Ҳужжат кучини йўқотган " " 09.02.2023
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 10 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1948-13]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/18-сонли «Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3420, 08.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сон қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 23 сентябрь,
26/13-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 23 сентябрдаги 26/13-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Резидент банкларга чет эл валютасида вакиллик ҳисобварақлари банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа резидент тижорат банкларида очилади.».
2. 31-банднинг биринчи хатбошисидаги «ваколатли» деган сўз «тижорат» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 48-банднинг «б» кичик бандидаги «ваколатли банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига, агар уларнинг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк ваколатли банк ҳисобланмаса,» деган сўзлар «тижорат банкидаги хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1948-13/0089-сон)