
Ҳар бир шуъба таркибига шуъба мудири, бош ва етакчи мутахассислар киради.
Департамент тузилмасига бир нафар инспектор киради.
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
13. Департамент ишларига Департамент мудири раҳбарлик қилади.
14. Департамент мудири, Департамент мудирининг ўринбосари, шуъба мудирлари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
5-боб. Департамент фаолиятини ташкил этиш
15. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири, мудир ўринбосари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Департаментнинг иш режалари, Департамент мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Мудир ўринбосари, шуъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
Департаментнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари мутасаддилик қилинадиган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, бошқа органлар ва ташкилотларда амалга оширилиши тизимли мониторинги бўйича фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси иш режасига асосан комплекс ўрганишлар йўли билан, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати, Комплекс, Департамент мажлисларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказиладиган йиғилишларда ҳисоботларни эшитиш ва маълумотларнинг тегишли банкини юритиш орқали таъминланади.
16. Департамент мудири:
Департаментга бевосита раҳбарлик қилади, ўз ўринбосари ва мутахассислар ишларини ташкил этади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Департаментнинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини ташкил этади ва ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига рухсат белгиси (виза) қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
республиканинг тегишли ҳудудларида иқтисодий ислоҳотлар ҳолати ва натижадорлигининг тизимли мониторинги ташкил этилиши ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, республика ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;
Департаментнинг тасдиқланган тузилмасига ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимларга тавсия қилинаётган номзодлар бўйича таклифларни, мутахассисларнинг касбий даражасини ва амалий малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда жазолаш чораларини пухта ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Комплекс раҳбарига кўриб чиқиш учун киритади;
ўринбосар ва мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, шунингдек, Комплекснинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Комплекс раҳбарига киритади, Департамент мудири ўринбосари ва мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;
Вазирлар Маҳкамасига келган ва республика Ҳукуматининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Департаментнинг иш юритиш соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, Департамент ходимларининг малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, кадрларнинг амалий захирасини шакллантириш ва уларни моддий рағбатлантириш механизмларини қўллаш чораларини кўради;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
17. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини ўринбосари бажаради.
18. Департамент мудирининг ўринбосари:
тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарлик қилади ҳамда ўзига бириктирилган масалалар бўйича Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини мувофиқлаштиради, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланишини, эришилган натижалар мониторингини доимий асосда таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси, Департаментнинг тегишли даврга мўлжалланган иш режаларида, шунингдек, мутахассисларнинг шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганиши ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Департамент мудири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;
тегишли масалалар бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларнинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгилаб борилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
материаллар тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Департамент мудирига тақдим этади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар билан ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади,
Департамент мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича Департамент мудирига таклифлар киритади;
мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида Департамент мудирига таклифлар тақдим этади;
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
19. Шуъба мудири:
шуъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ва шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
шуъбага бириктирилган масалалар бўйича маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар, шунингдек, қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар томонидан сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг мониторингини доимий равишда таъминлайди;
масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштириш ва мутахассислар, Департамент ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли давр учун тасдиқланган иш режаларида назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Департамент мудирига ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига киритади;
иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича туркумланган маълумотлар базасининг мутахассислар томонидан яратилиши ва юритилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек, Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Департамент мудирига тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Департаментнинг иш юритиш соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Департамент мудири топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни кўриб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан ўзига биркитилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади муҳокама қилади;
жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири бир вақтнинг ўзида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан Тошкент шаҳри бўйича масъул ҳисобланади ва бош мутахассисларга республиканинг тегишли ҳудудлари бўйича юкланган функцияларни бажаради.
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилиши мониторинги масалалари шуъбаси мудири ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасида ҳокимликлар, вазирликлар ва идоралар ишларини мувофиқлаштиради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва республика Ҳукуматининг ҳудудларни ривожлантиришнинг тизимли муаммолари бўйича топшириқлари амалга оширилишини назорат қилиш шуъбаси мудири Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг республика ҳудудларига ташрифлари учун материаллар тайёрлайди.
20. Департаментнинг бош мутахассиси:
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
давлат ва хўжалик бошқарувининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материаллар ва эксперт хулосаларини тайёрлайди, шунингдек, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига ва шуъба мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлари)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади;
жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
тегишли ҳудудлар бўйича бош мутахассислар Департаментга юкланган вазифаларнинг бажарилишини ташкил этиш учун ҳар ойда жойларга хизмат сафарларига чиқадилар;
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
21. Департаментнинг етакчи мутахассиси:
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материаллар ва эксперт хулосаларини тайёрлайди, шунингдек, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудири, шуъба мудири ва бош мутахассисга, шунингдек, белгиланган тартибда — Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлари)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
шуъба мудири билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар ва бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилади;
жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
22. Инспектор Департаментда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланиши ва архивда сақлашга ўз вақтида топширилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 июлдаги 579-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг аппаратини коммунал хўжалигини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт ва транспорт коммуникациялари, капитал қурилиш ва пудрат ишлари дастурларини амалга ошириш, қурилиш ишлари ва архитектура ишлари сифатини назорат қилиш, қурилиш индустриясини ривожлантириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси — Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплекси раҳбарига (кейинги ўринларда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари деб аталади) бўйсунади, айни пайтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
2-боб. Департамент фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар Департамент фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
мутасаддилик қилинадиган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилишининг самарадорлиги доимий ва тизимли асосда ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини таъминлаш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш бўйича асосли таклифлар тайёрлаш;
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан, илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг марказий аппарати, унинг бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тегишли хизматлари билан яқин ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идоралар, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари ҳамда ва Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, «йўл хариталари» ижросининг бориши устидан тизимли назоратни таъминлаш;
кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, Департамент шунингдек, Комплекс таркибига кирадиган вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларининг ходимлари малакасини ошириш ва раҳбарлар таркибига ва мутахассислар лавозимларига кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш.
7. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) коммунал хўжалиги соҳасида:
коммунал хўжалиги соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ривожлантиришнинг прогнозлари ва энг муҳим дастурлари ишлаб чиқилишини ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш;
коммунал соҳада мониторингни таъминлаш, ушбу соҳадаги ҳолат ва вазиятни таҳлил этиш, коммунал хизмат кўрсатишдаги сифат ўзгаришларини ва уни ривожлантириш тенденцияларини баҳолаш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш, коммунал хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, «йўл хариталари»ни, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини ижро этиш бўйича фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга ва коммунал хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантиришга доир вазифаларнинг комплекс ҳал этилишини ташкил қилиш;
коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, тармоққа хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари билан биргаликда коммунал хизмат кўрсатиш учун тарифлар ошганда аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини ҳимоя қилишни назарда тутувчи механизмларни ишлаб чиқиш;
сув таъминоти ва канализация тизимини янада ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш, аҳоли пунктларини ривожлантириш схемаларига ва бош режаларга мувофиқ сув таъминоти, канализация объектларини ривожлантириш, модернизациялаш ва реконструкция қилишга доир дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш, сув таъминоти ташкилотлари фаолияти мувофиқлаштирилиши ва бошқарилишини таъминлаш;
сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ва коммунал соҳа ташкилотларида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари билан биргаликда уй-жой-коммунал хўжалиги объектларини замонавий ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозлашни, қурилиш-монтаж ишлари таннархини пасайтиришни таъминловчи замонавий ва сифатли маҳаллий қурилиш материалларини кенг қўллашни назарда тутувчи механизмларни ишлаб чиқиш;
арзон кўп квартирали уй-жойлар, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш давлат дастурларини амалга ошириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш, кўп квартирали, шу жумладан эскириб кетган ва авария ҳолатидаги уй-жойлар ҳолатини хатловдан ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш;
кўп квартирали уй-жойларнинг ёндош ҳудудларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиеник нормативларга мувофиқ сақлаш ишларини ташкил этиш, кўп квартирали уй-жой фондини сақлаш, улардан фойдаланиш, мажбурий бадаллар ва фойдаланиш харажатларини, кўп квартирали уйлардан техник жиҳатдан фойдаланиш қоидалари ва нормаларини белгилашга доир талабларга риоя этилишини назорат қилиш;
иссиқлик таъминоти тизимларини ривожлантириш, ҳудудларни ободонлаштиришга доир дастурий ҳужжатларнинг сифатли бажарилишини назорат қилиш, ушбу соҳа ташкилотлари фаолияти мувофиқлаштирилиши ва бошқарилишини таъминлаш;
ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини, уй-жой-коммунал хўжалиги методологиясини ҳисобга олган ҳолда уй-жой-коммунал хўжалиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
уй-жой-коммунал соҳа учун кадрлар тайёрлаш, хорижда ўқув стажировкалари ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини, дастурий маҳсулотларни, идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини жорий этиш юзасидан таклифлар киритиш;
б) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида:
атроф-муҳит сифат ҳолатининг кафолатли даражасига эришишга, табиатни муҳофаза қилишга, инсоннинг яшаш муҳити сифатида биосферанинг ва унинг экологик тизимлари барқарорлигини сақлаб қолишга ва одамларнинг экологик хавфсизлиги, инсон ва унинг бўлғуси авлодлари генофонди тўғрисида ғамхўрлик қилишга йўналтирилган давлат сиёсатини амалга ошириш;
табиий ресурсларни сақлаш ва улардан оқилона фойдаланиш юзасидан экологик назорат соҳасида махсус ваколатли давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектларнинг фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлик қилишини мувофиқлаштириш;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқларини, «йўл хариталари»ни, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини бажариш юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти ва ўзаро ҳамкорлиги самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклашнинг устун даражадаги иқтисодий усулларини кенг қўллаш, ҳамма жойда ресурсларни тежайдиган, кам чиқитли ва чиқитсиз замонавий инновацион технологияларни жорий этишни рағбатлантириш асосида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини комплекс бошқаришни ташкил этиш чора-тадбирларини, шунингдек, хўжалик фаолиятининг атроф табиий муҳитга нохуш таъсирини пасайтириш ва олдини олиш бўйича аҳолининг экологик хавфсизлигини кафолатлайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш;
чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, республикада санитария ва экология вазиятини яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва саломатлигига, атроф-муҳитга зарарли таъсирини бартараф этиш, чиқиндиларнинг ҳосил бўлишини қисқартириш ва хўжалик фаолиятига жалб этилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, барқарор ривожланиш мақсадида экологик таълим ва таълим, шунингдек, экологик билимларни тарғиб қилиш соҳасида табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва норматив-методик базани такомиллаштириш;
табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг сўзсиз ва сифатли бажарилишига йўналтирилган узоқ муддатли, ўрта муддатли ва қисқа муддатли республика ва ҳудудий экологик дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек, биологик ресурсларни сақлаш, қайта тиклаш ва улардан оқилона фойдаланиш ишларини мувофиқлаштириш;
фуқароларни атроф-муҳитга, унинг ресурсларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш, табиат тўғрисидаги билимларни тарғиб қилиш ва ёйиш, экологик таълим даражасини ошириш, шунингдек, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва чиқиндилар билан ишлаш соҳасида қонун бузилишларини профилактика қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқлари масалаларида жамоатчилик ва фуқаролик жамияти иститутлари билан яқиндан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
экологик муаммоларни ҳал этишда минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
в) транспорт соҳасида:
транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;
транспорт ва транспорт коммуникацияларининг барча турлари фаолияти мониторингини таъминлаш ҳамда таҳлил этиш ва ушбу соҳаларда давлат сиёсатини, бошқарув шакллари, усуллари ва тузилмасини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
транспорт соҳасининг фаолият кўрсатиши ва транспорт коммуникацияларини ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқларини, «йўл хариталари»ни, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини бажариш юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти ва ўзаро ҳамкорлиги самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
йўловчилар ва юк ташишни мақбуллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш ва уни оқилона ташкиллаштириш, транспорт коммуникацияларини жадал ривожлантириш ҳамда уларнинг барқарор фаолият кўрсатиши, транспортда ташиш ва трансмиллий транспорт йўлакларини ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш вазифалари комплекс ҳал этилишини ташкил этиш;
транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳаси фаолияти масалаларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;
рақобат муҳитини шакллантириш, транспорт хизматлари бозоридан тенг фойдаланилишини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
транспорт хизматларига ҳақ тўлаш бўйича аҳолининг ижтимоий ночор қатламларига бериладиган имтиёзларнинг мавжуд тизимини таҳлил қилиш ва уларни унификация қилишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
транспорт тармоғи корхоналарида фойдаланиладиган, маҳаллийлаштириш даражасини янада оширишни ва саноат маҳсулотларининг янги турлари ўзлаштирилишини таъминловчи бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришга доир лойиҳалар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш;
транспорт ва транспорт коммуникациялари тизимини янада ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
хусусийлаштириш жараёнларига потенциал инвесторларни жалб этиш, шу жумладан транспорт корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини потенциал инвесторларга сотиш йўли билан жалб этиш, шу асосда транспорт паркини модернизациялаш ва янгилашни таъминлашни чуқур ўрганиш ва эксперт баҳолашни ўтказиш;
транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасидаги корхоналарда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастури амалга оширилиши мониторингини таъминлаш ва таҳлил қилиш;
автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурлари ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш;
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш сифати назорат қилинишини мувофиқлаштириш;
автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурларининг бажарилиши учун энергия ресурслари билан таъминлашни мувофиқлаштириш;
йўл ишлари молиялаштирилишини мувофиқлаштириш;
кўмир қазиб олиш, сотиш ва уни ташиш дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;
аҳолини, иқтисодиёт тармоқларини ва ижтимоий соҳани кўмир хом ашёси билан зарур миқдорда ўз вақтида таъминлаш;
г) қурилиш соҳасида:
шаҳарсозлик ва шаҳарсозлик фаолияти соҳасида, шунингдек капитал қурилиш ва пудрат ишлари дастурлари соҳасида ислоҳотларнинг ва сиёсатнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;
шаҳарсозлик фаолиятида ва капитал қурилишда, муҳим халқ хўжалиги объектлари қурилишида, шу жумладан ижтимоий соҳа, уй-жой ва инфратузилма объектлари қурилишида пудрат ишларини ташкил этиш соҳасида мониторингни таъминлаш ҳамда ишларнинг умумий ҳолати ва жорий вазиятни таҳлил қилиш;
шаҳарсозлик фаолиятини ривожлантириш масалалари ва капитал қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилиши бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
қурилиш комплексини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, капитал қурилишда бошқарув тизимига ва хўжалик муносабатларига бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
шаҳарсозлик фаолияти ва капитал қурилишнинг норматив-техник ва ахборот базасини янгилаш ва такомиллаштириш, лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларининг замонавий усулларини жорий этиш ишларини ташкил қилиш;
объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларини шакллантириш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш даражасини ошириш ҳамда тартибини такомиллаштириш;
лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш юзасидан буюртмаларни жойлаштиришда янги самарали механизмларни жорий этиш ва танлов савдолари ўтказиш даражасини ошириш, шунингдек шартномавий муносабатларнинг ролини кучайтириш;
шаҳарларда ва қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой қуриш бўйича дастурий ҳужжатларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
инновация технологияларини ва монтажнинг илғор тизимларини жорий этиш, шунингдек ихтисослаштирилган қурилиш-монтаж ишларини индустриялаштириш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш асосида уларни ташкил этишни такомиллаштириш йўли билан махсус ва монтаж ишларини ташкил этиш даражасини оширишга доир чора-тадбирларнинг бажарилишини таҳлил қилиш;
йирик ихтисослаштирилган қурилиш пудрат ташкилотларини шакллантириш дастурини амалга ошириш ҳамда Қурилиш-пудрат ташкилотларининг реестрини юритиш ишларини мувофиқлаштириш;
хусусийлаштириш жараёнларига потенциал инвесторларни жалб этиш, шу жумладан пудрат ташкилотлари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга сотиш йўли билан жалб этишни чуқур ўрганиш ва эксперт баҳолашни ўтказиш;
пудрат ташкилотларида корпоратив бошқарувнинг замонавий методлари жорий қилинишини ташкил этиш, ишлаб чиқариш, моддий-техника, молия ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
капитал қурилиш соҳасида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
капитал қурилиш ва архитектура соҳасида хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастури амалга оширилиши мониторингини таъминлаш ва таҳлил қилиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек уларнинг ҳудудий ва идоравий мансуб бўлинмалари томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ҳукумат комиссиялари ва кенгашлар қарорларига риоя этилишини назорат қилиш;
ваколатли давлат органлари томонидан лойиҳа-қидирув ташкилотларининг объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини сифатли тайёрлаш ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир фаолияти мониторинги олиб борилишини ва назорат қилинишини ташкил этиш;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан шаҳарсозлик ечимларининг самарадорлигини ошириш, аҳоли пунктлари бош режаларининг асосий параметрларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
белгиланган талаблар бузилган ҳолда амалга оширилаётган шаҳарсозлик фаолиятини белгиланган тартибда чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тақиқлаш чораларини кўриш;
шаҳарсозлик субъектлари томонидан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган ҳолда объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни амалга оширилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш;
объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашда техник шартлар ва регламентларга риоя этилиши, буюртмачилар (қурувчилар) томонидан лойиҳалаштириш, қурилиш сифати устидан техник назорат, шунингдек муаллифлик назорати амалга оширилиши ҳолатини ўрганиш;
ваколатли давлат органлари томонидан архитектура ва қурилиш соҳасида рухсат берувчи тартиб-таомилларни амалга оширишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
ноқонуний қурилишнинг, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ажратилган ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланишнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;
қурилиш-монтаж ишлари ва зарур архитектура-қурилиш назорати сифати юзасидан қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларининг тизимли мониторингини амалга ошириш;
қурилишда илғор технологиялар ва замонавий маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланган ҳолда янги конструктив ечимлар қўлланилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш, қурилишнинг юқори сифатини ва таннархини пасайтиришни таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритиш;
ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмларни ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини ўрганиш;
д) қурилиш индустрияси соҳасида:
қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатида ислоҳотларнинг амалга оширилиши тизимли ва комплекс ўрганилишини ташкил этиш;
қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатида мониторингни таъминлаш ва ишларнинг ҳолатини таҳлил қилиш;
қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқларини, «йўл хариталари»ни, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини бажариш юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти ва ўзаро ҳамкорлиги самарали мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш, қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари саноатида бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш, шунингдек ушбу соҳаларда хусусий ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
қурилиш материаллари саноатини янги технологиялар, қурилиш асбоб-ускуналари, техника, материаллар билан таъминлашнинг комплекс дастурларини шакллантириш;
қурилиш материалларининг илғор турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, қурилиш индустрияси корхоналарида замонавий технологияларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
қурилиш индустрияси корхоналарида фойдаланиладиган, маҳаллийлаштириш даражасини янада оширишни ва саноат маҳсулотларининг янги турлари ўзлаштирилишини таъминловчи бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришга доир лойиҳалар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил этиш;
хусусийлаштириш жараёнларига потенциал инвесторларни жалб этиш, шу жумладан қурилиш индустрияси корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини потенциал инвесторларга сотиш йўли билан жалб этишни чуқур ўрганиш ва эксперт баҳолашни ўтказиш;
қурилиш индустриясини янада модернизациялаш ва диверсификациялаш, биринчи навбатда, ташқи бозорларда рақобатбардошли экспортбоп ва импортнинг ўрнини босадиган тайёр маҳсулотлар турларини маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш негизида ишлаб чиқаришни кўпайтириш ишларини ташкил этиш;
потенциал хорижий инвесторларни кенг жалб этган ҳолда ишлаб чиқаришга замонавий илғор, энергиядан самарали фойдаланадиган ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш, шу асосда тармоқнинг экспорт потенциалини ошириш, ана шундай маҳсулотларни импорт қилишни босқичма-босқич қисқартириш ишларини ташкил этиш;
қурилиш индустрияси корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
қурилиш индустрияси корхоналарида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежашга доир ташкилий-техник тадбирлар ва энергия сарфини камайтириш тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
қурилиш индустрияси корхоналарини жадал ривожлантириш учун хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф бўйича дастурий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таҳлил қилиш;
е) «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
«йўл хариталари»га киритиш учун мутасаддилик қилинаётган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлашни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифи ва республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича Департамент ваколатига кирувчи масалалар юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари»нинг бажарилиши тизимли назоратини мувофиқлаштириш;
«йўл хариталари» амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботлари, муфассал ахборотлар, материаллар тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш.
8. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
ўзи юритадиган соҳага кирадиган ахборотларни умумлаштиради ва таҳлил қилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материалларни таклифларни тайёрлайди;
ижтимоий-иқтисодий, таркибий ва маъмурий ислоҳотлар масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамаси қарорлари бажарилишини, ҳудудлардаги ишларнинг ҳолатини шу жумладан жойларга борган ҳолда ўрганади, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
тегишли тармоқларни ва соҳаларни ривожлантириш, ислоҳотларни чуқурлаштириш, таркибий ўзгартиришларни, ишлаб чиқаришларни модернизациялаш ва диверсификациялаш дастурларини амалга ошириш, тегишли тармоқларда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш мониторингини олиб боради;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, баённомалари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси топшириқларининг ижросини назорат қилади;
тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгиланишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни пухта ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
материалларнинг, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг комплекслилиги ҳамда уларнинг сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланиши, шунингдек уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;
Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилишни амалга оширади;
Департамент ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.
3-боб. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
9. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун давлат органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтлари вакилларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда эксперт гуруҳлар ташкил қилиш;
мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир биринчи ўринбосарининг, Бош вазир ўринбосарларининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;
зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
10. Департамент:
ўзига юкланган, ушбу Низомнинг 6 ва 7-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функцияларнинг зарур даражада ва сифатли бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Департамент ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Департаментдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
юқори даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатининг ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиниши, ҳудудларни ривожлантиришнинг инвестициявий (давлат) дастурлари шакллантирилиши, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларининг ташкил этилиши ва ҳал қилиниши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишининг таъминланиши ҳамда улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғланиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
4-боб. Департаментнинг тузилмаси
11. Департаментнинг тузилмасига мудир, Департамент мудирининг ўринбосари, шунингдек:
коммунал хўжалиги, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш шуъбаси;
транспорт шуъбаси;
капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси шуъбаси киради.
Шуъбалар таркибига шуъба мудири, бош мутахассислар ва етакчи мутахассислар киради.
Департамент тузилмасига бир нафар инспектор киради.
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
12. Департамент ишларига Департамент мудири раҳбарлик қилади.
13. Департамент мудири, мудир ўринбосари, шуъба мудирлари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
5-боб. Департамент фаолиятини ташкил этиш
14. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири, унинг ўринбосари, шуъба мудирлари, мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Департаментнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланган иш режаси асосида шакллантирилади.
Департаментнинг иш режаси, Департамент мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Департамент мудири ўринбосарининг, шуъба мудирларининг ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
Департаментнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари амалга оширилиши тизимли мониторингини олиб бориш бўйича фаолияти мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, бошқа органлар ва ташкилотларда Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосарининг, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати, Комплекс, Департамент мажлисларида ҳисоботларни эшитиш ва тегишли маълумотлар банкини юритиш йўли билан ташкил этилади.
15. Департамент мудири:
Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ва Департамент мудирининг ўринбосари, шуъба мудирлари, мутахассислар ва инспекторларнинг ишларини ташкил қилади, Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ва республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;
Департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Комплекс раҳбарига кўриб чиқиш учун киритади;
шуъба мудирлари, мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, шунингдек Комплекснинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Комплекс раҳбарига келишиш ҳамда тасдиқлаш учун киритади, Департамент мудири ўринбосари, шуъба мудирлари, мутахассислар иш режаларини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушган республика Ҳукумати қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида, Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, Департамент ходимларининг малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, кадрларнинг амалий захирасини шакллантириш ва уларни моддий рағбатлантириш механизмларини қўллаш чораларини кўради;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
16. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаганда унинг вазифасини мудир ўринбосари бажаради.
17. Департамент мудирининг ўринбосари:
шуъба мудирлари ва мутахассислар ишларини мувофиқлаштиради ҳамда ўзига бириктирилган масалалар бўйича Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади, топшириқларнинг бажарилишини назорат қилади;
тегишли масалалар бўйича маълумотларнинг туркумлаштирилган базаси яратилиши ва юритилиши, уларнинг мунтазам тўлдирилиши ва янгиланиши юзасидан назоратни амалга оширади;
материаллар тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Департамент мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Департамент мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифалар тақсимоти юзасидан таклифлар киритади;
Департамент мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ва жазо бериш тўғрисида таклифлар киритади.
18. Шуъба мудири:
шуъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ва шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
шуъбага биркитилган масалалар бўйича маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар томонидан сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқларини, «йўл хариталари»ни Ҳукумат қарорлари ва фармойишларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг мониторингини доимий равишда таъминлайди;
масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштиришни ва тегишли давр учун мутахассислар, Вазирлар Маҳкамаси, Департаментнинг тасдиқланган иш режаларида назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Департамент мудирига ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига киритади;
иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари, шунингдек республика ҳудудлари бўйича туркумланган маълумотлар базасининг мутахассислар томонидан яратилиши ва юритилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига ва унинг ўринбосарига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
ислоҳотларни чуқурлаштириш, тармоқларни янада ривожлантириш, шунингдек Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Департамент мудирига тақдим этади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, шуъба юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;
Департамент мудири ва мудир ўринбосари топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи органлар, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
19. Департаментнинг бош мутахассиси:
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, унинг ўринбосарига ва шуъба мудирига, шунингдек белгиланган тартибда — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари, топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлари)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларнинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва Департамент мудирига, унинг ўринбосарига, шуъба мудирига тақдим этади.
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
20. Департаментнинг етакчи мутахассиси:
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, унинг ўринбосарига, шуъба мудирига, бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари»нинг, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий хизматлари)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Департамент мудири, унинг ўринбосари ва шуъба мудири билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
21. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.