|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.09.2024
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ССЖ Президентининг «Ўзбекистон ССЖ Фанлар академиясининг мақоми тўғрисида»ги Фармонини бажариш чора-тадбирлари тўғрисида» 1991 йил 21 июндаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари илова қилинаётган рўйхатга мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари И. ЖЎРАБЕКОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 15 январь,
16-сон
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ҚАРОРЛАРИ РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштиришни ва республика фанлар академиясига ёрдам кўрсатишни яхшилаш чоралари тўғрисида» 1962 йил 25 апрелдаги 294-сон қарори.
2. КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг «СССР Фанлар академияси ва иттифоқдош республикалар фанлар академияларининг фаолиятларини яхшилашга оид чоралар тўғрисида» 1963 йил 11 апрелдаги 436-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1963 йил 25 майдаги 294-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1963 йил, 4-сон, 24-модда).
3. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Илмий ташкилотлар ишининг самаралилигини оширишга ҳамда фан ва техника ютуқларидан халқ хўжалигида фойдаланишни тезлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1969 йил 3 февралдаги 59-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1969 йил, 2-сон, 10-модда).
4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг илмий тадқиқотларини яхшилаш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида» 1972 йил 30 июндаги 270-сон қарори.
5. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Ботаника боғининг иши тўғрисида» 1977 йил 27 декабрдаги 824-сон қарори.
6. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Ядро физикаси институтига ёрдам кўрсатишга оид чоралар тўғрисида» 1978 йил 11 июндаги 344-сон қарорининг 10-14-бандлари.
7. КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг «Халқ хўжалигида фан-техника тараққиётини жадаллаштиришга оид чоралар тўғрисида» 1983 йил 18 августдаги 814-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1983 йил 19 сентябрдаги 542-сон қарорининг 2 ва 3-бандлари.
8. КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг «Қорақалпоғистон АССРни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришни жадаллаштиришга оид чоралар тўғрисида» 1986 йил 17 мартдаги 340-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказни Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1986 йил 15 апрелдаги 200-сон қарорининг 5-банди.
9. КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг «Маҳсулот сифатини тубдан яхшилашга оид чоралар тўғрисида» 1986 йил 12 майдаги 540-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1986 йил 6 августдаги 389-сон қарорининг 6-банди.
10. КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг «Фан-техника тараққиёти жараёнини жадаллаштиришда, мутахассислар тайёрлаш сифатини яхшилашда олий ўқув юрти исмининг ролини ошириш тўғрисида» 1987 йил 13 мартдаги 326-сон қарорини бажариш юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 4 июлдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг тадбирлари планининг 7-банди.
11. КПСС Марказий Комитети ва СССР Министрлар Советининг «Металлоемкост»нинг миллий даромади металл сарфини пасайтиришнинг узоқ муддатли комплекс программаси тўғрисида» 1987 йил 23 июндаги 859-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 7 декабрдаги 496-сон қарорининг 8-банди.
12. КПСС Марказий Комитетининг (1988 йил) февраль Пленуми ва Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети Х Пленумининг қарорлари асосида ўрта ва олий мактабни қайта кўришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 28 сентябрдаги 374-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг Комплекс тадбирлар планининг 4-банди.
13. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Фанлар академиясининг Уставини тасдиқлаш тўғрисида» 1989 йил 30 майдаги 180-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1989 йил, 5-сон, 14-модда).
14. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Президиуми аппаратининг ташкилий тузилиши тўғрисида» 1989 йил 30 мартдаги 124-сон қарори.