Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.07.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги ПФ-6262-сонли «Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимизда карантиндаги зарарли организмлар Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишни таъминлаш, шунингдек, ўсимлик ва мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бундай шароитда хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касаллиги, бегона ўтлардан республика ҳудудининг ишончли ҳимоясини таъминловчи ички ва ташқи ўсимликлар карантини бўйича давлат тадбирларининг самарали тизимини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг мамлакат ичида тарқалишига йўл қўймаслик борасидаги ишларни кучайтириш муҳим аҳамият касб этади.
Шу билан бирга, ушбу соҳадаги ишларнинг аҳволини ўрганиш фитосанитар хавфсизликни тўлақонли таъминлашга ҳамда чет эл мамлакатлари, компания ва корпорациялар билан ташқи савдо алоқаларини кенгайтиришга, экспорт салоҳиятини ошириш, маҳсулотларни ташқи бозорларига олиб чиқишга салбий таъсир кўрсатувчи бир қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлигини аниқлади.
Ўсимликлар карантини соҳасидаги миллий қонунчиликни халқаро нормалар ва қоидаларга мувофиқлаштириш юзасидан фаол ишлар олиб борилмаяпти, бунинг натижасида хорижий ҳамкорлар томонидан маҳаллий маҳсулотларнинг ўрнатилган стандартларга мувофиқ эмаслиги ўз давлатларининг бозорларига олиб кирилишини рад этиш ҳолатлари қайд этилмоқда ҳамда чет элдан молиявий ва грант маблағларини жалб этиш жараёни мураккаблашмоқда.
Республика минтақаларида ҳозирги кунга қадар экспортга жўнатиладиган ҳамда карантин зараркунандалари, ўсимликлар касалликлари, бегона ўтлар ташувчиси бўлиши мумкин бўлган чет давлатлардан олиб кириладиган уруғлар, ўсимликлар, ўсимлик маҳсулотлари ва бошқа материалларни карантин текшируви ва экспертизадан ўтказиш бўйича лабораториялар мавжуд эмас.
Ўсимликлар карантини соҳасида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг таъсирчан тизими мавжуд эмас, бунинг натижасида, мутахассисларнинг касбий маҳоратлари, уларнинг ушбу соҳадаги иш кўникмалари оширилишини таъминланмаяпти.
Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати бўлинмаларининг заиф моддий-техник таъминоти, улардаги ходимлар, айниқса, жойларда ишловчиларнинг карантин тадбирларини ўтказиш учун зарур ускуналар билан таъминланмагани ҳамда уларнинг молиявий ва ижтимоий таъминоти етарли даражада бўлмаганлиги ўзларига юклатилган вазифа ва мажбуриятларни самарали ва сифатли бажариш имконини бермайди.
Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, унинг моддий-техник базасини яхшилаш, мамлакатда фитосанитар хавфсизликни таъминлаш соҳасида давлат назоратининг яхлит тизимини яратиш мақсадида ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида белгиланган вазифаларга мувофиқ:
1. Ўсимликлар карантини соҳасидаги халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи идоралараро ишчи гуруҳ тузилсин ва унинг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қуйидагилар идоралараро ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ўсимликлар карантини соҳасидаги ишлар ҳолатини комплекс ўрганиш;
Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини соҳасидаги халқаро шартномаларга, шу жумладан Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича халқаро Конвенцияга (Рим, 1951 йил) қўшилиши бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини ўсимликлар карантини соҳасидаги барча халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
хорижий давлатлар карантин хизматлари билан (Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Беларусь Республикаси, Арманистон Республикаси, Таиланд Қироллиги, Япония, Малайзия, Сингапур Республикаси, Туркия Республикаси, Германия Федератив Республикаси, Латвия Республикаси, Бангладеш, Ҳиндистон Республикаси, Афғонистон Ислом Республикаси ва бошқалар) ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича битимларни тузиш масаласини ишлаб чиқиш, шу жумладан бундай битимлар лойиҳаларини тайёрлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2 — 4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4861-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.10.2020 й., 07/20/4861/1384-сон)
5. Инспекция бошлиғига қуйидаги ҳуқуқ берилсин:
зарур ҳолларда, Инспекциянинг марказий аппарати, ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари ва унинг таркибига кирувчи бошқа ташкилотлар тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан Инспекция ходимларининг қўшимча штат бирликларини жорий этиш.
6. Белгилаб қўйилсинки:
Инспекция бошлиғи ва ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари бошлиқлари лавозимига кўра тегишлича Ўсимликлар карантини бўйича Ўзбекистон Республикаси бош давлат инспектори ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ўсимликлар карантини бўйича бош давлат инспекторлари ҳисобланадилар;
ўсимликлар карантини бўйича туман ва шаҳар инспекторлари, автомобиль йўллари, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портидаги ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари ҳамда почтамтдаги пункт инспекторлари хизмат мажбуриятларини бажаришда махсус формали кийим-бош ва тегишли фарқловчи белгиларини кийиб юрадилар;
инспекторларни формали кийим-бош ва тегишли фарқловчи белгилар билан таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда формали кийим-бош ва тегишли фарқловчи белгиларнинг намуналарини тасдиқласин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўсимликларнинг агротехник, биологик ва кимёвий ишловини амалга ошириш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида камида 2 тадан ўсимликлар клиникаси ташкил этилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Инспекция, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўсимликлар клиникаси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича барча зарур ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4861-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.10.2020 й., 07/20/4861/1384-сон)
9. Инспекция Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 декабрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда карантин лабораторияларининг ташкил қилинишини ҳамда уларнинг карантин тадбирларини амалга ошириш учун керакли бўлган барча зарур лаборатория ускуналари ва техник воситалар билан жиҳозланишини таъминласин.
10. 2018 йилнинг 1 апрелидан Инспекция ва ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларидан келиб тушадиган давлат божи ва йиғими кўринишидаги тушумлар Жамғармага 80 фоиз миқдорида, шу жумладан Инспекция ходимларининг моддий рағбатлантирилишига — Жамғармага келиб тушадиган маблағларнинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдори йўналтирилиши белгилаб қўйилсин.
2017 йилнинг 1 декабридан 2018 йилнинг 1 апрелигача бюджетга ўтказилиши лозим бўлган давлат божи ва йиғими кўринишидаги тушумлар Инспекция томонидан 2018 йилнинг охирига қадар қопланиши белгилансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Чора-тадбирлар дастурида кўрсатилган тадбирларни молиялаштириш учун Инспекциянинг асослантирилган буюртмаси асосида Инспекцияга Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан мақсадли йўналтириладиган 15 миллиард сўмдан кўп бўлмаган миқдорда маблағлар ажратилишини таъминласин.
12. Қуйидагилар:
ўсимликлар клиникаси 2018 йилнинг 1 июлидан 2022 йилнинг 1 январига қадар ер солиғи, юридик шахсларнинг даромад ва мол-мулк солиғидан ҳамда ягона солиқ тўловларини тўлашдан;
2020 йилнинг 1 январига қадар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатларга кўра ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини такомиллаштириш ҳамда мамлакатда карантин ҳолатни яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган республикада ишлаб чиқарилмайдиган ёки етарли ҳажмда ишлаб чиқарилмайдиган бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, ускуналар, асбоб ва приборлар, машина ва механизмлар, компьютер ва диагностика техникаси божхона тўловларини тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод қилинсин.
13. 2018 йил 1 майдан ўсимликлар карантини бўйича туман ва шаҳар инспекторлари, автомобиль йўллари, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портидаги ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари ҳамда почтамтдаги пункт инспекторларига, қонун ҳужжатларида белгиланган устама ва қўшимча тўловлардан ташқари, Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар чорак якуни бўйича меҳнат фаолиятида юқори натижаларга эришганлиги учун Инспекция бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган фаолиятни баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ белгиланадиган, қуйидаги миқдорлардаги рағбатлантирувчи тўловлар берилади:
70 баллдан 80 баллгача тўплаган инспекторларга — лавозим маошига 50 фоизгача;
80 баллдан 90 баллгача тўплаган инспекторларга — лавозим маошига 100 фоизгача;
90 баллдан 100 баллгача тўплаган инспекторларга — лавозим маошига 150 фоизгача.
14. Инспекция, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Молия вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университетида, унинг Нукус ва Термез шаҳарларидаги филиалларида, Андижон қишлоқ ҳўжалиги институтида Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар уч йилда камида бир маротаба ўтказиладиган Инспекция ходимларини, биринчи навбатда туман ва шаҳар инспекторлари, автомобиль йўллари, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портидаги ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари ҳамда почтамтдаги пункт инспекторларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини ташкил этиш;
Тошкент давлат аграр университетида ўсимликлар карантини ва ҳимояси кафедрасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда 2018 — 2020 йилларда ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати ходимларини чет элда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурини тасдиқласин.
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3249-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари, ҳамда унинг 1, 2, 3, 3а, 3б ва 4-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
17. Инспекция манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар бўйича таклифлар киритсин:
ўсимликлар карантини соҳасидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига нисбатан маъмурий жавобгарликни янада кучайтириш тўғрисида;
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.
18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.Р. Иноятов ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 28 март,
ПҚ-3626-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4861-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.10.2020 й., 07/20/4861/1384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4861-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.10.2020 й., 07/20/4861/1384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4861-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.10.2020 й., 07/20/4861/1384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4861-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.10.2020 й., 07/20/4861/1384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4861-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.10.2020 й., 07/20/4861/1384-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4861-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.10.2020 й., 07/20/4861/1384-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 мартдаги ПҚ-3626-сон қарорига
7-ИЛОВА
2018 — 2020 йилларда Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини такомиллаштириш
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ

Т/р

Чора-тадбирларнинг номи

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

Ҳужжат тури, кутилаётган натижа

I. РЕСПУБЛИКАДАГИ ФИТОСАНИТАРИЯ ҲОЛАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Ўсимликлар зараркунандалари, касалликлари
ва бегона ўтларга қарши кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари рўйхатига киритиш мақсадида зарарли карантин организмларга қарши пестицидларнинг таъсирини, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида фойдаланишга рухсат берилган дефолиантлар ва ўсиш регуляторларини аниқлаш бўйича ишларни амалга ошириш.

Доимий равишда

Ўздавкарантин, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ

Чора-тадбирлар дастури.

Самарали кимёвий препаратларни Рўйхатга киритиш ҳамда ўсимликларнинг зарарли карантин организмларига қарши курашиш мақсадида уларни ишлаб чиқаришга кўмаклашиш.

2.

Ўсимликларнинг карантин ва бошқа зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалишини мониторинг қилиш ва прогнозлаштириш механизмини татбиқ этиш.

2018 йил 1 октябргача

Ўздавкарантин, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ

Чора-тадбирлар дастури.

Ўсимликлар зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда зараркунандалар, касалликлар ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирларни тезкор ишлаб чиқиш.

3.

Феромон тутқичлари ишлаб чиқариш ҳажмларини оширган ҳолда республиканинг барча ҳудудларига 55231 та феромон тутқичларни ўрнатиш, шунингдек, «Ўздавкарантин» қўмитасининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан уларни дала ва лаборатория шароитида синовдан ўтказиш.

2018-2019 йилларда

Ўздавкарантин, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари

Ташкилий чора-тадбирлар.

Экспорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини зарарсизлантириш бўйича ишлар ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш.

4.

Мамлакатимизда карантин зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашиш учун зарур бўлган ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича кимёвий воситалар ва фумигация препаратлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2018 йил 1 июлгача

Фанлар академияси, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ,

Ўздавкарантин

Ташкилий чора-тадбирлар.

Бозорларнинг ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан тўйинишини таъминлаш.

II. ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

5.

«Ўздавкарантин» қўмитасининг марказий аппарати биносини капитал таъмирлаш (зарур бўлганда, янги бино ажратиш), зарур мебель ва оргтехника, шунингдек, алоқа воситалари билан таъминлаш.

2018 йил давомида

Ўздавкарантин, Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Чора-тадбирлар дастури.

Юклатилган вазифаларни самарали амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиш.

6.

Ўсимликлар карантини ҳудудий инспекцияларини зарур бинолар билан таъминлаш.

2018 йил 1 ноябргача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Давлат рақобат қўмитаси, Ўздавкарантин

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари қарорлари.

Юклатилган вазифаларни самарали амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиш.

7.

Ўсимликлар карантини илмий маркази лабораториясининг моддий-техник базасини халқаро стандартларга мос келадиган замонавий ускуналар билан жиҳозлаш орқали мустаҳкамлаш.

2018 йил 1 июлгача

Ўздавкарантин, Молия вазирлиги

Ташкилий-чора-тадбирлар.

Марказнинг фитосанитариявий хавфсизликни таъминлаш борасидаги илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш.

8.

Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматини таъминлаш мақсадида хизмат ва махсус автотранспорт воситаларини сақлаш учун зарур лимитларни ажратиш, шу жумладан:

ўсимликлар карантини бўйича туманлар ва шаҳарлар инспекторлари учун — 2018 йилда 169 та мотоцикл;

фумигация отрядлари учун — 15 та «Дамас VAN» автомобили (2018 йилда — 6 та, 2019 йилда — 6 та, 2020 йилда 3 та);

ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари учун — 58 та «Дамас» автомобили (2018 йилда 25та, 2019 йилда 25та, 2020 йилда 8та);

карантин лабораториялари учун — 15 та махсус автомашина (кўчма лаборатория) (2018 йилда 6та, 2019 йилда 4та, 2020 йилда 5та);

“Ўздавкарантин” қўмитаси ва ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари учун — 45 та хизмат ва навбатчи автомобиль(2018 йилда –20та, 2019 йилда 20та, 2020 йилда 5та).

2018 — 2020 йилларда

Ўздавкарантин, Молия вазирлиги

Ташкилий-чора-тадбирлар.

Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолияти самарадорлигини ошириш.

Ўсимликларнинг зарарли карантин организмларни ўрганиш ва уларга қарши курашишга қаратилган халқаро фитосанитар стандартлар талабларининг бажарилишини таъминлаш.

9.

Қуйидагиларни:

ўсимликлар карантини бўйича туманлар ва шаҳарлар инспекторлари учун лупа, махсус қайчи, утилизация пакетлари, кимёвий респираторлар, контейнерлар ва бошқалардан иборат 138 та карантин-дала сумкаларини, карантин маҳсулотларни зарарсизлантириш мақсадида фумигация отрядлари учун 40 та махсус кийимларни;

автомобиль йўлларидаги, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портидаги ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари ҳамда почтамтдаги пункт инспекторлари учун зарур ускуналарни (турли модификациядаги лупалар, думалоқ ва узунчоқ тўрлар);

ўсимликлар карантини ҳудудий инспекциялари фаолиятини самарали ташкил этиш учун 93 та замонавий моноблок ва 87 та принтерларни харид қилиш.

2018 йил якунига қадар

Ўздавкарантин

Зарур воситаларни харид қилиш.

Карантин зараркунанда организмларни йўқотиш бўйича ишлар самарадорлиги ва сифатини ошириш, чора-тадбирларни ўз вақтида қабул қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш.

10.

Вилоятларда карантин лабораторияларини қуриш ҳамда уларни замонавий лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш, шу жумладан: 2018 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида;

2019 йилда — Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида.

2018-2019 йилларда

«Ўздавкарантин», Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ташкилий чора-тадбирлар.

Лаборатория таҳлиллари ва экспертизалари ишончлилигини таъминлаш, ўсимлик маҳсулотлари импорти ва экспорти назоратини кучайтириш, республикадаги фитосанитария ҳолатини яхшилаш.

11.

Тошкент шаҳар марказий карантин лабораторияси биносини кенгайтириш ва уни замонавий лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш.

2018 йил 1 августгача

Ўздавкарантин, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ташкилий чора-тадбирлар.

Пойтахт карантин лабораторияси қувватларини ошириш, инфратузилмасини яхшилаш.

12.

Туманлар ва шаҳарлар деҳқон бозорларида ўсимликлар карантини бўйича туманлар ва шаҳарлар инспекторлари учун хоналар ажратиш, шунингдек зарарланган маҳсулотларни зарарсизлантириш (фумигация қилиш) учун 3 метр куб ҳажмгача бўлган фумигация камераларини жойлаштириш.

2018 йил 1 декабргача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўздавкарантин

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари қарорлари.

Қишлоқ хўжалиги ва ўсимлик маҳсулотларини сақлаш даврида зарарли карантин организмлар билан зарарланиш ва унинг кенгайишининг олдини олиш, шунингдек, аҳолини сифатли ва зарарсиз маҳсулотлар билан таъминлаш.

13.

Ўсимлик маҳсулотларини ўтказувчи асосий чегара пунктларига яқин ҳудудда махсус зарарсизлантирувчи (фумигация) камераларни босқичма-босқич қуриш, шу жумладан:

Қорақалпоғистон Республикасидаги «Довут-ота», «Қорақалпоғистон»;

Андижон вилоятидаги «Дўстлик»;

Бухоро вилоятидаги «Олот», «Хўжа-Давлат»;

Наманган вилоятидаги «Учқўрғон»;

Сурхондарё вилоятида «Айритом», «Қудуқли»;

Сирдарё вилоятидаги «Сирдарё»;

Тошкент вилоятидаги «Назарбек», «Ойбек» «Яллама» «Нажимов», «Навоий» пунктлари.

2018-2019 йилларда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Молия вазирлиги, ИИВ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, ДБҚ, ДХХнинг Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси, «Ўздавкарантин»

Чора-тадбирлар дастури.

Карантин-зарарли организмлар тарқалишининг олдини олиш, шунингдек, импорт ва экспорт қилинадиган ўсимлик маҳсулотларини зарарсизлантириш.

14.

Мавжуд вилоятлараро йўл-патруль хизмати постларида ўсимликлар карантини бўйича постлар фаолиятини ташкил этиш.

2018 йил якунига қадар

Ўздавкарантин,

ИИВ

Чора-тадбирлар дастури.

Фитосанитар хавфсизликни таъминлаш, карантин-зарарли организмлар тарқалишининг олдини олиш ва бартараф этиш.

15.

Чегара зоналари ҳудудида ёғоч-тахта материаллар ва карантин остидаги бошқа маҳсулотларни (ёғоч тагликлар, ёғоч яшиклар ва бошқалар) зарарсизлантириш учун махсус термик камералар қуриш.

2019 йил 1 июлгача

Ўздавкарантин,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ДБҚ

Ташкилий чора-тадбирлар.

Ёғоч ва тахта материалларни импорт ва экспорт қилиш бўйича халқаро фитосанитар стандартларнинг ижро этилиши устидан назоратни таъминлаш.

16.

Пахта толасини экспортга юклаб жўнатувчи пахта терминалларида зарарсизлантирувчи (фумигация) камераларни қуриш.

2019 йил 1 октябргача

«Ўзпахтасаноат» АЖ,

Ўздавкарантин, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Ташкилий чора-тадбирлар. Экспорт қилинадиган пахта толаси ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини зарарсизлантириш бўйича ишларнинг ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш.

III. ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

17.

2018 — 2020 йилларда ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати ходимларини хорижий давлатларда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.

2018 йил 1 июнгача

Вазирлар Маҳкамаси, Ўздавкарантин, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарори.

Ўсимликлар карантини соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ва профессионал даражасини оширишни таъминлаш. Уларнинг билим даражасини ошириш ва амалий кўникмаларини яхшилаш.

18.

Илмий-таълим муассасаларида ўсимликлар карантини соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш бўйича давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2018 йил 1 июлгача

Ўздавкарантин, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ташкилий чора-тадбирлар.

Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматини малакали кадрлар билан таъминлаш.

19.

Ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Халқаро Конвенцияда иштирок этувчи давлатлар билан идоралараро ва давлатлараро алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш.

2018-2019 йилларда

Ўздавкарантин, Ташқи ишлар вазирлиги

Халқаро фитосанитар стандартлар талабларининг бажарилишини таъминлаш, ўсимликларнинг зарарли карантин организмларига қарши курашишнинг самарали чораларини қўллаш.

20.

Ўсимликлар карантини бўйича туманлар ва шаҳарлар инспекторлари, автомобиль йўлларидаги, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портидаги ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари ҳамда почтамтдаги пункт инспекторларини уларнинг фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимига асосан Ўздавкарантин Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш тартибини тасдиқлаш.

2018 йил 1 майгача

Ўздавкарантин, Молия вазирлиги

Идоравий ҳужжат.

Ходимларни рағбатлантириш, юклатилган вазифаларни самарали бажариш учун қулай шарт-шароитларни яратиш.

 LexUZ шарҳи
7-илова норасмий таржима.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.03.2018 й., 07/18/3626/0957-сон; 14.10.2020 й., 07/20/4861/1384-сон)