Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига мувофиқ ҳамда мамлакат ҳудудлари учун малакали юридик кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумлари битирувчилари Тошкент давлат юридик университетига ҳудудий адлия органларининг йўлланмалари бўйича кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат ўтказиш орқали бакалаврларни тайёрлашнинг махсус уч йиллик дастури бўйича ва ўқишнинг тугашидан сўнг тақсимотга мувофиқ уч йил давомида узлуксиз ишлаб бериш мажбуриятини олган ҳолда киришга ҳақли эканлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тўғрисида Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларига ҳудудий адлия органлари томонидан берилган йўлланмаларнинг ягона реестри» Ахборот тизимини яратиш ва жорий этишни 2019 йил 1 мартигача таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 24 июль,
573-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги 573-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тўғрисида
низом
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига мувофиқ:
ҳудудий адлия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларига йўлланмалар бериш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
абитуриентларни Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда ТДЮУ деб аталади) бакалавриатига тест синовларисиз якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали бакалаврларни тайёрлашнинг махсус уч йиллик дастури бўйича ўқишга қабул қилиш;
ўқиш тугагандан сўнг ТДЮУ бакалавриати битирувчиларининг тақсимотга мувофиқ узлуксиз ишлаб беришини амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
абитуриент — ТДЮУ бакалавриатига тест синовларисиз якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали бакалаврларни тайёрлашнинг махсус уч йиллик дастури асосида ҳудудий адлия органи йўлланмаси бўйича кираётган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникуми битирувчиси;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларига ҳудудий адлия органлари томонидан берилган йўлланмаларнинг ягона реестри (кейинги ўринларда Йўлланмалар ягона реестри деб аталади) — ҳудудий адлия органлари томонидан берилган йўлланмалар ҳақидаги маълумотларни автоматлаштирилган тарзда йиғиш (киритиш), қайта ишлаш, актуаллаштириш, янгилаш, сақлаш ва таҳлил қилишга мўлжалланган ахборот тизими;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
тақсимот комиссияси — битирувчиларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, шунингдек узлуксиз ишлаш жараёнини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан Адлия вазирлиги масъул ходимлари, ҳудудий адлия органлари ва ТДЮУ раҳбар ходимларидан иборат таркибда ташкил этиладиган комиссия;
суҳбат комиссияси — ТДЮУ бакалавриатига қабул қилиш учун абитуриентлар билан якка тартибда суҳбат ўтказиш мақсадида ТДЮУ тақдимотига асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан ташкил этиладиган комиссия;
ТДЮУ қабул комиссияси — ҳар йили ТДЮУ ректори буйруғи билан ташкил этиладиган ТДЮУ бакалавриатига қабулни ташкил этишни, шу жумладан абитуриентлар ҳужжатларини қабул қилиш ва уларга маслаҳат хизматлари кўрсатишни амалга оширувчи комиссия;
махсус комиссия — ҳар йили ҳудудий адлия органи бошлиғи буйруғи билан ташкил этиладиган юридик коллежлар битирувчиларига йўлланмалар бериш масаласини кўриб чиқувчи комиссия;
ҳудудий адлия органлари — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари.
3. ТДЮУ бакалавриатига абитуриентларни қабул қилиш квоталардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда Адлия вазирлиги деб аталади) томонидан мамлакат ҳудудлари бўйича белгиланадиган ўринлар сонига мос равишда амалга оширилади. Талабалар ўқиши қонунчиликка мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
4. ТДЮУ бакалавриатига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) томонидан якка тартибда суҳбат натижаларига кўра рейтинг тизими бўйича тўпланган баллар асосида амалга оширилади.
5. Абитуриентлар учун якка тартибдаги суҳбат:
мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунишни (давлат ва жамият қурилиши, қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, шунингдек ижтимоий соҳа ва бошқа соҳалардаги ислоҳотлар ҳақида тасаввур ва фикрлаш қобилиятининг мавжудлиги);
ихтисосликни танлашда мотивация (ҳуқуқшунос касбининг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниш, унга доимий қизиқиш кўрсатиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими);
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
шахсий-касбий хусусиятларни (ўқишга қобилият, касбий вазифаларни ҳал қилишда амалий фаолият, интизомлилик, ҳамжиҳатлик, масъулиятлилик, қарор қабул қилишда мустақиллик даражаси, шахсий ютуқлар мавжудлиги, шунингдек ўз устида ишлаш ва ижодкорлик қобилиятлари);
юриспруденция соҳасидаги билим ва касбий кўникмаларнинг мавжудлиги (профессионал таълими даражасида юриспруденция соҳасида ўз фикрини баён қилиш ва таҳлил қилиш кўникмаларининг мавжудлиги).
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
6. ТДЮУ бакалавриатига абитуриентларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш мазкур Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Ҳудудий адлия органлари томонидан йўлланмалар бериш
1-§. Умумий шартлар
7. Махсус комиссия ҳар йили, қоида тариқасида, тегишли ўқув йилининг 10 майидан кечикмай тузилади. Махсус комиссия таркибига адлия органлари ва муассасалари ходимлари билан бир қаторда, ҳудуддаги бошқа ташкилотлар, шу жумладан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамғармаси вакиллари ҳам уларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда киритилади.
Махсус комиссия ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик принциплари асосида амалга оширади.
Махсус комиссияга комиссиянинг бошқа аъзолари фаолиятини ўзаро умумий мувофиқлаштирувчи раис бошчилик қилади. Махсус комиссия фаолиятини ташкилий таъминлаш унинг котибига юкланади.
8. Юридик техникумлар битирувчилари ҳар йили 25 майдан кечикмай махсус комиссияга йўлланма беришни сўраб ариза билан мурожаат қилади. Бунда махсус комиссия фақатгина комиссия ташкил этилган тегишли ўқув йили битирувчиларининг аризаларини кўриб чиқади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
9. Аризага мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган йўлланма олиш учун минимал талабларни тасдиқловчи ҳужжатлар, ўқиш жойидан тавсифнома илова қилинади.
10. Махсус комиссия ҳар йили 1 июндан 10 июнга қадар юридик техникумлар битирувчиларининг аризаларини кўриб чиқади.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Аризалар Махсус комиссия мажлисларида кўриб чиқилади.
11. Махсус комиссиянинг мажлислар ўтказиш жадвали ҳудудий адлия органлари бошлиқлари буйруғи билан тасдиқланади. Мажлисга таклиф этилган юридик техникумлар битирувчилари рўйхати буйруққа илова қилинади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
13. Махсус комиссия мажлиси, қоида тариқасида, юридик техникум биноларида ўтказилади. Махсус комиссия мажлиси комиссия аъзолари умумий сонининг камида 2/3 қисми ишида иштирок этган бўлса, ваколатли ҳисобланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
14. Махсус комиссия мажлисида юридик техникум битирувчиси юксак ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини, шунингдек маънавий-ахлоқий фазилатларини аниқлаш учун суҳбатдан ўтади. Шунингдек, комиссия тақдим этилган ҳужжатлар бўйича қўшимча саволлар бериши мумкин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
15. Йўлланма бериш масаласи кўриб чиқилаётганда, махсус комиссия қуйидаги асосий минимал талабларни ҳисобга олади:
а) юридик техникум битирувчисининг умумий ўзлаштириш кўрсаткичи рейтинг натижалари бўйича 71 ва ундан ортиқ фоизни ташкил қилиши керак;
б) битирувчининг чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи қуйидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга эканлиги:
инглиз тили учун — миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE ва CAE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
япон тили учун — миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
немис тили учун — миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD II) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
француз тили учун — миллий сертификат ёки Diplôme dʼEtudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Français (TCF4) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
в) юридик техникум битирувчисининг юридик техникум ижтимоий ҳаётидаги фаол иштироки (маънавий-маърифий ва жамоат ишлари, лойиҳалар ва танловларда иштирок этиши ва бошқалар);
г) юридик техникум битирувчисининг юридик техникумда ўрнатилган ички тартиб қоидалар, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши ва намунали хулқ-атворга эгалиги.
Мазкур бандда кўрсатилган асосий минимал талабларга тегишли масалаларни кўриб чиқишда, битирувчининг юридик техникумдаги бутун ўқиш даври ҳисобга олинади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
16. Юридик техникум битирувчисига йўлланма бериш ёки йўлланма беришни рад этиш ҳақидаги махсус комиссия қарори мажлисда иштирок этган комиссия аъзоларининг ўз қарорини комиссия мажлиси баённомасида асослаб, кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Махсус комиссия мажлиси баённомаси мажлисда иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланиб, раис томонидан тасдиқланади.
2-§. Йўлланмалар бериш
17. Махсус комиссиянинг қарори асосида ҳудудий адлия органи бошлиғи томонидан йўлланма бериш ёки йўлланма беришни рад этиш ҳақидаги якуний қарор қабул қилинади. Бунда юридик техникум битирувчисига йўлланма бериш ҳақида қабул қилинган қарор холислиги учун шахсий жавобгарлик ҳудудий адлия органи бошлиғи зиммасига юкланади.
Техникум ички тартиб-қоидаларини бузганлик учун интизомий чора қўлланилган юридик техникум битирувчисига йўлланма берилмайди.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
18. Тақдим этиладиган йўлланмаларнинг умумий сони юридик техникум жами битирувчилари сонининг 30 фоизидан ошмаслиги керак.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
19. Йўлланма бериш ҳудудий адлия органи бошлиғи буйруғи билан йўлланма олган юридик техникум битирувчилари рўйхатини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади. Йўлланма олган юридик техникум битирувчисига буйруқдан кўчирма берилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
20. Йўлланма бериш ҳақидаги буйруқлар бир кун ичида фельдъегерлик хизмати орқали Йўлланмалар ягона реестрига тегишли маълумотларни киритиш учун Адлия вазирлигига юборилади.
3-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш
21. Абитуриентларни қабул қилиш ўринлари сони ҳақидаги маълумот, ТДЮУ веб-сайтига, қоида тариқасида, ҳужжатлар қабул қилиш бошланишидан бир ой олдин жойлаштирилади.
22. Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари ТДЮУ қабул комиссияси томонидан 15 июндан 30 июнгача қабул қилинади.
23. ТДЮУ бакалавриатига қабул қилиш учун ҳужжатлар Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали тақдим этилади.
Абитуриентлар реал вақт режимида ТДЮУ ректори номига ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризани мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ электрон шаклда тўлдиради.
24. Қабул қилиш тўғрисидаги электрон аризага қуйидагилар электрон шаклда илова қилинади:
абитуриент паспорти;
диплом ва иловаси;
3,5 x 4,5 см ҳажмидаги рангли фотосурат.
Аризага илова қилинаётган ҳар бир ҳужжат ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида бўлиши керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги лозим.
Аризани ҳужжатлар «PDF» (portable document format) форматида сканер қилинган нусхалари кўринишида илова қилинган ҳолда жўнатишга йўл қўйилади.
25. Агар барча зарур ҳужжатлар мазкур Низомнинг 22, 23 ва 24-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ тақдим этилган ва Йўлланмалар ягона реестрида йўлланма мавжуд бўлган тақдирда, 72 соат ичида ноёб рақам бериш орқали ариза рўйхатга олинади ва абитуриентга белгиланган муддатда ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этиш ҳақида хабар берилади.
Ҳужжатлар комиссия томонидан қабул қилинган вақт ариза учун ноёб рақам олинган вақт ҳисобланади.
26. Агар тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 22, 23 ва 24-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаган ва Йўлланмалар ягона реестрида йўлланма мавжуд бўлмаган тақдирда, 72 соат ичида аризада кўрсатилган электрон почта манзил бўйича абитуриентга тегишли хабарнома юборилади. Бунда абитуриентга кўрсатиб ўтилган камчиликларни тузатиш ва ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагунга қадар уларни такроран тақдим этиш имконияти берилади.
Ҳужжатлар қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман қилинади.
27. Рўйхатга олинган қабул қилиш тўғрисидаги аризалар сони ҳар куни ТДЮУ сайтида жойлаштирилади.
Объектив сабабларга кўра ушбу муддатларда суҳбат ўтказиш имконияти бўлмаса, ТДЮУ якка тартибдаги суҳбат ўтказиш муддатини ўзгартириши мумкин. Бунда абитуриентлар белгиланган муддатдан камида бир ҳафта олдин хабардор қилинади.
Якка тартибдаги суҳбат комиссия қарорига асосан онлайн тарзда Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ўтказилиши мумкин.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
29. Суҳбат комиссияси таркибига Адлия вазирлиги ва ТДЮУ ходимлари билан бир қаторда, бошқа ташкилотлар вакиллари ташкилот раҳбарлари билан келишилган ҳолда киритилиши мумкин.
Суҳбат комиссияси ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик принциплари асосида амалга оширади.
Суҳбат комиссиясига комиссиянинг бошқа аъзолари фаолиятини ўзаро умумий мувофиқлаштирувчи раис бошчилик қилади. Суҳбат комиссияси фаолиятини ташкилий таъминлаш унинг котибига юкланади.
30. Якка тартибдаги суҳбат ўтказилишига қадар маслаҳатлар ташкил этилади, маслаҳатлар жадвали ТДЮУ қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади.
31. Якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш учун бино ва аудиторияларни тайёрлашни ташкил этиш учун жавобгарлик ТДЮУ қабул комиссияси масъул котибининг бакалавриатга ўқишга қабул қилиш бўйича ўринбосари зиммасига юкланади.
33. Якка тартибдаги суҳбат ТДЮУдаги таълим тилларида ўтказилади. Якка тартибдаги суҳбат тили абитуриентнинг ўзи томонидан аниқланиб, унинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризасида кўрсатилади. Унинг ТДЮУдаги кейинги ўқув фаолияти якка тартибдаги суҳбат ўтказилган тил бўйича амалга оширилади.
34. Абитуриентлар якка тартибдаги суҳбатдан ўтишлари учун тегишли навбат бўйича киритилади. Якка тартибдаги суҳбатдан аввал абитуриент паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни тақдим этиши шарт.
35. Абитуриентнинг якка тартибдаги суҳбатга уяли телефон ва бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб ва шпаргалкалар олиб кириши ва фойдаланиши қатъиян тақиқланади.
36. Якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш давомида суҳбат комиссияси томонидан абитуриентга мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда саволлар берилади.
Якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш давомида абитуриентга қўшимча саволлар берилиши мумкин. Битта абитуриент билан якка тартибдаги суҳбат 20 дақиқагача давом этади.
Якка тартибдаги суҳбат натижалари 100 баллик тизимда баллар қўйиш йўли билан баҳоланади. Мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича максимал балл 25 баллни ташкил этади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
38. Якка тартибдаги суҳбат натижаларини аниқлаш учун суҳбат комиссиясининг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил ҳолда мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги баҳолаш варақасини тўлдиради ва уни суҳбат комиссияси котибига тақдим этади. Суҳбат комиссияси котиби абитуриентга суҳбат комиссияси аъзолари томонидан қўйилган ўртача баллни ҳисоблаб чиқади.
Якка тартибдаги суҳбат натижалари рейтинг тизими бўйича, абитуриентга қўйилган баллар (0 дан 100 гача оралиқда) асосида аниқланади.
Имтиҳон комиссияси баённомасида абитуриентлар рўйхати ҳудудлар бўйича, Адлия вазирлиги томонидан белгиланган ўринлар сонига мос равишда камайиб бориш тартибида, энг юқори балл олган абитуриентдан бошлаб жойлаштирилади. Бунда бир ҳудуд учун ажратилган ўринларни бошқа ҳудудлардаги абитуриентлар ҳисобидан тўлдиришга йўл қўйилмайди.
39. Якка тартибдаги суҳбат жараёни ва натижалари суҳбат комиссиясининг барча аъзолари томонидан имзоланадиган ва раис томонидан тасдиқланадиган баённомада қайд этилади.
Якка тартибдаги суҳбат жараёни ва натижаларини қайд этишда видео ва аудиоёзувлардан фойдаланилади.
44. Якка тартибдаги суҳбатдан муваффақиятли ўтган абитуриентлар қабул комиссиясига якка тартибдаги суҳбат ўтказилган вақтдан бошлаб уч кун давомида ҳужжатларнинг аслини тақдим этади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Ҳужжатларда, шу жумладан электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатларда сохталаштириш ва қалбакилаштириш аниқланган тақдирда абитуриент якка тартибдаги суҳбатдан четлаштирилади (ТДЮУ талабалар сафидан четлаштирилади), ҳужжатлари эса белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга юборилади.
45. Суҳбат натижалари 25 июлга қадар ТДЮУ бакалавриатига абитуриентларни қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилиш учун Давлат комиссиясига юборилади.
5-боб. Қабул қилишни расмийлаштириш, ўқиш учун тўлов
46. ТДЮУ бакалавриатига қабул қилиш тўғрисидаги Давлат комиссияси қарори, қоида тариқасида, 25 августдан кечиктирмасдан қабул қилинади.
47. Тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси қарорига асосан ТДЮУ ва юридик ҳамда жисмоний шахслар ўртасида контракт (шартнома) тузиш ва контракт тўлови миқдори 15 сентябрдан кечиктирмай, ўтказилгандан сўнг ТДЮУ ректори буйруғи билан расмийлаштирилади.
Белгиланган намунадаги шартнома бланкалари Давлат комиссияси қарори қабул қилинган кундан бошлаб берилади ҳамда ТДЮУ раҳбари ва бош бухгалтери имзоси билан юридик шахслар учун 3 нусхада ва жисмоний шахслар учун 2 нусхада расмийлаштирилади.
Давлат комиссияси қарорига кўра ТДЮУ бакалавриатига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия қилинган абитуриентлар учун тўловлар ҳар йили қонунчилик ва шартнома шартларида кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.
(471-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
(472-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
48. ТДЮУ бакалавриатига ҳудудий адлия органларининг йўлланмаларига кўра ўқишга қабул қилинган талабалар махсус уч йиллик дастур бўйича таълим оладилар.
6-боб. Тақсимотга мувофиқ узлуксиз ишлаб беришни ташкил этиш
1-§. Битирувчиларни узлуксиз ишлаб бериш учун тақсимлаш
49. ТДЮУ бакалавриати битирувчиларини (кейинги ўринларда битирувчи деб аталади) узлуксиз ишлаб бериш учун тақсимлаш ҳар йили тақсимот комиссияси томонидан давлат ва хўжалик бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган аризаларга асосан амалга оширилади.
Тақсимлаш жараёнида тақсимот комиссияси битирувчининг рейтинг натижаларини, оилавий ҳолатини ва таклиф этилган иш ўрнида ишлаш хоҳишини ҳисобга олади. Энг юқори рейтинг натижасига эга бўлган битирувчилар ўз танлови бўйича мавжуд иш ўринларига ишга жойлашишда биринчи навбатда талабгор бўлади.
Тақсимот комиссияси томонидан битирувчиларни ТДЮУда ўқиш учун йўлланма берилган ҳудуддаги тегишли ташкилотлардаги бўш иш ўринларига узлуксиз ишлаб бериш учун тақсимлаш амалга оширилади.
50. Тақсимот комиссияси фаолиятини ташкил этиш тартиби Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
51. Битирувчи магистратурага ўқишга кирганда уч йил давомида узлуксиз ишлаб бериш мажбурияти мазкур Низомга мувофиқ магистратурани тамомлагандан сўнг бошланади.
52. Битирувчиларни ишга тақсимлаш, қоида тариқасида, битирувчи ўқишни тамомлагандан сўнг, бир ойдан кечиктирмай амалга оширилади.
53. Тақсимот комиссияси қарори асосида ҳудудий адлия органлари мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда, ташкилотни аниқ кўрсатган ҳолда, битирувчига ишга йўлланма расмийлаштиради ва тақдим этади. Бир вақтнинг ўзида битирувчига йўлланма билан бирга мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ишга келгани ва жойлашгани ҳақидаги ҳужжат ҳам берилади.
54. Ишга йўлланма берилганидан кейин ҳудудий адлия органи, тегишли ташкилот — иш берувчи, ТДЮУ ва битирувчи ўртасида узлуксиз ишлаб беришнинг аниқ шартларини ҳамда битирувчининг мажбуриятларини аниқ белгилаб берувчи тўрт томонлама шартнома 4 нусхада тузилади.
Шартнома намунаси белгиланган тартибда Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
55. ТДЮУ тақсимот комиссиясининг битирувчини ишга тақсимлаш ҳақидаги қарори қабул қилингандан сўнг уч кундан кечиктирмай ишга юборилаётган ҳар бир битирувчига олий маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма беради.
2-§. Битирувчиларни ишга қабул қилиш ва уларнинг меҳнат фаолияти
56. Битирувчилар ишга тақсимланганидан кейин бир ойдан ошмаган муддатда тўрт томонлама шартномада кўрсатилган иш жойида ҳозир бўлишлари ва меҳнат фаолиятини бошлашлари шарт.
57. Иш берувчи тўрт томонлама шартномага ва ишга йўлланмага мувофиқ битирувчи билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузади.
58. Иш берувчи битирувчи томонидан тақдим этилган битирувчининг ишга келгани ва жойлашгани ҳақидаги ҳужжатни тўлдиради ва кейинчалик уни ТДЮУга тақдим этиш учун ўн кун муддат ичида ҳудудий адлия органига юборади.
ТДЮУ битирувчининг ишга келгани ва жойлашгани ҳақидаги ҳужжат асосида мазкур Низомнинг 6-иловасидаги журналга мувофиқ ҳар бир битирувчи ҳисобини юритиб бориши шарт.
59. Битирувчининг уч йиллик узлуксиз ишлаб бериш муддати қуйидагиларни ўз ичига олади:
йўлланма берилган ҳудуддаги турли ташкилотларда ва лавозимларда ишлаш муддати;
муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўташ муддатлари.
Ижтимоий меҳнат таътили муддати уч йиллик узлуксиз ишлаб бериш муддатига киритилмайди.
60. Тақсимот бўйича узлуксиз ишлаб беришга юборилган битирувчи ишга жойлашгандан сўнг, иш берувчи унга тегишли меҳнат шароитлари яратади, зарур ҳолларда турар жой билан таъминлаш чораларини кўради.
61. Битирувчининг уч йиллик узлуксиз ишлаб бериш муддати тугагандан сўнг ишни давом эттириш ҳақидаги масала меҳнат қонунчилигига мувофиқ иш берувчи ва ходим ўртасида ўзаро келишувга асосан ҳал этилади.
62. Битирувчи узлуксиз ишлаб бериш муддати давомида у тақсимот бўйича юборилган ташкилот тугатилса, меҳнат шартномаси (контракт) иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинса, битирувчи ҳудудий адлия органини 3 кун ичида хабардор қилиши шарт. Ҳудудий адлия органининг мурожаати бўйича тақсимот комиссияси тегишли ҳудуддаги бошқа ташкилотларда мавжуд бўш иш ўринларига улар тақдим этган талабномалар асосида битирувчини тақсимлашни амалга оширади.
63. Ушбу Низомга мувофиқ узлуксиз ишлаб бериш учун тақсимланган битирувчида узлуксиз ишлаб бериш жойини ўзгартириш учун асосли сабаблар вужудга келган тақдирда (никоҳ тузиш, доимий яшаш учун республиканинг бошқа ҳудудига кўчиб кетиш ва бошқалар) битирувчи тақсимот комиссиясига узлуксиз ишлаб бериш жойини ўзгартириш учун тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилишга ҳақли.
Комиссия ўн беш кун ичида битирувчининг мурожаатини ва тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича битирувчига мажбурий ишлаб бериш учун бошқа жойни ушбу Низом талабларига мувофиқ белгилаб беради.
3-§. Битирувчиларнинг узлуксиз ишлаб беришдан бош тортиши
64. Битирувчи узлуксиз ишлаб беришдан бош тортган ҳолларда, ТДЮУда ўқишни битирган вақтда амалда бўлган шартнома суммасининг йигирма беш баробари миқдорида ТДЮУга компенсация тўлайди.
65. Узлуксиз ишлаб бериш муддати давомида меҳнат шартномаси (контракт) битирувчининг ташаббуси билан бекор қилинса, ҳудудий адлия органи бу ҳақда иш берувчидан билдиришнома олгандан сўнг 1 кун ичида тақсимот комиссиясига хабар беради.
Комиссия 3 кун ичида битирувчи томонидан компенсация миқдорини тўлашни таъминлаш, шунингдек суд тартибида ундириш учун ТДЮУга тегишли материалларни тақдим этади.
Бунда компенсация миқдори битирувчи томонидан ишлаб берилган вақтга пропорционал ҳисоблаб чиқилади.
66. Битирувчи узлуксиз ишлаб беришдан бош тортиши билан боғлиқ ТДЮУга тўлайдиган компенсация миқдорини тўлиқ ҳажмда университет ривожлантириш Жамғармаси ҳисобига тўлайди.
67. Мазкур Низомга мувофиқ битирувчи меҳнатга лаёқатсизлиги туфайли узлуксиз ишлаб беролмаган ҳолатларда унинг кейинги меҳнат фаолияти тўғрисидаги қарор тақсимот комиссияси томонидан белгиланган тартибда қабул қилинади.
Меҳнат лаёқатини йўқотгани сабабли (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) узлуксиз ишлаб бериш имкониятига эга бўлмаган битирувчилар тақсимот комиссияси қарори асосида компенсация тўлашдан озод этилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
68. Ҳудудий адлия органи томонидан берилган йўлланма икки йил давомида амал қилади.
69. Йўлланма олмаган юридик техникум битирувчиларининг ҳужжатлари махсус комиссия қарори чиққандан сўнг бир йил давомида сақланади ва ундан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади ёки шу муддат давомида битирувчининг ёзма аризасига кўра унга қайтарилади.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
70. ТДЮУ бакалавриатига қабул қилинган абитуриентларнинг якка тартибдаги суҳбат натижаларидан тегишли кўчирмалар уларнинг шахсий йиғмажилдига тикиб қўйилади.
ТДЮУ бакалавриатига қабул қилинмаган абитуриентларнинг якка тартибдаги суҳбат натижалари 6 ой давомида сақланади ва ундан сўнг белгиланган тартибда йўқ қилинади.
71. ТДЮУ битирувчига дипломнинг асл нусхасини у узлуксиз ишлаб бериш муддатини тамомлаганидан сўнг бир ҳафта муддатда меҳнат дафтарчасидаги ёзув ва битирувчи узлуксиз ишлаб берган ташкилотнинг ёзма тасдиғи асосида беради.
72. ТДЮУ мазкур Низомга мувофиқ узлуксиз ишлаб беришдан бош тортган битирувчиларга олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг асл нусхасини улар компенсацияни тўлиқ миқдорда тўлагандан сўнг беради.
73. Узлуксиз ишлаб бериш муддати давомида битирувчи билан меҳнат шартномаси (контракт) бекор қилинса, 1 кун ичида иш берувчи ҳудудий адлия органига буйруқ нусхасини илова қилган ҳолда хабар қилади.
74. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беришади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
(1-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига ўқишга қабул қилиш
СХЕМАСИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш қоидалари билан танишдим.
__________________________
_____________
____________________________
(абитуриентнинг Ф.И.О.)
(имзо)
(ариза топширилган сана)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига махсус уч йиллик дастур бўйича ўқишга қабул қилиш учун якка тартибдаги суҳбатда абитуриентлар жавобини БАҲОЛАШ ВАРАҚАСИ
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
(4-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
____-сон ИШГА ЙЎЛЛАНМА
«___»____________ 20__ й.
Тошкент ш.
Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган _____________________________________________________га
уч йил давомида узлуксиз ишлаб бериш учун йўлланма берилди. (битирувчининг Ф.И.О)
Тақсимот комиссияси қарорига кўра ___________________________________________________________________
(битирувчи Ф.И.О)
__________________________________________________________________ га узлуксиз ишлаб беришга юборилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
(5-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Битирувчининг ишга келгани ва жойлашгани ҳақидаги ҳужжат
Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган ва _____-сон ишга йўлланма олган _________________________ ________________________________________________________________________________________________
(битирувчи Ф.И.О)
______________________«___» ___________ 20 __ й. ишга етиб келганини хабар қиламиз.
( келиш санаси)
«__»____________20___ й. ____-сон меҳнат шартномаси ва «__» ______________ 20____ й.___-сон буйруққа асосан __________________________________________________________________________лавозимига қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари битирувчиларини Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
(6-илованинг белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
ТДЮУ битирувчисига берилган йўлланмалар ва уларнинг ишга жойлашганини ҳисобга олиш
ЖУРНАЛИ
Т/р
Фамилияси, исми, отасининг исми
Жинси
Туғилган йили
Оилавий ҳолати
Доимий яшаш жойи
Йўналиш номи
Тақсимот бўйича
ташкилот номи
Битирувчи имзоси
Ишга келгани ва жойлашгани ҳақидаги ҳужжатни олгани ҳақида қайд