Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
«Кредит уюшмаларини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 6 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1815-2]
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 19 апрелдаги 10/3-сон «Кредит уюшмаларини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1815, 2008 йил, 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 195-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банки раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 25 ноябрь,
32/18-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 25 ноябрдаги 32/18-сон қарорига
ИЛОВА
«Кредит уюшмаларини қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
а) номидан ва 1-бандидан «қайта ташкил этиш ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:».
а) номидан «қайта ташкил этиш ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» Қонунига мувофиқ, кредит уюшмаларини тугатиш тартибини белгилайди.»;
в) 1, 3-бандлар ва II бўлим ўз кучини йўқотган деб топилсин;
г) 66 ва 67-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«66. Марказий банк тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, тугатилган кредит уюшмаларини Кредит уюшмаларининг давлат реестридан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилади.
67. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Кредит уюшмаларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилганидан кейин, кредит уюшмасини тугатиш тамомланган ҳисобланади.
Тугатиш натижасида пайдо бўлган ва фаолияти тугатилган кредит уюшмалари тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/1815-2/0383-сон)