|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.01.2019
|
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шаклларига қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 29 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2439-5]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 7 январдаги 1, 2019-04-сонли «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2439-7, 21.01.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 июлдаги 462-сон «Жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини электрон ҳисобга олишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 12 (I)-сон, 162-модда) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи шакллари ушбу қарор иловасига мувофиқ таҳрирдаги 4а-илова билан тўлдирилсин.
2. Шундай тартиб белгилансинки, унга асосан ушбу қарор иловасига мувофиқ ҳар бир жисмоний шахс кесимида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари тўғрисида маълумотлар солиқ тўловчилар томонидан 2019 йилнинг 1 январига қадар ихтиёрий равишда тақдим этилади.
3. Мазкур қарор 2018 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 20 ноябрь,
160-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 20 ноябрь,
2017-62-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 20 ноябрдаги 160 ва 2017-62-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ҳисоб-китобига
4а-ИЛОВА
4а-ИЛОВА
|
СТИР |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
варақ |
0 |
6 | ||||||||||
|
ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари тўғрисида | ||||||||||||||||||||||
|
Т/р |
Жисмоний шахснинг |
Лавозими |
СТИР |
ЖШШИР |
Олдинги ҳисобот даври охирига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммаси (олдинги ҳисобот даври учун Маълумотнинг 8-устуни) |
Ҳисобот ойи учун ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммалари (ўсиб борувчи якунсиз тўлдирилади) |
Ҳисобот даври охирига ҳисобланган фуқароларнинг суғурта бадаллари суммаси (6-уст. + 7-уст.) |
Суғурта бадаллари | ||||||||||||||
|
бошланиш санаси (кун) |
якуний сана (кун) |
Асос (м. т., б. п., | ||||||||||||||||||||
|
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
11 | ||||||||||||
|
|
||||||||||||||||||||||
|
ЖАМИ |
||||||||||||||||||||||
Изоҳлар:
3 — устунда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификатори (ХАЛИКК — 2017)га мувофиқ жисмоний шахснинг эгаллаб турган лавозими кўрсатилади.
6-устунда тегишли жорий солиқ даврининг биринчи ойида «0» қиймат киритилади.
9, 10, 11-устунлар ходим иш жойида узрли сабабларга кўра бўлмаган ҳолатларда тўлдирилади.
9-устунда таътил бериш санаси ёки 11-устунда кўрсатилган сабаб билан иш жойида бўлмасликнинг бошқа даври бошланиш санаси кўрсатилади.
10-устунда таътилни якунланиши санаси ёки 11-устунда кўрсатилган сабаб билан иш жойида бўлмасликнинг бошқа даври якунланиши санаси кўрсатилади.
11-устунда жисмоний шахсларнинг иш жойида узрли сабабларга кўра бўлмаганлиги даврларининг қисқача белгиланишлари, шунингдек меҳнат фаолиятининг бошланиши ва якунланиши кўрсатилади (м. т. — йиллик меҳнат таътили, б. п. — декрет таътили (бола парваришлаш), и. с. — иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил, м. л. — меҳнатга лаёқатсизлик даври, м.ф. — меҳнат фаолияти даври — ходим ишга қабул қилинганда ва ишдан бўшатилганда тўлдирилади).
|
Раҳбар |
Бош бухгалтер |
||||
|
(имзо) |
(имзо) |
||||
|
М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)». |
|||||
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2017 й., 10/17/2439-5/0335-сон)