Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчилари ва уларнинг тренерларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3196-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек спортчи ва тренерларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг саломатлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган умрбод ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаган тренерларга тўланадиган бир марталик пул мукофотларини бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, бир марталик пул мукофотлари нуфузли халқаро спорт мусобақаларида 2018 йил 1 январдан бошлаб юксак натижаларга эришган спортчиларнинг тренерларига берилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Д. Курбанов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 30 октябрь,
878-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 октябрдаги 878-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган умрбод ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар учун умрбод ойлик тўловларни (кейинги ўринларда умрбод ойлик тўловлар деб аталади) тайинлаш, тўлаш, миқдорини ошириш ва тўлашни тўхтатиш тартибини белгилайди.
2. Умрбод ойлик тўловлар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор спортчиларга (кейинги ўринларда спортчи деб аталади) тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Спортчиларга тўланадиган умрбод ойлик тўловлар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
2-боб. Умрбод ойлик тўловларини тайинлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Умрбод ойлик тўловни олиш учун спортчилар ҳар йили 1 декабрга қадар қуйидаги ҳужжатларни Вазирликка тақдим этади:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
мазкур Низомга иловага мувофиқ шаклдаги ариза;
спортчининг паспорти нусхаси;
Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ёки совриндор бўлганини тасдиқловчи диплом нусхаси (диплом бўлмаган тақдирда Халқаро олимпия қўмитаси, Халқаро паралимпия қўмитасининг тасдиқловчи ҳужжати).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлик Низомнинг 4-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни уч кун ичида ўрганиб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига спортчиларга умрбод ойлик тўловлар тайинлаш тўғрисида тақдимнома киритади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларга умрбод ойлик тўловларни тайинлаш тўғрисида фармойиши қабул қилингандан сўнг Вазирлик спортчига бир кун ичида бу ҳақида ёзма равишда маълум қилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Умрбод ойлик тўлов тайинланган спортчининг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, доимий яшаш манзили ўзгарган тақдирда, спортчи бу ҳақида 10 кун муддатда Вазирликка ёзма равишда хабар бериши лозим.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
3-боб. Умрбод ойлик тўловларни тўлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Умрбод ойлик тўлов Вазирлик томонидан спортчига қуйидаги миқдорда тўланади:
олтин медаль учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида;
кумуш медаль учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида;
бронза медали учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
10. Умрбод ойлик тўловлар жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган даромад солиғисиз амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Спортчилар учун тўланадиган умрбод ойлик тўловлар Вазирликка Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Миллий олимпия қўмитаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан молиялаштирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
4-боб. Умрбод ойлик тўловнинг миқдорини ошириш ёки уни тўлашни тўхтатиш асослари
12. Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлганлиги учун умрбод ойлик тўловлар тайинланган спортчилар келгуси Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб бўлган тақдирда ёки Халқаро олимпия қўмитаси ва Халқаро паралимпия қўмитасининг қарорига мувофиқ ғолиб ва совриндор деб топилганда, умрбод ойлик тўлов оширилган миқдорда ушбу Низомнинг 2-бобида назарда тутилган тартибга мувофиқ қайта тайинланади.
13. Қуйидагилар умрбод ойлик тўлов тўхтатилишига асос бўлади:
умрбод ойлик тўлов оладиган спортчи қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқарилганда ёки спорт мусобақаларида бошқа давлат номидан иштирок этганда;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуни.
Бутунжаҳон антидопинг ташкилоти (WADA) томонидан тақиқланган дори воситалари қўллагани аниқланиб, Олимпия ва Паралимпия ғолиб ва совриндорлигидан маҳрум этилганда;
суд қарорига мувофиқ озодликдан маҳрум этилганда;
спортчи вафот этганда.
Умрбод ойлик тўловлар тўхтатилиши спортчига аввал тўланган тўловларни қайтариб олинишига асос бўлмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Спортчига умрбод ойлик тўлов миқдорининг оширилиши ёки тўхтатилиши Вазирликнинг тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
5-боб. Якунловчи қоидалар
15. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Умрбод ойлик тўловлар учун ажратилган бюджет маблағларини мақсадли ишлатилиши ва тўғри тўланиши бўйича назорат Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган умрбод ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Шакл‎

‎‎‎‎Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири

‎‎____________________________________га (фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎___________________________________, (ариза берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎манзил бўйича яшовчи: ___________________

‎‎_____________________________________; (вилояти (шаҳар), кўчаси, уй ва хонадон рақами)

‎‎______________________________________ (шахсини тасдиқловчи ҳужжат)

‎‎_____________________________________ (паспорт серияси, рақами, берилган санаси, ким томонидан берилган)

‎‎АРИЗА

‎‎Менга Олимпия (Паралимпия) ўйинларида ғолиб ва совриндор спортчи бўлганим учун умрбод ойлик тўлов белгиланган тартибда тайинланиши масаласини кўриб чиқишингизни сўрайман.
‎‎20__ йил ____ ______________________

‎‎____________________________ (ариза берувчининг имзоси)

‎‎Ариза қабул қилинган 20__ йил ____ __________________

‎‎________________________________________________ (ҳужжатни қабул қилиб олган мутахассис имзоси)

‎‎Рўйхат рақами____________________

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 октябрдаги 878-сон қарорига
2-ИЛОВА
Юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаган тренерларга тўланадиган бир марталик пул мукофотларини бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Паросиё ўйинларида ҳамда Олимпия ўйинлари дастурларига кирувчи спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор спортчиларни тайёрлаган тренерларни (кейинги ўринларда тренерлар деб аталади) бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Тренерларни бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик — деб аталади) тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Тренерларни бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш харажатлари Вазирлик Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Миллий олимпия қўмитаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
2-боб. Бир марталик пул мукофотларининг миқдори ва уларни тўлаш тартиби
4. Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
олтин медаль — 20 000 АҚШ доллари;
кумуш медаль — 15 000 АҚШ доллари;
бронза медаль — 10 000 АҚШ доллари.
5. Олимпия ўйинлари дастурларига кирувчи спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
олтин медаль — 6 000 АҚШ доллари;
кумуш медаль — 3 000 АҚШ доллари;
бронза медаль — 1 500 АҚШ доллари.
6. Осиё ва Паросиё ўйинларида ғолиб ва совриндор спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
олтин медаль — 2 500 АҚШ доллари;
кумуш медаль — 1 500 АҚШ доллари;
бронза медаль — 1 000 АҚШ доллари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Спорт турлари бўйича федерациялар ва уюшмалар Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Паросиё ўйинларида ҳамда Олимпия ўйинлари дастурларига кирувчи спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари якунлангандан сўнг уч кун ичида мазкур нуфузли халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар рўйхатини Вазирликка тақдим этади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлик спорт турлари бўйича федерациялар ва уюшмалар томонидан тақдим этилган тренерлар рўйхатларини беш кун ичида ўрганиб чиқади, умумлаштиради ва тренерларни бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаган тренерларни рағбатлантириш тўғрисидаги фармойиши қабул қилингандан сўнг Вазирлик, Миллий олимпия қўмитаси бир марталик тўланадиган пул мукофотларини тўлаш учун чет эл валютасига айирбошлаш учун ваколатли банкка ўтказиб беради.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ваколатли банк ўрнатилган тартибда белгиланган бир марталик пул мукофотларини ғолиб ва совриндор спортчиларни тайёрлаган тренерларга Вазирлик ва Миллий олимпия қўмитаси тақдим этган тегишли ҳужжатларга асосан АҚШ долларида талаб қилиб олгунча омонат (депозит) ҳисобварағига ўтказади ва омонат дафтарчасини расмийлаштириб беради.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
12. Тренерларга тўланган бир марталик пул мукофотлари жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган даромад солиғисиз амалга оширилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
13. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Тренерларга бир марталик пул мукофотлари учун ажратилган бюджет маблағларини мақсадли ишлатилиши ва тўғри тўланиши бўйича назорат Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 октябрдаги 878-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларга (кейинги ўринларда спортчи деб аталади) санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар ажратиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.
2. Спортчилар ҳар йили бир марта ўзлари учун мақбул бўлган вақтда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларига (кейинги ўринларда санаторийлар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Миллий олимпия қўмитаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан соғломлаштириш курсидан бепул ўтиш ҳуқуқига эга.
3. Спортчиларни санаторийларга юбориш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Спортчилар санаторийларда соғломлаштириш курсидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган Йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ ўтадилар.
2-боб. Йўлланмалар олиш учун мурожаат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Спортчилар кейинги йилга санаторийга йўлланма олиш учун ҳар йили 1 сентябргача Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;
спортчининг паспорт нусхаси;
Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлганлигини тасдиқловчи диплом нусхаси (диплом бўлмаган тақдирда Халқаро олимпия қўмитаси, Халқаро паралимпия қўмитасининг тасдиқловчи ҳужжати).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юқоридаги ҳужжатлар Вазирликка тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда санаторийга йўлланма олиш учун спортчининг аризаси қабул қилинмайди.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирликка тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ Йўлланмалар сўраб ёзилган аризаларни рўйхатга олиш дафтарида рўйхатдан ўтказилади.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
6. Йўлланма унда кўрсатилган муддатда ҳақиқий ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Спортчилар саломатлигининг ҳолатига ёки бошқа асосли сабабларга кўра йўлланмадан белгиланган муддатда фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, йўлланманинг амал қилиш муддати тугашидан камида икки ҳафта олдин Вазирликка мурожаат қилиб, йўлланма муддатига ўзгартириш киритишлари мумкин. Йўлланмада кўрсатилган муддатларни календарь йил мобайнида икки мартадан ортиқ муддатга кўчиришга йўл қўйилмайди.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Вазирлик саломатликни тиклаш муддати кўрсатилган ҳолда ариза берган спортчиларнинг рўйхатини шакллантиради ва ҳар йили 10 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
3-боб. Соғломлаштириш йўналишларини аниқлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вазирлик томонидан тақдим этилган рўйхатни олгандан кейин беш иш куни мобайнида спортчиларни доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги даволаш-профилактика муассасаларига юборади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
9. Даволаш-профилактика муассасалари тақдим этилган рўйхатлар бўйича бир ой муддатда ғолиб ва совриндор спортчиларни бепул диспансеризациядан ўтказадилар ва унинг натижаларига кўра санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналишини (ташхиси) аниқлайди.
10. Спортчиларнинг тиббий картасида диспансеризациядан ўтказиш натижалари асосида санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналиши (ташхиси) ва зид кўрсатмалар (улар мавжуд бўлганда) кўрсатилган ҳолда тегишли ёзув қайд этилади.
11. Даволаш-профилактика муассасаси раҳбари ғолиб ва совриндор спортчилар диспансеризациядан белгиланган муддатларда ўтказилишини таъминланиши, шунингдек тиббий ва санаторий-курорт картасида соғломлаштиришнинг зарур йўналиши (ташхиси) тўғрисидаги ёзувларнинг тўғрилиги, ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун шахсан жавоб беради.
12. Даволаш-профилактика муассасаси тиббий картадаги ёзув асосида спортчиларнинг белгиланган шаклдаги санаторий-курорт картасини расмийлаштиради ва ушбу карта йўлланма олиш учун асос ҳисобланади.
Зарурат бўлганда, спортчилар саломатлигида ўзгаришлар юз берган тақдирда санаторий-курорт картасига тузатишлар киритилиши мумкин.
13. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
даволаш-профилактика муассасаларидан ҳар йили 25 октябргача диспансеризациядан ўтган спортчиларни соғломлаштириш йўналишлари (ташхисини) қайд этилган рўйхатни олади;
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, тасарруфида санаторий-соғломлаштириш муассасалари бўлган давлат ва хўжалик бошқарув органлари билан биргаликда санаторийлар номларини кўрсатган ҳолда муассасалар рўйхатини тузадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
беш иш куни мобайнида ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида келтирилган рўйхатни Вазирликка тақдим этади.
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
4-боб. Йўлланмаларни тақсимлаш ва ажратиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган рўйхат асосида ҳар бир санаторий бўйича келгуси йил учун Йўлланмаларни тақсимлаш режасини ишлаб чиқади ва санаторийларнинг юқори ташкилотлари билан келишилган ҳолда 15 ноябргача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Вазирлик йўлланмаларни тақсимлаш режаси тасдиқлангандан сўнг ундан кўчирмани ўн иш куни мобайнида санаторийларга етказади.
Вазирлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўлланмалар реестрини юритади.
Зарур бўлганда, йўлланмаларни тақсимлаш режасига йил мобайнида асосли сабаблардан (тиббий кўрсатма, спортчининг рад этиши, мусобақа даври ва бошқа асосли сабаблар) келиб чиққан ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Ўзгартириш ва қўшимчалар Вазирлик томонидан тегишли санаторийларнинг юқори ташкилотлари билан келишилган ҳолда киритилади.
Бунда Вазирлик ҳар ойнинг 30 санасига қадар ғолиб ва совриндор спортчиларни таклифига асосан санаторийларга йўлланмаларни тақсимлаш режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган параметрларини санаторийларга етказади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
16. Йўлланмалар босмахона усулида босилган, тартиб рақамига эга бўлган махсус бланкаларда ва «Ғолиб ва совриндор спортчилар учун йўлланма» сўзлари ёзилган тегишли штамп билан тасдиқланади ҳамда уларда қайтарма талон бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Вазирлик йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ ҳар йили 15 январгача санаторийлар билан спортчиларни соғломлаштириш бўйича шартномалар тузади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
18. Санаторийлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ санаторийлар спортчиларни қабул қилишни таъминлайди.
19. Санаторийлар билан тузилган шартномалар шартлари тўлиқ бажарилишига, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар сифати учун санаторийлар раҳбарлари шахсан масъулдир.
5-боб. Санаторийларга йўлланмалар қийматини молиялаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Спортчиларни санаторийларда даволаш билан боғлиқ харажатлар Вазирликка Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Миллий олимпия қўмитаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Санаторийлар ҳар ойнинг 5 санасигача ўтган ойда спортчилар амалда фойдаланган йўлланмалардан келиб чиққан ҳолда бажарилган ишлар далолатномалари ва ўзаро ҳисоб-китобларни таққослаш далолатномаларини Вазирликка тақдим этади ва ҳисоб-китобларни амалга оширади.
Вазирликка тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги ва асослилиги учун санаторийлар раҳбарлари шахсан масъулдирлар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
6-боб. Санаторийларда яшаш ва соғломлаштириш шартлари
22. Йўлланмадан фақат унда кўрсатилган спортчилар фойдаланиши мумкин. Йўлланманинг бошқа шахсга берилишига йўл қўйилмайди.
23. Санаторийга келган спортчиларда паспорт, соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган санаторий-курорт картаси (тиббий хулоса) ва ўрнатилган тартибда берилган йўлланма бўлиши керак.
24. Спортчиларга «стандарт» ётоқхоналардан жой берилади.
Спортчилар санаторийлардаги мавжуд қўшимча хизматлар учун белгиланган тўловларни ўз ҳисобидан амалга оширган ҳолда фойдаланишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Даволанишга келган спортчиларга санаторий томонидан йўлланманинг қайтиш талони Вазирликка топшириш учун берилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Йўлланманинг қайтиш талонида спортчиларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, санаторийда амалда бўлган вақти кўрсатилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Спортчиларга берилган ва улар фойдаланган йўлланмалар бўйича ҳисоб-китоб ва назорат Вазирлик томонидан олиб борилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Вазирлик санаторий йўлланмаларининг ўз вақтида ва мақсадли берилишини таъминлайди.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
28. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Мазкур Низом асосида ажратилган маблағларни мақсадли ишлатилиши бўйича назорат Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Спортчиларни санаторий-соғломлаштириш муассасаларига юбориш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎‎Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири

‎‎_______________________________________________га _______________________________________ да яшовчи ______________________________________________дан

‎‎(ариза берувчининг Ф.И.О.)

‎‎АРИЗА

Менга ________ йил ____________ ойига _________________________________________ санаторий-‎‎соғломлаштириш‎‎

‎‎(санаторий номи)

муассасасига белгиланган тартибда йўлланма ажратишингизни сўрайман.
‎‎‎‎Аризага қуйидагиларни илова қиламан:‎
‎‎паспорт нусхаси;

‎‎Ғолиб ёки совриндор спортчи эканлигини тасдиқловчи диплом нусхаси (диплом ‎бўлмаган тақдирда Халқаро олимпия қўмитаси, Халқаро паралимпия қўмитасининг тасдиқловчи ҳужжати).

‎‎Мурожаат қилувчининг имзоси:_________________
‎‎Сана: 20___ йил «___» _________________________

‎‎Аризани рўйхатдан ўтказувчи ________________________________________________

‎‎(аризани қабул қилган шахснинг Ф.И.О., лавозими)

‎‎Сана: 20__ йил «___» _______________________________
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 508-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Йўлланма сўраб ёзилган аризаларни рўйхатга олиш
ДАФТАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Спортчининг Ф.И.О.

Доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи

Тиббий маълумотноманинг тартиб рақами ва санаси, шунингдек тиббий маълумотномани берган муассасасининг номи

Тиббий маълумотномада кўрсатилган санаторий-соғломлаштириш муассасаси номи

Санаторий-соғломлаштириш муассасаси номи, йўлланманинг тартиб рақами, муддати

Йўлланмани берган масъул ходимнинг Ф.И.О. ва имзоси

Йўлланмани олган ғолиб ва совриндор спортчининг имзоси

Санаторий-соғломлаштириш муассасасига келиш куни

Санаторий-соғломлаштириш муассасасидан кетиш куни



(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2017 й., 09/17/878/0191-сон, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)