Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сон «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш, одил судловнинг сифатли амалга оширилишини, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш учун туманлараро, туман (шаҳар) судларининг иш билан бандлигини мақбуллаштириш мақсадида:
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сон «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Ф. Камилов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 19 июль,
ПФ-5487-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги ПФ-5487-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сон «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига киритилаётган
ўзгартиришлар
тўртинчи хатбошисидаги «654» ва «252» рақамлари тегишинча «644» ва «247» рақамлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошисидаги «418» ва «209» рақамлари тегишинча «440» ва «220» рақамлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошисидаги «904» ва «321» рақамлари тегишинча «900» ва «319» рақамлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошисидаги «433» ва «181» рақамлари тегишинча «425» ва «177» рақамлари билан алмаштирилсин;
2) 10-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Туман (шаҳар) маъмурий судларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Жами бошқарув ходимларининг сони 2 — 6 бирликни, шундан судьялар сони 1 — 3 тани ташкил этади.
Туман (шаҳар) маъмурий судлари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 440 бирликни, шундан судьялар сони — 220 тани ташкил этади.
*) Ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади»;
3) 12-иловадаги «654» ва «252» рақамлари тегишинча «644» ва «247» рақамлари билан алмаштирилсин;
4) 14-иловадаги «904» ва «321» рақамлари тегишинча «900» ва «319» рақамлари билан алмаштирилсин;
5) 16-иловадаги «433» ва «181» рақамлари тегишинча «425» ва «177» рақамлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.07.2018 й., 06/18/5487/1543-сон)