Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли «Туризм ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқарувининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПФ–4861-сонли Фармонига мувофиқ, шунингдек туризм соҳаси ва туризм инфратузилмасини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларини халқаро туризм бозорларида фаол тарғибот қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мазкур қарор талабларини инобатга олган ҳолда бир ой муддатда меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг ҳисобини махсус электрон автоматлаштирилган дастурни қўллаб юритишни кўзда тутувчи туристик (меҳмонхона) йиғим тушумини назорат қилиш механизмини жорий қилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 10 октябрдаги 288-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил 10-сон, 73-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 15 март,
137-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 137-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) ҳузурида юридик шахс мақомисиз, маблағлардан кейинчалик туризм соҳасини ривожлантиришда фойдаланиш учун уларнинг жамланишини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
жойлаштириш воситаларидан (меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, оилавий меҳмон уйлари, ўтовли оромгоҳлар, санаторийлар ва бошқа меҳмонхона хизматлари — вақтинча яшаш хизматлари кўрсатувчи объектлар) ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимдан тушумлар;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги 631-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 09/18/631/1638-сон)
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари;
хайр-эҳсон қилувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини депозитларга жойлаштиришдан тушадиган даромадлар бўйича тушумлар;
туристик (меҳмонхона) йиғим ўз вақтида тўланмаганлиги учун ундирилган пеня.
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
4. Халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари, хайр-эҳсон қилувчилар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари Жамғармага қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этилади.
5. Жамғармага тушадиган маблағлар Қўмита томонидан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақлари ва хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамида жамланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон)
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
6. Жамғарма маблағларидан ҳар йили Қўмита томонидан тасдиқланадиган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий мувофиқ равишда фойдаланилади.
б) туризм инфратузилмаси объектларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлаш;
в) туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан соҳавий хорижий ўқув марказларида ва таълим муассасаларида стажировкалардан ўтиш;
г) ҳудудлардаги салоҳиятли туризм объекти ва масканларини бирламчи чораларни кўрган ҳолда туристлар ташрифи учун тайёрлаш ва уларни тарғиб қилиш;
е) хорижий туризм ярмаркаларида, кўргазмаларда, лойиҳалар ва дастурларда қатнашиш;
з) Қўмита, шу жумладан унинг ҳудудий бошқармалари ва «Ипак йўли офиси» УК фаолиятини молиялаштириш, вакиллик харажатлари ва совғалар харид қилиш;
и) Қўмита ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
к) Қўмита томонидан давлат унитар корхоналарининг устав жамғармаларини шакллантириш ҳамда тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар асосида уларнинг уставларига мувофиқ улар томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) учун тўлов;
л) Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати остида туризм тармоғини ривожлантириш учун жалб этилган кредитларни ва улар бўйича фоизларни қайтариш;
м) Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг давлат унитар корхоналарига авиачипталар харид қилиш, хизмат сафарлари харажатларини қоплаш, аъзолик бадалларини тўлаш, хорижий адабиётлар харид қилиш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган хорижий валютадаги бошқа харажатларга ҳақ тўлаш учун хорижий валютада маблағлар ажратиш;
н) Туризмни ривожлантириш институти ҳамда Конгресс ва кўргазмалар маркази фаолияти молиялаштириш;
о) «Туризм фидойиси» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаларини тайёрлаш ҳамда туризм соҳасини ривожлантириш ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
п) нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш, улар фаолиятини рағбатлантириш, туризм соҳасидаги лойиҳаларга грантлар ажратиш, шунингдек, фаолияти туризм соҳаси билан бевосита боғлиқ бўлган жамоат ташкилотларининг халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини Қўмита раисининг қарори билан тўлаб бериш;
р) Ҳукумат топшириқлари асосида туризм соҳасидаги тадбирлар билан боғли бўлган харажатларни молиялаштириш (қоплаш);
с) туризм соҳасида тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан ёш тадбиркорларни рағбатлантириш. Мазкур рағбатлантириш шартлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан белгиланади;
т) Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ташқи бозорларга ва республика ҳудудида ҳар чоракда қуйидаги ҳисоб рақамларга маблағлар ўтказиш орқали илгари суриш:
Жамғармага ўтган чорак якунлари бўйича тушган умумий маблағларнинг — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Миллий PR-марказ» ДУКга — 20 фоизи миқдорида;
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига ўтган чорак мобайнида тегишли ҳудуддаги жойлаштириш воситаларига жойлаштирилган хорижий фуқароларнинг тунаб қолиш сонига мутаносиб равишда — 5 фоиз миқдорида;
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига қўшни давлатлар, МДҲнинг бошқа давлатлари ва узоқ хориж мамлакатларидан ўтган йилнинг шу даврига нисбатан республикага келган хорижий фуқаролар сонининг ўсиши асосида — 10 фоизи миқдорида. Ажратмалар миқдори Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг қарори билан уларнинг иш самарадорлигига қараб ўзгартирилиши мумкин;
у) Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликда мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар (дипломатик ваколатхоналарнинг ҳисобига тўғридан-тўғри хорижий валютада пўл ўтказиш йўли билан), шу жумладан, B2B учрашувлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган дастурлар асосида хорижий делегация вакилларининг харажатларини қоплаш;
ф) Жамғармага туристик (меҳмонхона) йиғимдан келиб тушадиган маблағларнинг 10 фоизини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризмни таъминлаш жамғармасига ўтказиш.
(7-банднинг «ф» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 722-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.11.2020 й., 09/20/722/1611-сон)
8. Қўмита раиси Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.
4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан ҳисобот ва назорат
9. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
10. Қўмита раиси ва бош бухгалтери бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши, Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.
11. Қўмита Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисида ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот тақдим этади.
12. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинчалик ушбу Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланиш учун миллий ва хорижий валютада жамғариб бориладиган махсус ҳисоб рақамида қолади.
13. Қўмита раиси Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан шахсан жавоб беради.
5-боб. Якунловчи қоида
14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 137-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
жойлаштириш воситалари — меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, оилавий меҳмон уйлари, ўтов ва палаткали оромгоҳлар, санаторийлар ва меҳмонхона хизматлари — вақтинча яшаш хизматларини кўрсатадиган бошқа объектлар, шунингдек, тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспорти;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги 631-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 09/18/631/1638-сон)
туристик (меҳмонхона) йиғим — жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари 16 ёшгача бўлган болалардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган хорижий фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслардан ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ миқдорларда улар яшаган ҳар бир кун учун ундирадиган йиғим. Тўлиқ бўлмаган яшаш куни учун туристик (меҳмонхона) йиғим тўлиқ яшалган кун миқдорида ундирилади.
Бунда туристик (меҳмонхона) йиғим, шунингдек:
палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшашни ташкил қилган туризм фаолияти (туризм операторлари) субъектлари томонидан яшовчилардан ҳам ундирилади;
Ўзбекистон Республикасига 30 кунгача келадиган хорижий фуқароларни қабул қилиб, уларга нотижорат мақсадларида яшаш майдони тақдим этган жисмоний шахслар томонидан;
мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хорижий фуқаролар томонидан тижорат банкларининг филиаллари, туристик ахборот марказлари ва электрон ахборот тизимлари орқали тўланади;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2020 й., 09/20/433/1140-сон)
Қўмита — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси;
Жамғарма — Қўмита томонидан, юридик шахс мақомисиз, шахсий ғазна ҳисобварақлари ва хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамларини очиш орқали ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон)
Жамғарма махсус ҳисоб рақамлари — Жамғармага тушадиган маблағларни жамлаш учун Қўмита томонидан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақлари ва хорижий валютадаги жамғариб бориладиган махсус ҳисоб рақамлар.
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 810-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095)
4. Жойлаштириш воситалари:
фақат туристик (меҳмонхона) йиғимни ундиришдан тушадиган тушумни жамлаш ва уни кейинчалик Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш учун фойдаланиладиган, шахсий ғазна ҳисобварақларини очишга;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон)
меҳмонхона хизматларини кўрсатиш учун туроператорлик ва бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузиш чоғида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган ва ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимдан тушадиган тушумлар ўтказиладиган шахсий ғазна ҳисобварақни шартнома реквизитларида алоҳида кўрсатишга;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон)
меҳмонхона хизматларини кўрсатишда юридик ва жисмоний шахсларга тўлов учун ҳисоб (инвойс, квитанция, ҳисоб-фактура) ҳамда меҳмонхона хизматлари қиймати ва яшаган кунлари учун ундирилган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг умумий миқдорини кўрсатган ҳолда меҳмонхона хизматлари кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисоб-фактура, бажарилган ишлар ва/ёки кўрсатилган хизматлар далолатномаси) беришга;
туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, жойлаштириш воситаларида яшовчи жисмоний шахслар ва жойлаштириш воситаларида мустақил саёҳат қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган фуқароларнинг сонини, уларнинг яшаш кунлари сонини ҳамда Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилиши лозим бўлган миллий валютадаги миқдори ҳисобини юритишга;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2020 й., 09/20/433/1140-сон)
жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг ҳисобини юритиш махсус электрон автоматлаштирилган дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) қўллаган ҳолда туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, амалда яшаётган жисмоний шахслар ва жойлаштириш воситаларида мустақил саёҳат қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган хорижий фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни Қўмитага ўз вақтида тақдим қилишга;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2020 й., 09/20/433/1140-сон)
Қўмитага тақдим қилинган маълумотларга мувофиқ, ўтган ой мобайнида уларга тушган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини, тўлиқ ҳажмда Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ҳар жорий ойнинг 5-санасигача ўтказилишини таъминлашга мажбурдирлар. Бунда кўрсатилган муддатга жойлаштириш воситалари шахсий маблағлари ҳисобидан туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини жисмоний шахслардан тўлиқ бўлмаган ҳажмда (нотўғри) ундириш натижасида шаклланган қарздорликни тўлаб беради.
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
Даволаш муассасалари ушбу банднинг иккинчи, бешинчи ва еттинчи хатбошиларига мувофиқ чора-тадбирларга риоя этишга мажбур;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
Низомнинг мазкур бандида кўрсатилган мажбуриятларни тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши учун масъулият жойлаштириш воситаларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юкланади ва даволаш муассасалари.
(4-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
5. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳар ойнинг 10 санасигача жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларида яшовчилар ҳисобини юритишнинг махсус электрон автоматлаштирилган дастурини қўллаган ҳолда тақдим этилган маълумотлар асосида жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш муассасалари ўтган ой якунлари бўйича ҳақиқатда яшаган ва улар учун туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини ўтказиши лозим бўлган жисмоний шахслар тўғрисида умумлаштирилган маълумотларни шакллантиради. Мазкур маълумотлар жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари бўйича шакллантирилади ва Жамғарманинг махсус ҳисобрақамларига ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорининг тўлиқ тушишини текшириш учун фойдаланилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
6. Туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори Жамғарма махсус ҳисобрақамига ўз вақтида ёки тўлиқ ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари кечиктирилган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ўтказилмаган миқдорнинг 0,05 фоизи, бироқ қарздорлик умумий миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар;
Мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хорижий фуқаролар туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини ўз вақтида ёки тўлиқ тўламаса, Ўзбекистон Республикасидан чиқишда Дастур маълумотлари асосида туристик (меҳмонхона) йиғимнинг тўланмаган қисми учун ўн баравар миқдорида жарима тўлайди.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
7. Қўмита Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамларига туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини тўлиқ тушишини таъминлаш мақсадида, туристик (меҳмонхона) йиғим бўйича қарздорликни ва Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилмаган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори учун пеняларни ундириш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўради.
8. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари ундирадиган уларнинг махсус ҳисобрақамига тушган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш муассасаларининг тушуми (фойдаси) ҳисобланмайди, улардан даромад солиғи (ягона солиқ тўлови), бошқа мажбурий йиғимлари ҳамда тўловлар олинмайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 398-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/398/1288-сон)
9. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга илова
Меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг табақалаштирилган миқдорлари
Меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситалари*: меҳмонхоналар, апартотеллар, апартаментлар комплекси (резиденция), спа-меҳмонхоналар, бутик-отеллар, мотеллар, туристик базалар, туристик лагерлар, палаткали (кемпинг) лагерлар, ўтовли лагерлар, дам олиш зоналари ва уйлари (марказлари), туристик қишлоқлар, кемпинглар ва бошқалар
40 дан ортиқ
15
11 — 40
10
10 гача
5
Санаторий-курорт жойлаштириш воситалари: санаторийлар, пансионатлар, яшаш мумкин бўлган шифохоналар ва бошқалар
10
Дам олиш ва дам олишни ташкил қилиш учун ихтисослаштирилган жойлаштириш воситалари: дам олиш уйлари (марказлар, зоналар), спорт базалари ва бошқалар
Якка тартибдаги жойлаштириш воситалари, жумладан
(хоналар фонди 5 донагача бўлган): дала ҳовли, шахсий уй, квартира, экоферма, тоғдаги уй, қишлоқдаги уй, апартаментлар, хостеллар ва бошқалар
5
Палаткали лагерлар ва тунаш учун жойлаштириш воситаларига қайта жиҳозланган ер усти транспорти (мустақил, туроператор орқали, туристик ахборот бюроси ва жойлаштириш воситалари)
Мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хорижий фуқаролар
Даволаш муассасалари
2
Оилавий меҳмон уйлари (ўринлар сони 10 тагача бўлиб, уларга қўйиладиган талабларга мувофиқ ташкил этилган) ўтов
Нотижорат мақсадлардаги шахсий уйлар (квартиралар)
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2020 й., 09/20/433/1140-сон)